سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿١﴾
Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳга тасбеҳ айтди. У Азиз ва Ҳаким Зотдир.
لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ یُحۡیِۦ وَیُمِیتُۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ قَدِیرٌ ﴿٢﴾
Осмонлару ернинг мулки Уникидир. Жон беради ва жон олади. Ва У ҳар нарсага қодирдир.
هُوَ ٱلۡأَوَّلُ وَٱلۡـَٔاخِرُ وَٱلظَّـٰهِرُ وَٱلۡبَاطِنُۖ وَهُوَ بِكُلِّ شَیۡءٍ عَلِیمٌ ﴿٣﴾
У Аввал ва Охирдир, Зоҳир ва Ботиндир. Ва У ҳар бир нарсани Билгувчидир.
هُوَ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِی سِتَّةِ أَیَّامࣲ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ یَعۡلَمُ مَا یَلِجُ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا یَخۡرُجُ مِنۡهَا وَمَا یَنزِلُ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ وَمَا یَعۡرُجُ فِیهَاۖ وَهُوَ مَعَكُمۡ أَیۡنَ مَا كُنتُمۡۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِیرࣱ ﴿٤﴾
У шундай Зотки, осмонлару ерни олти кунда яратди. Кейин Аршга кўтарилди. Ерга нима кирганини ҳам, ундан нима чиққанини ҳам, осмондан нима тушганини ҳам, унга нима кўтарилганини ҳам билади. Қаерда бўлсангизлар ҳам У сизлар билан биргадир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб тургувчидир.
لَّهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَإِلَى ٱللَّهِ تُرۡجَعُ ٱلۡأُمُورُ ﴿٥﴾
Осмонлару ернинг мулки Уникидир. Барча ишлар Аллоҳга қайтарилур.
یُولِجُ ٱلَّیۡلَ فِی ٱلنَّهَارِ وَیُولِجُ ٱلنَّهَارَ فِی ٱلَّیۡلِۚ وَهُوَ عَلِیمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٦﴾
Кечани кундуз ичига киритади. Кундузни кеча ичига киритади. У диллардаги нарсаларни ҳам Билгувчидир.
ءَامِنُواْ بِٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ وَأَنفِقُواْ مِمَّا جَعَلَكُم مُّسۡتَخۡلَفِینَ فِیهِۖ فَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَأَنفَقُواْ لَهُمۡ أَجۡرࣱ كَبِیرࣱ ﴿٧﴾
Аллоҳга ва Унинг элчисига иймон келтиринглар. У Зот сизларни халифа қилиб қўйган нарсалардан инфоқ қилинглар. Сизлардан иймон келтириб, инфоқ қилганлар учун катта ажр бордир.
وَمَا لَكُمۡ لَا تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلرَّسُولُ یَدۡعُوكُمۡ لِتُؤۡمِنُواْ بِرَبِّكُمۡ وَقَدۡ أَخَذَ مِیثَـٰقَكُمۡ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِینَ ﴿٨﴾
Агар сизлар мўмин бўлсангизлар, (Аллоҳ) сизлардан аҳду паймон олиб, Пайғамбар эса Парвардигорингизга иймон келтиришга даъват қилиб турган бир ҳолида сизларга нима бўлдики, Аллоҳга иймон келтирмайсизлар?
هُوَ ٱلَّذِی یُنَزِّلُ عَلَىٰ عَبۡدِهِۦۤ ءَایَـٰتِۭ بَیِّنَـٰتࣲ لِّیُخۡرِجَكُم مِّنَ ٱلظُّلُمَـٰتِ إِلَى ٱلنُّورِۚ وَإِنَّ ٱللَّهَ بِكُمۡ لَرَءُوفࣱ رَّحِیمࣱ ﴿٩﴾
У шундай Зотки, сизларни зулматлардан нурга олиб чиқиш учун бандасига ёрқин оятларни нозил қилади. Аллоҳ сизларга Меҳрибон ва Шафқатли Зотдир.
وَمَا لَكُمۡ أَلَّا تُنفِقُواْ فِی سَبِیلِ ٱللَّهِ وَلِلَّهِ مِیرَ ٰثُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ لَا یَسۡتَوِی مِنكُم مَّنۡ أَنفَقَ مِن قَبۡلِ ٱلۡفَتۡحِ وَقَـٰتَلَۚ أُوْلَـٰۤىِٕكَ أَعۡظَمُ دَرَجَةࣰ مِّنَ ٱلَّذِینَ أَنفَقُواْ مِنۢ بَعۡدُ وَقَـٰتَلُواْۚ وَكُلࣰّا وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ خَبِیرࣱ ﴿١٠﴾
Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида сарфламайсизлар? Ҳолбуки, осмонлару ернинг мероси Аллоҳникидир. Сизлардан (ҳеч ким) фатҳдан олдин сарф-харажат қилган ва жанг қилган киши билан баробар бўлмас. Ана ўшалар кейин сарф-харажат қилган ва жанг қилган кишилардан юксак даражададирлар. Ҳаммаларига Аллоҳ яхшиликни ваъда қилган. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир.
مَّن ذَا ٱلَّذِی یُقۡرِضُ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنࣰا فَیُضَـٰعِفَهُۥ لَهُۥ وَلَهُۥۤ أَجۡرࣱ كَرِیمࣱ ﴿١١﴾
Аллоҳга қарзи ҳасана берадиган ким бор? Бас, У Зот унга бир неча баробар қилиб беради ва унинг учун улуғ ажр бордир.
یَوۡمَ تَرَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ وَٱلۡمُؤۡمِنَـٰتِ یَسۡعَىٰ نُورُهُم بَیۡنَ أَیۡدِیهِمۡ وَبِأَیۡمَـٰنِهِمۖ بُشۡرَىٰكُمُ ٱلۡیَوۡمَ جَنَّـٰتࣱ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُ خَـٰلِدِینَ فِیهَاۚ ذَ ٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِیمُ ﴿١٢﴾
Мўминлар ва мўминаларни уларнинг нури олдиларида ва ўнг томонларида юраётганини кўрган кунингизда (уларга айтилур): «Бугун сизларга хушхабар остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлардир. У ерларда абадий қоласизлар. Мана шу буюк муваффақиятдир».
یَوۡمَ یَقُولُ ٱلۡمُنَـٰفِقُونَ وَٱلۡمُنَـٰفِقَـٰتُ لِلَّذِینَ ءَامَنُواْ ٱنظُرُونَا نَقۡتَبِسۡ مِن نُّورِكُمۡ قِیلَ ٱرۡجِعُواْ وَرَاۤءَكُمۡ فَٱلۡتَمِسُواْ نُورࣰاۖ فَضُرِبَ بَیۡنَهُم بِسُورࣲ لَّهُۥ بَابُۢ بَاطِنُهُۥ فِیهِ ٱلرَّحۡمَةُ وَظَـٰهِرُهُۥ مِن قِبَلِهِ ٱلۡعَذَابُ ﴿١٣﴾
Мунофиқлар ва мунофиқалар иймон келтирганларга: «Бизга ҳам қараб юборинглар, нурингиздан бироз олайлик», деган кунда айтилур: «Ортингизга қайтинг ва нур қидираверинг!» Бас, уларнинг орасига эшикли девор урилур. Унинг ичкарисида раҳмат бор. Ташқари тарафи эса азобдир.
یُنَادُونَهُمۡ أَلَمۡ نَكُن مَّعَكُمۡۖ قَالُواْ بَلَىٰ وَلَـٰكِنَّكُمۡ فَتَنتُمۡ أَنفُسَكُمۡ وَتَرَبَّصۡتُمۡ وَٱرۡتَبۡتُمۡ وَغَرَّتۡكُمُ ٱلۡأَمَانِیُّ حَتَّىٰ جَاۤءَ أَمۡرُ ٱللَّهِ وَغَرَّكُم بِٱللَّهِ ٱلۡغَرُورُ ﴿١٤﴾
(Мунофиқлар): «Сизлар билан бирга бўлмаганмидик», дея уларга нидо қиладилар. Дедилар: «Ҳа, шундай. Лекин сизлар ўзингизни ўзингиз фитнага ташладингиз. Пайт пойладингиз. Шубҳа-гумонларга бордингиз. То Аллоҳнинг амри келгунига қадар орзуларга алдандингиз. Сизларни Аллоҳ борасида алдагувчи алдаб қўйди».
فَٱلۡیَوۡمَ لَا یُؤۡخَذُ مِنكُمۡ فِدۡیَةࣱ وَلَا مِنَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْۚ مَأۡوَىٰكُمُ ٱلنَّارُۖ هِیَ مَوۡلَىٰكُمۡۖ وَبِئۡسَ ٱلۡمَصِیرُ ﴿١٥﴾
Бас, бугун сизлардан ҳам, куфр келтирганлардан ҳам бирон тўлов олинмайди. Жойингиз дўзахдир. У сизларга энг муносиб жой. Нақадар ёмон оқибат!
۞ أَلَمۡ یَأۡنِ لِلَّذِینَ ءَامَنُوۤاْ أَن تَخۡشَعَ قُلُوبُهُمۡ لِذِكۡرِ ٱللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ ٱلۡحَقِّ وَلَا یَكُونُواْ كَٱلَّذِینَ أُوتُواْ ٱلۡكِتَـٰبَ مِن قَبۡلُ فَطَالَ عَلَیۡهِمُ ٱلۡأَمَدُ فَقَسَتۡ قُلُوبُهُمۡۖ وَكَثِیرࣱ مِّنۡهُمۡ فَـٰسِقُونَ ﴿١٦﴾
Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикри ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш ҳамда олдин китоб берилган, вақт ўтиши билан эса қалблари қотиб, кўплари фосиқ бўлиб кетганлар каби бўлмаслик вақти келмадими?!
ٱعۡلَمُوۤاْ أَنَّ ٱللَّهَ یُحۡیِ ٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ مَوۡتِهَاۚ قَدۡ بَیَّنَّا لَكُمُ ٱلۡـَٔایَـٰتِ لَعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ ﴿١٧﴾
Билингларки, Аллоҳ ерни ўлганидан кейин тирилтиради. Сизларга оятларни баён қилдик. Шоядки, ақл юритсангизлар.
إِنَّ ٱلۡمُصَّدِّقِینَ وَٱلۡمُصَّدِّقَـٰتِ وَأَقۡرَضُواْ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنࣰا یُضَـٰعَفُ لَهُمۡ وَلَهُمۡ أَجۡرࣱ كَرِیمࣱ ﴿١٨﴾
Дарҳақиқат, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берганлар учун (савоблари) бир неча баробар қилиб берилур. Улар учун улуғ ажр бордир.
وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ بِٱللَّهِ وَرُسُلِهِۦۤ أُوْلَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلصِّدِّیقُونَۖ وَٱلشُّهَدَاۤءُ عِندَ رَبِّهِمۡ لَهُمۡ أَجۡرُهُمۡ وَنُورُهُمۡۖ وَٱلَّذِینَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِـَٔایَـٰتِنَاۤ أُوْلَـٰۤىِٕكَ أَصۡحَـٰبُ ٱلۡجَحِیمِ ﴿١٩﴾
Аллоҳга ва Унинг элчиларига иймон келтирган зотлар, ана ўшалар Парвардигорлари ҳузурида сиддиқлар ва шаҳидлардир. Улар учун ўзларининг ажри ва ўзларининг нури бўлади. Куфр келтириб, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса, ана ўшалар дўзах эгаларидир.
ٱعۡلَمُوۤاْ أَنَّمَا ٱلۡحَیَوٰةُ ٱلدُّنۡیَا لَعِبࣱ وَلَهۡوࣱ وَزِینَةࣱ وَتَفَاخُرُۢ بَیۡنَكُمۡ وَتَكَاثُرࣱ فِی ٱلۡأَمۡوَ ٰلِ وَٱلۡأَوۡلَـٰدِۖ كَمَثَلِ غَیۡثٍ أَعۡجَبَ ٱلۡكُفَّارَ نَبَاتُهُۥ ثُمَّ یَهِیجُ فَتَرَىٰهُ مُصۡفَرࣰّا ثُمَّ یَكُونُ حُطَـٰمࣰاۖ وَفِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ عَذَابࣱ شَدِیدࣱ وَمَغۡفِرَةࣱ مِّنَ ٱللَّهِ وَرِضۡوَ ٰنࣱۚ وَمَا ٱلۡحَیَوٰةُ ٱلدُّنۡیَاۤ إِلَّا مَتَـٰعُ ٱلۡغُرُورِ ﴿٢٠﴾
Билингларки, дунё ҳаёти ўйин-кулги, кўнгил эрмаги, зеб-зийнат ва ўзаро фахрланиш ҳамда мол-дунё, фарзандларни кўпайтиришдир. У бир ёмғирга ўхшайдики, унинг ўсимлиги кофирларни ҳайратлантиради. Кейин у қурийди ва сарғайиб қолганини кўрасиз. Ундан кейин эса қуруқ чўп бўлиб қолади. Охиратда эса қаттиқ азоб ва Аллоҳ тарафидан мағфират ҳамда ризолик бордир. Дунё ҳаёти алданиш матоҳидан бошқа нарса эмас.
سَابِقُوۤاْ إِلَىٰ مَغۡفِرَةࣲ مِّن رَّبِّكُمۡ وَجَنَّةٍ عَرۡضُهَا كَعَرۡضِ ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِ أُعِدَّتۡ لِلَّذِینَ ءَامَنُواْ بِٱللَّهِ وَرُسُلِهِۦۚ ذَ ٰلِكَ فَضۡلُ ٱللَّهِ یُؤۡتِیهِ مَن یَشَاۤءُۚ وَٱللَّهُ ذُو ٱلۡفَضۡلِ ٱلۡعَظِیمِ ﴿٢١﴾
Парвардигорингиз тарафидан бўладиган мағфиратга ҳамда кенглиги осмону ерча бўлган, Аллоҳга ва У Зотнинг элчиларига иймон келтирган зотлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинглар. Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Ўзи истаган одамга беради. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.
مَاۤ أَصَابَ مِن مُّصِیبَةࣲ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فِیۤ أَنفُسِكُمۡ إِلَّا فِی كِتَـٰبࣲ مِّن قَبۡلِ أَن نَّبۡرَأَهَاۤۚ إِنَّ ذَ ٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ یَسِیرࣱ ﴿٢٢﴾
Ерда бўлсин, ўзингизда бўлсин, бирон мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан олдин Китобда аниқ бор эди. Албатта, бу иш Аллоҳга осон.
لِّكَیۡلَا تَأۡسَوۡاْ عَلَىٰ مَا فَاتَكُمۡ وَلَا تَفۡرَحُواْ بِمَاۤ ءَاتَىٰكُمۡۗ وَٱللَّهُ لَا یُحِبُّ كُلَّ مُخۡتَالࣲ فَخُورٍ ﴿٢٣﴾
Токи ўтиб кетган нарсага ачинмагайсизлар. Ато этган нарсага эса хурсанд бўлиб (керилиб) кетмагайсизлар. Аллоҳ ҳар бир димоғдор керикни ёқтирмас.
ٱلَّذِینَ یَبۡخَلُونَ وَیَأۡمُرُونَ ٱلنَّاسَ بِٱلۡبُخۡلِۗ وَمَن یَتَوَلَّ فَإِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَنِیُّ ٱلۡحَمِیدُ ﴿٢٤﴾
Улар бахиллик қиладилар. Одамларни ҳам бахилликка буюрадилар. Ким (Аллоҳга итоат этишдан) юз ўгирса, бас, Аллоҳ Беҳожат ва мақтовга лойиқ Зотдир.
لَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا رُسُلَنَا بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ وَأَنزَلۡنَا مَعَهُمُ ٱلۡكِتَـٰبَ وَٱلۡمِیزَانَ لِیَقُومَ ٱلنَّاسُ بِٱلۡقِسۡطِۖ وَأَنزَلۡنَا ٱلۡحَدِیدَ فِیهِ بَأۡسࣱ شَدِیدࣱ وَمَنَـٰفِعُ لِلنَّاسِ وَلِیَعۡلَمَ ٱللَّهُ مَن یَنصُرُهُۥ وَرُسُلَهُۥ بِٱلۡغَیۡبِۚ إِنَّ ٱللَّهَ قَوِیٌّ عَزِیزࣱ ﴿٢٥﴾
Дарҳақиқат, элчиларимизни ҳужжатлар билан юбордик. Улар билан бирга Китобни ва мезонни нозил қилдик. Токи одамлар адолат билан турсинлар. Темирни ҳам туширдик. Унда катта куч ва одамлар учун фойдалар бор. Аллоҳ Ўзига ва пайғамбарларига ғоибона ёрдам берган одамни билиши учун. Аллоҳ Қудратли ва Азиздир.
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحࣰا وَإِبۡرَ ٰهِیمَ وَجَعَلۡنَا فِی ذُرِّیَّتِهِمَا ٱلنُّبُوَّةَ وَٱلۡكِتَـٰبَۖ فَمِنۡهُم مُّهۡتَدࣲۖ وَكَثِیرࣱ مِّنۡهُمۡ فَـٰسِقُونَ ﴿٢٦﴾
Дарҳақиқат, Нуҳни ва Иброҳимни ҳам юбордик. Пайғамбарлик ва китобни уларнинг зурриётида қилдик. Улардан кимлардир ҳидоят топди, кўплари эса фосиқлардир.
ثُمَّ قَفَّیۡنَا عَلَىٰۤ ءَاثَـٰرِهِم بِرُسُلِنَا وَقَفَّیۡنَا بِعِیسَى ٱبۡنِ مَرۡیَمَ وَءَاتَیۡنَـٰهُ ٱلۡإِنجِیلَۖ وَجَعَلۡنَا فِی قُلُوبِ ٱلَّذِینَ ٱتَّبَعُوهُ رَأۡفَةࣰ وَرَحۡمَةࣰۚ وَرَهۡبَانِیَّةً ٱبۡتَدَعُوهَا مَا كَتَبۡنَـٰهَا عَلَیۡهِمۡ إِلَّا ٱبۡتِغَاۤءَ رِضۡوَ ٰنِ ٱللَّهِ فَمَا رَعَوۡهَا حَقَّ رِعَایَتِهَاۖ فَـَٔاتَیۡنَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ مِنۡهُمۡ أَجۡرَهُمۡۖ وَكَثِیرࣱ مِّنۡهُمۡ فَـٰسِقُونَ ﴿٢٧﴾
Кейин уларнинг изларидан кетма-кет элчиларимизни юбордик. Ийсо ибн Марямни юбориб, унга Инжилни бердик. Унга эргашганларнинг қалбларига меҳр ва марҳаматни солдик. Роҳибликни ўзлари тўқиб олганлар. Уни Биз уларга ёзмаганмиз. Фақат ўзлари Аллоҳнинг ризосини истаб шундай қилдилар. Лекин ҳақиқий риоясини қила олмайдилар. Бас, улардан иймон келтирган зотларга савобларини бердик. Аммо кўплари фосиқлардир.
یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَءَامِنُواْ بِرَسُولِهِۦ یُؤۡتِكُمۡ كِفۡلَیۡنِ مِن رَّحۡمَتِهِۦ وَیَجۡعَل لَّكُمۡ نُورࣰا تَمۡشُونَ بِهِۦ وَیَغۡفِرۡ لَكُمۡۚ وَٱللَّهُ غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿٢٨﴾
Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар ва У Зотнинг элчисига иймон келтиринглар. У Зот сизларга Ўз раҳматидан икки ҳисса ато этади ҳамда сизларга бир нур қилиб берадики, у билан юрасизлар ва сизларни мағфират қилади. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибон Зотдир.
لِّئَلَّا یَعۡلَمَ أَهۡلُ ٱلۡكِتَـٰبِ أَلَّا یَقۡدِرُونَ عَلَىٰ شَیۡءࣲ مِّن فَضۡلِ ٱللَّهِ وَأَنَّ ٱلۡفَضۡلَ بِیَدِ ٱللَّهِ یُؤۡتِیهِ مَن یَشَاۤءُۚ وَٱللَّهُ ذُو ٱلۡفَضۡلِ ٱلۡعَظِیمِ ﴿٢٩﴾
Токи аҳли китоб билсинки, Аллоҳнинг фазлидан бирон нарсага қодир бўлмайдилар ва фазл Аллоҳнинг Қўлидадир. Уни Ўзи истаган одамга беради. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.