Surah Наҳл сураси - An-Nahl

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Наҳл сураси - An-Nahl - Aya count 128

أَتَىٰۤ أَمۡرُ ٱللَّهِ فَلَا تَسۡتَعۡجِلُوهُۚ سُبۡحَـٰنَهُۥ وَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا یُشۡرِكُونَ ﴿١﴾

Аллоҳнинг фармони келди. Бас, уни шошилтирманглар. Аллоҳ улар келтираётган ширклардан пок ва олийдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یُنَزِّلُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةَ بِٱلرُّوحِ مِنۡ أَمۡرِهِۦ عَلَىٰ مَن یَشَاۤءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۤ أَنۡ أَنذِرُوۤاْ أَنَّهُۥ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّاۤ أَنَا۠ فَٱتَّقُونِ ﴿٢﴾

Ўзи истаган бандаларига Ўз амри ила фаришталарни ваҳий билан туширади. «Огоҳлантиринглар! Мендан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, Мендангина қўрқинглар».


Arabic explanations of the Qur’an:

خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۚ تَعَـٰلَىٰ عَمَّا یُشۡرِكُونَ ﴿٣﴾

Осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Улар келтираётган ширклардан олий бўлди.


Arabic explanations of the Qur’an:

خَلَقَ ٱلۡإِنسَـٰنَ مِن نُّطۡفَةࣲ فَإِذَا هُوَ خَصِیمࣱ مُّبِینࣱ ﴿٤﴾

Инсонни бир нутфадан яратди. Энди эса у очиқ рақиб.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلۡأَنۡعَـٰمَ خَلَقَهَاۖ لَكُمۡ فِیهَا دِفۡءࣱ وَمَنَـٰفِعُ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ ﴿٥﴾

Сизлар учун чорва молларини яратди. Уларда сиз учун исиниш ва бошқа манфаатлар бор ва улардан озуқаланасизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَكُمۡ فِیهَا جَمَالٌ حِینَ تُرِیحُونَ وَحِینَ تَسۡرَحُونَ ﴿٦﴾

Сизлар учун уларнинг кечқурун ўтлаб қайтаётганларида ва эрталаб ўтлаш учун кетаётганларида бир гўзаллик бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَتَحۡمِلُ أَثۡقَالَكُمۡ إِلَىٰ بَلَدࣲ لَّمۡ تَكُونُواْ بَـٰلِغِیهِ إِلَّا بِشِقِّ ٱلۡأَنفُسِۚ إِنَّ رَبَّكُمۡ لَرَءُوفࣱ رَّحِیمࣱ ﴿٧﴾

Юкларингизни ўзларингиз жонларингизни қийнабгина олиб борадиган юртга элтиб беради. Албатта, Парвардигорингиз Меҳрибон ва Раҳмлидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلۡخَیۡلَ وَٱلۡبِغَالَ وَٱلۡحَمِیرَ لِتَرۡكَبُوهَا وَزِینَةࣰۚ وَیَخۡلُقُ مَا لَا تَعۡلَمُونَ ﴿٨﴾

От, хачир ва эшаклар уларни минишингиз ва безак учун. Сизлар билмаган нарсаларни ҳам яратур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَعَلَى ٱللَّهِ قَصۡدُ ٱلسَّبِیلِ وَمِنۡهَا جَاۤىِٕرࣱۚ وَلَوۡ شَاۤءَ لَهَدَىٰكُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٩﴾

Тўғри йўлга (ҳидоят қилиш) ёлғиз Аллоҳ измидадир. (Йўллар) орасида эгриси ҳам бор. Агар истаганида сизларнинг ҳаммангизни ҳидоят қилган бўлар эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

هُوَ ٱلَّذِیۤ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰۖ لَّكُم مِّنۡهُ شَرَابࣱ وَمِنۡهُ شَجَرࣱ فِیهِ تُسِیمُونَ ﴿١٠﴾

У сизларга осмондан сув (ёмғир) ёғдирган Зотдир. Ичимлигингиз ҳам ундан, ҳайвонларингизни боқадиган дов-дарахт (ўт-ўланлар) ҳам ундан.


Arabic explanations of the Qur’an:

یُنۢبِتُ لَكُم بِهِ ٱلزَّرۡعَ وَٱلزَّیۡتُونَ وَٱلنَّخِیلَ وَٱلۡأَعۡنَـٰبَ وَمِن كُلِّ ٱلثَّمَرَ ٰ⁠تِۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَتَفَكَّرُونَ ﴿١١﴾

Сизларга у орқали экин, зайтун, хурмо, узумлар ва ҳамма мевалардан ўстириб беради. Албатта, бу ишда фикр юритадиган қавм учун оят-аломат бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلَّیۡلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ وَٱلنُّجُومُ مُسَخَّرَ ٰ⁠تُۢ بِأَمۡرِهِۦۤۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یَعۡقِلُونَ ﴿١٢﴾

Сизларга кечаю кундузни, қуёшу ойни бўйсундириб берди. Юлдузлар ҳам Унинг фармони ила бўйсундирилгандир. Албатта, бу ишда ақл юритадиганлар учун оят-аломатлар бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا ذَرَأَ لَكُمۡ فِی ٱلۡأَرۡضِ مُخۡتَلِفًا أَلۡوَ ٰ⁠نُهُۥۤۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَذَّكَّرُونَ ﴿١٣﴾

Сизлар учун ер юзида яратиб қўйган алвон турли нарсаларни (ҳам бўйсундириб берди). Албатта, бу ишда эслатма-ибрат оладиган қавм учун оят-аломат бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَهُوَ ٱلَّذِی سَخَّرَ ٱلۡبَحۡرَ لِتَأۡكُلُواْ مِنۡهُ لَحۡمࣰا طَرِیࣰّا وَتَسۡتَخۡرِجُواْ مِنۡهُ حِلۡیَةࣰ تَلۡبَسُونَهَاۖ وَتَرَى ٱلۡفُلۡكَ مَوَاخِرَ فِیهِ وَلِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ﴿١٤﴾

У шундай Зотки, денгизни бўйсундириб берди. Токи ундан янги гўшт (балиқни тутиб) ейсиз, яна ундан ўзингиз тақадиган тақинчоқларни чиқариб оласиз. Кўрасизки, кема сувни ёриб юради. У Зотнинг фазлидан умид қилишингиз учун ҳам (шундай қилди). Шоядки, шукр қилсангизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَلۡقَىٰ فِی ٱلۡأَرۡضِ رَوَ ٰ⁠سِیَ أَن تَمِیدَ بِكُمۡ وَأَنۡهَـٰرࣰا وَسُبُلࣰا لَّعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ﴿١٥﴾

Ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига тоғларни ташлаб қўйди. Дарёларни ва тўғри йўлингизни топиб юришингиз учун йўлларни (яратди).


Arabic explanations of the Qur’an:

وَعَلَـٰمَـٰتࣲۚ وَبِٱلنَّجۡمِ هُمۡ یَهۡتَدُونَ ﴿١٦﴾

Белгилар (қўйди). Юлдузлар билан йўлларини топиб оладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَمَن یَخۡلُقُ كَمَن لَّا یَخۡلُقُۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿١٧﴾

Яратадиган Зот билан яратмайдиган нарса тенгми? Ўйламайсизларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن تَعُدُّواْ نِعۡمَةَ ٱللَّهِ لَا تُحۡصُوهَاۤۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَغَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿١٨﴾

Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли ва Меҳрибон Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ یَعۡلَمُ مَا تُسِرُّونَ وَمَا تُعۡلِنُونَ ﴿١٩﴾

Аллоҳ нимани сир тутаётганингизни ва нимани ошкор қилаётганингизни билади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلَّذِینَ یَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا یَخۡلُقُونَ شَیۡـࣰٔا وَهُمۡ یُخۡلَقُونَ ﴿٢٠﴾

Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари бирон нарсани ярата олмайди. Уларнинг ўзлари яратиладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡوَ ٰ⁠تٌ غَیۡرُ أَحۡیَاۤءࣲۖ وَمَا یَشۡعُرُونَ أَیَّانَ یُبۡعَثُونَ ﴿٢١﴾

Жонсиз ўликлардир. Қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِلَـٰهُكُمۡ إِلَـٰهࣱ وَ ٰ⁠حِدࣱۚ فَٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ قُلُوبُهُم مُّنكِرَةࣱ وَهُم مُّسۡتَكۡبِرُونَ ﴿٢٢﴾

Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга ишонмайдиганларнинг қалблари мункирдир, ўзлари эса мутакаббирдирлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَا جَرَمَ أَنَّ ٱللَّهَ یَعۡلَمُ مَا یُسِرُّونَ وَمَا یُعۡلِنُونَۚ إِنَّهُۥ لَا یُحِبُّ ٱلۡمُسۡتَكۡبِرِینَ ﴿٢٣﴾

Шак-шубҳа йўқки, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор этаётганларини ҳам билади. Албатта, У Зот мутакаббирларни ёқтирмайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا قِیلَ لَهُم مَّاذَاۤ أَنزَلَ رَبُّكُمۡ قَالُوۤاْ أَسَـٰطِیرُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٢٤﴾

Қачон уларга: «Парвардигорингиз нимани нозил қилди?» - дейилса: «Аввалгиларнинг афсоналарини», дедилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِیَحۡمِلُوۤاْ أَوۡزَارَهُمۡ كَامِلَةࣰ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ وَمِنۡ أَوۡزَارِ ٱلَّذِینَ یُضِلُّونَهُم بِغَیۡرِ عِلۡمٍۗ أَلَا سَاۤءَ مَا یَزِرُونَ ﴿٢٥﴾

Қиёмат куни ўзларининг гуноҳларини тўлалигича, билимсизларча ўзлари йўлдан оздирганларининг гуноҳларидан ҳам қўшиб кўтариб олишлари учун. Огоҳ бўлингизким, улар орқалаб олган юк нақадар ёмон!


Arabic explanations of the Qur’an:

قَدۡ مَكَرَ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡ فَأَتَى ٱللَّهُ بُنۡیَـٰنَهُم مِّنَ ٱلۡقَوَاعِدِ فَخَرَّ عَلَیۡهِمُ ٱلسَّقۡفُ مِن فَوۡقِهِمۡ وَأَتَىٰهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِنۡ حَیۡثُ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿٢٦﴾

Улардан олдин ўтганлар ҳам макр қилдилар. Аллоҳ уларнинг биноларини пойдеворидан қулатди. Шу билан том уларнинг устига қулади. Уларга азоб ўзлари сезмаган тарафдан келди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ یُخۡزِیهِمۡ وَیَقُولُ أَیۡنَ شُرَكَاۤءِیَ ٱلَّذِینَ كُنتُمۡ تُشَـٰۤقُّونَ فِیهِمۡۚ قَالَ ٱلَّذِینَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ إِنَّ ٱلۡخِزۡیَ ٱلۡیَوۡمَ وَٱلسُّوۤءَ عَلَى ٱلۡكَـٰفِرِینَ ﴿٢٧﴾

Кейин Қиёмат куни уларни хор қилиб дейди: «Ўша сизлар талашиб-тортишган «шерикларим» қани?» Илм берилган зотлар дедилар: «Бугун хорлик ва ёмонлик кофирлар устигадир».


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ تَتَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ ظَالِمِیۤ أَنفُسِهِمۡۖ فَأَلۡقَوُاْ ٱلسَّلَمَ مَا كُنَّا نَعۡمَلُ مِن سُوۤءِۭۚ بَلَىٰۤۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِیمُۢ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٢٨﴾

Улар ўзларига ўзлари зулм қилиб турган ҳолларида фаришталар уларнинг жонини олади. Улар таслим бўлиб: «Ҳеч бир ёмонлик қилмаган эдик» (дейдилар). Йўқ! Албатта, Аллоҳ қилиб ўтган ишларингиздан Хабардордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱدۡخُلُوۤاْ أَبۡوَ ٰ⁠بَ جَهَنَّمَ خَـٰلِدِینَ فِیهَاۖ فَلَبِئۡسَ مَثۡوَى ٱلۡمُتَكَبِّرِینَ ﴿٢٩﴾

Бас, жаҳаннам эшикларидан у ерда абадий қоладиган бўлиб киринглар. Мутакаббирларнинг борар жойи нақадар ёмон!


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَقِیلَ لِلَّذِینَ ٱتَّقَوۡاْ مَاذَاۤ أَنزَلَ رَبُّكُمۡۚ قَالُواْ خَیۡرࣰاۗ لِّلَّذِینَ أَحۡسَنُواْ فِی هَـٰذِهِ ٱلدُّنۡیَا حَسَنَةࣱۚ وَلَدَارُ ٱلۡـَٔاخِرَةِ خَیۡرࣱۚ وَلَنِعۡمَ دَارُ ٱلۡمُتَّقِینَ ﴿٣٠﴾

Тақво қилган зотларга: «Парвардигорингиз нимани нозил қилди?» - дейилади. «Яхшиликни», дейдилар улар. Яхшилик қилганларга бу дунёда ҳам яхшилик бордир. Албатта, охират диёри янада яхшироқдир.Тақводорларнинг маскани нақадар яхши!


Arabic explanations of the Qur’an:

جَنَّـٰتُ عَدۡنࣲ یَدۡخُلُونَهَا تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُۖ لَهُمۡ فِیهَا مَا یَشَاۤءُونَۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ یَجۡزِی ٱللَّهُ ٱلۡمُتَّقِینَ ﴿٣١﴾

Адн жаннатлари. Уларга кирадилар. Остидан анҳорлар оқиб ўтади. Жаннатларда уларга истаган нарсалари (муҳайё қилинади). Аллоҳ тақводорларни мана шундай мукофотлайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ تَتَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ طَیِّبِینَ یَقُولُونَ سَلَـٰمٌ عَلَیۡكُمُ ٱدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٣٢﴾

Фаришталар уларнинг жонларини пок (бегуноҳ) ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин. Қилиб ўтган амалларингиз учун жаннатга киринглар», дейдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

هَلۡ یَنظُرُونَ إِلَّاۤ أَن تَأۡتِیَهُمُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ أَوۡ یَأۡتِیَ أَمۡرُ رَبِّكَۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ فَعَلَ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ وَمَا ظَلَمَهُمُ ٱللَّهُ وَلَـٰكِن كَانُوۤاْ أَنفُسَهُمۡ یَظۡلِمُونَ ﴿٣٣﴾

Фаришталар келишидан ёки Парвардигорингизнинг амри келишидан бошқа нарсани кутмаяптилар. Улардан олдингилар ҳам шундай қилгандилар. Аллоҳ уларга зулм қилмаганди. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилгандилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَصَابَهُمۡ سَیِّـَٔاتُ مَا عَمِلُواْ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ یَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿٣٤﴾

Бас, қилган ишларининг ёмонлиги ўзларига уриб, масхара қилиб юрганлари ўзларини ўраб олди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلَّذِینَ أَشۡرَكُواْ لَوۡ شَاۤءَ ٱللَّهُ مَا عَبَدۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَیۡءࣲ نَّحۡنُ وَلَاۤ ءَابَاۤؤُنَا وَلَا حَرَّمۡنَا مِن دُونِهِۦ مِن شَیۡءࣲۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ فَعَلَ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ فَهَلۡ عَلَى ٱلرُّسُلِ إِلَّا ٱلۡبَلَـٰغُ ٱلۡمُبِینُ ﴿٣٥﴾

Ширк келтирганлар: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан бошқасига ибодат қилмаган, Усиз бирон нарсани ҳаромга айлантирмаган бўлар эдик», дедилар. Улардан олдингилар ҳам худди шундай қилганлар. Пайғамбарларнинг зиммасида очиқ етказиб қўйиш бор, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ بَعَثۡنَا فِی كُلِّ أُمَّةࣲ رَّسُولًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱجۡتَنِبُواْ ٱلطَّـٰغُوتَۖ فَمِنۡهُم مَّنۡ هَدَى ٱللَّهُ وَمِنۡهُم مَّنۡ حَقَّتۡ عَلَیۡهِ ٱلضَّلَـٰلَةُۚ فَسِیرُواْ فِی ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٣٦﴾

Биз ҳар бир умматга бир пайғамбар юбордик. «Аллоҳга бандалик қилинглар, шайтондан четланинглар». Улардан кимларигадир Аллоҳ ҳидоят берди. Кимларинингдир пешонасига залолат битилди. Бас, ер юзини кезиб юринглар. Ҳақни тан олмаганларнинг оқибати нима бўлганига қаранглар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِن تَحۡرِصۡ عَلَىٰ هُدَىٰهُمۡ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا یَهۡدِی مَن یُضِلُّۖ وَمَا لَهُم مِّن نَّـٰصِرِینَ ﴿٣٧﴾

Уларнинг ҳидоят топишларига (ҳар қанча) ҳарис бўлманг, Аллоҳ Ўзи адаштирадиган кимсани ҳидоят қилмайди. Улар учун (ҳеч қандай) ёрдам берувчилар ҳам бўлмайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَیۡمَـٰنِهِمۡ لَا یَبۡعَثُ ٱللَّهُ مَن یَمُوتُۚ بَلَىٰ وَعۡدًا عَلَیۡهِ حَقࣰّا وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٣٨﴾

Жон-жаҳдлари билан: «Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмайди», деб Аллоҳ номига қасам ичдилар. Асло! Бу У Зотнинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўплари билмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِیُبَیِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِی یَخۡتَلِفُونَ فِیهِ وَلِیَعۡلَمَ ٱلَّذِینَ كَفَرُوۤاْ أَنَّهُمۡ كَانُواْ كَـٰذِبِینَ ﴿٣٩﴾

Уларга ихтилоф қилган нарсаларини очиқлаб бериш учун. Куфр келтирганлар ўзларининг ёлғончи эканликларини билишлари учун.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا قَوۡلُنَا لِشَیۡءٍ إِذَاۤ أَرَدۡنَـٰهُ أَن نَّقُولَ لَهُۥ كُن فَیَكُونُ ﴿٤٠﴾

Бир нарсани истасак, унга «Бўл», дейишимиз кифоя, тамом, у бўлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلَّذِینَ هَاجَرُواْ فِی ٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ مَا ظُلِمُواْ لَنُبَوِّئَنَّهُمۡ فِی ٱلدُّنۡیَا حَسَنَةࣰۖ وَلَأَجۡرُ ٱلۡـَٔاخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ یَعۡلَمُونَ ﴿٤١﴾

Зулмга учраганларидан кейин Аллоҳ йўлида ҳижрат қилганларга бу дунёда ҳам гўзал жойлар ато этамиз. Охират савоби эса каттароқдир, агар биладиган бўлсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ صَبَرُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ یَتَوَكَّلُونَ ﴿٤٢﴾

Улар сабр қилган ва Парвардигорларигагина таянадиган зотлардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ إِلَّا رِجَالࣰا نُّوحِیۤ إِلَیۡهِمۡۖ فَسۡـَٔلُوۤاْ أَهۡلَ ٱلذِّكۡرِ إِن كُنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ ﴿٤٣﴾

Сиздан олдин ҳам фақат эркакларни пайғамбар қилиб юборганмиз ва уларга ваҳий қилганмиз. Агар билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар.


Arabic explanations of the Qur’an:

بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ وَٱلزُّبُرِۗ وَأَنزَلۡنَاۤ إِلَیۡكَ ٱلذِّكۡرَ لِتُبَیِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَیۡهِمۡ وَلَعَلَّهُمۡ یَتَفَكَّرُونَ ﴿٤٤﴾

Ҳужжатлар ва китоблар билан юбордик. Одамларга уларга нозил қилинган нарсани баён қилиб беришингиз учун сизга Зикрни нозил қилдик. Шоядки, улар фикр юритсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَأَمِنَ ٱلَّذِینَ مَكَرُواْ ٱلسَّیِّـَٔاتِ أَن یَخۡسِفَ ٱللَّهُ بِهِمُ ٱلۡأَرۡضَ أَوۡ یَأۡتِیَهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِنۡ حَیۡثُ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿٤٥﴾

Ёвуз найрангларни қилганлар Аллоҳнинг амри ила уларни ер ютиб юборишидан ёки уларга кутмаган тарафларидан азоб келишидан (қўрқмай) хотиржам юрибдиларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوۡ یَأۡخُذَهُمۡ فِی تَقَلُّبِهِمۡ فَمَا هُم بِمُعۡجِزِینَ ﴿٤٦﴾

Ёки ҳаракат қилиб юрганларида (тўсатдан) тутиб қолишидан, кейин эса ўзларини ҳимоя қилолмай қолишларидан (қўрқмай, хотиржам юрибдиларми?)


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوۡ یَأۡخُذَهُمۡ عَلَىٰ تَخَوُّفࣲ فَإِنَّ رَبَّكُمۡ لَرَءُوفࣱ رَّحِیمٌ ﴿٤٧﴾

Ёки У Зот уларни қўрқиб турган пайтларида олишидан ҳам (хотиржаммилар)? Албатта, Парвардигорингиз Меҳрибон ва Раҳмли Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوَلَمۡ یَرَوۡاْ إِلَىٰ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ مِن شَیۡءࣲ یَتَفَیَّؤُاْ ظِلَـٰلُهُۥ عَنِ ٱلۡیَمِینِ وَٱلشَّمَاۤىِٕلِ سُجَّدࣰا لِّلَّهِ وَهُمۡ دَ ٰ⁠خِرُونَ ﴿٤٨﴾

Аллоҳ яратган ҳар бир нарсанинг соялари ўнгу сўлларга мойил бўлиб, эгилган ҳолларида Аллоҳга сажда қилаётганларини кўрмадиларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلِلَّهِ یَسۡجُدُ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَمَا فِی ٱلۡأَرۡضِ مِن دَاۤبَّةࣲ وَٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ وَهُمۡ لَا یَسۡتَكۡبِرُونَ ﴿٤٩﴾

Осмонлару ердаги ҳар бир жонзот ва фаришталар кибр қилмаган ҳолларида Аллоҳга сажда қиладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَخَافُونَ رَبَّهُم مِّن فَوۡقِهِمۡ وَیَفۡعَلُونَ مَا یُؤۡمَرُونَ ۩ ﴿٥٠﴾

Улар устиларидаги Парвардигорларидан қўрқадилар ва ўзларига буюрилган ишларнигина бажарадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَقَالَ ٱللَّهُ لَا تَتَّخِذُوۤاْ إِلَـٰهَیۡنِ ٱثۡنَیۡنِۖ إِنَّمَا هُوَ إِلَـٰهࣱ وَ ٰ⁠حِدࣱ فَإِیَّـٰیَ فَٱرۡهَبُونِ ﴿٥١﴾

Аллоҳ деди: «Икки илоҳ тутмангиз. Биргина илоҳ бор. Бас, Мендангина қўрқингиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَهُۥ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَهُ ٱلدِّینُ وَاصِبًاۚ أَفَغَیۡرَ ٱللَّهِ تَتَّقُونَ ﴿٥٢﴾

Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Дин ҳам ҳар доим ёлғиз Уникидир. Аллоҳдан бошқасидан қўрқасизларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا بِكُم مِّن نِّعۡمَةࣲ فَمِنَ ٱللَّهِۖ ثُمَّ إِذَا مَسَّكُمُ ٱلضُّرُّ فَإِلَیۡهِ تَجۡـَٔرُونَ ﴿٥٣﴾

Сизларда қайси бир неъмат бўлса, (ҳаммаси) Аллоҳдандир. Кейин қачон сизларга бир мусибат етса, Унгагина илтижо қиласизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ إِذَا كَشَفَ ٱلضُّرَّ عَنكُمۡ إِذَا فَرِیقࣱ مِّنكُم بِرَبِّهِمۡ یُشۡرِكُونَ ﴿٥٤﴾

Энди қачон сизлардан балони аритса, сизлардан бир гуруҳингиз яна Парвардигорларига ширк келтираверадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِیَكۡفُرُواْ بِمَاۤ ءَاتَیۡنَـٰهُمۡۚ فَتَمَتَّعُواْ فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ ﴿٥٥﴾

Берган нарсаларимизга нонкўрлик қилаверсинлар. Бас, фойдаланаверинглар-чи. Яқинда билиб оласизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَجۡعَلُونَ لِمَا لَا یَعۡلَمُونَ نَصِیبࣰا مِّمَّا رَزَقۡنَـٰهُمۡۗ تَٱللَّهِ لَتُسۡـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَفۡتَرُونَ ﴿٥٦﴾

Билмайдиган нарсалари учун Биз ризқ қилиб берган нарсалардан бир насиба ажратадилар. Аллоҳга қасамки, ўзларингиз тўқиган уйдирмаларингиз ҳақида, албатта, сўраласизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَجۡعَلُونَ لِلَّهِ ٱلۡبَنَـٰتِ سُبۡحَـٰنَهُۥ وَلَهُم مَّا یَشۡتَهُونَ ﴿٥٧﴾

Улар қизларни Аллоҳники қиладилар. У Зот (бундан) Покдир. Ўзларига эса кўнгиллари тусагани (эмиш).


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِٱلۡأُنثَىٰ ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدࣰّا وَهُوَ كَظِیمࣱ ﴿٥٨﴾

Биронтасига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, қайғуга ботиб, юзлари қорайиб кетади.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَتَوَ ٰ⁠رَىٰ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ مِن سُوۤءِ مَا بُشِّرَ بِهِۦۤۚ أَیُمۡسِكُهُۥ عَلَىٰ هُونٍ أَمۡ یَدُسُّهُۥ فِی ٱلتُّرَابِۗ أَلَا سَاۤءَ مَا یَحۡكُمُونَ ﴿٥٩﴾

Келган хушхабарнинг ёмонлигидан (номус қилиб) одамлардан беркиниб олади. Хор бўлиб уни олиб қолсами ёки тупроққа кўмиб қўя қолсами? (Унинг ўйи шу бўлади). Огоҳ бўлингизким, улар қилаётган ҳукм нақадар ёмон.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ مَثَلُ ٱلسَّوۡءِۖ وَلِلَّهِ ٱلۡمَثَلُ ٱلۡأَعۡلَىٰۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٦٠﴾

Энг ёмон сифатлар охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларники. Аллоҳники эса энг олий хислатлардир. У Ғолиб ва Ҳаким Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡ یُؤَاخِذُ ٱللَّهُ ٱلنَّاسَ بِظُلۡمِهِم مَّا تَرَكَ عَلَیۡهَا مِن دَاۤبَّةࣲ وَلَـٰكِن یُؤَخِّرُهُمۡ إِلَىٰۤ أَجَلࣲ مُّسَمࣰّىۖ فَإِذَا جَاۤءَ أَجَلُهُمۡ لَا یَسۡتَـٔۡخِرُونَ سَاعَةࣰ وَلَا یَسۡتَقۡدِمُونَ ﴿٦١﴾

Агар Аллоҳ одамларни зулмларига яраша тутганида (жазолаганида), ер юзида биронта жонзотни қўймаган бўларди. Лекин уларни белгиланган бир муддатга қадар кечиктирди. Ўша муддатлари келганда бир соат ҳам ортга ё олдга ўзгартира олмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَجۡعَلُونَ لِلَّهِ مَا یَكۡرَهُونَۚ وَتَصِفُ أَلۡسِنَتُهُمُ ٱلۡكَذِبَ أَنَّ لَهُمُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ لَا جَرَمَ أَنَّ لَهُمُ ٱلنَّارَ وَأَنَّهُم مُّفۡرَطُونَ ﴿٦٢﴾

Ёқтирмаган нарсаларини Аллоҳники қилурлар. Тиллари эса, ёлғондан ўзларига гўзал (оқибат) бўлишини васф қилур. Шак-шубҳа йўқки, уларга дўзах бўлур ва унга ташланурлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

تَٱللَّهِ لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَاۤ إِلَىٰۤ أُمَمࣲ مِّن قَبۡلِكَ فَزَیَّنَ لَهُمُ ٱلشَّیۡطَـٰنُ أَعۡمَـٰلَهُمۡ فَهُوَ وَلِیُّهُمُ ٱلۡیَوۡمَ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمࣱ ﴿٦٣﴾

Аллоҳга қасамки, сиздан олдинги умматларга ҳам пайғамбарлар юборганмиз. Бас, шайтон уларга амалларини чиройли қилиб кўрсатди. У бугун уларнинг дўстидир. Улар учун аламли азоб бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ أَنزَلۡنَا عَلَیۡكَ ٱلۡكِتَـٰبَ إِلَّا لِتُبَیِّنَ لَهُمُ ٱلَّذِی ٱخۡتَلَفُواْ فِیهِ وَهُدࣰى وَرَحۡمَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یُؤۡمِنُونَ ﴿٦٤﴾

Биз сизга Китобни уларга ихтилоф қилган нарсаларини баён қилишингиз учунгина ҳамда иймон келтирган қавм учун ҳидоят ва раҳмат қилибгина туширдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَأَحۡیَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۤۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَسۡمَعُونَ ﴿٦٥﴾

Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, қуриб-қақшаб ётган ерни тирилтирди. Албатта, бу ишда қулоқ соладиган қавм учун оят-аломат бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِنَّ لَكُمۡ فِی ٱلۡأَنۡعَـٰمِ لَعِبۡرَةࣰۖ نُّسۡقِیكُم مِّمَّا فِی بُطُونِهِۦ مِنۢ بَیۡنِ فَرۡثࣲ وَدَمࣲ لَّبَنًا خَالِصࣰا سَاۤىِٕغࣰا لِّلشَّـٰرِبِینَ ﴿٦٦﴾

Сизларга чорва ҳайвонларида ҳам ибрат бор. Сизларни уларнинг қоринларидаги гўнг ва қон орасидан (ажралиб чиқадиган), ичувчилар (томоғидан) осон ўтадиган тоза сут билан суғорамиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمِن ثَمَرَ ٰ⁠تِ ٱلنَّخِیلِ وَٱلۡأَعۡنَـٰبِ تَتَّخِذُونَ مِنۡهُ سَكَرࣰا وَرِزۡقًا حَسَنًاۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَعۡقِلُونَ ﴿٦٧﴾

Хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи ичимлик ва гўзал ризқ оласизлар. Албатта, бу ишда ақлини юритадиган қавм учун оят-аломат бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَوۡحَىٰ رَبُّكَ إِلَى ٱلنَّحۡلِ أَنِ ٱتَّخِذِی مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُیُوتࣰا وَمِنَ ٱلشَّجَرِ وَمِمَّا یَعۡرِشُونَ ﴿٦٨﴾

Парвардигорингиз асаларига шундай ваҳий қилди: «Тоғларга, дарахтларга ва (одамлар) соладиган уйларга ин қур.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ كُلِی مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَ ٰ⁠تِ فَٱسۡلُكِی سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلࣰاۚ یَخۡرُجُ مِنۢ بُطُونِهَا شَرَابࣱ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَ ٰ⁠نُهُۥ فِیهِ شِفَاۤءࣱ لِّلنَّاسِۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَتَفَكَّرُونَ ﴿٦٩﴾

Кейин ҳамма мевалардан егин ва Парвардигоринг қулай қилиб қўйган йўллардан юргин». Унинг қорнидан ҳар хил рангдаги ичимликлар чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта, бу ишда фикр юритадиган қавм учун оят-аломат бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ خَلَقَكُمۡ ثُمَّ یَتَوَفَّىٰكُمۡۚ وَمِنكُم مَّن یُرَدُّ إِلَىٰۤ أَرۡذَلِ ٱلۡعُمُرِ لِكَیۡ لَا یَعۡلَمَ بَعۡدَ عِلۡمࣲ شَیۡـًٔاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِیمࣱ قَدِیرࣱ ﴿٧٠﴾

Аллоҳ сизларни яратди. Кейин яна жонингизни олади. Орангиздан кимдир умрнинг энг тубан қисмига қайтарилади-да, олдин билганларидан ҳеч нарсани билмай қолади. Аллоҳ Билгувчи ва Қодир Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ فَضَّلَ بَعۡضَكُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲ فِی ٱلرِّزۡقِۚ فَمَا ٱلَّذِینَ فُضِّلُواْ بِرَاۤدِّی رِزۡقِهِمۡ عَلَىٰ مَا مَلَكَتۡ أَیۡمَـٰنُهُمۡ فَهُمۡ فِیهِ سَوَاۤءٌۚ أَفَبِنِعۡمَةِ ٱللَّهِ یَجۡحَدُونَ ﴿٧١﴾

Аллоҳ ризқ борасида айримларингизни айримларингиздан устун қилди. Устун қилинганлар ўз ризқларини қўл остидаги одамларга қайтариб, ҳаммаси баробар бўлиб қолмайди-ку. Аллоҳнинг неъматига нонкўрлик қиладиларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ أَزۡوَ ٰ⁠جࣰا وَجَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَزۡوَ ٰ⁠جِكُم بَنِینَ وَحَفَدَةࣰ وَرَزَقَكُم مِّنَ ٱلطَّیِّبَـٰتِۚ أَفَبِٱلۡبَـٰطِلِ یُؤۡمِنُونَ وَبِنِعۡمَتِ ٱللَّهِ هُمۡ یَكۡفُرُونَ ﴿٧٢﴾

Аллоҳ сизларга ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан болалар, набираларни дунёга келтирди ва сизларга покиза ризқлар ато этди. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига нонкўрлик қиладиларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا یَمۡلِكُ لَهُمۡ رِزۡقࣰا مِّنَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِ شَیۡـࣰٔا وَلَا یَسۡتَطِیعُونَ ﴿٧٣﴾

Аллоҳни қўйиб, уларга осмонлару ердан ҳеч нарсани ризқ қилиб бера олмайдиган, ҳеч иш қўлидан келмайдиган нарсаларга бандалик қиладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَا تَضۡرِبُواْ لِلَّهِ ٱلۡأَمۡثَالَۚ إِنَّ ٱللَّهَ یَعۡلَمُ وَأَنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ ﴿٧٤﴾

Бас, Аллоҳнинг ўхшашини қидирманглар! Шубҳасиз, Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ ضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلًا عَبۡدࣰا مَّمۡلُوكࣰا لَّا یَقۡدِرُ عَلَىٰ شَیۡءࣲ وَمَن رَّزَقۡنَـٰهُ مِنَّا رِزۡقًا حَسَنࣰا فَهُوَ یُنفِقُ مِنۡهُ سِرࣰّا وَجَهۡرًاۖ هَلۡ یَسۡتَوُۥنَۚ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٧٥﴾

Аллоҳ бир мисол зарб этди. Ҳеч иш қўлидан келмайдиган мамлук - қул ва Биз унга мўл ризқ берган ва у ўша ризқдан яширин ва ошкора сарфлайдиган кимса. Шу иккиси баробарми? Аллоҳга ҳамд бўлсин. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلࣰا رَّجُلَیۡنِ أَحَدُهُمَاۤ أَبۡكَمُ لَا یَقۡدِرُ عَلَىٰ شَیۡءࣲ وَهُوَ كَلٌّ عَلَىٰ مَوۡلَىٰهُ أَیۡنَمَا یُوَجِّههُّ لَا یَأۡتِ بِخَیۡرٍ هَلۡ یَسۡتَوِی هُوَ وَمَن یَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَهُوَ عَلَىٰ صِرَ ٰ⁠طࣲ مُّسۡتَقِیمࣲ ﴿٧٦﴾

Аллоҳ икки кишини мисол қилиб келтирди. Улардан бири ҳеч иш қўлидан келмайдиган бир гунг-соқовдир. У эгасига бир юк бўлиб, уни қаерга юборса ҳам бирон яхшилик билан қайтмайди. Шу одам билан адолатга буюрадиган, ўзи эса тўғри йўлини топиб олган киши баробарми?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلِلَّهِ غَیۡبُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَمَاۤ أَمۡرُ ٱلسَّاعَةِ إِلَّا كَلَمۡحِ ٱلۡبَصَرِ أَوۡ هُوَ أَقۡرَبُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ قَدِیرࣱ ﴿٧٧﴾

Осмонлару ернинг ғайби Аллоҳникидир. Соат – Қиёмат иши бир кўз юмиб очгунча ёки ундан ҳам яқинроқдир. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ أَخۡرَجَكُم مِّنۢ بُطُونِ أُمَّهَـٰتِكُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ شَیۡـࣰٔا وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَـٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَ لَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ﴿٧٨﴾

Аллоҳ сизларни оналарингизнинг қоринларидан чиқарди. (Ўша пайтда) ҳеч нарсани билмас эдингизлар. (Кейин) сизларга қулоқ, кўзлар ва дилларни берди. Шоядки, шукр қилсангиз!


Arabic explanations of the Qur’an:

أَلَمۡ یَرَوۡاْ إِلَى ٱلطَّیۡرِ مُسَخَّرَ ٰ⁠تࣲ فِی جَوِّ ٱلسَّمَاۤءِ مَا یُمۡسِكُهُنَّ إِلَّا ٱللَّهُۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یُؤۡمِنُونَ ﴿٧٩﴾

Осмони фалакда бўйсундирилган қушларга боқмайдиларми? Уларни фақат Аллоҳ ушлаб турибди. Албатта, бу ишда иймон келтирган қавм учун оят-аломатлар бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنۢ بُیُوتِكُمۡ سَكَنࣰا وَجَعَلَ لَكُم مِّن جُلُودِ ٱلۡأَنۡعَـٰمِ بُیُوتࣰا تَسۡتَخِفُّونَهَا یَوۡمَ ظَعۡنِكُمۡ وَیَوۡمَ إِقَامَتِكُمۡ وَمِنۡ أَصۡوَافِهَا وَأَوۡبَارِهَا وَأَشۡعَارِهَاۤ أَثَـٰثࣰا وَمَتَـٰعًا إِلَىٰ حِینࣲ ﴿٨٠﴾

Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилиб берди. Яна сизларга чорва ҳайвонларининг териларидан кўчадиган кунингизда ҳам, қўнадиган кунингизда ҳам енгил кўтариладиган уйларни, уларнинг юнглари, жунлари ва қилларидан эса маълум вақтгача жиҳоз ва матолар қилиб берди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّمَّا خَلَقَ ظِلَـٰلࣰا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡجِبَالِ أَكۡنَـٰنࣰا وَجَعَلَ لَكُمۡ سَرَ ٰ⁠بِیلَ تَقِیكُمُ ٱلۡحَرَّ وَسَرَ ٰ⁠بِیلَ تَقِیكُم بَأۡسَكُمۡۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ یُتِمُّ نِعۡمَتَهُۥ عَلَیۡكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تُسۡلِمُونَ ﴿٨١﴾

Аллоҳ Ўзи яратган нарсалардан сизларга соялар қилиб берди. Сизларга тоғлардан бошпаналар қилиб берди. Сизларга сизларни иссиқдан асрайдиган, зарбадан ҳимоя қиладиган кийимлар қилиб берди. Сизларга Ўз неъматини мана шундай тўла қилиб беради. Шоядки, мусулмон бўлсангизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّمَا عَلَیۡكَ ٱلۡبَلَـٰغُ ٱلۡمُبِینُ ﴿٨٢﴾

Бас, агар юз ўгирсалар, сизнинг вазифангиз очиқ етказиб қўйиш, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَعۡرِفُونَ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ ثُمَّ یُنكِرُونَهَا وَأَكۡثَرُهُمُ ٱلۡكَـٰفِرُونَ ﴿٨٣﴾

Аллоҳнинг неъматини танийдилар. Кейин эса уни инкор қиладилар. Уларнинг кўплари кофирлардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَوۡمَ نَبۡعَثُ مِن كُلِّ أُمَّةࣲ شَهِیدࣰا ثُمَّ لَا یُؤۡذَنُ لِلَّذِینَ كَفَرُواْ وَلَا هُمۡ یُسۡتَعۡتَبُونَ ﴿٨٤﴾

У кунда ҳар бир умматдан бир гувоҳни келтирамиз. Кейин куфр келтирган кимсаларга изн ҳам берилмайди, улардан тавба ҳам талаб қилинмайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا رَءَا ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ ٱلۡعَذَابَ فَلَا یُخَفَّفُ عَنۡهُمۡ وَلَا هُمۡ یُنظَرُونَ ﴿٨٥﴾

Зулм қилганлар азобни кўргач, улардан енгиллатилмайди, уларга муҳлат ҳам берилмайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا رَءَا ٱلَّذِینَ أَشۡرَكُواْ شُرَكَاۤءَهُمۡ قَالُواْ رَبَّنَا هَـٰۤؤُلَاۤءِ شُرَكَاۤؤُنَا ٱلَّذِینَ كُنَّا نَدۡعُواْ مِن دُونِكَۖ فَأَلۡقَوۡاْ إِلَیۡهِمُ ٱلۡقَوۡلَ إِنَّكُمۡ لَكَـٰذِبُونَ ﴿٨٦﴾

Ширк келтирганлар ўзларининг бутларини кўриб: «Парвардигоро, анавилар бутларимиз эди, Сени қўйиб, ўшаларга ибодат қилардик», дейдилар. (Бунга жавобан бутлари): «Сизлар ёлғончиларсиз», дея гап қотадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَلۡقَوۡاْ إِلَى ٱللَّهِ یَوۡمَىِٕذٍ ٱلسَّلَمَۖ وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ یَفۡتَرُونَ ﴿٨٧﴾

У кунда улар Аллоҳга таслим бўлдилар. Ўзлари тўқиб олган (худолари) эса гумдон бўлди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ وَصَدُّواْ عَن سَبِیلِ ٱللَّهِ زِدۡنَـٰهُمۡ عَذَابࣰا فَوۡقَ ٱلۡعَذَابِ بِمَا كَانُواْ یُفۡسِدُونَ ﴿٨٨﴾

Куфр келтириб, Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсаларга фисқ-фасод қилиб юрганлари учун азоб устига азобни зиёда қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَوۡمَ نَبۡعَثُ فِی كُلِّ أُمَّةࣲ شَهِیدًا عَلَیۡهِم مِّنۡ أَنفُسِهِمۡۖ وَجِئۡنَا بِكَ شَهِیدًا عَلَىٰ هَـٰۤؤُلَاۤءِۚ وَنَزَّلۡنَا عَلَیۡكَ ٱلۡكِتَـٰبَ تِبۡیَـٰنࣰا لِّكُلِّ شَیۡءࣲ وَهُدࣰى وَرَحۡمَةࣰ وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِینَ ﴿٨٩﴾

Ҳар бир умматга ўзларидан бир гувоҳни келтирган ва сизни анавиларга гувоҳ қилиб келтирган кунимизни (эсланг). Сизга Китобни ҳар бир нарсанинг баёни, мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар этиб нозил қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ إِنَّ ٱللَّهَ یَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَـٰنِ وَإِیتَاۤىِٕ ذِی ٱلۡقُرۡبَىٰ وَیَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَاۤءِ وَٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡبَغۡیِۚ یَعِظُكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ ﴿٩٠﴾

Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгуликка, қариндошларга яхшилик қилишга буюради. Бузуқликдан, гуноҳдан ва зулмдан эса қайтаради. Сизларга насиҳат қилади. Шоядки, эслатма-ибрат олсангизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَوۡفُواْ بِعَهۡدِ ٱللَّهِ إِذَا عَـٰهَدتُّمۡ وَلَا تَنقُضُواْ ٱلۡأَیۡمَـٰنَ بَعۡدَ تَوۡكِیدِهَا وَقَدۡ جَعَلۡتُمُ ٱللَّهَ عَلَیۡكُمۡ كَفِیلًاۚ إِنَّ ٱللَّهَ یَعۡلَمُ مَا تَفۡعَلُونَ ﴿٩١﴾

Аҳдлашганингизда Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилингиз. Қасамлар ичилганидан кейин уларни бузмангиз. Аллоҳни ўзингизга кафил қилдингиз. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингизни билур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَكُونُواْ كَٱلَّتِی نَقَضَتۡ غَزۡلَهَا مِنۢ بَعۡدِ قُوَّةٍ أَنكَـٰثࣰا تَتَّخِذُونَ أَیۡمَـٰنَكُمۡ دَخَلَۢا بَیۡنَكُمۡ أَن تَكُونَ أُمَّةٌ هِیَ أَرۡبَىٰ مِنۡ أُمَّةٍۚ إِنَّمَا یَبۡلُوكُمُ ٱللَّهُ بِهِۦۚ وَلَیُبَیِّنَنَّ لَكُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ مَا كُنتُمۡ فِیهِ تَخۡتَلِفُونَ ﴿٩٢﴾

Нарсасини пишиқ-пухта тўқиганидан кейин уни сўкиб-чуваб юборган хотинга ўхшаб, бир уммат бошқа умматдан ортиқроқ бўлгани учун қасамларингизни ўзаро алдов воситаси қилиб олманг. Албатта, бу билан Аллоҳ сизни синаяпти, холос. Албатта, У Зот сизларга Қиёмат куни ихтилоф қилган нарсаларингизни баён қилиб берур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡ شَاۤءَ ٱللَّهُ لَجَعَلَكُمۡ أُمَّةࣰ وَ ٰ⁠حِدَةࣰ وَلَـٰكِن یُضِلُّ مَن یَشَاۤءُ وَیَهۡدِی مَن یَشَاۤءُۚ وَلَتُسۡـَٔلُنَّ عَمَّا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٩٣﴾

Агар Аллоҳ истаганида сизларни битта уммат қилиб қўйган бўларди. Лекин У Зот хоҳлаган одамини адаштиради ва хоҳлаган одамини ҳидоят қилади. Қилиб ўтган ишларингиздан албатта сўралурсизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَتَّخِذُوۤاْ أَیۡمَـٰنَكُمۡ دَخَلَۢا بَیۡنَكُمۡ فَتَزِلَّ قَدَمُۢ بَعۡدَ ثُبُوتِهَا وَتَذُوقُواْ ٱلسُّوۤءَ بِمَا صَدَدتُّمۡ عَن سَبِیلِ ٱللَّهِ وَلَكُمۡ عَذَابٌ عَظِیمࣱ ﴿٩٤﴾

Қасамларингизни ўзаро алдов воситаси қилиб олмангиз. (Акс ҳолда) маҳкам ўрнашган оёқ тойиб кетиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз туфайли ёмон (оқибат)ни тотиб қоласиз ва сизларга улкан азоб бўлгай.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَشۡتَرُواْ بِعَهۡدِ ٱللَّهِ ثَمَنࣰا قَلِیلًاۚ إِنَّمَا عِندَ ٱللَّهِ هُوَ خَیۡرࣱ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ﴿٩٥﴾

Аллоҳга берган аҳдингизни оз баҳога сотмангизлар. Агар биладиган бўлсангизлар, сизлар учун Аллоҳ ҳузуридаги (мукофот) яхшироқдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَا عِندَكُمۡ یَنفَدُ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ بَاقࣲۗ وَلَنَجۡزِیَنَّ ٱلَّذِینَ صَبَرُوۤاْ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿٩٦﴾

Сиздаги нарса фонийдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги эса боқийдир. Сабр қилганларни, албатта, қилган амалларининг энг яхшиси билан мукофотлаймиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَنۡ عَمِلَ صَـٰلِحࣰا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنࣱ فَلَنُحۡیِیَنَّهُۥ حَیَوٰةࣰ طَیِّبَةࣰۖ وَلَنَجۡزِیَنَّهُمۡ أَجۡرَهُم بِأَحۡسَنِ مَا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿٩٧﴾

Эркак бўлсин, аёл бўлсин, мўмин бўлгани ҳолда яхши амал қилган одамга ёқимли ҳаёт бахш этамиз ва, албатта, уларнинг савобларини қилган амалларининг энг яхшисига қараб берурмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَإِذَا قَرَأۡتَ ٱلۡقُرۡءَانَ فَٱسۡتَعِذۡ بِٱللَّهِ مِنَ ٱلشَّیۡطَـٰنِ ٱلرَّجِیمِ ﴿٩٨﴾

Қуръон ўқиган пайтингизда лаънатга учраган шайтондан паноҳ беришини Аллоҳдан сўранг.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّهُۥ لَیۡسَ لَهُۥ سُلۡطَـٰنٌ عَلَى ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ یَتَوَكَّلُونَ ﴿٩٩﴾

Иймон келтирган ва Парвардигорларига таянган зотларга қарши унинг учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا سُلۡطَـٰنُهُۥ عَلَى ٱلَّذِینَ یَتَوَلَّوۡنَهُۥ وَٱلَّذِینَ هُم بِهِۦ مُشۡرِكُونَ ﴿١٠٠﴾

Унинг ҳукми уни дўст тутадиганлар ва у туфайли мушрик бўладиганларгагина ўтади, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا بَدَّلۡنَاۤ ءَایَةࣰ مَّكَانَ ءَایَةࣲ وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا یُنَزِّلُ قَالُوۤاْ إِنَّمَاۤ أَنتَ مُفۡتَرِۭۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿١٠١﴾

Қачон бир оят ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак - Аллоҳнинг Ўзи нимани нозил қилишини билгувчироқ - «Сен ғирт уйдирмачисан», дедилар. Асло! Аксинча, уларнинг кўплари билмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ نَزَّلَهُۥ رُوحُ ٱلۡقُدُسِ مِن رَّبِّكَ بِٱلۡحَقِّ لِیُثَبِّتَ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَهُدࣰى وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُسۡلِمِینَ ﴿١٠٢﴾

Айтинг: «Уни Руҳул-қудс (Жаброил) Парвардигорингиз тарафидан иймон келтирганларни собитқадам қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят ва хушхабар этиб ҳақ билан нозил қилди».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ نَعۡلَمُ أَنَّهُمۡ یَقُولُونَ إِنَّمَا یُعَلِّمُهُۥ بَشَرࣱۗ لِّسَانُ ٱلَّذِی یُلۡحِدُونَ إِلَیۡهِ أَعۡجَمِیࣱّ وَهَـٰذَا لِسَانٌ عَرَبِیࣱّ مُّبِینٌ ﴿١٠٣﴾

Биз уларнинг: «Унга бир одам ўргатиб турибди», деяётганларини биламиз. Улар айтаётган одамнинг тили ажамийдир. Бу эса очиқ араб тилидадир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِ لَا یَهۡدِیهِمُ ٱللَّهُ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمٌ ﴿١٠٤﴾

Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни Аллоҳ ҳидоят қилмайди. Улар учун аламли азоб бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا یَفۡتَرِی ٱلۡكَذِبَ ٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِۖ وَأُوْلَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡكَـٰذِبُونَ ﴿١٠٥﴾

Ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқийдилар. Ана ўшалар ёлғончилардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَن كَفَرَ بِٱللَّهِ مِنۢ بَعۡدِ إِیمَـٰنِهِۦۤ إِلَّا مَنۡ أُكۡرِهَ وَقَلۡبُهُۥ مُطۡمَىِٕنُّۢ بِٱلۡإِیمَـٰنِ وَلَـٰكِن مَّن شَرَحَ بِٱلۡكُفۡرِ صَدۡرࣰا فَعَلَیۡهِمۡ غَضَبࣱ مِّنَ ٱللَّهِ وَلَهُمۡ عَذَابٌ عَظِیمࣱ ﴿١٠٦﴾

Ким иймон келтирганидан кейин яна кофир бўлса (Аллоҳнинг ғазабига йўлиқади). Фақат мажбур қилинган, қалби эса иймон билан ором олиб турган кимса бундан мустасно. Лекин кимлар қалбини куфрга очиб берсалар, уларнинг устига Аллоҳ тарафидан бир ғазаб (ёғилур) ва улар учун улкан азоб бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ذَ ٰ⁠لِكَ بِأَنَّهُمُ ٱسۡتَحَبُّواْ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَا عَلَى ٱلۡـَٔاخِرَةِ وَأَنَّ ٱللَّهَ لَا یَهۡدِی ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡكَـٰفِرِینَ ﴿١٠٧﴾

Бунга сабаб улар дунё ҳаётини охиратдан кўра кўпроқ яхши кўрдилар. Албатта, Аллоҳ кофир қавмни ҳидоят қилмайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

أُوْلَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ طَبَعَ ٱللَّهُ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ وَسَمۡعِهِمۡ وَأَبۡصَـٰرِهِمۡۖ وَأُوْلَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡغَـٰفِلُونَ ﴿١٠٨﴾

Улар шундай кимсаларки, Аллоҳ уларнинг дилларини ҳам, қулоқларини ҳам, кўзларини ҳам муҳрлаб қўйган ва улар ғофиллардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَا جَرَمَ أَنَّهُمۡ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ هُمُ ٱلۡخَـٰسِرُونَ ﴿١٠٩﴾

Шак-шубҳа йўқки, охиратда зиён кўрадиганлар ана ўшалардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِینَ هَاجَرُواْ مِنۢ بَعۡدِ مَا فُتِنُواْ ثُمَّ جَـٰهَدُواْ وَصَبَرُوۤاْ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعۡدِهَا لَغَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿١١٠﴾

Сўнгра Парвардигорингиз фитналарга йўлиққанларидан кейин ҳижрат қилган, сўнг жиҳод қилган ва сабр қилган кимсалар учун (мададкордир). Албатта, Парвардигорингиз шундан кейин Кечиримли ва Меҳрибон Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ یَوۡمَ تَأۡتِی كُلُّ نَفۡسࣲ تُجَـٰدِلُ عَن نَّفۡسِهَا وَتُوَفَّىٰ كُلُّ نَفۡسࣲ مَّا عَمِلَتۡ وَهُمۡ لَا یُظۡلَمُونَ ﴿١١١﴾

Ҳар бир жон фақат ўзини оқлашга уриниб қоладиган ва ҳар бир жонга қилган ишига яраша (жазо ё мукофоти) тўла қилиб бериладиган ҳамда уларга зулм қилинмайдиган кунни (эсланг).


Arabic explanations of the Qur’an:

وَضَرَبَ ٱللَّهُ مَثَلࣰا قَرۡیَةࣰ كَانَتۡ ءَامِنَةࣰ مُّطۡمَىِٕنَّةࣰ یَأۡتِیهَا رِزۡقُهَا رَغَدࣰا مِّن كُلِّ مَكَانࣲ فَكَفَرَتۡ بِأَنۡعُمِ ٱللَّهِ فَأَذَ ٰ⁠قَهَا ٱللَّهُ لِبَاسَ ٱلۡجُوعِ وَٱلۡخَوۡفِ بِمَا كَانُواْ یَصۡنَعُونَ ﴿١١٢﴾

Аллоҳ бир шаҳарни мисол қилиб келтирди. Тинч, хотиржам эди. Ҳар тарафдан ризқи мўл келиб турарди. Кейин Аллоҳнинг неъматларига нонкўрлик қилди. Натижада Аллоҳ унга қилган қилмишлари туфайли очлик ва хавф либосини кийдириб қўйди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ جَاۤءَهُمۡ رَسُولࣱ مِّنۡهُمۡ فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمُ ٱلۡعَذَابُ وَهُمۡ ظَـٰلِمُونَ ﴿١١٣﴾

Уларга ўзларидан бир пайғамбар келди. Уни ёлғончига чиқардилар. Бас, улар золим бўлиб турган ҳолларида уларни азоб ушлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَكُلُواْ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ حَلَـٰلࣰا طَیِّبࣰا وَٱشۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ إِیَّاهُ تَعۡبُدُونَ ﴿١١٤﴾

Аллоҳ сизларга берган ризқларнинг ҳалол-покидан енглар. Аллоҳнинг неъматига шукр қилинглар, агар Унгагина бандалик қиладиган бўлсангизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَیۡكُمُ ٱلۡمَیۡتَةَ وَٱلدَّمَ وَلَحۡمَ ٱلۡخِنزِیرِ وَمَاۤ أُهِلَّ لِغَیۡرِ ٱللَّهِ بِهِۦۖ فَمَنِ ٱضۡطُرَّ غَیۡرَ بَاغࣲ وَلَا عَادࣲ فَإِنَّ ٱللَّهَ غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿١١٥﴾

Сизларга ўлимтик, қон, тўнғиз гўшти ва Аллоҳдан бошқанинг номига сўйилган ҳайвоннигина ҳаром қилди. Энди ким мажбур бўлиб қолса ва золимлик қилиб, ҳаддидан ошмаса, бас, албатта, Аллоҳ Кечиримли, Меҳрибон Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَقُولُواْ لِمَا تَصِفُ أَلۡسِنَتُكُمُ ٱلۡكَذِبَ هَـٰذَا حَلَـٰلࣱ وَهَـٰذَا حَرَامࣱ لِّتَفۡتَرُواْ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَۚ إِنَّ ٱلَّذِینَ یَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ لَا یُفۡلِحُونَ ﴿١١٦﴾

Бу ҳалол ва бу ҳаром, дея тилларингизга келганини гапираверманглар ва (бу билан) Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиманглар. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиганлар нажот топмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَتَـٰعࣱ قَلِیلࣱ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمࣱ ﴿١١٧﴾

Озгина фойда. (Кейин эса) улар учун аламли азоб бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَعَلَى ٱلَّذِینَ هَادُواْ حَرَّمۡنَا مَا قَصَصۡنَا عَلَیۡكَ مِن قَبۡلُۖ وَمَا ظَلَمۡنَـٰهُمۡ وَلَـٰكِن كَانُوۤاْ أَنفُسَهُمۡ یَظۡلِمُونَ ﴿١١٨﴾

Яҳудий бўлганларга сизга олдин Биз айтиб берган нарсаларни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик. Улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ إِنَّ رَبَّكَ لِلَّذِینَ عَمِلُواْ ٱلسُّوۤءَ بِجَهَـٰلَةࣲ ثُمَّ تَابُواْ مِنۢ بَعۡدِ ذَ ٰ⁠لِكَ وَأَصۡلَحُوۤاْ إِنَّ رَبَّكَ مِنۢ بَعۡدِهَا لَغَفُورࣱ رَّحِیمٌ ﴿١١٩﴾

Кейин билмасдан ёмонлик қилиб қўйиб, ортидан тавба қилган ва ўзини ўнглаб олган кимсалар учун, албатта, Парвардигорингиз Кечиримли, Меҳрибон Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ إِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ كَانَ أُمَّةࣰ قَانِتࣰا لِّلَّهِ حَنِیفࣰا وَلَمۡ یَكُ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِینَ ﴿١٢٠﴾

Албатта, Иброҳим Аллоҳга итоатгўй, ҳақда барқарор бир уммат эди. У мушриклардан бўлмаган.


Arabic explanations of the Qur’an:

شَاكِرࣰا لِّأَنۡعُمِهِۚ ٱجۡتَبَىٰهُ وَهَدَىٰهُ إِلَىٰ صِرَ ٰ⁠طࣲ مُّسۡتَقِیمࣲ ﴿١٢١﴾

Неъматларига шукр қилгувчи ҳам эди. (Аллоҳ) уни танлаб олиб, тўғри йўлга ҳидоят қилганди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَءَاتَیۡنَـٰهُ فِی ٱلدُّنۡیَا حَسَنَةࣰۖ وَإِنَّهُۥ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿١٢٢﴾

Унга шу дунёда ҳам яхшиликни бердик ва, албатта, у охиратда ҳам солиҳлардандир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَیۡكَ أَنِ ٱتَّبِعۡ مِلَّةَ إِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ حَنِیفࣰاۖ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِینَ ﴿١٢٣﴾

Кейин сизга: «Иброҳимнинг ҳақ устида барқарор динига эргашинг. У мушриклардан бўлмаган», деб ваҳий қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا جُعِلَ ٱلسَّبۡتُ عَلَى ٱلَّذِینَ ٱخۡتَلَفُواْ فِیهِۚ وَإِنَّ رَبَّكَ لَیَحۡكُمُ بَیۡنَهُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ فِیمَا كَانُواْ فِیهِ یَخۡتَلِفُونَ ﴿١٢٤﴾

Шанба(ни улуғлаш) у ҳақда ихтилоф қилган кимсаларнинг зиммасига юклатилган. Албатта, Парвардигорингиз Қиёмат куни улар орасида қилиб ўтган ихтилофлари борасида ҳукм қилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱدۡعُ إِلَىٰ سَبِیلِ رَبِّكَ بِٱلۡحِكۡمَةِ وَٱلۡمَوۡعِظَةِ ٱلۡحَسَنَةِۖ وَجَـٰدِلۡهُم بِٱلَّتِی هِیَ أَحۡسَنُۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِیلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِینَ ﴿١٢٥﴾

Парвардигорингиз йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат ила даъват этинг. Улар билан энг гўзал тарзда мужодала қилинг. Албатта, Парвардигорингиз Ўзининг йўлидан адашганни ҳам билгувчироқ, ҳидоят топганларни ҳам билгувчироқ Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِنۡ عَاقَبۡتُمۡ فَعَاقِبُواْ بِمِثۡلِ مَا عُوقِبۡتُم بِهِۦۖ وَلَىِٕن صَبَرۡتُمۡ لَهُوَ خَیۡرࣱ لِّلصَّـٰبِرِینَ ﴿١٢٦﴾

Жазоламоқчи бўлсангиз, ўзингиз қанча зарар кўрган бўлсангиз, ўшанча миқдорда жазолангиз. Агар сабр қилсангиз, шу иш сабр қилгувчилар учун албатта яхшироқдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱصۡبِرۡ وَمَا صَبۡرُكَ إِلَّا بِٱللَّهِۚ وَلَا تَحۡزَنۡ عَلَیۡهِمۡ وَلَا تَكُ فِی ضَیۡقࣲ مِّمَّا یَمۡكُرُونَ ﴿١٢٧﴾

Сабр қилинг. Сабрингиз Аллоҳнинг мадади билангина бўлур. Уларга хафа бўлманг. Улар қилаётган макру найранглардан сиқилманг.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱللَّهَ مَعَ ٱلَّذِینَ ٱتَّقَواْ وَّٱلَّذِینَ هُم مُّحۡسِنُونَ ﴿١٢٨﴾

Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва муҳсин бўлганлар билан биргадир.


Arabic explanations of the Qur’an: