This page contains the Arabic text, audio recitation, and Uzbek Ўзбек translation of Surah Ғошия сураси - Al-Ghāshiyah.
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِیثُ ٱلۡغَـٰشِیَةِ
﴿١﴾
Сизга ўраб олгувчи ҳақида хабар келдими?(1)
Tafseer:
وُجُوهࣱ یَوۡمَىِٕذٍ خَـٰشِعَةٌ
﴿٢﴾
У кунда эгилиб қолган юзлар бўлур.(2)
Tafseer:
عَامِلَةࣱ نَّاصِبَةࣱ
﴿٣﴾
Меҳнат-машаққатдан ҳорғин.(3)
Tafseer:
تَصۡلَىٰ نَارًا حَامِیَةࣰ
﴿٤﴾
(Бу юзлар) қизиган дўзахга кирур!(4)
Tafseer:
تُسۡقَىٰ مِنۡ عَیۡنٍ ءَانِیَةࣲ
﴿٥﴾
Қайнаб турган булоқдан суғорилур!(5)
Tafseer:
لَّیۡسَ لَهُمۡ طَعَامٌ إِلَّا مِن ضَرِیعࣲ
﴿٦﴾
Уларга тикандан бошқа таом бўлмас.(6)
Tafseer:
لَّا یُسۡمِنُ وَلَا یُغۡنِی مِن جُوعࣲ
﴿٧﴾
У семиртирмайди ҳам, очлиқдан халос ҳам қилмайди!(7)
Tafseer:
وُجُوهࣱ یَوۡمَىِٕذࣲ نَّاعِمَةࣱ
﴿٨﴾
У кунда хурсанд чеҳралар ҳам бўлур.(8)
Tafseer:
لِّسَعۡیِهَا رَاضِیَةࣱ
﴿٩﴾
Ўз ишидан рози.(9)
Tafseer:
فِی جَنَّةٍ عَالِیَةࣲ
﴿١٠﴾
Олий жаннатдадирлар.(10)
Tafseer:
لَّا تَسۡمَعُ فِیهَا لَـٰغِیَةࣰ
﴿١١﴾
У жойда бирон беҳуда сўз эшитмаслар.(11)
Tafseer:
فِیهَا عَیۡنࣱ جَارِیَةࣱ
﴿١٢﴾
У жойда оқар булоқ бордир.(12)
Tafseer:
فِیهَا سُرُرࣱ مَّرۡفُوعَةࣱ
﴿١٣﴾
У жойда баланд сўрилар.(13)
Tafseer:
وَأَكۡوَابࣱ مَّوۡضُوعَةࣱ
﴿١٤﴾
Тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бор.(14)
Tafseer:
وَنَمَارِقُ مَصۡفُوفَةࣱ
﴿١٥﴾
Тизиб қўйилган ёстиқлар.(15)
Tafseer:
وَزَرَابِیُّ مَبۡثُوثَةٌ
﴿١٦﴾
Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир.(16)
Tafseer:
أَفَلَا یَنظُرُونَ إِلَى ٱلۡإِبِلِ كَیۡفَ خُلِقَتۡ
﴿١٧﴾
Ахир улар туянинг қандай яратилганига боқмайдиларми?(17)
Tafseer:
وَإِلَى ٱلسَّمَاۤءِ كَیۡفَ رُفِعَتۡ
﴿١٨﴾
Осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига?(18)
Tafseer:
وَإِلَى ٱلۡجِبَالِ كَیۡفَ نُصِبَتۡ
﴿١٩﴾
Тоғларнинг қандай ўрнатилганига?(19)
Tafseer:
وَإِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَیۡفَ سُطِحَتۡ
﴿٢٠﴾
Ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига?(20)
Tafseer:
فَذَكِّرۡ إِنَّمَاۤ أَنتَ مُذَكِّرࣱ
﴿٢١﴾
Бас, эслатинг! Сиз эслатувчидирсиз, холос.(21)
Tafseer:
لَّسۡتَ عَلَیۡهِم بِمُصَیۡطِرٍ
﴿٢٢﴾
Сиз уларнинг устида зўравонлик билан ҳукм юргизгувчи эмассиз.(22)
Tafseer:
إِلَّا مَن تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ
﴿٢٣﴾
Юз ўгирган ва кофир бўлган кимса бундан мустасно.(23)
Tafseer:
فَیُعَذِّبُهُ ٱللَّهُ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَكۡبَرَ
﴿٢٤﴾
Уни Аллоҳ энг катта азоб билан азоблар!(24)
Tafseer:
إِنَّ إِلَیۡنَاۤ إِیَابَهُمۡ
﴿٢٥﴾
Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир.(25)
Tafseer:
ثُمَّ إِنَّ عَلَیۡنَا حِسَابَهُم
﴿٢٦﴾
Сўнгра уларни ҳисоб-китоб қилиш ҳам ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир!(26)
Tafseer: