Uzbek Ўзбек
Surah Иншироҳ сураси - Ash-Sharh - Aya count 8
أَلَمۡ نَشۡرَحۡ لَكَ صَدۡرَكَ ﴿١﴾
Бағрингизни кенг қилиб қўймадикми?
وَوَضَعۡنَا عَنكَ وِزۡرَكَ ﴿٢﴾
Сиздан юкингизни олмадикми?
ٱلَّذِیۤ أَنقَضَ ظَهۡرَكَ ﴿٣﴾
Елкангизни босиб турган (юк)ни.
وَرَفَعۡنَا لَكَ ذِكۡرَكَ ﴿٤﴾
Зикрингизни юқори кўтармадикми?
فَإِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ یُسۡرًا ﴿٥﴾
Бас, албатта, бир қийинчилик билан бир осонлик бордир.
إِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ یُسۡرࣰا ﴿٦﴾
Албатта, бир қийинчилик билан бир осонлик бордир.
فَإِذَا فَرَغۡتَ فَٱنصَبۡ ﴿٧﴾
Фориғ бўлсангиз, (ибодатга) қаттиқ берилинг!
وَإِلَىٰ رَبِّكَ فَٱرۡغَب ﴿٨﴾
Ва ёлғиз Парвардигорингизга юзингизни буринг!