ٱقۡتَرَبَ لِلنَّاسِ حِسَابُهُمۡ وَهُمۡ فِی غَفۡلَةࣲ مُّعۡرِضُونَ ﴿١﴾
Одамларга ҳисоб-китоблари яқинлашиб қолди. Улар эса ғафлатда, юз ўгирувчи бўлган ҳолларидадир.
مَا یَأۡتِیهِم مِّن ذِكۡرࣲ مِّن رَّبِّهِم مُّحۡدَثٍ إِلَّا ٱسۡتَمَعُوهُ وَهُمۡ یَلۡعَبُونَ ﴿٢﴾
Қачон Парвардигорларидан янги эслатма-оят келса, уни фақат ўйнаган ҳолларида тингларлар.
لَاهِیَةࣰ قُلُوبُهُمۡۗ وَأَسَرُّواْ ٱلنَّجۡوَى ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ هَلۡ هَـٰذَاۤ إِلَّا بَشَرࣱ مِّثۡلُكُمۡۖ أَفَتَأۡتُونَ ٱلسِّحۡرَ وَأَنتُمۡ تُبۡصِرُونَ ﴿٣﴾
Қалблари ғофил бўлган ҳолларида (тингларлар). Зулм қилган кимсалар: «Бу ўзингизга ўхшаган бир одам холос-ку. Ўзингиз кўриб туриб сеҳрга келасизми?» - деб ўзаро шивирлашарлар.
قَالَ رَبِّی یَعۡلَمُ ٱلۡقَوۡلَ فِی ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلسَّمِیعُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٤﴾
Деди: «Парвардигорим осмону ердаги ҳар бир сўзни билур. У Эшитгувчи, Билгувчидир».
بَلۡ قَالُوۤاْ أَضۡغَـٰثُ أَحۡلَـٰمِۭ بَلِ ٱفۡتَرَىٰهُ بَلۡ هُوَ شَاعِرࣱ فَلۡیَأۡتِنَا بِـَٔایَةࣲ كَمَاۤ أُرۡسِلَ ٱلۡأَوَّلُونَ ﴿٥﴾
Балки улар дедилар: «Алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи тўқиб чиқаргандир, балки у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек бир мўъжиза келтирсин».
مَاۤ ءَامَنَتۡ قَبۡلَهُم مِّن قَرۡیَةٍ أَهۡلَكۡنَـٰهَاۤۖ أَفَهُمۡ یُؤۡمِنُونَ ﴿٦﴾
Улардан олдин Биз ҳалок қилган бирон шаҳар иймон келтирмаган. Энди улар иймон келтирармидилар?!
وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَا قَبۡلَكَ إِلَّا رِجَالࣰا نُّوحِیۤ إِلَیۡهِمۡۖ فَسۡـَٔلُوۤاْ أَهۡلَ ٱلذِّكۡرِ إِن كُنتُمۡ لَا تَعۡلَمُونَ ﴿٧﴾
Сиздан илгари ҳам фақат кишиларни пайғамбар қилиб, уларга ваҳий юборганмиз. Бас, агар ўзларингиз билмайдиган бўлсангизлар, аҳли илмлардан сўранглар!
وَمَا جَعَلۡنَـٰهُمۡ جَسَدࣰا لَّا یَأۡكُلُونَ ٱلطَّعَامَ وَمَا كَانُواْ خَـٰلِدِینَ ﴿٨﴾
Биз уларни таом емайдиган бир жасад қилган эмасмиз. Улар мангу яшайдиган одамлар ҳам бўлган эмаслар.
ثُمَّ صَدَقۡنَـٰهُمُ ٱلۡوَعۡدَ فَأَنجَیۡنَـٰهُمۡ وَمَن نَّشَاۤءُ وَأَهۡلَكۡنَا ٱلۡمُسۡرِفِینَ ﴿٩﴾
Кейин ваъдамизга вафо қилиб, уларга ва Ўзимиз хоҳлаган кишиларга нажот берганмиз. Ҳаддан ошганларни эса ҳалок қилганмиз.
لَقَدۡ أَنزَلۡنَاۤ إِلَیۡكُمۡ كِتَـٰبࣰا فِیهِ ذِكۡرُكُمۡۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ﴿١٠﴾
Дарҳақиқат, сизларга бир китоб нозил қилдик. Унда сизларнинг зикрингиз бор. Ақл ишлатмайсизларми?!
وَكَمۡ قَصَمۡنَا مِن قَرۡیَةࣲ كَانَتۡ ظَالِمَةࣰ وَأَنشَأۡنَا بَعۡدَهَا قَوۡمًا ءَاخَرِینَ ﴿١١﴾
Қанча-қанча золим бўлган қишлоқларни ҳалок айладик. Улардан кейин бошқа қавмни вужудга келтирдик.
فَلَمَّاۤ أَحَسُّواْ بَأۡسَنَاۤ إِذَا هُم مِّنۡهَا یَرۡكُضُونَ ﴿١٢﴾
Азобимизни сезиб қолиб, ундан қочишга тутиндилар.
لَا تَرۡكُضُواْ وَٱرۡجِعُوۤاْ إِلَىٰ مَاۤ أُتۡرِفۡتُمۡ فِیهِ وَمَسَـٰكِنِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تُسۡـَٔلُونَ ﴿١٣﴾
«Қочманглар, маишатга ботган жойларингизга, ўз масканларингизга қайтинглар, эҳтимол, жавоб берарсизлар».
قَالُواْ یَـٰوَیۡلَنَاۤ إِنَّا كُنَّا ظَـٰلِمِینَ ﴿١٤﴾
Дедилар: «Ҳолимизга вой! Биз аниқ золим бўлган эканмиз».
فَمَا زَالَت تِّلۡكَ دَعۡوَىٰهُمۡ حَتَّىٰ جَعَلۡنَـٰهُمۡ حَصِیدًا خَـٰمِدِینَ ﴿١٥﴾
Уларнинг бу дод-войлари биз уларни ўрилган ўтдай (ҳаракатсиз) қилиб юборгунимизча давом этди.
وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَاۤءَ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَیۡنَهُمَا لَـٰعِبِینَ ﴿١٦﴾
Биз осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни беҳудага яратмадик.
لَوۡ أَرَدۡنَاۤ أَن نَّتَّخِذَ لَهۡوࣰا لَّٱتَّخَذۡنَـٰهُ مِن لَّدُنَّاۤ إِن كُنَّا فَـٰعِلِینَ ﴿١٧﴾
Агар Биз вақтичоғлик қилишни истасак, уни қиладиган бўлсак, Ўз даргоҳимиздан қилган бўлар эдик.
بَلۡ نَقۡذِفُ بِٱلۡحَقِّ عَلَى ٱلۡبَـٰطِلِ فَیَدۡمَغُهُۥ فَإِذَا هُوَ زَاهِقࣱۚ وَلَكُمُ ٱلۡوَیۡلُ مِمَّا تَصِفُونَ ﴿١٨﴾
Йўқ, Биз ҳақни ботил устига отурмиз. Бас, уни яксон қилур. Қарабсизки, у завол топур. Сизларга эса қилган васфларингиздан ҳалокат келур.
وَلَهُۥ مَن فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَمَنۡ عِندَهُۥ لَا یَسۡتَكۡبِرُونَ عَنۡ عِبَادَتِهِۦ وَلَا یَسۡتَحۡسِرُونَ ﴿١٩﴾
Осмонлару ердаги барча жонзот Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар.
یُسَبِّحُونَ ٱلَّیۡلَ وَٱلنَّهَارَ لَا یَفۡتُرُونَ ﴿٢٠﴾
Улар кечаю кундуз тасбеҳ айтарлар. Чарчамаслар.
أَمِ ٱتَّخَذُوۤاْ ءَالِهَةࣰ مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ هُمۡ یُنشِرُونَ ﴿٢١﴾
Ёки улар ердан тирилтира оладиган худоларни топиб олдиларми?!
لَوۡ كَانَ فِیهِمَاۤ ءَالِهَةٌ إِلَّا ٱللَّهُ لَفَسَدَتَاۚ فَسُبۡحَـٰنَ ٱللَّهِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا یَصِفُونَ ﴿٢٢﴾
Агар уларда Аллоҳдан ўзга худолар бўлганида бузилиб кетган бўлардилар. Аршнинг Парвардигори Аллоҳ улар васф қилган нарсадан Покдир.
لَا یُسۡـَٔلُ عَمَّا یَفۡعَلُ وَهُمۡ یُسۡـَٔلُونَ ﴿٢٣﴾
У қилган ишидан сўралмас. Улар эса сўралурлар.
أَمِ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦۤ ءَالِهَةࣰۖ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَـٰنَكُمۡۖ هَـٰذَا ذِكۡرُ مَن مَّعِیَ وَذِكۡرُ مَن قَبۡلِیۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ ٱلۡحَقَّۖ فَهُم مُّعۡرِضُونَ ﴿٢٤﴾
Ёки Уни қўйиб, бошқа худоларни топиб олдиларми?! Айтинг: «Ҳужжатларингизни келтирингиз! Мана бу мен билан бирга бўлганларнинг эслатмаси ва мендан олдингиларнинг эслатмалари». Йўқ, уларнинг аксарияти ҳақиқатни билмай туриб, (ундан) юз ўгирувчилардир.
وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رَّسُولٍ إِلَّا نُوحِیۤ إِلَیۡهِ أَنَّهُۥ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّاۤ أَنَا۠ فَٱعۡبُدُونِ ﴿٢٥﴾
Сиздан олдин юборганимиз ҳар бир пайғамбарга шундай ваҳий қилганмиз: «Мендан ўзга илоҳ йўқ. Бас, Менгагина ибодат қилинглар».
وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱلرَّحۡمَـٰنُ وَلَدࣰاۗ سُبۡحَـٰنَهُۥۚ بَلۡ عِبَادࣱ مُّكۡرَمُونَ ﴿٢٦﴾
Дедилар: «Раҳмон бола тутди». Субҳонаҳ. (Аллоҳ улар айтаётган бу нуқсондан Пок ва Олийдир) Аксинча, (улар) мукаррам бандалардир.
لَا یَسۡبِقُونَهُۥ بِٱلۡقَوۡلِ وَهُم بِأَمۡرِهِۦ یَعۡمَلُونَ ﴿٢٧﴾
У Зотдан олдин гапирмайдилар ва улар У Зотнинг фармони билангина иш қилурлар.
یَعۡلَمُ مَا بَیۡنَ أَیۡدِیهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡ وَلَا یَشۡفَعُونَ إِلَّا لِمَنِ ٱرۡتَضَىٰ وَهُم مِّنۡ خَشۡیَتِهِۦ مُشۡفِقُونَ ﴿٢٨﴾
Уларнинг олдиларида нима бўлишини ҳам, ортларида нима бўлганини ҳам билади. У Зот розилик берган кимсанигина шафоат қила оладилар. Улар У Зотдан қўрққанларидан титраб турадилар.
۞ وَمَن یَقُلۡ مِنۡهُمۡ إِنِّیۤ إِلَـٰهࣱ مِّن دُونِهِۦ فَذَ ٰلِكَ نَجۡزِیهِ جَهَنَّمَۚ كَذَ ٰلِكَ نَجۡزِی ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٢٩﴾
Улардан қайси бири: «Мен ундан бошқа бир илоҳман», деса, уни дўзах билан жазолаймиз. Золимларни ана шундай жазолаймиз.
أَوَلَمۡ یَرَ ٱلَّذِینَ كَفَرُوۤاْ أَنَّ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ كَانَتَا رَتۡقࣰا فَفَتَقۡنَـٰهُمَاۖ وَجَعَلۡنَا مِنَ ٱلۡمَاۤءِ كُلَّ شَیۡءٍ حَیٍّۚ أَفَلَا یُؤۡمِنُونَ ﴿٣٠﴾
Куфр келтирган кимсалар осмонлару ер қапишган бўлиб, кейин уларни ажратганимизни ва ҳамма жонли нарсани сувдан (ҳосил) қилганимизни билмасларми? Иймон келтирмайдиларми?
وَجَعَلۡنَا فِی ٱلۡأَرۡضِ رَوَ ٰسِیَ أَن تَمِیدَ بِهِمۡ وَجَعَلۡنَا فِیهَا فِجَاجࣰا سُبُلࣰا لَّعَلَّهُمۡ یَهۡتَدُونَ ﴿٣١﴾
Замин уларни тебратиб юбормаслиги учун ерда тоғларни барпо қилдик ва йўл топа олишлари учун унда даралар, йўллар қилдик.
وَجَعَلۡنَا ٱلسَّمَاۤءَ سَقۡفࣰا مَّحۡفُوظࣰاۖ وَهُمۡ عَنۡ ءَایَـٰتِهَا مُعۡرِضُونَ ﴿٣٢﴾
Самони қулаб тушмайдиган том қилиб қўйдик. Улар эса унинг белгиларидан юз ўгирувчидирлар.
وَهُوَ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلَّیۡلَ وَٱلنَّهَارَ وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَۖ كُلࣱّ فِی فَلَكࣲ یَسۡبَحُونَ ﴿٣٣﴾
У кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган Зотдир. Ҳаммаси фалакда сузиб юрибдилар.
وَمَا جَعَلۡنَا لِبَشَرࣲ مِّن قَبۡلِكَ ٱلۡخُلۡدَۖ أَفَإِیْن مِّتَّ فَهُمُ ٱلۡخَـٰلِدُونَ ﴿٣٤﴾
Сиздан олдин ҳам бирон одамга абадийликни бермаганмиз. Сизлар ўлиб, улар абадий қолар эканларми?!
كُلُّ نَفۡسࣲ ذَاۤىِٕقَةُ ٱلۡمَوۡتِۗ وَنَبۡلُوكُم بِٱلشَّرِّ وَٱلۡخَیۡرِ فِتۡنَةࣰۖ وَإِلَیۡنَا تُرۡجَعُونَ ﴿٣٥﴾
Ҳар бир жон ўлим (шароби)ни татиб кўргувчидир. Сизларни яхшилик билан ҳам, ёмонлик билан ҳам синаймиз. Бизгагина қайтарилурсизлар.
وَإِذَا رَءَاكَ ٱلَّذِینَ كَفَرُوۤاْ إِن یَتَّخِذُونَكَ إِلَّا هُزُوًا أَهَـٰذَا ٱلَّذِی یَذۡكُرُ ءَالِهَتَكُمۡ وَهُم بِذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ هُمۡ كَـٰفِرُونَ ﴿٣٦﴾
Куфр келтирган кимсалар сизни кўрганларида сизни масхара қилиб: «Худоларингизни айблаётган мана шуми?» - дейдилар. Ўзлари эса Раҳмоннинг зикридан юз ўгирувчидирлар.
خُلِقَ ٱلۡإِنسَـٰنُ مِنۡ عَجَلࣲۚ سَأُوْرِیكُمۡ ءَایَـٰتِی فَلَا تَسۡتَعۡجِلُونِ ﴿٣٧﴾
Инсон шошқалоқ яралган. Яқинда сизларга оятларимни кўрсатурман. Бас, шошилтирманглар.
وَیَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٣٨﴾
Дейдилар: «Агар сизлар рост сўзлаётган бўлсангизлар, бу ваъда ўзи қачон?»
لَوۡ یَعۡلَمُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ حِینَ لَا یَكُفُّونَ عَن وُجُوهِهِمُ ٱلنَّارَ وَلَا عَن ظُهُورِهِمۡ وَلَا هُمۡ یُنصَرُونَ ﴿٣٩﴾
Куфр келтирган кимсалар юзларидан ҳам, ортларидан ҳам ўтни тўса олмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган онни билсалар эди.
بَلۡ تَأۡتِیهِم بَغۡتَةࣰ فَتَبۡهَتُهُمۡ فَلَا یَسۡتَطِیعُونَ رَدَّهَا وَلَا هُمۡ یُنظَرُونَ ﴿٤٠﴾
Йўқ! Уларга тўсатдан келиб қолур ва улар ҳайратда қолурлар. Уни қайтаришга қодир бўлмаслар ва уларга муҳлат ҳам берилмас.
وَلَقَدِ ٱسۡتُهۡزِئَ بِرُسُلࣲ مِّن قَبۡلِكَ فَحَاقَ بِٱلَّذِینَ سَخِرُواْ مِنۡهُم مَّا كَانُواْ بِهِۦ یَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿٤١﴾
Сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинганлар. Уларни масхара қилганларни қилган истеҳзолари ўз домига тортган.
قُلۡ مَن یَكۡلَؤُكُم بِٱلَّیۡلِ وَٱلنَّهَارِ مِنَ ٱلرَّحۡمَـٰنِۚ بَلۡ هُمۡ عَن ذِكۡرِ رَبِّهِم مُّعۡرِضُونَ ﴿٤٢﴾
Айтинг: «Кеча-ю кундуз сизларни Раҳмондан ким асрайди?» Йўқ! Улар Парвардигорларининг зикридан юз ўгирувчилардир.
أَمۡ لَهُمۡ ءَالِهَةࣱ تَمۡنَعُهُم مِّن دُونِنَاۚ لَا یَسۡتَطِیعُونَ نَصۡرَ أَنفُسِهِمۡ وَلَا هُم مِّنَّا یُصۡحَبُونَ ﴿٤٣﴾
Ёки уларнинг Биздан бошқа ҳимоя қиладиган худолари борми? Худолари ўзларига ҳам ёрдам бера олмайдилар, Биз тарафимиздан ҳам ҳимоя қилинмаслар.
بَلۡ مَتَّعۡنَا هَـٰۤؤُلَاۤءِ وَءَابَاۤءَهُمۡ حَتَّىٰ طَالَ عَلَیۡهِمُ ٱلۡعُمُرُۗ أَفَلَا یَرَوۡنَ أَنَّا نَأۡتِی ٱلۡأَرۡضَ نَنقُصُهَا مِنۡ أَطۡرَافِهَاۤۚ أَفَهُمُ ٱلۡغَـٰلِبُونَ ﴿٤٤﴾
Йўқ! Уларнинг ўзларини ҳам, ота-боболарини ҳам Биз баҳраманд қилдик, ҳатто уларга умр узун кўриниб қолди. Биз заминни атрофларидан қисқартириб бораётганимизни кўрмайдиларми? Ғолиблар ўшаларми?
قُلۡ إِنَّمَاۤ أُنذِرُكُم بِٱلۡوَحۡیِۚ وَلَا یَسۡمَعُ ٱلصُّمُّ ٱلدُّعَاۤءَ إِذَا مَا یُنذَرُونَ ﴿٤٥﴾
Айтинг: «Мен сизларни фақат ваҳий билан огоҳлантираман. Гунглар огоҳлантирилаётганларида даъватни эшитмайдилар».
وَلَىِٕن مَّسَّتۡهُمۡ نَفۡحَةࣱ مِّنۡ عَذَابِ رَبِّكَ لَیَقُولُنَّ یَـٰوَیۡلَنَاۤ إِنَّا كُنَّا ظَـٰلِمِینَ ﴿٤٦﴾
Парвардигорингиз азобидан уларга салгина етиб борса: «Ҳолимизга вой, биз золимлар бўлган эканмиз», деб қоладилар.
وَنَضَعُ ٱلۡمَوَ ٰزِینَ ٱلۡقِسۡطَ لِیَوۡمِ ٱلۡقِیَـٰمَةِ فَلَا تُظۡلَمُ نَفۡسࣱ شَیۡـࣰٔاۖ وَإِن كَانَ مِثۡقَالَ حَبَّةࣲ مِّنۡ خَرۡدَلٍ أَتَیۡنَا بِهَاۗ وَكَفَىٰ بِنَا حَـٰسِبِینَ ﴿٤٧﴾
Биз Қиёмат куни учун адолатли тарозилар қўюрмиз, бас, биронта жон заррача зулм қилинмас. Бир хардал уруғидек бўлса ҳам, ўшани-да келтирурмиз! Ҳисоб-китоб қилувчиликда Ўзимиз етарлимиз.
وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا مُوسَىٰ وَهَـٰرُونَ ٱلۡفُرۡقَانَ وَضِیَاۤءࣰ وَذِكۡرࣰا لِّلۡمُتَّقِینَ ﴿٤٨﴾
Албатта, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқонни тақводорлар учун зиё ва эслатма қилиб бердик.
ٱلَّذِینَ یَخۡشَوۡنَ رَبَّهُم بِٱلۡغَیۡبِ وَهُم مِّنَ ٱلسَّاعَةِ مُشۡفِقُونَ ﴿٤٩﴾
Парвардигорларидан ғоибона қўрқадиган, Қиёмат кунидан титраб турадиган (мўминлар учун).
وَهَـٰذَا ذِكۡرࣱ مُّبَارَكٌ أَنزَلۡنَـٰهُۚ أَفَأَنتُمۡ لَهُۥ مُنكِرُونَ ﴿٥٠﴾
Бу бир муборак эслатмадир. Уни Биз нозил қилдик. Уни инкор қиладиган ҳали сизлармисизлар?
۞ وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَاۤ إِبۡرَ ٰهِیمَ رُشۡدَهُۥ مِن قَبۡلُ وَكُنَّا بِهِۦ عَـٰلِمِینَ ﴿٥١﴾
Дарҳақиқат, олдин Иброҳимга тўғри йўлини ато этганмиз. Биз уни билган эдик.
إِذۡ قَالَ لِأَبِیهِ وَقَوۡمِهِۦ مَا هَـٰذِهِ ٱلتَّمَاثِیلُ ٱلَّتِیۤ أَنتُمۡ لَهَا عَـٰكِفُونَ ﴿٥٢﴾
Ўшанда отаси ва қавмига шундай деганди: «Сизлар тинимсиз ибодат қилаётган бу ҳайкаллар ўзи нима?»
قَالُواْ وَجَدۡنَاۤ ءَابَاۤءَنَا لَهَا عَـٰبِدِینَ ﴿٥٣﴾
Дедилар: «Ота-боболаримизни уларга сиғинган ҳолларида топганмиз».
قَالَ لَقَدۡ كُنتُمۡ أَنتُمۡ وَءَابَاۤؤُكُمۡ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ ﴿٥٤﴾
Деди: «Сизлар ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ залолатда бўлгансизлар».
قَالُوۤاْ أَجِئۡتَنَا بِٱلۡحَقِّ أَمۡ أَنتَ مِنَ ٱللَّـٰعِبِینَ ﴿٥٥﴾
Дедилар: «Бизга ҳақни келтирдингми ёки сен ўйин қилгувчиларданмисан?»
قَالَ بَل رَّبُّكُمۡ رَبُّ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلَّذِی فَطَرَهُنَّ وَأَنَا۠ عَلَىٰ ذَ ٰلِكُم مِّنَ ٱلشَّـٰهِدِینَ ﴿٥٦﴾
Деди: «Йўқ! Парвардигорингиз Ўзи яратган осмонлару ернинг ҳам Парвардигоридир. Мен бунга гувоҳлик бергувчилардандирман».
وَتَٱللَّهِ لَأَكِیدَنَّ أَصۡنَـٰمَكُم بَعۡدَ أَن تُوَلُّواْ مُدۡبِرِینَ ﴿٥٧﴾
Аллоҳга қасамки, ортингизга ўгирилиб кетганингиздан кейин бутларингизни бир нарса қиламан.
فَجَعَلَهُمۡ جُذَ ٰذًا إِلَّا كَبِیرࣰا لَّهُمۡ لَعَلَّهُمۡ إِلَیۡهِ یَرۡجِعُونَ ﴿٥٨﴾
Уларни парча-парча қилиб юборди. Фақат энг каттасини қолдирди. Шоядки, ўшанга қайтсалар (тўнкасалар, деб).
قَالُواْ مَن فَعَلَ هَـٰذَا بِـَٔالِهَتِنَاۤ إِنَّهُۥ لَمِنَ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٥٩﴾
Дедилар: «Худоларимизни ким бундай қилди? Албатта, у золимлардандир».
قَالُواْ سَمِعۡنَا فَتࣰى یَذۡكُرُهُمۡ یُقَالُ لَهُۥۤ إِبۡرَ ٰهِیمُ ﴿٦٠﴾
Дедилар: «Уларни гапириб юрадиган Иброҳим исмли бир йигитни эшитгандик».
قَالُواْ فَأۡتُواْ بِهِۦ عَلَىٰۤ أَعۡیُنِ ٱلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ یَشۡهَدُونَ ﴿٦١﴾
Дедилар: «Уни одамлар кўзи олдига олиб келинглар. Шоядки, гувоҳ бўлсалар».
قَالُوۤاْ ءَأَنتَ فَعَلۡتَ هَـٰذَا بِـَٔالِهَتِنَا یَـٰۤإِبۡرَ ٰهِیمُ ﴿٦٢﴾
Дедилар: «Эй Иброҳим, худоларимизни сен шундай қилдингми?»
قَالَ بَلۡ فَعَلَهُۥ كَبِیرُهُمۡ هَـٰذَا فَسۡـَٔلُوهُمۡ إِن كَانُواْ یَنطِقُونَ ﴿٦٣﴾
Деди: «Йўқ, бу ишни уларнинг каттаси қилди. Агар улар гапирадиган бўлсалар, ўзларидан сўранглар».
فَرَجَعُوۤاْ إِلَىٰۤ أَنفُسِهِمۡ فَقَالُوۤاْ إِنَّكُمۡ أَنتُمُ ٱلظَّـٰلِمُونَ ﴿٦٤﴾
Бас, ўзларига келиб (бир-бирларига) дедилар: «Сизлар ўзларингиз золимларсиз».
ثُمَّ نُكِسُواْ عَلَىٰ رُءُوسِهِمۡ لَقَدۡ عَلِمۡتَ مَا هَـٰۤؤُلَاۤءِ یَنطِقُونَ ﴿٦٥﴾
Кейин яна бошлари айланиб: «Сен уларнинг гапирмасликларини аниқ билар эдинг», дейишди.
قَالَ أَفَتَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ مَا لَا یَنفَعُكُمۡ شَیۡـࣰٔا وَلَا یَضُرُّكُمۡ ﴿٦٦﴾
Деди: «Аллоҳни қўйиб, ҳеч қандай фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган нарсага ибодат қиласизларми?
أُفࣲّ لَّكُمۡ وَلِمَا تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ﴿٦٧﴾
Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ақл юритмайсизларми?!»
قَالُواْ حَرِّقُوهُ وَٱنصُرُوۤاْ ءَالِهَتَكُمۡ إِن كُنتُمۡ فَـٰعِلِینَ ﴿٦٨﴾
Дедилар: «Уни ёқинглар. Қиладиган бўлсангизлар, худоларингизга ёрдам қилинглар».
قُلۡنَا یَـٰنَارُ كُونِی بَرۡدࣰا وَسَلَـٰمًا عَلَىٰۤ إِبۡرَ ٰهِیمَ ﴿٦٩﴾
Биз айтдик: «Эй олов, сен Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!»
وَأَرَادُواْ بِهِۦ كَیۡدࣰا فَجَعَلۡنَـٰهُمُ ٱلۡأَخۡسَرِینَ ﴿٧٠﴾
Унга макр қилмоқчи бўлдилар. Бас, ўзларини кўпроқ зиён кўргувчилар қилдик.
وَنَجَّیۡنَـٰهُ وَلُوطًا إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ٱلَّتِی بَـٰرَكۡنَا فِیهَا لِلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٧١﴾
Унга ва Лутга нажот бериб, Биз оламлар учун муборак қилган ерга юбордик.
وَوَهَبۡنَا لَهُۥۤ إِسۡحَـٰقَ وَیَعۡقُوبَ نَافِلَةࣰۖ وَكُلࣰّا جَعَلۡنَا صَـٰلِحِینَ ﴿٧٢﴾
Унга Исҳоқни ато этдик. Зиёдасига Яъқубни ҳам қўшиб бердик. Ва барчаларини солиҳлар қилдик.
وَجَعَلۡنَـٰهُمۡ أَىِٕمَّةࣰ یَهۡدُونَ بِأَمۡرِنَا وَأَوۡحَیۡنَاۤ إِلَیۡهِمۡ فِعۡلَ ٱلۡخَیۡرَ ٰتِ وَإِقَامَ ٱلصَّلَوٰةِ وَإِیتَاۤءَ ٱلزَّكَوٰةِۖ وَكَانُواْ لَنَا عَـٰبِدِینَ ﴿٧٣﴾
Уларни Бизнинг амримиз билан ҳидоятга бошлайдиган пешволар қилдик. Уларга яхшиликлар қилишни, намозни тўкис адо этишни, закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизга ибодат қилгувчи бўлдилар.
وَلُوطًا ءَاتَیۡنَـٰهُ حُكۡمࣰا وَعِلۡمࣰا وَنَجَّیۡنَـٰهُ مِنَ ٱلۡقَرۡیَةِ ٱلَّتِی كَانَت تَّعۡمَلُ ٱلۡخَبَـٰۤىِٕثَۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمَ سَوۡءࣲ فَـٰسِقِینَ ﴿٧٤﴾
Лутга ҳукм ва илм бердик. Уни манфур ишлар қилиб юрадиган қишлоқдан қутқардик. Улар ёмон, фосиқ қавм эдилар.
وَأَدۡخَلۡنَـٰهُ فِی رَحۡمَتِنَاۤۖ إِنَّهُۥ مِنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿٧٥﴾
Уни Ўз раҳматимизга дохил айладик. У солиҳлардандир.
وَنُوحًا إِذۡ نَادَىٰ مِن قَبۡلُ فَٱسۡتَجَبۡنَا لَهُۥ فَنَجَّیۡنَـٰهُ وَأَهۡلَهُۥ مِنَ ٱلۡكَرۡبِ ٱلۡعَظِیمِ ﴿٧٦﴾
Нуҳни (эсланг). Олдин у нидо қилганида уни мустажоб айлаб, унинг ўзини ҳам, аҳлини ҳам буюк ғамдан қутқардик.
وَنَصَرۡنَـٰهُ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلَّذِینَ كَذَّبُواْ بِـَٔایَـٰتِنَاۤۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمَ سَوۡءࣲ فَأَغۡرَقۡنَـٰهُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٧٧﴾
Оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмга қарши унга мадад бердик. Улар ёмон қавм эди. Бас, уларнинг ҳаммасини ғарқ қилдик.
وَدَاوُۥدَ وَسُلَیۡمَـٰنَ إِذۡ یَحۡكُمَانِ فِی ٱلۡحَرۡثِ إِذۡ نَفَشَتۡ فِیهِ غَنَمُ ٱلۡقَوۡمِ وَكُنَّا لِحُكۡمِهِمۡ شَـٰهِدِینَ ﴿٧٨﴾
Довуд билан Сулаймоннинг экинзор ҳақида ҳукм қилган пайтларини (эсланг). Ўшанда қавмнинг қўйлари бўшалиб кириб кетган эди. Биз уларнинг ҳукмига гувоҳ бўлган эдик.
فَفَهَّمۡنَـٰهَا سُلَیۡمَـٰنَۚ وَكُلًّا ءَاتَیۡنَا حُكۡمࣰا وَعِلۡمࣰاۚ وَسَخَّرۡنَا مَعَ دَاوُۥدَ ٱلۡجِبَالَ یُسَبِّحۡنَ وَٱلطَّیۡرَۚ وَكُنَّا فَـٰعِلِینَ ﴿٧٩﴾
Уни Сулаймонга уқтирдик. Ҳар иккисига ҳукм ва илм бердик. Тоғлар ва қушларни бўйсундирдик. Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган бўлдилар. Шуларни қилган Биз бўлдик.
وَعَلَّمۡنَـٰهُ صَنۡعَةَ لَبُوسࣲ لَّكُمۡ لِتُحۡصِنَكُم مِّنۢ بَأۡسِكُمۡۖ فَهَلۡ أَنتُمۡ شَـٰكِرُونَ ﴿٨٠﴾
Унга сизлар учун сизларни зиён-заҳматдан сақлайдиган совут ясашни ўргатдик. Сизлар ўзи шукр қиласизларми?
وَلِسُلَیۡمَـٰنَ ٱلرِّیحَ عَاصِفَةࣰ تَجۡرِی بِأَمۡرِهِۦۤ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ٱلَّتِی بَـٰرَكۡنَا فِیهَاۚ وَكُنَّا بِكُلِّ شَیۡءٍ عَـٰلِمِینَ ﴿٨١﴾
Сулаймонга эса қаттиқ эсадиган шамолни бердик. Унинг амри билан Биз муборак қилган ерга эсади. Биз ҳамма нарсани билгувчидирмиз.
وَمِنَ ٱلشَّیَـٰطِینِ مَن یَغُوصُونَ لَهُۥ وَیَعۡمَلُونَ عَمَلࣰا دُونَ ذَ ٰلِكَۖ وَكُنَّا لَهُمۡ حَـٰفِظِینَ ﴿٨٢﴾
Шайтонлардан унга ғаввослик қиладиганларни ва бошқа ишларни ҳам бажарадиганларни (бўйсундириб қўйдик). Биз уларни қўриқловчи бўлдик.
۞ وَأَیُّوبَ إِذۡ نَادَىٰ رَبَّهُۥۤ أَنِّی مَسَّنِیَ ٱلضُّرُّ وَأَنتَ أَرۡحَمُ ٱلرَّ ٰحِمِینَ ﴿٨٣﴾
Айюбни (эсланг). Ўшанда у Парвардигорига нидо қилиб: «Мени бир зарар ушлади. Сен раҳм қилгувчиларнинг раҳм қилгувчироғисан», деганди.
فَٱسۡتَجَبۡنَا لَهُۥ فَكَشَفۡنَا مَا بِهِۦ مِن ضُرࣲّۖ وَءَاتَیۡنَـٰهُ أَهۡلَهُۥ وَمِثۡلَهُم مَّعَهُمۡ رَحۡمَةࣰ مِّنۡ عِندِنَا وَذِكۡرَىٰ لِلۡعَـٰبِدِینَ ﴿٨٤﴾
Унинг дуосини мустажоб айлаб, мусибатини аритдик. Ўз ҳузуримиздан меҳрибонлик кўрсатиб ва ибодат қилгувчиларга бир эслатма бўлсин деб, унга оиласини ва уларга қўшиб яна ўшанча (бола) ато этдик.
وَإِسۡمَـٰعِیلَ وَإِدۡرِیسَ وَذَا ٱلۡكِفۡلِۖ كُلࣱّ مِّنَ ٱلصَّـٰبِرِینَ ﴿٨٥﴾
Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни (эсланг). Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир.
وَأَدۡخَلۡنَـٰهُمۡ فِی رَحۡمَتِنَاۤۖ إِنَّهُم مِّنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿٨٦﴾
Уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир.
وَذَا ٱلنُّونِ إِذ ذَّهَبَ مُغَـٰضِبࣰا فَظَنَّ أَن لَّن نَّقۡدِرَ عَلَیۡهِ فَنَادَىٰ فِی ٱلظُّلُمَـٰتِ أَن لَّاۤ إِلَـٰهَ إِلَّاۤ أَنتَ سُبۡحَـٰنَكَ إِنِّی كُنتُ مِنَ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٨٧﴾
Зуннунни (эсланг). Ўшанда у ғазабланган ҳолида кетди. Ўйладики, Биз унга қарши иш қилмаймиз. Кейин эса қоронғуликлар ичра шундай нидо қилди: «Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан. Албатта, мен золимлардан бўлдим».
فَٱسۡتَجَبۡنَا لَهُۥ وَنَجَّیۡنَـٰهُ مِنَ ٱلۡغَمِّۚ وَكَذَ ٰلِكَ نُـۨجِی ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٨٨﴾
Бас, Биз уни(нг дуосини) ижобат қилдик. Уни ғамдан қутқардик. Мўминларга шундай нажот берурмиз.
وَزَكَرِیَّاۤ إِذۡ نَادَىٰ رَبَّهُۥ رَبِّ لَا تَذَرۡنِی فَرۡدࣰا وَأَنتَ خَیۡرُ ٱلۡوَ ٰرِثِینَ ﴿٨٩﴾
Закариёни (эсланг). Ўшанда у Парвардигорига нидо қилиб: «Парвардигорим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан», деди.
فَٱسۡتَجَبۡنَا لَهُۥ وَوَهَبۡنَا لَهُۥ یَحۡیَىٰ وَأَصۡلَحۡنَا لَهُۥ زَوۡجَهُۥۤۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ یُسَـٰرِعُونَ فِی ٱلۡخَیۡرَ ٰتِ وَیَدۡعُونَنَا رَغَبࣰا وَرَهَبࣰاۖ وَكَانُواْ لَنَا خَـٰشِعِینَ ﴿٩٠﴾
Уни(нг дуосини) ижобат этдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик ҳамда жуфтини тузатдик. Дарҳақиқат, улар яхшиликларга шошилар ҳамда Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо қилар эдилар. Улар Бизга таъзим ила бўйсунувчи эдилар.
وَٱلَّتِیۤ أَحۡصَنَتۡ فَرۡجَهَا فَنَفَخۡنَا فِیهَا مِن رُّوحِنَا وَجَعَلۡنَـٰهَا وَٱبۡنَهَاۤ ءَایَةࣰ لِّلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٩١﴾
Ўз номусини сақлаган аёлни (эсланг). Биз унга Ўз Руҳимиздан пуфладик. Унинг ўзини ҳам, ўғлини ҳам барча оламлар учун оят-ибрат қилдик.
إِنَّ هَـٰذِهِۦۤ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةࣰ وَ ٰحِدَةࣰ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُونِ ﴿٩٢﴾
Албатта, мана бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса Парвардигорингизман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар.
وَتَقَطَّعُوۤاْ أَمۡرَهُم بَیۡنَهُمۡۖ كُلٌّ إِلَیۡنَا رَ ٰجِعُونَ ﴿٩٣﴾
Улар эса ишларини ўзаро парчалаб юбордилар. Ҳаммалари Бизга қайтгувчилардир.
فَمَن یَعۡمَلۡ مِنَ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ وَهُوَ مُؤۡمِنࣱ فَلَا كُفۡرَانَ لِسَعۡیِهِۦ وَإِنَّا لَهُۥ كَـٰتِبُونَ ﴿٩٤﴾
Мўмин бўлгани ҳолда яхши амаллар қилган одамнинг ҳаракати зое кетмас. Биз уни ёзиб қўйгувчилармиз.
وَحَرَ ٰمٌ عَلَىٰ قَرۡیَةٍ أَهۡلَكۡنَـٰهَاۤ أَنَّهُمۡ لَا یَرۡجِعُونَ ﴿٩٥﴾
Биз ҳалок қилган шаҳарнинг (қайтиши) ҳаромдир. Албатта, улар қайтмайдилар.
حَتَّىٰۤ إِذَا فُتِحَتۡ یَأۡجُوجُ وَمَأۡجُوجُ وَهُم مِّن كُلِّ حَدَبࣲ یَنسِلُونَ ﴿٩٦﴾
То Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадиган вақтгача.
وَٱقۡتَرَبَ ٱلۡوَعۡدُ ٱلۡحَقُّ فَإِذَا هِیَ شَـٰخِصَةٌ أَبۡصَـٰرُ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ یَـٰوَیۡلَنَا قَدۡ كُنَّا فِی غَفۡلَةࣲ مِّنۡ هَـٰذَا بَلۡ كُنَّا ظَـٰلِمِینَ ﴿٩٧﴾
Ҳақ ваъда яқинлашганда куфр келтирган кимсаларнинг кўзлари қотиб қолиб: «Эй воҳ, ҳолимизга вой, биз бу ишдан ғафлатда қолган эканмиз, яна ҳам тўғрироғи, биз ўзимизга ўзимиз жабр қилгувчилар бўлган эканмиз», деб қоладилар.
إِنَّكُمۡ وَمَا تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ حَصَبُ جَهَنَّمَ أَنتُمۡ لَهَا وَ ٰرِدُونَ ﴿٩٨﴾
Сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ёқилғисидир. Сизлар унга тушгувчидирсизлар.
لَوۡ كَانَ هَـٰۤؤُلَاۤءِ ءَالِهَةࣰ مَّا وَرَدُوهَاۖ وَكُلࣱّ فِیهَا خَـٰلِدُونَ ﴿٩٩﴾
Агар улар худолар бўлганида унга кирмаган бўлардилар. Ҳаммалари унда абадий қоладилар.
لَهُمۡ فِیهَا زَفِیرࣱ وَهُمۡ فِیهَا لَا یَسۡمَعُونَ ﴿١٠٠﴾
У ерда уларга инграш бордир. Улар у ерда эшитмаслар.
إِنَّ ٱلَّذِینَ سَبَقَتۡ لَهُم مِّنَّا ٱلۡحُسۡنَىٰۤ أُوْلَـٰۤىِٕكَ عَنۡهَا مُبۡعَدُونَ ﴿١٠١﴾
Албатта, Биз тарафимиздан олдин яхшилик берилганлар, ана ўшалар ундан (дўзахдан) узоқлаштирилганлардир.
لَا یَسۡمَعُونَ حَسِیسَهَاۖ وَهُمۡ فِی مَا ٱشۡتَهَتۡ أَنفُسُهُمۡ خَـٰلِدُونَ ﴿١٠٢﴾
Олов овозини эшитмаслар. Улар кўнгиллари тусаган неъматларда абадийдирлар.
لَا یَحۡزُنُهُمُ ٱلۡفَزَعُ ٱلۡأَكۡبَرُ وَتَتَلَقَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ هَـٰذَا یَوۡمُكُمُ ٱلَّذِی كُنتُمۡ تُوعَدُونَ ﴿١٠٣﴾
Уларни буюк даҳшат хафа қилмас. Уларни фаришталар: «Сизларга ваъда қилинган кун - мана шу», деб кутиб оладилар.
یَوۡمَ نَطۡوِی ٱلسَّمَاۤءَ كَطَیِّ ٱلسِّجِلِّ لِلۡكُتُبِۚ كَمَا بَدَأۡنَاۤ أَوَّلَ خَلۡقࣲ نُّعِیدُهُۥۚ وَعۡدًا عَلَیۡنَاۤۚ إِنَّا كُنَّا فَـٰعِلِینَ ﴿١٠٤﴾
У кунда осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ёпгандек ёпиб, дастлаб қандай яратган бўлсак, ўша ҳолига қайтарурмиз. Бу зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз буни қилгувчидирмиз.
وَلَقَدۡ كَتَبۡنَا فِی ٱلزَّبُورِ مِنۢ بَعۡدِ ٱلذِّكۡرِ أَنَّ ٱلۡأَرۡضَ یَرِثُهَا عِبَادِیَ ٱلصَّـٰلِحُونَ ﴿١٠٥﴾
Дарҳақиқат, Зикр (Лавҳул-маҳфуз)дан кейин Забурда ёзиб қўйганмизки, ерга солиҳ бандаларим ворис бўлгай.
إِنَّ فِی هَـٰذَا لَبَلَـٰغࣰا لِّقَوۡمٍ عَـٰبِدِینَ ﴿١٠٦﴾
Албатта, бунда ибодат қилгувчи қавм учун етарли нарса бордир.
وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَـٰكَ إِلَّا رَحۡمَةࣰ لِّلۡعَـٰلَمِینَ ﴿١٠٧﴾
Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик.
قُلۡ إِنَّمَا یُوحَىٰۤ إِلَیَّ أَنَّمَاۤ إِلَـٰهُكُمۡ إِلَـٰهࣱ وَ ٰحِدࣱۖ فَهَلۡ أَنتُم مُّسۡلِمُونَ ﴿١٠٨﴾
Айтинг: «Менга илоҳингиз ягона илоҳ экани ҳақида ваҳий келади. Бас, сизлар мусулмон бўласизларми?!»
فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَقُلۡ ءَاذَنتُكُمۡ عَلَىٰ سَوَاۤءࣲۖ وَإِنۡ أَدۡرِیۤ أَقَرِیبٌ أَم بَعِیدࣱ مَّا تُوعَدُونَ ﴿١٠٩﴾
Агар юз ўгириб кетсалар, айтинг: «Ҳаммангизга баробар эшиттирдим. Сизларга ваъда қилинган нарса яқинми, узоқми, билмайман».
إِنَّهُۥ یَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ مِنَ ٱلۡقَوۡلِ وَیَعۡلَمُ مَا تَكۡتُمُونَ ﴿١١٠﴾
«Албатта, У ошкора айтилган гапни ҳам, сизлар беркитаётган гапни ҳам билур».
وَإِنۡ أَدۡرِی لَعَلَّهُۥ فِتۡنَةࣱ لَّكُمۡ وَمَتَـٰعٌ إِلَىٰ حِینࣲ ﴿١١١﴾
«Билмадим, эҳтимол, бу сизлар учун синовдир ва вақтинчалик фойдаланиб туришдир».