Surah Мумтаҳана сураси - Al-Mumtahanah

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Мумтаҳана сураси - Al-Mumtahanah - Aya count 13

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ عَدُوِّی وَعَدُوَّكُمۡ أَوۡلِیَاۤءَ تُلۡقُونَ إِلَیۡهِم بِٱلۡمَوَدَّةِ وَقَدۡ كَفَرُواْ بِمَا جَاۤءَكُم مِّنَ ٱلۡحَقِّ یُخۡرِجُونَ ٱلرَّسُولَ وَإِیَّاكُمۡ أَن تُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ رَبِّكُمۡ إِن كُنتُمۡ خَرَجۡتُمۡ جِهَـٰدࣰا فِی سَبِیلِی وَٱبۡتِغَاۤءَ مَرۡضَاتِیۚ تُسِرُّونَ إِلَیۡهِم بِٱلۡمَوَدَّةِ وَأَنَا۠ أَعۡلَمُ بِمَاۤ أَخۡفَیۡتُمۡ وَمَاۤ أَعۡلَنتُمۡۚ وَمَن یَفۡعَلۡهُ مِنكُمۡ فَقَدۡ ضَلَّ سَوَاۤءَ ٱلسَّبِیلِ ﴿١﴾

Эй иймон келтирган зотлар, Менинг душманимни ва ўзларингизнинг душманингизни дўст тутмангиз! Сизлар уларга дўстлик қўлини узатасизлар, улар эса сизларга келган ҳаққа куфр келтирадилар. Пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Парвардигорингиз Аллоҳга иймон келтирганингиз учун қувиб чиқаряптилар-ку! Агар Менинг йўлимда ва Менинг розилигимни истаб жиҳодга чиққан бўлсангизлар. Яширин тарзда уларга дўст бўласизлар. Мен эса яширин қилган ишларингизни ҳам, ошкора қилган ишларингизни ҳам биламан. Сизлардан ким шу ишни қилса, бас, у тўғри йўлдан озибди.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِن یَثۡقَفُوكُمۡ یَكُونُواْ لَكُمۡ أَعۡدَاۤءࣰ وَیَبۡسُطُوۤاْ إِلَیۡكُمۡ أَیۡدِیَهُمۡ وَأَلۡسِنَتَهُم بِٱلسُّوۤءِ وَوَدُّواْ لَوۡ تَكۡفُرُونَ ﴿٢﴾

Агар сизлардан ғолиб бўлсалар, сизларга душман бўлиб, қўлларини ва тилларини ёмонлик билан чўзадилар. Кофир бўлишингизни истайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَن تَنفَعَكُمۡ أَرۡحَامُكُمۡ وَلَاۤ أَوۡلَـٰدُكُمۡۚ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ یَفۡصِلُ بَیۡنَكُمۡۚ وَٱللَّهُ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِیرࣱ ﴿٣﴾

Сизларга қариндошларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам ҳаргиз фойда бермайди. Қиёмат куни орангизни ажратиб қўяди. Аллоҳ қилаётган ишларингизни кўриб тургувчи Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَدۡ كَانَتۡ لَكُمۡ أُسۡوَةٌ حَسَنَةࣱ فِیۤ إِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ وَٱلَّذِینَ مَعَهُۥۤ إِذۡ قَالُواْ لِقَوۡمِهِمۡ إِنَّا بُرَءَ ٰۤ⁠ ؤُاْ مِنكُمۡ وَمِمَّا تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ كَفَرۡنَا بِكُمۡ وَبَدَا بَیۡنَنَا وَبَیۡنَكُمُ ٱلۡعَدَ ٰ⁠وَةُ وَٱلۡبَغۡضَاۤءُ أَبَدًا حَتَّىٰ تُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ وَحۡدَهُۥۤ إِلَّا قَوۡلَ إِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ لِأَبِیهِ لَأَسۡتَغۡفِرَنَّ لَكَ وَمَاۤ أَمۡلِكُ لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن شَیۡءࣲۖ رَّبَّنَا عَلَیۡكَ تَوَكَّلۡنَا وَإِلَیۡكَ أَنَبۡنَا وَإِلَیۡكَ ٱلۡمَصِیرُ ﴿٤﴾

Иброҳим ва у билан бирга бўлган кишиларда сизлар учун гўзал намуна бор. Ўшанда улар ўз қавмларига дедилар: «Дарҳақиқат, биз сизлардан ҳам, сизлар Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган бутларингиздан ҳам безормиз. Биз сизларни инкор этдик. Токи ёлғиз Аллоҳгагина иймон келтирмагунингизча биз билан сизнинг ўртамизда адоват ва нафрат зоҳир бўлди. Фақат Иброҳим ўз отасига: «Албатта, мен сен учун мағфират сўрайман, сен учун Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсага молик эмасман», деган гапи бундан мустасно. «Парвардигоро, ёлғиз Ўзингга таваккул қилдик ва Ўзингга қайтдик. Қайтиб борар жой ҳам ёлғиз Ўзинггадир».


Arabic explanations of the Qur’an:

رَبَّنَا لَا تَجۡعَلۡنَا فِتۡنَةࣰ لِّلَّذِینَ كَفَرُواْ وَٱغۡفِرۡ لَنَا رَبَّنَاۤۖ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٥﴾

«Парвардигоро, бизни куфр келтирган кимсаларга фитна қилиб қўйма. Бизни мағфират айла. Парвардигоро, албатта, Сен Азизсан, Ҳакимсан».


Arabic explanations of the Qur’an:

لَقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِیهِمۡ أُسۡوَةٌ حَسَنَةࣱ لِّمَن كَانَ یَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡیَوۡمَ ٱلۡـَٔاخِرَۚ وَمَن یَتَوَلَّ فَإِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَنِیُّ ٱلۡحَمِیدُ ﴿٦﴾

Сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умиди борлар учун уларда гўзал намуна бор эди. Ким юз ўгирса, бас, Аллоҳ Беҳожат ва мақтовга лойиқ Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ عَسَى ٱللَّهُ أَن یَجۡعَلَ بَیۡنَكُمۡ وَبَیۡنَ ٱلَّذِینَ عَادَیۡتُم مِّنۡهُم مَّوَدَّةࣰۚ وَٱللَّهُ قَدِیرࣱۚ وَٱللَّهُ غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿٧﴾

Эҳтимол Аллоҳ сизлар билан сизлар душманлик қилаётган кимсалар ўртасига дўстликни солиб қўяр. Аллоҳ Қодирдир. Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَّا یَنۡهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِینَ لَمۡ یُقَـٰتِلُوكُمۡ فِی ٱلدِّینِ وَلَمۡ یُخۡرِجُوكُم مِّن دِیَـٰرِكُمۡ أَن تَبَرُّوهُمۡ وَتُقۡسِطُوۤاْ إِلَیۡهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ یُحِبُّ ٱلۡمُقۡسِطِینَ ﴿٨﴾

Аллоҳ сизларни сизларга қарши дин борасида жанг қилмаган ва сизларни юртингиздан қувиб чиқармаган кимсаларга яхшилик қилишингиздан, уларга нисбатан адолатли бўлишингиздан қайтармайди. Албатта, Аллоҳ адолат қилгувчиларни яхши кўради.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا یَنۡهَىٰكُمُ ٱللَّهُ عَنِ ٱلَّذِینَ قَـٰتَلُوكُمۡ فِی ٱلدِّینِ وَأَخۡرَجُوكُم مِّن دِیَـٰرِكُمۡ وَظَـٰهَرُواْ عَلَىٰۤ إِخۡرَاجِكُمۡ أَن تَوَلَّوۡهُمۡۚ وَمَن یَتَوَلَّهُمۡ فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلظَّـٰلِمُونَ ﴿٩﴾

Албатта, Аллоҳ сизларни динингиз борасида сизларга қарши жанг қилган, сизларни юртингиздан қувиб чиқарган ва сизларни ҳайдаб чиқаришда ўзаро ёрдамлашган кимсалар билан дўст бўлишдан қайтаради. Ким уларни дўст тутса, бас, ана ўшалар золимлардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤاْ إِذَا جَاۤءَكُمُ ٱلۡمُؤۡمِنَـٰتُ مُهَـٰجِرَ ٰ⁠تࣲ فَٱمۡتَحِنُوهُنَّۖ ٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِإِیمَـٰنِهِنَّۖ فَإِنۡ عَلِمۡتُمُوهُنَّ مُؤۡمِنَـٰتࣲ فَلَا تَرۡجِعُوهُنَّ إِلَى ٱلۡكُفَّارِۖ لَا هُنَّ حِلࣱّ لَّهُمۡ وَلَا هُمۡ یَحِلُّونَ لَهُنَّۖ وَءَاتُوهُم مَّاۤ أَنفَقُواْۚ وَلَا جُنَاحَ عَلَیۡكُمۡ أَن تَنكِحُوهُنَّ إِذَاۤ ءَاتَیۡتُمُوهُنَّ أُجُورَهُنَّۚ وَلَا تُمۡسِكُواْ بِعِصَمِ ٱلۡكَوَافِرِ وَسۡـَٔلُواْ مَاۤ أَنفَقۡتُمۡ وَلۡیَسۡـَٔلُواْ مَاۤ أَنفَقُواْۚ ذَ ٰ⁠لِكُمۡ حُكۡمُ ٱللَّهِ یَحۡكُمُ بَیۡنَكُمۡۖ وَٱللَّهُ عَلِیمٌ حَكِیمࣱ ﴿١٠﴾

Эй иймон келтирганлар, қачон сизларга мўминалар ҳижрат қилиб келсалар, уларни имтиҳон қилиб кўринглар. Аллоҳ уларнинг иймонларини билгувчироқдир. Агар уларнинг мўминалар эканини билсангизлар, бас, уларни кофирларга қайтарманглар! Булар уларга ҳалол эмас. Улар буларга ҳалол эмас. Уларга сарфлаган нарсаларини беринглар. Уларга (эрларига) ҳақларини бергач, уларни никоҳлаб олсангиз, гуноҳ бўлмас. Кофираларнинг билакларидан ушламанглар, ўзларингиз сарфлаган нарсани талаб қилинглар ва улар ҳам ўзлари сарфлаган нарсани талаб қилсинлар. Бу Аллоҳнинг ҳукмидир. У сизларнинг ўртангизда ҳукм қилур. Аллоҳ Билгувчи ва Ҳаким Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن فَاتَكُمۡ شَیۡءࣱ مِّنۡ أَزۡوَ ٰ⁠جِكُمۡ إِلَى ٱلۡكُفَّارِ فَعَاقَبۡتُمۡ فَـَٔاتُواْ ٱلَّذِینَ ذَهَبَتۡ أَزۡوَ ٰ⁠جُهُم مِّثۡلَ مَاۤ أَنفَقُواْۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ ٱلَّذِیۤ أَنتُم بِهِۦ مُؤۡمِنُونَ ﴿١١﴾

Агар аёлларингиздан бирортаси кофирлар тарафига ўтиб кетса ва ғолиб бўлсангизлар, аёллари ўтиб кетган кишиларга улар қанча берган бўлсалар, ўшанча беринглар! Ўзингиз иймон келтирган Аллоҳдан қўрқинглар!


Arabic explanations of the Qur’an:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّبِیُّ إِذَا جَاۤءَكَ ٱلۡمُؤۡمِنَـٰتُ یُبَایِعۡنَكَ عَلَىٰۤ أَن لَّا یُشۡرِكۡنَ بِٱللَّهِ شَیۡـࣰٔا وَلَا یَسۡرِقۡنَ وَلَا یَزۡنِینَ وَلَا یَقۡتُلۡنَ أَوۡلَـٰدَهُنَّ وَلَا یَأۡتِینَ بِبُهۡتَـٰنࣲ یَفۡتَرِینَهُۥ بَیۡنَ أَیۡدِیهِنَّ وَأَرۡجُلِهِنَّ وَلَا یَعۡصِینَكَ فِی مَعۡرُوفࣲ فَبَایِعۡهُنَّ وَٱسۡتَغۡفِرۡ لَهُنَّ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿١٢﴾

Эй Пайғамбар, олдингизга мўминалар келиб, Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмасликка, ўғирлик қилмасликка, зино қилмасликка, болаларини ўлдирмасликка, қўллари ва оёқлари орасида тўқиб оладиган бўҳтонни қилмасликка, бир савобли ишда сизга итоатсизлик қилмасликка байъат бермоқчи бўлсалар, улардан байъат олинг ва улар учун Аллоҳдан мағфират сўранг. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли Меҳрибон Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ لَا تَتَوَلَّوۡاْ قَوۡمًا غَضِبَ ٱللَّهُ عَلَیۡهِمۡ قَدۡ یَىِٕسُواْ مِنَ ٱلۡـَٔاخِرَةِ كَمَا یَىِٕسَ ٱلۡكُفَّارُ مِنۡ أَصۡحَـٰبِ ٱلۡقُبُورِ ﴿١٣﴾

Эй, иймон келтирган зотлар! Аллоҳнинг ғазабига учраган қавм билан дўст бўлманглар. Кофирлар қабр эгаларидан умид узганларидек, улар ҳам охиратдан умид узганлар.


Arabic explanations of the Qur’an: