Uzbek Ўзбек
Surah Такосур сураси - At-Takāthur - Aya count 8
أَلۡهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ ﴿١﴾
Сизларни тўплаб-кўпайтириш банд айлади!
حَتَّىٰ زُرۡتُمُ ٱلۡمَقَابِرَ ﴿٢﴾
То қабрларни зиёрат қилгунингизча.
كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ ﴿٣﴾
Асло! Сизлар яқинда биласизлар.
ثُمَّ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ ﴿٤﴾
Яна асло! Сизлар яқинда биласизлар.
كَلَّا لَوۡ تَعۡلَمُونَ عِلۡمَ ٱلۡیَقِینِ ﴿٥﴾
Асло! Агар сизлар аниқ илм ила билганингизда эди.
لَتَرَوُنَّ ٱلۡجَحِیمَ ﴿٦﴾
Сизлар, албатта, дўзахни кўрурсизлар!
ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَیۡنَ ٱلۡیَقِینِ ﴿٧﴾
Ва яна, албатта, уни аниқ-тиниқ кўрасизлар.
ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ یَوۡمَىِٕذٍ عَنِ ٱلنَّعِیمِ ﴿٨﴾
Сўнгра, ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар.