أَكَانَ لِلنَّاسِ عَجَبًا أَنۡ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَىٰ رَجُلࣲ مِّنۡهُمۡ أَنۡ أَنذِرِ ٱلنَّاسَ وَبَشِّرِ ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤاْ أَنَّ لَهُمۡ قَدَمَ صِدۡقٍ عِندَ رَبِّهِمۡۗ قَالَ ٱلۡكَـٰفِرُونَ إِنَّ هَـٰذَا لَسَـٰحِرࣱ مُّبِینٌ ﴿٢﴾
Одамларга ўзларининг орасидан бир кишига ваҳий юбориб: «Одамларни огоҳлантиринг, иймон келтирганларга эса Парвардигорлари ҳузурида чин бир мартаба борлигидан хушхабар беринг», деганимиз қизиқ туюлдими? Кофирлар: «Бу аниқ сеҳргардир», дедилар.
إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِی سِتَّةِ أَیَّامࣲ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ یُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۖ مَا مِن شَفِیعٍ إِلَّا مِنۢ بَعۡدِ إِذۡنِهِۦۚ ذَ ٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُوهُۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٣﴾
Албатта, Парвардигорингиз осмонлару ерни олти кунда яратиб, кейин Аршга кўтарилган Аллоҳдир. У ишнинг тадбирини қилади. Унинг изнисиз ҳеч бир шафоатчи бўлмас. Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Унга бандалик қилингиз. Эслатма-ибрат олмайсизларми?
إِلَیۡهِ مَرۡجِعُكُمۡ جَمِیعࣰاۖ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقًّاۚ إِنَّهُۥ یَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ یُعِیدُهُۥ لِیَجۡزِیَ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ بِٱلۡقِسۡطِۚ وَٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَهُمۡ شَرَابࣱ مِّنۡ حَمِیمࣲ وَعَذَابٌ أَلِیمُۢ بِمَا كَانُواْ یَكۡفُرُونَ ﴿٤﴾
Ҳаммангизнинг қайтишингиз Унгадир. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. У Зот дастлаб яратади. Кейин эса иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларни адолат билан мукофотлаш учун бу ишни яна қайта қилади. Куфр келтирганларга кофир бўлганлари учун қайноқ сувдан иборат ичимлик ва аламли азоб бордир.
هُوَ ٱلَّذِی جَعَلَ ٱلشَّمۡسَ ضِیَاۤءࣰ وَٱلۡقَمَرَ نُورࣰا وَقَدَّرَهُۥ مَنَازِلَ لِتَعۡلَمُواْ عَدَدَ ٱلسِّنِینَ وَٱلۡحِسَابَۚ مَا خَلَقَ ٱللَّهُ ذَ ٰلِكَ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۚ یُفَصِّلُ ٱلۡـَٔایَـٰتِ لِقَوۡمࣲ یَعۡلَمُونَ ﴿٥﴾
У шундай Зотки, қуёшни зиё, ойни эса нур қилди. Йиллар сонини ва ҳисобни билиб олишингиз учун уни манзилларга бўлиб қўйди. Аллоҳ уни фақат ҳақ билан яратди. У Зот оятларни биладиган қавм учун батафсил баён қилади.
إِنَّ فِی ٱخۡتِلَـٰفِ ٱلَّیۡلِ وَٱلنَّهَارِ وَمَا خَلَقَ ٱللَّهُ فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یَتَّقُونَ ﴿٦﴾
Албатта, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ва Аллоҳ осмонлару ерда яратиб қўйган нарсаларда тақво қиладиган қавм учун оят-аломатлар бор.
إِنَّ ٱلَّذِینَ لَا یَرۡجُونَ لِقَاۤءَنَا وَرَضُواْ بِٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا وَٱطۡمَأَنُّواْ بِهَا وَٱلَّذِینَ هُمۡ عَنۡ ءَایَـٰتِنَا غَـٰفِلُونَ ﴿٧﴾
Албатта, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган, дунё ҳаётининг ўзигагина рози бўлиб, фақат ўша билан хотиржам бўлган кимсалар ҳамда Бизнинг оятларимиздан ғофил қолган кимсалар...
أُوْلَـٰۤىِٕكَ مَأۡوَىٰهُمُ ٱلنَّارُ بِمَا كَانُواْ یَكۡسِبُونَ ﴿٨﴾
Ана ўшаларнинг жойлари қилган ишлари туфайли жаҳаннамдир.
إِنَّ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ یَهۡدِیهِمۡ رَبُّهُم بِإِیمَـٰنِهِمۡۖ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهِمُ ٱلۡأَنۡهَـٰرُ فِی جَنَّـٰتِ ٱلنَّعِیمِ ﴿٩﴾
Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни эса иймон-эътиқодлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур — ноз-неъмат боғларида остларидан дарёлар оқиб турур.
دَعۡوَىٰهُمۡ فِیهَا سُبۡحَـٰنَكَ ٱللَّهُمَّ وَتَحِیَّتُهُمۡ فِیهَا سَلَـٰمࣱۚ وَءَاخِرُ دَعۡوَىٰهُمۡ أَنِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿١٠﴾
У ердаги дуолари: «Аллоҳим, Ўзингни поклаймиз», дейиш, саломлари эса тинчлик тилашдир. Охирги тилаклари эса бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду сано айтишдир.
۞ وَلَوۡ یُعَجِّلُ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ ٱلشَّرَّ ٱسۡتِعۡجَالَهُم بِٱلۡخَیۡرِ لَقُضِیَ إِلَیۡهِمۡ أَجَلُهُمۡۖ فَنَذَرُ ٱلَّذِینَ لَا یَرۡجُونَ لِقَاۤءَنَا فِی طُغۡیَـٰنِهِمۡ یَعۡمَهُونَ ﴿١١﴾
Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтиргани каби ёмонликни ҳам нақд қилса эди, албатта, уларнинг ажаллари етган бўлур эди. Бас, Бизга рўбарў бўлишни умид қилмайдиган кимсаларни ўз туғёнларида адашиб юришларига қўйиб берамиз.
وَإِذَا مَسَّ ٱلۡإِنسَـٰنَ ٱلضُّرُّ دَعَانَا لِجَنۢبِهِۦۤ أَوۡ قَاعِدًا أَوۡ قَاۤىِٕمࣰا فَلَمَّا كَشَفۡنَا عَنۡهُ ضُرَّهُۥ مَرَّ كَأَن لَّمۡ یَدۡعُنَاۤ إِلَىٰ ضُرࣲّ مَّسَّهُۥۚ كَذَ ٰلِكَ زُیِّنَ لِلۡمُسۡرِفِینَ مَا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿١٢﴾
Инсон зотига қачон бир мусибат етса, ётиб ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо қилур. Ундан мусибатини аритган пайтимизда эса худди ўзига етган мусибат туфайли Бизга илтижо қилмагандек ўтиб кетур. Ҳаддан ошувчи кимсаларга ўз қилмишлари мана шундай чиройли қилиб кўрсатилди.
وَلَقَدۡ أَهۡلَكۡنَا ٱلۡقُرُونَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَمَّا ظَلَمُواْ وَجَاۤءَتۡهُمۡ رُسُلُهُم بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ وَمَا كَانُواْ لِیُؤۡمِنُواْۚ كَذَ ٰلِكَ نَجۡزِی ٱلۡقَوۡمَ ٱلۡمُجۡرِمِینَ ﴿١٣﴾
Сизлардан олдинги даврлардаги умматларни ҳам ҳалок қилдик. Чунки улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Пайғамбарлари ҳужжатлар келтирган пайтда иймон келтирмадилар. Жиноятчи қавмни мана шундай жазолаймиз.
ثُمَّ جَعَلۡنَـٰكُمۡ خَلَـٰۤىِٕفَ فِی ٱلۡأَرۡضِ مِنۢ بَعۡدِهِمۡ لِنَنظُرَ كَیۡفَ تَعۡمَلُونَ ﴿١٤﴾
Кейин қандай амал қилишингизни кўриш учун сизларни уларнинг ортидан заминга халифа (ўринбосар) қилиб қўйдик.
وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَیۡهِمۡ ءَایَاتُنَا بَیِّنَـٰتࣲ قَالَ ٱلَّذِینَ لَا یَرۡجُونَ لِقَاۤءَنَا ٱئۡتِ بِقُرۡءَانٍ غَیۡرِ هَـٰذَاۤ أَوۡ بَدِّلۡهُۚ قُلۡ مَا یَكُونُ لِیۤ أَنۡ أُبَدِّلَهُۥ مِن تِلۡقَاۤىِٕ نَفۡسِیۤۖ إِنۡ أَتَّبِعُ إِلَّا مَا یُوحَىٰۤ إِلَیَّۖ إِنِّیۤ أَخَافُ إِنۡ عَصَیۡتُ رَبِّی عَذَابَ یَوۡمٍ عَظِیمࣲ ﴿١٥﴾
Қачон уларга очиқ-ойдин оятларимиз тиловат қилинса, Биз билан учрашишни умид қилмайдиганлар: «Бундан бошқа бир Қуръон келтир ёки уни ўзгартир», дедилар. Айтинг: «Уни ўзимча ўзгартиришга менинг ҳаққим йўқ. Мен фақат ўзимга ваҳий қилинган оятларгагина эргашурман. Парвардигоримга исён қиладиган бўлсам, улуғ куннинг азобидан қўрқурман».
قُل لَّوۡ شَاۤءَ ٱللَّهُ مَا تَلَوۡتُهُۥ عَلَیۡكُمۡ وَلَاۤ أَدۡرَىٰكُم بِهِۦۖ فَقَدۡ لَبِثۡتُ فِیكُمۡ عُمُرࣰا مِّن قَبۡلِهِۦۤۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ﴿١٦﴾
Айтинг: «Аллоҳ истаганида мен уни тиловат қилмаган бўлардим ва (Аллоҳ) уни сизларга ўргатмаган бўларди. Ахир ундан олдин ҳам бир умр сизларнинг орангизда яшаб турдим-ку! Ақлингизни ишлатмайсизми?»
فَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّنِ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَوۡ كَذَّبَ بِـَٔایَـٰتِهِۦۤۚ إِنَّهُۥ لَا یُفۡلِحُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ ﴿١٧﴾
Аллоҳга туҳмат қилган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Жиноятчилар, албатта, нажот топмаслар.
وَیَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا یَضُرُّهُمۡ وَلَا یَنفَعُهُمۡ وَیَقُولُونَ هَـٰۤؤُلَاۤءِ شُفَعَـٰۤؤُنَا عِندَ ٱللَّهِۚ قُلۡ أَتُنَبِّـُٔونَ ٱللَّهَ بِمَا لَا یَعۡلَمُ فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَلَا فِی ٱلۡأَرۡضِۚ سُبۡحَـٰنَهُۥ وَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا یُشۡرِكُونَ ﴿١٨﴾
Улар Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам, фойда ҳам келтира олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар ва: «Улар бизнинг Аллоҳ ҳузуридаги шафоатчиларимиз», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳни осмонлару ердаги У Зот билмайдиган нарсалардан хабардор қилиб қўймоқчи бўляпсизларми?!» Аллоҳ уларнинг ширкларидан пок ва олий бўлган Зотдир.
وَمَا كَانَ ٱلنَّاسُ إِلَّاۤ أُمَّةࣰ وَ ٰحِدَةࣰ فَٱخۡتَلَفُواْۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةࣱ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ لَقُضِیَ بَیۡنَهُمۡ فِیمَا فِیهِ یَخۡتَلِفُونَ ﴿١٩﴾
Одамлар биргина динда эдилар. Кейин бўлиниб кетдилар. Парвардигорингиз тарафидан айтилган сўз бўлмаганида эди, талашиб-тортишаётган нарсалари ҳақида уларнинг ўрталарида ҳукм қилинган бўлур эди.
وَیَقُولُونَ لَوۡلَاۤ أُنزِلَ عَلَیۡهِ ءَایَةࣱ مِّن رَّبِّهِۦۖ فَقُلۡ إِنَّمَا ٱلۡغَیۡبُ لِلَّهِ فَٱنتَظِرُوۤاْ إِنِّی مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُنتَظِرِینَ ﴿٢٠﴾
Улар: «Унга Парвардигори томонидан бир белги тушса эди», дейдилар. Айтинг: «Ғайб ёлғиз Аллоҳникидир. Бас, кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».
وَإِذَاۤ أَذَقۡنَا ٱلنَّاسَ رَحۡمَةࣰ مِّنۢ بَعۡدِ ضَرَّاۤءَ مَسَّتۡهُمۡ إِذَا لَهُم مَّكۡرࣱ فِیۤ ءَایَاتِنَاۚ قُلِ ٱللَّهُ أَسۡرَعُ مَكۡرًاۚ إِنَّ رُسُلَنَا یَكۡتُبُونَ مَا تَمۡكُرُونَ ﴿٢١﴾
Одамларга етган зарардан кейин раҳматни тоттирсак, баногоҳ, улар оятларимиз ҳақида макр қилурлар. Айтинг: «Аллоҳ энг тез макр қиладиган Зотдир. Албатта, элчиларимиз қилаётган макрларингизни ёзиб борурлар».
هُوَ ٱلَّذِی یُسَیِّرُكُمۡ فِی ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِۖ حَتَّىٰۤ إِذَا كُنتُمۡ فِی ٱلۡفُلۡكِ وَجَرَیۡنَ بِهِم بِرِیحࣲ طَیِّبَةࣲ وَفَرِحُواْ بِهَا جَاۤءَتۡهَا رِیحٌ عَاصِفࣱ وَجَاۤءَهُمُ ٱلۡمَوۡجُ مِن كُلِّ مَكَانࣲ وَظَنُّوۤاْ أَنَّهُمۡ أُحِیطَ بِهِمۡ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِینَ لَهُ ٱلدِّینَ لَىِٕنۡ أَنجَیۡتَنَا مِنۡ هَـٰذِهِۦ لَنَكُونَنَّ مِنَ ٱلشَّـٰكِرِینَ ﴿٢٢﴾
У шундай Зотки, сизларни қуруқлик ва денгизда юргизур. То сизлар кемада бўлиб, у майин шамол билан уларни (сизларни) олиб кетаётганида ва улар бундан хурсанд бўлганларида, бир қаттиқ шамол келур ҳамда уларнинг устига ҳар тарафдан тўлқин келиб, ўзларининг гирдобда қолганларини билганларида чин ихлос билан Аллоҳга шундай илтижо қилурлар: «Агар мана шундан бизга нажот берсанг, албатта, шукр қилгувчилардан бўлурмиз».
فَلَمَّاۤ أَنجَىٰهُمۡ إِذَا هُمۡ یَبۡغُونَ فِی ٱلۡأَرۡضِ بِغَیۡرِ ٱلۡحَقِّۗ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّمَا بَغۡیُكُمۡ عَلَىٰۤ أَنفُسِكُمۖ مَّتَـٰعَ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۖ ثُمَّ إِلَیۡنَا مَرۡجِعُكُمۡ فَنُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٢٣﴾
Аллоҳ уларга нажот бергач, баногоҳ, улар ер юзида ноҳақ зўравонлик қилурлар. Эй одамлар, бу зўравонлигингиз фақат ўзингизнинг зиёнингизгадир. Бу дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Кейин Бизга қайтишингиз бор. Ўшанда Биз сизларга қилиб ўтган амалларингиз ҳақида хабар берурмиз.
إِنَّمَا مَثَلُ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا كَمَاۤءٍ أَنزَلۡنَـٰهُ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ فَٱخۡتَلَطَ بِهِۦ نَبَاتُ ٱلۡأَرۡضِ مِمَّا یَأۡكُلُ ٱلنَّاسُ وَٱلۡأَنۡعَـٰمُ حَتَّىٰۤ إِذَاۤ أَخَذَتِ ٱلۡأَرۡضُ زُخۡرُفَهَا وَٱزَّیَّنَتۡ وَظَنَّ أَهۡلُهَاۤ أَنَّهُمۡ قَـٰدِرُونَ عَلَیۡهَاۤ أَتَىٰهَاۤ أَمۡرُنَا لَیۡلًا أَوۡ نَهَارࣰا فَجَعَلۡنَـٰهَا حَصِیدࣰا كَأَن لَّمۡ تَغۡنَ بِٱلۡأَمۡسِۚ كَذَ ٰلِكَ نُفَصِّلُ ٱلۡـَٔایَـٰتِ لِقَوۡمࣲ یَتَفَكَّرُونَ ﴿٢٤﴾
Дарҳақиқат, бу дунё ҳаёти худди Биз осмондан ёғдирган сувга ўхшайди. Одамлар ва ҳайвонлар ейдиган ўсимликлар унга аралашиб, ҳатто ер чирой олиб, безанганида ва замин аҳли ўзларини қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни вайронага айлантириб қўюрмиз, гўё кечагина обод бўлмагандек бўлиб қолур. Тафаккур қиладиган қавм учун оятларни мана шундай муфассал баён қилурмиз.
وَٱللَّهُ یَدۡعُوۤاْ إِلَىٰ دَارِ ٱلسَّلَـٰمِ وَیَهۡدِی مَن یَشَاۤءُ إِلَىٰ صِرَ ٰطࣲ مُّسۡتَقِیمࣲ ﴿٢٥﴾
Аллоҳ тинчлик диёрига чақиради. Ўзи хоҳлаган одамни тўғри йўлга ҳидоят қилади.
۞ لِّلَّذِینَ أَحۡسَنُواْ ٱلۡحُسۡنَىٰ وَزِیَادَةࣱۖ وَلَا یَرۡهَقُ وُجُوهَهُمۡ قَتَرࣱ وَلَا ذِلَّةٌۚ أُوْلَـٰۤىِٕكَ أَصۡحَـٰبُ ٱلۡجَنَّةِۖ هُمۡ فِیهَا خَـٰلِدُونَ ﴿٢٦﴾
Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир. Уларнинг юзларини на қаролик ва на хорлик қоплар. Ана ўшалар жаннат эгалари бўлиб, у жойда абадий қолурлар.
وَٱلَّذِینَ كَسَبُواْ ٱلسَّیِّـَٔاتِ جَزَاۤءُ سَیِّئَةِۭ بِمِثۡلِهَا وَتَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةࣱۖ مَّا لَهُم مِّنَ ٱللَّهِ مِنۡ عَاصِمࣲۖ كَأَنَّمَاۤ أُغۡشِیَتۡ وُجُوهُهُمۡ قِطَعࣰا مِّنَ ٱلَّیۡلِ مُظۡلِمًاۚ أُوْلَـٰۤىِٕكَ أَصۡحَـٰبُ ٱلنَّارِۖ هُمۡ فِیهَا خَـٰلِدُونَ ﴿٢٧﴾
Ёмон амаллар қилганлар учун эса ёмонликларига яраша ёмон жазо бўлур. Уларни хорлик ўраб олур. Улар учун Аллоҳ тарафидан бирон-бир ҳимоячи бўлмас. Гўё юзларига қоронғу кечадан бир парчаси қоплагандек бўлур. Ана ўшалар дўзах эгалари бўлиб, у жойда абадий қолурлар.
وَیَوۡمَ نَحۡشُرُهُمۡ جَمِیعࣰا ثُمَّ نَقُولُ لِلَّذِینَ أَشۡرَكُواْ مَكَانَكُمۡ أَنتُمۡ وَشُرَكَاۤؤُكُمۡۚ فَزَیَّلۡنَا بَیۡنَهُمۡۖ وَقَالَ شُرَكَاۤؤُهُم مَّا كُنتُمۡ إِیَّانَا تَعۡبُدُونَ ﴿٢٨﴾
У кунда барчаларини тўплармиз. Кейин ширк келтирганларга: «Сизлар ҳам, шерик қилганларингиз ҳам жойингиздан қимирламангиз», дермиз-да, ораларини ажратармиз. Шунда шерик қилинмишлар шундай дерлар: «Бизга ибодат этмаган эдингиз.
فَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِیدَۢا بَیۡنَنَا وَبَیۡنَكُمۡ إِن كُنَّا عَنۡ عِبَادَتِكُمۡ لَغَـٰفِلِینَ ﴿٢٩﴾
Биз билан сизнинг ўртангизда гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоядир. Биз сизларнинг ибодатларингиздан бехабар эдик».
هُنَالِكَ تَبۡلُواْ كُلُّ نَفۡسࣲ مَّاۤ أَسۡلَفَتۡۚ وَرُدُّوۤاْ إِلَى ٱللَّهِ مَوۡلَىٰهُمُ ٱلۡحَقِّۖ وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ یَفۡتَرُونَ ﴿٣٠﴾
Ўша ерда ҳар бир жон ўзи қилиб ўтган ишдан хабардор бўлур ва ҳақиқий хожалари Аллоҳга қайтарилурлар. Ҳамда ўзларича тўқиб чиқарган нарсалари улардан ғойиб бўладир.
قُلۡ مَن یَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِ أَمَّن یَمۡلِكُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَـٰرَ وَمَن یُخۡرِجُ ٱلۡحَیَّ مِنَ ٱلۡمَیِّتِ وَیُخۡرِجُ ٱلۡمَیِّتَ مِنَ ٱلۡحَیِّ وَمَن یُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَۚ فَسَیَقُولُونَ ٱللَّهُۚ فَقُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴿٣١﴾
Айтинг: «Ким сизларга осмон ва заминдан ризқ берур? Ким қулоқ ва кўзларга эгалик қилур? Ким ўликдан тирикни, тирикдан эса ўликни чиқарур? Ким барча ишларни тадбир қилиб турур?» Улар албатта: «Аллоҳ», дейдилар. Шунда сиз айтинг: «Тақво қилмайсизларми?!»
فَذَ ٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمُ ٱلۡحَقُّۖ فَمَاذَا بَعۡدَ ٱلۡحَقِّ إِلَّا ٱلضَّلَـٰلُۖ فَأَنَّىٰ تُصۡرَفُونَ ﴿٣٢﴾
Мана шу Аллоҳ ҳақиқий Павардигорингиздир. Ҳақдан кейин эса фақат йўлдан озиш бор, холос. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасизлар?!
كَذَ ٰلِكَ حَقَّتۡ كَلِمَتُ رَبِّكَ عَلَى ٱلَّذِینَ فَسَقُوۤاْ أَنَّهُمۡ لَا یُؤۡمِنُونَ ﴿٣٣﴾
Шунингдек, фосиқлик қилган кимсаларга иймон келтирмаганлари туфайли Парвардигорингизнинг сўзи ҳақ бўлди.
قُلۡ هَلۡ مِن شُرَكَاۤىِٕكُم مَّن یَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ یُعِیدُهُۥۚ قُلِ ٱللَّهُ یَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ یُعِیدُهُۥۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ ﴿٣٤﴾
Айтинг: «Бутларингиз орасида дастлаб ўзи яратиб, кейин яна қайта ярата оладигани борми?!» Айтинг: «Аллоҳ дастлаб Ўзи яратиб, кейин яна Ўзи қайта яратур. Бас, қаён бурилиб кетмоқдасизлар?!»
قُلۡ هَلۡ مِن شُرَكَاۤىِٕكُم مَّن یَهۡدِیۤ إِلَى ٱلۡحَقِّۚ قُلِ ٱللَّهُ یَهۡدِی لِلۡحَقِّۗ أَفَمَن یَهۡدِیۤ إِلَى ٱلۡحَقِّ أَحَقُّ أَن یُتَّبَعَ أَمَّن لَّا یَهِدِّیۤ إِلَّاۤ أَن یُهۡدَىٰۖ فَمَا لَكُمۡ كَیۡفَ تَحۡكُمُونَ ﴿٣٥﴾
Айтинг: «Бутларингиз орасида ҳаққа ҳидоят қила оладигани борми?!» Айтинг: «Аллоҳ ҳаққа ҳидоят қилур. Итоат этилишга ҳаққа ҳидоят қиладиган Зот ҳақлироқми ёки ҳидоят қила олмайдиган, балки ўзи ҳидоятга муҳтож бўлганми?! Сизларга не бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасиз?!»
وَمَا یَتَّبِعُ أَكۡثَرُهُمۡ إِلَّا ظَنًّاۚ إِنَّ ٱلظَّنَّ لَا یُغۡنِی مِنَ ٱلۡحَقِّ شَیۡـًٔاۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلِیمُۢ بِمَا یَفۡعَلُونَ ﴿٣٦﴾
Уларнинг кўплари фақат гумонга эргашадилар. Гумон эса ҳақиқат ўрнини заррача босолмайди. Албатта, Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини Билгувчидир.
وَمَا كَانَ هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ أَن یُفۡتَرَىٰ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَـٰكِن تَصۡدِیقَ ٱلَّذِی بَیۡنَ یَدَیۡهِ وَتَفۡصِیلَ ٱلۡكِتَـٰبِ لَا رَیۡبَ فِیهِ مِن رَّبِّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٣٧﴾
Ушбу Қуръон Аллоҳдан бошқа биров томонидан тўқилган эмас. Балки у ўзидан олдингининг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир. Унда ҳеч шубҳа йўқ. У оламларнинг Парвардигори тарафидандир.
أَمۡ یَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۖ قُلۡ فَأۡتُواْ بِسُورَةࣲ مِّثۡلِهِۦ وَٱدۡعُواْ مَنِ ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٣٨﴾
Ёки ўзи тўқиган, дейдиларми? Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, унга ўхшаш бир сурани келтиринг, Аллоҳдан бошқа кучингиз етганича одамингизни чақиринг».
بَلۡ كَذَّبُواْ بِمَا لَمۡ یُحِیطُواْ بِعِلۡمِهِۦ وَلَمَّا یَأۡتِهِمۡ تَأۡوِیلُهُۥۚ كَذَ ٰلِكَ كَذَّبَ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡۖ فَٱنظُرۡ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٣٩﴾
Йўқ, улар ўзлари тўла билмаган нарсани ёлғонга чиқардилар. Унинг таъвили ҳали уларга етиб келмаганди. Улардан олдингилар ҳам худди шундай ёлғонга чиқаргандилар. Золимларнинг оқибати нима бўлганига назар солинг!
وَمِنۡهُم مَّن یُؤۡمِنُ بِهِۦ وَمِنۡهُم مَّن لَّا یُؤۡمِنُ بِهِۦۚ وَرَبُّكَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُفۡسِدِینَ ﴿٤٠﴾
Уларнинг орасида унга ишонадиганлари ҳам бор. Уларнинг орасида унга ишонмайдиганлари ҳам бор. Парвардигорингиз бузғунчи кимсаларни жуда яхши билгувчидир.
وَإِن كَذَّبُوكَ فَقُل لِّی عَمَلِی وَلَكُمۡ عَمَلُكُمۡۖ أَنتُم بَرِیۤـُٔونَ مِمَّاۤ أَعۡمَلُ وَأَنَا۠ بَرِیۤءࣱ مِّمَّا تَعۡمَلُونَ ﴿٤١﴾
Агар улар сизни ёлғончига чиқарсалар, айтинг: «Менга ўзимнинг амалим, сизларга ўзингизнинг амалингиз. Сизлар мен қилаётган ишлардан поксизлар ва мен сизлар қилаётган ишлардан покман».
وَمِنۡهُم مَّن یَسۡتَمِعُونَ إِلَیۡكَۚ أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ وَلَوۡ كَانُواْ لَا یَعۡقِلُونَ ﴿٤٢﴾
Улар орасида сизга қулоқ соладиганлари ҳам бор. Ўзлари ақлларини ишлатмасалар, сиз гарангларга эшиттира олармидингиз?!
وَمِنۡهُم مَّن یَنظُرُ إِلَیۡكَۚ أَفَأَنتَ تَهۡدِی ٱلۡعُمۡیَ وَلَوۡ كَانُواْ لَا یُبۡصِرُونَ ﴿٤٣﴾
Уларнинг орасида сизга қарайдиганлари ҳам бор. Ўзлари кўрмасалар, кўзи кўрларни ҳидоят қила олармидингиз?!
إِنَّ ٱللَّهَ لَا یَظۡلِمُ ٱلنَّاسَ شَیۡـࣰٔا وَلَـٰكِنَّ ٱلنَّاسَ أَنفُسَهُمۡ یَظۡلِمُونَ ﴿٤٤﴾
Албатта, Аллоҳ инсонларга бирон нарсада зулм қилмайди. Лекин инсонлар ўзларига ўзлари зулм қиладилар.
وَیَوۡمَ یَحۡشُرُهُمۡ كَأَن لَّمۡ یَلۡبَثُوۤاْ إِلَّا سَاعَةࣰ مِّنَ ٱلنَّهَارِ یَتَعَارَفُونَ بَیۡنَهُمۡۚ قَدۡ خَسِرَ ٱلَّذِینَ كَذَّبُواْ بِلِقَاۤءِ ٱللَّهِ وَمَا كَانُواْ مُهۡتَدِینَ ﴿٤٥﴾
Уларни тўплаган кунда гўё кундузидан бир соатгина туриб, бир-бирларини танигандек бўладилар. Аллоҳ билан учрашишни ёлғонга чиқарганлар ютқаздилар. Улар ҳидоят топгувчилардан бўлмадилар.
وَإِمَّا نُرِیَنَّكَ بَعۡضَ ٱلَّذِی نَعِدُهُمۡ أَوۡ نَتَوَفَّیَنَّكَ فَإِلَیۡنَا مَرۡجِعُهُمۡ ثُمَّ ٱللَّهُ شَهِیدٌ عَلَىٰ مَا یَفۡعَلُونَ ﴿٤٦﴾
Сизга уларга ваъда қилган нарсаларимизнинг айримларини кўрсатамиз ёки сизни вафот эттирамиз. (Ҳар икки ҳолатда ҳам) уларнинг қайтар жойи Бизгадир. Кейин уларнинг қилган ишларига Аллоҳ гувоҳ бўлур.
وَلِكُلِّ أُمَّةࣲ رَّسُولࣱۖ فَإِذَا جَاۤءَ رَسُولُهُمۡ قُضِیَ بَیۡنَهُم بِٱلۡقِسۡطِ وَهُمۡ لَا یُظۡلَمُونَ ﴿٤٧﴾
Ҳар бир умматга бир пайғамбар. Пайғамбари келса, улар орасида адолат билан ҳукм қилинади ва уларга зулм қилинмайди.
وَیَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٤٨﴾
«Ростгўй бўлсангизлар, бу ваъда қачон», дейдилар.
قُل لَّاۤ أَمۡلِكُ لِنَفۡسِی ضَرࣰّا وَلَا نَفۡعًا إِلَّا مَا شَاۤءَ ٱللَّهُۗ لِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌۚ إِذَا جَاۤءَ أَجَلُهُمۡ فَلَا یَسۡتَـٔۡخِرُونَ سَاعَةࣰ وَلَا یَسۡتَقۡدِمُونَ ﴿٤٩﴾
Айтинг: «Мен ўзимга бирон фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайман. Фақат ва фақат Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Ҳар бир умматнинг ўз ажали бор. Ажали келганда бир соатга бўлсин, ортга ҳам, олдга ҳам сура олмайдилар».
قُلۡ أَرَءَیۡتُمۡ إِنۡ أَتَىٰكُمۡ عَذَابُهُۥ بَیَـٰتًا أَوۡ نَهَارࣰا مَّاذَا یَسۡتَعۡجِلُ مِنۡهُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ ﴿٥٠﴾
Айтинг: «Айтинглар-чи, агар У Зотнинг азоби сизларга кечаси ё кундузи келса, бу жиноятчилар у азобнинг нимасига шошилмоқдалар?!»
أَثُمَّ إِذَا مَا وَقَعَ ءَامَنتُم بِهِۦۤۚ ءَاۤلۡـَٔـٰنَ وَقَدۡ كُنتُم بِهِۦ تَسۡتَعۡجِلُونَ ﴿٥١﴾
Энди у содир бўлганидан кейин иймон келтирдингизми? Энди-я?! Уни ўзингиз шошилтирган эдингиз, шекилли!
ثُمَّ قِیلَ لِلَّذِینَ ظَلَمُواْ ذُوقُواْ عَذَابَ ٱلۡخُلۡدِ هَلۡ تُجۡزَوۡنَ إِلَّا بِمَا كُنتُمۡ تَكۡسِبُونَ ﴿٥٢﴾
Кейин зулм қилган кимсаларга: «Абадий азобни татингиз, қилмишларингизга яраша жазо олурсиз», дейилди.
۞ وَیَسۡتَنۢبِـُٔونَكَ أَحَقٌّ هُوَۖ قُلۡ إِی وَرَبِّیۤ إِنَّهُۥ لَحَقࣱّۖ وَمَاۤ أَنتُم بِمُعۡجِزِینَ ﴿٥٣﴾
Сиздан: «У ҳақми?» - деб сўрарлар. Айтинг: «Ҳа, Парвардигоримга қасамки, албатта, у ҳақдир. Сизлар ундан қочиб-қутулгувчи эмассизлар».
وَلَوۡ أَنَّ لِكُلِّ نَفۡسࣲ ظَلَمَتۡ مَا فِی ٱلۡأَرۡضِ لَٱفۡتَدَتۡ بِهِۦۗ وَأَسَرُّواْ ٱلنَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَۖ وَقُضِیَ بَیۡنَهُم بِٱلۡقِسۡطِ وَهُمۡ لَا یُظۡلَمُونَ ﴿٥٤﴾
Зулм қилган ҳар бир жонга ер юзидаги ҳамма нарса берилса, ҳаммасини фидо қилган бўларди. Азобни кўрганларида ичларида надомат чекдилар. Улар ўртасида адолат ила ҳукм чиқарилди. Улар зулм қилинмайдилар.
أَلَاۤ إِنَّ لِلَّهِ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۗ أَلَاۤ إِنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقࣱّ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٥٥﴾
Огоҳ бўлингизким, осмонлару ердаги ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.
یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَاۤءَتۡكُم مَّوۡعِظَةࣱ مِّن رَّبِّكُمۡ وَشِفَاۤءࣱ لِّمَا فِی ٱلصُّدُورِ وَهُدࣰى وَرَحۡمَةࣱ لِّلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٥٧﴾
Эй одамлар, сизларга Парвардигорингиз тарафидан бир насиҳат, дилларингиздаги нарсаларга шифо ҳамда мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди.
قُلۡ بِفَضۡلِ ٱللَّهِ وَبِرَحۡمَتِهِۦ فَبِذَ ٰلِكَ فَلۡیَفۡرَحُواْ هُوَ خَیۡرࣱ مِّمَّا یَجۡمَعُونَ ﴿٥٨﴾
Айтинг: «Аллоҳнинг фазлу раҳмати билан, шу билан шод-хуррам бўлсинлар. Бу улар тўплаётган нарсалардан яхшироқдир».
قُلۡ أَرَءَیۡتُم مَّاۤ أَنزَلَ ٱللَّهُ لَكُم مِّن رِّزۡقࣲ فَجَعَلۡتُم مِّنۡهُ حَرَامࣰا وَحَلَـٰلࣰا قُلۡ ءَاۤللَّهُ أَذِنَ لَكُمۡۖ أَمۡ عَلَى ٱللَّهِ تَفۡتَرُونَ ﴿٥٩﴾
Айтинг: «Айтинглар-чи, Аллоҳ сизларга бир ризқ нозил қилса, уни ҳаром ва ҳалол қилиб олдингиз». Айтинг: «Бу ишга Аллоҳ изн бердими ёки Аллоҳга туҳмат қиляпсизларми?!»
وَمَا ظَنُّ ٱلَّذِینَ یَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا یَشۡكُرُونَ ﴿٦٠﴾
Аллоҳга ёлғон тўқиётганлар Қиёмат куни ҳақида нима деб ўйлар эканлар? Аллоҳ одамларга фазлу марҳаматли Зотдир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
وَمَا تَكُونُ فِی شَأۡنࣲ وَمَا تَتۡلُواْ مِنۡهُ مِن قُرۡءَانࣲ وَلَا تَعۡمَلُونَ مِنۡ عَمَلٍ إِلَّا كُنَّا عَلَیۡكُمۡ شُهُودًا إِذۡ تُفِیضُونَ فِیهِۚ وَمَا یَعۡزُبُ عَن رَّبِّكَ مِن مِّثۡقَالِ ذَرَّةࣲ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فِی ٱلسَّمَاۤءِ وَلَاۤ أَصۡغَرَ مِن ذَ ٰلِكَ وَلَاۤ أَكۡبَرَ إِلَّا فِی كِتَـٰبࣲ مُّبِینٍ ﴿٦١﴾
Сиз нима билан машғул бўлманг ва у ҳақда Қуръондан бирон (оят) ўқиманг, сизлар нима иш қилманглар, ўша ишларга киришган пайтингизда Биз Сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиб турдик. Еру осмондаги заррача, ундан ҳам кичикроқ ва каттароқ бирон нарса Парвардигорингиздан махфий эмас. (Ҳаммаси) Очиқ Китобда бор.
أَلَاۤ إِنَّ أَوۡلِیَاۤءَ ٱللَّهِ لَا خَوۡفٌ عَلَیۡهِمۡ وَلَا هُمۡ یَحۡزَنُونَ ﴿٦٢﴾
Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар.
لَهُمُ ٱلۡبُشۡرَىٰ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا وَفِی ٱلۡـَٔاخِرَةِۚ لَا تَبۡدِیلَ لِكَلِمَـٰتِ ٱللَّهِۚ ذَ ٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِیمُ ﴿٦٤﴾
Уларга дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Буюк муваффақият мана шудир.
وَلَا یَحۡزُنكَ قَوۡلُهُمۡۘ إِنَّ ٱلۡعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِیعًاۚ هُوَ ٱلسَّمِیعُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٦٥﴾
Уларнинг гаплари сизни хафа қилмасин. Ҳамма азизлик, шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир. У Эшитгувчи ва Билгувчи Зотдир.
أَلَاۤ إِنَّ لِلَّهِ مَن فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَمَن فِی ٱلۡأَرۡضِۗ وَمَا یَتَّبِعُ ٱلَّذِینَ یَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ شُرَكَاۤءَۚ إِن یَتَّبِعُونَ إِلَّا ٱلظَّنَّ وَإِنۡ هُمۡ إِلَّا یَخۡرُصُونَ ﴿٦٦﴾
Огоҳ бўлингизким, албатта, осмонлару ердаги ҳамма Аллоҳникидир. Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қиладиган кимсалар гумондан бошқа нарсага эргашмайдилар. Улар фақат тахмин қиладилар, холос.
هُوَ ٱلَّذِی جَعَلَ لَكُمُ ٱلَّیۡلَ لِتَسۡكُنُواْ فِیهِ وَٱلنَّهَارَ مُبۡصِرًاۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یَسۡمَعُونَ ﴿٦٧﴾
У сизларга ором олишингиз учун кечани ва (тирикчилик қилишингиз учун) ёруғ кундузни яратиб қўйган Зотдир. Албатта, бунда қулоқ солиб англайдиган қавм учун оят-аломатлар бордир.
قَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ وَلَدࣰاۗ سُبۡحَـٰنَهُۥۖ هُوَ ٱلۡغَنِیُّۖ لَهُۥ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَمَا فِی ٱلۡأَرۡضِۚ إِنۡ عِندَكُم مِّن سُلۡطَـٰنِۭ بِهَـٰذَاۤۚ أَتَقُولُونَ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ ﴿٦٨﴾
«Аллоҳнинг боласи бор», дедилар. У Зот Покдир, Беҳожатдир. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Сизларда бу гапга бирон ҳужжат йўқ-ку! Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсангизни айтаверасизларми?
قُلۡ إِنَّ ٱلَّذِینَ یَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ لَا یُفۡلِحُونَ ﴿٦٩﴾
Айтинг: «Шубҳасиз, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар нажот топмаслар».
مَتَـٰعࣱ فِی ٱلدُّنۡیَا ثُمَّ إِلَیۡنَا مَرۡجِعُهُمۡ ثُمَّ نُذِیقُهُمُ ٱلۡعَذَابَ ٱلشَّدِیدَ بِمَا كَانُواْ یَكۡفُرُونَ ﴿٧٠﴾
Бу дунёда озгина фойдаланиш бор. Кейин қайтар жойлари Бизгадир. Кейин кофир бўлиб ўтганлари учун уларга қаттиқ азобни тоттирурмиз.
۞ وَٱتۡلُ عَلَیۡهِمۡ نَبَأَ نُوحٍ إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦ یَـٰقَوۡمِ إِن كَانَ كَبُرَ عَلَیۡكُم مَّقَامِی وَتَذۡكِیرِی بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِ فَعَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلۡتُ فَأَجۡمِعُوۤاْ أَمۡرَكُمۡ وَشُرَكَاۤءَكُمۡ ثُمَّ لَا یَكُنۡ أَمۡرُكُمۡ عَلَیۡكُمۡ غُمَّةࣰ ثُمَّ ٱقۡضُوۤاْ إِلَیَّ وَلَا تُنظِرُونِ ﴿٧١﴾
Унга Нуҳнинг хабарини тиловат қилиб беринг. У қавмига шундай деганди: «Эй қавмим, сизларга туришим ва Аллоҳнинг оятларини эслатишим оғирлик қилаётган бўлса, бас, мен Аллоҳга таваккул қилдим, сизлар эса бутларингиз билан ишингизни қилаверингиз. Кейин ишингиз ўзингизга ноаниқ бўлиб қолмасин. Сўнгра менга муҳлат ҳам бермасдан ҳукмингизни ижро этаверингиз.
فَإِن تَوَلَّیۡتُمۡ فَمَا سَأَلۡتُكُم مِّنۡ أَجۡرٍۖ إِنۡ أَجۡرِیَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِۖ وَأُمِرۡتُ أَنۡ أَكُونَ مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِینَ ﴿٧٢﴾
Агар юз ўгирсангиз, мен сизлардан ҳақ сўрамадим. Ажримни фақат Аллоҳ берур. Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилганман».
فَكَذَّبُوهُ فَنَجَّیۡنَـٰهُ وَمَن مَّعَهُۥ فِی ٱلۡفُلۡكِ وَجَعَلۡنَـٰهُمۡ خَلَـٰۤىِٕفَ وَأَغۡرَقۡنَا ٱلَّذِینَ كَذَّبُواْ بِـَٔایَـٰتِنَاۖ فَٱنظُرۡ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلۡمُنذَرِینَ ﴿٧٣﴾
Уни ёлғончига чиқардилар. Биз унга ва у билан бирга кемага чиққанларга нажот бердик. Уларни халифалар қилдик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса ғарқ этдик. Огоҳлантирилганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солинг.
ثُمَّ بَعَثۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِۦ رُسُلًا إِلَىٰ قَوۡمِهِمۡ فَجَاۤءُوهُم بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ فَمَا كَانُواْ لِیُؤۡمِنُواْ بِمَا كَذَّبُواْ بِهِۦ مِن قَبۡلُۚ كَذَ ٰلِكَ نَطۡبَعُ عَلَىٰ قُلُوبِ ٱلۡمُعۡتَدِینَ ﴿٧٤﴾
Ундан кейин пайғамбарларни қавмларига юбордик. Улар ҳужжатларни келтирдилар. (Қавмлари эса) олдин ёлғонга чиқарган нарсаларига иймон келтирадиган бўлмадилар (иймон келтиришни истамадилар). Биз тажовузкорларнинг қалбларини мана шундай муҳрлаб қўюрмиз.
ثُمَّ بَعَثۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِم مُّوسَىٰ وَهَـٰرُونَ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِیْهِۦ بِـَٔایَـٰتِنَا فَٱسۡتَكۡبَرُواْ وَكَانُواْ قَوۡمࣰا مُّجۡرِمِینَ ﴿٧٥﴾
Улардан кейин Мусо ва Ҳорунни Фиръавн ва унинг аъёнига оятларимиз билан юбордик. Улар мутакаббирлик қилдилар. (Шу билан) улар жиноятчи қавм бўлдилар.
فَلَمَّا جَاۤءَهُمُ ٱلۡحَقُّ مِنۡ عِندِنَا قَالُوۤاْ إِنَّ هَـٰذَا لَسِحۡرࣱ مُّبِینࣱ ﴿٧٦﴾
Уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келгач: «Бу очиқ сеҳрдир», дедилар.
قَالَ مُوسَىٰۤ أَتَقُولُونَ لِلۡحَقِّ لَمَّا جَاۤءَكُمۡۖ أَسِحۡرٌ هَـٰذَا وَلَا یُفۡلِحُ ٱلسَّـٰحِرُونَ ﴿٧٧﴾
Мусо деди: «Сизларга ҳақ келганда шундай дейсизларми? Шу сеҳрми? Сеҳргарлар муваффақият қозонмайдилар».
قَالُوۤاْ أَجِئۡتَنَا لِتَلۡفِتَنَا عَمَّا وَجَدۡنَا عَلَیۡهِ ءَابَاۤءَنَا وَتَكُونَ لَكُمَا ٱلۡكِبۡرِیَاۤءُ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا نَحۡنُ لَكُمَا بِمُؤۡمِنِینَ ﴿٧٨﴾
Улар дедилар: «Биз ота-боболаримизни шу динда топганмиз. Энди сен бизни ундан буриш учун ва иккингиз ер юзига ҳукмрон бўлиб олишингиз учун келдингми? Биз сизларга ишонувчи эмасмиз».
وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ ٱئۡتُونِی بِكُلِّ سَـٰحِرٍ عَلِیمࣲ ﴿٧٩﴾
Фиръавн деди: «Менга ҳамма билимдон сеҳргарларни келтирингиз».
فَلَمَّا جَاۤءَ ٱلسَّحَرَةُ قَالَ لَهُم مُّوسَىٰۤ أَلۡقُواْ مَاۤ أَنتُم مُّلۡقُونَ ﴿٨٠﴾
Сеҳргарлар келганида Мусо уларга: «Ташлайдиганингизни ташлангиз», деди.
فَلَمَّاۤ أَلۡقَوۡاْ قَالَ مُوسَىٰ مَا جِئۡتُم بِهِ ٱلسِّحۡرُۖ إِنَّ ٱللَّهَ سَیُبۡطِلُهُۥۤ إِنَّ ٱللَّهَ لَا یُصۡلِحُ عَمَلَ ٱلۡمُفۡسِدِینَ ﴿٨١﴾
Улар ташлагач, Мусо деди: «Сиз келтирган нарса сеҳрдир. Албатта, Аллоҳ уни ботил қилур. Зеро, Аллоҳ бузғунчиларнинг ишини ўнгламас».
وَیُحِقُّ ٱللَّهُ ٱلۡحَقَّ بِكَلِمَـٰتِهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُجۡرِمُونَ ﴿٨٢﴾
Гарчи жиноятчилар ёқтирмасалар-да, Аллоҳ Ўз сўзлари билан ҳақни рўёбга чиқарур.
فَمَاۤ ءَامَنَ لِمُوسَىٰۤ إِلَّا ذُرِّیَّةࣱ مِّن قَوۡمِهِۦ عَلَىٰ خَوۡفࣲ مِّن فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِیْهِمۡ أَن یَفۡتِنَهُمۡۚ وَإِنَّ فِرۡعَوۡنَ لَعَالࣲ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَإِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلۡمُسۡرِفِینَ ﴿٨٣﴾
Фиръавн ва унинг аъёни фитна қилишидан қўрқиб, Мусога қавмидан бир зурриётгина иймон келтирди. Фиръавн ер юзида ғолиб эди. У аниқ ҳаддан ошганлардандир.
وَقَالَ مُوسَىٰ یَـٰقَوۡمِ إِن كُنتُمۡ ءَامَنتُم بِٱللَّهِ فَعَلَیۡهِ تَوَكَّلُوۤاْ إِن كُنتُم مُّسۡلِمِینَ ﴿٨٤﴾
Мусо деди: «Эй қавмим, Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, мусулмон бўлсангиз, Унгагина таваккул қилингиз».
فَقَالُواْ عَلَى ٱللَّهِ تَوَكَّلۡنَا رَبَّنَا لَا تَجۡعَلۡنَا فِتۡنَةࣰ لِّلۡقَوۡمِ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٨٥﴾
Улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Парвардигоро, бизни золим қавмга мафтун қилиб қўйма.
وَنَجِّنَا بِرَحۡمَتِكَ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَـٰفِرِینَ ﴿٨٦﴾
Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмдан нажот бер».
وَأَوۡحَیۡنَاۤ إِلَىٰ مُوسَىٰ وَأَخِیهِ أَن تَبَوَّءَا لِقَوۡمِكُمَا بِمِصۡرَ بُیُوتࣰا وَٱجۡعَلُواْ بُیُوتَكُمۡ قِبۡلَةࣰ وَأَقِیمُواْ ٱلصَّلَوٰةَۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٨٧﴾
Мусо ва унинг биродарига шундай ваҳий юбордик: «Қавмингиз учун Мисрда уйлар тайёрлангиз. Уйларингизни қиблага айлантириб, намозни тўкис адо этингиз. Мўминларга хушхабар бер».
وَقَالَ مُوسَىٰ رَبَّنَاۤ إِنَّكَ ءَاتَیۡتَ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَأَهُۥ زِینَةࣰ وَأَمۡوَ ٰلࣰا فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا رَبَّنَا لِیُضِلُّواْ عَن سَبِیلِكَۖ رَبَّنَا ٱطۡمِسۡ عَلَىٰۤ أَمۡوَ ٰلِهِمۡ وَٱشۡدُدۡ عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ فَلَا یُؤۡمِنُواْ حَتَّىٰ یَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِیمَ ﴿٨٨﴾
Мусо деди: «Парвардигоро, Сен Фиръавн ва унинг аъёнига дунё ҳаётида зеб-зийнат ва мол-давлат бердинг. Парвардигоро, улар (бу имкониятларни) Сенинг йўлингдан адаштиришга (ишлатяптилар). Парвардигоро, уларнинг мол-давлатини маҳв эт. Қалбларини қаттиқ қил. Токи аламли азобни кўрмагунларича иймон келтирмасинлар».
قَالَ قَدۡ أُجِیبَت دَّعۡوَتُكُمَا فَٱسۡتَقِیمَا وَلَا تَتَّبِعَاۤنِّ سَبِیلَ ٱلَّذِینَ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٨٩﴾
Деди: «Дуойингиз ижобат бўлди. Бас, барқарор турингиз. Билмайдиган кимсаларнинг йўлига эргашмангиз».
۞ وَجَـٰوَزۡنَا بِبَنِیۤ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ ٱلۡبَحۡرَ فَأَتۡبَعَهُمۡ فِرۡعَوۡنُ وَجُنُودُهُۥ بَغۡیࣰا وَعَدۡوًاۖ حَتَّىٰۤ إِذَاۤ أَدۡرَكَهُ ٱلۡغَرَقُ قَالَ ءَامَنتُ أَنَّهُۥ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا ٱلَّذِیۤ ءَامَنَتۡ بِهِۦ بَنُوۤاْ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ وَأَنَا۠ مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِینَ ﴿٩٠﴾
Бани Исроилни денгиздан олиб ўтдик. Фиръавн ва унинг лашкарлари зулму тажвовуз ила уларнинг ортидан қувди. У ғарқ бўлишга келиб қолганида: «Бани Исроил иймон келтирган Зотдан ўзга илоҳ йўқлигига иймон келтирдим ва мен мусулмонларданман», деди.
ءَاۤلۡـَٔـٰنَ وَقَدۡ عَصَیۡتَ قَبۡلُ وَكُنتَ مِنَ ٱلۡمُفۡسِدِینَ ﴿٩١﴾
Эндими? Олдин исён қилгандинг ва бузғунчилардан бўлгандинг-ку?!
فَٱلۡیَوۡمَ نُنَجِّیكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنۡ خَلۡفَكَ ءَایَةࣰۚ وَإِنَّ كَثِیرࣰا مِّنَ ٱلنَّاسِ عَنۡ ءَایَـٰتِنَا لَغَـٰفِلُونَ ﴿٩٢﴾
Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар.
وَلَقَدۡ بَوَّأۡنَا بَنِیۤ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ مُبَوَّأَ صِدۡقࣲ وَرَزَقۡنَـٰهُم مِّنَ ٱلطَّیِّبَـٰتِ فَمَا ٱخۡتَلَفُواْ حَتَّىٰ جَاۤءَهُمُ ٱلۡعِلۡمُۚ إِنَّ رَبَّكَ یَقۡضِی بَیۡنَهُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ فِیمَا كَانُواْ فِیهِ یَخۡتَلِفُونَ ﴿٩٣﴾
Албатта, Биз Бани Исроилни ишончли ерга жойлаштирдик. Уларга ҳалол ризқ ато этдик. То уларга илм келгунига қадар ихтилоф қилмадилар. Албатта, Аллоҳ Қиёмат куни уларнинг ўзаро қилган ихтилофларига ҳакамлик қилур.
فَإِن كُنتَ فِی شَكࣲّ مِّمَّاۤ أَنزَلۡنَاۤ إِلَیۡكَ فَسۡـَٔلِ ٱلَّذِینَ یَقۡرَءُونَ ٱلۡكِتَـٰبَ مِن قَبۡلِكَۚ لَقَدۡ جَاۤءَكَ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ فَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُمۡتَرِینَ ﴿٩٤﴾
Агар сизга нозил қилган нарсамиздан шубҳалансангиз, ўзингиздан олдинги китобни ўқийдиганлардан сўранг. Албатта, сизга Парвардигорингиз тарафидан ҳақ келди. Бас, шубҳаланувчилардан бўлманг.
وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلَّذِینَ كَذَّبُواْ بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡخَـٰسِرِینَ ﴿٩٥﴾
Ҳаргиз Аллоҳнинг оятларини ёлғон дейдиганлардан бўла кўрманг. Акс ҳолда зиёнкорлардан бўлиб қолурсиз.
إِنَّ ٱلَّذِینَ حَقَّتۡ عَلَیۡهِمۡ كَلِمَتُ رَبِّكَ لَا یُؤۡمِنُونَ ﴿٩٦﴾
Албатта, зиммасига Парвардигорингизнинг сўзи вожиб бўлганлар иймонга келмаслар.
وَلَوۡ جَاۤءَتۡهُمۡ كُلُّ ءَایَةٍ حَتَّىٰ یَرَوُاْ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِیمَ ﴿٩٧﴾
Гарчи уларга ҳамма оят-мўъжизалар келса-да, то аламли азобни кўрмагунларича (иймон келтирмайдилар).
فَلَوۡلَا كَانَتۡ قَرۡیَةٌ ءَامَنَتۡ فَنَفَعَهَاۤ إِیمَـٰنُهَاۤ إِلَّا قَوۡمَ یُونُسَ لَمَّاۤ ءَامَنُواْ كَشَفۡنَا عَنۡهُمۡ عَذَابَ ٱلۡخِزۡیِ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا وَمَتَّعۡنَـٰهُمۡ إِلَىٰ حِینࣲ ﴿٩٨﴾
Қани энди бирон қишлоқ иймон келтирсалар-у, иймони уларга фойда берса. Фақат Юнус қавми бундан мустасно. Иймон келтиришгач, уларни дунё ҳаётидаги расволик азобидан халос этдик ва маълум муддатгача фойдалантирдик.
وَلَوۡ شَاۤءَ رَبُّكَ لَـَٔامَنَ مَن فِی ٱلۡأَرۡضِ كُلُّهُمۡ جَمِیعًاۚ أَفَأَنتَ تُكۡرِهُ ٱلنَّاسَ حَتَّىٰ یَكُونُواْ مُؤۡمِنِینَ ﴿٩٩﴾
Парвардигорингиз хоҳлаганида ер юзидаги ҳамма-ҳамма иймон келтирган бўларди. Одамларни мўмин бўлишларига мажбурлайдиган сизми?
وَمَا كَانَ لِنَفۡسٍ أَن تُؤۡمِنَ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَیَجۡعَلُ ٱلرِّجۡسَ عَلَى ٱلَّذِینَ لَا یَعۡقِلُونَ ﴿١٠٠﴾
Аллоҳнинг изнисиз бирон жон мўмин бўла олмас. У ақлини ишлатмайдиганларни азобга дучор қилур.
قُلِ ٱنظُرُواْ مَاذَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَمَا تُغۡنِی ٱلۡـَٔایَـٰتُ وَٱلنُّذُرُ عَن قَوۡمࣲ لَّا یُؤۡمِنُونَ ﴿١٠١﴾
Айтинг: «Осмонлару ердаги нарсаларга назар солинглар. Иймон келтирмайдиган қавмга оят-аломатлар ҳам, огоҳлантирувлар ҳам фойда бермас».
فَهَلۡ یَنتَظِرُونَ إِلَّا مِثۡلَ أَیَّامِ ٱلَّذِینَ خَلَوۡاْ مِن قَبۡلِهِمۡۚ قُلۡ فَٱنتَظِرُوۤاْ إِنِّی مَعَكُم مِّنَ ٱلۡمُنتَظِرِینَ ﴿١٠٢﴾
Улар ўзларидан олдин ўтган кимсаларнинг кунлари каби (ҳолатдан) бошқа нарсани кутмаяптилар. Айтинг: «Кутаверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутгувчиларданман».
ثُمَّ نُنَجِّی رُسُلَنَا وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْۚ كَذَ ٰلِكَ حَقًّا عَلَیۡنَا نُنجِ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿١٠٣﴾
Кейин пайғамбарларимиз ва иймон келтирганларга нажот берурмиз. Шундай қилиб, мўминларга нажот бериш зиммамиздаги бурч бўлди.
قُلۡ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ إِن كُنتُمۡ فِی شَكࣲّ مِّن دِینِی فَلَاۤ أَعۡبُدُ ٱلَّذِینَ تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلَـٰكِنۡ أَعۡبُدُ ٱللَّهَ ٱلَّذِی یَتَوَفَّىٰكُمۡۖ وَأُمِرۡتُ أَنۡ أَكُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿١٠٤﴾
Айтинг: «Эй инсонлар, менинг динимдан шубҳаланаётган бўлсангиз, мен сизларнинг бутларингизга ибодат қилмайман. Бутларки, сизлар Аллоҳни қўйиб, ўшаларга сиғиняпсизлар. Балки мен сизларнинг жонингизни оладиган Аллоҳга ибодат қилурман. Ва мен мўминлардан бўлишга буюрилганман».
وَأَنۡ أَقِمۡ وَجۡهَكَ لِلدِّینِ حَنِیفࣰا وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِینَ ﴿١٠٥﴾
Юзингизни динга тўғри тутинг. Мушриклардан бўлманг.
وَلَا تَدۡعُ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا یَنفَعُكَ وَلَا یَضُرُّكَۖ فَإِن فَعَلۡتَ فَإِنَّكَ إِذࣰا مِّنَ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿١٠٦﴾
Аллоҳни қўйиб, сизга фойда ҳам, зарар ҳам келтирмайдиган нарсага илтижо қилманг! Шундай қиладиган бўлсангиз, сўзсиз золимлардансиз!
وَإِن یَمۡسَسۡكَ ٱللَّهُ بِضُرࣲّ فَلَا كَاشِفَ لَهُۥۤ إِلَّا هُوَۖ وَإِن یُرِدۡكَ بِخَیۡرࣲ فَلَا رَاۤدَّ لِفَضۡلِهِۦۚ یُصِیبُ بِهِۦ مَن یَشَاۤءُ مِنۡ عِبَادِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِیمُ ﴿١٠٧﴾
Агар Аллоҳ сизга бир зарар етказмоқчи бўлса, уни Ўзидан бошқа ҳеч кимса кетказа олмас. Агар сизга бир яхшилик қилишни ирода қилса, Унинг фазлини рад қилгувчи бўлмас. Бандаларидан Ўзи истаганига уни етказур. У Кечиримли ва Раҳмли Зотдир.
قُلۡ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ قَدۡ جَاۤءَكُمُ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَنِ ٱهۡتَدَىٰ فَإِنَّمَا یَهۡتَدِی لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا یَضِلُّ عَلَیۡهَاۖ وَمَاۤ أَنَا۠ عَلَیۡكُم بِوَكِیلࣲ ﴿١٠٨﴾
Айтинг: «Эй инсонлар, сизларга Парвардигорингиз тарафидан ҳақ келди. Ким ҳидоят йўлидан юрса, ўзи учун юради. Ким адашса, ўзининг зарарига адашади. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман».