Surah Фотир сураси - Fātir

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Фотир сураси - Fātir - Aya count 45

ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ فَاطِرِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِ جَاعِلِ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ رُسُلًا أُوْلِیۤ أَجۡنِحَةࣲ مَّثۡنَىٰ وَثُلَـٰثَ وَرُبَـٰعَۚ یَزِیدُ فِی ٱلۡخَلۡقِ مَا یَشَاۤءُۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ قَدِیرࣱ ﴿١﴾

Ҳамд осмонлару ерни йўқдан бор қилгувчи, икки, уч ва тўрт қанотли фаришталарни элчилар қилгувчи Аллоҳникидир. У яратиш бобида Ўзи истаганича зиёда қилур. Аллоҳ ҳар нарсага Қодирдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَّا یَفۡتَحِ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ مِن رَّحۡمَةࣲ فَلَا مُمۡسِكَ لَهَاۖ وَمَا یُمۡسِكۡ فَلَا مُرۡسِلَ لَهُۥ مِنۢ بَعۡدِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٢﴾

Аллоҳ инсонларга қайси бир раҳматни очиб қўйса, уни бирон ушлаб қолгувчи бўлмас. Нимани ушлаб қолса, ундан кейин уни бирон бўшатиб юборгувчи бўлмас. У Азиз ва Ҳаким Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ ٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَیۡكُمۡۚ هَلۡ مِنۡ خَـٰلِقٍ غَیۡرُ ٱللَّهِ یَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ ﴿٣﴾

Эй инсонлар, Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини эсланглар. Сизларга осмону ердан ризқ берадиган Аллоҳдан бошқа бирон яратувчи борми? Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, қаёққа қараб кетмоқдасизлар?


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن یُكَذِّبُوكَ فَقَدۡ كُذِّبَتۡ رُسُلࣱ مِّن قَبۡلِكَۚ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرۡجَعُ ٱلۡأُمُورُ ﴿٤﴾

Сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, бас, сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилганлар. Ҳамма ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтарилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقࣱّۖ فَلَا تَغُرَّنَّكُمُ ٱلۡحَیَوٰةُ ٱلدُّنۡیَا وَلَا یَغُرَّنَّكُم بِٱللَّهِ ٱلۡغَرُورُ ﴿٥﴾

Эй инсонлар, дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Дунё ҳаёти сизларни ҳаргиз алдаб қўймасин. Алдагувчи (шайтон) сизларни Аллоҳ ҳақида алдаб қўймасин.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلشَّیۡطَـٰنَ لَكُمۡ عَدُوࣱّ فَٱتَّخِذُوهُ عَدُوًّاۚ إِنَّمَا یَدۡعُواْ حِزۡبَهُۥ لِیَكُونُواْ مِنۡ أَصۡحَـٰبِ ٱلسَّعِیرِ ﴿٦﴾

Дарҳақиқат, шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинглар. Албатта, у сизларни дўзахийларга айлантириш учун ўзининг гуруҳига чорлайди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَهُمۡ عَذَابࣱ شَدِیدࣱۖ وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَهُم مَّغۡفِرَةࣱ وَأَجۡرࣱ كَبِیرٌ ﴿٧﴾

Куфр келтирганларга қаттиқ азоб бор. Иймон келтириб, яхши ишларни қилганларга эса мағфират ва улкан ажр бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَمَن زُیِّنَ لَهُۥ سُوۤءُ عَمَلِهِۦ فَرَءَاهُ حَسَنࣰاۖ فَإِنَّ ٱللَّهَ یُضِلُّ مَن یَشَاۤءُ وَیَهۡدِی مَن یَشَاۤءُۖ فَلَا تَذۡهَبۡ نَفۡسُكَ عَلَیۡهِمۡ حَسَرَ ٰ⁠تٍۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِیمُۢ بِمَا یَصۡنَعُونَ ﴿٨﴾

Қилган ёмон иши кўзига яхши кўриниб, уни яхши иш деб ўйлаган кимсами?! Бас, Аллоҳ Ўзи истаган одамни адаштиради, истаган одамни ҳидоят қилади. Улар учун жонингиз ачимасин. Аллоҳ улар қилаётган ишларни Билгувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ ٱلَّذِیۤ أَرۡسَلَ ٱلرِّیَـٰحَ فَتُثِیرُ سَحَابࣰا فَسُقۡنَـٰهُ إِلَىٰ بَلَدࣲ مَّیِّتࣲ فَأَحۡیَیۡنَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ ٱلنُّشُورُ ﴿٩﴾

Аллоҳ шундай Зотки, шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатади. Бас, Биз уни ўлик шаҳар сари ҳайдаб, у билан ўлик ерни тирилтирдик. Қайта тирилиш мана шундай бўлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَن كَانَ یُرِیدُ ٱلۡعِزَّةَ فَلِلَّهِ ٱلۡعِزَّةُ جَمِیعًاۚ إِلَیۡهِ یَصۡعَدُ ٱلۡكَلِمُ ٱلطَّیِّبُ وَٱلۡعَمَلُ ٱلصَّـٰلِحُ یَرۡفَعُهُۥۚ وَٱلَّذِینَ یَمۡكُرُونَ ٱلسَّیِّـَٔاتِ لَهُمۡ عَذَابࣱ شَدِیدࣱۖ وَمَكۡرُ أُوْلَـٰۤىِٕكَ هُوَ یَبُورُ ﴿١٠﴾

Ким иззат истаса, бас, барча иззат Аллоҳникидир. Унга хуш каломлар юксалур ва солиҳ амални ҳам (Аллоҳ) кўтарур. Ёмон макр қиладиганларга эса қаттиқ азоб бордир. Уларнинг макри ботил бўлур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱللَّهُ خَلَقَكُم مِّن تُرَابࣲ ثُمَّ مِن نُّطۡفَةࣲ ثُمَّ جَعَلَكُمۡ أَزۡوَ ٰ⁠جࣰاۚ وَمَا تَحۡمِلُ مِنۡ أُنثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلۡمِهِۦۚ وَمَا یُعَمَّرُ مِن مُّعَمَّرࣲ وَلَا یُنقَصُ مِنۡ عُمُرِهِۦۤ إِلَّا فِی كِتَـٰبٍۚ إِنَّ ذَ ٰ⁠لِكَ عَلَى ٱللَّهِ یَسِیرࣱ ﴿١١﴾

Аллоҳ сизларни тупроқдан, кейин нутфадан яратиб, кейин жуфт-жуфт қилиб қўйди. Қайси бир аёл ҳомиладор бўлса ва кўзи ёриса, фақат Унинг илми билан бўлур. Қайси бир умр кўргувчига умр берилса ёки унинг умри қисқартирилса, у Китобда бордир. Албатта, бу иш Аллоҳга осон.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا یَسۡتَوِی ٱلۡبَحۡرَانِ هَـٰذَا عَذۡبࣱ فُرَاتࣱ سَاۤىِٕغࣱ شَرَابُهُۥ وَهَـٰذَا مِلۡحٌ أُجَاجࣱۖ وَمِن كُلࣲّ تَأۡكُلُونَ لَحۡمࣰا طَرِیࣰّا وَتَسۡتَخۡرِجُونَ حِلۡیَةࣰ تَلۡبَسُونَهَاۖ وَتَرَى ٱلۡفُلۡكَ فِیهِ مَوَاخِرَ لِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ﴿١٢﴾

Дарё-денгиз тенг бўлмас. Буниси ширин ва ичилиши осон бўлса, униси шўр-тахир. Ҳар биридан янги гўшт ейсизлар ва тақадиган зеб-зийнат чиқариб оласизлар. У Зотнинг фазлу-марҳаматидан умид қилишларингиз учун сувни ёриб бораётган кемаларни кўрасизлар. Шоядки, шукр қилсангизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

یُولِجُ ٱلَّیۡلَ فِی ٱلنَّهَارِ وَیُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِی ٱلَّیۡلِ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلࣱّ یَجۡرِی لِأَجَلࣲ مُّسَمࣰّىۚ ذَ ٰ⁠لِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡ لَهُ ٱلۡمُلۡكُۚ وَٱلَّذِینَ تَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ مَا یَمۡلِكُونَ مِن قِطۡمِیرٍ ﴿١٣﴾

У Зот кечани кундузга, кундузни эса кечага киритиб, қуёш ва ойни бўйсундириб қўйган. Ҳаммаси белгиланган муддатгача юради. Ана шу Аллоҳ - Парвардигорингиздир. Мулк Уникидир. Уни қўйиб, илтижо қилаётган бутларингиз эса данак пўстлоғига ҳам молик эмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِن تَدۡعُوهُمۡ لَا یَسۡمَعُواْ دُعَاۤءَكُمۡ وَلَوۡ سَمِعُواْ مَا ٱسۡتَجَابُواْ لَكُمۡۖ وَیَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ یَكۡفُرُونَ بِشِرۡكِكُمۡۚ وَلَا یُنَبِّئُكَ مِثۡلُ خَبِیرࣲ ﴿١٤﴾

Уларга дуо қилсангизлар, дуоларингизни эшитмайдилар. Гарчи эшитсалар ҳам унга жавоб беролмайдилар. Қиёмат куни уларни шерик қилганларингизни инкор этадилар. Ҳеч ким сизга хабардор Зот каби хабар бера олмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ أَنتُمُ ٱلۡفُقَرَاۤءُ إِلَى ٱللَّهِۖ وَٱللَّهُ هُوَ ٱلۡغَنِیُّ ٱلۡحَمِیدُ ﴿١٥﴾

Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтожсизлар. Аллоҳ эса Беҳожат, мақтовга лойиқ Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِن یَشَأۡ یُذۡهِبۡكُمۡ وَیَأۡتِ بِخَلۡقࣲ جَدِیدࣲ ﴿١٦﴾

Истаса, сизларни кетказиб, янги халқни олиб келади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا ذَ ٰ⁠لِكَ عَلَى ٱللَّهِ بِعَزِیزࣲ ﴿١٧﴾

Бу иш Аллоҳга қийин эмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَزِرُ وَازِرَةࣱ وِزۡرَ أُخۡرَىٰۚ وَإِن تَدۡعُ مُثۡقَلَةٌ إِلَىٰ حِمۡلِهَا لَا یُحۡمَلۡ مِنۡهُ شَیۡءࣱ وَلَوۡ كَانَ ذَا قُرۡبَىٰۤۗ إِنَّمَا تُنذِرُ ٱلَّذِینَ یَخۡشَوۡنَ رَبَّهُم بِٱلۡغَیۡبِ وَأَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَۚ وَمَن تَزَكَّىٰ فَإِنَّمَا یَتَزَكَّىٰ لِنَفۡسِهِۦۚ وَإِلَى ٱللَّهِ ٱلۡمَصِیرُ ﴿١٨﴾

Ўзи юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтара олмас. Юки оғир жон ўз юкига (бошқани) чақирса-да, гарчи қариндоши бўлса ҳам ундан бирон нарса кўтарилмас. Сиз фақат Парвардигорларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўкис адо этганларнигина огоҳлантира олурсиз. Ким покланса, ўзи учун покланур. Қайтиш ёлғиз Аллоҳгадир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا یَسۡتَوِی ٱلۡأَعۡمَىٰ وَٱلۡبَصِیرُ ﴿١٩﴾

Кўзи кўр билан кўзи очиқ тенг бўлмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا ٱلظُّلُمَـٰتُ وَلَا ٱلنُّورُ ﴿٢٠﴾

Зулматлар билан нур ҳам.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا ٱلظِّلُّ وَلَا ٱلۡحَرُورُ ﴿٢١﴾

Соя билан гармсел ҳам.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا یَسۡتَوِی ٱلۡأَحۡیَاۤءُ وَلَا ٱلۡأَمۡوَ ٰ⁠تُۚ إِنَّ ٱللَّهَ یُسۡمِعُ مَن یَشَاۤءُۖ وَمَاۤ أَنتَ بِمُسۡمِعࣲ مَّن فِی ٱلۡقُبُورِ ﴿٢٢﴾

Тириклар билан ўликлар ҳам тенг бўлмас. Дарҳақиқат, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсага эшиттиради. Сиз эса қабрлардаги кимсаларга эшиттиргувчи эмассиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنۡ أَنتَ إِلَّا نَذِیرٌ ﴿٢٣﴾

Сиз фақат огоҳлантиргувчидирсиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّاۤ أَرۡسَلۡنَـٰكَ بِٱلۡحَقِّ بَشِیرࣰا وَنَذِیرࣰاۚ وَإِن مِّنۡ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِیهَا نَذِیرࣱ ﴿٢٤﴾

Дарҳақиқат, Биз сизни ҳақ ила хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Бирон уммат йўқки, унда бир огоҳлантирувчи ўтмаган бўлса.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن یُكَذِّبُوكَ فَقَدۡ كَذَّبَ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡ جَاۤءَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ وَبِٱلزُّبُرِ وَبِٱلۡكِتَـٰبِ ٱلۡمُنِیرِ ﴿٢٥﴾

Сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, улардан олдингилар ҳам ёлғончига чиқаришган. Уларга пайғамбарлари ҳужжатлар, саҳифалар ва нурли Китобни олиб келгандилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ أَخَذۡتُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْۖ فَكَیۡفَ كَانَ نَكِیرِ ﴿٢٦﴾

Кейин куфр келтирганларни ушладим. Бас, инкорим қандай бўлди?!


Arabic explanations of the Qur’an:

أَلَمۡ تَرَ أَنَّ ٱللَّهَ أَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَأَخۡرَجۡنَا بِهِۦ ثَمَرَ ٰ⁠تࣲ مُّخۡتَلِفًا أَلۡوَ ٰ⁠نُهَاۚ وَمِنَ ٱلۡجِبَالِ جُدَدُۢ بِیضࣱ وَحُمۡرࣱ مُّخۡتَلِفٌ أَلۡوَ ٰ⁠نُهَا وَغَرَابِیبُ سُودࣱ ﴿٢٧﴾

Кўрмадингизмики, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдирди. Бас, у билан турли хил рангдаги меваларни чиқардик. Яна тоғлардан турли хил рангдаги оқ, қизил ва қоп-қоралари ҳам бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمِنَ ٱلنَّاسِ وَٱلدَّوَاۤبِّ وَٱلۡأَنۡعَـٰمِ مُخۡتَلِفٌ أَلۡوَ ٰ⁠نُهُۥ كَذَ ٰ⁠لِكَۗ إِنَّمَا یَخۡشَى ٱللَّهَ مِنۡ عِبَادِهِ ٱلۡعُلَمَـٰۤؤُاْۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِیزٌ غَفُورٌ ﴿٢٨﴾

Шунингдек, одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам турли хил ранглилари бор. Аллоҳдан олим бандалари кўпроқ қўрқадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ Қудратли ва Мағфиратлидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلَّذِینَ یَتۡلُونَ كِتَـٰبَ ٱللَّهِ وَأَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَنفَقُواْ مِمَّا رَزَقۡنَـٰهُمۡ سِرࣰّا وَعَلَانِیَةࣰ یَرۡجُونَ تِجَـٰرَةࣰ لَّن تَبُورَ ﴿٢٩﴾

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан яширин ва ошкора сарфлайдиганлар ҳеч қачон касод бўлмайдиган тижоратдан умидвор бўладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِیُوَفِّیَهُمۡ أُجُورَهُمۡ وَیَزِیدَهُم مِّن فَضۡلِهِۦۤۚ إِنَّهُۥ غَفُورࣱ شَكُورࣱ ﴿٣٠﴾

Зеро, уларнинг савобларини тўла қилиб беради. Ўз фазлидан зиёда ҳам қилади. У Мағфиратли ва Шакур Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلَّذِیۤ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَیۡكَ مِنَ ٱلۡكِتَـٰبِ هُوَ ٱلۡحَقُّ مُصَدِّقࣰا لِّمَا بَیۡنَ یَدَیۡهِۗ إِنَّ ٱللَّهَ بِعِبَادِهِۦ لَخَبِیرُۢ بَصِیرࣱ ﴿٣١﴾

Сизга ваҳий қилганимиз Китоб ҳақдир. Ўзидан олдингиларни тасдиқлагувчидир. Дарҳақиқат, Аллоҳ бандаларидан Хабардор, Кўриб тургувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ أَوۡرَثۡنَا ٱلۡكِتَـٰبَ ٱلَّذِینَ ٱصۡطَفَیۡنَا مِنۡ عِبَادِنَاۖ فَمِنۡهُمۡ ظَالِمࣱ لِّنَفۡسِهِۦ وَمِنۡهُم مُّقۡتَصِدࣱ وَمِنۡهُمۡ سَابِقُۢ بِٱلۡخَیۡرَ ٰ⁠تِ بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ ذَ ٰ⁠لِكَ هُوَ ٱلۡفَضۡلُ ٱلۡكَبِیرُ ﴿٣٢﴾

Кейин китобни бандаларимиздан сараланганларига мерос қилиб қолдирдик. Улардан кимдир золим, кимдир ўртача, яна кимдир Аллоҳнинг изни ила эзгуликка шошадиган кишилардир. Ана ўша улкан фазлдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

جَنَّـٰتُ عَدۡنࣲ یَدۡخُلُونَهَا یُحَلَّوۡنَ فِیهَا مِنۡ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبࣲ وَلُؤۡلُؤࣰاۖ وَلِبَاسُهُمۡ فِیهَا حَرِیرࣱ ﴿٣٣﴾

Улар мангу турадиган жаннатларга кирадилар. Унда тилло билагузуклар ва инжулар ила безатиладилар. У ерда либослари ипакдан бўлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالُواْ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِیۤ أَذۡهَبَ عَنَّا ٱلۡحَزَنَۖ إِنَّ رَبَّنَا لَغَفُورࣱ شَكُورٌ ﴿٣٤﴾

Дедилар: «Ҳамд бўлсин Аллоҳгаки, биздан хафаликни аритди. Дарҳақиқат, Парвардигоримиз Кечиримли, Шакур Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِیۤ أَحَلَّنَا دَارَ ٱلۡمُقَامَةِ مِن فَضۡلِهِۦ لَا یَمَسُّنَا فِیهَا نَصَبࣱ وَلَا یَمَسُّنَا فِیهَا لُغُوبࣱ ﴿٣٥﴾

У шундай Зотки, бизни Ўз фазли ила доимий яшайдиган бир жойга туширди. У ерда бизга бирон машаққат ҳам, чарчоқ ҳам етмас».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَهُمۡ نَارُ جَهَنَّمَ لَا یُقۡضَىٰ عَلَیۡهِمۡ فَیَمُوتُواْ وَلَا یُخَفَّفُ عَنۡهُم مِّنۡ عَذَابِهَاۚ كَذَ ٰ⁠لِكَ نَجۡزِی كُلَّ كَفُورࣲ ﴿٣٦﴾

Куфр келтирганларга жаҳаннам оташи бордир. На уларга ҳукм қилиниб, ўладилар ва на улардан азоби енгиллатилади. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَهُمۡ یَصۡطَرِخُونَ فِیهَا رَبَّنَاۤ أَخۡرِجۡنَا نَعۡمَلۡ صَـٰلِحًا غَیۡرَ ٱلَّذِی كُنَّا نَعۡمَلُۚ أَوَلَمۡ نُعَمِّرۡكُم مَّا یَتَذَكَّرُ فِیهِ مَن تَذَكَّرَ وَجَاۤءَكُمُ ٱلنَّذِیرُۖ فَذُوقُواْ فَمَا لِلظَّـٰلِمِینَ مِن نَّصِیرٍ ﴿٣٧﴾

Улар у ерда: «Парвардигоро, бизни чиқар, қилиб ўтган амалларимиздан бошқа яхши амалларни қиламиз», дея нола қиладилар. Сизларга эслатма оладиган одам эслатма олгудек умр бермадикми?! Сизларга огоҳлантиргувчи келмаганмиди? Бас, энди татийверинглар! Энди золимлар учун бирон ёрдамчи бўлмас!


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱللَّهَ عَـٰلِمُ غَیۡبِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّهُۥ عَلِیمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٣٨﴾

Дарҳақиқат, Аллоҳ осмонлару ернинг ғайбини Билгувчидир. Дарҳақиқат, У диллардаги сирларни ҳам Билгувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

هُوَ ٱلَّذِی جَعَلَكُمۡ خَلَـٰۤىِٕفَ فِی ٱلۡأَرۡضِۚ فَمَن كَفَرَ فَعَلَیۡهِ كُفۡرُهُۥۖ وَلَا یَزِیدُ ٱلۡكَـٰفِرِینَ كُفۡرُهُمۡ عِندَ رَبِّهِمۡ إِلَّا مَقۡتࣰاۖ وَلَا یَزِیدُ ٱلۡكَـٰفِرِینَ كُفۡرُهُمۡ إِلَّا خَسَارࣰا ﴿٣٩﴾

У шундай Зотки, сизларни ерда халифалар қилиб қўйди. Ким куфр келтирса, унинг куфри ўзига зарар. Кофирларга куфрлари Парвардигорлари ҳузурида ғазабдан ўзга нарсани зиёда қилмас. Кофирларга куфрлари зиёндан бошқа нарсани зиёда қилмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ أَرَءَیۡتُمۡ شُرَكَاۤءَكُمُ ٱلَّذِینَ تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَرُونِی مَاذَا خَلَقُواْ مِنَ ٱلۡأَرۡضِ أَمۡ لَهُمۡ شِرۡكࣱ فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ أَمۡ ءَاتَیۡنَـٰهُمۡ كِتَـٰبࣰا فَهُمۡ عَلَىٰ بَیِّنَتࣲ مِّنۡهُۚ بَلۡ إِن یَعِدُ ٱلظَّـٰلِمُونَ بَعۡضُهُم بَعۡضًا إِلَّا غُرُورًا ﴿٤٠﴾

Айтинг: «Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган бутларингизни кўрдингизми? Менга кўрсатинглар-чи, улар ердан нимани яратган эканлар? Ёки уларнинг осмонларда шериклиги борми?» Ёки Биз уларга бир китоб бердикмики, шу билан улар ҳужжатга асосланиб иш қилсалар. Йўқ! Золимлар бир-бирларига алдовдан ўзга нарсани ваъда қилмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ إِنَّ ٱللَّهَ یُمۡسِكُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَ أَن تَزُولَاۚ وَلَىِٕن زَالَتَاۤ إِنۡ أَمۡسَكَهُمَا مِنۡ أَحَدࣲ مِّنۢ بَعۡدِهِۦۤۚ إِنَّهُۥ كَانَ حَلِیمًا غَفُورࣰا ﴿٤١﴾

Дарҳақиқат, Аллоҳ осмонлару ерни қулаб тушишидан ушлаб туради. Агар улар қуласалар, У Зотдан ўзга ҳеч ким уларни ушлаб қола олмас. Албатта, У Ҳалим ва Кечиримли бўлган Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَقۡسَمُواْ بِٱللَّهِ جَهۡدَ أَیۡمَـٰنِهِمۡ لَىِٕن جَاۤءَهُمۡ نَذِیرࣱ لَّیَكُونُنَّ أَهۡدَىٰ مِنۡ إِحۡدَى ٱلۡأُمَمِۖ فَلَمَّا جَاۤءَهُمۡ نَذِیرࣱ مَّا زَادَهُمۡ إِلَّا نُفُورًا ﴿٤٢﴾

Агар уларга бир огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан ҳидоятлироқ бўлишлари ҳақида Аллоҳ номига қасам ичдилар. Огоҳлантирувчи келганида эса бу иш уларга янада узоқлашишни зиёда қилди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱسۡتِكۡبَارࣰا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَكۡرَ ٱلسَّیِّىِٕۚ وَلَا یَحِیقُ ٱلۡمَكۡرُ ٱلسَّیِّئُ إِلَّا بِأَهۡلِهِۦۚ فَهَلۡ یَنظُرُونَ إِلَّا سُنَّتَ ٱلۡأَوَّلِینَۚ فَلَن تَجِدَ لِسُنَّتِ ٱللَّهِ تَبۡدِیلࣰاۖ وَلَن تَجِدَ لِسُنَّتِ ٱللَّهِ تَحۡوِیلًا ﴿٤٣﴾

Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр қилиш учун. Ёмон макр эса фақат ўз эгаларининг бошига етади. Улар олдингиларнинг йўлини пойлаб турибдилар, холос. Аллоҳнинг йўлига ҳаргиз бадал топа олмассиз. Аллоҳнинг йўлига ҳаргиз ўзгартиш топа олмассиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوَلَمۡ یَسِیرُواْ فِی ٱلۡأَرۡضِ فَیَنظُرُواْ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَكَانُوۤاْ أَشَدَّ مِنۡهُمۡ قُوَّةࣰۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِیُعۡجِزَهُۥ مِن شَیۡءࣲ فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَلَا فِی ٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَلِیمࣰا قَدِیرࣰا ﴿٤٤﴾

Ер юзида юриб, олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар ташласалар бўлмасми? Олдингилар улардан кўра кучлироқ бўлганлар-ку! На осмонлардаги ва на ердаги бирон нарса Аллоҳни ожиз қолдира олмас. У Билгувчи ва Қодир бўлган Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡ یُؤَاخِذُ ٱللَّهُ ٱلنَّاسَ بِمَا كَسَبُواْ مَا تَرَكَ عَلَىٰ ظَهۡرِهَا مِن دَاۤبَّةࣲ وَلَـٰكِن یُؤَخِّرُهُمۡ إِلَىٰۤ أَجَلࣲ مُّسَمࣰّىۖ فَإِذَا جَاۤءَ أَجَلُهُمۡ فَإِنَّ ٱللَّهَ كَانَ بِعِبَادِهِۦ بَصِیرَۢا ﴿٤٥﴾

Агар Аллоҳ одамларни қилган ишларига яраша жазолаганида (ер) юзида биронта жониворни қолдирмаган бўларди. Лекин уларни маълум бир муддатга кечиктириб туради. Муддатлари келгач, бас, Аллоҳ Ўзининг бандаларини Кўриб тургувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an: