مَاۤ أَنزَلۡنَا عَلَیۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لِتَشۡقَىٰۤ ﴿٢﴾
Сизга Қуръонни бахтсиз бўлишингиз учун нозил қилмадик.
إِلَّا تَذۡكِرَةࣰ لِّمَن یَخۡشَىٰ ﴿٣﴾
Аксинча, уни қўрқадиган кишиларга эслатма бўлиши учун нозил қилдик.
تَنزِیلࣰا مِّمَّنۡ خَلَقَ ٱلۡأَرۡضَ وَٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ ٱلۡعُلَى ﴿٤﴾
(У) ерни ва буюк самоларни яратган Зот тарафидан нозил қилингандир.
لَهُۥ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَمَا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَیۡنَهُمَا وَمَا تَحۡتَ ٱلثَّرَىٰ ﴿٦﴾
Осмонлару ердаги, улар орасидаги ва тупроқ остидаги нарсалар Уникидир.
وَإِن تَجۡهَرۡ بِٱلۡقَوۡلِ فَإِنَّهُۥ یَعۡلَمُ ٱلسِّرَّ وَأَخۡفَى ﴿٧﴾
Гапингизни ошкор айтсангиз-да, У Зот сирни ҳам, яширин (ишлар)ни ҳам билур.
ٱللَّهُ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَاۤءُ ٱلۡحُسۡنَىٰ ﴿٨﴾
Аллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Гўзал номлар Уникидир.
إِذۡ رَءَا نَارࣰا فَقَالَ لِأَهۡلِهِ ٱمۡكُثُوۤاْ إِنِّیۤ ءَانَسۡتُ نَارࣰا لَّعَلِّیۤ ءَاتِیكُم مِّنۡهَا بِقَبَسٍ أَوۡ أَجِدُ عَلَى ٱلنَّارِ هُدࣰى ﴿١٠﴾
Эсланг, у бир оловни кўриб аҳлига деди: «Туриб туринглар, мен бир оловни кўриб қолдим, шояд, ўшандан сизларга бир чўғ олиб келсам ёки шу ўт ёнидан бирон йўл топсам».
فَلَمَّاۤ أَتَىٰهَا نُودِیَ یَـٰمُوسَىٰۤ ﴿١١﴾
Бас, у (олов ёнига) келганида: «Эй Мусо», деган нидо келди.
إِنِّیۤ أَنَا۠ رَبُّكَ فَٱخۡلَعۡ نَعۡلَیۡكَ إِنَّكَ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوࣰى ﴿١٢﴾
«Мен сенинг Парвардигорингман. Кавушларингни еч. Чунки сен муқаддас Туво водийсидасан».
وَأَنَا ٱخۡتَرۡتُكَ فَٱسۡتَمِعۡ لِمَا یُوحَىٰۤ ﴿١٣﴾
Мен сени танладим. Сенга юбориладиган ваҳийга қулоқ сол.
إِنَّنِیۤ أَنَا ٱللَّهُ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّاۤ أَنَا۠ فَٱعۡبُدۡنِی وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ لِذِكۡرِیۤ ﴿١٤﴾
Албатта, Мен Ўзим Аллоҳдирман. Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр этиш учун намозни тўкис адо эт.
إِنَّ ٱلسَّاعَةَ ءَاتِیَةٌ أَكَادُ أُخۡفِیهَا لِتُجۡزَىٰ كُلُّ نَفۡسِۭ بِمَا تَسۡعَىٰ ﴿١٥﴾
Қиёматнинг келиши муқаррар. Ҳар бир жон қилган ҳаракатига яраша жазо ёки мукофот олиши учун уни яшириброқ тураман.
فَلَا یَصُدَّنَّكَ عَنۡهَا مَن لَّا یُؤۡمِنُ بِهَا وَٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ فَتَرۡدَىٰ ﴿١٦﴾
Унга ишонмайдиганлар ва ҳавойи нафсига эргашганлар сени ҳаргиз ундан тўсмасинлар. Акс ҳолда ҳалок бўлурсан.
قَالَ هِیَ عَصَایَ أَتَوَكَّؤُاْ عَلَیۡهَا وَأَهُشُّ بِهَا عَلَىٰ غَنَمِی وَلِیَ فِیهَا مَـَٔارِبُ أُخۡرَىٰ ﴿١٨﴾
Деди: «Бу асоим, унга таянаман, у билан қўйларимга (барг) қоқиб бераман ва бошқа ишларимда ҳам ундан фойдаланаман».
فَأَلۡقَىٰهَا فَإِذَا هِیَ حَیَّةࣱ تَسۡعَىٰ ﴿٢٠﴾
Бас, уни ташлади. Бирдан у ўрмалаётган илонга айланиб қолди!
قَالَ خُذۡهَا وَلَا تَخَفۡۖ سَنُعِیدُهَا سِیرَتَهَا ٱلۡأُولَىٰ ﴿٢١﴾
Деди: «Уни ол, қўрқма. Биз уни олдинги ҳолига келтирурмиз».
وَٱضۡمُمۡ یَدَكَ إِلَىٰ جَنَاحِكَ تَخۡرُجۡ بَیۡضَاۤءَ مِنۡ غَیۡرِ سُوۤءٍ ءَایَةً أُخۡرَىٰ ﴿٢٢﴾
Қўлингни қўлтиғингга тиқ, у ҳеч бир ёмонлиги йўқ оппоқ бўлиб чиқадир. Бу бошқа бир мўъжизадир.
لِنُرِیَكَ مِنۡ ءَایَـٰتِنَا ٱلۡكُبۡرَى ﴿٢٣﴾
Биз сенга буюк мўъжизаларимизни кўрсатиш учун (шундай қилдик).
وَلَقَدۡ مَنَنَّا عَلَیۡكَ مَرَّةً أُخۡرَىٰۤ ﴿٣٧﴾
Албатта, Биз сенга бошқа сафар ҳам неъмат берган эдик.
إِذۡ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَىٰۤ أُمِّكَ مَا یُوحَىٰۤ ﴿٣٨﴾
Ўшанда онангга илҳом қилинадиган нарсани илҳом қилгандик.
أَنِ ٱقۡذِفِیهِ فِی ٱلتَّابُوتِ فَٱقۡذِفِیهِ فِی ٱلۡیَمِّ فَلۡیُلۡقِهِ ٱلۡیَمُّ بِٱلسَّاحِلِ یَأۡخُذۡهُ عَدُوࣱّ لِّی وَعَدُوࣱّ لَّهُۥۚ وَأَلۡقَیۡتُ عَلَیۡكَ مَحَبَّةࣰ مِّنِّی وَلِتُصۡنَعَ عَلَىٰ عَیۡنِیۤ ﴿٣٩﴾
«Уни сандиққа солиб, дарёга ташла. Бас, уни дарё соҳилга отсин. (Кейин) уни Менинг душманим ва унинг душмани ушлаб олур». (Эй Мусо,) Менинг кўз олдимда униб-ўсишинг учун сенинг устингга Ўз томонимдан бир муҳаббат ташладим.
إِذۡ تَمۡشِیۤ أُخۡتُكَ فَتَقُولُ هَلۡ أَدُلُّكُمۡ عَلَىٰ مَن یَكۡفُلُهُۥۖ فَرَجَعۡنَـٰكَ إِلَىٰۤ أُمِّكَ كَیۡ تَقَرَّ عَیۡنُهَا وَلَا تَحۡزَنَۚ وَقَتَلۡتَ نَفۡسࣰا فَنَجَّیۡنَـٰكَ مِنَ ٱلۡغَمِّ وَفَتَنَّـٰكَ فُتُونࣰاۚ فَلَبِثۡتَ سِنِینَ فِیۤ أَهۡلِ مَدۡیَنَ ثُمَّ جِئۡتَ عَلَىٰ قَدَرࣲ یَـٰمُوسَىٰ ﴿٤٠﴾
Ўшанда опанг юриб бориб: «Уни кафилликка оладиганларга далолат қилайми?» – деган эди. Бас, кўзлари қувонсин, ғамгин бўлмасин деб, сени онангга қайтаргандик. (Катта бўлиб) бир жонни ўлдириб қўйдинг. Бас, сени ғамдан қутқардик ва турли синовлар билан синадик. Кейин неча йиллар Мадян аҳлида қолиб кетдинг ва тақдир тақозоси билан (бу ерга) келдинг, эй Мусо!
ٱذۡهَبۡ أَنتَ وَأَخُوكَ بِـَٔایَـٰتِی وَلَا تَنِیَا فِی ذِكۡرِی ﴿٤٢﴾
Сен ва оғанг мўъжизаларимни олиб (Фиръавнга) боринглар ва Мени зикр этишда сусткашлик қилманглар.
فَقُولَا لَهُۥ قَوۡلࣰا لَّیِّنࣰا لَّعَلَّهُۥ یَتَذَكَّرُ أَوۡ یَخۡشَىٰ ﴿٤٤﴾
Унга мулойим гапиринглар. Шояд, панд-насиҳат олса ёки қўрқса.
قَالَا رَبَّنَاۤ إِنَّنَا نَخَافُ أَن یَفۡرُطَ عَلَیۡنَاۤ أَوۡ أَن یَطۡغَىٰ ﴿٤٥﴾
Дедилар: «Парвардигоро, биз унинг шошқалоқлик билан бизга ёмонлик қилишидан ёки баттар ҳаддидан ошишидан қўрқамиз».
قَالَ لَا تَخَافَاۤۖ إِنَّنِی مَعَكُمَاۤ أَسۡمَعُ وَأَرَىٰ ﴿٤٦﴾
Деди: «Қўрқманглар. Шак-шубҳасиз, Мен сизлар билан биргаман, эшитиб, кўриб тураман».
فَأۡتِیَاهُ فَقُولَاۤ إِنَّا رَسُولَا رَبِّكَ فَأَرۡسِلۡ مَعَنَا بَنِیۤ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ وَلَا تُعَذِّبۡهُمۡۖ قَدۡ جِئۡنَـٰكَ بِـَٔایَةࣲ مِّن رَّبِّكَۖ وَٱلسَّلَـٰمُ عَلَىٰ مَنِ ٱتَّبَعَ ٱلۡهُدَىٰۤ ﴿٤٧﴾
Унинг олдига бориб, шундай деб айтинглар: «Биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Бани Исроилни биз билан бирга қўйиб юбор, уларни азоблама. Биз сенга Парвардигоринг томонидан оят-мўъжиза келтирдик. Ҳидоятга эргашган кишиларга тинчлик-омонлик бўлур».
إِنَّا قَدۡ أُوحِیَ إِلَیۡنَاۤ أَنَّ ٱلۡعَذَابَ عَلَىٰ مَن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ ﴿٤٨﴾
«Бизга ваҳий қилиндики, ёлғончига чиқарган ва юз ўгирган кимсаларга азоб бўлур».
قَالَ رَبُّنَا ٱلَّذِیۤ أَعۡطَىٰ كُلَّ شَیۡءٍ خَلۡقَهُۥ ثُمَّ هَدَىٰ ﴿٥٠﴾
Деди: «Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра тўғри йўлга солиб қўйган Зотдир».
قَالَ عِلۡمُهَا عِندَ رَبِّی فِی كِتَـٰبࣲۖ لَّا یَضِلُّ رَبِّی وَلَا یَنسَى ﴿٥٢﴾
Деди: «Улар ҳақидаги билим Парвардигорим ҳузуридаги Китобдадир. Парвардигорим адашмас ва унутмас».
ٱلَّذِی جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ مَهۡدࣰا وَسَلَكَ لَكُمۡ فِیهَا سُبُلࣰا وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَأَخۡرَجۡنَا بِهِۦۤ أَزۡوَ ٰجࣰا مِّن نَّبَاتࣲ شَتَّىٰ ﴿٥٣﴾
У Зот сизлар учун заминни бешик қилиб қўйди ва унда йўллар пайдо қилди ҳамда осмондан сув туширди. Бас, у билан турли хил жуфт-жуфт ўсимликларни ундириб чиқардик.
كُلُواْ وَٱرۡعَوۡاْ أَنۡعَـٰمَكُمۡۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّأُوْلِی ٱلنُّهَىٰ ﴿٥٤﴾
Енглар ва чорваларингизни боқинглар. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.
۞ مِنۡهَا خَلَقۡنَـٰكُمۡ وَفِیهَا نُعِیدُكُمۡ وَمِنۡهَا نُخۡرِجُكُمۡ تَارَةً أُخۡرَىٰ ﴿٥٥﴾
Сизларни ундан яратдик, унга қайтарамиз ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз.
وَلَقَدۡ أَرَیۡنَـٰهُ ءَایَـٰتِنَا كُلَّهَا فَكَذَّبَ وَأَبَىٰ ﴿٥٦﴾
Дарҳақиқат, Биз унга бор оят-мўъжизаларимизни кўрсатдик. У эса ёлғон деб, юз ўгирди.
قَالَ أَجِئۡتَنَا لِتُخۡرِجَنَا مِنۡ أَرۡضِنَا بِسِحۡرِكَ یَـٰمُوسَىٰ ﴿٥٧﴾
Деди: «Эй Мусо, сеҳринг билан бизни еримиздан чиқариш учун келдингми?!
فَلَنَأۡتِیَنَّكَ بِسِحۡرࣲ مِّثۡلِهِۦ فَٱجۡعَلۡ بَیۡنَنَا وَبَیۡنَكَ مَوۡعِدࣰا لَّا نُخۡلِفُهُۥ نَحۡنُ وَلَاۤ أَنتَ مَكَانࣰا سُوࣰى ﴿٥٨﴾
Ундай бўлса, бизлар ҳам сенга худди ўшандай сеҳр келтирурмиз. Бас, сен ўзинг билан бизларнинг ўртамизда бир жой ва вақтни танлагинки, у сен ҳам, бизлар ҳам қаршилик қилмайдиган ўрта бир жой бўлсин».
قَالَ مَوۡعِدُكُمۡ یَوۡمُ ٱلزِّینَةِ وَأَن یُحۡشَرَ ٱلنَّاسُ ضُحࣰى ﴿٥٩﴾
Деди: «Ваъда безаниш куни одамлар чошгоҳда тўпланадиган пайтдир».
فَتَوَلَّىٰ فِرۡعَوۡنُ فَجَمَعَ كَیۡدَهُۥ ثُمَّ أَتَىٰ ﴿٦٠﴾
Бас, Фиръавн қайтиб кетди, сўнгра, ҳийлагарларини йиғиб келди.
قَالَ لَهُم مُّوسَىٰ وَیۡلَكُمۡ لَا تَفۡتَرُواْ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبࣰا فَیُسۡحِتَكُم بِعَذَابࣲۖ وَقَدۡ خَابَ مَنِ ٱفۡتَرَىٰ ﴿٦١﴾
Мусо уларга деди: «Ҳолингизга вой! Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиманг, бас, сизни азоб билан бутунлай ҳалок қилур. Ёлғон тўқиганнинг ноумидликка учраши муқаррар».
فَتَنَـٰزَعُوۤاْ أَمۡرَهُم بَیۡنَهُمۡ وَأَسَرُّواْ ٱلنَّجۡوَىٰ ﴿٦٢﴾
Бас, улар ишлари ҳақида ўзаро аста шивирлашиб, талашиб-тортиша бошладилар.
قَالُوۤاْ إِنۡ هَـٰذَ ٰنِ لَسَـٰحِرَ ٰنِ یُرِیدَانِ أَن یُخۡرِجَاكُم مِّنۡ أَرۡضِكُم بِسِحۡرِهِمَا وَیَذۡهَبَا بِطَرِیقَتِكُمُ ٱلۡمُثۡلَىٰ ﴿٦٣﴾
Дедилар: «Албатта, бу иккови сеҳргарлардир. Сизни сеҳрлари билан ерларингиздан чиқариб юборишни ва сизнинг улуғ йўлингизни йўқ қилишни истаяптилар».
فَأَجۡمِعُواْ كَیۡدَكُمۡ ثُمَّ ٱئۡتُواْ صَفࣰّاۚ وَقَدۡ أَفۡلَحَ ٱلۡیَوۡمَ مَنِ ٱسۡتَعۡلَىٰ ﴿٦٤﴾
«Бас, макр-ҳийлангизни тўплаб, бир саф бўлиб келинг. Бугунги кунда устун келган тараф нажот топур».
قَالُواْ یَـٰمُوسَىٰۤ إِمَّاۤ أَن تُلۡقِیَ وَإِمَّاۤ أَن نَّكُونَ أَوَّلَ مَنۡ أَلۡقَىٰ ﴿٦٥﴾
Дедилар: «Эй Мусо, сен ташлайсанми ёки бизлар биринчи ташловчи бўлайликми?»
قَالَ بَلۡ أَلۡقُواْۖ فَإِذَا حِبَالُهُمۡ وَعِصِیُّهُمۡ یُخَیَّلُ إِلَیۡهِ مِن سِحۡرِهِمۡ أَنَّهَا تَسۡعَىٰ ﴿٦٦﴾
Деди: «Йўқ. Сизлар ташланглар». Бирдан уларнинг арқонлари ва асолари сеҳр туфайли унга худди қимирлаётгандек туюлди.
وَأَلۡقِ مَا فِی یَمِینِكَ تَلۡقَفۡ مَا صَنَعُوۤاْۖ إِنَّمَا صَنَعُواْ كَیۡدُ سَـٰحِرࣲۖ وَلَا یُفۡلِحُ ٱلسَّاحِرُ حَیۡثُ أَتَىٰ ﴿٦٩﴾
«Қўлингдаги нарсани ташла, улар ясаган нарсаларни ютиб юборади. Уларнинг ясаган нарсалари бир сеҳргарнинг найрангидан бошқа нарса эмас. Сеҳргар эса қаерда бўлмасин, зафар қучмас».
فَأُلۡقِیَ ٱلسَّحَرَةُ سُجَّدࣰا قَالُوۤاْ ءَامَنَّا بِرَبِّ هَـٰرُونَ وَمُوسَىٰ ﴿٧٠﴾
Сеҳргарлар саждага бош уриб дедилар: «Ҳорун ва Мусонинг Парвардигорига иймон келтирдик».
قَالَ ءَامَنتُمۡ لَهُۥ قَبۡلَ أَنۡ ءَاذَنَ لَكُمۡۖ إِنَّهُۥ لَكَبِیرُكُمُ ٱلَّذِی عَلَّمَكُمُ ٱلسِّحۡرَۖ فَلَأُقَطِّعَنَّ أَیۡدِیَكُمۡ وَأَرۡجُلَكُم مِّنۡ خِلَـٰفࣲ وَلَأُصَلِّبَنَّكُمۡ فِی جُذُوعِ ٱلنَّخۡلِ وَلَتَعۡلَمُنَّ أَیُّنَاۤ أَشَدُّ عَذَابࣰا وَأَبۡقَىٰ ﴿٧١﴾
Деди: «Сизга изн бермасимдан олдин унга иймон келтирдингизми?! Албатта, у сизга сеҳр ўргатган каттангиздир! Бас, албатта, қўл-оёқларингизни қарама-қарши тарафидан кесурман, кейин сизларни хурмо танасига осурман, (ана шунда) қайси биримизнинг азобимиз шиддатлироқ ва боқийроқ эканини билурсиз».
قَالُواْ لَن نُّؤۡثِرَكَ عَلَىٰ مَا جَاۤءَنَا مِنَ ٱلۡبَیِّنَـٰتِ وَٱلَّذِی فَطَرَنَاۖ فَٱقۡضِ مَاۤ أَنتَ قَاضٍۖ إِنَّمَا تَقۡضِی هَـٰذِهِ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَاۤ ﴿٧٢﴾
Дедилар: «Биз ўзимизга келган аниқ ҳужжатдан ва бизни яратган Зотдан сени ҳаргиз устун қўймасмиз. Бас, қиладиган ҳукмингни қилавер. Сен фақат мана шу дунёдагина ҳукм қилурсан.
إِنَّاۤ ءَامَنَّا بِرَبِّنَا لِیَغۡفِرَ لَنَا خَطَـٰیَـٰنَا وَمَاۤ أَكۡرَهۡتَنَا عَلَیۡهِ مِنَ ٱلسِّحۡرِۗ وَٱللَّهُ خَیۡرࣱ وَأَبۡقَىٰۤ ﴿٧٣﴾
Биз эса хатоларимизни ва сен бизни мажбур қилган сеҳргарлигимизни мағрифат қилиши учун Парвардигоримизга иймон келтирдик. Аллоҳ яхшироқ ва боқийроқдир».
إِنَّهُۥ مَن یَأۡتِ رَبَّهُۥ مُجۡرِمࣰا فَإِنَّ لَهُۥ جَهَنَّمَ لَا یَمُوتُ فِیهَا وَلَا یَحۡیَىٰ ﴿٧٤﴾
Албатта, ким Парвардигорига жиноятчи ҳолида келса, унга жаҳаннам бордир. У ерда на ўла олур ва на яшай олур.
وَمَن یَأۡتِهِۦ مُؤۡمِنࣰا قَدۡ عَمِلَ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ لَهُمُ ٱلدَّرَجَـٰتُ ٱلۡعُلَىٰ ﴿٧٥﴾
Ким У Зотга яхши амаллар қилган мўмин ҳолида келса, бас, ана ўшалар учун юксак даражалар бор.
جَنَّـٰتُ عَدۡنࣲ تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُ خَـٰلِدِینَ فِیهَاۚ وَذَ ٰلِكَ جَزَاۤءُ مَن تَزَكَّىٰ ﴿٧٦﴾
Остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлар бор. У ерда абадий қолурлар. Бу пок бўлган кишиларнинг мукофотидир!
وَلَقَدۡ أَوۡحَیۡنَاۤ إِلَىٰ مُوسَىٰۤ أَنۡ أَسۡرِ بِعِبَادِی فَٱضۡرِبۡ لَهُمۡ طَرِیقࣰا فِی ٱلۡبَحۡرِ یَبَسࣰا لَّا تَخَـٰفُ دَرَكࣰا وَلَا تَخۡشَىٰ ﴿٧٧﴾
Дарҳақиқат, Биз Мусога шундай ваҳий қилдик: «Сен бандаларим билан тунда йўлга туш, улар учун денгиздан қуруқ йўл қил, етиб олишидан хавф қилма ва қўрқма».
فَأَتۡبَعَهُمۡ فِرۡعَوۡنُ بِجُنُودِهِۦ فَغَشِیَهُم مِّنَ ٱلۡیَمِّ مَا غَشِیَهُمۡ ﴿٧٨﴾
Бас, Фиръавн ўз аскарлари билан уларнинг ортидан қувди. Денгиз уларни ўраганича ўраб олди.
وَأَضَلَّ فِرۡعَوۡنُ قَوۡمَهُۥ وَمَا هَدَىٰ ﴿٧٩﴾
Фиръавн ўз қавмини адаштирди, тўғри йўлга бошламади.
یَـٰبَنِیۤ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ قَدۡ أَنجَیۡنَـٰكُم مِّنۡ عَدُوِّكُمۡ وَوَ ٰعَدۡنَـٰكُمۡ جَانِبَ ٱلطُّورِ ٱلۡأَیۡمَنَ وَنَزَّلۡنَا عَلَیۡكُمُ ٱلۡمَنَّ وَٱلسَّلۡوَىٰ ﴿٨٠﴾
Эй Бани Исроил, Биз сизларни душманингиздан қутқардик ва сиз билан Турнинг ўнг томонини ваъдалашдик ҳамда сизларга ширинлик, беданаларни ёғдирдик.
كُلُواْ مِن طَیِّبَـٰتِ مَا رَزَقۡنَـٰكُمۡ وَلَا تَطۡغَوۡاْ فِیهِ فَیَحِلَّ عَلَیۡكُمۡ غَضَبِیۖ وَمَن یَحۡلِلۡ عَلَیۡهِ غَضَبِی فَقَدۡ هَوَىٰ ﴿٨١﴾
Биз сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар. Ҳаддингиздан ошманглар. Акс ҳолда бошингизга ғазабим тушар. Кимнинг бошига ғазабим тушса, бас, албатта, у ҳалок бўлур.
وَإِنِّی لَغَفَّارࣱ لِّمَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحࣰا ثُمَّ ٱهۡتَدَىٰ ﴿٨٢﴾
Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтирган, солиҳ амал қилган, кейин эса ҳидоят йўлидан борганларни мағфират қилгувчиман.
۞ وَمَاۤ أَعۡجَلَكَ عَن قَوۡمِكَ یَـٰمُوسَىٰ ﴿٨٣﴾
Эй Мусо, нима сабабдан қавмингдан илгарилаб кетдинг?
قَالَ هُمۡ أُوْلَاۤءِ عَلَىٰۤ أَثَرِی وَعَجِلۡتُ إِلَیۡكَ رَبِّ لِتَرۡضَىٰ ﴿٨٤﴾
Деди: «Улар ортимдан келмоқдалар. Парвардигорим, рози бўлишингни истаб, Сенга шошдим».
قَالَ فَإِنَّا قَدۡ فَتَنَّا قَوۡمَكَ مِنۢ بَعۡدِكَ وَأَضَلَّهُمُ ٱلسَّامِرِیُّ ﴿٨٥﴾
Деди: «Албатта, Биз сендан кейин қавмингни фитнага дучор қилдик. Сомирий уларни йўлдан оздирди».
فَرَجَعَ مُوسَىٰۤ إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ غَضۡبَـٰنَ أَسِفࣰاۚ قَالَ یَـٰقَوۡمِ أَلَمۡ یَعِدۡكُمۡ رَبُّكُمۡ وَعۡدًا حَسَنًاۚ أَفَطَالَ عَلَیۡكُمُ ٱلۡعَهۡدُ أَمۡ أَرَدتُّمۡ أَن یَحِلَّ عَلَیۡكُمۡ غَضَبࣱ مِّن رَّبِّكُمۡ فَأَخۡلَفۡتُم مَّوۡعِدِی ﴿٨٦﴾
Бас, Мусо қавмига ғазабланиб, афсусланиб қайтди ва деди: «Эй қавмим, Парвардигорингиз сизларга яхши ваъда қилмаганмиди?! Сизларга вақт узоқ кўриндими ёки устингизга Парвардигорингиз томонидан ғазаб тушишини истаб менга берган ваъдани буздингизми?!»
قَالُواْ مَاۤ أَخۡلَفۡنَا مَوۡعِدَكَ بِمَلۡكِنَا وَلَـٰكِنَّا حُمِّلۡنَاۤ أَوۡزَارࣰا مِّن زِینَةِ ٱلۡقَوۡمِ فَقَذَفۡنَـٰهَا فَكَذَ ٰلِكَ أَلۡقَى ٱلسَّامِرِیُّ ﴿٨٧﴾
Дедилар: «Биз сенга берган ваъдани ўз ихтиёримиз билан бузмадик. Лекин қавмнинг зеб-зийнатларидан иборат юклар бизга юклатилганди. Бас, уларни ташладик. Сомирий ҳам ташлади».
فَأَخۡرَجَ لَهُمۡ عِجۡلࣰا جَسَدࣰا لَّهُۥ خُوَارࣱ فَقَالُواْ هَـٰذَاۤ إِلَـٰهُكُمۡ وَإِلَـٰهُ مُوسَىٰ فَنَسِیَ ﴿٨٨﴾
Бас, уларга маърайдиган бузоқ ҳайкални чиқариб берди. Дедилар: «Мана шу - сизнинг илоҳингиз ва Мусонинг ҳам илоҳи, фақат у унутди».
أَفَلَا یَرَوۡنَ أَلَّا یَرۡجِعُ إِلَیۡهِمۡ قَوۡلࣰا وَلَا یَمۡلِكُ لَهُمۡ ضَرࣰّا وَلَا نَفۡعࣰا ﴿٨٩﴾
Ахир унинг ўзларига бирон сўз қайтара олмаётганини ва бирон зарар ҳам, фойда ҳам етказишга қодир эмаслигини кўрмаяптиларми?!
وَلَقَدۡ قَالَ لَهُمۡ هَـٰرُونُ مِن قَبۡلُ یَـٰقَوۡمِ إِنَّمَا فُتِنتُم بِهِۦۖ وَإِنَّ رَبَّكُمُ ٱلرَّحۡمَـٰنُ فَٱتَّبِعُونِی وَأَطِیعُوۤاْ أَمۡرِی ﴿٩٠﴾
Ҳолбуки, илгари Ҳорун уларга шундай деганди: «Эй қавмим, сизлар бу билан синовга дуч қилиндингиз, холос. Албатта, сизларнинг Парвардигорингиз ёлғиз Раҳмондир. Бас, менга эргашингиз ва амримга итоат этингиз».
قَالُواْ لَن نَّبۡرَحَ عَلَیۡهِ عَـٰكِفِینَ حَتَّىٰ یَرۡجِعَ إِلَیۡنَا مُوسَىٰ ﴿٩١﴾
Дедилар: «То Мусо бизга қайтиб келгунича унга ибодат қилишда давом этаверамиз».
قَالَ یَـٰهَـٰرُونُ مَا مَنَعَكَ إِذۡ رَأَیۡتَهُمۡ ضَلُّوۤاْ ﴿٩٢﴾
Деди: «Эй Ҳорун, уларнинг залолатга кетганларини кўрганингда сени нима ман қилди?!
أَلَّا تَتَّبِعَنِۖ أَفَعَصَیۡتَ أَمۡرِی ﴿٩٣﴾
Менинг ортимдан боришингдан? Амримга итоатсизлик қилдингми?!»
قَالَ یَبۡنَؤُمَّ لَا تَأۡخُذۡ بِلِحۡیَتِی وَلَا بِرَأۡسِیۤۖ إِنِّی خَشِیتُ أَن تَقُولَ فَرَّقۡتَ بَیۡنَ بَنِیۤ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ وَلَمۡ تَرۡقُبۡ قَوۡلِی ﴿٩٤﴾
Деди: «Эй онамнинг ўғли, соч-соқолимдан тутма. Мен сенинг, гапимга кирмасдан Бани Исроилни бўлиб юборибсан, дейишингдан қўрқдим».
قَالَ بَصُرۡتُ بِمَا لَمۡ یَبۡصُرُواْ بِهِۦ فَقَبَضۡتُ قَبۡضَةࣰ مِّنۡ أَثَرِ ٱلرَّسُولِ فَنَبَذۡتُهَا وَكَذَ ٰلِكَ سَوَّلَتۡ لِی نَفۡسِی ﴿٩٦﴾
Деди: «Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, Элчининг изидан бир сиқим олдим-да, уни отдим. Нафсим менга шундай қилишни чиройли қилиб кўрсатди».
قَالَ فَٱذۡهَبۡ فَإِنَّ لَكَ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ أَن تَقُولَ لَا مِسَاسَۖ وَإِنَّ لَكَ مَوۡعِدࣰا لَّن تُخۡلَفَهُۥۖ وَٱنظُرۡ إِلَىٰۤ إِلَـٰهِكَ ٱلَّذِی ظَلۡتَ عَلَیۡهِ عَاكِفࣰاۖ لَّنُحَرِّقَنَّهُۥ ثُمَّ لَنَنسِفَنَّهُۥ فِی ٱلۡیَمِّ نَسۡفًا ﴿٩٧﴾
Деди: «Йўқол! Энди сенга бу ҳаётда «Менга тегманглар», дейишинг бор, холос. Сенга хилоф қилинмайдиган бир ваъда бор. Тинимсиз ибодат қилаётганинг мана бу илоҳингга қара. Биз уни, албатта, куйдириб, (кулини) денгизга сочиб юборурмиз».
إِنَّمَاۤ إِلَـٰهُكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِی لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَۚ وَسِعَ كُلَّ شَیۡءٍ عِلۡمࣰا ﴿٩٨﴾
Албатта, илоҳингиз ёлғиз Аллоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир.
كَذَ ٰلِكَ نَقُصُّ عَلَیۡكَ مِنۡ أَنۢبَاۤءِ مَا قَدۡ سَبَقَۚ وَقَدۡ ءَاتَیۡنَـٰكَ مِن لَّدُنَّا ذِكۡرࣰا ﴿٩٩﴾
Ўтганларнинг хабарларини сизга мана шундай қисса қилиб берамиз. Сизга Ўзимиз тарафимиздан бир Зикрни ато этдик.
مَّنۡ أَعۡرَضَ عَنۡهُ فَإِنَّهُۥ یَحۡمِلُ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ وِزۡرًا ﴿١٠٠﴾
Ким ундан юз ўгирса, албатта, у Қиёмат куни (гуноҳ) юкини кўтаради.
خَـٰلِدِینَ فِیهِۖ وَسَاۤءَ لَهُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ حِمۡلࣰا ﴿١٠١﴾
Унда абадий қоладилар. Қиёмат куни уларнинг юки нақадар ёмон юк бўлди.
یَوۡمَ یُنفَخُ فِی ٱلصُّورِۚ وَنَحۡشُرُ ٱلۡمُجۡرِمِینَ یَوۡمَىِٕذࣲ زُرۡقࣰا ﴿١٠٢﴾
Сур чалинадиган кун. Ўша куни жиноятчиларни кўкариб кетган ҳолида йиғармиз.
یَتَخَـٰفَتُونَ بَیۡنَهُمۡ إِن لَّبِثۡتُمۡ إِلَّا عَشۡرࣰا ﴿١٠٣﴾
Улар ўзаро шивирлашиб: «Ўн кунгина турдингиз», дейдилар.
نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا یَقُولُونَ إِذۡ یَقُولُ أَمۡثَلُهُمۡ طَرِیقَةً إِن لَّبِثۡتُمۡ إِلَّا یَوۡمࣰا ﴿١٠٤﴾
Уларнинг айтаётган гапларини Биз яхши биламиз. Ўшанда уларнинг энг тўғри йўлни тутгани: «Бир кунгина турдингиз», дейди.
وَیَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡجِبَالِ فَقُلۡ یَنسِفُهَا رَبِّی نَسۡفࣰا ﴿١٠٥﴾
Сиздан тоғлар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Парвардигорим уларни совуриб юборади.
یَوۡمَىِٕذࣲ یَتَّبِعُونَ ٱلدَّاعِیَ لَا عِوَجَ لَهُۥۖ وَخَشَعَتِ ٱلۡأَصۡوَاتُ لِلرَّحۡمَـٰنِ فَلَا تَسۡمَعُ إِلَّا هَمۡسࣰا ﴿١٠٨﴾
У кунда чорловчига оғишмай эргашадилар. Овозлар Раҳмонга эгилиб, жим бўлиб қолади. Пичирлашдан бошқа нарса эшитмассиз.
یَوۡمَىِٕذࣲ لَّا تَنفَعُ ٱلشَّفَـٰعَةُ إِلَّا مَنۡ أَذِنَ لَهُ ٱلرَّحۡمَـٰنُ وَرَضِیَ لَهُۥ قَوۡلࣰا ﴿١٠٩﴾
У кунда ҳеч кимга шафоат фойда бермайди. Раҳмон изн бериб, гапидан рози бўлганларгина бундан мустасно.
یَعۡلَمُ مَا بَیۡنَ أَیۡدِیهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَلَا یُحِیطُونَ بِهِۦ عِلۡمࣰا ﴿١١٠﴾
Уларнинг олдиларидаги нарсаларни ҳам, орқаларидаги нарсаларни ҳам билади. Улар эса У Зотни била олмаслар».
۞ وَعَنَتِ ٱلۡوُجُوهُ لِلۡحَیِّ ٱلۡقَیُّومِۖ وَقَدۡ خَابَ مَنۡ حَمَلَ ظُلۡمࣰا ﴿١١١﴾
Юзлар тирик ва абадий Зотга бош эгди. Зулмни кўтариб келган кимса аниқ ноумид бўлди.
وَمَن یَعۡمَلۡ مِنَ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَهُوَ مُؤۡمِنࣱ فَلَا یَخَافُ ظُلۡمࣰا وَلَا هَضۡمࣰا ﴿١١٢﴾
Ким ўзи мўмин бўлиб, яхши амаллар қилган бўлса, у зулмдан ҳам, (савоблари) камайишидан ҳам қўрқмас.
وَكَذَ ٰلِكَ أَنزَلۡنَـٰهُ قُرۡءَانًا عَرَبِیࣰّا وَصَرَّفۡنَا فِیهِ مِنَ ٱلۡوَعِیدِ لَعَلَّهُمۡ یَتَّقُونَ أَوۡ یُحۡدِثُ لَهُمۡ ذِكۡرࣰا ﴿١١٣﴾
Биз уни мана шундай арабий Қуръон қилиб туширдик ва унда қўрқинчли ваъдаларни баён қилдик. Шоядки, улар тақво қилсалар ёки улар учун эслатма-ибратлар пайдо қилса!
فَتَعَـٰلَى ٱللَّهُ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡحَقُّۗ وَلَا تَعۡجَلۡ بِٱلۡقُرۡءَانِ مِن قَبۡلِ أَن یُقۡضَىٰۤ إِلَیۡكَ وَحۡیُهُۥۖ وَقُل رَّبِّ زِدۡنِی عِلۡمࣰا ﴿١١٤﴾
Ҳақ Подшоҳ — Аллоҳ олий бўлди. Сизга тўла ваҳий бўлишидан олдин қироат қилишга шошилманг ва: «Парвардигорим, илмимни янада зиёда қилгин», деб айтинг.
وَلَقَدۡ عَهِدۡنَاۤ إِلَىٰۤ ءَادَمَ مِن قَبۡلُ فَنَسِیَ وَلَمۡ نَجِدۡ لَهُۥ عَزۡمࣰا ﴿١١٥﴾
Дарҳақиқат, Биз илгари Одам билан ҳам аҳдлашган эдик. У эса унутди ва Биз унда собитқадамликни кўрмадик.
وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِـَٔادَمَ فَسَجَدُوۤاْ إِلَّاۤ إِبۡلِیسَ أَبَىٰ ﴿١١٦﴾
Биз фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», деганимизда, улар сажда қилдилар. Фақат Иблисгина бош тортди.
فَقُلۡنَا یَـٰۤـَٔادَمُ إِنَّ هَـٰذَا عَدُوࣱّ لَّكَ وَلِزَوۡجِكَ فَلَا یُخۡرِجَنَّكُمَا مِنَ ٱلۡجَنَّةِ فَتَشۡقَىٰۤ ﴿١١٧﴾
Бас, дедик: «Эй Одам, албатта, бу сенга ҳам, жуфтингга ҳам душмандир. Тағин у икковингизни жаннатдан чиқариб, бахтсиз бўлиб қолмагин».
وَأَنَّكَ لَا تَظۡمَؤُاْ فِیهَا وَلَا تَضۡحَىٰ ﴿١١٩﴾
«Албатта, сен у ерда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам қолмассан».
فَوَسۡوَسَ إِلَیۡهِ ٱلشَّیۡطَـٰنُ قَالَ یَـٰۤـَٔادَمُ هَلۡ أَدُلُّكَ عَلَىٰ شَجَرَةِ ٱلۡخُلۡدِ وَمُلۡكࣲ لَّا یَبۡلَىٰ ﴿١٢٠﴾
Сўнг шайтон уни васваса қилиб деди: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?»
فَأَكَلَا مِنۡهَا فَبَدَتۡ لَهُمَا سَوۡءَ ٰ تُهُمَا وَطَفِقَا یَخۡصِفَانِ عَلَیۡهِمَا مِن وَرَقِ ٱلۡجَنَّةِۚ وَعَصَىٰۤ ءَادَمُ رَبَّهُۥ فَغَوَىٰ ﴿١٢١﴾
Бас, иккиси ҳам ундан едилар. Шу билан авратлари ўзларига очилиб қолиб, ўзларини жаннат барглари билан тўса бошладилар. Одам Парвардигорига осий бўлди ва йўлдан озди.
ثُمَّ ٱجۡتَبَـٰهُ رَبُّهُۥ فَتَابَ عَلَیۡهِ وَهَدَىٰ ﴿١٢٢﴾
Сўнгра Парвардигори уни танлаб олди, бас, тавбасини қабул қилди ва ҳидоятга бошлади.
قَالَ ٱهۡبِطَا مِنۡهَا جَمِیعَۢاۖ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوࣱّۖ فَإِمَّا یَأۡتِیَنَّكُم مِّنِّی هُدࣰى فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَایَ فَلَا یَضِلُّ وَلَا یَشۡقَىٰ ﴿١٢٣﴾
Деди: «Ҳар иккингиз ундан тушингиз. Бирингиз бирингизга душмансиз. Бас, Мен томонимдан сизларга ҳидоят келганида ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бахтсиз бўлмас».
وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِی فَإِنَّ لَهُۥ مَعِیشَةࣰ ضَنكࣰا وَنَحۡشُرُهُۥ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ أَعۡمَىٰ ﴿١٢٤﴾
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, бас, унга танг ҳаёт бўлур ва Қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз».
قَالَ رَبِّ لِمَ حَشَرۡتَنِیۤ أَعۡمَىٰ وَقَدۡ كُنتُ بَصِیرࣰا ﴿١٢٥﴾
У: «Парвардигорим, нега мени кўр ҳолимда тирилтирдинг. Ахир, менинг кўзим очиқ эди-ку?!» – деб қолади.
قَالَ كَذَ ٰلِكَ أَتَتۡكَ ءَایَـٰتُنَا فَنَسِیتَهَاۖ وَكَذَ ٰلِكَ ٱلۡیَوۡمَ تُنسَىٰ ﴿١٢٦﴾
Деди: «Сенга оятларимиз келганида уларни мана шундай унутгандинг. Бугун сен ҳам ана шундай унутиласан».
وَكَذَ ٰلِكَ نَجۡزِی مَنۡ أَسۡرَفَ وَلَمۡ یُؤۡمِنۢ بِـَٔایَـٰتِ رَبِّهِۦۚ وَلَعَذَابُ ٱلۡـَٔاخِرَةِ أَشَدُّ وَأَبۡقَىٰۤ ﴿١٢٧﴾
Ҳаддан ошган ва Парвардигорининг оятларига иймон келтирмаган кимсаларни мана шундай жазолаймиз. Охират азоби шак-шубҳасиз, қаттиқроқ ва давомлироқдир.
أَفَلَمۡ یَهۡدِ لَهُمۡ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّنَ ٱلۡقُرُونِ یَمۡشُونَ فِی مَسَـٰكِنِهِمۡۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّأُوْلِی ٱلنُّهَىٰ ﴿١٢٨﴾
Биз улардан илгари ҳам уларнинг масканларида юрган қанча авлодларни ҳалок қилганимиз ҳақида билмайдиларми?! Албатта бунда ақл эгалари учун оятлар бордир.
وَلَوۡلَا كَلِمَةࣱ سَبَقَتۡ مِن رَّبِّكَ لَكَانَ لِزَامࣰا وَأَجَلࣱ مُّسَمࣰّى ﴿١٢٩﴾
Парвардигорингиз томонидан бир сўз ва белгиланган муддат бўлмаганида эди, албатта, (азоб) лозим бўлар эди.
فَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا یَقُولُونَ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ قَبۡلَ طُلُوعِ ٱلشَّمۡسِ وَقَبۡلَ غُرُوبِهَاۖ وَمِنۡ ءَانَاۤىِٕ ٱلَّیۡلِ فَسَبِّحۡ وَأَطۡرَافَ ٱلنَّهَارِ لَعَلَّكَ تَرۡضَىٰ ﴿١٣٠﴾
Бас, улар айтаётган сўзларга сабр қилинг. Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Парвардигорингизга ҳамд айтинг, тасбеҳ айтинг. Тунги пайтларда ҳам, кундузги пайтларда ҳам тасбеҳ айтинг. Шоядки, мамнун бўлсангиз.
وَلَا تَمُدَّنَّ عَیۡنَیۡكَ إِلَىٰ مَا مَتَّعۡنَا بِهِۦۤ أَزۡوَ ٰجࣰا مِّنۡهُمۡ زَهۡرَةَ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا لِنَفۡتِنَهُمۡ فِیهِۚ وَرِزۡقُ رَبِّكَ خَیۡرࣱ وَأَبۡقَىٰ ﴿١٣١﴾
Кўзларингизни Биз айримларни синаш учун баҳраманд қилган дунё ҳаётининг безакларига тикманг! Парвардигорингизнинг ризқи яхшироқ ва боқийроқдир.
وَأۡمُرۡ أَهۡلَكَ بِٱلصَّلَوٰةِ وَٱصۡطَبِرۡ عَلَیۡهَاۖ لَا نَسۡـَٔلُكَ رِزۡقࣰاۖ نَّحۡنُ نَرۡزُقُكَۗ وَٱلۡعَـٰقِبَةُ لِلتَّقۡوَىٰ ﴿١٣٢﴾
Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам бу ишда сабрли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз. Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат тақвоникидир.
وَقَالُواْ لَوۡلَا یَأۡتِینَا بِـَٔایَةࣲ مِّن رَّبِّهِۦۤۚ أَوَلَمۡ تَأۡتِهِم بَیِّنَةُ مَا فِی ٱلصُّحُفِ ٱلۡأُولَىٰ ﴿١٣٣﴾
«Парвардигори тарафидан бизларга бирон оят келтирса эди», дедилар. Ахир уларга илгариги саҳифалардаги нарсаларнинг баёни келмадими?!
وَلَوۡ أَنَّاۤ أَهۡلَكۡنَـٰهُم بِعَذَابࣲ مِّن قَبۡلِهِۦ لَقَالُواْ رَبَّنَا لَوۡلَاۤ أَرۡسَلۡتَ إِلَیۡنَا رَسُولࣰا فَنَتَّبِعَ ءَایَـٰتِكَ مِن قَبۡلِ أَن نَّذِلَّ وَنَخۡزَىٰ ﴿١٣٤﴾
Биз уларни илгари бирон азоб билан ҳалок қилганимизда эди, улар албатта: «Парвардигоро, бизларга бирон пайғамбар юборганингда хор-зор ва шарманда бўлмай, Сенинг оятларингга эргашган бўлар эдик», деган бўлар эдилар.