Uzbek Ўзбек
Surah Ториқ сураси - At-Tāriq - Aya count 17
وَٱلسَّمَاۤءِ وَٱلطَّارِقِ ﴿١﴾
Осмонга қасам, тунги йўловчига қасам.
وَمَاۤ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلطَّارِقُ ﴿٢﴾
Тунги йўловчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз.
ٱلنَّجۡمُ ٱلثَّاقِبُ ﴿٣﴾
У пориллаб турувчи юлдуздир.
إِن كُلُّ نَفۡسࣲ لَّمَّا عَلَیۡهَا حَافِظࣱ ﴿٤﴾
Ҳар бир жоннинг устида ёд олгувчи бордир.
فَلۡیَنظُرِ ٱلۡإِنسَـٰنُ مِمَّ خُلِقَ ﴿٥﴾
Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!
خُلِقَ مِن مَّاۤءࣲ دَافِقࣲ ﴿٦﴾
У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!
یَخۡرُجُ مِنۢ بَیۡنِ ٱلصُّلۡبِ وَٱلتَّرَاۤىِٕبِ ﴿٧﴾
У орқа умуртқа ва кўкрак суяги орасидан чиқади.
إِنَّهُۥ عَلَىٰ رَجۡعِهِۦ لَقَادِرࣱ ﴿٨﴾
Албатта, У Зот уни қайта тирилтиришга Қодирдир.
یَوۡمَ تُبۡلَى ٱلسَّرَاۤىِٕرُ ﴿٩﴾
Сирлар фош бўладиган кунда.
فَمَا لَهُۥ مِن قُوَّةࣲ وَلَا نَاصِرࣲ ﴿١٠﴾
Бас, унинг учун бирон куч ҳам, ёрдамчи ҳам бўлмас!
وَٱلسَّمَاۤءِ ذَاتِ ٱلرَّجۡعِ ﴿١١﴾
Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир)нинг эгаси бўлмиш осмонга қасам;
وَٱلۡأَرۡضِ ذَاتِ ٱلصَّدۡعِ ﴿١٢﴾
Ёриб чиқувчининг эгаси бўлган ерга қасам.
إِنَّهُۥ لَقَوۡلࣱ فَصۡلࣱ ﴿١٣﴾
Албатта, у ажратувчи сўздир.
وَمَا هُوَ بِٱلۡهَزۡلِ ﴿١٤﴾
إِنَّهُمۡ یَكِیدُونَ كَیۡدࣰا ﴿١٥﴾
Албатта, улар ҳийла қиладилар.
وَأَكِیدُ كَیۡدࣰا ﴿١٦﴾
Мен ҳам бир ҳийла қилурман.
فَمَهِّلِ ٱلۡكَـٰفِرِینَ أَمۡهِلۡهُمۡ رُوَیۡدَۢا ﴿١٧﴾
Бас, кофирларга муҳлат беринг. Ҳа, уларга озгина муҳлат беринг.