Uzbek Ўзбек
Surah Залзала сураси - Az-Zalzalah - Aya count 8
إِذَا زُلۡزِلَتِ ٱلۡأَرۡضُ زِلۡزَالَهَا ﴿١﴾
Ер ўзига хос тарзда тебранганида.
وَأَخۡرَجَتِ ٱلۡأَرۡضُ أَثۡقَالَهَا ﴿٢﴾
Ва ер ўз юкларини чиқарганида.
وَقَالَ ٱلۡإِنسَـٰنُ مَا لَهَا ﴿٣﴾
Ва инсон: «Унга нима бўлди?!» – деганида.
یَوۡمَىِٕذࣲ تُحَدِّثُ أَخۡبَارَهَا ﴿٤﴾
Ўша кунда у ўз хабарини айтар.
بِأَنَّ رَبَّكَ أَوۡحَىٰ لَهَا ﴿٥﴾
Парвардигорингиз унга ваҳий қилгани сабабли.
یَوۡمَىِٕذࣲ یَصۡدُرُ ٱلنَّاسُ أَشۡتَاتࣰا لِّیُرَوۡاْ أَعۡمَـٰلَهُمۡ ﴿٦﴾
Ўша кунда одамлар амалларини кўриш учун жойларидан тўда-тўда бўлиб қўзғалурлар.
فَمَن یَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَیۡرࣰا یَرَهُۥ ﴿٧﴾
Бас, ким заррача яхшилик қилса, ўшани кўрур.
وَمَن یَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةࣲ شَرࣰّا یَرَهُۥ ﴿٨﴾
Ва ким заррача ёмонлик қилса, ўшани кўрур.