Surah Исроъ сураси - Al-Isrā’

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Исроъ сураси - Al-Isrā’ - Aya count 111

سُبۡحَـٰنَ ٱلَّذِیۤ أَسۡرَىٰ بِعَبۡدِهِۦ لَیۡلࣰا مِّنَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ إِلَى ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡأَقۡصَا ٱلَّذِی بَـٰرَكۡنَا حَوۡلَهُۥ لِنُرِیَهُۥ مِنۡ ءَایَـٰتِنَاۤۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِیعُ ٱلۡبَصِیرُ ﴿١﴾

Бандасини тунда Масжидул-Ҳаромдан Биз атрофини баракали қилиб қўйган Масжидул-Ақсо сари сайр қилдирган Зот ҳар қандай нуқсондан Покдир. Унга оятларимиздан (айримларини) кўрсатиш учун (шундай қилдик). Албатта, У Эшитгувчи, Кўргувчи Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَءَاتَیۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَـٰبَ وَجَعَلۡنَـٰهُ هُدࣰى لِّبَنِیۤ إِسۡرَ ٰ⁠ۤءِیلَ أَلَّا تَتَّخِذُواْ مِن دُونِی وَكِیلࣰا ﴿٢﴾

Мусога Китобни бердик ва уни Бани Исроилга ҳидоят қилдик. Мендан ўзгани вакил қилиб олманглар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ذُرِّیَّةَ مَنۡ حَمَلۡنَا مَعَ نُوحٍۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَبۡدࣰا شَكُورࣰا ﴿٣﴾

Эй Биз Нуҳ билан бирга қутқарган кишиларнинг зурриётлари, (Нуҳ йўлидан боринглар). У ҳар доим шукр қилувчи банда бўлганди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَضَیۡنَاۤ إِلَىٰ بَنِیۤ إِسۡرَ ٰ⁠ۤءِیلَ فِی ٱلۡكِتَـٰبِ لَتُفۡسِدُنَّ فِی ٱلۡأَرۡضِ مَرَّتَیۡنِ وَلَتَعۡلُنَّ عُلُوࣰّا كَبِیرࣰا ﴿٤﴾

Китобда Бани Исроилга шундай хабар бергандик: «Албатта, ер юзида икки марта бузғунчилик қилиб, ортиқ даражада ҳаддингиздан ошасизлар».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَإِذَا جَاۤءَ وَعۡدُ أُولَىٰهُمَا بَعَثۡنَا عَلَیۡكُمۡ عِبَادࣰا لَّنَاۤ أُوْلِی بَأۡسࣲ شَدِیدࣲ فَجَاسُواْ خِلَـٰلَ ٱلدِّیَارِۚ وَكَانَ وَعۡدࣰا مَّفۡعُولࣰا ﴿٥﴾

Улардан бирининг вақти келганда устингизга жуда кучли бандаларимизни юбордик. Улар ҳовли-жойларни оралаб юрдилар. Бу қилиниши муқаррар бўлган ваъда эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ رَدَدۡنَا لَكُمُ ٱلۡكَرَّةَ عَلَیۡهِمۡ وَأَمۡدَدۡنَـٰكُم بِأَمۡوَ ٰ⁠لࣲ وَبَنِینَ وَجَعَلۡنَـٰكُمۡ أَكۡثَرَ نَفِیرًا ﴿٦﴾

Кейин сизларни уларнинг устидан яна қайта ғолиб қилдик ҳамда сизларга мол-давлат ва болалар билан мадад бериб, сонингизни кўпайтирдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنۡ أَحۡسَنتُمۡ أَحۡسَنتُمۡ لِأَنفُسِكُمۡۖ وَإِنۡ أَسَأۡتُمۡ فَلَهَاۚ فَإِذَا جَاۤءَ وَعۡدُ ٱلۡـَٔاخِرَةِ لِیَسُـࣳۤـُٔواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِیَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةࣲ وَلِیُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِیرًا ﴿٧﴾

Яхшилик қилсангизлар, ўзларингиз учун яхшилик қилган бўласизлар. Ёмонлик қилсангизлар ҳам ўзларингиз учундир. Кейингисининг вақти келганда (Биз яна бандаларимизни юборурмиз). Кейин улар юзларингизни қора қилиб, масжидга худди олдин кирганларидек кириб, қўлга киритган жойларини вайронага айлантирадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

عَسَىٰ رَبُّكُمۡ أَن یَرۡحَمَكُمۡۚ وَإِنۡ عُدتُّمۡ عُدۡنَاۚ وَجَعَلۡنَا جَهَنَّمَ لِلۡكَـٰفِرِینَ حَصِیرًا ﴿٨﴾

Шоядки, Парвардигорингиз сизларга раҳм этса. Агар қайтадиган бўлсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Жаҳаннамни кофирларга зиндон қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ یَهۡدِی لِلَّتِی هِیَ أَقۡوَمُ وَیُبَشِّرُ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ٱلَّذِینَ یَعۡمَلُونَ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ أَنَّ لَهُمۡ أَجۡرࣰا كَبِیرࣰا ﴿٩﴾

Бу Қуръон энг тўғри йўлга бошлайди ва яхши амаллар қиладиган мўминларга улар учун катта савоб борлиги ҳақида хушхабар беради.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَنَّ ٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ أَعۡتَدۡنَا لَهُمۡ عَذَابًا أَلِیمࣰا ﴿١٠﴾

Охиратга ишонмайдиган кимсаларга эса аламли азобни тайёрлаб қўйганимиз (ҳақида хабар беради).


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَدۡعُ ٱلۡإِنسَـٰنُ بِٱلشَّرِّ دُعَاۤءَهُۥ بِٱلۡخَیۡرِۖ وَكَانَ ٱلۡإِنسَـٰنُ عَجُولࣰا ﴿١١﴾

Инсон дуойи хайр қилганидек, дуойи бад ҳам қилади. Инсон шошқалоқ бўлган.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَعَلۡنَا ٱلَّیۡلَ وَٱلنَّهَارَ ءَایَتَیۡنِۖ فَمَحَوۡنَاۤ ءَایَةَ ٱلَّیۡلِ وَجَعَلۡنَاۤ ءَایَةَ ٱلنَّهَارِ مُبۡصِرَةࣰ لِّتَبۡتَغُواْ فَضۡلࣰا مِّن رَّبِّكُمۡ وَلِتَعۡلَمُواْ عَدَدَ ٱلسِّنِینَ وَٱلۡحِسَابَۚ وَكُلَّ شَیۡءࣲ فَصَّلۡنَـٰهُ تَفۡصِیلࣰا ﴿١٢﴾

Кеча ва кундузни икки белги қилдик. Кеча белгисини қоронғу айладик. Кундуз белгисини эса ёруғ қилдик. Токи Парвардигорингиздан фазл умид қилинг, йиллар саноғини ва ҳисобни билинг. Ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَكُلَّ إِنسَـٰنٍ أَلۡزَمۡنَـٰهُ طَـٰۤىِٕرَهُۥ فِی عُنُقِهِۦۖ وَنُخۡرِجُ لَهُۥ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ كِتَـٰبࣰا یَلۡقَىٰهُ مَنشُورًا ﴿١٣﴾

Ҳар бир инсоннинг қилган амалларини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга бир китоб қилиб чиқарамиз. (Китоб) унга очилган ҳолда рўбарў бўлур.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱقۡرَأۡ كِتَـٰبَكَ كَفَىٰ بِنَفۡسِكَ ٱلۡیَوۡمَ عَلَیۡكَ حَسِیبࣰا ﴿١٤﴾

Китобингни ўқи! Бугун сендан ҳисоб олишга нафсинг ўзи кифоя!


Arabic explanations of the Qur’an:

مَّنِ ٱهۡتَدَىٰ فَإِنَّمَا یَهۡتَدِی لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا یَضِلُّ عَلَیۡهَاۚ وَلَا تَزِرُ وَازِرَةࣱ وِزۡرَ أُخۡرَىٰۗ وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِینَ حَتَّىٰ نَبۡعَثَ رَسُولࣰا ﴿١٥﴾

Ким ҳидоят топса, ўзининг фойдасига топади. Ким адашса, ўзининг зарарига адашади. Бир кўтарувчи бошқанинг юкини кўтармайди. То бир пайғамбар юбормай туриб, азоблагувчи бўлмадик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَاۤ أَرَدۡنَاۤ أَن نُّهۡلِكَ قَرۡیَةً أَمَرۡنَا مُتۡرَفِیهَا فَفَسَقُواْ فِیهَا فَحَقَّ عَلَیۡهَا ٱلۡقَوۡلُ فَدَمَّرۡنَـٰهَا تَدۡمِیرࣰا ﴿١٦﴾

Бир шаҳарни ҳалок қилишни истасак, унинг бойларига (бўйсунишни) буюрдик. Улар эса итоатсизлик қилдилар. Шу билан улар устига Сўз (азоб) ҳақ бўлди. Бас, уларни парча-парча қилиб юбордик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَكَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِنَ ٱلۡقُرُونِ مِنۢ بَعۡدِ نُوحࣲۗ وَكَفَىٰ بِرَبِّكَ بِذُنُوبِ عِبَادِهِۦ خَبِیرَۢا بَصِیرࣰا ﴿١٧﴾

Нуҳдан кейин ҳам қанча асрларни (авлодларни) ҳалок қилдик. Бандаларининг гуноҳларидан хабардор бўлиб, уларни кўриб туришда Парвардигорингизнинг Ўзи кифоя қилгай.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَّن كَانَ یُرِیدُ ٱلۡعَاجِلَةَ عَجَّلۡنَا لَهُۥ فِیهَا مَا نَشَاۤءُ لِمَن نُّرِیدُ ثُمَّ جَعَلۡنَا لَهُۥ جَهَنَّمَ یَصۡلَىٰهَا مَذۡمُومࣰا مَّدۡحُورࣰا ﴿١٨﴾

Ким шу дунёни истаса, Ўзимиз истаган одамга Ўзимиз истаган нарсани шу дунёда берурмиз. Кейин унга жаҳаннамни тайин қилурмиз. Унга хор бўлган, қувилган ҳолда кирур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَنۡ أَرَادَ ٱلۡـَٔاخِرَةَ وَسَعَىٰ لَهَا سَعۡیَهَا وَهُوَ مُؤۡمِنࣱ فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ كَانَ سَعۡیُهُم مَّشۡكُورࣰا ﴿١٩﴾

Ким охиратни кўзлаб, мўмин бўлгани ҳолда унинг учун ҳаракат қилса, ана ўшаларнинг саъй-ҳаракатлари мақбул бўлур.


Arabic explanations of the Qur’an:

كُلࣰّا نُّمِدُّ هَـٰۤؤُلَاۤءِ وَهَـٰۤؤُلَاۤءِ مِنۡ عَطَاۤءِ رَبِّكَۚ وَمَا كَانَ عَطَاۤءُ رَبِّكَ مَحۡظُورًا ﴿٢٠﴾

Парвардигорингизнинг неъматларидан ҳаммасига - уларга ҳам, буларга ҳам берурмиз. Парвардигорингизнинг инъомлари ман қилинмаган.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱنظُرۡ كَیۡفَ فَضَّلۡنَا بَعۡضَهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲۚ وَلَلۡـَٔاخِرَةُ أَكۡبَرُ دَرَجَـٰتࣲ وَأَكۡبَرُ تَفۡضِیلࣰا ﴿٢١﴾

Уларнинг бирини биридан афзал қилганимизга боқинг. Шак-шубҳасиз, охират даража жиҳатидан ҳам, афзаллик жиҳатидан ҳам улканроқдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَّا تَجۡعَلۡ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ فَتَقۡعُدَ مَذۡمُومࣰا مَّخۡذُولࣰا ﴿٢٢﴾

Аллоҳга бошқа бир илоҳни тенглаштириб, мазамматга учраб, маҳрум бўлиб қолма, тағин.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعۡبُدُوۤاْ إِلَّاۤ إِیَّاهُ وَبِٱلۡوَ ٰ⁠لِدَیۡنِ إِحۡسَـٰنًاۚ إِمَّا یَبۡلُغَنَّ عِندَكَ ٱلۡكِبَرَ أَحَدُهُمَاۤ أَوۡ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُل لَّهُمَاۤ أُفࣲّ وَلَا تَنۡهَرۡهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوۡلࣰا كَرِیمࣰا ﴿٢٣﴾

Парвардигорингиз ёлғиз У Зотгагина ибодат қилишингиз ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Улардан бири ёки ҳар иккиси сенинг ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф» дема, уларга озор берма, уларга яхши гапир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱخۡفِضۡ لَهُمَا جَنَاحَ ٱلذُّلِّ مِنَ ٱلرَّحۡمَةِ وَقُل رَّبِّ ٱرۡحَمۡهُمَا كَمَا رَبَّیَانِی صَغِیرࣰا ﴿٢٤﴾

Уларга меҳрибонлик ила хокисорлик қанотини паст тут ва «Парвардигорим, уларга мени гўдаклигимда тарбиялаганларидек раҳм қил», дегин.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَّبُّكُمۡ أَعۡلَمُ بِمَا فِی نُفُوسِكُمۡۚ إِن تَكُونُواْ صَـٰلِحِینَ فَإِنَّهُۥ كَانَ لِلۡأَوَّ ٰ⁠بِینَ غَفُورࣰا ﴿٢٥﴾

Парвардигорингиз дилларингизда нима борлигини яхши билгувчидир. Агар солиҳлар бўлсангизлар, бас, албатта, У тавба қилгувчилар учун Мағфиратли Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَءَاتِ ذَا ٱلۡقُرۡبَىٰ حَقَّهُۥ وَٱلۡمِسۡكِینَ وَٱبۡنَ ٱلسَّبِیلِ وَلَا تُبَذِّرۡ تَبۡذِیرًا ﴿٢٦﴾

Қариндошнинг ҳам, мискин ва мусофирнинг ҳам ҳаққини бер. Ҳаргиз исрофгарчиликка йўл қўйма.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلۡمُبَذِّرِینَ كَانُوۤاْ إِخۡوَ ٰ⁠نَ ٱلشَّیَـٰطِینِۖ وَكَانَ ٱلشَّیۡطَـٰنُ لِرَبِّهِۦ كَفُورࣰا ﴿٢٧﴾

Албатта, исрофгарлар шайтонларнинг дўстлари бўлганлар. Шайтон эса Парвардигорига нонкўр бўлган эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِمَّا تُعۡرِضَنَّ عَنۡهُمُ ٱبۡتِغَاۤءَ رَحۡمَةࣲ مِّن رَّبِّكَ تَرۡجُوهَا فَقُل لَّهُمۡ قَوۡلࣰا مَّیۡسُورࣰا ﴿٢٨﴾

Парвардигорингиз тарафидан бир раҳматни умид қилиб, улардан юз ўгириб турадиган бўлсангиз, уларга мулойим гапиринг.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَجۡعَلۡ یَدَكَ مَغۡلُولَةً إِلَىٰ عُنُقِكَ وَلَا تَبۡسُطۡهَا كُلَّ ٱلۡبَسۡطِ فَتَقۡعُدَ مَلُومࣰا مَّحۡسُورًا ﴿٢٩﴾

Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг, уни бир йўла очиб ҳам юборманг. Тағин маломатга қолиб, надомат қилиб ўтириб қолманг.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ رَبَّكَ یَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن یَشَاۤءُ وَیَقۡدِرُۚ إِنَّهُۥ كَانَ بِعِبَادِهِۦ خَبِیرَۢا بَصِیرࣰا ﴿٣٠﴾

Албатта, Парвардигорингиз Ўзи истаган одамга ризқни кенг қилиб беради ёки танг қилади. Албатта, У бандаларидан Хабардор ва уларни Кўргувчи Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَقۡتُلُوۤاْ أَوۡلَـٰدَكُمۡ خَشۡیَةَ إِمۡلَـٰقࣲۖ نَّحۡنُ نَرۡزُقُهُمۡ وَإِیَّاكُمۡۚ إِنَّ قَتۡلَهُمۡ كَانَ خِطۡـࣰٔا كَبِیرࣰا ﴿٣١﴾

Болаларингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирманглар. Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз. Уларни ўлдириш катта хато бўлган.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَقۡرَبُواْ ٱلزِّنَىٰۤۖ إِنَّهُۥ كَانَ فَـٰحِشَةࣰ وَسَاۤءَ سَبِیلࣰا ﴿٣٢﴾

Зинога яқинлашманглар. Албатта, у бузуқлик ва ёмон йўлдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَقۡتُلُواْ ٱلنَّفۡسَ ٱلَّتِی حَرَّمَ ٱللَّهُ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۗ وَمَن قُتِلَ مَظۡلُومࣰا فَقَدۡ جَعَلۡنَا لِوَلِیِّهِۦ سُلۡطَـٰنࣰا فَلَا یُسۡرِف فِّی ٱلۡقَتۡلِۖ إِنَّهُۥ كَانَ مَنصُورࣰا ﴿٣٣﴾

Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ўлдирманглар. (Ўзи ўлимга) ҳақли бўлгани бундан мустасно. Ким мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг эгасига ҳукмронлик берурмиз. Бас, у ўлдиришда исроф қилмасин. Албатта, у ғолиб (эмас, ғолиб) қилингандир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَقۡرَبُواْ مَالَ ٱلۡیَتِیمِ إِلَّا بِٱلَّتِی هِیَ أَحۡسَنُ حَتَّىٰ یَبۡلُغَ أَشُدَّهُۥۚ وَأَوۡفُواْ بِٱلۡعَهۡدِۖ إِنَّ ٱلۡعَهۡدَ كَانَ مَسۡـُٔولࣰا ﴿٣٤﴾

Етим то балоғатга етгунига қадар унинг молига энг гўзал йўл билангина яқинлашинглар. Аҳдга вафо қилинглар. Аҳд ўта масъулиятли ишдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَوۡفُواْ ٱلۡكَیۡلَ إِذَا كِلۡتُمۡ وَزِنُواْ بِٱلۡقِسۡطَاسِ ٱلۡمُسۡتَقِیمِۚ ذَ ٰ⁠لِكَ خَیۡرࣱ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِیلࣰا ﴿٣٥﴾

Ўлчаган пайтингизда тўла ўлчанглар ва тўғри тарози билан тортинглар. Мана шу энг яхши ва оқибати гўзал ишдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَقۡفُ مَا لَیۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٌۚ إِنَّ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡبَصَرَ وَٱلۡفُؤَادَ كُلُّ أُوْلَـٰۤىِٕكَ كَانَ عَنۡهُ مَسۡـُٔولࣰا ﴿٣٦﴾

Ўзинг билмаган нарсага эргашма. Албатта, қулоқ, кўз ва қалб - буларнинг ҳаммаси учун жавобгарлик бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَمۡشِ فِی ٱلۡأَرۡضِ مَرَحًاۖ إِنَّكَ لَن تَخۡرِقَ ٱلۡأَرۡضَ وَلَن تَبۡلُغَ ٱلۡجِبَالَ طُولࣰا ﴿٣٧﴾

Ер юзида кибру ҳаво билан юрма. Ҳеч қачон ерни тешиб юбора олмайсан. Ҳеч қачон тоғлар билан бўйлаша олмайсан.


Arabic explanations of the Qur’an:

كُلُّ ذَ ٰ⁠لِكَ كَانَ سَیِّئُهُۥ عِندَ رَبِّكَ مَكۡرُوهࣰا ﴿٣٨﴾

(Айтиб ўтилганларнинг) барчасининг ёмони Парвардигоринг наздида хуш кўрилмагандир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ذَ ٰ⁠لِكَ مِمَّاۤ أَوۡحَىٰۤ إِلَیۡكَ رَبُّكَ مِنَ ٱلۡحِكۡمَةِۗ وَلَا تَجۡعَلۡ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ فَتُلۡقَىٰ فِی جَهَنَّمَ مَلُومࣰا مَّدۡحُورًا ﴿٣٩﴾

Булар сизга Парвардигорингиз ваҳий қилган ҳикматдан айримларидир. Аллоҳга бошқа бир илоҳни шерик қилма. Тағин маломатга учраган ва қувилган ҳолда жаҳаннамга ташланиб қолмагин.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَأَصۡفَىٰكُمۡ رَبُّكُم بِٱلۡبَنِینَ وَٱتَّخَذَ مِنَ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ إِنَـٰثًاۚ إِنَّكُمۡ لَتَقُولُونَ قَوۡلًا عَظِیمࣰا ﴿٤٠﴾

Парвардигорингиз сизларга ўғилларни танлаб бериб, Ўзига фаришталарни қиз қилиб олдими?! Албатта, сизлар ўта оғир гапни гапиряпсизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ صَرَّفۡنَا فِی هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ لِیَذَّكَّرُواْ وَمَا یَزِیدُهُمۡ إِلَّا نُفُورࣰا ﴿٤١﴾

Бу Қуръонда (ҳукмлар, насиҳатлар ва мисолларни) баён қилиб бердик. Токи эслатма-ибрат олсинлар. (Лекин) бу нарса уларга фақат нафратни зиёда қилди, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لَّوۡ كَانَ مَعَهُۥۤ ءَالِهَةࣱ كَمَا یَقُولُونَ إِذࣰا لَّٱبۡتَغَوۡاْ إِلَىٰ ذِی ٱلۡعَرۡشِ سَبِیلࣰا ﴿٤٢﴾

Айтинг: «Агар улар ўйлаганидек, Ундан бошқа илоҳлар ҳам бўлганида улар Арш соҳибига йўл излаган бўлардилар».


Arabic explanations of the Qur’an:

سُبۡحَـٰنَهُۥ وَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا یَقُولُونَ عُلُوࣰّا كَبِیرࣰا ﴿٤٣﴾

У Зот улар айтаётган нарсадан Пок ва ниҳоятда Олийдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

تُسَبِّحُ لَهُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تُ ٱلسَّبۡعُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِیهِنَّۚ وَإِن مِّن شَیۡءٍ إِلَّا یُسَبِّحُ بِحَمۡدِهِۦ وَلَـٰكِن لَّا تَفۡقَهُونَ تَسۡبِیحَهُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ حَلِیمًا غَفُورࣰا ﴿٤٤﴾

У Зотга етти осмон, ер ва улардаги ҳамма тасбеҳ айтади. У Зотга ҳамд, тасбеҳ айтмайдиган бирон мавжудот йўқ. Лекин сизлар уларнинг тасбеҳ айтишларини англамайсизлар. У Ҳалим ва Мағфиратли Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا قَرَأۡتَ ٱلۡقُرۡءَانَ جَعَلۡنَا بَیۡنَكَ وَبَیۡنَ ٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ حِجَابࣰا مَّسۡتُورࣰا ﴿٤٥﴾

Қуръон ўқиган пайтингизда сиз билан охиратга ишонмайдиганлар орасида бир тўсилган парда қилиб қўюрмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَعَلۡنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ أَكِنَّةً أَن یَفۡقَهُوهُ وَفِیۤ ءَاذَانِهِمۡ وَقۡرࣰاۚ وَإِذَا ذَكَرۡتَ رَبَّكَ فِی ٱلۡقُرۡءَانِ وَحۡدَهُۥ وَلَّوۡاْ عَلَىٰۤ أَدۡبَـٰرِهِمۡ نُفُورࣰا ﴿٤٦﴾

Уни англамасликлари учун дилларига тўсиқ, қулоқларига оғирлик солдик. Қуръонда ёлғиз Парвардигорингизни зикр қилган пайтингизда ортларига қочиб қоладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا یَسۡتَمِعُونَ بِهِۦۤ إِذۡ یَسۡتَمِعُونَ إِلَیۡكَ وَإِذۡ هُمۡ نَجۡوَىٰۤ إِذۡ یَقُولُ ٱلظَّـٰلِمُونَ إِن تَتَّبِعُونَ إِلَّا رَجُلࣰا مَّسۡحُورًا ﴿٤٧﴾

Биз уларнинг сизга қулоқ солаётган пайтларида нима сабабдан тинглаётганларини ҳам, ўзаро пичирлашаётганларини ҳам, золимлари: «Сизлар бир сеҳрланган одамга эргашяпсизлар, холос», деяётганларини ҳам яхши билурмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱنظُرۡ كَیۡفَ ضَرَبُواْ لَكَ ٱلۡأَمۡثَالَ فَضَلُّواْ فَلَا یَسۡتَطِیعُونَ سَبِیلࣰا ﴿٤٨﴾

Сизга қандай мисоллар келтирганларига бир қаранг. Адашдилар. Энди йўлларини топа олмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالُوۤاْ أَءِذَا كُنَّا عِظَـٰمࣰا وَرُفَـٰتًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ خَلۡقࣰا جَدِیدࣰا ﴿٤٩﴾

Дедилар: «Чириб, суякка айланиб кетганимиздан кейин яна янгитдан тириламизми, яратиламизми?!»


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ قُلۡ كُونُواْ حِجَارَةً أَوۡ حَدِیدًا ﴿٥٠﴾

Айтинг: «Тош ёки темир бўлиб олинглар».


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوۡ خَلۡقࣰا مِّمَّا یَكۡبُرُ فِی صُدُورِكُمۡۚ فَسَیَقُولُونَ مَن یُعِیدُنَاۖ قُلِ ٱلَّذِی فَطَرَكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةࣲۚ فَسَیُنۡغِضُونَ إِلَیۡكَ رُءُوسَهُمۡ وَیَقُولُونَ مَتَىٰ هُوَۖ قُلۡ عَسَىٰۤ أَن یَكُونَ قَرِیبࣰا ﴿٥١﴾

"Ёки кўнгилларингизда катта кўринган бирон махлуқ бўлиб олинг». Айтадилар: «Бизни ким қайта тирилтиради?» Айтинг: «Сизларни дастлаб яратган Зот». Шунда сизга бошларини сарак-сарак қилиб дейдилар: «У қачон бўлади?» Айтинг: «Зора, яқинда бўлиб қолса».


Arabic explanations of the Qur’an:

یَوۡمَ یَدۡعُوكُمۡ فَتَسۡتَجِیبُونَ بِحَمۡدِهِۦ وَتَظُنُّونَ إِن لَّبِثۡتُمۡ إِلَّا قَلِیلࣰا ﴿٥٢﴾

Сизларни чақирадиган кунда У Зотга ҳамд айтиш билан жавоб берурсизлар ва жуда озгинагина турганларингизни ўйлаб қолурсизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقُل لِّعِبَادِی یَقُولُواْ ٱلَّتِی هِیَ أَحۡسَنُۚ إِنَّ ٱلشَّیۡطَـٰنَ یَنزَغُ بَیۡنَهُمۡۚ إِنَّ ٱلشَّیۡطَـٰنَ كَانَ لِلۡإِنسَـٰنِ عَدُوࣰّا مُّبِینࣰا ﴿٥٣﴾

Бандаларимга айтингки, энг гўзал сўзларни айтсинлар. Шайтон уларнинг орасини бузиб туради. Албатта, шайтон инсон учун очиқ душман бўлган.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَّبُّكُمۡ أَعۡلَمُ بِكُمۡۖ إِن یَشَأۡ یَرۡحَمۡكُمۡ أَوۡ إِن یَشَأۡ یُعَذِّبۡكُمۡۚ وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَـٰكَ عَلَیۡهِمۡ وَكِیلࣰا ﴿٥٤﴾

Сизларни Парвардигорингиз жуда яхши билгувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилади, хоҳласа, сизларни азоблайди. Биз сизни уларга вакил қилиб юбормадик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَرَبُّكَ أَعۡلَمُ بِمَن فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۗ وَلَقَدۡ فَضَّلۡنَا بَعۡضَ ٱلنَّبِیِّـۧنَ عَلَىٰ بَعۡضࣲۖ وَءَاتَیۡنَا دَاوُۥدَ زَبُورࣰا ﴿٥٥﴾

Парвардигорингиз осмонлару ердаги жонзотларни билгувчироқдир. Айрим пайғамбарларни айримларидан афзал қилдик. Довудга Забурни бердик.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلِ ٱدۡعُواْ ٱلَّذِینَ زَعَمۡتُم مِّن دُونِهِۦ فَلَا یَمۡلِكُونَ كَشۡفَ ٱلضُّرِّ عَنكُمۡ وَلَا تَحۡوِیلًا ﴿٥٦﴾

Айтинг: «У Зотдан бошқа ўзингиз даъво қилаётган (худоларингизни) чақиринглар. Улар сизлардан зарарни арита олмайдилар, бошқа тарафга буриб ҳам юбора олмайдилар».


Arabic explanations of the Qur’an:

أُوْلَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ یَدۡعُونَ یَبۡتَغُونَ إِلَىٰ رَبِّهِمُ ٱلۡوَسِیلَةَ أَیُّهُمۡ أَقۡرَبُ وَیَرۡجُونَ رَحۡمَتَهُۥ وَیَخَافُونَ عَذَابَهُۥۤۚ إِنَّ عَذَابَ رَبِّكَ كَانَ مَحۡذُورࣰا ﴿٥٧﴾

Улар илтижо қилаётган ўша (худолари ҳам аслида) Парвардигорга қайси бири яқинроқ бўлишга восита излайдилар ва У Зотнинг раҳматидан умидвор бўладилар, азобидан қўрқадилар. Парвардигорингизнинг азоби эҳтиёт бўлиниши керак бўлган ишдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن مِّن قَرۡیَةٍ إِلَّا نَحۡنُ مُهۡلِكُوهَا قَبۡلَ یَوۡمِ ٱلۡقِیَـٰمَةِ أَوۡ مُعَذِّبُوهَا عَذَابࣰا شَدِیدࣰاۚ كَانَ ذَ ٰ⁠لِكَ فِی ٱلۡكِتَـٰبِ مَسۡطُورࣰا ﴿٥٨﴾

Биз Қиёмат кунидан олдин ҳалок этмаган ёки қаттиқ азобламаган бирон қишлоқ-шаҳар йўқ. Бу иш Китобга битиб қўйилган.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا مَنَعَنَاۤ أَن نُّرۡسِلَ بِٱلۡـَٔایَـٰتِ إِلَّاۤ أَن كَذَّبَ بِهَا ٱلۡأَوَّلُونَۚ وَءَاتَیۡنَا ثَمُودَ ٱلنَّاقَةَ مُبۡصِرَةࣰ فَظَلَمُواْ بِهَاۚ وَمَا نُرۡسِلُ بِٱلۡـَٔایَـٰتِ إِلَّا تَخۡوِیفࣰا ﴿٥٩﴾

Оятларни юборишимиздан Бизни фақат олдингиларнинг уларни ёлғонга чиқарганларигина ман қилди. Самудга туяни кўзни очиб қўядиган оят қилиб юборгандик. Унга зулм қилдилар. Оятларни фақат қўрқитиб, огоҳлантириб қўйиш учунгина юборамиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذۡ قُلۡنَا لَكَ إِنَّ رَبَّكَ أَحَاطَ بِٱلنَّاسِۚ وَمَا جَعَلۡنَا ٱلرُّءۡیَا ٱلَّتِیۤ أَرَیۡنَـٰكَ إِلَّا فِتۡنَةࣰ لِّلنَّاسِ وَٱلشَّجَرَةَ ٱلۡمَلۡعُونَةَ فِی ٱلۡقُرۡءَانِۚ وَنُخَوِّفُهُمۡ فَمَا یَزِیدُهُمۡ إِلَّا طُغۡیَـٰنࣰا كَبِیرࣰا ﴿٦٠﴾

Парвардигорингиз одамларни иҳота қилиб олган, деганимизни эсланг. Биз сизга кўрсатган туш ҳам, Қуръондаги лаънатланган дарахт ҳам одамлар учун бир синов, холос. Уларни огоҳлантираверамиз. Улар эса янада каттароқ туғён қилаверадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِـَٔادَمَ فَسَجَدُوۤاْ إِلَّاۤ إِبۡلِیسَ قَالَ ءَأَسۡجُدُ لِمَنۡ خَلَقۡتَ طِینࣰا ﴿٦١﴾

Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизда Иблисдан бошқа ҳаммалари сажда қилдилар. У деди: «Сен лойдан яратган жонзотга сажда қиламанми?!»


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ أَرَءَیۡتَكَ هَـٰذَا ٱلَّذِی كَرَّمۡتَ عَلَیَّ لَىِٕنۡ أَخَّرۡتَنِ إِلَىٰ یَوۡمِ ٱلۡقِیَـٰمَةِ لَأَحۡتَنِكَنَّ ذُرِّیَّتَهُۥۤ إِلَّا قَلِیلࣰا ﴿٦٢﴾

Яна деди: «Айт-чи, мендан улуғроқ қилганинг шуми? Агар мени Қиёмат кунигача тирик қолдирсанг, унинг зурриётини йўлдан ураман. Фақат озгинасигина бундан мустасно бўлади».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ ٱذۡهَبۡ فَمَن تَبِعَكَ مِنۡهُمۡ فَإِنَّ جَهَنَّمَ جَزَاۤؤُكُمۡ جَزَاۤءࣰ مَّوۡفُورࣰا ﴿٦٣﴾

Деди: «Йўқол! Улардан қайси бири сенга эргашса, бас, жаҳаннам сизларга муносиб жазо бўлгай!»


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱسۡتَفۡزِزۡ مَنِ ٱسۡتَطَعۡتَ مِنۡهُم بِصَوۡتِكَ وَأَجۡلِبۡ عَلَیۡهِم بِخَیۡلِكَ وَرَجِلِكَ وَشَارِكۡهُمۡ فِی ٱلۡأَمۡوَ ٰ⁠لِ وَٱلۡأَوۡلَـٰدِ وَعِدۡهُمۡۚ وَمَا یَعِدُهُمُ ٱلشَّیۡطَـٰنُ إِلَّا غُرُورًا ﴿٦٤﴾

Улардан кучинг етганини овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда лашкар торт, уларга мол-давлатлари ва болаларида шериклик қилиб, ваъдалар бер. Шайтон уларга фақат ёлғон ваъда беради, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ عِبَادِی لَیۡسَ لَكَ عَلَیۡهِمۡ سُلۡطَـٰنࣱۚ وَكَفَىٰ بِرَبِّكَ وَكِیلࣰا ﴿٦٥﴾

Сенга менинг бандаларим устидан ҳеч қандай ҳокимият йўқ. Вакилликка Парвардигорингнинг Ўзи кифоя.


Arabic explanations of the Qur’an:

رَّبُّكُمُ ٱلَّذِی یُزۡجِی لَكُمُ ٱلۡفُلۡكَ فِی ٱلۡبَحۡرِ لِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦۤۚ إِنَّهُۥ كَانَ بِكُمۡ رَحِیمࣰا ﴿٦٦﴾

Парвардигорингиз денгизда кемани юритиб қўйган Зотдир. Токи (тирикчилик ўтказишда) Унинг фазлидан умидвор бўлинглар. Албатта, У сизларга Меҳрибондир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا مَسَّكُمُ ٱلضُّرُّ فِی ٱلۡبَحۡرِ ضَلَّ مَن تَدۡعُونَ إِلَّاۤ إِیَّاهُۖ فَلَمَّا نَجَّىٰكُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ أَعۡرَضۡتُمۡۚ وَكَانَ ٱلۡإِنسَـٰنُ كَفُورًا ﴿٦٧﴾

Денгизда сизларга бирон фалокат келса, ўша илтижо қилиб юрган бутларингиз хаёлингизга ҳам келмади. Фақат У (Аллоҳгина эсингларга келди). Сизларга нажот бериб, қуруқликка олиб чиқиб қўйганидан кейин эса яна юз ўгирдинглар. Инсон зоти ўзи нонкўрдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَأَمِنتُمۡ أَن یَخۡسِفَ بِكُمۡ جَانِبَ ٱلۡبَرِّ أَوۡ یُرۡسِلَ عَلَیۡكُمۡ حَاصِبࣰا ثُمَّ لَا تَجِدُواْ لَكُمۡ وَكِیلًا ﴿٦٨﴾

Сизларни қуруқлик тарафида ҳам ерга юттириб юборишидан ёки устингизга тош ёғдиришидан, кейин эса ўзингизга бирон вакил тополмай қолишингиздан хотиржаммисиз?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡ أَمِنتُمۡ أَن یُعِیدَكُمۡ فِیهِ تَارَةً أُخۡرَىٰ فَیُرۡسِلَ عَلَیۡكُمۡ قَاصِفࣰا مِّنَ ٱلرِّیحِ فَیُغۡرِقَكُم بِمَا كَفَرۡتُمۡ ثُمَّ لَا تَجِدُواْ لَكُمۡ عَلَیۡنَا بِهِۦ تَبِیعࣰا ﴿٦٩﴾

Ёки сизларни яна (денгизга) қайтариб, устингизга қаттиқ шамол юбориб, кофир бўлганингиз туфайли сизларни ғарқ қилишидан, кейин эса Биздан ўч олиб берадиган биронтасини тополмай қолишингиздан хотиржаммисиз?


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَلَقَدۡ كَرَّمۡنَا بَنِیۤ ءَادَمَ وَحَمَلۡنَـٰهُمۡ فِی ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِ وَرَزَقۡنَـٰهُم مِّنَ ٱلطَّیِّبَـٰتِ وَفَضَّلۡنَـٰهُمۡ عَلَىٰ كَثِیرࣲ مِّمَّنۡ خَلَقۡنَا تَفۡضِیلࣰا ﴿٧٠﴾

Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азизу мукаррам қилдик ва уларни қуруқлигу денгизда (от-улов ва кемаларга) чиқариб қўйдик ҳамда уларни пок нарсалардан ризқлантирдик ва Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَوۡمَ نَدۡعُواْ كُلَّ أُنَاسِۭ بِإِمَـٰمِهِمۡۖ فَمَنۡ أُوتِیَ كِتَـٰبَهُۥ بِیَمِینِهِۦ فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ یَقۡرَءُونَ كِتَـٰبَهُمۡ وَلَا یُظۡلَمُونَ فَتِیلࣰا ﴿٧١﴾

Эсланг! У кунда Биз ҳамма одамларни ўзларининг пешволари билан чақирамиз. Кимга китоби ўнг қўлидан берилса, ана ўшалар китобини ўқийдилар ва заррача зулм қилинмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَن كَانَ فِی هَـٰذِهِۦۤ أَعۡمَىٰ فَهُوَ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ أَعۡمَىٰ وَأَضَلُّ سَبِیلࣰا ﴿٧٢﴾

Ким бу дунёда кўр бўлса, охиратда янада кўрроқ ва адашганроқ бўлур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن كَادُواْ لَیَفۡتِنُونَكَ عَنِ ٱلَّذِیۤ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَیۡكَ لِتَفۡتَرِیَ عَلَیۡنَا غَیۡرَهُۥۖ وَإِذࣰا لَّٱتَّخَذُوكَ خَلِیلࣰا ﴿٧٣﴾

Бизнинг шаънимизга (ваҳийдан) ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингиз учун Биз сизга ваҳий қилган йўлдан оздириб юборишларига оз қолди. Шундай қилганингизда сизни дўст тутган бўлардилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡلَاۤ أَن ثَبَّتۡنَـٰكَ لَقَدۡ كِدتَّ تَرۡكَنُ إِلَیۡهِمۡ شَیۡـࣰٔا قَلِیلًا ﴿٧٤﴾

Агар сизни собитқадам қилмаганимизда уларга бироз мойил бўлишингизга оз қолганди.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِذࣰا لَّأَذَقۡنَـٰكَ ضِعۡفَ ٱلۡحَیَوٰةِ وَضِعۡفَ ٱلۡمَمَاتِ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ عَلَیۡنَا نَصِیرࣰا ﴿٧٥﴾

Шундай бўлганида сизга ҳаётнинг ҳам, ўлимнинг ҳам (азобини) икки ҳисса қилиб тоттирган бўлар эдик. Кейин эса ўзингизга Бизга қарши бирон мададкорни топа олмас эдингиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن كَادُواْ لَیَسۡتَفِزُّونَكَ مِنَ ٱلۡأَرۡضِ لِیُخۡرِجُوكَ مِنۡهَاۖ وَإِذࣰا لَّا یَلۡبَثُونَ خِلَـٰفَكَ إِلَّا قَلِیلࣰا ﴿٧٦﴾

Сизни бу ердан чиқариб юбориш учун безовта қилишларига сал қолди. Шундай бўлганида ўзлари ҳам орқангизда бирозгина қолган бўлардилар, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

سُنَّةَ مَن قَدۡ أَرۡسَلۡنَا قَبۡلَكَ مِن رُّسُلِنَاۖ وَلَا تَجِدُ لِسُنَّتِنَا تَحۡوِیلًا ﴿٧٧﴾

Сиздан олдин Биз юборган пайғамбарларнинг қонунияти шудир. Бизнинг қонуниятимизга ўзгартириш кирита олмассиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ لِدُلُوكِ ٱلشَّمۡسِ إِلَىٰ غَسَقِ ٱلَّیۡلِ وَقُرۡءَانَ ٱلۡفَجۡرِۖ إِنَّ قُرۡءَانَ ٱلۡفَجۡرِ كَانَ مَشۡهُودࣰا ﴿٧٨﴾

Қуёш оғишидан тортиб то тун қоронғусига қадар намозни тўкис адо этинг. Бомдод намозини ҳам. Бомдод намози (фаришталар) гувоҳлигида юз берур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمِنَ ٱلَّیۡلِ فَتَهَجَّدۡ بِهِۦ نَافِلَةࣰ لَّكَ عَسَىٰۤ أَن یَبۡعَثَكَ رَبُّكَ مَقَامࣰا مَّحۡمُودࣰا ﴿٧٩﴾

Кечанинг бир қисмида таҳажжуд учун туринг. Ўзингизга бир нафл бўлади. Шоядки, Парвардигорингиз сизни мақтовга арзирли бир мақомда тирилтирса!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقُل رَّبِّ أَدۡخِلۡنِی مُدۡخَلَ صِدۡقࣲ وَأَخۡرِجۡنِی مُخۡرَجَ صِدۡقࣲ وَٱجۡعَل لِّی مِن لَّدُنكَ سُلۡطَـٰنࣰا نَّصِیرࣰا ﴿٨٠﴾

Айтинг: «Парвардигорим, менинг кириш жойларимни ҳам, чиқиш жойларимни ҳам Ўзингнинг тоатинг ва ризолигинг йўлида қилгин! Мен учун Ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қувват ато эт!"


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقُلۡ جَاۤءَ ٱلۡحَقُّ وَزَهَقَ ٱلۡبَـٰطِلُۚ إِنَّ ٱلۡبَـٰطِلَ كَانَ زَهُوقࣰا ﴿٨١﴾

Айтинг: «Ҳақ келди ва ботил маҳв бўлди. Зотан, ботил маҳв бўлгувчи эди».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَنُنَزِّلُ مِنَ ٱلۡقُرۡءَانِ مَا هُوَ شِفَاۤءࣱ وَرَحۡمَةࣱ لِّلۡمُؤۡمِنِینَ وَلَا یَزِیدُ ٱلظَّـٰلِمِینَ إِلَّا خَسَارࣰا ﴿٨٢﴾

Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқа нарсани зиёда қилмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَاۤ أَنۡعَمۡنَا عَلَى ٱلۡإِنسَـٰنِ أَعۡرَضَ وَنَـَٔا بِجَانِبِهِۦ وَإِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ كَانَ یَـُٔوسࣰا ﴿٨٣﴾

Қачон инсонга инъом қилсак, юз ўгириб, четга бурилиб кетади. Қачон уни бир ёмонлик тутса, ноумид бўлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ كُلࣱّ یَعۡمَلُ عَلَىٰ شَاكِلَتِهِۦ فَرَبُّكُمۡ أَعۡلَمُ بِمَنۡ هُوَ أَهۡدَىٰ سَبِیلࣰا ﴿٨٤﴾

Айтинг: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Парвардигорингиз ким тўғри йўлдалигини яхши Билгувчидир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلرُّوحِۖ قُلِ ٱلرُّوحُ مِنۡ أَمۡرِ رَبِّی وَمَاۤ أُوتِیتُم مِّنَ ٱلۡعِلۡمِ إِلَّا قَلِیلࣰا ﴿٨٥﴾

Сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ Парвардигоримнинг ишидандир». Сизларга озгина илм берилган, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَىِٕن شِئۡنَا لَنَذۡهَبَنَّ بِٱلَّذِیۤ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَیۡكَ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ بِهِۦ عَلَیۡنَا وَكِیلًا ﴿٨٦﴾

Агар хоҳласак, сизга ваҳий қилган нарсамизни кетказурмиз. Кейин сиз ўзингиз учун Бизга қарши бирон вакил топа олмассиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِلَّا رَحۡمَةࣰ مِّن رَّبِّكَۚ إِنَّ فَضۡلَهُۥ كَانَ عَلَیۡكَ كَبِیرࣰا ﴿٨٧﴾

Фақат Парвардигорингиз тарафидан бўлган бир марҳаматгина (бу ишни) истисно қилур. У Зотнинг сизга бўлган фазли каттадир.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لَّىِٕنِ ٱجۡتَمَعَتِ ٱلۡإِنسُ وَٱلۡجِنُّ عَلَىٰۤ أَن یَأۡتُواْ بِمِثۡلِ هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ لَا یَأۡتُونَ بِمِثۡلِهِۦ وَلَوۡ كَانَ بَعۡضُهُمۡ لِبَعۡضࣲ ظَهِیرࣰا ﴿٨٨﴾

Айтинг: «Шу Қуръоннинг ўхшашини келтиришга инсу жин бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмайдилар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ صَرَّفۡنَا لِلنَّاسِ فِی هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ مِن كُلِّ مَثَلࣲ فَأَبَىٰۤ أَكۡثَرُ ٱلنَّاسِ إِلَّا كُفُورࣰا ﴿٨٩﴾

Дарҳақиқат, бу Қуръонда одамларга ҳар бир мисолни баён қилдик. Лекин одамларнинг кўплари бош тортиб, фақат куфрнигина (танладилар).


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالُواْ لَن نُّؤۡمِنَ لَكَ حَتَّىٰ تَفۡجُرَ لَنَا مِنَ ٱلۡأَرۡضِ یَنۢبُوعًا ﴿٩٠﴾

Дедилар: «То биз учун ердан бир булоқ чиқариб бермагунингча сенга ҳаргиз ишонмайсиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوۡ تَكُونَ لَكَ جَنَّةࣱ مِّن نَّخِیلࣲ وَعِنَبࣲ فَتُفَجِّرَ ٱلۡأَنۡهَـٰرَ خِلَـٰلَهَا تَفۡجِیرًا ﴿٩١﴾

«Ёки сенинг хурмозору узумзорлардан иборат бир боғинг бўлиб, улар орасидан анҳорларни оқизиб қўймагунингча».


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوۡ تُسۡقِطَ ٱلسَّمَاۤءَ كَمَا زَعَمۡتَ عَلَیۡنَا كِسَفًا أَوۡ تَأۡتِیَ بِٱللَّهِ وَٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ قَبِیلًا ﴿٩٢﴾

«Ёки устимизга осмонни ўзинг даъво қилганингдек, парча-парча қилиб туширмагунингча. Ёки Аллоҳ ва фаришталарни ёнимизга олиб келмагунингча».


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوۡ یَكُونَ لَكَ بَیۡتࣱ مِّن زُخۡرُفٍ أَوۡ تَرۡقَىٰ فِی ٱلسَّمَاۤءِ وَلَن نُّؤۡمِنَ لِرُقِیِّكَ حَتَّىٰ تُنَزِّلَ عَلَیۡنَا كِتَـٰبࣰا نَّقۡرَؤُهُۥۗ قُلۡ سُبۡحَانَ رَبِّی هَلۡ كُنتُ إِلَّا بَشَرࣰا رَّسُولࣰا ﴿٩٣﴾

"Ёки сенинг олтиндан бўлган бир уйинг бўлмагунича. Ёки осмонга кўтарилмагунингча. То бизга ўзимиз ўқийдиган бир китоб олиб тушмас экансан, кўтарилишингга ҳам ҳаргиз ишонмаймиз”. Айтинг: «Парвардигорим ҳар қандай нуқсондан пок. Мен бор-йўғи бир инсон пайғамбарман, холос».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا مَنَعَ ٱلنَّاسَ أَن یُؤۡمِنُوۤاْ إِذۡ جَاۤءَهُمُ ٱلۡهُدَىٰۤ إِلَّاۤ أَن قَالُوۤاْ أَبَعَثَ ٱللَّهُ بَشَرࣰا رَّسُولࣰا ﴿٩٤﴾

Ҳидоят келган пайтда одамларни иймон келтиришдан: «Аллоҳ инсонни пайғамбар қилиб юбордими?!» дейишларигина қайтарди, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لَّوۡ كَانَ فِی ٱلۡأَرۡضِ مَلَـٰۤىِٕكَةࣱ یَمۡشُونَ مُطۡمَىِٕنِّینَ لَنَزَّلۡنَا عَلَیۡهِم مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَلَكࣰا رَّسُولࣰا ﴿٩٥﴾

Айтинг: «Агар ер юзида фаришталар хотиржам юрганларида уларга осмондан фаришта пайғамбарни туширган бўлар эдик».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ كَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِیدَۢا بَیۡنِی وَبَیۡنَكُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ بِعِبَادِهِۦ خَبِیرَۢا بَصِیرࣰا ﴿٩٦﴾

Айтинг: «Мен билан сизларнинг ўртамизда гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоя қилур. Албатта, У бандаларидан Хабардор, уларни кўриб турувчи Зотдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَن یَهۡدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلۡمُهۡتَدِۖ وَمَن یُضۡلِلۡ فَلَن تَجِدَ لَهُمۡ أَوۡلِیَاۤءَ مِن دُونِهِۦۖ وَنَحۡشُرُهُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمۡ عُمۡیࣰا وَبُكۡمࣰا وَصُمࣰّاۖ مَّأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ كُلَّمَا خَبَتۡ زِدۡنَـٰهُمۡ سَعِیرࣰا ﴿٩٧﴾

Кимни Аллоҳ ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгандир. Кимни адаштирса, бас, унинг учун Аллоҳдан ўзга дўстлар топа олмассиз. Уларни Қиёмат куни юзтубан, кўр, соқов ва кар ҳолларида йиғамиз. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Ўти сусайгани сайин баттар алангалатиб турамиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

ذَ ٰ⁠لِكَ جَزَاۤؤُهُم بِأَنَّهُمۡ كَفَرُواْ بِـَٔایَـٰتِنَا وَقَالُوۤاْ أَءِذَا كُنَّا عِظَـٰمࣰا وَرُفَـٰتًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ خَلۡقࣰا جَدِیدًا ﴿٩٨﴾

Уларга шундай жазо берилганига сабаб оятларимизга куфр келтирганлари ва: «Суякка айланиб, уваланиб кетганимиздан кейин яна янгитдан яратиламизми, тириламизми?» - деган гапларидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ أَوَلَمۡ یَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَ قَادِرٌ عَلَىٰۤ أَن یَخۡلُقَ مِثۡلَهُمۡ وَجَعَلَ لَهُمۡ أَجَلࣰا لَّا رَیۡبَ فِیهِ فَأَبَى ٱلظَّـٰلِمُونَ إِلَّا كُفُورࣰا ﴿٩٩﴾

Осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларнинг ўхшашини яратишга ҳам қодир эканини кўрмадиларми? Улар учун аниқ бир муддатни белгилаб қўйган. Лекин золимлар куфрдан бошқасига кўнмадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لَّوۡ أَنتُمۡ تَمۡلِكُونَ خَزَاۤىِٕنَ رَحۡمَةِ رَبِّیۤ إِذࣰا لَّأَمۡسَكۡتُمۡ خَشۡیَةَ ٱلۡإِنفَاقِۚ وَكَانَ ٱلۡإِنسَـٰنُ قَتُورࣰا ﴿١٠٠﴾

Айтинг: «Агар сизлар Парвардигорим раҳматининг хазиналарига эгалик қилганингизда ҳам уни ишлатиб (тугатиб) қўйишдан қўрқиб, барибир хасислик қилаверган бўлар эдингиз. Инсон зоти бахил бўлур».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا مُوسَىٰ تِسۡعَ ءَایَـٰتِۭ بَیِّنَـٰتࣲۖ فَسۡـَٔلۡ بَنِیۤ إِسۡرَ ٰ⁠ۤءِیلَ إِذۡ جَاۤءَهُمۡ فَقَالَ لَهُۥ فِرۡعَوۡنُ إِنِّی لَأَظُنُّكَ یَـٰمُوسَىٰ مَسۡحُورࣰا ﴿١٠١﴾

Дарҳақиқат, Мусога тўққиз мўъжизани, ҳужжатларни бердик. Бани Исроилдан сўранг. (Мусо) уларнинг ёнига келганда Фиръавн: «Эй Мусо, мен сени сеҳрланган, деб ўйлайман», деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ لَقَدۡ عَلِمۡتَ مَاۤ أَنزَلَ هَـٰۤؤُلَاۤءِ إِلَّا رَبُّ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِ بَصَاۤىِٕرَ وَإِنِّی لَأَظُنُّكَ یَـٰفِرۡعَوۡنُ مَثۡبُورࣰا ﴿١٠٢﴾

Деди: «Анавиларни далил-ҳужжатлар қилиб осмонлару ернинг Парвардигоригина нозил қилганини яхши биласан. Мен ўйлайманки, эй Фиръавн, сен аниқ ҳалок қилингувчисан».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَرَادَ أَن یَسۡتَفِزَّهُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ فَأَغۡرَقۡنَـٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ جَمِیعࣰا ﴿١٠٣﴾

Уларни ўша ердан қувиб чиқармоқчи бўлди. Бас, уни ва у билан бирга бўлганларнинг ҳаммасини ғарқ қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقُلۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ لِبَنِیۤ إِسۡرَ ٰ⁠ۤءِیلَ ٱسۡكُنُواْ ٱلۡأَرۡضَ فَإِذَا جَاۤءَ وَعۡدُ ٱلۡـَٔاخِرَةِ جِئۡنَا بِكُمۡ لَفِیفࣰا ﴿١٠٤﴾

Ундан кейин Бани Исроилга дедик: «Шу ерда яшанглар. Охират ваъдаси келганида ҳаммангизни тўплаб келамиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَبِٱلۡحَقِّ أَنزَلۡنَـٰهُ وَبِٱلۡحَقِّ نَزَلَۗ وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَـٰكَ إِلَّا مُبَشِّرࣰا وَنَذِیرࣰا ﴿١٠٥﴾

Уни ҳақ ила нозил қилдик ва ҳақ ила нозил бўлди. Сизни фақат хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи этиб юбордик, холос.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقُرۡءَانࣰا فَرَقۡنَـٰهُ لِتَقۡرَأَهُۥ عَلَى ٱلنَّاسِ عَلَىٰ مُكۡثࣲ وَنَزَّلۡنَـٰهُ تَنزِیلࣰا ﴿١٠٦﴾

Қуръонни одамларга аста-аста ўқиб беришингиз учун бўлакларга ажратдик ва уни бўлиб-бўлиб нозил қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ ءَامِنُواْ بِهِۦۤ أَوۡ لَا تُؤۡمِنُوۤاْۚ إِنَّ ٱلَّذِینَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ مِن قَبۡلِهِۦۤ إِذَا یُتۡلَىٰ عَلَیۡهِمۡ یَخِرُّونَ لِلۡأَذۡقَانِ سُجَّدࣰا ﴿١٠٧﴾

Айтинг: «Унга ишонинглар ёки ишонманглар, (фарқи йўқ). Ундан олдинги илм берилганларга тиловат қилинганда сажда қилиб, юзлари билан йиқилурлар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَقُولُونَ سُبۡحَـٰنَ رَبِّنَاۤ إِن كَانَ وَعۡدُ رَبِّنَا لَمَفۡعُولࣰا ﴿١٠٨﴾

Ва: «Парвардигоримиз ҳар қандай нуқсондан пок, Парвардигоримизнинг ваъдаси адо қилинадиган бўлди», дерлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَخِرُّونَ لِلۡأَذۡقَانِ یَبۡكُونَ وَیَزِیدُهُمۡ خُشُوعࣰا ۩ ﴿١٠٩﴾

Ва юзлари ила йиқилиб йиғлайдилар ва бу нарса уларнинг хокисорликларини зиёда қилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلِ ٱدۡعُواْ ٱللَّهَ أَوِ ٱدۡعُواْ ٱلرَّحۡمَـٰنَۖ أَیࣰّا مَّا تَدۡعُواْ فَلَهُ ٱلۡأَسۡمَاۤءُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ وَلَا تَجۡهَرۡ بِصَلَاتِكَ وَلَا تُخَافِتۡ بِهَا وَٱبۡتَغِ بَیۡنَ ذَ ٰ⁠لِكَ سَبِیلࣰا ﴿١١٠﴾

Айтинг: «Аллоҳ деб чақиринглар ёки Раҳмон деб чақиринглар. Қайси бир номини айтиб чақирсангиз ҳам (бўлаверади). Унинг гўзал номлари бордир. Намозингизни ўта баланд овоз билан ҳам, ўта паст овоз билан ҳам адо этманг. Шуларнинг ўртасидаги бир йўлни тутинг».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِی لَمۡ یَتَّخِذۡ وَلَدࣰا وَلَمۡ یَكُن لَّهُۥ شَرِیكࣱ فِی ٱلۡمُلۡكِ وَلَمۡ یَكُن لَّهُۥ وَلِیࣱّ مِّنَ ٱلذُّلِّۖ وَكَبِّرۡهُ تَكۡبِیرَۢا ﴿١١١﴾

Айтинг: «Фарзанд тутмаган, подшоҳликда шериги бўлмаган ва хорликдан (қутқарадиган) дўстга муҳтож бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин». У Зотни тинимсиз улуғланг!


Arabic explanations of the Qur’an: