Surah Иброҳим сураси - Ibrāhīm

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Иброҳим сураси - Ibrāhīm - Aya count 52

الۤرۚ كِتَـٰبٌ أَنزَلۡنَـٰهُ إِلَیۡكَ لِتُخۡرِجَ ٱلنَّاسَ مِنَ ٱلظُّلُمَـٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ بِإِذۡنِ رَبِّهِمۡ إِلَىٰ صِرَ ٰ⁠طِ ٱلۡعَزِیزِ ٱلۡحَمِیدِ ﴿١﴾

Алиф, Лом, Ро. Китобки, Биз уни сизга одамларни Парвардигорларининг изни ила зулматлардан нурга - Азиз ва Ҳамид Зотнинг йўлига олиб чиқишингиз учун нозил қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱللَّهِ ٱلَّذِی لَهُۥ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَمَا فِی ٱلۡأَرۡضِۗ وَوَیۡلࣱ لِّلۡكَـٰفِرِینَ مِنۡ عَذَابࣲ شَدِیدٍ ﴿٢﴾

Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ердаги ҳамма нарса Уникидир. Кофирларга ҳалокат - қаттиқ азоб бўлгай.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ یَسۡتَحِبُّونَ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَا عَلَى ٱلۡـَٔاخِرَةِ وَیَصُدُّونَ عَن سَبِیلِ ٱللَّهِ وَیَبۡغُونَهَا عِوَجًاۚ أُوْلَـٰۤىِٕكَ فِی ضَلَـٰلِۭ بَعِیدࣲ ﴿٣﴾

Кофирларки, дунё ҳаётини охиратдан афзал кўрадилар. Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Уни эгмоқчи бўладилар. Улар узоқ залолатдадир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَا مِن رَّسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوۡمِهِۦ لِیُبَیِّنَ لَهُمۡۖ فَیُضِلُّ ٱللَّهُ مَن یَشَاۤءُ وَیَهۡدِی مَن یَشَاۤءُۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٤﴾

Қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, уни ўз қавмининг тили билан уларга баён қилиши учун юбордик. Бас, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамни адаштиради, хоҳлаган одамни тўғри йўлга солади. У Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔایَـٰتِنَاۤ أَنۡ أَخۡرِجۡ قَوۡمَكَ مِنَ ٱلظُّلُمَـٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ وَذَكِّرۡهُم بِأَیَّىٰمِ ٱللَّهِۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّكُلِّ صَبَّارࣲ شَكُورࣲ ﴿٥﴾

Биз Мусони оятларимиз ила: «Қавмингни зулматлардан нурга чиқар. Уларга Аллоҳнинг неъматларини эслат», (деб) пайғамбар қилиб юбордик. Албатта, бу ишда кўп сабр ва кўп шукр қилгувчилар учун оят-аломатлар бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوۡمِهِ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ عَلَیۡكُمۡ إِذۡ أَنجَىٰكُم مِّنۡ ءَالِ فِرۡعَوۡنَ یَسُومُونَكُمۡ سُوۤءَ ٱلۡعَذَابِ وَیُذَبِّحُونَ أَبۡنَاۤءَكُمۡ وَیَسۡتَحۡیُونَ نِسَاۤءَكُمۡۚ وَفِی ذَ ٰ⁠لِكُم بَلَاۤءࣱ مِّن رَّبِّكُمۡ عَظِیمࣱ ﴿٦﴾

Ўшанда Мусо қавмига деди: «Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматларини эслангиз. Сизларни Фиръавн одамларидан қутқарди. Улар сизларга жуда ёмон азоб бераётганди. Ўғилларингизни сўйиб, аёлларингизни тирик қолдираётганди. Бу ишда сизлар учун Парвардигорингиз тарафидан буюк синов бордир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذۡ تَأَذَّنَ رَبُّكُمۡ لَىِٕن شَكَرۡتُمۡ لَأَزِیدَنَّكُمۡۖ وَلَىِٕن كَفَرۡتُمۡ إِنَّ عَذَابِی لَشَدِیدࣱ ﴿٧﴾

Парвардигорингиз билдирган (мана бу гапларни ҳам) эслангиз: «Шукр қилсангизлар, зиёда қиламан. Нонкўрлик қилсангизлар, азобим қаттиқдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ مُوسَىٰۤ إِن تَكۡفُرُوۤاْ أَنتُمۡ وَمَن فِی ٱلۡأَرۡضِ جَمِیعࣰا فَإِنَّ ٱللَّهَ لَغَنِیٌّ حَمِیدٌ ﴿٨﴾

Мусо деди: «Сизлар ва ер юзидаги ҳамма одамлар куфр келтирсангизлар ҳам (ўзингизга зарар қиласиз, холос). Зеро, Аллоҳ беҳожат ва мақтовга лойиқ Зотдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

أَلَمۡ یَأۡتِكُمۡ نَبَؤُاْ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِكُمۡ قَوۡمِ نُوحࣲ وَعَادࣲ وَثَمُودَ وَٱلَّذِینَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡ لَا یَعۡلَمُهُمۡ إِلَّا ٱللَّهُۚ جَاۤءَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ فَرَدُّوۤاْ أَیۡدِیَهُمۡ فِیۤ أَفۡوَ ٰ⁠هِهِمۡ وَقَالُوۤاْ إِنَّا كَفَرۡنَا بِمَاۤ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ وَإِنَّا لَفِی شَكࣲّ مِّمَّا تَدۡعُونَنَاۤ إِلَیۡهِ مُرِیبࣲ ﴿٩﴾

Сизларга илгари ўтган Нуҳ, Од, Самуд ва улардан кейин келган, сонини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайдиган қавмларнинг хабари келмадими? Уларга пайғамбарлари ҳужжатлар келтирдилар. Улар эса рад этиб, қўллари билан пайғамбарларнинг оғзиларини тўсдилар ва дедилар: «Биз сизлар юборилган нарсага куфр келтирдик ва биз сизлар даъват қилаётган иш борасида шак-шубҳададирмиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ قَالَتۡ رُسُلُهُمۡ أَفِی ٱللَّهِ شَكࣱّ فَاطِرِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۖ یَدۡعُوكُمۡ لِیَغۡفِرَ لَكُم مِّن ذُنُوبِكُمۡ وَیُؤَخِّرَكُمۡ إِلَىٰۤ أَجَلࣲ مُّسَمࣰّىۚ قَالُوۤاْ إِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا بَشَرࣱ مِّثۡلُنَا تُرِیدُونَ أَن تَصُدُّونَا عَمَّا كَانَ یَعۡبُدُ ءَابَاۤؤُنَا فَأۡتُونَا بِسُلۡطَـٰنࣲ مُّبِینࣲ ﴿١٠﴾

Пайғамбарлари дедилар: «Осмонлару ерни яратган Аллоҳ ҳақида шубҳа бўлиши мумкинми? Сизларни гуноҳларингизни мағфират қилиши ва ўзингизни маълум муддатга (ҳалок қилмай) қолдиришига чорлаяпти-ку». Дедилар: «Сизлар ўзимизга ўхшаган одамдан ўзга нарса эмассизлар. Ота-боболаримиз ибодат қилиб келган бутлардан бизни тўсмоқчи бўляпсизлар. Бас, очиқ ҳужжат келтиринглар-чи».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَتۡ لَهُمۡ رُسُلُهُمۡ إِن نَّحۡنُ إِلَّا بَشَرࣱ مِّثۡلُكُمۡ وَلَـٰكِنَّ ٱللَّهَ یَمُنُّ عَلَىٰ مَن یَشَاۤءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۖ وَمَا كَانَ لَنَاۤ أَن نَّأۡتِیَكُم بِسُلۡطَـٰنٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡیَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ﴿١١﴾

Уларга пайғамбарлари дедилар: «Биз ҳам сизларга ўхшаган одамлармиз, холос. Лекин Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганига инъом қилади. Биз фақат Аллоҳнинг изни билангина сизларга бир ҳужжат келтира оламиз. Мўминлар Аллоҳгагина суянсинлар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا لَنَاۤ أَلَّا نَتَوَكَّلَ عَلَى ٱللَّهِ وَقَدۡ هَدَىٰنَا سُبُلَنَاۚ وَلَنَصۡبِرَنَّ عَلَىٰ مَاۤ ءَاذَیۡتُمُونَاۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡیَتَوَكَّلِ ٱلۡمُتَوَكِّلُونَ ﴿١٢﴾

Нега энди Аллоҳга суянмас эканмиз? У Зот бизни йўлларимизга ҳидоят қилиб қўйди-ку! Сизлар бераётган озорларга албатта сабр қиламиз. Суянадиганлар ёлғиз Аллоҳгагина суянсинлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لِرُسُلِهِمۡ لَنُخۡرِجَنَّكُم مِّنۡ أَرۡضِنَاۤ أَوۡ لَتَعُودُنَّ فِی مِلَّتِنَاۖ فَأَوۡحَىٰۤ إِلَیۡهِمۡ رَبُّهُمۡ لَنُهۡلِكَنَّ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿١٣﴾

Куфр келтирган кимсалар пайғамбарларига дедилар: «Ё сизларни еримиздан ҳайдаб чиқарамиз, ё бизнинг динимизга қайтасизлар». Шунда Парвардигорлари уларга ваҳий қилди: «Золимларни албатта ҳалок қилурмиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَنُسۡكِنَنَّكُمُ ٱلۡأَرۡضَ مِنۢ بَعۡدِهِمۡۚ ذَ ٰ⁠لِكَ لِمَنۡ خَافَ مَقَامِی وَخَافَ وَعِیدِ ﴿١٤﴾

Улардан кейин ерни сизларга маскан қилиб берурмиз. Бу Менинг ҳузуримда туришдан қўрқадиган ва ваидимдан ҳам қўрқадиган зотлар учундир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱسۡتَفۡتَحُواْ وَخَابَ كُلُّ جَبَّارٍ عَنِیدࣲ ﴿١٥﴾

Мадад сўрадилар. (Шу билан) ҳар бир саркаш золим умидсизликка учради.


Arabic explanations of the Qur’an:

مِّن وَرَاۤىِٕهِۦ جَهَنَّمُ وَیُسۡقَىٰ مِن مَّاۤءࣲ صَدِیدࣲ ﴿١٦﴾

Унинг ортида жаҳаннам бордир. Йиринг сувдан суғорилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَتَجَرَّعُهُۥ وَلَا یَكَادُ یُسِیغُهُۥ وَیَأۡتِیهِ ٱلۡمَوۡتُ مِن كُلِّ مَكَانࣲ وَمَا هُوَ بِمَیِّتࣲۖ وَمِن وَرَاۤىِٕهِۦ عَذَابٌ غَلِیظࣱ ﴿١٧﴾

Уни ютмоқчи бўлади-ю, юта олмайди. Унга ҳар тарафдан ўлим келади-ю, ўла олмайди. Ортида эса даҳшатли азоб (туради).


Arabic explanations of the Qur’an:

مَّثَلُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِمۡۖ أَعۡمَـٰلُهُمۡ كَرَمَادٍ ٱشۡتَدَّتۡ بِهِ ٱلرِّیحُ فِی یَوۡمٍ عَاصِفࣲۖ لَّا یَقۡدِرُونَ مِمَّا كَسَبُواْ عَلَىٰ شَیۡءࣲۚ ذَ ٰ⁠لِكَ هُوَ ٱلضَّلَـٰلُ ٱلۡبَعِیدُ ﴿١٨﴾

Парвардигорларига куфр келтирганларнинг амаллари кулга ўхшайди. Бир бўронли кунда шамол қаттиқ эсиб қолса, касб қилиб топган нарсаларидан ҳеч нарсани ушлаб қола олмайдилар. Бу узоқ залолатдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۚ إِن یَشَأۡ یُذۡهِبۡكُمۡ وَیَأۡتِ بِخَلۡقࣲ جَدِیدࣲ ﴿١٩﴾

Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратиб қўйганини кўрмадингизми? Истаса, сизларни кетказиб, янги халқни олиб келади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا ذَ ٰ⁠لِكَ عَلَى ٱللَّهِ بِعَزِیزࣲ ﴿٢٠﴾

Бу иш Аллоҳга оғир эмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَبَرَزُواْ لِلَّهِ جَمِیعࣰا فَقَالَ ٱلضُّعَفَـٰۤؤُاْ لِلَّذِینَ ٱسۡتَكۡبَرُوۤاْ إِنَّا كُنَّا لَكُمۡ تَبَعࣰا فَهَلۡ أَنتُم مُّغۡنُونَ عَنَّا مِنۡ عَذَابِ ٱللَّهِ مِن شَیۡءࣲۚ قَالُواْ لَوۡ هَدَىٰنَا ٱللَّهُ لَهَدَیۡنَـٰكُمۡۖ سَوَاۤءٌ عَلَیۡنَاۤ أَجَزِعۡنَاۤ أَمۡ صَبَرۡنَا مَا لَنَا مِن مَّحِیصࣲ ﴿٢١﴾

Ҳаммалари Аллоҳга рўбарў келдилар. Заифлар каттазанглик қилган кимсаларга дедилар: «Биз сизларга тобе эдик. Энди сизлар бизни Аллоҳнинг бирон азобидан қутқара оласизларми?» Дедилар: «Аллоҳ бизни ҳидоят қилганида биз сизларни ҳидоят қилган бўлар эдик. Энди биз дод-вой қиламизми, сабр қиламизми, фарқи йўқ, биз учун ҳеч қандай нажот йўқдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلشَّیۡطَـٰنُ لَمَّا قُضِیَ ٱلۡأَمۡرُ إِنَّ ٱللَّهَ وَعَدَكُمۡ وَعۡدَ ٱلۡحَقِّ وَوَعَدتُّكُمۡ فَأَخۡلَفۡتُكُمۡۖ وَمَا كَانَ لِیَ عَلَیۡكُم مِّن سُلۡطَـٰنٍ إِلَّاۤ أَن دَعَوۡتُكُمۡ فَٱسۡتَجَبۡتُمۡ لِیۖ فَلَا تَلُومُونِی وَلُومُوۤاْ أَنفُسَكُمۖ مَّاۤ أَنَا۠ بِمُصۡرِخِكُمۡ وَمَاۤ أَنتُم بِمُصۡرِخِیَّ إِنِّی كَفَرۡتُ بِمَاۤ أَشۡرَكۡتُمُونِ مِن قَبۡلُۗ إِنَّ ٱلظَّـٰلِمِینَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمࣱ ﴿٢٢﴾

Иш битгач, шайтон деди: «Аллоҳ сизларга чин ваъда қилганди. Мен эса ёлғон ваъда бериб алдагандим. Мен учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ эди. Ўзларингиз чақирган заҳотим, хўп, дея қолдингиз. Энди мени эмас, ўзларингизни маломат қилинглар. Мен сизларга ёрдам бера олмайман, сизлар ҳам менга ёрдам бера олмайсизлар. Олдин сизлар мени Аллоҳга шерик қилганингларни инкор этаман». Золимлар учун аламли азоб бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأُدۡخِلَ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ جَنَّـٰتࣲ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُ خَـٰلِدِینَ فِیهَا بِإِذۡنِ رَبِّهِمۡۖ تَحِیَّتُهُمۡ فِیهَا سَلَـٰمٌ ﴿٢٣﴾

Иймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотлар остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритилиб, Парвардигорларининг изни ила у ерларда мангу қоладилар. У ерлардаги сўрашишлари (бир-бирларига) тинчлик-омонлик (тилаш) бўлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَلَمۡ تَرَ كَیۡفَ ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلࣰا كَلِمَةࣰ طَیِّبَةࣰ كَشَجَرَةࣲ طَیِّبَةٍ أَصۡلُهَا ثَابِتࣱ وَفَرۡعُهَا فِی ٱلسَّمَاۤءِ ﴿٢٤﴾

Аллоҳ қандай мисол келтирганига боқмайсизми? Яхши сўз бир яхши дарахтга ўхшайди, унинг асли мустаҳкам, шохлари эса осмонда.


Arabic explanations of the Qur’an:

تُؤۡتِیۤ أُكُلَهَا كُلَّ حِینِۭ بِإِذۡنِ رَبِّهَاۗ وَیَضۡرِبُ ٱللَّهُ ٱلۡأَمۡثَالَ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ یَتَذَكَّرُونَ ﴿٢٥﴾

Парвардигорининг изни ила ҳар доим мева бериб туради. Одамлар ибрат-эслатма олишлари учун Аллоҳ мана шундай мисоллар келтиради.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَثَلُ كَلِمَةٍ خَبِیثَةࣲ كَشَجَرَةٍ خَبِیثَةٍ ٱجۡتُثَّتۡ مِن فَوۡقِ ٱلۡأَرۡضِ مَا لَهَا مِن قَرَارࣲ ﴿٢٦﴾

Ёмон сўз эса қуриб ердан узилган ва ўзича тура олмайдиган бўлиб қолган ёмон дарахтга ўхшайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

یُثَبِّتُ ٱللَّهُ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ بِٱلۡقَوۡلِ ٱلثَّابِتِ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا وَفِی ٱلۡـَٔاخِرَةِۖ وَیُضِلُّ ٱللَّهُ ٱلظَّـٰلِمِینَۚ وَیَفۡعَلُ ٱللَّهُ مَا یَشَاۤءُ ﴿٢٧﴾

Аллоҳ иймон келтирганларни собит сўз билан дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собитқадам қилади. Аллоҳ золимларни адаштиради. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилади.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِینَ بَدَّلُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ كُفۡرࣰا وَأَحَلُّواْ قَوۡمَهُمۡ دَارَ ٱلۡبَوَارِ ﴿٢٨﴾

Аллоҳнинг неъматини куфрга алмаштириб, қавмларини ҳалокат чоҳига қулатганларни кўрмадингизми?


Arabic explanations of the Qur’an:

جَهَنَّمَ یَصۡلَوۡنَهَاۖ وَبِئۡسَ ٱلۡقَرَارُ ﴿٢٩﴾

Жаҳаннамки, унда ёнадилар. Нақадар ёмон жой!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَعَلُواْ لِلَّهِ أَندَادࣰا لِّیُضِلُّواْ عَن سَبِیلِهِۦۗ قُلۡ تَمَتَّعُواْ فَإِنَّ مَصِیرَكُمۡ إِلَى ٱلنَّارِ ﴿٣٠﴾

Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун У Зотга шериклар қилдилар. Айтинг: «Фойдаланаверинглар-чи. Барибир борар жойингиз дўзах-ку».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لِّعِبَادِیَ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ یُقِیمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَیُنفِقُواْ مِمَّا رَزَقۡنَـٰهُمۡ سِرࣰّا وَعَلَانِیَةࣰ مِّن قَبۡلِ أَن یَأۡتِیَ یَوۡمࣱ لَّا بَیۡعࣱ فِیهِ وَلَا خِلَـٰلٌ ﴿٣١﴾

Иймон келтирган бандаларимга айтингки, намозни тўкис адо этсинлар ҳамда ҳеч қандай савдолашиш ва ошна-оғайнигарчилик ўтмайдиган кун келишидан олдин Биз берган ризқдан яширин ва ошкора сарфласинлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱللَّهُ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَ ٰ⁠تِ رِزۡقࣰا لَّكُمۡۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلۡفُلۡكَ لِتَجۡرِیَ فِی ٱلۡبَحۡرِ بِأَمۡرِهِۦۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلۡأَنۡهَـٰرَ ﴿٣٢﴾

Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни яратди. Самодан ёмғир ёғдириб, у орқали меваларни сизларга ризқ қилиб чиқарди. Сизларга кемаларни бўйсундирди. Токи улар Аллоҳнинг амри ила денгизда сузиб юрсинлар. У Зот сизларга анҳорларни ҳам бўйсундириб берди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ دَاۤىِٕبَیۡنِۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلَّیۡلَ وَٱلنَّهَارَ ﴿٣٣﴾

Сизларга мунтазам айланиб турадиган қуёш ва ойни бўйсундирди. Сизларга кеча ва кундузни бўйсундирди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَءَاتَىٰكُم مِّن كُلِّ مَا سَأَلۡتُمُوهُۚ وَإِن تَعُدُّواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ لَا تُحۡصُوهَاۤۗ إِنَّ ٱلۡإِنسَـٰنَ لَظَلُومࣱ كَفَّارࣱ ﴿٣٤﴾

Сизларга сўраган нарсаларингизнинг ҳаммасидан берди. Аллоҳнинг неъматларини санаб, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, инсон зоти ўта золим ва нонкўрдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَ ٰ⁠هِیمُ رَبِّ ٱجۡعَلۡ هَـٰذَا ٱلۡبَلَدَ ءَامِنࣰا وَٱجۡنُبۡنِی وَبَنِیَّ أَن نَّعۡبُدَ ٱلۡأَصۡنَامَ ﴿٣٥﴾

Эсланг! Иброҳим деди: «Парвардигоро, бу шаҳарни тинч қилгин, мени ва болаларимни бутларга ибодат қилишдан йироқ айлагин.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَبِّ إِنَّهُنَّ أَضۡلَلۡنَ كَثِیرࣰا مِّنَ ٱلنَّاسِۖ فَمَن تَبِعَنِی فَإِنَّهُۥ مِنِّیۖ وَمَنۡ عَصَانِی فَإِنَّكَ غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿٣٦﴾

Парвардигорим, улар кўп одамларни йўлдан урдилар. Ким менга эргашса, ўша мендандир. Ким менга қарши чиқса, бас, Сен Кечиргувчи, Меҳрибонсан.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَّبَّنَاۤ إِنِّیۤ أَسۡكَنتُ مِن ذُرِّیَّتِی بِوَادٍ غَیۡرِ ذِی زَرۡعٍ عِندَ بَیۡتِكَ ٱلۡمُحَرَّمِ رَبَّنَا لِیُقِیمُواْ ٱلصَّلَوٰةَ فَٱجۡعَلۡ أَفۡـِٔدَةࣰ مِّنَ ٱلنَّاسِ تَهۡوِیۤ إِلَیۡهِمۡ وَٱرۡزُقۡهُم مِّنَ ٱلثَّمَرَ ٰ⁠تِ لَعَلَّهُمۡ یَشۡكُرُونَ ﴿٣٧﴾

Парвардигоро, мен зурриётимдан (бир қисмини) муҳаррам байтинг ёнидаги бир экинсиз водийга жойлаштирдим. Парвардигоро, намозни тўкис адо этишлари учун (шундай қилдим). Энди одамларнинг қалбларини уларга мойил бўладиган қилиб қўйгин ва уларга мевалардан ризқ ато этгин. Шоядки, шукр қилсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَبَّنَاۤ إِنَّكَ تَعۡلَمُ مَا نُخۡفِی وَمَا نُعۡلِنُۗ وَمَا یَخۡفَىٰ عَلَى ٱللَّهِ مِن شَیۡءࣲ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فِی ٱلسَّمَاۤءِ ﴿٣٨﴾

Парвардигоро, Сен биз яширган нарсаларни ҳам, ошкор қилган нарсаларни ҳам биласан. Аллоҳ учун ерда ҳам, самода ҳам бирон нарса яширин эмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِی وَهَبَ لِی عَلَى ٱلۡكِبَرِ إِسۡمَـٰعِیلَ وَإِسۡحَـٰقَۚ إِنَّ رَبِّی لَسَمِیعُ ٱلدُّعَاۤءِ ﴿٣٩﴾

Кексайган пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ато этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Парвардигорим дуони Эшитгувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَبِّ ٱجۡعَلۡنِی مُقِیمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّیَّتِیۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلۡ دُعَاۤءِ ﴿٤٠﴾

Парвардигорим, мени ва зурриётимни намозни тўкис адо этгувчи қилгин. Парвардигоро, дуойимни қабул айла.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لِی وَلِوَ ٰ⁠لِدَیَّ وَلِلۡمُؤۡمِنِینَ یَوۡمَ یَقُومُ ٱلۡحِسَابُ ﴿٤١﴾

Парвардигоро, ҳисоб олинадиган куни мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират қил».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ غَـٰفِلًا عَمَّا یَعۡمَلُ ٱلظَّـٰلِمُونَۚ إِنَّمَا یُؤَخِّرُهُمۡ لِیَوۡمࣲ تَشۡخَصُ فِیهِ ٱلۡأَبۡصَـٰرُ ﴿٤٢﴾

Сиз Аллоҳ золимлар қилаётган ишлардан бехабар, деб ўйламанг. Фақат уларни кўзлар қотиб қоладиган кун учун кечиктириб турибди, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

مُهۡطِعِینَ مُقۡنِعِی رُءُوسِهِمۡ لَا یَرۡتَدُّ إِلَیۡهِمۡ طَرۡفُهُمۡۖ وَأَفۡـِٔدَتُهُمۡ هَوَاۤءࣱ ﴿٤٣﴾

Бошларини кўтариб чопадилар. Кўзлари ўзларига қайтмайди. Қалблари эса бўм-бўш.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَنذِرِ ٱلنَّاسَ یَوۡمَ یَأۡتِیهِمُ ٱلۡعَذَابُ فَیَقُولُ ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ رَبَّنَاۤ أَخِّرۡنَاۤ إِلَىٰۤ أَجَلࣲ قَرِیبࣲ نُّجِبۡ دَعۡوَتَكَ وَنَتَّبِعِ ٱلرُّسُلَۗ أَوَلَمۡ تَكُونُوۤاْ أَقۡسَمۡتُم مِّن قَبۡلُ مَا لَكُم مِّن زَوَالࣲ ﴿٤٤﴾

Одамларни уларга азоб келадиган кундан огоҳлантиринг. Ўшанда зулм қилган кимсалар: «Парвардигоро, бизга озгина муҳлат бер, даъватингни қабул қилиб, пайғамбарларга эргашурмиз», дейдилар. Олдин ўзингиз нобуд бўлмаслигингиз ҳақида қасам ичмаганмидингиз?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَسَكَنتُمۡ فِی مَسَـٰكِنِ ٱلَّذِینَ ظَلَمُوۤاْ أَنفُسَهُمۡ وَتَبَیَّنَ لَكُمۡ كَیۡفَ فَعَلۡنَا بِهِمۡ وَضَرَبۡنَا لَكُمُ ٱلۡأَمۡثَالَ ﴿٤٥﴾

Ўзларига ўзлари зулм қилган кимсаларнинг масканларига жойлашдингиз. Биз уларни нималар қилганимиз сизларга аён бўлди. Сизларга мисоллар ҳам келтирдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَدۡ مَكَرُواْ مَكۡرَهُمۡ وَعِندَ ٱللَّهِ مَكۡرُهُمۡ وَإِن كَانَ مَكۡرُهُمۡ لِتَزُولَ مِنۡهُ ٱلۡجِبَالُ ﴿٤٦﴾

Дарҳақиқат, улар макрларини қилдилар. Гарчи уларнинг макрларидан тоғлар завол топса-да, уларнинг макрлари Аллоҳ ҳузуридадир.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَا تَحۡسَبَنَّ ٱللَّهَ مُخۡلِفَ وَعۡدِهِۦ رُسُلَهُۥۤۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِیزࣱ ذُو ٱنتِقَامࣲ ﴿٤٧﴾

Аллоҳ пайғамбарларига берган ваъдасини бажармайди, деб ўйламанг. Албатта, Аллоҳ Ғолиб, Қасоскордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَوۡمَ تُبَدَّلُ ٱلۡأَرۡضُ غَیۡرَ ٱلۡأَرۡضِ وَٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تُۖ وَبَرَزُواْ لِلَّهِ ٱلۡوَ ٰ⁠حِدِ ٱلۡقَهَّارِ ﴿٤٨﴾

(Қачон) Ер бошқа бир ерга айланиб, осмонлар ҳам (бошқа осмонларга) айланган ва ҳамма ягона қаҳҳор Зотга рўбарў бўлган кунда.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَتَرَى ٱلۡمُجۡرِمِینَ یَوۡمَىِٕذࣲ مُّقَرَّنِینَ فِی ٱلۡأَصۡفَادِ ﴿٤٩﴾

У кунда жиноятчиларни кишанбанд қилинганини кўрасиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

سَرَابِیلُهُم مِّن قَطِرَانࣲ وَتَغۡشَىٰ وُجُوهَهُمُ ٱلنَّارُ ﴿٥٠﴾

Кийимлари қора мойдан бўлиб, юзларини олов қоплаб олади.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِیَجۡزِیَ ٱللَّهُ كُلَّ نَفۡسࣲ مَّا كَسَبَتۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَرِیعُ ٱلۡحِسَابِ ﴿٥١﴾

Аллоҳ ҳар бир жонга қилган ишига яраша жазо ё мукофотини бериши учун. Аллоҳ тез ҳисоб олгувчи Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

هَـٰذَا بَلَـٰغࣱ لِّلنَّاسِ وَلِیُنذَرُواْ بِهِۦ وَلِیَعۡلَمُوۤاْ أَنَّمَا هُوَ إِلَـٰهࣱ وَ ٰ⁠حِدࣱ وَلِیَذَّكَّرَ أُوْلُواْ ٱلۡأَلۡبَـٰبِ ﴿٥٢﴾

(Қуръон) инсонлар огоҳлантирилишлари ва У Зотнинг ягона маъбудлигини билишлари ҳамда ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун бир баёнотдир.


Arabic explanations of the Qur’an: