This page contains the Arabic text, audio recitation, and Uzbek Ўзбек translation of Surah Таквир сураси - At-Takwīr.
إِذَا ٱلشَّمۡسُ كُوِّرَتۡ
﴿١﴾
Қуёш ўралиб қолганида;(1)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلنُّجُومُ ٱنكَدَرَتۡ
﴿٢﴾
Юлдузлар тўкилганида;(2)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ سُیِّرَتۡ
﴿٣﴾
Тоғлар жойидан қўзғатилганида;(3)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡعِشَارُ عُطِّلَتۡ
﴿٤﴾
Ҳомиласига ўн ой тўлган бўғоз туялар қаровсиз қолганида;(4)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡوُحُوشُ حُشِرَتۡ
﴿٥﴾
Ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланганида;(5)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ سُجِّرَتۡ
﴿٦﴾
Денгизлар аланга олиб ёнганида;(6)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلنُّفُوسُ زُوِّجَتۡ
﴿٧﴾
Жонлар жуфтланганида;(7)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡمَوۡءُۥدَةُ سُىِٕلَتۡ
﴿٨﴾
Тириклай кўмилган қиздан сўралганида;(8)
Tafseer:
بِأَیِّ ذَنۢبࣲ قُتِلَتۡ
﴿٩﴾
Қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани ҳақида;(9)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلصُّحُفُ نُشِرَتۡ
﴿١٠﴾
Саҳифалар очилганида;(10)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلسَّمَاۤءُ كُشِطَتۡ
﴿١١﴾
Осмон сидириб олинганида;(11)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡجَحِیمُ سُعِّرَتۡ
﴿١٢﴾
Жаҳаннам қиздирилганида;(12)
Tafseer:
وَإِذَا ٱلۡجَنَّةُ أُزۡلِفَتۡ
﴿١٣﴾
Жаннат яқинлаштирилганида;(13)
Tafseer:
عَلِمَتۡ نَفۡسࣱ مَّاۤ أَحۡضَرَتۡ
﴿١٤﴾
Ҳар бир жон нима ҳозирлаб келганини биладир.(14)
Tafseer:
فَلَاۤ أُقۡسِمُ بِٱلۡخُنَّسِ
﴿١٥﴾
Кўздан ғойиб бўлгувчи юлдузларга қасам ичаман.(15)
Tafseer:
ٱلۡجَوَارِ ٱلۡكُنَّسِ
﴿١٦﴾
Юрувчи, беркинувчиларга.(16)
Tafseer:
وَٱلَّیۡلِ إِذَا عَسۡعَسَ
﴿١٧﴾
Келиб-кетаётган кечага.(17)
Tafseer:
وَٱلصُّبۡحِ إِذَا تَنَفَّسَ
﴿١٨﴾
Ва отаётган тонгга (қасам ичурманки).(18)
Tafseer:
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولࣲ كَرِیمࣲ
﴿١٩﴾
У шак-шубҳасиз, улуғ элчининг (Аллоҳдан келтирган) сўзидир!(19)
Tafseer:
ذِی قُوَّةٍ عِندَ ذِی ٱلۡعَرۡشِ مَكِینࣲ
﴿٢٠﴾
У қувватли, Аршнинг соҳиби наздида мартабаси олий.(20)
Tafseer:
مُّطَاعࣲ ثَمَّ أَمِینࣲ
﴿٢١﴾
Итоат этилгувчи ва ишончлидир.(21)
Tafseer:
وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجۡنُونࣲ
﴿٢٢﴾
Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир.(22)
Tafseer:
وَلَقَدۡ رَءَاهُ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡمُبِینِ
﴿٢٣﴾
Дарҳақиқат, у (Жаброил алайҳиссалом)ни очиқ уфқда кўрди.(23)
Tafseer:
وَمَا هُوَ عَلَى ٱلۡغَیۡبِ بِضَنِینࣲ
﴿٢٤﴾
Ва у ғайбга бахил эмасдир.(24)
Tafseer:
وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَیۡطَـٰنࣲ رَّجِیمࣲ
﴿٢٥﴾
У (Қуръони Карим) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир.(25)
Tafseer:
فَأَیۡنَ تَذۡهَبُونَ
﴿٢٦﴾
Бас, қаён бормоқдасиз?!(26)
Tafseer:
إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرࣱ لِّلۡعَـٰلَمِینَ
﴿٢٧﴾
У бутун оламлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас.(27)
Tafseer:
لِمَن شَاۤءَ مِنكُمۡ أَن یَسۡتَقِیمَ
﴿٢٨﴾
Орангиздаги тўғри йўлдан бормоқни истаганлар учун.(28)
Tafseer:
وَمَا تَشَاۤءُونَ إِلَّاۤ أَن یَشَاۤءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ
﴿٢٩﴾
Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар.(29)
Tafseer: