رَّبُّ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَیۡنَهُمَا وَرَبُّ ٱلۡمَشَـٰرِقِ ﴿٥﴾
Осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг Парвардигоридир. Машриқларнинг Парвардигоридир.
إِنَّا زَیَّنَّا ٱلسَّمَاۤءَ ٱلدُّنۡیَا بِزِینَةٍ ٱلۡكَوَاكِبِ ﴿٦﴾
Дарҳақиқат, Биз дунё осмонини юлдузлар безаги ила безадик.
لَّا یَسَّمَّعُونَ إِلَى ٱلۡمَلَإِ ٱلۡأَعۡلَىٰ وَیُقۡذَفُونَ مِن كُلِّ جَانِبࣲ ﴿٨﴾
Улар олий мавжудотни эшита олмаслар ва ҳар тарафдан отилурлар.
إِلَّا مَنۡ خَطِفَ ٱلۡخَطۡفَةَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابࣱ ثَاقِبࣱ ﴿١٠﴾
Илло биронтаси бир хабарни ўғирлаб олса, бас, уни учар юлдуз қувиб етар (ва ҳалок қилар).
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَهُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَم مَّنۡ خَلَقۡنَاۤۚ إِنَّا خَلَقۡنَـٰهُم مِّن طِینࣲ لَّازِبِۭ ﴿١١﴾
Бас, сиз улардан сўранг-чи, улар кучлироқ яратилганмикинлар ёки Биз яратганларми? Дарҳақиқат, Биз уларни бир ёпишқоқ лойдан яратганмиз.
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابࣰا وَعِظَـٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ ﴿١٦﴾
Ўлиб тупроққа, суякка айланиб кетганимиздан кейин қайта тирилар эканмизми?
فَإِنَّمَا هِیَ زَجۡرَةࣱ وَ ٰحِدَةࣱ فَإِذَا هُمۡ یَنظُرُونَ ﴿١٩﴾
Бас, у биргина қичқириқ, холос. Қарабсизки, улар қараб турибдилар.
وَقَالُواْ یَـٰوَیۡلَنَا هَـٰذَا یَوۡمُ ٱلدِّینِ ﴿٢٠﴾
«Шўримиз қурсин! Бу Қиёмат куни-ку», деб қоладилар.
هَـٰذَا یَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ ٱلَّذِی كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ﴿٢١﴾
Мана шу сизлар ёлғонга чиқариб юрган ажрим кунидир.
۞ ٱحۡشُرُواْ ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ وَأَزۡوَ ٰجَهُمۡ وَمَا كَانُواْ یَعۡبُدُونَ ﴿٢٢﴾
Зулм қилганларни ва уларнинг ҳамтовоқларини ҳамда улар ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўпланглар!
مِن دُونِ ٱللَّهِ فَٱهۡدُوهُمۡ إِلَىٰ صِرَ ٰطِ ٱلۡجَحِیمِ ﴿٢٣﴾
Аллоҳни қўйиб. Бас, уларни дўзах йўлига бошланглар.
وَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲ یَتَسَاۤءَلُونَ ﴿٢٧﴾
Улар бир-бирларига қараб, бир-бирларидан сўрайдилар.
قَالُوۤاْ إِنَّكُمۡ كُنتُمۡ تَأۡتُونَنَا عَنِ ٱلۡیَمِینِ ﴿٢٨﴾
Дедилар: «Дарҳақиқат, сизлар бизга ўнг томондан келар эдингизлар».
وَمَا كَانَ لَنَا عَلَیۡكُم مِّن سُلۡطَـٰنِۭۖ بَلۡ كُنتُمۡ قَوۡمࣰا طَـٰغِینَ ﴿٣٠﴾
Биз учун сизларнинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлик бўлмаган. Балки ўзингиз ҳаддан ошган қавм бўлгансиз.
فَحَقَّ عَلَیۡنَا قَوۡلُ رَبِّنَاۤۖ إِنَّا لَذَاۤىِٕقُونَ ﴿٣١﴾
Бас, бизга Парвардигоримизнинг сўзи ҳақ бўлди. Энди биз аниқ тотгувчилармиз.
فَأَغۡوَیۡنَـٰكُمۡ إِنَّا كُنَّا غَـٰوِینَ ﴿٣٢﴾
Сизларни йўлдан оздирдик. Дарҳақиқат, биз ўзимиз йўлдан озгувчилар эдик.
فَإِنَّهُمۡ یَوۡمَىِٕذࣲ فِی ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ ﴿٣٣﴾
Бас, албатта, улар у кунда азобда шерик бўлгувчилардир.
إِنَّهُمۡ كَانُوۤاْ إِذَا قِیلَ لَهُمۡ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ یَسۡتَكۡبِرُونَ ﴿٣٥﴾
Дарҳақиқат, уларга «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», дейилса, ўзларини катта олгандилар.
وَیَقُولُونَ أَىِٕنَّا لَتَارِكُوۤاْ ءَالِهَتِنَا لِشَاعِرࣲ مَّجۡنُونِۭ ﴿٣٦﴾
«Бир мажнун шоирни деб худоларимизни тарк қилар эканмизми?» - дейдилар.
بَلۡ جَاۤءَ بِٱلۡحَقِّ وَصَدَّقَ ٱلۡمُرۡسَلِینَ ﴿٣٧﴾
Асло! У ҳақни олиб келди ва пайғамбарларни тасдиқ этди.
وَمَا تُجۡزَوۡنَ إِلَّا مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٣٩﴾
Қилиб ўтган ишларингизнинггина жазосини олурсизлар.
لَا فِیهَا غَوۡلࣱ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا یُنزَفُونَ ﴿٤٧﴾
Унда маст қиладиган ҳеч нарса йўқ ва улар ундан маст бўлмаслар.
فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲ یَتَسَاۤءَلُونَ ﴿٥٠﴾
Бир-бирларига қараб, бир-бирларидан сўрайдилар.
قَالَ قَاۤىِٕلࣱ مِّنۡهُمۡ إِنِّی كَانَ لِی قَرِینࣱ ﴿٥١﴾
Улардан бири дейди: «Менинг бир дўстим бор эди».
یَقُولُ أَءِنَّكَ لَمِنَ ٱلۡمُصَدِّقِینَ ﴿٥٢﴾
У айтар эдики: «Сен ростдан ҳам тасдиқловчиларданмисан?!
أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابࣰا وَعِظَـٰمًا أَءِنَّا لَمَدِینُونَ ﴿٥٣﴾
Ўлиб тупроқ ва суякка айланиб кетганимиздан кейин жазолангувчилармизми?
قَالَ تَٱللَّهِ إِن كِدتَّ لَتُرۡدِینِ ﴿٥٦﴾
Деди: «Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан».
وَلَوۡلَا نِعۡمَةُ رَبِّی لَكُنتُ مِنَ ٱلۡمُحۡضَرِینَ ﴿٥٧﴾
Парвардигоримнинг неъмати бўлмаганида ҳозирланувчилардан бўлиб қолардим.
إِلَّا مَوۡتَتَنَا ٱلۡأُولَىٰ وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِینَ ﴿٥٩﴾
Биринчи марта ўлганимиз бундан мустасно. Биз азоблангувчилар эмасмиз.
لِمِثۡلِ هَـٰذَا فَلۡیَعۡمَلِ ٱلۡعَـٰمِلُونَ ﴿٦١﴾
Бас, амал қилгувчилар мана шундай зафар учун амал этсинлар.
أَذَ ٰلِكَ خَیۡرࣱ نُّزُلًا أَمۡ شَجَرَةُ ٱلزَّقُّومِ ﴿٦٢﴾
Мана шу яхшироқ зиёфатми ёки заққум дарахтими?
إِنَّهَا شَجَرَةࣱ تَخۡرُجُ فِیۤ أَصۡلِ ٱلۡجَحِیمِ ﴿٦٤﴾
Дарҳақиқат, у дўзах қаърида ўсадиган бир дарахтдир.
فَإِنَّهُمۡ لَـَٔاكِلُونَ مِنۡهَا فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ ﴿٦٦﴾
Бас, улар ундан егувчилардир. Ундан қоринларни тўлдиргувчилардир.
ثُمَّ إِنَّ لَهُمۡ عَلَیۡهَا لَشَوۡبࣰا مِّنۡ حَمِیمࣲ ﴿٦٧﴾
Бунинг устига улар учун ўта қайноқ сувдан аралаштирилур.
وَلَقَدۡ ضَلَّ قَبۡلَهُمۡ أَكۡثَرُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٧١﴾
Улардан олдин ўтганларнинг кўплари аниқ адашганлар.
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا فِیهِم مُّنذِرِینَ ﴿٧٢﴾
Дарҳақиқат, уларнинг ичларига огоҳлантиргувчилар юбордик.
فَٱنظُرۡ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلۡمُنذَرِینَ ﴿٧٣﴾
Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига қаранг.
وَلَقَدۡ نَادَىٰنَا نُوحࣱ فَلَنِعۡمَ ٱلۡمُجِیبُونَ ﴿٧٥﴾
Бизга Нуҳ нидо қилди. Бас, Биз нақадар яхши ижобат қилгувчилармиз.
وَنَجَّیۡنَـٰهُ وَأَهۡلَهُۥ مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِیمِ ﴿٧٦﴾
Уни ва унинг аҳлини буюк қайғудан қутқардик.
وَجَعَلۡنَا ذُرِّیَّتَهُۥ هُمُ ٱلۡبَاقِینَ ﴿٧٧﴾
Айнан унинг зурриётини боқий қолгувчилар қилиб қўйдик.
إِنَّا كَذَ ٰلِكَ نَجۡزِی ٱلۡمُحۡسِنِینَ ﴿٨٠﴾
Дарҳақиқат, Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
إِذۡ قَالَ لِأَبِیهِ وَقَوۡمِهِۦ مَاذَا تَعۡبُدُونَ ﴿٨٥﴾
Ўшанда отаси ва қавмига: «Нимага ибодат қилмоқдасизлар?» - деганди.
أَىِٕفۡكًا ءَالِهَةࣰ دُونَ ٱللَّهِ تُرِیدُونَ ﴿٨٦﴾
Аллоҳни қўйиб, сохта худоларни истаб қолдингларми?
فَرَاغَ إِلَىٰۤ ءَالِهَتِهِمۡ فَقَالَ أَلَا تَأۡكُلُونَ ﴿٩١﴾
Бас, уларнинг худолари ёнига келиб деди: «Қани, емайсизларми?!
وَٱللَّهُ خَلَقَكُمۡ وَمَا تَعۡمَلُونَ ﴿٩٦﴾
Ҳолбуки, сизларни ҳам, қилиб олган нарсаларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!»
قَالُواْ ٱبۡنُواْ لَهُۥ بُنۡیَـٰنࣰا فَأَلۡقُوهُ فِی ٱلۡجَحِیمِ ﴿٩٧﴾
Дедилар: «Унинг учун бир бино қуриб, уни оловга отинглар».
فَأَرَادُواْ بِهِۦ كَیۡدࣰا فَجَعَلۡنَـٰهُمُ ٱلۡأَسۡفَلِینَ ﴿٩٨﴾
Унга бир макрни қасд қилгандилар. Ўзларини паст айладик.
وَقَالَ إِنِّی ذَاهِبٌ إِلَىٰ رَبِّی سَیَهۡدِینِ ﴿٩٩﴾
Деди: «Мен, албатта, Парвардигорим сари боргувчиман. У мени ҳидоят қилур».
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ ٱلسَّعۡیَ قَالَ یَـٰبُنَیَّ إِنِّیۤ أَرَىٰ فِی ٱلۡمَنَامِ أَنِّیۤ أَذۡبَحُكَ فَٱنظُرۡ مَاذَا تَرَىٰۚ قَالَ یَـٰۤأَبَتِ ٱفۡعَلۡ مَا تُؤۡمَرُۖ سَتَجِدُنِیۤ إِن شَاۤءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّـٰبِرِینَ ﴿١٠٢﴾
У билан бирга юрадиган бўлгач: «Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман. Нима фикр билдиришингни бир ўйлаб кўр», деди. Деди: «Эй отажон, сизга буюрилган ишни қилаверинг. Иншооллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсиз».
فَلَمَّاۤ أَسۡلَمَا وَتَلَّهُۥ لِلۡجَبِینِ ﴿١٠٣﴾
Иккиси ҳам (Аллоҳнинг амрига) таслим бўлиб, (отаси) уни пешонаси билан ётқизган пайтда
قَدۡ صَدَّقۡتَ ٱلرُّءۡیَاۤۚ إِنَّا كَذَ ٰلِكَ نَجۡزِی ٱلۡمُحۡسِنِینَ ﴿١٠٥﴾
Дарҳақиқат, сен тушни тасдиқ этдинг». Албатта, Биз муҳсинларни мана шундай мукофотлаймиз.
وَبَشَّرۡنَـٰهُ بِإِسۡحَـٰقَ نَبِیࣰّا مِّنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿١١٢﴾
Унга бир пайғамбар ва солиҳлардан бўлажак Исҳоқ ҳақида хушхабар бердик.
وَبَـٰرَكۡنَا عَلَیۡهِ وَعَلَىٰۤ إِسۡحَـٰقَۚ وَمِن ذُرِّیَّتِهِمَا مُحۡسِنࣱ وَظَالِمࣱ لِّنَفۡسِهِۦ مُبِینࣱ ﴿١١٣﴾
Унинг ўзига ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. Ҳар иккисининг зурриётидан гўзал амал қилгувчи ҳам, ўз жонига очиқ жабр қилгувчи ҳам бўлур.
وَنَجَّیۡنَـٰهُمَا وَقَوۡمَهُمَا مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِیمِ ﴿١١٥﴾
Иккисига ҳам, қавмига ҳам улуғ ғамдан нажот бердик.
وَتَرَكۡنَا عَلَیۡهِمَا فِی ٱلۡـَٔاخِرِینَ ﴿١١٩﴾
Кейингилар орасида иккиси учун (мақтовлар) қолдирдик.
إِنَّا كَذَ ٰلِكَ نَجۡزِی ٱلۡمُحۡسِنِینَ ﴿١٢١﴾
Дарҳақиқат, Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
أَتَدۡعُونَ بَعۡلࣰا وَتَذَرُونَ أَحۡسَنَ ٱلۡخَـٰلِقِینَ ﴿١٢٥﴾
Баълга (бутга) ибодат қилиб, энг гўзал Яратгувчини тарк қиласизларми?!
ٱللَّهَ رَبَّكُمۡ وَرَبَّ ءَابَاۤىِٕكُمُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿١٢٦﴾
Сизларнинг ҳам, аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Парвардигори Аллоҳни (тарк қиласизларми)?!»
فَكَذَّبُوهُ فَإِنَّهُمۡ لَمُحۡضَرُونَ ﴿١٢٧﴾
Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Энди, албатта, улар (азобга) ҳозир қилингувчилардир.
إِنَّا كَذَ ٰلِكَ نَجۡزِی ٱلۡمُحۡسِنِینَ ﴿١٣١﴾
Дарҳақиқат, Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
إِذۡ نَجَّیۡنَـٰهُ وَأَهۡلَهُۥۤ أَجۡمَعِینَ ﴿١٣٤﴾
Ўшанда Биз унга ва унинг барча аҳлига нажот бердик.
إِلَّا عَجُوزࣰا فِی ٱلۡغَـٰبِرِینَ ﴿١٣٥﴾
Фақат азобда қолгувчилар орасидаги бир кампиргина бундан мустасно.
وَإِنَّكُمۡ لَتَمُرُّونَ عَلَیۡهِم مُّصۡبِحِینَ ﴿١٣٧﴾
Шак-шубҳасиз, сизлар тонг чоғида уларнинг устидан ўтиб турасизлар.
فَٱلۡتَقَمَهُ ٱلۡحُوتُ وَهُوَ مُلِیمࣱ ﴿١٤٢﴾
Бас, уни маломатга лойиқ бўлган ҳолида наҳанг балиқ ютди.
فَلَوۡلَاۤ أَنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُسَبِّحِینَ ﴿١٤٣﴾
Агар у кўп тасбеҳ айтгувчилардан бўлмаганида эди,
لَلَبِثَ فِی بَطۡنِهِۦۤ إِلَىٰ یَوۡمِ یُبۡعَثُونَ ﴿١٤٤﴾
Унинг қорнида қайта тириладиган кунгача қолиб кетган бўларди.
وَأَنۢبَتۡنَا عَلَیۡهِ شَجَرَةࣰ مِّن یَقۡطِینࣲ ﴿١٤٦﴾
Ва унинг устига қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.
وَأَرۡسَلۡنَـٰهُ إِلَىٰ مِاْئَةِ أَلۡفٍ أَوۡ یَزِیدُونَ ﴿١٤٧﴾
Уни юз минг ёки ундан-да кўпроққа пайғамбар қилдик.
فَـَٔامَنُواْ فَمَتَّعۡنَـٰهُمۡ إِلَىٰ حِینࣲ ﴿١٤٨﴾
Иймон келтирдилар. Бас, уларни маълум муддат баҳраманд этдик.
فَٱسۡتَفۡتِهِمۡ أَلِرَبِّكَ ٱلۡبَنَاتُ وَلَهُمُ ٱلۡبَنُونَ ﴿١٤٩﴾
Энди улардан сўранг-чи, Парвардигорингизники қизлар-у, уларники ўғиллар эканми?
أَمۡ خَلَقۡنَا ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةَ إِنَـٰثࣰا وَهُمۡ شَـٰهِدُونَ ﴿١٥٠﴾
Ёки фаришталарни қиз қилиб яратганмиз-у, улар эса гувоҳ бўлиб туришганми?
أَلَاۤ إِنَّهُم مِّنۡ إِفۡكِهِمۡ لَیَقُولُونَ ﴿١٥١﴾
Огоҳ бўлингизки, улар ўз уйдирмаларида шундай дейдилар:
مَا لَكُمۡ كَیۡفَ تَحۡكُمُونَ ﴿١٥٤﴾
(Эй мушриклар), сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?
فَأۡتُواْ بِكِتَـٰبِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿١٥٧﴾
Ростгўйлардан бўлсангиз, китобингизни келтиринглар-чи!
وَجَعَلُواْ بَیۡنَهُۥ وَبَیۡنَ ٱلۡجِنَّةِ نَسَبࣰاۚ وَلَقَدۡ عَلِمَتِ ٱلۡجِنَّةُ إِنَّهُمۡ لَمُحۡضَرُونَ ﴿١٥٨﴾
У билан жинлар орасида насаб риштаси бор, дедилар. Ҳолбуки, жинлар аниқ билдиларки, улар ҳозирлангувчилардир.
لَوۡ أَنَّ عِندَنَا ذِكۡرࣰا مِّنَ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿١٦٨﴾
«Бизда ҳам олдингилардан бир эслатма бўлганида эди.
لَكُنَّا عِبَادَ ٱللَّهِ ٱلۡمُخۡلَصِینَ ﴿١٦٩﴾
Биз ҳам сўзсиз Аллоҳнинг покиза бандалари бўлар эдик».
وَلَقَدۡ سَبَقَتۡ كَلِمَتُنَا لِعِبَادِنَا ٱلۡمُرۡسَلِینَ ﴿١٧١﴾
Дарҳақиқат, пайғамбар қилиб юборилган бандаларимизга Сўзимиз ўтган.
فَإِذَا نَزَلَ بِسَاحَتِهِمۡ فَسَاۤءَ صَبَاحُ ٱلۡمُنذَرِینَ ﴿١٧٧﴾
Азоб уларнинг ҳовлисига тушганида огоҳлантирилганларнинг тонги жуда ёмон бўлади.
سُبۡحَـٰنَ رَبِّكَ رَبِّ ٱلۡعِزَّةِ عَمَّا یَصِفُونَ ﴿١٨٠﴾
Қудрат эгаси бўлмиш Парвардигорингиз улар васф этаётган сифатлардан Покдир.