الۤرۚ تِلۡكَ ءَایَـٰتُ ٱلۡكِتَـٰبِ وَقُرۡءَانࣲ مُّبِینࣲ ﴿١﴾
Алиф, Лом, Ро. Бу китоб ва очиқ Қуръоннинг оятларидир.
رُّبَمَا یَوَدُّ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَوۡ كَانُواْ مُسۡلِمِینَ ﴿٢﴾
Ҳали куфр келтирганлар мусулмон бўлишни ҳам истаб қолурлар.
ذَرۡهُمۡ یَأۡكُلُواْ وَیَتَمَتَّعُواْ وَیُلۡهِهِمُ ٱلۡأَمَلُۖ فَسَوۡفَ یَعۡلَمُونَ ﴿٣﴾
Уларни қўяверинг. Еб-ичиб, ҳузур қилиб, орзу-ҳавасларга алданиб юраверсинлар. Яқинда билиб оладилар.
وَمَاۤ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡیَةٍ إِلَّا وَلَهَا كِتَابࣱ مَّعۡلُومࣱ ﴿٤﴾
Қайси бир шаҳарни ҳалок қилган бўлсак, унинг ўз муайян битиги (ажали) бўлган.
مَّا تَسۡبِقُ مِنۡ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا یَسۡتَـٔۡخِرُونَ ﴿٥﴾
Бирон уммат ўз ажалидан олдга ҳам ўтиб кета олмайди, ортда ҳам қола олмайди.
وَقَالُواْ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِی نُزِّلَ عَلَیۡهِ ٱلذِّكۡرُ إِنَّكَ لَمَجۡنُونࣱ ﴿٦﴾
Дедилар: «Эй ўзига зикр нозил қилинган кимса, сен аниқ телбасан!
لَّوۡ مَا تَأۡتِینَا بِٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِینَ ﴿٧﴾
Ростгўйлардан бўлсанг, бизга фаришталарни келтиргин-чи».
مَا نُنَزِّلُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةَ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَمَا كَانُوۤاْ إِذࣰا مُّنظَرِینَ ﴿٨﴾
Биз фаришталарни фақат ҳақ билангина туширамиз ва у пайтда уларни кутиб ўтирилмайди.
إِنَّا نَحۡنُ نَزَّلۡنَا ٱلذِّكۡرَ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَـٰفِظُونَ ﴿٩﴾
Албатта, Биз зикрни нозил қилдик ва Биз уни сақлагувчилармиз.
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ فِی شِیَعِ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿١٠﴾
Биз сиздан илгари олдингиларнинг гуруҳларига ҳам пайғамбарлар юборганмиз.
وَمَا یَأۡتِیهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ یَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿١١﴾
Уларга қайси бир пайғамбар келса, уни масхара қилмасдан қўймас эдилар.
كَذَ ٰلِكَ نَسۡلُكُهُۥ فِی قُلُوبِ ٱلۡمُجۡرِمِینَ ﴿١٢﴾
Биз уни мана шундай қилиб жиноятчиларнинг қалбларига йўллаб қўямиз.
لَا یُؤۡمِنُونَ بِهِۦ وَقَدۡ خَلَتۡ سُنَّةُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿١٣﴾
Унга иймон келтирмайдилар. Ҳолбуки, аввалгиларнинг қонунияти ўтди.
وَلَوۡ فَتَحۡنَا عَلَیۡهِم بَابࣰا مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ فَظَلُّواْ فِیهِ یَعۡرُجُونَ ﴿١٤﴾
Гарчи Биз уларга осмондан бир эшик очиб, улар кўтарила бошласалар ҳам.
لَقَالُوۤاْ إِنَّمَا سُكِّرَتۡ أَبۡصَـٰرُنَا بَلۡ نَحۡنُ قَوۡمࣱ مَّسۡحُورُونَ ﴿١٥﴾
«Кўзларимиз боғланди, балки биз сеҳрланган қавммиз», деган бўлардилар.
وَلَقَدۡ جَعَلۡنَا فِی ٱلسَّمَاۤءِ بُرُوجࣰا وَزَیَّنَّـٰهَا لِلنَّـٰظِرِینَ ﴿١٦﴾
Биз осмонда буржлар яратдик ва кузатувчилар учун уни безаб қўйдик.
إِلَّا مَنِ ٱسۡتَرَقَ ٱلسَّمۡعَ فَأَتۡبَعَهُۥ شِهَابࣱ مُّبِینࣱ ﴿١٨﴾
Магар биронтаси ўғринча эшитиб олса, уни бир очиқ юлдуз ортидан қувар.
وَٱلۡأَرۡضَ مَدَدۡنَـٰهَا وَأَلۡقَیۡنَا فِیهَا رَوَ ٰسِیَ وَأَنۢبَتۡنَا فِیهَا مِن كُلِّ شَیۡءࣲ مَّوۡزُونࣲ ﴿١٩﴾
Ерни эса ёйдик. Унга тоғларни қўйдик. Унда ҳар бир нарсадан муайян миқдорда ўстирдик.
وَجَعَلۡنَا لَكُمۡ فِیهَا مَعَـٰیِشَ وَمَن لَّسۡتُمۡ لَهُۥ بِرَ ٰزِقِینَ ﴿٢٠﴾
Унда сизлар учун ҳам, сизлар ризқини беролмайдиган жонзотлар учун ҳам тирикчилик манбаини яратиб қўйдик.
وَإِن مِّن شَیۡءٍ إِلَّا عِندَنَا خَزَاۤىِٕنُهُۥ وَمَا نُنَزِّلُهُۥۤ إِلَّا بِقَدَرࣲ مَّعۡلُومࣲ ﴿٢١﴾
Манбалари Бизнинг Қўлимизда бўлмаган бирон нарса йўқ. Нозил қилганларимиз маълум миқдор, холос.
وَأَرۡسَلۡنَا ٱلرِّیَـٰحَ لَوَ ٰقِحَ فَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَأَسۡقَیۡنَـٰكُمُوهُ وَمَاۤ أَنتُمۡ لَهُۥ بِخَـٰزِنِینَ ﴿٢٢﴾
Шамолларни чанглатувчилар қилиб юбордик. Осмондан ёмғир ёғдириб, сизларни суғордик. Сизлар уни тўплаб олгувчи эмассиз.
وَإِنَّا لَنَحۡنُ نُحۡیِۦ وَنُمِیتُ وَنَحۡنُ ٱلۡوَ ٰرِثُونَ ﴿٢٣﴾
Биз жон берурмиз ва жон олурмиз. Ворислар ҳам Бизмиз.
وَلَقَدۡ عَلِمۡنَا ٱلۡمُسۡتَقۡدِمِینَ مِنكُمۡ وَلَقَدۡ عَلِمۡنَا ٱلۡمُسۡتَـٔۡخِرِینَ ﴿٢٤﴾
Сизлардан олдин ўтганларни ҳам билганмиз. Сизлардан кейин келадиганларни ҳам билганмиз.
وَإِنَّ رَبَّكَ هُوَ یَحۡشُرُهُمۡۚ إِنَّهُۥ حَكِیمٌ عَلِیمࣱ ﴿٢٥﴾
Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи уларни тўплар. Албатта, У Ҳаким ва Билгувчи Зотдир.
وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَـٰنَ مِن صَلۡصَـٰلࣲ مِّنۡ حَمَإࣲ مَّسۡنُونࣲ ﴿٢٦﴾
Биз инсонни (сопол сингари) куп-қуруқ лойдан, ҳидланган қора балчиқдан яратдик.
وَٱلۡجَاۤنَّ خَلَقۡنَـٰهُ مِن قَبۡلُ مِن نَّارِ ٱلسَّمُومِ ﴿٢٧﴾
Жинни эса ундан олдин самум оловидан яратдик.
وَإِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ إِنِّی خَـٰلِقُۢ بَشَرࣰا مِّن صَلۡصَـٰلࣲ مِّنۡ حَمَإࣲ مَّسۡنُونࣲ ﴿٢٨﴾
Эсланг! Парвардигорингиз фаришталарга деди: «Мен қуруқ лойдан, айниган қора балчиқдан инсон яратувчиман».
فَإِذَا سَوَّیۡتُهُۥ وَنَفَخۡتُ فِیهِ مِن رُّوحِی فَقَعُواْ لَهُۥ سَـٰجِدِینَ ﴿٢٩﴾
«Бас, қачон уни ростлаб, унга Ўз Руҳимдан пуфлаганимдан кейин унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз!»
إِلَّاۤ إِبۡلِیسَ أَبَىٰۤ أَن یَكُونَ مَعَ ٱلسَّـٰجِدِینَ ﴿٣١﴾
Фақат Иблисгина сажда қилувчилар билан бирга бўлишдан бош тортди.
قَالَ یَـٰۤإِبۡلِیسُ مَا لَكَ أَلَّا تَكُونَ مَعَ ٱلسَّـٰجِدِینَ ﴿٣٢﴾
Деди: «Эй Иблис, нима учун сен сажда қилгувчилар билан бирга бўлмадинг?»
قَالَ لَمۡ أَكُن لِّأَسۡجُدَ لِبَشَرٍ خَلَقۡتَهُۥ مِن صَلۡصَـٰلࣲ مِّنۡ حَمَإࣲ مَّسۡنُونࣲ ﴿٣٣﴾
Деди: «Сен қуруқ лойдан, айниган қора балчиқдан яратган махлуққа сажда қилгувчи эмасман».
قَالَ فَٱخۡرُجۡ مِنۡهَا فَإِنَّكَ رَجِیمࣱ ﴿٣٤﴾
Деди: «Ундан чиқ. Бас, энди сен малъун, қувилгансан».
وَإِنَّ عَلَیۡكَ ٱللَّعۡنَةَ إِلَىٰ یَوۡمِ ٱلدِّینِ ﴿٣٥﴾
«То Қиёмат кунига қадар сенга лаънат бўлгай».
قَالَ رَبِّ فَأَنظِرۡنِیۤ إِلَىٰ یَوۡمِ یُبۡعَثُونَ ﴿٣٦﴾
Деди: «Парвардигорим, улар қайта тириладиган кунга қадар менга муҳлат бер».
قَالَ رَبِّ بِمَاۤ أَغۡوَیۡتَنِی لَأُزَیِّنَنَّ لَهُمۡ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَأُغۡوِیَنَّهُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٣٩﴾
Деди: «Парвардигорим, мени йўлдан оздирганинг туфайли мен ҳам уларга (гуноҳ ишларни) чиройли қилиб кўрсатиб, ҳаммаларини йўлдан ураман».
إِلَّا عِبَادَكَ مِنۡهُمُ ٱلۡمُخۡلَصِینَ ﴿٤٠﴾
«Улар орасидаги (тавҳид учун) танланган бандаларинггина бундан мустасно».
إِنَّ عِبَادِی لَیۡسَ لَكَ عَلَیۡهِمۡ سُلۡطَـٰنٌ إِلَّا مَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡغَاوِینَ ﴿٤٢﴾
Шубҳасиз, Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқ. Сенга эргашган гумроҳлар бундан мустасно.
وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمَوۡعِدُهُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٤٣﴾
Албатта, ҳаммаларининг ваъда қилинган жойи жаҳаннамдир.
لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَ ٰبࣲ لِّكُلِّ بَابࣲ مِّنۡهُمۡ جُزۡءࣱ مَّقۡسُومٌ ﴿٤٤﴾
Унинг етти эшиги бўлиб, ҳар бир эшик учун улардан маълум қисми (кириши тайин қилинган).
وَنَزَعۡنَا مَا فِی صُدُورِهِم مِّنۡ غِلٍّ إِخۡوَ ٰنًا عَلَىٰ سُرُرࣲ مُّتَقَـٰبِلِینَ ﴿٤٧﴾
Уларнинг дилларидаги гина-кудуратларни чиқариб ташладик. Сўриларда дўстона бир-бирларига қараб ўтирадилар.
لَا یَمَسُّهُمۡ فِیهَا نَصَبࣱ وَمَا هُم مِّنۡهَا بِمُخۡرَجِینَ ﴿٤٨﴾
Уларга у ерда бирон чарчоқ етмас ва улар у ердан чиқарилувчи эмаслар.
۞ نَبِّئۡ عِبَادِیۤ أَنِّیۤ أَنَا ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِیمُ ﴿٤٩﴾
Бандаларимга хабар берингки, Кечиргувчи ва Меҳрибон Зот Мендурман.
إِذۡ دَخَلُواْ عَلَیۡهِ فَقَالُواْ سَلَـٰمࣰا قَالَ إِنَّا مِنكُمۡ وَجِلُونَ ﴿٥٢﴾
Улар унинг ҳузурига кириб: «Салом», деганларида у: «Албатта, биз сизлардан қўрқмоқдамиз», деди.
قَالُواْ لَا تَوۡجَلۡ إِنَّا نُبَشِّرُكَ بِغُلَـٰمٍ عَلِیمࣲ ﴿٥٣﴾
Дедилар: «Қўрқма. Биз сенга бир билимдон бола ҳақида хушхабар олиб келдик».
قَالَ أَبَشَّرۡتُمُونِی عَلَىٰۤ أَن مَّسَّنِیَ ٱلۡكِبَرُ فَبِمَ تُبَشِّرُونَ ﴿٥٤﴾
Деди: «Мени кексалик тутган бир пайтда менга бу хушхабарни олиб келдингларми? Нимага асосланиб, бу хушхабарни айтяпсизлар?»
قَالُواْ بَشَّرۡنَـٰكَ بِٱلۡحَقِّ فَلَا تَكُن مِّنَ ٱلۡقَـٰنِطِینَ ﴿٥٥﴾
Дедилар: «Сенга чиндан хушхабар бердик. Умидсизлардан бўлма!»
قَالَ وَمَن یَقۡنَطُ مِن رَّحۡمَةِ رَبِّهِۦۤ إِلَّا ٱلضَّاۤلُّونَ ﴿٥٦﴾
Деди: «Фақат адашганларгина Парвардигорининг раҳматидан ноумид бўладилар».
قَالُوۤاْ إِنَّاۤ أُرۡسِلۡنَاۤ إِلَىٰ قَوۡمࣲ مُّجۡرِمِینَ ﴿٥٨﴾
Дедилар: «Биз жиноятчи қавмга юборилдик».
إِلَّاۤ ءَالَ لُوطٍ إِنَّا لَمُنَجُّوهُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٥٩﴾
«Фақат Лут оиласи бундан мустасно. Биз уларнинг ҳаммасини қутқарувчилармиз».
إِلَّا ٱمۡرَأَتَهُۥ قَدَّرۡنَاۤ إِنَّهَا لَمِنَ ٱلۡغَـٰبِرِینَ ﴿٦٠﴾
«Фақат унинг хотини бундан мустасно. Унинг қолувчилардан бўлишини тақдир қилдик».
قَالُواْ بَلۡ جِئۡنَـٰكَ بِمَا كَانُواْ فِیهِ یَمۡتَرُونَ ﴿٦٣﴾
Дедилар: «Аксинча, биз сенга улар шубҳаланаётган нарсани олиб келдик».
وَأَتَیۡنَـٰكَ بِٱلۡحَقِّ وَإِنَّا لَصَـٰدِقُونَ ﴿٦٤﴾
Биз сенинг ёнингга чиндан келдик ва биз ростгўйлармиз.
فَأَسۡرِ بِأَهۡلِكَ بِقِطۡعࣲ مِّنَ ٱلَّیۡلِ وَٱتَّبِعۡ أَدۡبَـٰرَهُمۡ وَلَا یَلۡتَفِتۡ مِنكُمۡ أَحَدࣱ وَٱمۡضُواْ حَیۡثُ تُؤۡمَرُونَ ﴿٦٥﴾
Кечанинг бир қисмида оиланг билан йўлга чиқ. Уларнинг ортидан кузатиб боравер. Сизлардан биронтангиз атрофга алангламасин. Буюрилган тарафга қараб юраверинглар.
وَقَضَیۡنَاۤ إِلَیۡهِ ذَ ٰلِكَ ٱلۡأَمۡرَ أَنَّ دَابِرَ هَـٰۤؤُلَاۤءِ مَقۡطُوعࣱ مُّصۡبِحِینَ ﴿٦٦﴾
Унга тонг пайтида анавиларнинг думи қирқилиши ҳақидаги мана шу фармонни ваҳий қилдик.
قَالَ إِنَّ هَـٰۤؤُلَاۤءِ ضَیۡفِی فَلَا تَفۡضَحُونِ ﴿٦٨﴾
Деди: «Улар менинг меҳмонларим. Мени шарманда қилманглар.
قَالُوۤاْ أَوَلَمۡ نَنۡهَكَ عَنِ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٧٠﴾
Дедилар: «Биз сени оламлардан қайтармаганмидик?»
قَالَ هَـٰۤؤُلَاۤءِ بَنَاتِیۤ إِن كُنتُمۡ فَـٰعِلِینَ ﴿٧١﴾
Деди: «Шу ишни қиладиган бўлсангизлар, анавилар қизларим».
لَعَمۡرُكَ إِنَّهُمۡ لَفِی سَكۡرَتِهِمۡ یَعۡمَهُونَ ﴿٧٢﴾
Умрингизга қасамки, улар ўз мастликларида тентирамоқдалар.
فَجَعَلۡنَا عَـٰلِیَهَا سَافِلَهَا وَأَمۡطَرۡنَا عَلَیۡهِمۡ حِجَارَةࣰ مِّن سِجِّیلٍ ﴿٧٤﴾
Шу билан уни (шаҳарни) остин-устун қилиб юбордик ва уларнинг устига сопол тошлар ёғдирдик.
إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّلۡمُتَوَسِّمِینَ ﴿٧٥﴾
Албатта, бу ишда фаросатли одамлар учун оят-аломатлар бордир.
إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٧٧﴾
Албатта, бу ишда мўминлар учун оят-ибрат бордир.
فَٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡ وَإِنَّهُمَا لَبِإِمَامࣲ مُّبِینࣲ ﴿٧٩﴾
Бас, Биз улардан интиқом олдик. Уларнинг ҳар иккиси ҳам очиқ йўл устидадир.
وَلَقَدۡ كَذَّبَ أَصۡحَـٰبُ ٱلۡحِجۡرِ ٱلۡمُرۡسَلِینَ ﴿٨٠﴾
Албатта, Ҳижр эгалари Пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
وَءَاتَیۡنَـٰهُمۡ ءَایَـٰتِنَا فَكَانُواْ عَنۡهَا مُعۡرِضِینَ ﴿٨١﴾
Уларга оятларимизни бердик. Улар эса юз ўгирувчи бўлдилар.
وَكَانُواْ یَنۡحِتُونَ مِنَ ٱلۡجِبَالِ بُیُوتًا ءَامِنِینَ ﴿٨٢﴾
Улар тоғдан уйлар йўниб, тинч юрардилар.
فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّیۡحَةُ مُصۡبِحِینَ ﴿٨٣﴾
Тонг оттирган пайтларида уларни даҳшатли қичқириқ тутди.
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَیۡنَهُمَاۤ إِلَّا بِٱلۡحَقِّۗ وَإِنَّ ٱلسَّاعَةَ لَـَٔاتِیَةࣱۖ فَٱصۡفَحِ ٱلصَّفۡحَ ٱلۡجَمِیلَ ﴿٨٥﴾
Биз осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни фақат ҳақ билан яратганмиз. Қиёмат албатта келгувчидир. Бас, чиройли тарзда юз ўгиринг.
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ ٱلۡخَلَّـٰقُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٨٦﴾
Албатта, яратувчи ҳам, билгувчи ҳам Парвардигорингизнинг Ўзидир.
وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَـٰكَ سَبۡعࣰا مِّنَ ٱلۡمَثَانِی وَٱلۡقُرۡءَانَ ٱلۡعَظِیمَ ﴿٨٧﴾
Дарҳақиқат, сизга етти такрорланувчини ва улуғ Қуръонни бердик.
لَا تَمُدَّنَّ عَیۡنَیۡكَ إِلَىٰ مَا مَتَّعۡنَا بِهِۦۤ أَزۡوَ ٰجࣰا مِّنۡهُمۡ وَلَا تَحۡزَنۡ عَلَیۡهِمۡ وَٱخۡفِضۡ جَنَاحَكَ لِلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٨٨﴾
Улардан айримларига Биз ато этган нарсаларга кўзингизни тикманг. Улар учун хафа ҳам бўлманг. Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг.
وَقُلۡ إِنِّیۤ أَنَا ٱلنَّذِیرُ ٱلۡمُبِینُ ﴿٨٩﴾
Айтинг: «Албатта, мен очиқ-ойдин огоҳлантиргувчиман».
ٱلَّذِینَ جَعَلُواْ ٱلۡقُرۡءَانَ عِضِینَ ﴿٩١﴾
(Тақсимловчиларки), Қуръонни бўлак-бўлак қилиб олдилар.
فَوَرَبِّكَ لَنَسۡـَٔلَنَّهُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٩٢﴾
Парвардигорингизга қасамки, уларнинг ҳаммасидан сўраймиз.
فَٱصۡدَعۡ بِمَا تُؤۡمَرُ وَأَعۡرِضۡ عَنِ ٱلۡمُشۡرِكِینَ ﴿٩٤﴾
Бас, ўзингизга буюрилган ишни очиқланг ва мушриклардан юз ўгиринг.
إِنَّا كَفَیۡنَـٰكَ ٱلۡمُسۡتَهۡزِءِینَ ﴿٩٥﴾
Албатта, Биз сизга масхара қилгувчилар борасида кифоя қилурмиз.
ٱلَّذِینَ یَجۡعَلُونَ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَۚ فَسَوۡفَ یَعۡلَمُونَ ﴿٩٦﴾
Улар Аллоҳга бошқа илоҳни тенглаштирадилар. Яқинда билиб оладилар.
وَلَقَدۡ نَعۡلَمُ أَنَّكَ یَضِیقُ صَدۡرُكَ بِمَا یَقُولُونَ ﴿٩٧﴾
Албатта, улар айтаётган гаплардан юрагингиз сиқилишини биламиз.
فَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ وَكُن مِّنَ ٱلسَّـٰجِدِینَ ﴿٩٨﴾
Бас, Парвардигорингизга ҳамд, тасбеҳ айтинг ва сажда қилгувчилардан бўлинг.