Surah Қалам сураси - Al-Qalam

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Қалам сураси - Al-Qalam - Aya count 52

نۤۚ وَٱلۡقَلَمِ وَمَا یَسۡطُرُونَ ﴿١﴾

Нун. Қалам ва у битадиган битикларга қасам.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَاۤ أَنتَ بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ بِمَجۡنُونࣲ ﴿٢﴾

Сиз Парвардигорингиз марҳамати ила мажнун эмассиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِنَّ لَكَ لَأَجۡرًا غَیۡرَ مَمۡنُونࣲ ﴿٣﴾

Албатта, сиз учун битмас-туганмас ажр мукофот бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِیمࣲ ﴿٤﴾

Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَسَتُبۡصِرُ وَیُبۡصِرُونَ ﴿٥﴾

Яқинда сиз ҳам кўрасиз, улар ҳам кўрадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

بِأَییِّكُمُ ٱلۡمَفۡتُونُ ﴿٦﴾

Қайси бирингиз мажнун эканини.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِیلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِینَ ﴿٧﴾

Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан адашганларни ҳам жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَا تُطِعِ ٱلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٨﴾

Бас, ёлғон деювчиларга итоат этманг.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَدُّواْ لَوۡ تُدۡهِنُ فَیُدۡهِنُونَ ﴿٩﴾

Муроса қилишингизни истайдилар. Шунда улар ҳам муроса қиладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تُطِعۡ كُلَّ حَلَّافࣲ مَّهِینٍ ﴿١٠﴾

Итоат қилманг! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.


Arabic explanations of the Qur’an:

هَمَّازࣲ مَّشَّاۤءِۭ بِنَمِیمࣲ ﴿١١﴾

Ғийбатчи-ю, гап ташувчига.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَّنَّاعࣲ لِّلۡخَیۡرِ مُعۡتَدٍ أَثِیمٍ ﴿١٢﴾

Яхшиликни қизғанадиган тажовузкор, сергуноҳга.


Arabic explanations of the Qur’an:

عُتُلِّۭ بَعۡدَ ذَ ٰ⁠لِكَ زَنِیمٍ ﴿١٣﴾

Қўпол ва ундан кейин отасининг тайини йўққа.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَن كَانَ ذَا مَالࣲ وَبَنِینَ ﴿١٤﴾

Мол-давлати ва ўғиллари кўп бўлгани учун


Arabic explanations of the Qur’an:

إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَیۡهِ ءَایَـٰتُنَا قَالَ أَسَـٰطِیرُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿١٥﴾

Оятларимиз унга тиловат қилинса: «Аввалгиларнинг афсоналари», дейди.


Arabic explanations of the Qur’an:

سَنَسِمُهُۥ عَلَى ٱلۡخُرۡطُومِ ﴿١٦﴾

Яқинда унинг тумшуғига тамға қўямиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّا بَلَوۡنَـٰهُمۡ كَمَا بَلَوۡنَاۤ أَصۡحَـٰبَ ٱلۡجَنَّةِ إِذۡ أَقۡسَمُواْ لَیَصۡرِمُنَّهَا مُصۡبِحِینَ ﴿١٧﴾

Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синадик. Ўшанда эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичгандилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا یَسۡتَثۡنُونَ ﴿١٨﴾

Истисно қилмагандилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَطَافَ عَلَیۡهَا طَاۤىِٕفࣱ مِّن رَّبِّكَ وَهُمۡ نَاۤىِٕمُونَ ﴿١٩﴾

Улар ухлаб ётганда, боғнинг устидан Парвардигорингиз тарафидан бўлган бир айланувчи айланиб чиқди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَصۡبَحَتۡ كَٱلصَّرِیمِ ﴿٢٠﴾

Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَتَنَادَوۡاْ مُصۡبِحِینَ ﴿٢١﴾

Тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَنِ ٱغۡدُواْ عَلَىٰ حَرۡثِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَـٰرِمِینَ ﴿٢٢﴾

Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг, деб.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱنطَلَقُواْ وَهُمۡ یَتَخَـٰفَتُونَ ﴿٢٣﴾

Бас, пичирлашиб кетдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَن لَّا یَدۡخُلَنَّهَا ٱلۡیَوۡمَ عَلَیۡكُم مِّسۡكِینࣱ ﴿٢٤﴾

Бугун устингизга бирон мискин кириб қолмасин-да.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَغَدَوۡاْ عَلَىٰ حَرۡدࣲ قَـٰدِرِینَ ﴿٢٥﴾

Тонг-саҳарлаб мақсадига қодирдек йўлга тушдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَمَّا رَأَوۡهَا قَالُوۤاْ إِنَّا لَضَاۤلُّونَ ﴿٢٦﴾

Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ ﴿٢٧﴾

Йўқ, маҳрум бўлибмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ أَوۡسَطُهُمۡ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ لَوۡلَا تُسَبِّحُونَ ﴿٢٨﴾

Уларнинг инсофлироғи: «Сизларга тасбеҳ айтинглар, демаганмидим», деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالُواْ سُبۡحَـٰنَ رَبِّنَاۤ إِنَّا كُنَّا ظَـٰلِمِینَ ﴿٢٩﴾

Дедилар: «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, биз золимлар бўлдик», дедилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲ یَتَلَـٰوَمُونَ ﴿٣٠﴾

Бир-бирига қараб, бир-бирини маломат қила бошладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالُواْ یَـٰوَیۡلَنَاۤ إِنَّا كُنَّا طَـٰغِینَ ﴿٣١﴾

Дедилар: «Вой, шўримиз қурсин, ҳаддимиздан ошибмиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

عَسَىٰ رَبُّنَاۤ أَن یُبۡدِلَنَا خَیۡرࣰا مِّنۡهَاۤ إِنَّاۤ إِلَىٰ رَبِّنَا رَ ٰ⁠غِبُونَ ﴿٣٢﴾

Шояд, Парвардигоримиз бизга ундан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Албатта, биз ёлғиз Парвардигоримизга рағбат қилгувчилармиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

كَذَ ٰ⁠لِكَ ٱلۡعَذَابُۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡـَٔاخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ یَعۡلَمُونَ ﴿٣٣﴾

Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби янада улканроқдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ لِلۡمُتَّقِینَ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّـٰتِ ٱلنَّعِیمِ ﴿٣٤﴾

Албатта, тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَنَجۡعَلُ ٱلۡمُسۡلِمِینَ كَٱلۡمُجۡرِمِینَ ﴿٣٥﴾

Мусулмонларни жиноятчилар каби қилиб қўярмидик?!


Arabic explanations of the Qur’an:

مَا لَكُمۡ كَیۡفَ تَحۡكُمُونَ ﴿٣٦﴾

Сизларга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡ لَكُمۡ كِتَـٰبࣱ فِیهِ تَدۡرُسُونَ ﴿٣٧﴾

Ёки сизларнинг китобингиз бўлиб, уни ўқияпсизларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ لَكُمۡ فِیهِ لَمَا تَخَیَّرُونَ ﴿٣٨﴾

Унда сизларга истаган нарсангиз (муҳайё қилинади), дейилганми?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡ لَكُمۡ أَیۡمَـٰنٌ عَلَیۡنَا بَـٰلِغَةٌ إِلَىٰ یَوۡمِ ٱلۡقِیَـٰمَةِ إِنَّ لَكُمۡ لَمَا تَحۡكُمُونَ ﴿٣٩﴾

Ёки сизларга Бизнинг Қиёмат кунигача етадиган берган ваъдаларимиз бўлиб, унда: «Албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз, шу бўлади», дейилганми?!


Arabic explanations of the Qur’an:

سَلۡهُمۡ أَیُّهُم بِذَ ٰ⁠لِكَ زَعِیمٌ ﴿٤٠﴾

Улардан сўранг-чи, қайси бирлари бунга кафил бўла олар эканлар?!


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَاۤءُ فَلۡیَأۡتُواْ بِشُرَكَاۤىِٕهِمۡ إِن كَانُواْ صَـٰدِقِینَ ﴿٤١﴾

Ёки уларнинг шериклари бормикин?! Агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар!


Arabic explanations of the Qur’an:

یَوۡمَ یُكۡشَفُ عَن سَاقࣲ وَیُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا یَسۡتَطِیعُونَ ﴿٤٢﴾

Болдирлар очилиб, сажда қилишга чорланадиган кунда қодир бўлмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

خَـٰشِعَةً أَبۡصَـٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةࣱۖ وَقَدۡ كَانُواْ یُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمۡ سَـٰلِمُونَ ﴿٤٣﴾

Кўзлари эгилган, хорлик уларни эгаллаб олган. Ҳолбуки, улар соғ-саломат пайтларида сажда қилишга чақирилгандилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَذَرۡنِی وَمَن یُكَذِّبُ بِهَـٰذَا ٱلۡحَدِیثِۖ سَنَسۡتَدۡرِجُهُم مِّنۡ حَیۡثُ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٤٤﴾

Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менга қўйиб беринг. Яқинда Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин (ҳалок қиламиз).


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأُمۡلِی لَهُمۡۚ إِنَّ كَیۡدِی مَتِینٌ ﴿٤٥﴾

Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, Менинг «макрим» жуда қаттиқ.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرࣰا فَهُم مِّن مَّغۡرَمࣲ مُّثۡقَلُونَ ﴿٤٦﴾

Ёки сиз улардан ҳақ сўраяпсиз-у, улар тўловдан қийналиб қоляптиларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَیۡبُ فَهُمۡ یَكۡتُبُونَ ﴿٤٧﴾

Балки, уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар?!


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلۡحُوتِ إِذۡ نَادَىٰ وَهُوَ مَكۡظُومࣱ ﴿٤٨﴾

Парвардигорингиз ҳукмига сабр қилинг ва балиқ соҳибига ўхшаманг. Ўшанда у ғамга ботган ҳолида нидо қилганди.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَّوۡلَاۤ أَن تَدَ ٰ⁠رَكَهُۥ نِعۡمَةࣱ مِّن رَّبِّهِۦ لَنُبِذَ بِٱلۡعَرَاۤءِ وَهُوَ مَذۡمُومࣱ ﴿٤٩﴾

Агар унга Парвардигори тарафидан бир неъмат етмаганида, аниқ қуруқликка мазамматланган ҳолида улоқтирилган бўлар эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱجۡتَبَـٰهُ رَبُّهُۥ فَجَعَلَهُۥ مِنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿٥٠﴾

Бас, уни Парвардигори танлаб олиб, солиҳ бандаларидан қилди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِن یَكَادُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَیُزۡلِقُونَكَ بِأَبۡصَـٰرِهِمۡ لَمَّا سَمِعُواْ ٱلذِّكۡرَ وَیَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجۡنُونࣱ ﴿٥١﴾

Албатта, куфр келтирганлар Қуръонни эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва у аниқ мажнундир, дейдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكۡرࣱ لِّلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٥٢﴾

Ҳолбуки, у бутун оламлар учун эслатмадан ўзга нарса эмас.


Arabic explanations of the Qur’an: