Surah Инсон сураси - Al-Insān

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Инсон сураси - Al-Insān - Aya count 31

هَلۡ أَتَىٰ عَلَى ٱلۡإِنسَـٰنِ حِینࣱ مِّنَ ٱلدَّهۡرِ لَمۡ یَكُن شَیۡـࣰٔا مَّذۡكُورًا ﴿١﴾

Дарҳақиқат, инсонга у эсга олинадиган нарса бўлмаган бир замон келмадими?


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّا خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَـٰنَ مِن نُّطۡفَةٍ أَمۡشَاجࣲ نَّبۡتَلِیهِ فَجَعَلۡنَـٰهُ سَمِیعَۢا بَصِیرًا ﴿٢﴾

Дарҳақиқат, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Уни синаймиз. (Шунинг учун) уни эшитадиган, кўрадиган қилиб қўйдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّا هَدَیۡنَـٰهُ ٱلسَّبِیلَ إِمَّا شَاكِرࣰا وَإِمَّا كَفُورًا ﴿٣﴾

Дарҳақиқат, Биз унга йўл кўрсатдик. Ё шукр қилувчи ва ё куфр келтирувчи бўлсин.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّاۤ أَعۡتَدۡنَا لِلۡكَـٰفِرِینَ سَلَـٰسِلَاْ وَأَغۡلَـٰلࣰا وَسَعِیرًا ﴿٤﴾

Дарҳақиқат, Биз кофирлар учун занжирлар, кишанлар ва ёниб турган оловни тайёрлаб қўйганмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ یَشۡرَبُونَ مِن كَأۡسࣲ كَانَ مِزَاجُهَا كَافُورًا ﴿٥﴾

Албатта, яхшилар аралашмаси кофур бўлган майкосалардан ичурлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

عَیۡنࣰا یَشۡرَبُ بِهَا عِبَادُ ٱللَّهِ یُفَجِّرُونَهَا تَفۡجِیرࣰا ﴿٦﴾

Бир чашмаки, ундан Аллоҳнинг бандалари ичурлар. Уни ўзлари отилтириб чиқарадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

یُوفُونَ بِٱلنَّذۡرِ وَیَخَافُونَ یَوۡمࣰا كَانَ شَرُّهُۥ مُسۡتَطِیرࣰا ﴿٧﴾

Улар назрга вафо қилурлар ва ёмонлиги кенг тарқаладиган кундан қўрқарлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیُطۡعِمُونَ ٱلطَّعَامَ عَلَىٰ حُبِّهِۦ مِسۡكِینࣰا وَیَتِیمࣰا وَأَسِیرًا ﴿٨﴾

Таомни ўзлари яхши кўриб турсалар-да, мискин, етим ва асирларни таомлантирурлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا نُطۡعِمُكُمۡ لِوَجۡهِ ٱللَّهِ لَا نُرِیدُ مِنكُمۡ جَزَاۤءࣰ وَلَا شُكُورًا ﴿٩﴾

(Дерлар): «Албатта, биз сизларни фақат Аллоҳнинг розилиги учун овқатлантирамиз. Бунинг эвазига сизлардан мукофот ёки ташаккур истамасмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّا نَخَافُ مِن رَّبِّنَا یَوۡمًا عَبُوسࣰا قَمۡطَرِیرࣰا ﴿١٠﴾

Дарҳақиқат, биз Парвардигоримиз томонидан бўладиган юзларни қаттиқ тириштириб-буриштириб юборадиган кундан қўрқамиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَوَقَىٰهُمُ ٱللَّهُ شَرَّ ذَ ٰ⁠لِكَ ٱلۡیَوۡمِ وَلَقَّىٰهُمۡ نَضۡرَةࣰ وَسُرُورࣰا ﴿١١﴾

Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлади ҳамда уларга нур ва сурур бахш этди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَزَىٰهُم بِمَا صَبَرُواْ جَنَّةࣰ وَحَرِیرࣰا ﴿١٢﴾

Сабр қилганлари учун уларни жаннат ва ипак билан мукофотлади.


Arabic explanations of the Qur’an:

مُّتَّكِـِٔینَ فِیهَا عَلَى ٱلۡأَرَاۤىِٕكِۖ لَا یَرَوۡنَ فِیهَا شَمۡسࣰا وَلَا زَمۡهَرِیرࣰا ﴿١٣﴾

У ерда сўриларда ястанган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَدَانِیَةً عَلَیۡهِمۡ ظِلَـٰلُهَا وَذُلِّلَتۡ قُطُوفُهَا تَذۡلِیلࣰا ﴿١٤﴾

Жаннат соялари уларга яқиндир. Мевалари ҳам эгиб қўйилгандир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیُطَافُ عَلَیۡهِم بِـَٔانِیَةࣲ مِّن فِضَّةࣲ وَأَكۡوَابࣲ كَانَتۡ قَوَارِیرَا۠ ﴿١٥﴾

Уларга кумуш идишлар ва биллур қадаҳлар айлантириб турилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَوَارِیرَاْ مِن فِضَّةࣲ قَدَّرُوهَا تَقۡدِیرࣰا ﴿١٦﴾

Кумушдан бўлган биллурлар. Уни ўлчаб қўйгандирлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیُسۡقَوۡنَ فِیهَا كَأۡسࣰا كَانَ مِزَاجُهَا زَنجَبِیلًا ﴿١٧﴾

У ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдан суғорилурлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

عَیۡنࣰا فِیهَا تُسَمَّىٰ سَلۡسَبِیلࣰا ﴿١٨﴾

Салсабил деб аталадиган чашмадан.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَیَطُوفُ عَلَیۡهِمۡ وِلۡدَ ٰ⁠نࣱ مُّخَلَّدُونَ إِذَا رَأَیۡتَهُمۡ حَسِبۡتَهُمۡ لُؤۡلُؤࣰا مَّنثُورࣰا ﴿١٩﴾

Уларнинг атрофида мангу ёш болалар айланиб юрадилар. Уларни кўрсангиз, сочилган маржон, деб ўйлайсиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا رَأَیۡتَ ثَمَّ رَأَیۡتَ نَعِیمࣰا وَمُلۡكࣰا كَبِیرًا ﴿٢٠﴾

Назар ташласангиз, у ерда неъматни ва катта мулк-давлатни кўрасиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

عَـٰلِیَهُمۡ ثِیَابُ سُندُسٍ خُضۡرࣱ وَإِسۡتَبۡرَقࣱۖ وَحُلُّوۤاْ أَسَاوِرَ مِن فِضَّةࣲ وَسَقَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡ شَرَابࣰا طَهُورًا ﴿٢١﴾

Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билагузуклар билан безангандирлар ва Парвардигорлари уларни ниҳоятда покиза шароб ила суғоргандир.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ هَـٰذَا كَانَ لَكُمۡ جَزَاۤءࣰ وَكَانَ سَعۡیُكُم مَّشۡكُورًا ﴿٢٢﴾

Албатта, бу сизларга мукофот бўлди ва ҳаракатингиз қабул бўлди.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّا نَحۡنُ نَزَّلۡنَا عَلَیۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ تَنزِیلࣰا ﴿٢٣﴾

Дарҳақиқат, Биз сизга Қуръонни бўлиб-бўлиб нозил қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تُطِعۡ مِنۡهُمۡ ءَاثِمًا أَوۡ كَفُورࣰا ﴿٢٤﴾

Бас, Парвардигорингиз ҳукмига сабр қилинг ва улардан бирон осий ё нонкўрга итоат этманг!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱذۡكُرِ ٱسۡمَ رَبِّكَ بُكۡرَةࣰ وَأَصِیلࣰا ﴿٢٥﴾

Ва эрта-ю кеч Парвардигорингиз номини зикр қилинг!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمِنَ ٱلَّیۡلِ فَٱسۡجُدۡ لَهُۥ وَسَبِّحۡهُ لَیۡلࣰا طَوِیلًا ﴿٢٦﴾

Кечанинг бир қисмида ҳам У Зотга сажда қилинг ва тунда Унга узоқ тасбеҳ айтинг!


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ هَـٰۤؤُلَاۤءِ یُحِبُّونَ ٱلۡعَاجِلَةَ وَیَذَرُونَ وَرَاۤءَهُمۡ یَوۡمࣰا ثَقِیلࣰا ﴿٢٧﴾

Дарҳақиқат, анавилар нақдни хуш кўрмоқдалар. Оғир кунни эса ортларига отмоқдалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

نَّحۡنُ خَلَقۡنَـٰهُمۡ وَشَدَدۡنَاۤ أَسۡرَهُمۡۖ وَإِذَا شِئۡنَا بَدَّلۡنَاۤ أَمۡثَـٰلَهُمۡ تَبۡدِیلًا ﴿٢٨﴾

Биз уларни яратдик ва яратилишини мустаҳкам қилдик. Агар истасак, уларни ўзларига ўхшаганларга алмаштириб қўяверамиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ هَـٰذِهِۦ تَذۡكِرَةࣱۖ فَمَن شَاۤءَ ٱتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِۦ سَبِیلࣰا ﴿٢٩﴾

Дарҳақиқат, бу бир эслатмадир. Ким хоҳласа, Парвардигори сари йўл олади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا تَشَاۤءُونَ إِلَّاۤ أَن یَشَاۤءَ ٱللَّهُۚ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلِیمًا حَكِیمࣰا ﴿٣٠﴾

Аллоҳ хоҳлаганидагина сизлар ҳам хоҳларсизлар. Албатта, Аллоҳ Билувчи ва Ҳаким Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یُدۡخِلُ مَن یَشَاۤءُ فِی رَحۡمَتِهِۦۚ وَٱلظَّـٰلِمِینَ أَعَدَّ لَهُمۡ عَذَابًا أَلِیمَۢا ﴿٣١﴾

Ўзи хоҳлаган одамни Ўз раҳматига киритади. Золимларга эса аламли азобни тайёрлаб қўйган.


Arabic explanations of the Qur’an: