Surah Фатҳ сураси - Al-Fat'h

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Фатҳ сураси - Al-Fat'h - Aya count 29

إِنَّا فَتَحۡنَا لَكَ فَتۡحࣰا مُّبِینࣰا ﴿١﴾

Дарҳақиқат, Биз сизга очиқ зафар ато этдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِّیَغۡفِرَ لَكَ ٱللَّهُ مَا تَقَدَّمَ مِن ذَنۢبِكَ وَمَا تَأَخَّرَ وَیُتِمَّ نِعۡمَتَهُۥ عَلَیۡكَ وَیَهۡدِیَكَ صِرَ ٰ⁠طࣰا مُّسۡتَقِیمࣰا ﴿٢﴾

Токи Аллоҳ сизнинг олдинги ва кейинги гуноҳингизни мағфират қилсин ҳамда сизга неъматини тўла қилиб берсин ва сизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَنصُرَكَ ٱللَّهُ نَصۡرًا عَزِیزًا ﴿٣﴾

Токи Аллоҳ сизга улкан мадад берсин.


Arabic explanations of the Qur’an:

هُوَ ٱلَّذِیۤ أَنزَلَ ٱلسَّكِینَةَ فِی قُلُوبِ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ لِیَزۡدَادُوۤاْ إِیمَـٰنࣰا مَّعَ إِیمَـٰنِهِمۡۗ وَلِلَّهِ جُنُودُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِیمًا حَكِیمࣰا ﴿٤﴾

У шундай Зотки, мўминларнинг қалбларига оромни индирди. Токи иймонлари кўпайсин. Осмонлару ернинг лашкарлари ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِّیُدۡخِلَ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ وَٱلۡمُؤۡمِنَـٰتِ جَنَّـٰتࣲ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُ خَـٰلِدِینَ فِیهَا وَیُكَفِّرَ عَنۡهُمۡ سَیِّـَٔاتِهِمۡۚ وَكَانَ ذَ ٰ⁠لِكَ عِندَ ٱللَّهِ فَوۡزًا عَظِیمࣰا ﴿٥﴾

Токи мўминлар ва мўминаларни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритсин ва улар у ерда абадий қолсинлар ҳамда уларнинг ёмонликларини ўчириб юборсин. Бу иш Аллоҳнинг наздида буюк муваффақиятдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیُعَذِّبَ ٱلۡمُنَـٰفِقِینَ وَٱلۡمُنَـٰفِقَـٰتِ وَٱلۡمُشۡرِكِینَ وَٱلۡمُشۡرِكَـٰتِ ٱلظَّاۤنِّینَ بِٱللَّهِ ظَنَّ ٱلسَّوۡءِۚ عَلَیۡهِمۡ دَاۤىِٕرَةُ ٱلسَّوۡءِۖ وَغَضِبَ ٱللَّهُ عَلَیۡهِمۡ وَلَعَنَهُمۡ وَأَعَدَّ لَهُمۡ جَهَنَّمَۖ وَسَاۤءَتۡ مَصِیرࣰا ﴿٦﴾

Токи Аллоҳ ҳақида ёмон гумонда бўлган мунофиқ ва мунофиқаларни, мушрик ва мушрикаларни азобласин. Уларни ёмонлик ўраб олсин. Аллоҳ улардан ғазабланди, уларни лаънатлади ва уларга жаҳаннамни тайёрлаб қўйди. Нақадар ёмон борар жой!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلِلَّهِ جُنُودُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِیزًا حَكِیمًا ﴿٧﴾

Осмонлару ернинг лашкарлари ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ Азиз ва Ҳакимдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّاۤ أَرۡسَلۡنَـٰكَ شَـٰهِدࣰا وَمُبَشِّرࣰا وَنَذِیرࣰا ﴿٨﴾

Дарҳақиқат, Биз сизни гувоҳлик берувчи, хушхабар етказувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِّتُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَتُعَزِّرُوهُ وَتُوَقِّرُوهُۚ وَتُسَبِّحُوهُ بُكۡرَةࣰ وَأَصِیلًا ﴿٩﴾

Токи Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтиринглар, У Зотни қўлланглар ва улуғланглар ҳамда кечаю кундуз У Зотга тасбеҳ айтинглар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلَّذِینَ یُبَایِعُونَكَ إِنَّمَا یُبَایِعُونَ ٱللَّهَ یَدُ ٱللَّهِ فَوۡقَ أَیۡدِیهِمۡۚ فَمَن نَّكَثَ فَإِنَّمَا یَنكُثُ عَلَىٰ نَفۡسِهِۦۖ وَمَنۡ أَوۡفَىٰ بِمَا عَـٰهَدَ عَلَیۡهُ ٱللَّهَ فَسَیُؤۡتِیهِ أَجۡرًا عَظِیمࣰا ﴿١٠﴾

Сизга байъат берадиганлар Аллоҳга байъат берадилар. Аллоҳнинг Қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким аҳдини бузса, ўзига қарши бузади. Ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, яқинда унга улуғ ажр беради.


Arabic explanations of the Qur’an:

سَیَقُولُ لَكَ ٱلۡمُخَلَّفُونَ مِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ شَغَلَتۡنَاۤ أَمۡوَ ٰ⁠لُنَا وَأَهۡلُونَا فَٱسۡتَغۡفِرۡ لَنَاۚ یَقُولُونَ بِأَلۡسِنَتِهِم مَّا لَیۡسَ فِی قُلُوبِهِمۡۚ قُلۡ فَمَن یَمۡلِكُ لَكُم مِّنَ ٱللَّهِ شَیۡـًٔا إِنۡ أَرَادَ بِكُمۡ ضَرًّا أَوۡ أَرَادَ بِكُمۡ نَفۡعَۢاۚ بَلۡ كَانَ ٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِیرَۢا ﴿١١﴾

Аъробийлардан ортда қолганлари сизга: «Биз мол-дунёларимиз ва оилаларимиз билан банд бўлиб қолдик. Бизнинг ҳақимизга истиғфор айт», дейдилар. Тиллари билан дилларида йўқ нарсани айтадилар. Айтинг: «Агар Аллоҳ сизларга бирон зарар етказмоқчи бўлса ёки сизларга бирон фойда етказмоқчи бўлса, бас, ким сизларга Аллоҳдан бирон нарсага эга бўла олади?! Йўқ! Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан Хабардордир».


Arabic explanations of the Qur’an:

بَلۡ ظَنَنتُمۡ أَن لَّن یَنقَلِبَ ٱلرَّسُولُ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِلَىٰۤ أَهۡلِیهِمۡ أَبَدࣰا وَزُیِّنَ ذَ ٰ⁠لِكَ فِی قُلُوبِكُمۡ وَظَنَنتُمۡ ظَنَّ ٱلسَّوۡءِ وَكُنتُمۡ قَوۡمَۢا بُورࣰا ﴿١٢﴾

Йўқ, сизлар, Пайғамбар ва мўминлар оилаларига қайтмайдилар, деб ўйлагансизлар ва бу иш қалбларингизга чиройли қилиб кўрсатилган. Ёмон гумон қилгансизлар ва ёмон қавм бўлгансизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَن لَّمۡ یُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ فَإِنَّاۤ أَعۡتَدۡنَا لِلۡكَـٰفِرِینَ سَعِیرࣰا ﴿١٣﴾

Ким Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига иймон келтирмаса, бас, Биз кофирларга дўзахни тайёрлаб қўйганмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلِلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۚ یَغۡفِرُ لِمَن یَشَاۤءُ وَیُعَذِّبُ مَن یَشَاۤءُۚ وَكَانَ ٱللَّهُ غَفُورࣰا رَّحِیمࣰا ﴿١٤﴾

Осмонлару ернинг мулки ёлғиз Аллоҳникидир. Ўзи истаган бандасини мағфират қилади, истаган бандасини азоблайди. Аллоҳ Мағфиратли, Марҳаматли Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

سَیَقُولُ ٱلۡمُخَلَّفُونَ إِذَا ٱنطَلَقۡتُمۡ إِلَىٰ مَغَانِمَ لِتَأۡخُذُوهَا ذَرُونَا نَتَّبِعۡكُمۡۖ یُرِیدُونَ أَن یُبَدِّلُواْ كَلَـٰمَ ٱللَّهِۚ قُل لَّن تَتَّبِعُونَا كَذَ ٰ⁠لِكُمۡ قَالَ ٱللَّهُ مِن قَبۡلُۖ فَسَیَقُولُونَ بَلۡ تَحۡسُدُونَنَاۚ بَلۡ كَانُواْ لَا یَفۡقَهُونَ إِلَّا قَلِیلࣰا ﴿١٥﴾

Ўлжалар сари уларни олиш учун бораётганингизда ортда қолганлар: «Биз ҳам сизларга эргашайлик», дейдилар. Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўладилар. Айтинг: «Ҳаргиз бизга эргашмассизлар. Аллоҳ олдин ҳам мана шундай деган». Шунда улар: «Балки бизга ҳасад қилаётгандирсизлар», дейдилар. Аксинча, улар жуда оз нарсанигина англайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لِّلۡمُخَلَّفِینَ مِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ سَتُدۡعَوۡنَ إِلَىٰ قَوۡمٍ أُوْلِی بَأۡسࣲ شَدِیدࣲ تُقَـٰتِلُونَهُمۡ أَوۡ یُسۡلِمُونَۖ فَإِن تُطِیعُواْ یُؤۡتِكُمُ ٱللَّهُ أَجۡرًا حَسَنࣰاۖ وَإِن تَتَوَلَّوۡاْ كَمَا تَوَلَّیۡتُم مِّن قَبۡلُ یُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِیمࣰا ﴿١٦﴾

Аъробийлардан ортда қолганларига айтинг: «Яқинда бир катта кучга эга бўлган қавмга қарши жангга чақириласизлар. Ё улар билан урушасизлар ёки улар мусулмон бўладилар. Агар итаот этсангизлар, Аллоҳ сизларга гўзал ажр берур. Агар олдин юз ўгирганингиздек, юз ўгирсангизлар, сизларни аламли азоб билан азоблар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَّیۡسَ عَلَى ٱلۡأَعۡمَىٰ حَرَجࣱ وَلَا عَلَى ٱلۡأَعۡرَجِ حَرَجࣱ وَلَا عَلَى ٱلۡمَرِیضِ حَرَجࣱۗ وَمَن یُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ یُدۡخِلۡهُ جَنَّـٰتࣲ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُۖ وَمَن یَتَوَلَّ یُعَذِّبۡهُ عَذَابًا أَلِیمࣰا ﴿١٧﴾

Кўрга ҳам ҳараж йўқ. Чўлоққа ҳам ҳараж йўқ. Касалга ҳам ҳараж йўқ. Ким Аллоҳга ва Пайғамбарига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларга киритади. Ким юз ўгирса, уни аламли азоб билан азоблайди».


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ لَّقَدۡ رَضِیَ ٱللَّهُ عَنِ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ إِذۡ یُبَایِعُونَكَ تَحۡتَ ٱلشَّجَرَةِ فَعَلِمَ مَا فِی قُلُوبِهِمۡ فَأَنزَلَ ٱلسَّكِینَةَ عَلَیۡهِمۡ وَأَثَـٰبَهُمۡ فَتۡحࣰا قَرِیبࣰا ﴿١٨﴾

Дарҳақиқат, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сизга байъат бераётган пайтларида рози бўлди. Уларнинг қалбларида нима борлигини билди. Бас, уларга оромни индирди ва уларни яқин ғалаба билан мукофотлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَغَانِمَ كَثِیرَةࣰ یَأۡخُذُونَهَاۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِیزًا حَكِیمࣰا ﴿١٩﴾

Ва кўп ўлжаларки, уларни оладилар. Аллоҳ Азиз, Ҳаким бўлган Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَعَدَكُمُ ٱللَّهُ مَغَانِمَ كَثِیرَةࣰ تَأۡخُذُونَهَا فَعَجَّلَ لَكُمۡ هَـٰذِهِۦ وَكَفَّ أَیۡدِیَ ٱلنَّاسِ عَنكُمۡ وَلِتَكُونَ ءَایَةࣰ لِّلۡمُؤۡمِنِینَ وَیَهۡدِیَكُمۡ صِرَ ٰ⁠طࣰا مُّسۡتَقِیمࣰا ﴿٢٠﴾

Аллоҳ сизларга фақат ўзингиз оладиган кўп ўлжаларни ваъда қилди. Бас, бунисини тезлаштириб берди. Одамларнинг қўлларини сизлардан тўсди. Мўминларга белги бўлиши ва сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилиши учун.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأُخۡرَىٰ لَمۡ تَقۡدِرُواْ عَلَیۡهَا قَدۡ أَحَاطَ ٱللَّهُ بِهَاۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ قَدِیرࣰا ﴿٢١﴾

Бошқалари ҳам бор. Сизлар ҳали уларга қодир бўлмагансизлар. Аллоҳ уларни қамраб олган. Аллоҳ ҳар бир нарсага Қодирдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡ قَـٰتَلَكُمُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَوَلَّوُاْ ٱلۡأَدۡبَـٰرَ ثُمَّ لَا یَجِدُونَ وَلِیࣰّا وَلَا نَصِیرࣰا ﴿٢٢﴾

Куфр келтирган кимсалар сизлар билан жанг қилганларида ортларига аниқ чекинган бўлардилар. Кейин бирон дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

سُنَّةَ ٱللَّهِ ٱلَّتِی قَدۡ خَلَتۡ مِن قَبۡلُۖ وَلَن تَجِدَ لِسُنَّةِ ٱللَّهِ تَبۡدِیلࣰا ﴿٢٣﴾

Бу Аллоҳнинг олдиндан келаётган суннатидир. Аллоҳнинг суннатида ҳаргиз ўзгартиш топа олмассиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَهُوَ ٱلَّذِی كَفَّ أَیۡدِیَهُمۡ عَنكُمۡ وَأَیۡدِیَكُمۡ عَنۡهُم بِبَطۡنِ مَكَّةَ مِنۢ بَعۡدِ أَنۡ أَظۡفَرَكُمۡ عَلَیۡهِمۡۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِیرًا ﴿٢٤﴾

У шундай Зотки, уларнинг қўлларини сизлардан ва сизларнинг қўлларингизни улардан Макка ичида сизларни улардан музаффар айлаганидан кейин тўсди. Аллоҳ қилаётган ишларингизни Кўргувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

هُمُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ وَصَدُّوكُمۡ عَنِ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ وَٱلۡهَدۡیَ مَعۡكُوفًا أَن یَبۡلُغَ مَحِلَّهُۥۚ وَلَوۡلَا رِجَالࣱ مُّؤۡمِنُونَ وَنِسَاۤءࣱ مُّؤۡمِنَـٰتࣱ لَّمۡ تَعۡلَمُوهُمۡ أَن تَطَـُٔوهُمۡ فَتُصِیبَكُم مِّنۡهُم مَّعَرَّةُۢ بِغَیۡرِ عِلۡمࣲۖ لِّیُدۡخِلَ ٱللَّهُ فِی رَحۡمَتِهِۦ مَن یَشَاۤءُۚ لَوۡ تَزَیَّلُواْ لَعَذَّبۡنَا ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ مِنۡهُمۡ عَذَابًا أَلِیمًا ﴿٢٥﴾

Улар шундай кимсалардирки, куфр келтирдилар. Сизларни Масжидул-Ҳаромдан, ҳадйини (қурбонликка аталган ҳайвонни) эса ҳибс қилинган ҳолида ўз жойига етиб боришидан тўсдилар. Агар сизлар билмаган мўмин кишилар ва мўмина аёллар бўлиб, сизлар уларни билмасдан ўлдириб қўйиб, сизларга бир айбдорлик етиб қолмаганида эди... Аллоҳ Ўзи истаган одамни Ўз раҳматига дохил қилиши учун (шундай қилди). Агар улар ажралиб турганларида эди, улардан куфр келтирганларни аламли азоб билан азоблаган бўлар эдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِذۡ جَعَلَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ فِی قُلُوبِهِمُ ٱلۡحَمِیَّةَ حَمِیَّةَ ٱلۡجَـٰهِلِیَّةِ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِینَتَهُۥ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ وَعَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ وَأَلۡزَمَهُمۡ كَلِمَةَ ٱلتَّقۡوَىٰ وَكَانُوۤاْ أَحَقَّ بِهَا وَأَهۡلَهَاۚ وَكَانَ ٱللَّهُ بِكُلِّ شَیۡءٍ عَلِیمࣰا ﴿٢٦﴾

Ўшанда куфр келтирганлар қалбларига ҳамиятни, жоҳилият ҳамиятини жойладилар. Бас, Аллоҳ Ўзининг Пайғамбари ва мўминларга Ўз оромини нозил қилди ҳамда уларга тақво калимасини лозим қилди. Унга лойиқ ва ҳақли эдилар. Аллоҳ ҳар бир нарсани Билгувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَّقَدۡ صَدَقَ ٱللَّهُ رَسُولَهُ ٱلرُّءۡیَا بِٱلۡحَقِّۖ لَتَدۡخُلُنَّ ٱلۡمَسۡجِدَ ٱلۡحَرَامَ إِن شَاۤءَ ٱللَّهُ ءَامِنِینَ مُحَلِّقِینَ رُءُوسَكُمۡ وَمُقَصِّرِینَ لَا تَخَافُونَۖ فَعَلِمَ مَا لَمۡ تَعۡلَمُواْ فَجَعَلَ مِن دُونِ ذَ ٰ⁠لِكَ فَتۡحࣰا قَرِیبًا ﴿٢٧﴾

Дарҳақиқат, Аллоҳ Расулининг тушини ҳақ ила рост айлади. Иншооллоҳ, Масжидул-Ҳаромга тинч-хотиржам, сочларингиз олинган, қисқартирилган ҳолда қўрқмасдан албатта кириб борурсизлар. Бас, (Аллоҳ) сизлар билмаган нарсани билди ва ундан олдин бир яқин зафарни қилди.


Arabic explanations of the Qur’an:

هُوَ ٱلَّذِیۤ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِینِ ٱلۡحَقِّ لِیُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّینِ كُلِّهِۦۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِیدࣰا ﴿٢٨﴾

У шундай Зотки, Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан уни барча динлардан ғолиб қилиш учун юборди. Гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоядир.


Arabic explanations of the Qur’an:

مُّحَمَّدࣱ رَّسُولُ ٱللَّهِۚ وَٱلَّذِینَ مَعَهُۥۤ أَشِدَّاۤءُ عَلَى ٱلۡكُفَّارِ رُحَمَاۤءُ بَیۡنَهُمۡۖ تَرَىٰهُمۡ رُكَّعࣰا سُجَّدࣰا یَبۡتَغُونَ فَضۡلࣰا مِّنَ ٱللَّهِ وَرِضۡوَ ٰ⁠نࣰاۖ سِیمَاهُمۡ فِی وُجُوهِهِم مِّنۡ أَثَرِ ٱلسُّجُودِۚ ذَ ٰ⁠لِكَ مَثَلُهُمۡ فِی ٱلتَّوۡرَىٰةِۚ وَمَثَلُهُمۡ فِی ٱلۡإِنجِیلِ كَزَرۡعٍ أَخۡرَجَ شَطۡـَٔهُۥ فَـَٔازَرَهُۥ فَٱسۡتَغۡلَظَ فَٱسۡتَوَىٰ عَلَىٰ سُوقِهِۦ یُعۡجِبُ ٱلزُّرَّاعَ لِیَغِیظَ بِهِمُ ٱلۡكُفَّارَۗ وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ مِنۡهُم مَّغۡفِرَةࣰ وَأَجۡرًا عَظِیمَۢا ﴿٢٩﴾

Муҳаммад Расулуллоҳ ва у зот билан бирга бўлганлар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида эса раҳм-шафқатлидирлар. Кўрасизки, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик тилаб рукуъ ва саждалар қиладилар. Уларнинг юзларида сажда изидан белги бордир. Мана шу уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Инжилдаги мисоллари эса худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз танасида тик турган, деҳқонларни лол қолдирадиган дарахтга ўхшайди. Токи улар туфайли кофирларга алам қилсин. Аллоҳ улардан иймон келтириб, яхши амаллар қилганларига мағфират ва улуғ ажр ваъда қилган.


Arabic explanations of the Qur’an: