ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِیۤ أَنزَلَ عَلَىٰ عَبۡدِهِ ٱلۡكِتَـٰبَ وَلَمۡ یَجۡعَل لَّهُۥ عِوَجَاۜ ﴿١﴾
Бандасига китоб тушириб, унда биронта эгрилик қўймаган Аллоҳга ҳамд бўлсин!
قَیِّمࣰا لِّیُنذِرَ بَأۡسࣰا شَدِیدࣰا مِّن لَّدُنۡهُ وَیُبَشِّرَ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ٱلَّذِینَ یَعۡمَلُونَ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ أَنَّ لَهُمۡ أَجۡرًا حَسَنࣰا ﴿٢﴾
Уни расо айлаб, Ўз ҳузуридан бўладиган қаттиқ азобдан огоҳлантириш ва яхши амаллар қиладиган мўминларга гўзал ажр борлиги ҳақида хушхабар бериш учун (нозил қилди).
وَیُنذِرَ ٱلَّذِینَ قَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ وَلَدࣰا ﴿٤﴾
«Аллоҳнинг боласи бор», дейдиганларни огоҳлантириш учун (нозил қилди).
مَّا لَهُم بِهِۦ مِنۡ عِلۡمࣲ وَلَا لِـَٔابَاۤىِٕهِمۡۚ كَبُرَتۡ كَلِمَةࣰ تَخۡرُجُ مِنۡ أَفۡوَ ٰهِهِمۡۚ إِن یَقُولُونَ إِلَّا كَذِبࣰا ﴿٥﴾
Ўзларининг ҳам, ота-боболарининг ҳам бу ҳақда ҳеч қандай илми йўқ. Оғизларидан чиқаётган сўз нақадар оғир. Улар фақат ёлғон гапиряптилар.
فَلَعَلَّكَ بَـٰخِعࣱ نَّفۡسَكَ عَلَىٰۤ ءَاثَـٰرِهِمۡ إِن لَّمۡ یُؤۡمِنُواْ بِهَـٰذَا ٱلۡحَدِیثِ أَسَفًا ﴿٦﴾
Улар бу сўзга ишонмасалар, афсус-надомат чекиб, уларнинг ортидан ўзингизни ўзингиз хароб қиласиз, шекилли.
إِنَّا جَعَلۡنَا مَا عَلَى ٱلۡأَرۡضِ زِینَةࣰ لَّهَا لِنَبۡلُوَهُمۡ أَیُّهُمۡ أَحۡسَنُ عَمَلࣰا ﴿٧﴾
Қайси бирлари яхшироқ амал қилишларини синаб кўриш учун Биз ер юзидаги нарсаларни унга зийнат-безак қилиб бердик.
وَإِنَّا لَجَـٰعِلُونَ مَا عَلَیۡهَا صَعِیدࣰا جُرُزًا ﴿٨﴾
Албатта, Биз унинг устидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантириб қўйгувчимиз.
أَمۡ حَسِبۡتَ أَنَّ أَصۡحَـٰبَ ٱلۡكَهۡفِ وَٱلرَّقِیمِ كَانُواْ مِنۡ ءَایَـٰتِنَا عَجَبًا ﴿٩﴾
Ёки Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оятларимиздан деб ўйладингизми?
إِذۡ أَوَى ٱلۡفِتۡیَةُ إِلَى ٱلۡكَهۡفِ فَقَالُواْ رَبَّنَاۤ ءَاتِنَا مِن لَّدُنكَ رَحۡمَةࣰ وَهَیِّئۡ لَنَا مِنۡ أَمۡرِنَا رَشَدࣰا ﴿١٠﴾
Ўшанда йигитлар ғордан паноҳ топишиб: «Парвардигоро, бизга Ўзинг тарафингдан бир раҳмат ато эт ва ишимизни Ўзинг тўғри йўлга солиб қўй», дегандилар.
فَضَرَبۡنَا عَلَىٰۤ ءَاذَانِهِمۡ فِی ٱلۡكَهۡفِ سِنِینَ عَدَدࣰا ﴿١١﴾
Бас, ғорда уларнинг қулоқларига уриб, бир неча йилга (ухлатиб қўйдик).
ثُمَّ بَعَثۡنَـٰهُمۡ لِنَعۡلَمَ أَیُّ ٱلۡحِزۡبَیۡنِ أَحۡصَىٰ لِمَا لَبِثُوۤاْ أَمَدࣰا ﴿١٢﴾
Сўнгра қанча муддат турганларини икки гуруҳдан қайси бири тўғри ҳисоблаганини билиш учун уларни уйғотдик.
نَّحۡنُ نَقُصُّ عَلَیۡكَ نَبَأَهُم بِٱلۡحَقِّۚ إِنَّهُمۡ فِتۡیَةٌ ءَامَنُواْ بِرَبِّهِمۡ وَزِدۡنَـٰهُمۡ هُدࣰى ﴿١٣﴾
Биз сизга уларнинг аҳволи ҳақида рўй-рост қисса қилиб беряпмиз. Улар Парвардигорларига иймон келтирган йигитлардир ва Биз уларга ҳидоятни зиёда қилдик.
وَرَبَطۡنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ إِذۡ قَامُواْ فَقَالُواْ رَبُّنَا رَبُّ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ لَن نَّدۡعُوَاْ مِن دُونِهِۦۤ إِلَـٰهࣰاۖ لَّقَدۡ قُلۡنَاۤ إِذࣰا شَطَطًا ﴿١٤﴾
Уларнинг қалбларини мустаҳкамладик. Шунда улар туриб дедилар: «Парвардигоримиз осмонлару ернинг парвардигоридир. Ундан ўзга бирон илоҳга ҳеч қачон дуо қилмасмиз. Акс ҳолда, ноҳақ сўзни айтган бўлурмиз».
هَـٰۤؤُلَاۤءِ قَوۡمُنَا ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦۤ ءَالِهَةࣰۖ لَّوۡلَا یَأۡتُونَ عَلَیۡهِم بِسُلۡطَـٰنِۭ بَیِّنࣲۖ فَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّنِ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبࣰا ﴿١٥﴾
«Анави қавмимиз Уни қўйиб, (бошқаларни) илоҳ қилиб олдилар. Уларга бирон очиқ ҳужжатни келтирганларида эди. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган одамдан ҳам золимроқ ким бор?»
وَإِذِ ٱعۡتَزَلۡتُمُوهُمۡ وَمَا یَعۡبُدُونَ إِلَّا ٱللَّهَ فَأۡوُۥۤاْ إِلَى ٱلۡكَهۡفِ یَنشُرۡ لَكُمۡ رَبُّكُم مِّن رَّحۡمَتِهِۦ وَیُهَیِّئۡ لَكُم مِّنۡ أَمۡرِكُم مِّرۡفَقࣰا ﴿١٦﴾
Модомики, улардан ҳам, улар ибодат қилаётган Аллоҳдан бошқа маъбудлардан ҳам юз ўгирган экансизлар, бас, ғордан паноҳ изланглар. (Шунда) Парвардигорингиз сизларга раҳматини кенг қилиб беради ва сизларга ишларингизда қулайлик яратиб беради.
۞ وَتَرَى ٱلشَّمۡسَ إِذَا طَلَعَت تَّزَ ٰوَرُ عَن كَهۡفِهِمۡ ذَاتَ ٱلۡیَمِینِ وَإِذَا غَرَبَت تَّقۡرِضُهُمۡ ذَاتَ ٱلشِّمَالِ وَهُمۡ فِی فَجۡوَةࣲ مِّنۡهُۚ ذَ ٰلِكَ مِنۡ ءَایَـٰتِ ٱللَّهِۗ مَن یَهۡدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلۡمُهۡتَدِۖ وَمَن یُضۡلِلۡ فَلَن تَجِدَ لَهُۥ وَلِیࣰّا مُّرۡشِدࣰا ﴿١٧﴾
Кўрасанки, қуёш чиққан пайтида ғорнинг ўнг томонидан ўтади. Ботган пайтида эса чап тарафидан қиялаб ўтади. Улар эса ғорнинг кенг жойидадирлар. Бу Аллоҳнинг оятларидандир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, ўша ҳидоят топгандир. Кимни адаштириб қўйган бўлса, бас, унга бирон дўсти муршид топа олмассан.
وَتَحۡسَبُهُمۡ أَیۡقَاظࣰا وَهُمۡ رُقُودࣱۚ وَنُقَلِّبُهُمۡ ذَاتَ ٱلۡیَمِینِ وَذَاتَ ٱلشِّمَالِۖ وَكَلۡبُهُم بَـٰسِطࣱ ذِرَاعَیۡهِ بِٱلۡوَصِیدِۚ لَوِ ٱطَّلَعۡتَ عَلَیۡهِمۡ لَوَلَّیۡتَ مِنۡهُمۡ فِرَارࣰا وَلَمُلِئۡتَ مِنۡهُمۡ رُعۡبࣰا ﴿١٨﴾
Уларни уйғоқ, деб ўйлайсан. Улар эса уйқудадирлар. Уларни ўнг ва чап тарафларига ағдариб турамиз. Итлари эса оёқларини чўзиб остонада ётади. Уларнинг устидан чиқиб қолсанг, қўрқувга тўлиб, ортингга қочган бўлар эдинг.
وَكَذَ ٰلِكَ بَعَثۡنَـٰهُمۡ لِیَتَسَاۤءَلُواْ بَیۡنَهُمۡۚ قَالَ قَاۤىِٕلࣱ مِّنۡهُمۡ كَمۡ لَبِثۡتُمۡۖ قَالُواْ لَبِثۡنَا یَوۡمًا أَوۡ بَعۡضَ یَوۡمࣲۚ قَالُواْ رَبُّكُمۡ أَعۡلَمُ بِمَا لَبِثۡتُمۡ فَٱبۡعَثُوۤاْ أَحَدَكُم بِوَرِقِكُمۡ هَـٰذِهِۦۤ إِلَى ٱلۡمَدِینَةِ فَلۡیَنظُرۡ أَیُّهَاۤ أَزۡكَىٰ طَعَامࣰا فَلۡیَأۡتِكُم بِرِزۡقࣲ مِّنۡهُ وَلۡیَتَلَطَّفۡ وَلَا یُشۡعِرَنَّ بِكُمۡ أَحَدًا ﴿١٩﴾
Ўзаро бир-бирларидан сўрашлари учун уларни мана шундай уйғотдик. Улардан бири деди: «Қанча турдинглар?» Дедилар: «Бир кун ё ярим кун». Дедилар: «Қанча турганингизни Парвардигорингиз билгувчироқ. Бирингизни мана шу пулингиз билан шаҳарга юборинглар. У қарасин ва қайси таом пок бўлса, ундан бир ризқ-насиба олиб келсин. Эҳтиёт бўлсин. Сизларни ҳеч кимга сездириб қўймасин».
إِنَّهُمۡ إِن یَظۡهَرُواْ عَلَیۡكُمۡ یَرۡجُمُوكُمۡ أَوۡ یُعِیدُوكُمۡ فِی مِلَّتِهِمۡ وَلَن تُفۡلِحُوۤاْ إِذًا أَبَدࣰا ﴿٢٠﴾
Агар улар сизларни билиб қолсалар, тошбўрон қилиб юборадилар ёки ўзларининг динларига қайтарадилар. Шу иш бўлса, ҳеч қачон нажот топмассизлар.
وَكَذَ ٰلِكَ أَعۡثَرۡنَا عَلَیۡهِمۡ لِیَعۡلَمُوۤاْ أَنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقࣱّ وَأَنَّ ٱلسَّاعَةَ لَا رَیۡبَ فِیهَاۤ إِذۡ یَتَنَـٰزَعُونَ بَیۡنَهُمۡ أَمۡرَهُمۡۖ فَقَالُواْ ٱبۡنُواْ عَلَیۡهِم بُنۡیَـٰنࣰاۖ رَّبُّهُمۡ أَعۡلَمُ بِهِمۡۚ قَالَ ٱلَّذِینَ غَلَبُواْ عَلَىٰۤ أَمۡرِهِمۡ لَنَتَّخِذَنَّ عَلَیۡهِم مَّسۡجِدࣰا ﴿٢١﴾
Шунингдек, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ экани ва Қиёмат куни бўлишида ҳам ҳеч қандай шубҳа йўқлигини билишлари учун уларни хабардор қилиб қўйдик. Ўшанда улар ўзаро улар ҳақида талашиб-тортишардилар. Дедилар: «Уларнинг устига бир бино барпо қилинглар. Уларни Парвардигорлари билгувчироқдир». Уларнинг ишига ҳукмрон бўлганлар эса: «Албатта, уларнинг устига бир масжид қуриб олурмиз», дедилар.
سَیَقُولُونَ ثَلَـٰثَةࣱ رَّابِعُهُمۡ كَلۡبُهُمۡ وَیَقُولُونَ خَمۡسَةࣱ سَادِسُهُمۡ كَلۡبُهُمۡ رَجۡمَۢا بِٱلۡغَیۡبِۖ وَیَقُولُونَ سَبۡعَةࣱ وَثَامِنُهُمۡ كَلۡبُهُمۡۚ قُل رَّبِّیۤ أَعۡلَمُ بِعِدَّتِهِم مَّا یَعۡلَمُهُمۡ إِلَّا قَلِیلࣱۗ فَلَا تُمَارِ فِیهِمۡ إِلَّا مِرَاۤءࣰ ظَـٰهِرࣰا وَلَا تَسۡتَفۡتِ فِیهِم مِّنۡهُمۡ أَحَدࣰا ﴿٢٢﴾
Ҳали улар: «Учтадирлар, тўртинчилари итларидир», десалар, айримлари: «Бештадирлар, олтинчилари итларидир», дея ғайбга тош отадилар. Яна: «Еттитадирлар ва саккизинчилари итларидир», ҳам дейдилар. Айтинг: «Уларнинг сонини Парвардигорим билгувчироқ. Уларни жуда озчилик билур». Бас, улар ҳақида фақат очиқ тортишинг. Улар ҳақида ҳеч кимдан фатво сўраманг.
وَلَا تَقُولَنَّ لِشَاْیۡءٍ إِنِّی فَاعِلࣱ ذَ ٰلِكَ غَدًا ﴿٢٣﴾
Бирон нарса ҳақида «Мен албатта уни эртага қилгувчиман», дея кўрманг.
إِلَّاۤ أَن یَشَاۤءَ ٱللَّهُۚ وَٱذۡكُر رَّبَّكَ إِذَا نَسِیتَ وَقُلۡ عَسَىٰۤ أَن یَهۡدِیَنِ رَبِّی لِأَقۡرَبَ مِنۡ هَـٰذَا رَشَدࣰا ﴿٢٤﴾
Магар «Аллоҳ хоҳласа», деб айтинг. Унутган пайтингизда Парвардигорингизни эсланг ва шундай денг: «Шоядки, Парвардигорим мени бундан ҳам яқинроқ йўлга йўллаб қўйса».
وَلَبِثُواْ فِی كَهۡفِهِمۡ ثَلَـٰثَ مِاْئَةࣲ سِنِینَ وَٱزۡدَادُواْ تِسۡعࣰا ﴿٢٥﴾
Улар ғорларида уч юз йил турдилар ва яна тўққиз йилни зиёда ҳам қилдилар.
قُلِ ٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا لَبِثُواْۖ لَهُۥ غَیۡبُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ أَبۡصِرۡ بِهِۦ وَأَسۡمِعۡۚ مَا لَهُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَلِیࣲّ وَلَا یُشۡرِكُ فِی حُكۡمِهِۦۤ أَحَدࣰا ﴿٢٦﴾
Айтинг: «Қанча турганларини Аллоҳ билгувчироқ. Осмонлару ернинг сирлари Уникидир. У кўргувчироқ ва эшитгувчироқ Зотдир. Уларга У Зотдан ўзга бирон дўст йўқдир. У Ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас».
وَٱتۡلُ مَاۤ أُوحِیَ إِلَیۡكَ مِن كِتَابِ رَبِّكَۖ لَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَـٰتِهِۦ وَلَن تَجِدَ مِن دُونِهِۦ مُلۡتَحَدࣰا ﴿٢٧﴾
Сизга Парвардигорингизнинг китобидан ваҳий қилинганини тиловат қилинг. У Зотнинг сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. Ҳеч қачон У Зотдан ўзга бирон паноҳ топа олмассиз.
وَٱصۡبِرۡ نَفۡسَكَ مَعَ ٱلَّذِینَ یَدۡعُونَ رَبَّهُم بِٱلۡغَدَوٰةِ وَٱلۡعَشِیِّ یُرِیدُونَ وَجۡهَهُۥۖ وَلَا تَعۡدُ عَیۡنَاكَ عَنۡهُمۡ تُرِیدُ زِینَةَ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۖ وَلَا تُطِعۡ مَنۡ أَغۡفَلۡنَا قَلۡبَهُۥ عَن ذِكۡرِنَا وَٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ وَكَانَ أَمۡرُهُۥ فُرُطࣰا ﴿٢٨﴾
Парвардигорларига Унинг Юзини истаб, кечаю кундуз дуо қиладиган зотлар билан бирга бўлишда матонатли бўлинг. Дунё ҳаётининг зеб-зийнатига учиб, улардан кўзларингизни бурманг. Шундай кимсалар борки, уларнинг қалбини Бизни зикр қилишдан ғофил қилиб қўйганмиз. Улар ҳавойи-нафсларига эргашадилар ва уларнинг иши (ҳамма нарсани) зое қилишдир. Сиз уларга итоат этманг.
وَقُلِ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكُمۡۖ فَمَن شَاۤءَ فَلۡیُؤۡمِن وَمَن شَاۤءَ فَلۡیَكۡفُرۡۚ إِنَّاۤ أَعۡتَدۡنَا لِلظَّـٰلِمِینَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمۡ سُرَادِقُهَاۚ وَإِن یَسۡتَغِیثُواْ یُغَاثُواْ بِمَاۤءࣲ كَٱلۡمُهۡلِ یَشۡوِی ٱلۡوُجُوهَۚ بِئۡسَ ٱلشَّرَابُ وَسَاۤءَتۡ مُرۡتَفَقًا ﴿٢٩﴾
Айтинг: «Ҳақ Парвардигорингиз тарафидандир. Ким хоҳласа, иймон келтирсин. Ким хоҳласа, куфр келтирсин. Биз золимларга алангаси уларни чирмаб оладиган бир оловни тайёрлаб қўйганмиз. Ичимлик сўрасалар, юзларни куйдириб юборадиган доғланган ёғ каби сув берилур. Нақадар ёмон ичимлик ва нақадар ёмон жой!»
إِنَّ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ إِنَّا لَا نُضِیعُ أَجۡرَ مَنۡ أَحۡسَنَ عَمَلًا ﴿٣٠﴾
Иймон келтирган ва яхши ишлар қилган зотларга келсак, албатта, Биз чиройли амаллар қилган кишиларнинг савобини зое қилмасмиз.
أُوْلَـٰۤىِٕكَ لَهُمۡ جَنَّـٰتُ عَدۡنࣲ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهِمُ ٱلۡأَنۡهَـٰرُ یُحَلَّوۡنَ فِیهَا مِنۡ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبࣲ وَیَلۡبَسُونَ ثِیَابًا خُضۡرࣰا مِّن سُندُسࣲ وَإِسۡتَبۡرَقࣲ مُّتَّكِـِٔینَ فِیهَا عَلَى ٱلۡأَرَاۤىِٕكِۚ نِعۡمَ ٱلثَّوَابُ وَحَسُنَتۡ مُرۡتَفَقࣰا ﴿٣١﴾
Улар учун остларидан анҳорлар оқиб ўтадиган абадий жаннатлар бордир. У ерда олтиндан бўлган билагузуклар билан безанурлар ва ярқираб турадиган шойи либослар кийиб, сўриларда ястаниб ўтирурлар. Нақадар яхши мукофот! Нақадар гўзал жой!
۞ وَٱضۡرِبۡ لَهُم مَّثَلࣰا رَّجُلَیۡنِ جَعَلۡنَا لِأَحَدِهِمَا جَنَّتَیۡنِ مِنۡ أَعۡنَـٰبࣲ وَحَفَفۡنَـٰهُمَا بِنَخۡلࣲ وَجَعَلۡنَا بَیۡنَهُمَا زَرۡعࣰا ﴿٣٢﴾
Уларга икки кишини мисол қилиб келтиринг. Улардан бирига узумзорлардан иборат икки боғни бердик. Атрофини хурмолар билан ўрадик. Ораларини эса экинзор қилдик.
كِلۡتَا ٱلۡجَنَّتَیۡنِ ءَاتَتۡ أُكُلَهَا وَلَمۡ تَظۡلِم مِّنۡهُ شَیۡـࣰٔاۚ وَفَجَّرۡنَا خِلَـٰلَهُمَا نَهَرࣰا ﴿٣٣﴾
Ҳар икки боғ ҳосилларини тўла-тўкис берди. Уларнинг ўртасидан бир анҳор ҳам оқизиб қўйдик.
وَكَانَ لَهُۥ ثَمَرࣱ فَقَالَ لِصَـٰحِبِهِۦ وَهُوَ یُحَاوِرُهُۥۤ أَنَا۠ أَكۡثَرُ مِنكَ مَالࣰا وَأَعَزُّ نَفَرࣰا ﴿٣٤﴾
Унинг мол-давлати ҳам бор эди. Бас, шериги билан гаплашар экан, унга деди: «Сендан кўра мол-давлатим кўпроқ, одамларим эса кучлироқ».
وَدَخَلَ جَنَّتَهُۥ وَهُوَ ظَالِمࣱ لِّنَفۡسِهِۦ قَالَ مَاۤ أَظُنُّ أَن تَبِیدَ هَـٰذِهِۦۤ أَبَدࣰا ﴿٣٥﴾
Ўзига ўзи зулм қилган ҳолида боғига кирар экан, деди: «Бу ҳеч қачон барбод бўлмайди, деб ўйлайман».
وَمَاۤ أَظُنُّ ٱلسَّاعَةَ قَاۤىِٕمَةࣰ وَلَىِٕن رُّدِدتُّ إِلَىٰ رَبِّی لَأَجِدَنَّ خَیۡرࣰا مِّنۡهَا مُنقَلَبࣰا ﴿٣٦﴾
«Қиёмат ҳам қоим бўлмайди, деб ўйлайман. Парвардигоримга қайтарилсам, бундан ҳам яхшироқ оқибатни топаман».
قَالَ لَهُۥ صَاحِبُهُۥ وَهُوَ یُحَاوِرُهُۥۤ أَكَفَرۡتَ بِٱلَّذِی خَلَقَكَ مِن تُرَابࣲ ثُمَّ مِن نُّطۡفَةࣲ ثُمَّ سَوَّىٰكَ رَجُلࣰا ﴿٣٧﴾
Шериги у билан гаплашиб деди: «Сени тупроқдан, кейин нутфадан яратган, ундан кейин эса сени расо одам қилган Зотга куфр келтирдингми?
لَّـٰكِنَّا۠ هُوَ ٱللَّهُ رَبِّی وَلَاۤ أُشۡرِكُ بِرَبِّیۤ أَحَدࣰا ﴿٣٨﴾
Мен эса: «У Аллоҳ Парвардигоримдир», (дейман) ва Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмайман.
وَلَوۡلَاۤ إِذۡ دَخَلۡتَ جَنَّتَكَ قُلۡتَ مَا شَاۤءَ ٱللَّهُ لَا قُوَّةَ إِلَّا بِٱللَّهِۚ إِن تَرَنِ أَنَا۠ أَقَلَّ مِنكَ مَالࣰا وَوَلَدࣰا ﴿٣٩﴾
Боғингга кирган пайтингда: «Аллоҳ хоҳлаган нарсагина (бўлур), Аллоҳнинг мададисиз ҳеч бир куч-қувват йўқдир», деганингда эди. Мени ўзингдан кўра мол-давлат ва фарзанд жиҳатидан кам кўраётган бўлсанг.
فَعَسَىٰ رَبِّیۤ أَن یُؤۡتِیَنِ خَیۡرࣰا مِّن جَنَّتِكَ وَیُرۡسِلَ عَلَیۡهَا حُسۡبَانࣰا مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ فَتُصۡبِحَ صَعِیدࣰا زَلَقًا ﴿٤٠﴾
Шоядки, Парвардигорим менга сенинг боғингдан ҳам яхшироғини берар. Унга (сенинг боғингга) эса осмондан бир офат юборар ва у сип-силлиқ тупроққа айланиб қолар».
أَوۡ یُصۡبِحَ مَاۤؤُهَا غَوۡرࣰا فَلَن تَسۡتَطِیعَ لَهُۥ طَلَبࣰا ﴿٤١﴾
Ёки суви ерга сингиб кетиб, уни излашга ҳам мадоринг қолмас».
وَأُحِیطَ بِثَمَرِهِۦ فَأَصۡبَحَ یُقَلِّبُ كَفَّیۡهِ عَلَىٰ مَاۤ أَنفَقَ فِیهَا وَهِیَ خَاوِیَةٌ عَلَىٰ عُرُوشِهَا وَیَقُولُ یَـٰلَیۡتَنِی لَمۡ أُشۡرِكۡ بِرَبِّیۤ أَحَدࣰا ﴿٤٢﴾
Унинг меваси завол топди. Ишкомлари ҳувиллаб қолди. Унга сарфлаган нарсалари учун чапак чалиб: «Парвардигоримга ҳеч кимни шерик қилмаганимда қани эди», деб қолаверди.
وَلَمۡ تَكُن لَّهُۥ فِئَةࣱ یَنصُرُونَهُۥ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَمَا كَانَ مُنتَصِرًا ﴿٤٣﴾
Аллоҳдан ўзга унга ёрдам берадиган бирон гуруҳ топилмади. Ўзига ўзи ҳам ёрдам бера олмади.
هُنَالِكَ ٱلۡوَلَـٰیَةُ لِلَّهِ ٱلۡحَقِّۚ هُوَ خَیۡرࣱ ثَوَابࣰا وَخَیۡرٌ عُقۡبࣰا ﴿٤٤﴾
У ерда ҳокимият Ҳақ (таолоники) Аллоҳникидир. У савоб беришда ҳам энг яхши Зотдир, оқибатни белгилашда ҳам энг яхши Зотдир.
وَٱضۡرِبۡ لَهُم مَّثَلَ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا كَمَاۤءٍ أَنزَلۡنَـٰهُ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ فَٱخۡتَلَطَ بِهِۦ نَبَاتُ ٱلۡأَرۡضِ فَأَصۡبَحَ هَشِیمࣰا تَذۡرُوهُ ٱلرِّیَـٰحُۗ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ مُّقۡتَدِرًا ﴿٤٥﴾
Уларга дунё ҳаётини мисол қилиб келтиринг. У Биз осмондан ёғдирган сув кабидирки, у туфайли ердан ҳар хил ўсимликлар униб, кейин улар яна шамол учириб кетадиган хашакка айландилар. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир бўлган Зотдир.
ٱلۡمَالُ وَٱلۡبَنُونَ زِینَةُ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۖ وَٱلۡبَـٰقِیَـٰتُ ٱلصَّـٰلِحَـٰتُ خَیۡرٌ عِندَ رَبِّكَ ثَوَابࣰا وَخَیۡرٌ أَمَلࣰا ﴿٤٦﴾
Мол-мулк, бола-чақа шу дунё ҳаётининг безагидир. Парвардигорингиз ҳузурида эса боқий қолгувчи яхши амаллар савоб жиҳатидан ҳам яхшироқдир, орзу қилиш жиҳатидан ҳам яхшироқдир.
وَیَوۡمَ نُسَیِّرُ ٱلۡجِبَالَ وَتَرَى ٱلۡأَرۡضَ بَارِزَةࣰ وَحَشَرۡنَـٰهُمۡ فَلَمۡ نُغَادِرۡ مِنۡهُمۡ أَحَدࣰا ﴿٤٧﴾
Биз тоғларни жилдирадиган ва сизлар заминни яланг ҳолида кўрадиган кунни эсланг! Ўшанда уларни тўплаймиз. Улардан биронтасини қолдирмаймиз.
وَعُرِضُواْ عَلَىٰ رَبِّكَ صَفࣰّا لَّقَدۡ جِئۡتُمُونَا كَمَا خَلَقۡنَـٰكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةِۭۚ بَلۡ زَعَمۡتُمۡ أَلَّن نَّجۡعَلَ لَكُم مَّوۡعِدࣰا ﴿٤٨﴾
Улар саф тортган ҳолларида Парвардигорингизга рўбарў қилиндилар. «Мана, сизларни дастлаб қандай яратган бўлсак, ўшандай ҳолингизда ҳузуримизга келдингиз. Лекин ўйладингизки, Биз ҳеч қачон сизлар учун бир жойни ва вақтни тайин қилмасмиз».
وَوُضِعَ ٱلۡكِتَـٰبُ فَتَرَى ٱلۡمُجۡرِمِینَ مُشۡفِقِینَ مِمَّا فِیهِ وَیَقُولُونَ یَـٰوَیۡلَتَنَا مَالِ هَـٰذَا ٱلۡكِتَـٰبِ لَا یُغَادِرُ صَغِیرَةࣰ وَلَا كَبِیرَةً إِلَّاۤ أَحۡصَىٰهَاۚ وَوَجَدُواْ مَا عَمِلُواْ حَاضِرࣰاۗ وَلَا یَظۡلِمُ رَبُّكَ أَحَدࣰا ﴿٤٩﴾
Номаи аъмол қўйилур. Бас, кўрасизки, гуноҳкорлар унда битилган нарсадан даҳшатга тушиб: «Шўримиз қуриб қолди, бу қандай китобки, каттасини ҳам, кичигини ҳам қолдирмай, ҳаммасини қайд қилиб қўйибди», дейдилар. Қилган ишларини ҳозиру нозир топадилар. Парвардигорингиз ҳеч кимга зулм қилмас.
وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِـَٔادَمَ فَسَجَدُوۤاْ إِلَّاۤ إِبۡلِیسَ كَانَ مِنَ ٱلۡجِنِّ فَفَسَقَ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِۦۤۗ أَفَتَتَّخِذُونَهُۥ وَذُرِّیَّتَهُۥۤ أَوۡلِیَاۤءَ مِن دُونِی وَهُمۡ لَكُمۡ عَدُوُّۢۚ بِئۡسَ لِلظَّـٰلِمِینَ بَدَلࣰا ﴿٥٠﴾
Эсланг! Фаришталарга, Одамга сажда қилингиз, деганимизда (ҳаммалари) сажда қилдилар. Фақат Иблисгина (сажда қилмади). У жинлар тоифасидан эди. Парвардигорининг фармонига қарши чиқди. Энди сизлар Мени қўйиб, ўшани ва унинг зурриётини дўст тутасизларми? Ахир улар сизларга душман-ку. Бу золимлар учун нақадар ёмон бадалдир.
۞ مَّاۤ أَشۡهَدتُّهُمۡ خَلۡقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَلَا خَلۡقَ أَنفُسِهِمۡ وَمَا كُنتُ مُتَّخِذَ ٱلۡمُضِلِّینَ عَضُدࣰا ﴿٥١﴾
Осмонлару ернинг яратилишига ҳам, ўзларининг яратилишига ҳам уларни гувоҳ қилган эмасман. Адаштирувчиларни Ўзимга ёрдамчи қилиб олган эмасман.
وَیَوۡمَ یَقُولُ نَادُواْ شُرَكَاۤءِیَ ٱلَّذِینَ زَعَمۡتُمۡ فَدَعَوۡهُمۡ فَلَمۡ یَسۡتَجِیبُواْ لَهُمۡ وَجَعَلۡنَا بَیۡنَهُم مَّوۡبِقࣰا ﴿٥٢﴾
(Аллоҳ): «Менинг шерикларим, деб ўйлаган (бут)ларингизни чақиринглар», деган кунда улар чақирдилар, бас, (бутлари) уларга жавоб бермади. Уларнинг орасида бир ҳалокат чоҳини пайдо қилиб қўйганмиз.
وَرَءَا ٱلۡمُجۡرِمُونَ ٱلنَّارَ فَظَنُّوۤاْ أَنَّهُم مُّوَاقِعُوهَا وَلَمۡ یَجِدُواْ عَنۡهَا مَصۡرِفࣰا ﴿٥٣﴾
Осийлар дўзахни кўрадилар, унга тушишларига амин бўладилар ва қочарга жой тополмай қоладилар.
وَلَقَدۡ صَرَّفۡنَا فِی هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ لِلنَّاسِ مِن كُلِّ مَثَلࣲۚ وَكَانَ ٱلۡإِنسَـٰنُ أَكۡثَرَ شَیۡءࣲ جَدَلࣰا ﴿٥٤﴾
Бу Қуръонда одамлар учун турли хил масаллар баён қилдик. Инсон энг кўп тортишадиган (махлуқ) бўлди.
وَمَا مَنَعَ ٱلنَّاسَ أَن یُؤۡمِنُوۤاْ إِذۡ جَاۤءَهُمُ ٱلۡهُدَىٰ وَیَسۡتَغۡفِرُواْ رَبَّهُمۡ إِلَّاۤ أَن تَأۡتِیَهُمۡ سُنَّةُ ٱلۡأَوَّلِینَ أَوۡ یَأۡتِیَهُمُ ٱلۡعَذَابُ قُبُلࣰا ﴿٥٥﴾
Одамларга ҳидоят келган пайтда уларнинг иймон келтиришларига ва Парвардигорларидан мағфират сўрашларига фақатгина уларга олдингиларнинг суннати келиши ёки уларга очиқ азоб келиши монелик қилди, холос.
وَمَا نُرۡسِلُ ٱلۡمُرۡسَلِینَ إِلَّا مُبَشِّرِینَ وَمُنذِرِینَۚ وَیُجَـٰدِلُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ بِٱلۡبَـٰطِلِ لِیُدۡحِضُواْ بِهِ ٱلۡحَقَّۖ وَٱتَّخَذُوۤاْ ءَایَـٰتِی وَمَاۤ أُنذِرُواْ هُزُوࣰا ﴿٥٦﴾
Биз пайғамбарларни хушхабар етказгувчи ва огоҳлантирувчи қилибгина юборамиз. Куфр келтирган кимсалар эса ноҳақ тортишиб, ҳақни енгмоқчи бўладилар. Улар Менинг оятларимни ва ўзлари огоҳлантирилган нарсани масхара қиладилар.
وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِـَٔایَـٰتِ رَبِّهِۦ فَأَعۡرَضَ عَنۡهَا وَنَسِیَ مَا قَدَّمَتۡ یَدَاهُۚ إِنَّا جَعَلۡنَا عَلَىٰ قُلُوبِهِمۡ أَكِنَّةً أَن یَفۡقَهُوهُ وَفِیۤ ءَاذَانِهِمۡ وَقۡرࣰاۖ وَإِن تَدۡعُهُمۡ إِلَى ٱلۡهُدَىٰ فَلَن یَهۡتَدُوۤاْ إِذًا أَبَدࣰا ﴿٥٧﴾
Парвардигорининг оятлари эслатилиб турганда улардан юз ўгирган ва ўз қўли билан қилган қилмишларини унутган кимсадан ҳам золимроқ ким бор? Биз уларнинг қалбларига парда тутдик, қулоқларини оғир қилиб қўйдик. Энди улар англамайдилар, (эшитмайдилар). Уларни ҳидоятга чақирсангиз, ҳеч қачон ҳидоят топмайдилар.
وَرَبُّكَ ٱلۡغَفُورُ ذُو ٱلرَّحۡمَةِۖ لَوۡ یُؤَاخِذُهُم بِمَا كَسَبُواْ لَعَجَّلَ لَهُمُ ٱلۡعَذَابَۚ بَل لَّهُم مَّوۡعِدࣱ لَّن یَجِدُواْ مِن دُونِهِۦ مَوۡىِٕلࣰا ﴿٥٨﴾
Парвардигорингиз Кечиримли, Раҳмли Зотдир. Уларни қилган ишларига яраша жазолаганида уларга азобни тезлаштирган бўларди. Лекин улар учун ваъда қилинган кун борки, у кунда (Аллоҳ)дан ўзга паноҳ топа олмаслар.
وَتِلۡكَ ٱلۡقُرَىٰۤ أَهۡلَكۡنَـٰهُمۡ لَمَّا ظَلَمُواْ وَجَعَلۡنَا لِمَهۡلِكِهِم مَّوۡعِدࣰا ﴿٥٩﴾
Анави шаҳарларни ҳам зулм қилганларидан кейин ҳалок қилганмиз. Уларни ҳалок қилиш учун аниқ бир вақтни белгилаб қўйганмиз.
وَإِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِفَتَىٰهُ لَاۤ أَبۡرَحُ حَتَّىٰۤ أَبۡلُغَ مَجۡمَعَ ٱلۡبَحۡرَیۡنِ أَوۡ أَمۡضِیَ حُقُبࣰا ﴿٦٠﴾
Эсланг! Мусо ўзининг ғуломига деди: «То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ замонлар юриб, (солиҳ бандани топмагунча) тўхтамай юравераман».
فَلَمَّا بَلَغَا مَجۡمَعَ بَیۡنِهِمَا نَسِیَا حُوتَهُمَا فَٱتَّخَذَ سَبِیلَهُۥ فِی ٱلۡبَحۡرِ سَرَبࣰا ﴿٦١﴾
Иккиси икки денгиз қўшиладиган жойга етганларида балиқларини унутдилар ва у денгиз сари йўл олди.
فَلَمَّا جَاوَزَا قَالَ لِفَتَىٰهُ ءَاتِنَا غَدَاۤءَنَا لَقَدۡ لَقِینَا مِن سَفَرِنَا هَـٰذَا نَصَبࣰا ﴿٦٢﴾
У ердан ўтганларида ғуломига деди: «Нонуштамизни олиб кел, бу сафаримиздан чарчадик».
قَالَ أَرَءَیۡتَ إِذۡ أَوَیۡنَاۤ إِلَى ٱلصَّخۡرَةِ فَإِنِّی نَسِیتُ ٱلۡحُوتَ وَمَاۤ أَنسَىٰنِیهُ إِلَّا ٱلشَّیۡطَـٰنُ أَنۡ أَذۡكُرَهُۥۚ وَٱتَّخَذَ سَبِیلَهُۥ فِی ٱلۡبَحۡرِ عَجَبࣰا ﴿٦٣﴾
Деди: «Кўрмайсизми, ўша тошга қўнган пайтимизда балиқни унутибман. Уни айтишни менга фақат шайтонгина эсимдан чиқарди. У ажиб бир тарзда денгизга қараб йўл олганди».
قَالَ ذَ ٰلِكَ مَا كُنَّا نَبۡغِۚ فَٱرۡتَدَّا عَلَىٰۤ ءَاثَارِهِمَا قَصَصࣰا ﴿٦٤﴾
Деди: «Биз истаган нарса мана шу». Бас, уни излаб ортларига қайтдилар.
فَوَجَدَا عَبۡدࣰا مِّنۡ عِبَادِنَاۤ ءَاتَیۡنَـٰهُ رَحۡمَةࣰ مِّنۡ عِندِنَا وَعَلَّمۡنَـٰهُ مِن لَّدُنَّا عِلۡمࣰا ﴿٦٥﴾
Бас, Бизнинг бандаларимиздан бир бандани топдиларки, Биз унга Ўз ҳузуримиздан бир раҳмат ато этганмиз ва Ўз тарафимиздан бир илм берганмиз.
قَالَ لَهُۥ مُوسَىٰ هَلۡ أَتَّبِعُكَ عَلَىٰۤ أَن تُعَلِّمَنِ مِمَّا عُلِّمۡتَ رُشۡدࣰا ﴿٦٦﴾
Мусо унга деди: «Сенга берилган илмдан менга тўғри йўлни ўргатишинг учун сенга эргашсам бўладими?»
قَالَ إِنَّكَ لَن تَسۡتَطِیعَ مَعِیَ صَبۡرࣰا ﴿٦٧﴾
У деди: «Сен мен билан бирга (юришга) ҳаргиз сабр қила олмассан.
وَكَیۡفَ تَصۡبِرُ عَلَىٰ مَا لَمۡ تُحِطۡ بِهِۦ خُبۡرࣰا ﴿٦٨﴾
Ўзинг эгаллаб олмаган (билмаган), хабардор бўлмаган нарсага қандай тоқат қила оласан?»
قَالَ سَتَجِدُنِیۤ إِن شَاۤءَ ٱللَّهُ صَابِرࣰا وَلَاۤ أَعۡصِی لَكَ أَمۡرࣰا ﴿٦٩﴾
Деди: «Иншооллоҳ, менинг сабрли эканимни кўрасан, мен сенга ҳеч бир ишда итоатсизлик қилмайман».
قَالَ فَإِنِ ٱتَّبَعۡتَنِی فَلَا تَسۡـَٔلۡنِی عَن شَیۡءٍ حَتَّىٰۤ أُحۡدِثَ لَكَ مِنۡهُ ذِكۡرࣰا ﴿٧٠﴾
Деди: «Менга эргашадиган бўлсанг, то ўзим сенга айтиб бермагунимча бирон нарса ҳақида сўрама».
فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰۤ إِذَا رَكِبَا فِی ٱلسَّفِینَةِ خَرَقَهَاۖ قَالَ أَخَرَقۡتَهَا لِتُغۡرِقَ أَهۡلَهَا لَقَدۡ جِئۡتَ شَیۡـًٔا إِمۡرࣰا ﴿٧١﴾
Иккиси йўлга тушдилар. Бир кемага минишгач, (Хизр) уни тешиб қўйди. (Мусо) деди: «Одамларини чўктириб юбориш учун тешдингми? Нотўғри иш қилдинг».
قَالَ أَلَمۡ أَقُلۡ إِنَّكَ لَن تَسۡتَطِیعَ مَعِیَ صَبۡرࣰا ﴿٧٢﴾
Деди: «Мен билан (юришга) тоқатинг етмайди», демаганмидим?
قَالَ لَا تُؤَاخِذۡنِی بِمَا نَسِیتُ وَلَا تُرۡهِقۡنِی مِنۡ أَمۡرِی عُسۡرࣰا ﴿٧٣﴾
Деди: «Ёдимдан кўтарилгани учун мени жазолама, шу ишим туфайли мени қийнама».
فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰۤ إِذَا لَقِیَا غُلَـٰمࣰا فَقَتَلَهُۥ قَالَ أَقَتَلۡتَ نَفۡسࣰا زَكِیَّةَۢ بِغَیۡرِ نَفۡسࣲ لَّقَدۡ جِئۡتَ شَیۡـࣰٔا نُّكۡرࣰا ﴿٧٤﴾
Яна йўлга тушдилар. Бир болага дуч келишгач, (Хизр) уни ўлдирди. (Мусо) деди: «Бир бегуноҳ жонни ўлдирдинг-ку. Жуда ёмон иш қилдинг».
۞ قَالَ أَلَمۡ أَقُل لَّكَ إِنَّكَ لَن تَسۡتَطِیعَ مَعِیَ صَبۡرࣰا ﴿٧٥﴾
Деди: «Сенга, мен билан бирга (юришга) сабр қила олмайсан, демаганмидим?»
قَالَ إِن سَأَلۡتُكَ عَن شَیۡءِۭ بَعۡدَهَا فَلَا تُصَـٰحِبۡنِیۖ قَدۡ بَلَغۡتَ مِن لَّدُنِّی عُذۡرࣰا ﴿٧٦﴾
Деди: «Бундан кейин бирон нарса ҳақида сўрасам, мени ўзингга ҳамроҳ қилма. Мен тарафимдан (бўлган) узрни охирига етказган бўласан».
فَٱنطَلَقَا حَتَّىٰۤ إِذَاۤ أَتَیَاۤ أَهۡلَ قَرۡیَةٍ ٱسۡتَطۡعَمَاۤ أَهۡلَهَا فَأَبَوۡاْ أَن یُضَیِّفُوهُمَا فَوَجَدَا فِیهَا جِدَارࣰا یُرِیدُ أَن یَنقَضَّ فَأَقَامَهُۥۖ قَالَ لَوۡ شِئۡتَ لَتَّخَذۡتَ عَلَیۡهِ أَجۡرࣰا ﴿٧٧﴾
Яна йўлга тушдилар. Бир шаҳарга келиб, аҳолисидан егулик сўрадилар. Аҳоли уларни меҳмон қилишдан бош тортди. Ўша ерда йиқилиб кетай деб қолган бир деворга дуч келдилар. (Хизр) уни тиклаб қўйди. (Мусо) деди: «Истаганингда шу иш учун ҳақ олган бўлардинг».
قَالَ هَـٰذَا فِرَاقُ بَیۡنِی وَبَیۡنِكَۚ سَأُنَبِّئُكَ بِتَأۡوِیلِ مَا لَمۡ تَسۡتَطِع عَّلَیۡهِ صَبۡرًا ﴿٧٨﴾
Деди: «Мана шу сен билан менинг ажралишимиздир. Энди сенга сен сабр қила олмаган ишларнинг таъвилини айтиб бераман».
أَمَّا ٱلسَّفِینَةُ فَكَانَتۡ لِمَسَـٰكِینَ یَعۡمَلُونَ فِی ٱلۡبَحۡرِ فَأَرَدتُّ أَنۡ أَعِیبَهَا وَكَانَ وَرَاۤءَهُم مَّلِكࣱ یَأۡخُذُ كُلَّ سَفِینَةٍ غَصۡبࣰا ﴿٧٩﴾
«Кемага келсак, у денгизда ишлайдиган мискинларники эди. Мен уни айбли қилиб қўймоқчи бўлдим. (Чунки) уларнинг ортида бир подшоҳ бўлиб, у ҳар бир кемани тортиб олар эди».
وَأَمَّا ٱلۡغُلَـٰمُ فَكَانَ أَبَوَاهُ مُؤۡمِنَیۡنِ فَخَشِینَاۤ أَن یُرۡهِقَهُمَا طُغۡیَـٰنࣰا وَكُفۡرࣰا ﴿٨٠﴾
«Боланинг эса ота-онаси мўмин одамлар эди. Куфру туғён ила уларни қийнаб қўйишидан қўрқдик».
فَأَرَدۡنَاۤ أَن یُبۡدِلَهُمَا رَبُّهُمَا خَیۡرࣰا مِّنۡهُ زَكَوٰةࣰ وَأَقۡرَبَ رُحۡمࣰا ﴿٨١﴾
«Парвардигорлари уларга ундан кўра яхшироғини, солиҳроғини, меҳрибонроғини эваз қилиб беришини хоҳладик».
وَأَمَّا ٱلۡجِدَارُ فَكَانَ لِغُلَـٰمَیۡنِ یَتِیمَیۡنِ فِی ٱلۡمَدِینَةِ وَكَانَ تَحۡتَهُۥ كَنزࣱ لَّهُمَا وَكَانَ أَبُوهُمَا صَـٰلِحࣰا فَأَرَادَ رَبُّكَ أَن یَبۡلُغَاۤ أَشُدَّهُمَا وَیَسۡتَخۡرِجَا كَنزَهُمَا رَحۡمَةࣰ مِّن رَّبِّكَۚ وَمَا فَعَلۡتُهُۥ عَنۡ أَمۡرِیۚ ذَ ٰلِكَ تَأۡوِیلُ مَا لَمۡ تَسۡطِع عَّلَیۡهِ صَبۡرࣰا ﴿٨٢﴾
«Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики эди. Унинг остида уларга тегишли хазина бор эди. Уларнинг оталари солиҳ эди. Парвардигоринг улар балоғатга етиб, Парвардигорингнинг марҳамати ила хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Мен бу ишни ўзимча қилмадим. Сен тоқат қила олмаган ишларнинг таъвили мана шу».
وَیَسۡـَٔلُونَكَ عَن ذِی ٱلۡقَرۡنَیۡنِۖ قُلۡ سَأَتۡلُواْ عَلَیۡكُم مِّنۡهُ ذِكۡرًا ﴿٨٣﴾
Сиздан Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Сизларга у ҳақдаги хабардан (бир қисмини) тиловат қилурман».
إِنَّا مَكَّنَّا لَهُۥ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَءَاتَیۡنَـٰهُ مِن كُلِّ شَیۡءࣲ سَبَبࣰا ﴿٨٤﴾
Дарҳақиқат, Биз уни ер юзига ҳукмрон қилдик ва унга барча нарсага (эришиш) йўлини ато этдик.
حَتَّىٰۤ إِذَا بَلَغَ مَغۡرِبَ ٱلشَّمۡسِ وَجَدَهَا تَغۡرُبُ فِی عَیۡنٍ حَمِئَةࣲ وَوَجَدَ عِندَهَا قَوۡمࣰاۖ قُلۡنَا یَـٰذَا ٱلۡقَرۡنَیۡنِ إِمَّاۤ أَن تُعَذِّبَ وَإِمَّاۤ أَن تَتَّخِذَ فِیهِمۡ حُسۡنࣰا ﴿٨٦﴾
Қуёш ботадиган жойга келгач, унинг бир лойқа булоққа ботаётганини кўрди ва у ерда бир қавмни учратиб қолди. Дедик: «Эй Зулқарнайн, ё азоблайсан ёки улар билан яхши муомала қиласан».
قَالَ أَمَّا مَن ظَلَمَ فَسَوۡفَ نُعَذِّبُهُۥ ثُمَّ یُرَدُّ إِلَىٰ رَبِّهِۦ فَیُعَذِّبُهُۥ عَذَابࣰا نُّكۡرࣰا ﴿٨٧﴾
Деди: «Ким зулм қилган бўлса, уни азоблармиз. Кейин у Парвардигорига қайтарилур. Бас, У Зот ҳам уни қаттиқ азоблар».
وَأَمَّا مَنۡ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحࣰا فَلَهُۥ جَزَاۤءً ٱلۡحُسۡنَىٰۖ وَسَنَقُولُ لَهُۥ مِنۡ أَمۡرِنَا یُسۡرࣰا ﴿٨٨﴾
«Иймон келтириб, яхши амал қилган киши учун эса гўзал мукофот бордир. Биз ҳам унга ишимиздан осонини айтурмиз».
حَتَّىٰۤ إِذَا بَلَغَ مَطۡلِعَ ٱلشَّمۡسِ وَجَدَهَا تَطۡلُعُ عَلَىٰ قَوۡمࣲ لَّمۡ نَجۡعَل لَّهُم مِّن دُونِهَا سِتۡرࣰا ﴿٩٠﴾
Қуёш чиқадиган тарафга етиб борганида уни бир қавм устига нур сочаётганини кўрди. Қавмки, Биз улар учун қуёшдан (тўсадиган) бирон парда қилмаганмиз.
كَذَ ٰلِكَۖ وَقَدۡ أَحَطۡنَا بِمَا لَدَیۡهِ خُبۡرࣰا ﴿٩١﴾
Яна олдингидек бўлди. Дарҳақиқат, Биз унинг барча ишларидан воқифмиз.
حَتَّىٰۤ إِذَا بَلَغَ بَیۡنَ ٱلسَّدَّیۡنِ وَجَدَ مِن دُونِهِمَا قَوۡمࣰا لَّا یَكَادُونَ یَفۡقَهُونَ قَوۡلࣰا ﴿٩٣﴾
Икки тоғ ўртасига етиб келганида уларнинг ортида бирон гапни уқмайдиган қавмга дуч келди.
قَالُواْ یَـٰذَا ٱلۡقَرۡنَیۡنِ إِنَّ یَأۡجُوجَ وَمَأۡجُوجَ مُفۡسِدُونَ فِی ٱلۡأَرۡضِ فَهَلۡ نَجۡعَلُ لَكَ خَرۡجًا عَلَىٰۤ أَن تَجۡعَلَ بَیۡنَنَا وَبَیۡنَهُمۡ سَدࣰّا ﴿٩٤﴾
Дедилар: «Эй Зулқарнайн, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилувчилардир. Сенга бир ҳақ берсак, биз билан уларнинг орасига бир тўсиқ қуриб берасанми?»
قَالَ مَا مَكَّنِّی فِیهِ رَبِّی خَیۡرࣱ فَأَعِینُونِی بِقُوَّةٍ أَجۡعَلۡ بَیۡنَكُمۡ وَبَیۡنَهُمۡ رَدۡمًا ﴿٩٥﴾
Деди: «Парвардигорим берган имконият яхшироқдир. Бас, менга кучдан ёрдам беринглар, сизлар билан уларнинг орасига бир тўсиқ қуриб бераман».
ءَاتُونِی زُبَرَ ٱلۡحَدِیدِۖ حَتَّىٰۤ إِذَا سَاوَىٰ بَیۡنَ ٱلصَّدَفَیۡنِ قَالَ ٱنفُخُواْۖ حَتَّىٰۤ إِذَا جَعَلَهُۥ نَارࣰا قَالَ ءَاتُونِیۤ أُفۡرِغۡ عَلَیۡهِ قِطۡرࣰا ﴿٩٦﴾
«Менга темир парчаларини келтиринг». Икки тоғ билан баробар бўлгач: «Энди дам уринглар», деди. Уни ўтга айлантирганидан кейин эса: «Менга эритилган мис ҳам олиб келинглар, унинг устидан қуюрман», деди.
فَمَا ٱسۡطَـٰعُوۤاْ أَن یَظۡهَرُوهُ وَمَا ٱسۡتَطَـٰعُواْ لَهُۥ نَقۡبࣰا ﴿٩٧﴾
Бас, улар унинг устига чиқа олмадилар. Уни тешиб ҳам ўта олмадилар.
قَالَ هَـٰذَا رَحۡمَةࣱ مِّن رَّبِّیۖ فَإِذَا جَاۤءَ وَعۡدُ رَبِّی جَعَلَهُۥ دَكَّاۤءَۖ وَكَانَ وَعۡدُ رَبِّی حَقࣰّا ﴿٩٨﴾
Деди: «Бу Парвардигорим тарафидан бўлган бир раҳматдир. Парвардигоримнинг ваъдаси келганида уни (бузиб) ер билан битта қилиб қўюр. Парвардигоримнинг ваъдаси ҳақдир».
۞ وَتَرَكۡنَا بَعۡضَهُمۡ یَوۡمَىِٕذࣲ یَمُوجُ فِی بَعۡضࣲۖ وَنُفِخَ فِی ٱلصُّورِ فَجَمَعۡنَـٰهُمۡ جَمۡعࣰا ﴿٩٩﴾
Ўша куни уларни бир-бирларига аралашиб, эсанкираб қолган ҳолларида ташлаб қўйдик. Сур чалинди ва уларнинг ҳаммасини жамладик.
وَعَرَضۡنَا جَهَنَّمَ یَوۡمَىِٕذࣲ لِّلۡكَـٰفِرِینَ عَرۡضًا ﴿١٠٠﴾
Ўша куни кофирларга жаҳаннамни кўндаланг қилиб кўрсатдик.
ٱلَّذِینَ كَانَتۡ أَعۡیُنُهُمۡ فِی غِطَاۤءٍ عَن ذِكۡرِی وَكَانُواْ لَا یَسۡتَطِیعُونَ سَمۡعًا ﴿١٠١﴾
(Кофирлар)ки, кўзлари Мени эслашдан пардаланган, ўзлари эса ҳеч нарсани эшитмайдиган эди.
أَفَحَسِبَ ٱلَّذِینَ كَفَرُوۤاْ أَن یَتَّخِذُواْ عِبَادِی مِن دُونِیۤ أَوۡلِیَاۤءَۚ إِنَّاۤ أَعۡتَدۡنَا جَهَنَّمَ لِلۡكَـٰفِرِینَ نُزُلࣰا ﴿١٠٢﴾
Куфр келтирган кимсалар Мени қўйиб, бандаларимни дўст (паноҳ) тутишни ўйлаб қолдиларми? Биз жаҳаннамни кофирлар учун маскан қилиб қўйганмиз.
قُلۡ هَلۡ نُنَبِّئُكُم بِٱلۡأَخۡسَرِینَ أَعۡمَـٰلًا ﴿١٠٣﴾
Айтинг: «Сизларга ишларидан энг кўп зарар кўргувчилар кимлигини айтайми?»
ٱلَّذِینَ ضَلَّ سَعۡیُهُمۡ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا وَهُمۡ یَحۡسَبُونَ أَنَّهُمۡ یُحۡسِنُونَ صُنۡعًا ﴿١٠٤﴾
Улар ҳаракатлари шу дунё ҳаётининг ўзидаёқ зое бўлиб кетган-у, ўзларини эса яхши ишларни қилаётган одамлар, деб ўйлайдиган кимсалардир.
أُوْلَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ بِـَٔایَـٰتِ رَبِّهِمۡ وَلِقَاۤىِٕهِۦ فَحَبِطَتۡ أَعۡمَـٰلُهُمۡ فَلَا نُقِیمُ لَهُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ وَزۡنࣰا ﴿١٠٥﴾
Ана ўшалар Парвардигорларининг оятларига ва У Зот билан рўбарў келишга куфр келтирган, бас, амаллари ҳабата кетган кимсалардир. Қиёмат кунида уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз.
ذَ ٰلِكَ جَزَاۤؤُهُمۡ جَهَنَّمُ بِمَا كَفَرُواْ وَٱتَّخَذُوۤاْ ءَایَـٰتِی وَرُسُلِی هُزُوًا ﴿١٠٦﴾
Куфр келтирганлари ҳамда оятларим ва пайғамбарларимни масхара қилганлари учун уларнинг жазоси жаҳаннамдир.
إِنَّ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ كَانَتۡ لَهُمۡ جَنَّـٰتُ ٱلۡفِرۡدَوۡسِ نُزُلًا ﴿١٠٧﴾
Иймон келтирган ва яхши амалларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари (абадий) маскан бўлгай.
خَـٰلِدِینَ فِیهَا لَا یَبۡغُونَ عَنۡهَا حِوَلࣰا ﴿١٠٨﴾
У ерда мангу қоладилар ва у ердан кўчишни истамаслар.
قُل لَّوۡ كَانَ ٱلۡبَحۡرُ مِدَادࣰا لِّكَلِمَـٰتِ رَبِّی لَنَفِدَ ٱلۡبَحۡرُ قَبۡلَ أَن تَنفَدَ كَلِمَـٰتُ رَبِّی وَلَوۡ جِئۡنَا بِمِثۡلِهِۦ مَدَدࣰا ﴿١٠٩﴾
Айтинг: «Парвардигоримнинг калималари учун денгиз бир сиёҳ бўлиб, яна ўшанча сиёҳ келтирсак ҳам Парвардигоримнинг калималари тугашидан олдин денгиз тугаб қолган бўларди».
قُلۡ إِنَّمَاۤ أَنَا۠ بَشَرࣱ مِّثۡلُكُمۡ یُوحَىٰۤ إِلَیَّ أَنَّمَاۤ إِلَـٰهُكُمۡ إِلَـٰهࣱ وَ ٰحِدࣱۖ فَمَن كَانَ یَرۡجُواْ لِقَاۤءَ رَبِّهِۦ فَلۡیَعۡمَلۡ عَمَلࣰا صَـٰلِحࣰا وَلَا یُشۡرِكۡ بِعِبَادَةِ رَبِّهِۦۤ أَحَدَۢا ﴿١١٠﴾
Айтинг: «Мен ҳам сизлар каби бир инсонман. Менга ваҳий қилинмоқдаки, илоҳингиз битта илоҳдир. Ким Парвардигорига рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишида (У Зотга) ҳеч кимни шерик қилмасин».