Surah Мурсалот сураси - Al-Mursalāt

Surah Мурсалот сураси - Al-Mursalāt

Uzbek Ўзбек Translation50 Aya count
This page contains the Arabic text, audio recitation, and Uzbek Ўзбек translation of Surah Мурсалот сураси - Al-Mursalāt.
وَٱلۡمُرۡسَلَـٰتِ عُرۡفࣰا ﴿١﴾
Пайдар-пай юборилган (шамол)ларга қасам.(1)
Tafseer:
فَٱلۡعَـٰصِفَـٰتِ عَصۡفࣰا ﴿٢﴾
Қаттиқ эсган шамолларга қасам.(2)
Tafseer:
وَٱلنَّـٰشِرَ ٰ⁠تِ نَشۡرࣰا ﴿٣﴾
Тарқатиб юборадиган (шамол)ларга қасам.(3)
Tafseer:
فَٱلۡفَـٰرِقَـٰتِ فَرۡقࣰا ﴿٤﴾
Фарқлаб берувчи (фаришта)ларга қасам.(4)
Tafseer:
فَٱلۡمُلۡقِیَـٰتِ ذِكۡرًا ﴿٥﴾
Ваҳийни ташувчиларга қасам.(5)
Tafseer:
عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا ﴿٦﴾
Узрларни ёки огоҳлантиришларни.(6)
Tafseer:
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَ ٰ⁠قِعࣱ ﴿٧﴾
Сизларга ваъда қилинган нарса аниқ содир бўлгувчидир.(7)
Tafseer:
فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتۡ ﴿٨﴾
Бас, юлдузлар ўчирилганда.(8)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلسَّمَاۤءُ فُرِجَتۡ ﴿٩﴾
Ва осмон ёрилганда.(9)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ نُسِفَتۡ ﴿١٠﴾
Тоғлар сочилганда.(10)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتۡ ﴿١١﴾
Пайғамбарларга вақт белгиланганда.(11)
Tafseer:
لِأَیِّ یَوۡمٍ أُجِّلَتۡ ﴿١٢﴾
Қай кунга белгиланган эди?(12)
Tafseer:
لِیَوۡمِ ٱلۡفَصۡلِ ﴿١٣﴾
Ажратиш кунига.(13)
Tafseer:
وَمَاۤ أَدۡرَىٰكَ مَا یَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ ﴿١٤﴾
Ажратиш куни нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?(14)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿١٥﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(15)
Tafseer:
أَلَمۡ نُهۡلِكِ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿١٦﴾
Олдингиларни ҳалок қилмадикми?(16)
Tafseer:
ثُمَّ نُتۡبِعُهُمُ ٱلۡـَٔاخِرِینَ ﴿١٧﴾
Сўнгра кейингиларни ҳам уларга эргаштирурмиз.(17)
Tafseer:
كَذَ ٰ⁠لِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِینَ ﴿١٨﴾
Жиноятчиларни шундоқ қилурмиз.(18)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿١٩﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(19)
Tafseer:
أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّاۤءࣲ مَّهِینࣲ ﴿٢٠﴾
Сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?(20)
Tafseer:
فَجَعَلۡنَـٰهُ فِی قَرَارࣲ مَّكِینٍ ﴿٢١﴾
Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?!(21)
Tafseer:
إِلَىٰ قَدَرࣲ مَّعۡلُومࣲ ﴿٢٢﴾
Маълум муддатгача.(22)
Tafseer:
فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَـٰدِرُونَ ﴿٢٣﴾
Бас, қодир бўлдик. Нақадар қудратлимиз!(23)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٢٤﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(24)
Tafseer:
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا ﴿٢٥﴾
Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми?!(25)
Tafseer:
أَحۡیَاۤءࣰ وَأَمۡوَ ٰ⁠تࣰا ﴿٢٦﴾
Тирикларни ҳам, ўликларни ҳам.(26)
Tafseer:
وَجَعَلۡنَا فِیهَا رَوَ ٰ⁠سِیَ شَـٰمِخَـٰتࣲ وَأَسۡقَیۡنَـٰكُم مَّاۤءࣰ فُرَاتࣰا ﴿٢٧﴾
Унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни чучук сув билан суғордик.(27)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٢٨﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(28)
Tafseer:
ٱنطَلِقُوۤاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ﴿٢٩﴾
Энди ўша ўзингиз ёлғонга чиқарган нарса сари юраверинглар.(29)
Tafseer:
ٱنطَلِقُوۤاْ إِلَىٰ ظِلࣲّ ذِی ثَلَـٰثِ شُعَبࣲ ﴿٣٠﴾
Уч бўлакли «соя» сари бораверинглар!(30)
Tafseer:
لَّا ظَلِیلࣲ وَلَا یُغۡنِی مِنَ ٱللَّهَبِ ﴿٣١﴾
У ҳеч қандай салқин ҳам қилмайди, оловни ҳам қайтармайди.(31)
Tafseer:
إِنَّهَا تَرۡمِی بِشَرَرࣲ كَٱلۡقَصۡرِ ﴿٣٢﴾
Албатта, у қасрдек учқунларни отиб туради.(32)
Tafseer:
كَأَنَّهُۥ جِمَـٰلَتࣱ صُفۡرࣱ ﴿٣٣﴾
Гўё улар қорамтир сариқ туялардек.(33)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٣٤﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(34)
Tafseer:
هَـٰذَا یَوۡمُ لَا یَنطِقُونَ ﴿٣٥﴾
Бу улар гапира олмайдиган кундир.(35)
Tafseer:
وَلَا یُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَیَعۡتَذِرُونَ ﴿٣٦﴾
Ва уларга узр айтишга изн берилмайди.(36)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٣٧﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(37)
Tafseer:
هَـٰذَا یَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَـٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٣٨﴾
Бу ажратиш кунидир. Сизларни ҳам, олдингиларни ҳам жамладик.(38)
Tafseer:
فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَیۡدࣱ فَكِیدُونِ ﴿٣٩﴾
Бас, сизларнинг бирон ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринглар-чи?(39)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٤٠﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(40)
Tafseer:
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِینَ فِی ظِلَـٰلࣲ وَعُیُونࣲ ﴿٤١﴾
Дарҳақиқат, тақводорлар соялар ва чашмаларда бўладилар.(41)
Tafseer:
وَفَوَ ٰ⁠كِهَ مِمَّا یَشۡتَهُونَ ﴿٤٢﴾
Ва кўнгиллари тусаган мевалардадирлар.(42)
Tafseer:
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِیۤـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٤٣﴾
Қилиб ўтган яхши амалларингиз учун енглар, ичинглар. Ош бўлсин.(43)
Tafseer:
إِنَّا كَذَ ٰ⁠لِكَ نَجۡزِی ٱلۡمُحۡسِنِینَ ﴿٤٤﴾
Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.(44)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٤٥﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(45)
Tafseer:
كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِیلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ ﴿٤٦﴾
Бирозгина еб, фойдаланиб қолинглар! Сизлар аниқ жиноятчисизлар!(46)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٤٧﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(47)
Tafseer:
وَإِذَا قِیلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا یَرۡكَعُونَ ﴿٤٨﴾
Уларга: «Рукуъ қилинглар», дейилса, рукуъ қилмаслар.(48)
Tafseer:
وَیۡلࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٤٩﴾
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!(49)
Tafseer:
فَبِأَیِّ حَدِیثِۭ بَعۡدَهُۥ یُؤۡمِنُونَ ﴿٥٠﴾
Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар?!(50)
Tafseer:

تسجيل الدخول / إنشاء حساب

أدخل بريدك الإلكتروني ليصلك رمز الدخول السريع (بدون كلمة مرور)