الۤرۚ كِتَـٰبٌ أُحۡكِمَتۡ ءَایَـٰتُهُۥ ثُمَّ فُصِّلَتۡ مِن لَّدُنۡ حَكِیمٍ خَبِیرٍ ﴿١﴾
Алиф. Лом. Ро. Китобки, оятлари мустаҳкам қилинган, кейин эса Ҳаким ва Хабардор Зот тарафидан муфассал (баён) қилинган.
أَلَّا تَعۡبُدُوۤاْ إِلَّا ٱللَّهَۚ إِنَّنِی لَكُم مِّنۡهُ نَذِیرࣱ وَبَشِیرࣱ ﴿٢﴾
Фақат Аллоҳгагина ибодат қилишингиз учун. Мен сизларга У Зот тарафидан юборилган огоҳлантирувчи ва хушхабар элтувчиман.
وَأَنِ ٱسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّكُمۡ ثُمَّ تُوبُوۤاْ إِلَیۡهِ یُمَتِّعۡكُم مَّتَـٰعًا حَسَنًا إِلَىٰۤ أَجَلࣲ مُّسَمࣰّى وَیُؤۡتِ كُلَّ ذِی فَضۡلࣲ فَضۡلَهُۥۖ وَإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنِّیۤ أَخَافُ عَلَیۡكُمۡ عَذَابَ یَوۡمࣲ كَبِیرٍ ﴿٣﴾
Парвардигорингизга истиғфор айтингиз, кейин Унга тавба қилингиз. У сизларни белгиланган муддатга қадар чиройли фойдалантирур. Ҳар бир фазл эгасига фазлини берур. Агар юз ўгирсангиз, бас, мен улуғ куннинг азоби бошингизга тушишидан қўрқаман.
إِلَى ٱللَّهِ مَرۡجِعُكُمۡۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ قَدِیرٌ ﴿٤﴾
Қайтар жойингиз Аллоҳгадир ва У ҳар ишга Қодирдир.
أَلَاۤ إِنَّهُمۡ یَثۡنُونَ صُدُورَهُمۡ لِیَسۡتَخۡفُواْ مِنۡهُۚ أَلَا حِینَ یَسۡتَغۡشُونَ ثِیَابَهُمۡ یَعۡلَمُ مَا یُسِرُّونَ وَمَا یُعۡلِنُونَۚ إِنَّهُۥ عَلِیمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ﴿٥﴾
Огоҳ бўлингизким, Ундан сир тутиш учун бошларини эгадилар. Огоҳ бўлингизким, улар кийимларига ўраниб олган пайтларида ҳам (Аллоҳ) уларнинг нимани сир тутаётганларини ҳам, нимани ошкор қилаётганларини ҳам билур. Албатта, У Зот қалблардаги сирларни ҳам Билгувчидир.
۞ وَمَا مِن دَاۤبَّةࣲ فِی ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِ رِزۡقُهَا وَیَعۡلَمُ مُسۡتَقَرَّهَا وَمُسۡتَوۡدَعَهَاۚ كُلࣱّ فِی كِتَـٰبࣲ مُّبِینࣲ ﴿٦﴾
Ер юзида ўрмалаган нарса борки, ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси Очиқ Китобда бор.
وَهُوَ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِی سِتَّةِ أَیَّامࣲ وَكَانَ عَرۡشُهُۥ عَلَى ٱلۡمَاۤءِ لِیَبۡلُوَكُمۡ أَیُّكُمۡ أَحۡسَنُ عَمَلࣰاۗ وَلَىِٕن قُلۡتَ إِنَّكُم مَّبۡعُوثُونَ مِنۢ بَعۡدِ ٱلۡمَوۡتِ لَیَقُولَنَّ ٱلَّذِینَ كَفَرُوۤاْ إِنۡ هَـٰذَاۤ إِلَّا سِحۡرࣱ مُّبِینࣱ ﴿٧﴾
У шундай Зотки, осмонлару ерни олти кунда яратди. Унинг Арши сув устида эди. Сизлардан қайси бирингиз яхшироқ амал қилишингизни синовдан ўтказиш учун (шундай қилди). Агар сиз уларга: «Ўлгандан кейин яна қайта тириласизлар», десангиз, куфр келтирган кимсалар: «Бу очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас», дейдилар.
وَلَىِٕنۡ أَخَّرۡنَا عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابَ إِلَىٰۤ أُمَّةࣲ مَّعۡدُودَةࣲ لَّیَقُولُنَّ مَا یَحۡبِسُهُۥۤۗ أَلَا یَوۡمَ یَأۡتِیهِمۡ لَیۡسَ مَصۡرُوفًا عَنۡهُمۡ وَحَاقَ بِهِم مَّا كَانُواْ بِهِۦ یَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿٨﴾
Агар улардан азобни маълум муддатга кечиктирсак, албатта, улар: «Уни нима ушлаб турибди?» - дерлар. Огоҳ бўлингизким, у келган кунда ундан бурилиб кета олмаслар ва уларни ўша ўзлари масхара қилиб юрганлари азоб қамраб олур.
وَلَىِٕنۡ أَذَقۡنَا ٱلۡإِنسَـٰنَ مِنَّا رَحۡمَةࣰ ثُمَّ نَزَعۡنَـٰهَا مِنۡهُ إِنَّهُۥ لَیَـُٔوسࣱ كَفُورࣱ ﴿٩﴾
Агар инсонга Ўз тарафимиздан бир марҳаматни тоттириб, кейин уни тортиб олсак, у, албатта, ноумид ва ношукр бўлур.
وَلَىِٕنۡ أَذَقۡنَـٰهُ نَعۡمَاۤءَ بَعۡدَ ضَرَّاۤءَ مَسَّتۡهُ لَیَقُولَنَّ ذَهَبَ ٱلسَّیِّـَٔاتُ عَنِّیۤۚ إِنَّهُۥ لَفَرِحࣱ فَخُورٌ ﴿١٠﴾
Агар унга бошига тушган бирон тангликдан кейин кенгликни тоттирсак: «Энди мендан ёмонликлар кетди», дейди. У хурсанд ва мағрурдир.
إِلَّا ٱلَّذِینَ صَبَرُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ أُوْلَـٰۤىِٕكَ لَهُم مَّغۡفِرَةࣱ وَأَجۡرࣱ كَبِیرࣱ ﴿١١﴾
Сабр қилиб, яхши амалларни қилганлар бундан мустасно. Улар учун мағфират ва катта ажр бордир.
فَلَعَلَّكَ تَارِكُۢ بَعۡضَ مَا یُوحَىٰۤ إِلَیۡكَ وَضَاۤىِٕقُۢ بِهِۦ صَدۡرُكَ أَن یَقُولُواْ لَوۡلَاۤ أُنزِلَ عَلَیۡهِ كَنزٌ أَوۡ جَاۤءَ مَعَهُۥ مَلَكٌۚ إِنَّمَاۤ أَنتَ نَذِیرࣱۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ وَكِیلٌ ﴿١٢﴾
Эҳтимол сиз уларнинг: «Унга бир хазина ҳам нозил қилинса ёки у билан бирга бир фаришта ҳам келса бўлмасмиди?» - деб қолишларидан юрагингиз безовталаниб, ўзингизга ваҳий қилинган нарсаларнинг айримларини тарк қилаётгандирсиз. Сиз фақат огоҳлантирувчисиз, холос. Аллоҳ эса ҳар бир нарсага Вакилдир.
أَمۡ یَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۖ قُلۡ فَأۡتُواْ بِعَشۡرِ سُوَرࣲ مِّثۡلِهِۦ مُفۡتَرَیَـٰتࣲ وَٱدۡعُواْ مَنِ ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿١٣﴾
Ёки уни ўзи тўқиган, дейдиларми? Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангиз, қўлингиздан келганча Аллоҳдан бошқа бутларингизни чақириб, унга ўхшаган ўнтагина сурани тўқиб беринглар-чи?»
فَإِلَّمۡ یَسۡتَجِیبُواْ لَكُمۡ فَٱعۡلَمُوۤاْ أَنَّمَاۤ أُنزِلَ بِعِلۡمِ ٱللَّهِ وَأَن لَّاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَهَلۡ أَنتُم مُّسۡلِمُونَ ﴿١٤﴾
Сизларга жавоб бера олмасалар, бас, билингизки, у Аллоҳнинг илми билан нозил қилинган ва Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Энди мусулмон бўласизларми?
مَن كَانَ یُرِیدُ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَا وَزِینَتَهَا نُوَفِّ إِلَیۡهِمۡ أَعۡمَـٰلَهُمۡ فِیهَا وَهُمۡ فِیهَا لَا یُبۡخَسُونَ ﴿١٥﴾
Кимлар шу дунё ҳаётини ва унинг зеб-зийнатини истасалар, уларга шу дунёнинг ўзида мукофотларини тўла қилиб берурмиз. Улар(нинг савоблари) камайтирилмайди.
أُوْلَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ لَیۡسَ لَهُمۡ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ إِلَّا ٱلنَّارُۖ وَحَبِطَ مَا صَنَعُواْ فِیهَا وَبَـٰطِلࣱ مَّا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿١٦﴾
Ана ўшаларнинг охиратда дўзахдан бошқа насибаси бўлмас. Қилган амаллари ҳабата кетиб, фойда бермас.
أَفَمَن كَانَ عَلَىٰ بَیِّنَةࣲ مِّن رَّبِّهِۦ وَیَتۡلُوهُ شَاهِدࣱ مِّنۡهُ وَمِن قَبۡلِهِۦ كِتَـٰبُ مُوسَىٰۤ إِمَامࣰا وَرَحۡمَةًۚ أُوْلَـٰۤىِٕكَ یُؤۡمِنُونَ بِهِۦۚ وَمَن یَكۡفُرۡ بِهِۦ مِنَ ٱلۡأَحۡزَابِ فَٱلنَّارُ مَوۡعِدُهُۥۚ فَلَا تَكُ فِی مِرۡیَةࣲ مِّنۡهُۚ إِنَّهُ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا یُؤۡمِنُونَ ﴿١٧﴾
Парвардигори тарафидан бир ҳужжатга эга бўлган кимса ўшалар билан баробарми? Яна унга Парвардигори тарафидан бир гувоҳ эргашиб, имом ва раҳмат бўлмиш Мусонинг китоби ҳам (гувоҳлик бериб турган) бўлса. Улар Қуръонга иймон келтирадилар. Энди гуруҳлардан ким унга куфр келтирса, унга ваъда қилинган жой дўзахдир. Бу ишга заррача шубҳа қилманг. У Парвардигорингиз тарафидан келадиган ҳақдир. Лекин кўп одамлар инонмайдилар.
وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّنِ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًاۚ أُوْلَـٰۤىِٕكَ یُعۡرَضُونَ عَلَىٰ رَبِّهِمۡ وَیَقُولُ ٱلۡأَشۡهَـٰدُ هَـٰۤؤُلَاۤءِ ٱلَّذِینَ كَذَبُواْ عَلَىٰ رَبِّهِمۡۚ أَلَا لَعۡنَةُ ٱللَّهِ عَلَى ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿١٨﴾
Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Улар Парвардигорларига рўбарў қилинурлар ва гувоҳлар: «Парвардигорлари шаънига ёлғон гапларни айтганлар мана шулардир», дейдилар. Огоҳ бўлингизким, золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай.
ٱلَّذِینَ یَصُدُّونَ عَن سَبِیلِ ٱللَّهِ وَیَبۡغُونَهَا عِوَجࣰا وَهُم بِٱلۡـَٔاخِرَةِ هُمۡ كَـٰفِرُونَ ﴿١٩﴾
Улар Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар ва уни қийшайтириб қўймоқчи бўладилар. Улар охиратга куфр келтиргувчилардир.
أُوْلَـٰۤىِٕكَ لَمۡ یَكُونُواْ مُعۡجِزِینَ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا كَانَ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِیَاۤءَۘ یُضَـٰعَفُ لَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ مَا كَانُواْ یَسۡتَطِیعُونَ ٱلسَّمۡعَ وَمَا كَانُواْ یُبۡصِرُونَ ﴿٢٠﴾
Ана ўшалар ер юзида қочиб-қутулгувчи бўлмадилар. Уларга Аллоҳдан ўзга дўстлар бўлмади. Уларга азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишни ҳам эплай олмадилар, кўрадиган ҳам бўлмадилар.
أُوْلَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ خَسِرُوۤاْ أَنفُسَهُمۡ وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ یَفۡتَرُونَ ﴿٢١﴾
Ўзига ўзи зарар қилганлар ана ўшалардир. Тўқиб олган бутлари эса уларни ташлаб кетди.
لَا جَرَمَ أَنَّهُمۡ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ هُمُ ٱلۡأَخۡسَرُونَ ﴿٢٢﴾
Охиратда айнан шулар энг зиён кўргувчилар бўлишига шак-шубҳа йўқ.
إِنَّ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَأَخۡبَتُوۤاْ إِلَىٰ رَبِّهِمۡ أُوْلَـٰۤىِٕكَ أَصۡحَـٰبُ ٱلۡجَنَّةِۖ هُمۡ فِیهَا خَـٰلِدُونَ ﴿٢٣﴾
Иймон келтирган, яхши амаллар қилган ва Парвардигорига хушуъ билан бўйсунганлар жаннат эгаларидир ва у ерда абадий қолурлар.
۞ مَثَلُ ٱلۡفَرِیقَیۡنِ كَٱلۡأَعۡمَىٰ وَٱلۡأَصَمِّ وَٱلۡبَصِیرِ وَٱلسَّمِیعِۚ هَلۡ یَسۡتَوِیَانِ مَثَلًاۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٢٤﴾
Бу икки гуруҳнинг мисоли худди кўр ва кар билан кўрадиган ва эшитадиган кимсалар кабидир. Улар баробарми? Ибрат олмайсизларми?
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦۤ إِنِّی لَكُمۡ نَذِیرࣱ مُّبِینٌ ﴿٢٥﴾
Биз Нуҳни қавмига юбордик. «Мен сизларга огоҳлантирувчиман.
أَن لَّا تَعۡبُدُوۤاْ إِلَّا ٱللَّهَۖ إِنِّیۤ أَخَافُ عَلَیۡكُمۡ عَذَابَ یَوۡمٍ أَلِیمࣲ ﴿٢٦﴾
Ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар. Мен сизларга аламли куннинг азоби етиб қолишидан қўрқаман», (деди).
فَقَالَ ٱلۡمَلَأُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦ مَا نَرَىٰكَ إِلَّا بَشَرࣰا مِّثۡلَنَا وَمَا نَرَىٰكَ ٱتَّبَعَكَ إِلَّا ٱلَّذِینَ هُمۡ أَرَاذِلُنَا بَادِیَ ٱلرَّأۡیِ وَمَا نَرَىٰ لَكُمۡ عَلَیۡنَا مِن فَضۡلِۭ بَلۡ نَظُنُّكُمۡ كَـٰذِبِینَ ﴿٢٧﴾
Шунда унинг қавмидаги улуғлари деди: «Сени худди ўзимизга ўхшаган одамлигингни кўриб турибмиз. Сенга фақат ялангоёқларгина ўйламасдан эргашаётганини ҳам кўряпмиз. Сизларнинг биздан ортиқча жойингизни кўрмаяпмиз. Аксинча, сизларни ёлғончилар, деб ўйлаяпмиз».
قَالَ یَـٰقَوۡمِ أَرَءَیۡتُمۡ إِن كُنتُ عَلَىٰ بَیِّنَةࣲ مِّن رَّبِّی وَءَاتَىٰنِی رَحۡمَةࣰ مِّنۡ عِندِهِۦ فَعُمِّیَتۡ عَلَیۡكُمۡ أَنُلۡزِمُكُمُوهَا وَأَنتُمۡ لَهَا كَـٰرِهُونَ ﴿٢٨﴾
Деди: «Эй қавмим, айтинг-чи, мен Парвардигорим тарафидан аниқ ҳужжатга эга бўлсам ва У Зот менга Ўз ҳузуридан бир раҳмат ато этган бўлса-ю, у сизлардан яширин бўлса, сизларга уни ёқтирмасангиз ҳам мажбурлармидик?!»
وَیَـٰقَوۡمِ لَاۤ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَیۡهِ مَالًاۖ إِنۡ أَجۡرِیَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِۚ وَمَاۤ أَنَا۠ بِطَارِدِ ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤاْۚ إِنَّهُم مُّلَـٰقُواْ رَبِّهِمۡ وَلَـٰكِنِّیۤ أَرَىٰكُمۡ قَوۡمࣰا تَجۡهَلُونَ ﴿٢٩﴾
«Эй қавмим, бу ишим учун сизлардан мол-давлат сўрамайман. Ажримни бериш фақат Аллоҳнинг зиммасидадир. Мен иймон келтирган зотларни қувиб соладиган (одам) эмасман. Улар Парвардигорига йўлиқадиган (зот)лардир. Лекин мен сизларнинг нодон қавм эканингизни кўриб турибман».
وَیَـٰقَوۡمِ مَن یَنصُرُنِی مِنَ ٱللَّهِ إِن طَرَدتُّهُمۡۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٣٠﴾
«Эй қавмим, агар уларни қувиб соладиган бўлсам, ким менга Аллоҳ(нинг азоби)дан (қутулишга) ёрдам берур. Ўйлаб кўрмайсизларми?»
وَلَاۤ أَقُولُ لَكُمۡ عِندِی خَزَاۤىِٕنُ ٱللَّهِ وَلَاۤ أَعۡلَمُ ٱلۡغَیۡبَ وَلَاۤ أَقُولُ إِنِّی مَلَكࣱ وَلَاۤ أَقُولُ لِلَّذِینَ تَزۡدَرِیۤ أَعۡیُنُكُمۡ لَن یُؤۡتِیَهُمُ ٱللَّهُ خَیۡرًاۖ ٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا فِیۤ أَنفُسِهِمۡ إِنِّیۤ إِذࣰا لَّمِنَ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٣١﴾
"Сизларга: «Аллоҳнинг хазиналари менда», демайман. Ғайбни билмайман. «Мен фариштаман», ҳам демайман. Кўзингизга ҳақир кўринаётган кишилар ҳақида: «Аллоҳ уларга ҳаргиз яхшилик ато этмагай», деб ҳам айтмайман. Уларнинг ичидагини Аллоҳ билгувчироқдир. У ҳолда мен золимлардан бўлиб қолурман».
قَالُواْ یَـٰنُوحُ قَدۡ جَـٰدَلۡتَنَا فَأَكۡثَرۡتَ جِدَ ٰلَنَا فَأۡتِنَا بِمَا تَعِدُنَاۤ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِینَ ﴿٣٢﴾
Дедилар: «Эй Нуҳ, биз билан тортишдинг ва тортишишни кўпайтириб юбординг. Агар ростгўйлардан бўлсанг, ўша бизга ваъда қилган нарсангни олиб кел-чи».
قَالَ إِنَّمَا یَأۡتِیكُم بِهِ ٱللَّهُ إِن شَاۤءَ وَمَاۤ أَنتُم بِمُعۡجِزِینَ ﴿٣٣﴾
Деди: «Уни сизларга фақат Аллоҳ Ўзи истаган пайтида келтирур ва сизлар қочиб-қутулгувчи бўлмассиз».
وَلَا یَنفَعُكُمۡ نُصۡحِیۤ إِنۡ أَرَدتُّ أَنۡ أَنصَحَ لَكُمۡ إِن كَانَ ٱللَّهُ یُرِیدُ أَن یُغۡوِیَكُمۡۚ هُوَ رَبُّكُمۡ وَإِلَیۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿٣٤﴾
Аллоҳ сизларни адаштириб қўйишни истаётган бўлса, мен сизларга насиҳат қилишни истасам ҳам насиҳатим сизларга фойда бермас. У Парвардигорингиздир. Унга қайтарилурсизлар.
أَمۡ یَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۖ قُلۡ إِنِ ٱفۡتَرَیۡتُهُۥ فَعَلَیَّ إِجۡرَامِی وَأَنَا۠ بَرِیۤءࣱ مِّمَّا تُجۡرِمُونَ ﴿٣٥﴾
Ёки: «Уни ўзи тўқиган», дейдиларми? Айтинг: «Уни ўзим тўқиган бўлсам, гуноҳи ўзимнинг гарданимда. Мен сизлар қилаётган жиноятлардан покман».
وَأُوحِیَ إِلَىٰ نُوحٍ أَنَّهُۥ لَن یُؤۡمِنَ مِن قَوۡمِكَ إِلَّا مَن قَدۡ ءَامَنَ فَلَا تَبۡتَىِٕسۡ بِمَا كَانُواْ یَفۡعَلُونَ ﴿٣٦﴾
Нуҳга шундай ваҳий қилинди: «Қавмингдан шу иймон келтирганларидан бошқаси ҳаргиз иймон келтирмайди. Уларнинг қилган ишларидан хафа бўлма».
وَٱصۡنَعِ ٱلۡفُلۡكَ بِأَعۡیُنِنَا وَوَحۡیِنَا وَلَا تُخَـٰطِبۡنِی فِی ٱلَّذِینَ ظَلَمُوۤاْ إِنَّهُم مُّغۡرَقُونَ ﴿٣٧﴾
Бизнинг ҳифзи-ҳимоямиз ва кўрсатмамиз остида кема ясагин. Зулм қилганлар ҳақида Менга гап очмагин. Улар, албатта, ғарқ бўлгувчилардир.
وَیَصۡنَعُ ٱلۡفُلۡكَ وَكُلَّمَا مَرَّ عَلَیۡهِ مَلَأࣱ مِّن قَوۡمِهِۦ سَخِرُواْ مِنۡهُۚ قَالَ إِن تَسۡخَرُواْ مِنَّا فَإِنَّا نَسۡخَرُ مِنكُمۡ كَمَا تَسۡخَرُونَ ﴿٣٨﴾
У кемани ясар экан, қавмидаги зодагонлар ёнидан ўтаётиб, уни масхара қилсалар: «(Бугун) сиз бизни масхара қилаётган бўлсангиз, (эртага) биз сизни худди сиз масхара қилганингиздек, масхара қилурмиз», деди.
فَسَوۡفَ تَعۡلَمُونَ مَن یَأۡتِیهِ عَذَابࣱ یُخۡزِیهِ وَیَحِلُّ عَلَیۡهِ عَذَابࣱ مُّقِیمٌ ﴿٣٩﴾
(Нуҳ яна деди): «Бас, яқинда кимга шарманда қилгувчи азоб келишини ва кимнинг устига мангу азоб тушишини билиб олурсиз».
حَتَّىٰۤ إِذَا جَاۤءَ أَمۡرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ قُلۡنَا ٱحۡمِلۡ فِیهَا مِن كُلࣲّ زَوۡجَیۡنِ ٱثۡنَیۡنِ وَأَهۡلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَیۡهِ ٱلۡقَوۡلُ وَمَنۡ ءَامَنَۚ وَمَاۤ ءَامَنَ مَعَهُۥۤ إِلَّا قَلِیلࣱ ﴿٤٠﴾
Токи Бизнинг фармонимиз келиб, ердан фавворалар отилгач, дедик: «Унга оилангни ва ҳар (жонивордан) бир жуфтдан чиқар. Ким ҳақида олдин гап ўтган бўлса, ўша бундан мустасно. Иймон келтирганларни ҳам (чиқар)». Унга жуда оз одам иймон келтирганди.
۞ وَقَالَ ٱرۡكَبُواْ فِیهَا بِسۡمِ ٱللَّهِ مَجۡرٜىٰهَا وَمُرۡسَىٰهَاۤۚ إِنَّ رَبِّی لَغَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿٤١﴾
У деди: «Унга мининглар. Унинг юриши ҳам, туриши ҳам Аллоҳнинг номи билан бўлур. Албатта, Парвардигорим Кечиримли ва Раҳмли Зотдир».
وَهِیَ تَجۡرِی بِهِمۡ فِی مَوۡجࣲ كَٱلۡجِبَالِ وَنَادَىٰ نُوحٌ ٱبۡنَهُۥ وَكَانَ فِی مَعۡزِلࣲ یَـٰبُنَیَّ ٱرۡكَب مَّعَنَا وَلَا تَكُن مَّعَ ٱلۡكَـٰفِرِینَ ﴿٤٢﴾
Кема уларни тоғлардек тўлқинлар орасида олиб кетар экан, Нуҳ бир четда қолган ўғлига нидо қилди: «Эй ўғилгинам, биз билан бирга (кемага) мингин, кофирлар билан бирга қолмагин!»
قَالَ سَـَٔاوِیۤ إِلَىٰ جَبَلࣲ یَعۡصِمُنِی مِنَ ٱلۡمَاۤءِۚ قَالَ لَا عَاصِمَ ٱلۡیَوۡمَ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِ إِلَّا مَن رَّحِمَۚ وَحَالَ بَیۡنَهُمَا ٱلۡمَوۡجُ فَكَانَ مِنَ ٱلۡمُغۡرَقِینَ ﴿٤٣﴾
Деди: «Мени сувдан асраб қоладиган бирон тоққа чиқиб оламан». Деди: «Бугун Аллоҳнинг амридан бирон сақловчи йўқдир. Аллоҳ раҳм қилган кишиларгина бундан мустасно». Уларнинг ораларини тўлқин тўсди ва у ғарқ бўлгувчилардан бўлди.
وَقِیلَ یَـٰۤأَرۡضُ ٱبۡلَعِی مَاۤءَكِ وَیَـٰسَمَاۤءُ أَقۡلِعِی وَغِیضَ ٱلۡمَاۤءُ وَقُضِیَ ٱلۡأَمۡرُ وَٱسۡتَوَتۡ عَلَى ٱلۡجُودِیِّۖ وَقِیلَ بُعۡدࣰا لِّلۡقَوۡمِ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٤٤﴾
«Эй ер, сувингни ют, эй осмон, ўзингни тут», дейилди. Сув қуриди. Фармон бажарилди. (Кема) Жудий (тоғи)га жойлашди ва «Золим қавмга ҳалокат бўлсин!» дейилди.
وَنَادَىٰ نُوحࣱ رَّبَّهُۥ فَقَالَ رَبِّ إِنَّ ٱبۡنِی مِنۡ أَهۡلِی وَإِنَّ وَعۡدَكَ ٱلۡحَقُّ وَأَنتَ أَحۡكَمُ ٱلۡحَـٰكِمِینَ ﴿٤٥﴾
Нуҳ Парвардигорига нидо қилиб деди: «Парвардигорим, ўғлим аҳли оиламдандир. Албатта, ваъданг ҳақдир. Сен ҳакамлар ҳакамисан».
قَالَ یَـٰنُوحُ إِنَّهُۥ لَیۡسَ مِنۡ أَهۡلِكَۖ إِنَّهُۥ عَمَلٌ غَیۡرُ صَـٰلِحࣲۖ فَلَا تَسۡـَٔلۡنِ مَا لَیۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٌۖ إِنِّیۤ أَعِظُكَ أَن تَكُونَ مِنَ ٱلۡجَـٰهِلِینَ ﴿٤٦﴾
Деди: «Эй Нуҳ, у сенинг аҳлингдан эмас. У(нинг иши) яхши иш эмас. Билмаган нарсангни Мендан сўрама. Сенга нодонлардан бўлиб қолмасликни насиҳат қиламан».
قَالَ رَبِّ إِنِّیۤ أَعُوذُ بِكَ أَنۡ أَسۡـَٔلَكَ مَا لَیۡسَ لِی بِهِۦ عِلۡمࣱۖ وَإِلَّا تَغۡفِرۡ لِی وَتَرۡحَمۡنِیۤ أَكُن مِّنَ ٱلۡخَـٰسِرِینَ ﴿٤٧﴾
Деди: «Парвардигорим, билиб-билмай сўрайверишдан паноҳ сўрайман. Энди мени кечирмасанг, менга раҳм қилмасанг, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурман».
قِیلَ یَـٰنُوحُ ٱهۡبِطۡ بِسَلَـٰمࣲ مِّنَّا وَبَرَكَـٰتٍ عَلَیۡكَ وَعَلَىٰۤ أُمَمࣲ مِّمَّن مَّعَكَۚ وَأُمَمࣱ سَنُمَتِّعُهُمۡ ثُمَّ یَمَسُّهُم مِّنَّا عَذَابٌ أَلِیمࣱ ﴿٤٨﴾
Дейилди: «Эй Нуҳ, Биз тарафимиздан бўлган бир саломатлик ҳамда сенга ва сен билан бирга бўлган умматлар устига (ёғилажак) баракалар ила туш. (Бошқа) умматларни эса (бироз) фойдалантирамиз. Кейин уларни Биз тарафимиздан бир аламли азоб тутгай».
تِلۡكَ مِنۡ أَنۢبَاۤءِ ٱلۡغَیۡبِ نُوحِیهَاۤ إِلَیۡكَۖ مَا كُنتَ تَعۡلَمُهَاۤ أَنتَ وَلَا قَوۡمُكَ مِن قَبۡلِ هَـٰذَاۖ فَٱصۡبِرۡۖ إِنَّ ٱلۡعَـٰقِبَةَ لِلۡمُتَّقِینَ ﴿٤٩﴾
Булар ғайб хабарларидандир. Уларни сизга ваҳий қилмоқдамиз. Уларни олдин сиз ҳам, қавмингиз ҳам билмас эдингизлар. Бас, сабр қилинг. Оқибат тақводорларникидир.
وَإِلَىٰ عَادٍ أَخَاهُمۡ هُودࣰاۚ قَالَ یَـٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَـٰهٍ غَیۡرُهُۥۤۖ إِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا مُفۡتَرُونَ ﴿٥٠﴾
Одга биродарлари Ҳудни (юбордик). Деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Сизлар фақат тўқиб олувчиларсиз, холос».
یَـٰقَوۡمِ لَاۤ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَیۡهِ أَجۡرًاۖ إِنۡ أَجۡرِیَ إِلَّا عَلَى ٱلَّذِی فَطَرَنِیۤۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ﴿٥١﴾
«Эй қавмим, сизлардан ажр-мукофот сўрамайман. Ажримни бериш мени яратган Зот зиммасидадир. Ақлингизни ишлатмайсизларми?»
وَیَـٰقَوۡمِ ٱسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّكُمۡ ثُمَّ تُوبُوۤاْ إِلَیۡهِ یُرۡسِلِ ٱلسَّمَاۤءَ عَلَیۡكُم مِّدۡرَارࣰا وَیَزِدۡكُمۡ قُوَّةً إِلَىٰ قُوَّتِكُمۡ وَلَا تَتَوَلَّوۡاْ مُجۡرِمِینَ ﴿٥٢﴾
«Эй қавмим, Парвардигорингизга истиғфор айтингиз, кейин Унга тавба қилингиз. Шунда У Зот сизга осмондан ёмғир ёғдирар ва кучингизга куч қўшар. Жинояткорона юз ўгириб кетмангиз!»
قَالُواْ یَـٰهُودُ مَا جِئۡتَنَا بِبَیِّنَةࣲ وَمَا نَحۡنُ بِتَارِكِیۤ ءَالِهَتِنَا عَن قَوۡلِكَ وَمَا نَحۡنُ لَكَ بِمُؤۡمِنِینَ ﴿٥٣﴾
Дедилар: «Эй Ҳуд, сен бизга бирон ҳужжат келтирмадинг. Сенинг гапинг билан худоларимизни тарк қилавермаймиз. Сенга ишониб кетавермаймиз.
إِن نَّقُولُ إِلَّا ٱعۡتَرَىٰكَ بَعۡضُ ءَالِهَتِنَا بِسُوۤءࣲۗ قَالَ إِنِّیۤ أُشۡهِدُ ٱللَّهَ وَٱشۡهَدُوۤاْ أَنِّی بَرِیۤءࣱ مِّمَّا تُشۡرِكُونَ ﴿٥٤﴾
Биз фақат: «Сени худоларимиздан бири чалибди», деймиз, холос». У деди: «Албатта, мен Аллоҳни гувоҳ қиламан ва сизлар ҳам гувоҳ бўлингизким, шубҳасиз, мен сизларнинг ширк келтиришингиздан покман».
مِن دُونِهِۦۖ فَكِیدُونِی جَمِیعࣰا ثُمَّ لَا تُنظِرُونِ ﴿٥٥﴾
Ундан ўзга (илоҳларга сиғинмасман). Бас, ҳаммангиз менга қарши ҳийла қилаверинглар, менга муҳлат берманглар.
إِنِّی تَوَكَّلۡتُ عَلَى ٱللَّهِ رَبِّی وَرَبِّكُمۚ مَّا مِن دَاۤبَّةٍ إِلَّا هُوَ ءَاخِذُۢ بِنَاصِیَتِهَاۤۚ إِنَّ رَبِّی عَلَىٰ صِرَ ٰطࣲ مُّسۡتَقِیمࣲ ﴿٥٦﴾
Албатта, мен Парвардигорим ва Парвардигорингиз Аллоҳга таваккул қилдим. Бирон бир ўрмалаган жон йўқки, У Зот унинг пешонасидан тутмаган бўлса. Шубҳасиз, Парвардигорим тўғри йўл устидадир.
فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقَدۡ أَبۡلَغۡتُكُم مَّاۤ أُرۡسِلۡتُ بِهِۦۤ إِلَیۡكُمۡۚ وَیَسۡتَخۡلِفُ رَبِّی قَوۡمًا غَیۡرَكُمۡ وَلَا تَضُرُّونَهُۥ شَیۡـًٔاۚ إِنَّ رَبِّی عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءٍ حَفِیظࣱ ﴿٥٧﴾
Юз ўгирсангизлар, мен сизларга етказишим лозим бўлган нарсани етказдим. Парвардигорим сизларнинг ўрнингизга бошқа бир қавмни олиб келур. Сизлар Унга ҳеч қандай зарар қила олмассизлар. Албатта, Парвардигорим ҳар бир нарсани кузатиб тургувчидир.
وَلَمَّا جَاۤءَ أَمۡرُنَا نَجَّیۡنَا هُودࣰا وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ بِرَحۡمَةࣲ مِّنَّا وَنَجَّیۡنَـٰهُم مِّنۡ عَذَابٍ غَلِیظࣲ ﴿٥٨﴾
Фармонимиз келгач, Ҳуд ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Уларни қаттиқ азобдан қутқардик.
وَتِلۡكَ عَادࣱۖ جَحَدُواْ بِـَٔایَـٰتِ رَبِّهِمۡ وَعَصَوۡاْ رُسُلَهُۥ وَٱتَّبَعُوۤاْ أَمۡرَ كُلِّ جَبَّارٍ عَنِیدࣲ ﴿٥٩﴾
Ўша Оддирки, Парвардигорларининг оятларини инкор этдилар, пайғамбарларига осийлик қилдилар ва ҳамма саркаш золимларга эргашдилар.
وَأُتۡبِعُواْ فِی هَـٰذِهِ ٱلدُّنۡیَا لَعۡنَةࣰ وَیَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِۗ أَلَاۤ إِنَّ عَادࣰا كَفَرُواْ رَبَّهُمۡۗ أَلَا بُعۡدࣰا لِّعَادࣲ قَوۡمِ هُودࣲ ﴿٦٠﴾
Бу дунёда ҳам, Қиёмат кунида ҳам лаънатга учрагайлар. Огоҳ бўлингизким, Од Парвардигорларига куфр келтирдилар. Огоҳ бўлингизким, Ҳуднинг қавми бўлган Од ҳалокатга учрагай.
۞ وَإِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمۡ صَـٰلِحࣰاۚ قَالَ یَـٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَـٰهٍ غَیۡرُهُۥۖ هُوَ أَنشَأَكُم مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ وَٱسۡتَعۡمَرَكُمۡ فِیهَا فَٱسۡتَغۡفِرُوهُ ثُمَّ تُوبُوۤاْ إِلَیۡهِۚ إِنَّ رَبِّی قَرِیبࣱ مُّجِیبࣱ ﴿٦١﴾
Самудга биродарлари Солиҳни (юбордик). Деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У сизларни ердан пайдо қилиб, уни обод этишни сизларга топширди. Бас, Ундан мағфират сўранглар, кейин Унга тавба қилинглар. Албатта, Парвардигорим яқин ва ижобат қилгувчидир».
قَالُواْ یَـٰصَـٰلِحُ قَدۡ كُنتَ فِینَا مَرۡجُوࣰّا قَبۡلَ هَـٰذَاۤۖ أَتَنۡهَىٰنَاۤ أَن نَّعۡبُدَ مَا یَعۡبُدُ ءَابَاۤؤُنَا وَإِنَّنَا لَفِی شَكࣲّ مِّمَّا تَدۡعُونَاۤ إِلَیۡهِ مُرِیبࣲ ﴿٦٢﴾
Дедилар: «Эй Солиҳ, сен олдин орзуимиздаги одам эдинг-ку. Энди бизни ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутларга ибодат қилишимиздан қайтарасанми?! Албатта, биз сен даъват қилаётган нарсадан шубҳа-гумондамиз».
قَالَ یَـٰقَوۡمِ أَرَءَیۡتُمۡ إِن كُنتُ عَلَىٰ بَیِّنَةࣲ مِّن رَّبِّی وَءَاتَىٰنِی مِنۡهُ رَحۡمَةࣰ فَمَن یَنصُرُنِی مِنَ ٱللَّهِ إِنۡ عَصَیۡتُهُۥۖ فَمَا تَزِیدُونَنِی غَیۡرَ تَخۡسِیرࣲ ﴿٦٣﴾
Деди: «Эй қавмим, айтинглар-чи, мен Парвардигорим тарафидан бир ҳужжатга эга бўлсам ва У Зот менга Ўзи тарафидан бир раҳматни ато этган бўлса-да, яна мен У Зотга осийлик қилсам, Аллоҳ(нинг азобидан) қутулишимга ким ёрдам бера олади?! Сизлар эса менга зарардан бошқа нарсани кўпайтирмайсизлар».
وَیَـٰقَوۡمِ هَـٰذِهِۦ نَاقَةُ ٱللَّهِ لَكُمۡ ءَایَةࣰۖ فَذَرُوهَا تَأۡكُلۡ فِیۤ أَرۡضِ ٱللَّهِۖ وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوۤءࣲ فَیَأۡخُذَكُمۡ عَذَابࣱ قَرِیبࣱ ﴿٦٤﴾
Эй қавмим, мана бу Аллоҳнинг туяси сизларга бир оят-мўжизадир. Уни тек қўйинглар. Аллоҳнинг ерида ўтлаб юраверсин. Унга бирон ёмонлик қила кўрманглар. Акс ҳолда, тезда бир азобга йўлиқасизлар.
فَعَقَرُوهَا فَقَالَ تَمَتَّعُواْ فِی دَارِكُمۡ ثَلَـٰثَةَ أَیَّامࣲۖ ذَ ٰلِكَ وَعۡدٌ غَیۡرُ مَكۡذُوبࣲ ﴿٦٥﴾
Уни сўйиб юбордилар. Деди: «Уй-жойларингиздан уч кун фойдаланиб олинглар. Мана шу ёлғони йўқ чин ваъдадир».
فَلَمَّا جَاۤءَ أَمۡرُنَا نَجَّیۡنَا صَـٰلِحࣰا وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ بِرَحۡمَةࣲ مِّنَّا وَمِنۡ خِزۡیِ یَوۡمِىِٕذٍۚ إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلۡقَوِیُّ ٱلۡعَزِیزُ ﴿٦٦﴾
Фармонимиз келгач, Солиҳ ва у билан бирга бўлган мўминларга Ўз тарафимиздан бўлган бир раҳмат ила нажот бердик ва уларни ўша куннинг шармандалигидан қутқардик. Албатта, Парвардигорингиз Кучли ва Ғолиб Зотдир.
وَأَخَذَ ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ ٱلصَّیۡحَةُ فَأَصۡبَحُواْ فِی دِیَـٰرِهِمۡ جَـٰثِمِینَ ﴿٦٧﴾
Зулм қилган кимсаларни ҳайқириқ ушлади. Ўз уйларида йиқилдилар.
كَأَن لَّمۡ یَغۡنَوۡاْ فِیهَاۤۗ أَلَاۤ إِنَّ ثَمُودَاْ كَفَرُواْ رَبَّهُمۡۗ أَلَا بُعۡدࣰا لِّثَمُودَ ﴿٦٨﴾
Худди у ерда яшамагандек. Огоҳ бўлингизким, Самуд Парвардигорига куфр келтирди. Огоҳ бўлингизким, Самуд ҳалокатга учради.
وَلَقَدۡ جَاۤءَتۡ رُسُلُنَاۤ إِبۡرَ ٰهِیمَ بِٱلۡبُشۡرَىٰ قَالُواْ سَلَـٰمࣰاۖ قَالَ سَلَـٰمࣱۖ فَمَا لَبِثَ أَن جَاۤءَ بِعِجۡلٍ حَنِیذࣲ ﴿٦٩﴾
Дарҳақиқат, элчиларимиз Иброҳимга хушхабар билан келиб, салом бердилар. У ҳам: «Салом», деди-да, ҳаял ўтмай бир бузоқни қовуриб келтирди.
فَلَمَّا رَءَاۤ أَیۡدِیَهُمۡ لَا تَصِلُ إِلَیۡهِ نَكِرَهُمۡ وَأَوۡجَسَ مِنۡهُمۡ خِیفَةࣰۚ قَالُواْ لَا تَخَفۡ إِنَّاۤ أُرۡسِلۡنَاۤ إِلَىٰ قَوۡمِ لُوطࣲ ﴿٧٠﴾
Уларнинг овқатга қўл узатмаганларини кўриб, улардан шубҳаланди ва хавфсиради. Дедилар: «Қўрқма, биз Лут қавмига юборилганмиз».
وَٱمۡرَأَتُهُۥ قَاۤىِٕمَةࣱ فَضَحِكَتۡ فَبَشَّرۡنَـٰهَا بِإِسۡحَـٰقَ وَمِن وَرَاۤءِ إِسۡحَـٰقَ یَعۡقُوبَ ﴿٧١﴾
Хотини (ўша ерда) турганди. У кулди. Биз унга Исҳоқ ва Исҳоқнинг ортидан Яъқуб (туғилиши) ҳақида хушхабар бердик.
قَالَتۡ یَـٰوَیۡلَتَىٰۤ ءَأَلِدُ وَأَنَا۠ عَجُوزࣱ وَهَـٰذَا بَعۡلِی شَیۡخًاۖ إِنَّ هَـٰذَا لَشَیۡءٌ عَجِیبࣱ ﴿٧٢﴾
У деди: «Вой ўлмасам, ўзим кампир бўлсам, мана бу эрим эса қари чол бўлса. Шунда ҳам туғавераманми? Бу жуда қизиқ-ку!»
قَالُوۤاْ أَتَعۡجَبِینَ مِنۡ أَمۡرِ ٱللَّهِۖ رَحۡمَتُ ٱللَّهِ وَبَرَكَـٰتُهُۥ عَلَیۡكُمۡ أَهۡلَ ٱلۡبَیۡتِۚ إِنَّهُۥ حَمِیدࣱ مَّجِیدࣱ ﴿٧٣﴾
Дедилар: «Аллоҳнинг ишидан ажабланасанми? Эй хонадон аҳли, сизларга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин. Албатта, У мақтовга лойиқ, буюк Зотдир».
فَلَمَّا ذَهَبَ عَنۡ إِبۡرَ ٰهِیمَ ٱلرَّوۡعُ وَجَاۤءَتۡهُ ٱلۡبُشۡرَىٰ یُجَـٰدِلُنَا فِی قَوۡمِ لُوطٍ ﴿٧٤﴾
Иброҳимдан қўрқув кетиб, унга хушхабар келгач, Биз билан Лут қавми ҳақида баҳслаша бошлади.
إِنَّ إِبۡرَ ٰهِیمَ لَحَلِیمٌ أَوَّ ٰهࣱ مُّنِیبࣱ ﴿٧٥﴾
Албатта, Иброҳим ҳалим, кўнгилчан ва ибодатли кишидир.
یَـٰۤإِبۡرَ ٰهِیمُ أَعۡرِضۡ عَنۡ هَـٰذَاۤۖ إِنَّهُۥ قَدۡ جَاۤءَ أَمۡرُ رَبِّكَۖ وَإِنَّهُمۡ ءَاتِیهِمۡ عَذَابٌ غَیۡرُ مَرۡدُودࣲ ﴿٧٦﴾
(Дедилар): «Эй Иброҳим, бу баҳсни қўй. Парвардигорингнинг фармони (аллақачон) келиб бўлган. Албатта, уларга қайтариб бўлмас азоб келгувчидир».
وَلَمَّا جَاۤءَتۡ رُسُلُنَا لُوطࣰا سِیۤءَ بِهِمۡ وَضَاقَ بِهِمۡ ذَرۡعࣰا وَقَالَ هَـٰذَا یَوۡمٌ عَصِیبࣱ ﴿٧٧﴾
Элчиларимиз Лутнинг ёнига келгач, унинг ҳоли ёмонлашди ва уларнинг келишларидан юраги сиқилиб, деди: «Бу жуда оғир кундир».
وَجَاۤءَهُۥ قَوۡمُهُۥ یُهۡرَعُونَ إِلَیۡهِ وَمِن قَبۡلُ كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ٱلسَّیِّـَٔاتِۚ قَالَ یَـٰقَوۡمِ هَـٰۤؤُلَاۤءِ بَنَاتِی هُنَّ أَطۡهَرُ لَكُمۡۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَلَا تُخۡزُونِ فِی ضَیۡفِیۤۖ أَلَیۡسَ مِنكُمۡ رَجُلࣱ رَّشِیدࣱ ﴿٧٨﴾
Қавми унинг ёнига югуриб келди. Улар олдин ёмон ишлар қилардилар. Деди: «Эй қавмим, анави қизларим - ана ўшалар сизлар учун покроқ-ку. Аллоҳдан қўрқинглар ва мени меҳмонларим олдида шарманда қилманглар. Орангизда биронта ақлли киши йўқми?»
قَالُواْ لَقَدۡ عَلِمۡتَ مَا لَنَا فِی بَنَاتِكَ مِنۡ حَقࣲّ وَإِنَّكَ لَتَعۡلَمُ مَا نُرِیدُ ﴿٧٩﴾
Дедилар: «Биз қизларингга муҳтож эмаслигимизни яхши биласан. Нимани хоҳлаётганимизни ҳам яхши биласан».
قَالَ لَوۡ أَنَّ لِی بِكُمۡ قُوَّةً أَوۡ ءَاوِیۤ إِلَىٰ رُكۡنࣲ شَدِیدࣲ ﴿٨٠﴾
Деди: «Қани энди, сизларга кучим етса ёки таянадиган бир кучли таянчим бўлса».
قَالُواْ یَـٰلُوطُ إِنَّا رُسُلُ رَبِّكَ لَن یَصِلُوۤاْ إِلَیۡكَۖ فَأَسۡرِ بِأَهۡلِكَ بِقِطۡعࣲ مِّنَ ٱلَّیۡلِ وَلَا یَلۡتَفِتۡ مِنكُمۡ أَحَدٌ إِلَّا ٱمۡرَأَتَكَۖ إِنَّهُۥ مُصِیبُهَا مَاۤ أَصَابَهُمۡۚ إِنَّ مَوۡعِدَهُمُ ٱلصُّبۡحُۚ أَلَیۡسَ ٱلصُّبۡحُ بِقَرِیبࣲ ﴿٨١﴾
(Фаришталар) дедилар: «Эй Лут, биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Улар сенга асло тега олмаслар. Кечанинг бир қисмида оилангни олиб чиқиб кет, хотининг бундан мутасно. Биронтангиз атрофга алангламасин! Уларга етган мусибат унга (хотинингга) ҳам етгай. Уларга ваъда қилинган вақт тонгдир. Тонг яқин эмасми?!»
فَلَمَّا جَاۤءَ أَمۡرُنَا جَعَلۡنَا عَـٰلِیَهَا سَافِلَهَا وَأَمۡطَرۡنَا عَلَیۡهَا حِجَارَةࣰ مِّن سِجِّیلࣲ مَّنضُودࣲ ﴿٨٢﴾
Фармонимиз келгач, уларни остин-устин қилиб юбордик ва устларидан кетма-кет сопол тошларни ёғдирдик.
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَۖ وَمَا هِیَ مِنَ ٱلظَّـٰلِمِینَ بِبَعِیدࣲ ﴿٨٣﴾
Парвардигорингиз ҳузурида белгиланган. Улар золимлардан узоқда эмас.
۞ وَإِلَىٰ مَدۡیَنَ أَخَاهُمۡ شُعَیۡبࣰاۚ قَالَ یَـٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَـٰهٍ غَیۡرُهُۥۖ وَلَا تَنقُصُواْ ٱلۡمِكۡیَالَ وَٱلۡمِیزَانَۖ إِنِّیۤ أَرَىٰكُم بِخَیۡرࣲ وَإِنِّیۤ أَخَافُ عَلَیۡكُمۡ عَذَابَ یَوۡمࣲ مُّحِیطࣲ ﴿٨٤﴾
Мадянга биродарлари Шуайбни (юбордик). Деди: «Эй қавмим, Аллоҳга бандалик қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ. Ўлчов ва тарозидан уриб қолманглар. Мен сизларни яхшиликда кўряпман. Мен устингизга қамраб олувчи кун азоби тушишидан қўрқаман».
وَیَـٰقَوۡمِ أَوۡفُواْ ٱلۡمِكۡیَالَ وَٱلۡمِیزَانَ بِٱلۡقِسۡطِۖ وَلَا تَبۡخَسُواْ ٱلنَّاسَ أَشۡیَاۤءَهُمۡ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِی ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِینَ ﴿٨٥﴾
«Эй қавмим, ўлчаш ва тортишни адолат билан тўла адо этинглар. Одамларнинг нарсаларини уриб қолманглар ва заминда бузғунчилик қилиб юрманглар».
بَقِیَّتُ ٱللَّهِ خَیۡرࣱ لَّكُمۡ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِینَۚ وَمَاۤ أَنَا۠ عَلَیۡكُم بِحَفِیظࣲ ﴿٨٦﴾
«Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳнинг сизлар учун қолдиргани яхшироқ. Мен сизларнинг устингизда қўриқчи эмасман».
قَالُواْ یَـٰشُعَیۡبُ أَصَلَوٰتُكَ تَأۡمُرُكَ أَن نَّتۡرُكَ مَا یَعۡبُدُ ءَابَاۤؤُنَاۤ أَوۡ أَن نَّفۡعَلَ فِیۤ أَمۡوَ ٰلِنَا مَا نَشَـٰۤؤُاْۖ إِنَّكَ لَأَنتَ ٱلۡحَلِیمُ ٱلرَّشِیدُ ﴿٨٧﴾
Улар (масхара қилиб) дедилар: «Эй Шуайб, сенга намозинг ота-боболаримиз ибодат қилиб келаётган бутлардан воз кечишимизни ёки ўз мол-мулкимизни ўзимиз истагандек тасарруф қилмаслигимизни буюряптими? Бирам кўнгилчан, рашидсанки!»
قَالَ یَـٰقَوۡمِ أَرَءَیۡتُمۡ إِن كُنتُ عَلَىٰ بَیِّنَةࣲ مِّن رَّبِّی وَرَزَقَنِی مِنۡهُ رِزۡقًا حَسَنࣰاۚ وَمَاۤ أُرِیدُ أَنۡ أُخَالِفَكُمۡ إِلَىٰ مَاۤ أَنۡهَىٰكُمۡ عَنۡهُۚ إِنۡ أُرِیدُ إِلَّا ٱلۡإِصۡلَـٰحَ مَا ٱسۡتَطَعۡتُۚ وَمَا تَوۡفِیقِیۤ إِلَّا بِٱللَّهِۚ عَلَیۡهِ تَوَكَّلۡتُ وَإِلَیۡهِ أُنِیبُ ﴿٨٨﴾
Деди: «Эй қавмим, айтинглар-чи, борди-ю, мен Парвардигорим тарафидан аниқ бир ҳужжатга эга бўлсам-чи ва менга Ўзи тарафидан бир яхши ризқ ато этган бўлса-чи?! Мен сизларга ўзим қайтараётган нарсада хилоф қилмоқчи эмасман. Мен кучим етганича ислоҳ қилишни истайман, холос. Менга тавфиқ бериш Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман».
وَیَـٰقَوۡمِ لَا یَجۡرِمَنَّكُمۡ شِقَاقِیۤ أَن یُصِیبَكُم مِّثۡلُ مَاۤ أَصَابَ قَوۡمَ نُوحٍ أَوۡ قَوۡمَ هُودٍ أَوۡ قَوۡمَ صَـٰلِحࣲۚ وَمَا قَوۡمُ لُوطࣲ مِّنكُم بِبَعِیدࣲ ﴿٨٩﴾
«Эй қавмим, тағин менга қарши чиқишингиз сизларга ҳам Нуҳ қавмига ё Ҳуд қавмига ёки Солиҳ қавмига етган балолар етишига олиб бориб қўймасин. Лут қавми сизлардан йироқ эмасдир».
وَٱسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّكُمۡ ثُمَّ تُوبُوۤاْ إِلَیۡهِۚ إِنَّ رَبِّی رَحِیمࣱ وَدُودࣱ ﴿٩٠﴾
«Парвардигорингизга истиғфор айтингиз. Сўнг Унга тавба қилингиз. Албатта, Парвардигорим Раҳмлидир, Дўстдир».
قَالُواْ یَـٰشُعَیۡبُ مَا نَفۡقَهُ كَثِیرࣰا مِّمَّا تَقُولُ وَإِنَّا لَنَرَىٰكَ فِینَا ضَعِیفࣰاۖ وَلَوۡلَا رَهۡطُكَ لَرَجَمۡنَـٰكَۖ وَمَاۤ أَنتَ عَلَیۡنَا بِعَزِیزࣲ ﴿٩١﴾
Дедилар: «Эй Шуайб, айтаётганларингнинг кўпини тушунмаяпмиз. Орамиздаги бир заиф кимса эканингни кўряпмиз. Қариндошларинг бўлмаганида сени тошбўрон қилиб юборган бўлар эдик. Сен бизга қадрли эмассан».
قَالَ یَـٰقَوۡمِ أَرَهۡطِیۤ أَعَزُّ عَلَیۡكُم مِّنَ ٱللَّهِ وَٱتَّخَذۡتُمُوهُ وَرَاۤءَكُمۡ ظِهۡرِیًّاۖ إِنَّ رَبِّی بِمَا تَعۡمَلُونَ مُحِیطࣱ ﴿٩٢﴾
Деди: «Эй қавмим, қариндошларим сизларга Аллоҳдан ҳам азизроқмики, У Зотга орқангизни ўгириб олдингиз. Албатта, Парвардигорим қилаётган ишларингизни қамраб олгувчидир».
وَیَـٰقَوۡمِ ٱعۡمَلُواْ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمۡ إِنِّی عَـٰمِلࣱۖ سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ مَن یَأۡتِیهِ عَذَابࣱ یُخۡزِیهِ وَمَنۡ هُوَ كَـٰذِبࣱۖ وَٱرۡتَقِبُوۤاْ إِنِّی مَعَكُمۡ رَقِیبࣱ ﴿٩٣﴾
«Эй қавмим, қўлингиздан келганини қилаверинг, мен ҳам қилгувчиман. Яқинда кимга шарманда қиладиган азоб келишини ва ким ёлғончи эканини билиб олурсизлар. Кутиб тураверинглар. Мен ҳам сизлар билан бирга кутиб тургувчиман».
وَلَمَّا جَاۤءَ أَمۡرُنَا نَجَّیۡنَا شُعَیۡبࣰا وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ بِرَحۡمَةࣲ مِّنَّا وَأَخَذَتِ ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ ٱلصَّیۡحَةُ فَأَصۡبَحُواْ فِی دِیَـٰرِهِمۡ جَـٰثِمِینَ ﴿٩٤﴾
Фармонимиз келгач, Шуайб ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларга Ўз раҳматимиз ила нажот бердик. Зулм қилганларни эса ҳайқириқ ушлади ва улар ўз диёрларида (юзтубан) йиқилдилар.
كَأَن لَّمۡ یَغۡنَوۡاْ فِیهَاۤۗ أَلَا بُعۡدࣰا لِّمَدۡیَنَ كَمَا بَعِدَتۡ ثَمُودُ ﴿٩٥﴾
Гўё у ерда яшамагандек. Огоҳ бўлингизким, Самуд қабиласи гумдон бўлгани каби Мадян қавми ҳам (ном-нишонсиз) йўқ бўлди.
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔایَـٰتِنَا وَسُلۡطَـٰنࣲ مُّبِینٍ ﴿٩٦﴾
Мусони ҳам оятларимиз ва очиқ ҳужжат билан юбордик.
إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِیْهِۦ فَٱتَّبَعُوۤاْ أَمۡرَ فِرۡعَوۡنَۖ وَمَاۤ أَمۡرُ فِرۡعَوۡنَ بِرَشِیدࣲ ﴿٩٧﴾
Фиръавн ва унинг аъёнига. Улар Фиръавннинг буйруғига бўйсундилар. Фиръавнинг буйруғи эса тўғри эмас эди.
یَقۡدُمُ قَوۡمَهُۥ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ فَأَوۡرَدَهُمُ ٱلنَّارَۖ وَبِئۡسَ ٱلۡوِرۡدُ ٱلۡمَوۡرُودُ ﴿٩٨﴾
У Қиёмат куни қавмининг олдига тушиб бориб, уларни дўзахга туширур. У нақадар ёмон тушиш жойи!
وَأُتۡبِعُواْ فِی هَـٰذِهِۦ لَعۡنَةࣰ وَیَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِۚ بِئۡسَ ٱلرِّفۡدُ ٱلۡمَرۡفُودُ ﴿٩٩﴾
Уларга шу ерда ҳам, Қиёмат куни ҳам лаънат эргашиб борур. Нақадар ёмон такрор бу!
ذَ ٰلِكَ مِنۡ أَنۢبَاۤءِ ٱلۡقُرَىٰ نَقُصُّهُۥ عَلَیۡكَۖ مِنۡهَا قَاۤىِٕمࣱ وَحَصِیدࣱ ﴿١٠٠﴾
Мана шу шаҳарларнинг хабарларидандир. Уни сизга қисса қилиб беряпмиз. Улардан (ҳозиргача) турганлари ҳам, (аллақачон хас-хашакдек) ўрилиб битганлари ҳам бор.
وَمَا ظَلَمۡنَـٰهُمۡ وَلَـٰكِن ظَلَمُوۤاْ أَنفُسَهُمۡۖ فَمَاۤ أَغۡنَتۡ عَنۡهُمۡ ءَالِهَتُهُمُ ٱلَّتِی یَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مِن شَیۡءࣲ لَّمَّا جَاۤءَ أَمۡرُ رَبِّكَۖ وَمَا زَادُوهُمۡ غَیۡرَ تَتۡبِیبࣲ ﴿١٠١﴾
Уларга Биз зулм қилмадик. Лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Парвардигорингизнинг фармони келган пайтда Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган худолари уларнинг бирон ҳожатини раво қилмади. (Худолари) уларга зарардан бошқа нарсани зиёда қилмади.
وَكَذَ ٰلِكَ أَخۡذُ رَبِّكَ إِذَاۤ أَخَذَ ٱلۡقُرَىٰ وَهِیَ ظَـٰلِمَةٌۚ إِنَّ أَخۡذَهُۥۤ أَلِیمࣱ شَدِیدٌ ﴿١٠٢﴾
Парвардигорингиз золим бўлиб турган шаҳарларни (азоб билан) ушлаганида мана шундай ушлар. Унинг ушлаши аламли ва шиддатлидир.
إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّمَنۡ خَافَ عَذَابَ ٱلۡـَٔاخِرَةِۚ ذَ ٰلِكَ یَوۡمࣱ مَّجۡمُوعࣱ لَّهُ ٱلنَّاسُ وَذَ ٰلِكَ یَوۡمࣱ مَّشۡهُودࣱ ﴿١٠٣﴾
Албатта, бу ишда охират азобидан қўрқадиган кимса учун оят-аломат бор. У одамлар жам бўладиган кундир. У гувоҳ бўлинадиган кундир. (Яъни, ҳамма у куннинг гувоҳи бўлгай).
وَمَا نُؤَخِّرُهُۥۤ إِلَّا لِأَجَلࣲ مَّعۡدُودࣲ ﴿١٠٤﴾
Биз уни саноқли муддатга кечиктириб турамиз, холос.
یَوۡمَ یَأۡتِ لَا تَكَلَّمُ نَفۡسٌ إِلَّا بِإِذۡنِهِۦۚ فَمِنۡهُمۡ شَقِیࣱّ وَسَعِیدࣱ ﴿١٠٥﴾
У кун келганда (Алллоҳнинг) изнисиз бирон жон сўзламас. Улардан кимдир бахтли, кимдир бахтсиз бўлур.
فَأَمَّا ٱلَّذِینَ شَقُواْ فَفِی ٱلنَّارِ لَهُمۡ فِیهَا زَفِیرࣱ وَشَهِیقٌ ﴿١٠٦﴾
Бахтсиз бўлганлари дўзахдадирлар. У ерда дод-фарёд қилурлар.
خَـٰلِدِینَ فِیهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ إِلَّا مَا شَاۤءَ رَبُّكَۚ إِنَّ رَبَّكَ فَعَّالࣱ لِّمَا یُرِیدُ ﴿١٠٧﴾
Модомики, осмонлару ер бор экан, у ерда абадий қолурлар. Парвардигорингиз хоҳлагани бўлиши бундан мустасно. Албатта, Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган ишни қилгувчидир.
۞ وَأَمَّا ٱلَّذِینَ سُعِدُواْ فَفِی ٱلۡجَنَّةِ خَـٰلِدِینَ فِیهَا مَا دَامَتِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ إِلَّا مَا شَاۤءَ رَبُّكَۖ عَطَاۤءً غَیۡرَ مَجۡذُوذࣲ ﴿١٠٨﴾
Бахтли бўлганлар эса жаннатдадирлар. Модомики, осмонлару ер бор экан, у ерда абадий қоладилар. Фақат Парвардигорингиз хоҳлагани бундан мустасно. Бу туганмас инъомдир.
فَلَا تَكُ فِی مِرۡیَةࣲ مِّمَّا یَعۡبُدُ هَـٰۤؤُلَاۤءِۚ مَا یَعۡبُدُونَ إِلَّا كَمَا یَعۡبُدُ ءَابَاۤؤُهُم مِّن قَبۡلُۚ وَإِنَّا لَمُوَفُّوهُمۡ نَصِیبَهُمۡ غَیۡرَ مَنقُوصࣲ ﴿١٠٩﴾
Сиз анавилар ибодат қилаётган нарсадан шубҳалана кўрманг. Улар худди олдинги ота-боболари ибодат қилганидек ибодат қиляптилар. Биз уларнинг насибасини камайтирмасдан, тўла қилиб бергувчимиз.
وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَـٰبَ فَٱخۡتُلِفَ فِیهِۚ وَلَوۡلَا كَلِمَةࣱ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ لَقُضِیَ بَیۡنَهُمۡۚ وَإِنَّهُمۡ لَفِی شَكࣲّ مِّنۡهُ مُرِیبࣲ ﴿١١٠﴾
Биз Мусога Китобни бердик. У ҳақда ихтилоф қилинди. Парвардигорингиз тарафидан бир сўз ўтмаганида улар устидан ҳам ҳукм ўқилган бўлар эди. Улар ундан шак-шубҳададирлар.
وَإِنَّ كُلࣰّا لَّمَّا لَیُوَفِّیَنَّهُمۡ رَبُّكَ أَعۡمَـٰلَهُمۡۚ إِنَّهُۥ بِمَا یَعۡمَلُونَ خَبِیرࣱ ﴿١١١﴾
Парвардигорингиз ҳаммага амаллари(нинг жазо ёки мукофоти)ни тўла қилиб берур. У Зот уларнинг қилаётган ишларидан Хабардордир.
فَٱسۡتَقِمۡ كَمَاۤ أُمِرۡتَ وَمَن تَابَ مَعَكَ وَلَا تَطۡغَوۡاْۚ إِنَّهُۥ بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِیرࣱ ﴿١١٢﴾
Сиз ва сиз билан бирга тавба қилган зотлар қандай буюрилган бўлсангиз, ўшандоқ барқарор турингиз. Ҳаддингиздан ошмангиз. У Зот қилаётган ишларингизни Кўргувчидир.
وَلَا تَرۡكَنُوۤاْ إِلَى ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِیَاۤءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ ﴿١١٣﴾
Зулм қилган кимсаларга таяниб қолманглар. Тағин сизларни дўзах тутиб олмасин. Сизларга Аллоҳдан ўзга дўстлар йўқдир. Кейин ёрдам ололмай қоласизлар.
وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ طَرَفَیِ ٱلنَّهَارِ وَزُلَفࣰا مِّنَ ٱلَّیۡلِۚ إِنَّ ٱلۡحَسَنَـٰتِ یُذۡهِبۡنَ ٱلسَّیِّـَٔاتِۚ ذَ ٰلِكَ ذِكۡرَىٰ لِلذَّ ٰكِرِینَ ﴿١١٤﴾
Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир қисмида намозни тўкис адо этинг. Яхшиликлар ёмонликларни кетказур. Бу қулоқ солувчилар учун бир эслатмадир.
وَٱصۡبِرۡ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا یُضِیعُ أَجۡرَ ٱلۡمُحۡسِنِینَ ﴿١١٥﴾
Сабр қилинг. Аллоҳ чиройли амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмайди.
فَلَوۡلَا كَانَ مِنَ ٱلۡقُرُونِ مِن قَبۡلِكُمۡ أُوْلُواْ بَقِیَّةࣲ یَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡفَسَادِ فِی ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا قَلِیلࣰا مِّمَّنۡ أَنجَیۡنَا مِنۡهُمۡۗ وَٱتَّبَعَ ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ مَاۤ أُتۡرِفُواْ فِیهِ وَكَانُواْ مُجۡرِمِینَ ﴿١١٦﴾
Сизлардан олдинги асрлардан ер юзида бузғунчиликдан қайтарадиган кишилардан қолганлари бўлганда эди. Фақат озгинагина қолганларки, улар Биз нажот берган зотлардандир. Зулм қилган кимсалар эса маишатга берилиб кетиб, жиноятчиларга айландилар.
وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِیُهۡلِكَ ٱلۡقُرَىٰ بِظُلۡمࣲ وَأَهۡلُهَا مُصۡلِحُونَ ﴿١١٧﴾
Парвардигорингиз аҳолиси ислоҳ қилувчилар бўлган шаҳарларни зулм билан ҳалок қилган эмас.
وَلَوۡ شَاۤءَ رَبُّكَ لَجَعَلَ ٱلنَّاسَ أُمَّةࣰ وَ ٰحِدَةࣰۖ وَلَا یَزَالُونَ مُخۡتَلِفِینَ ﴿١١٨﴾
Парвардигорингиз хоҳлаганида одамларни битта миллат қилиб қўйган бўларди. Улар эса ҳар доим ихтилоф қилаверадилар.
إِلَّا مَن رَّحِمَ رَبُّكَۚ وَلِذَ ٰلِكَ خَلَقَهُمۡۗ وَتَمَّتۡ كَلِمَةُ رَبِّكَ لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِینَ ﴿١١٩﴾
Парвардигорингиз раҳм қилган кимсалар бундан мустасно. Уларни шунинг учун яратди. Парвардигорингизнинг: «Жаҳаннамни жин ва одамларнинг ҳаммаси билан тўлдираман», деган сўзи тўла бўлди.
وَكُلࣰّا نَّقُصُّ عَلَیۡكَ مِنۡ أَنۢبَاۤءِ ٱلرُّسُلِ مَا نُثَبِّتُ بِهِۦ فُؤَادَكَۚ وَجَاۤءَكَ فِی هَـٰذِهِ ٱلۡحَقُّ وَمَوۡعِظَةࣱ وَذِكۡرَىٰ لِلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿١٢٠﴾
Сизга пайғамбарлар ҳақидаги ҳар бир хабарни қалбингизни барқарорлаштириш учун қисса қилиб беряпмиз. Уларда сизга ҳақ, панд-насиҳат, мўминлар учун эслатма келди.
وَقُل لِّلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ ٱعۡمَلُواْ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمۡ إِنَّا عَـٰمِلُونَ ﴿١٢١﴾
Иймон келтирмайдиганларга айтинг: «Қўлингиздан келганини қилинг. Биз ҳам қилгувчилармиз».
وَلِلَّهِ غَیۡبُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَإِلَیۡهِ یُرۡجَعُ ٱلۡأَمۡرُ كُلُّهُۥ فَٱعۡبُدۡهُ وَتَوَكَّلۡ عَلَیۡهِۚ وَمَا رَبُّكَ بِغَـٰفِلٍ عَمَّا تَعۡمَلُونَ ﴿١٢٣﴾
Осмонлару ернинг ғайби Аллоҳникидир. Ишнинг ҳаммаси У Зотга қайтарилур. Бас, Унга ибодат қилинг ва Унга таянинг. Парвардигорингиз сизлар қилаётган ишлардан ғофил эмасдир.