إِلَّا عَلَىٰۤ أَزۡوَ ٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَیۡمَـٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَیۡرُ مَلُومِینَ ﴿٦﴾
Бу ишда ўзларининг жуфти ҳалоллари ёки қўл остидагилари мустасно. Бас, улар маломат қилинмаслар.
فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَاۤءَ ذَ ٰلِكَ فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ ﴿٧﴾
Бундан ортиғини талаб қилган кимсалар - ана ўшалар тажовузкорлардир.
وَٱلَّذِینَ هُمۡ لِأَمَـٰنَـٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَ ٰعُونَ ﴿٨﴾
(Мўминларки,) омонатларига ва аҳдларига вафо қиладилар.
ٱلَّذِینَ یَرِثُونَ ٱلۡفِرۡدَوۡسَ هُمۡ فِیهَا خَـٰلِدُونَ ﴿١١﴾
(Ворисларки,) Фирдавсни мерос қилиб оладилар ва у ерда абадий қоладилар.
وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَـٰنَ مِن سُلَـٰلَةࣲ مِّن طِینࣲ ﴿١٢﴾
Албатта, инсонни лой сулоласидан яратдик.
ثُمَّ جَعَلۡنَـٰهُ نُطۡفَةࣰ فِی قَرَارࣲ مَّكِینࣲ ﴿١٣﴾
Кейин уни мустаҳкам қароргоҳдаги нутфа қилдик.
ثُمَّ خَلَقۡنَا ٱلنُّطۡفَةَ عَلَقَةࣰ فَخَلَقۡنَا ٱلۡعَلَقَةَ مُضۡغَةࣰ فَخَلَقۡنَا ٱلۡمُضۡغَةَ عِظَـٰمࣰا فَكَسَوۡنَا ٱلۡعِظَـٰمَ لَحۡمࣰا ثُمَّ أَنشَأۡنَـٰهُ خَلۡقًا ءَاخَرَۚ فَتَبَارَكَ ٱللَّهُ أَحۡسَنُ ٱلۡخَـٰلِقِینَ ﴿١٤﴾
Кейин эса нутфани лахта қон қилиб яратдик. Лахта қонни парча гўшт қилиб яратдик. Парча гўштни суяклар қилиб яратдик. Бас, суякларга гўшт қопладик. Кейин уни янги бир жонзот ҳолига келтирдик. Бас, энг гўзал яратувчи Аллоҳ баракотлидир.
ثُمَّ إِنَّكُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ تُبۡعَثُونَ ﴿١٦﴾
Кейин, албатта, сизлар Қиёмат куни қайта тириласизлар.
وَلَقَدۡ خَلَقۡنَا فَوۡقَكُمۡ سَبۡعَ طَرَاۤىِٕقَ وَمَا كُنَّا عَنِ ٱلۡخَلۡقِ غَـٰفِلِینَ ﴿١٧﴾
Албатта, устингизда етти йўлни яратдик. Биз яратилмишлардан бехабар эмасмиз.
وَأَنزَلۡنَا مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءَۢ بِقَدَرࣲ فَأَسۡكَنَّـٰهُ فِی ٱلۡأَرۡضِۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابِۭ بِهِۦ لَقَـٰدِرُونَ ﴿١٨﴾
Осмондан миқдор билан сув тушириб, уни ерга жойлаштирдик. Албатта, Биз уни кетказишга Қодирмиз.
فَأَنشَأۡنَا لَكُم بِهِۦ جَنَّـٰتࣲ مِّن نَّخِیلࣲ وَأَعۡنَـٰبࣲ لَّكُمۡ فِیهَا فَوَ ٰكِهُ كَثِیرَةࣱ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ ﴿١٩﴾
У билан сизлар учун хурмо ва узум боғларини пайдо қилдик. Уларда сизлар учун кўп мевалар бор ва улардан ейсизлар.
وَشَجَرَةࣰ تَخۡرُجُ مِن طُورِ سَیۡنَاۤءَ تَنۢبُتُ بِٱلدُّهۡنِ وَصِبۡغࣲ لِّلۡـَٔاكِلِینَ ﴿٢٠﴾
Тури Сайнодан чиқадиган бир дарахтни (ҳам пайдо қилдик). У ёғли ва тановул қиладиганларга хуруш бўлиб ўсади.
وَإِنَّ لَكُمۡ فِی ٱلۡأَنۡعَـٰمِ لَعِبۡرَةࣰۖ نُّسۡقِیكُم مِّمَّا فِی بُطُونِهَا وَلَكُمۡ فِیهَا مَنَـٰفِعُ كَثِیرَةࣱ وَمِنۡهَا تَأۡكُلُونَ ﴿٢١﴾
Албатта, сиз учун чорва ҳайвонларида ибрат бордир. Сизларни уларнинг қоринларидаги нарсадан суғорамиз. Сизлар учун уларда кўп фойдалар бор ва улардан тановул қиласизлар.
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ فَقَالَ یَـٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَـٰهٍ غَیۡرُهُۥۤۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴿٢٣﴾
Биз Нуҳни ўз қавмига юбордик. Бас, у деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?»
فَقَالَ ٱلۡمَلَؤُاْ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ مِن قَوۡمِهِۦ مَا هَـٰذَاۤ إِلَّا بَشَرࣱ مِّثۡلُكُمۡ یُرِیدُ أَن یَتَفَضَّلَ عَلَیۡكُمۡ وَلَوۡ شَاۤءَ ٱللَّهُ لَأَنزَلَ مَلَـٰۤىِٕكَةࣰ مَّا سَمِعۡنَا بِهَـٰذَا فِیۤ ءَابَاۤىِٕنَا ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٢٤﴾
Қавмидаги куфр келтирган зодагонлари дедилар: «Бу ҳам сизларга ўхшаган бир одамдан бошқа нарса эмас. У сизлардан зўр бўлишни истаяпти. Аллоҳ хоҳлаганида фаришталарни туширган бўларди. Буни олдинги ота-боболаримизда эшитмаганмиз».
إِنۡ هُوَ إِلَّا رَجُلُۢ بِهِۦ جِنَّةࣱ فَتَرَبَّصُواْ بِهِۦ حَتَّىٰ حِینࣲ ﴿٢٥﴾
У бир жин теккан одам, холос. Уни бироз муддат кутиб туринглар.
قَالَ رَبِّ ٱنصُرۡنِی بِمَا كَذَّبُونِ ﴿٢٦﴾
Деди: «Парвардигорим, мени ёлғончи қилаётганлари учун Ўзинг менга мадад бер».
فَأَوۡحَیۡنَاۤ إِلَیۡهِ أَنِ ٱصۡنَعِ ٱلۡفُلۡكَ بِأَعۡیُنِنَا وَوَحۡیِنَا فَإِذَا جَاۤءَ أَمۡرُنَا وَفَارَ ٱلتَّنُّورُ فَٱسۡلُكۡ فِیهَا مِن كُلࣲّ زَوۡجَیۡنِ ٱثۡنَیۡنِ وَأَهۡلَكَ إِلَّا مَن سَبَقَ عَلَیۡهِ ٱلۡقَوۡلُ مِنۡهُمۡۖ وَلَا تُخَـٰطِبۡنِی فِی ٱلَّذِینَ ظَلَمُوۤاْ إِنَّهُم مُّغۡرَقُونَ ﴿٢٧﴾
Бас, унга шундай ваҳий қилдик: «Бизнинг кўз ўнгимизда ва ваҳийимиз ила кема яса. Амримиз келиб, таннур фаввора бўлиб отилганда унга ҳар бир турдан бир жуфтни ва оилангни чиқар. Олдинроқ улардан қайси бирига қарши сўз айтилган бўлса, ўшалар бундан мустасно. Зулм қилганлар ҳақида Менга хитоб қилма. Албатта, улар ғарқ қилингувчилардир».
فَإِذَا ٱسۡتَوَیۡتَ أَنتَ وَمَن مَّعَكَ عَلَى ٱلۡفُلۡكِ فَقُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِی نَجَّىٰنَا مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٢٨﴾
Сен ва сен билан бирга бўлганлар кемага жойлашиб олгач: «Бизни золим қавмдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дегин.
وَقُل رَّبِّ أَنزِلۡنِی مُنزَلࣰا مُّبَارَكࣰا وَأَنتَ خَیۡرُ ٱلۡمُنزِلِینَ ﴿٢٩﴾
Яна айт: «Парвардигорим, мени бир муборак манзилга туширгин. Сен Ўзинг энг яхши туширгувчисан».
إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ وَإِن كُنَّا لَمُبۡتَلِینَ ﴿٣٠﴾
Албатта, бунда оят-ибратлар бордир. Албатта, Биз синовчи бўлган эдик.
ثُمَّ أَنشَأۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِمۡ قَرۡنًا ءَاخَرِینَ ﴿٣١﴾
Сўнгра улардан кейин бошқа авлодларни пайдо қилдик.
فَأَرۡسَلۡنَا فِیهِمۡ رَسُولࣰا مِّنۡهُمۡ أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَـٰهٍ غَیۡرُهُۥۤۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴿٣٢﴾
Уларга ўзларидан бўлган бир пайғамбарни юбордик. «Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга бирон илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?»
وَقَالَ ٱلۡمَلَأُ مِن قَوۡمِهِ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ وَكَذَّبُواْ بِلِقَاۤءِ ٱلۡـَٔاخِرَةِ وَأَتۡرَفۡنَـٰهُمۡ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا مَا هَـٰذَاۤ إِلَّا بَشَرࣱ مِّثۡلُكُمۡ یَأۡكُلُ مِمَّا تَأۡكُلُونَ مِنۡهُ وَیَشۡرَبُ مِمَّا تَشۡرَبُونَ ﴿٣٣﴾
Қавми орасидаги куфр келтирган, охиратдаги учрашувни ёлғон дейдиган ва Биз шу дунё ҳаётида маишатпараст қилиб қўйган зодагонлар шундай дейдилар: «Бу ҳам сизларга ўхшаган бир одам, холос. Сизлар ейдиган нарсадан ейди ва сизлар ичадиган нарсадан ичади.
وَلَىِٕنۡ أَطَعۡتُم بَشَرࣰا مِّثۡلَكُمۡ إِنَّكُمۡ إِذࣰا لَّخَـٰسِرُونَ ﴿٣٤﴾
Агар ўзингизга ўхшаган инсонга итоат қиладиган бўлсангиз, аниқ зарар кўргувчилардансиз.
أَیَعِدُكُمۡ أَنَّكُمۡ إِذَا مِتُّمۡ وَكُنتُمۡ تُرَابࣰا وَعِظَـٰمًا أَنَّكُم مُّخۡرَجُونَ ﴿٣٥﴾
У сизларга ўлиб, тупроқ ва суяк бўлиб кетганингиздан кейин, албатта, чақириласизлар, деб ваъда қиляптими?
۞ هَیۡهَاتَ هَیۡهَاتَ لِمَا تُوعَدُونَ ﴿٣٦﴾
Ҳайҳот! Сизларга ваъда қилинаётган нарса (ҳақиқатдан) нақадар узоқ!
إِنۡ هِیَ إِلَّا حَیَاتُنَا ٱلدُّنۡیَا نَمُوتُ وَنَحۡیَا وَمَا نَحۡنُ بِمَبۡعُوثِینَ ﴿٣٧﴾
Шу дунё ҳаётимиздан ўзга ҳаёт йўқ. Ўламиз ва яшаймиз. Биз қайта тирилгувчи эмасмиз.
إِنۡ هُوَ إِلَّا رَجُلٌ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبࣰا وَمَا نَحۡنُ لَهُۥ بِمُؤۡمِنِینَ ﴿٣٨﴾
У Аллоҳга қарши ёлғон тўқиётган одамдан бошқа кимса эмас. Биз унга иймон келтиргувчилар эмасмиз».
قَالَ رَبِّ ٱنصُرۡنِی بِمَا كَذَّبُونِ ﴿٣٩﴾
Деди: «Парвардигорим, мени ёлғончи қилаётганлари учун Ўзинг менга мадад бер».
قَالَ عَمَّا قَلِیلࣲ لَّیُصۡبِحُنَّ نَـٰدِمِینَ ﴿٤٠﴾
Деди: «Улар бироздан кейин, албатта, надомат қилгувчиларга айланадилар».
فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّیۡحَةُ بِٱلۡحَقِّ فَجَعَلۡنَـٰهُمۡ غُثَاۤءࣰۚ فَبُعۡدࣰا لِّلۡقَوۡمِ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٤١﴾
Бас, уларни ҳақли равишда қичқириқ тутди. Уларни хас-хашакка айлантирдик. Золим қавмга ҳалокат бўлгай.
ثُمَّ أَنشَأۡنَا مِنۢ بَعۡدِهِمۡ قُرُونًا ءَاخَرِینَ ﴿٤٢﴾
Улардан кейин бошқа асрларни (авлодларни) пайдо қилдик.
مَا تَسۡبِقُ مِنۡ أُمَّةٍ أَجَلَهَا وَمَا یَسۡتَـٔۡخِرُونَ ﴿٤٣﴾
Ҳеч бир уммат ўз ажалидан ўтиб ҳам кета олмайди, ортда ҳам қолмайди.
ثُمَّ أَرۡسَلۡنَا رُسُلَنَا تَتۡرَاۖ كُلَّ مَا جَاۤءَ أُمَّةࣰ رَّسُولُهَا كَذَّبُوهُۖ فَأَتۡبَعۡنَا بَعۡضَهُم بَعۡضࣰا وَجَعَلۡنَـٰهُمۡ أَحَادِیثَۚ فَبُعۡدࣰا لِّقَوۡمࣲ لَّا یُؤۡمِنُونَ ﴿٤٤﴾
Кейин кетма-кет элчиларимизни юбордик. Қайси бир умматга ўзининг пайғамбари келса, уни ёлғончига чиқардилар. Бас, бирин-кетин (уларни ҳалок қилиб, одамларнинг оғзидаги) гап-сўзларга айлантирдик. Иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.
ثُمَّ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ وَأَخَاهُ هَـٰرُونَ بِـَٔایَـٰتِنَا وَسُلۡطَـٰنࣲ مُّبِینٍ ﴿٤٥﴾
Кейин Мусо ва унинг биродари Ҳорунни оятларимиз ва очиқ ҳужжат ила юбордик.
إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِیْهِۦ فَٱسۡتَكۡبَرُواْ وَكَانُواْ قَوۡمًا عَالِینَ ﴿٤٦﴾
Фиръавн ва унинг аъёнларига. Бас, кибр қилдилар. Улар каттазанг қавм эди.
فَقَالُوۤاْ أَنُؤۡمِنُ لِبَشَرَیۡنِ مِثۡلِنَا وَقَوۡمُهُمَا لَنَا عَـٰبِدُونَ ﴿٤٧﴾
«Ўзимизга ўхшаган шу икки одамга иймон келтирамизми, ҳолбуки, бу иккисининг қавми бизга қуллик қилиб турган бўлса», дедилар.
فَكَذَّبُوهُمَا فَكَانُواْ مِنَ ٱلۡمُهۡلَكِینَ ﴿٤٨﴾
Иккисини ёлғончига чиқардилар. Шу билан ҳалок қилингувчилардан бўлдилар.
وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَـٰبَ لَعَلَّهُمۡ یَهۡتَدُونَ ﴿٤٩﴾
Мусога Китобни бердик. Шояд, ҳидоят топсалар.
وَجَعَلۡنَا ٱبۡنَ مَرۡیَمَ وَأُمَّهُۥۤ ءَایَةࣰ وَءَاوَیۡنَـٰهُمَاۤ إِلَىٰ رَبۡوَةࣲ ذَاتِ قَرَارࣲ وَمَعِینࣲ ﴿٥٠﴾
Марямнинг ўғли ва унинг онасини оят-аломат қилдик. Иккисига бир оқар сувли баланд жойдан бошпана бердик.
یَـٰۤأَیُّهَا ٱلرُّسُلُ كُلُواْ مِنَ ٱلطَّیِّبَـٰتِ وَٱعۡمَلُواْ صَـٰلِحًاۖ إِنِّی بِمَا تَعۡمَلُونَ عَلِیمࣱ ﴿٥١﴾
Эй пайғамбарлар, пок озуқалардан тановул қилинглар ва яхши ишларни қилинглар. Мен сизлар қилаётган ишларни Билгувчиман.
وَإِنَّ هَـٰذِهِۦۤ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةࣰ وَ ٰحِدَةࣰ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱتَّقُونِ ﴿٥٢﴾
Албатта, бу сизнинг умматингиз бир умматдир. Мен эса Парвардигорингизман. Бас, Мендангина қўрқинглар.
فَتَقَطَّعُوۤاْ أَمۡرَهُم بَیۡنَهُمۡ زُبُرࣰاۖ كُلُّ حِزۡبِۭ بِمَا لَدَیۡهِمۡ فَرِحُونَ ﴿٥٣﴾
Бас, улар ишларини бўлак-бўлакларга ажратиб юбордилар. Ҳар бир гуруҳ ўзидаги нарса билан хурсанд.
فَذَرۡهُمۡ فِی غَمۡرَتِهِمۡ حَتَّىٰ حِینٍ ﴿٥٤﴾
Бас, уларни маълум муддат ўз ғафлатларига ташлаб қўйинг.
أَیَحۡسَبُونَ أَنَّمَا نُمِدُّهُم بِهِۦ مِن مَّالࣲ وَبَنِینَ ﴿٥٥﴾
Биз уларга мол-давлат ва фарзандлар ила мадад беряпмиз, деб ўйлайдилар.
نُسَارِعُ لَهُمۡ فِی ٱلۡخَیۡرَ ٰتِۚ بَل لَّا یَشۡعُرُونَ ﴿٥٦﴾
Уларга яхшиликларни тез етказяпмиз, (деб ўйлайдилар). Йўқ, улар сезмайдилар.
إِنَّ ٱلَّذِینَ هُم مِّنۡ خَشۡیَةِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ ﴿٥٧﴾
Парвардигорларидан қўрқиб, хавфсираб турадиганлар,
وَٱلَّذِینَ هُم بِـَٔایَـٰتِ رَبِّهِمۡ یُؤۡمِنُونَ ﴿٥٨﴾
Парвардигорларининг оятларига иймон келтирадиганлар,
وَٱلَّذِینَ یُؤۡتُونَ مَاۤ ءَاتَواْ وَّقُلُوبُهُمۡ وَجِلَةٌ أَنَّهُمۡ إِلَىٰ رَبِّهِمۡ رَ ٰجِعُونَ ﴿٦٠﴾
Парвардигорларига қайтгувчи эканликларини (ўйлаб), берган нарсаларини қалблари титраб берадиганлар,
أُوْلَـٰۤىِٕكَ یُسَـٰرِعُونَ فِی ٱلۡخَیۡرَ ٰتِ وَهُمۡ لَهَا سَـٰبِقُونَ ﴿٦١﴾
Ана ўшалар эзгу ишларга ошиқадилар ва бу борада мусобақалашадилар.
وَلَا نُكَلِّفُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَاۚ وَلَدَیۡنَا كِتَـٰبࣱ یَنطِقُ بِٱلۡحَقِّ وَهُمۡ لَا یُظۡلَمُونَ ﴿٦٢﴾
Ҳеч бир жонга тоқатидан ортиқ нарсани юкламаймиз. Ҳузуримизда ҳақни гапирадиган Китоб бор ва улар зулм қилинмаслар.
بَلۡ قُلُوبُهُمۡ فِی غَمۡرَةࣲ مِّنۡ هَـٰذَا وَلَهُمۡ أَعۡمَـٰلࣱ مِّن دُونِ ذَ ٰلِكَ هُمۡ لَهَا عَـٰمِلُونَ ﴿٦٣﴾
Йўқ! Уларнинг қалблари бундан ғафлатда. Уларнинг бундан бошқа ўзлари қилган амаллари ҳам бор.
حَتَّىٰۤ إِذَاۤ أَخَذۡنَا مُتۡرَفِیهِم بِٱلۡعَذَابِ إِذَا هُمۡ یَجۡـَٔرُونَ ﴿٦٤﴾
Токи уларнинг маишатпарастларини азоб билан тутганимизда бирдан улар фарёд қилурлар.
لَا تَجۡـَٔرُواْ ٱلۡیَوۡمَۖ إِنَّكُم مِّنَّا لَا تُنصَرُونَ ﴿٦٥﴾
Бугун энди дод-вой солмангиз. Энди Биз тарафимиздан сизга мадад берилмайди.
قَدۡ كَانَتۡ ءَایَـٰتِی تُتۡلَىٰ عَلَیۡكُمۡ فَكُنتُمۡ عَلَىٰۤ أَعۡقَـٰبِكُمۡ تَنكِصُونَ ﴿٦٦﴾
Сизларга оятларим тиловат қилинарди. Сизлар эса ортингизга қайрилиб кетардингиз.
مُسۡتَكۡبِرِینَ بِهِۦ سَـٰمِرࣰا تَهۡجُرُونَ ﴿٦٧﴾
У билан кибрланиб, тунги суҳбатларда беҳуда гапларни гапирар эдингиз.
أَفَلَمۡ یَدَّبَّرُواْ ٱلۡقَوۡلَ أَمۡ جَاۤءَهُم مَّا لَمۡ یَأۡتِ ءَابَاۤءَهُمُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٦٨﴾
Гапни тадаббур қилиб кўрмадиларми? Ёки уларга олдинги ота-боболарига келмаган нарса келибдими?
أَمۡ لَمۡ یَعۡرِفُواْ رَسُولَهُمۡ فَهُمۡ لَهُۥ مُنكِرُونَ ﴿٦٩﴾
Ёки ўз пайғамбарини танимасдан уни инкор қилгувчи бўляптиларми?
أَمۡ یَقُولُونَ بِهِۦ جِنَّةُۢۚ بَلۡ جَاۤءَهُم بِٱلۡحَقِّ وَأَكۡثَرُهُمۡ لِلۡحَقِّ كَـٰرِهُونَ ﴿٧٠﴾
Ёки, унда бир жунун бор, дейдиларми? Асло! Балки у зот уларга ҳақни олиб келди. Уларнинг аксари эса ҳақни ёмон кўргувчилардир.
وَلَوِ ٱتَّبَعَ ٱلۡحَقُّ أَهۡوَاۤءَهُمۡ لَفَسَدَتِ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِیهِنَّۚ بَلۡ أَتَیۡنَـٰهُم بِذِكۡرِهِمۡ فَهُمۡ عَن ذِكۡرِهِم مُّعۡرِضُونَ ﴿٧١﴾
Ҳақ уларнинг ҳавойи нафсларига эргашганда эди, осмонлару ер ва ундаги нарсалар бузилиб кетган бўларди. Йўқ. Уларга эслатмаларини олиб келдик. Улар эса эслатмаларидан юз ўгиргувчилардир.
أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ خَرۡجࣰا فَخَرَاجُ رَبِّكَ خَیۡرࣱۖ وَهُوَ خَیۡرُ ٱلرَّ ٰزِقِینَ ﴿٧٢﴾
Ёки сизлар улардан ҳақ сўрадингизми? Парвардигорингиз берадиган ҳақ яхшироқдир. У Зот энг яхши ризқ бергувчидир.
وَإِنَّكَ لَتَدۡعُوهُمۡ إِلَىٰ صِرَ ٰطࣲ مُّسۡتَقِیمࣲ ﴿٧٣﴾
Албатта, сиз уларни тўғри йўлга даъват этасиз.
وَإِنَّ ٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ عَنِ ٱلصِّرَ ٰطِ لَنَـٰكِبُونَ ﴿٧٤﴾
Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганлар бу йўлдан озгувчилардир.
۞ وَلَوۡ رَحِمۡنَـٰهُمۡ وَكَشَفۡنَا مَا بِهِم مِّن ضُرࣲّ لَّلَجُّواْ فِی طُغۡیَـٰنِهِمۡ یَعۡمَهُونَ ﴿٧٥﴾
Агар уларга раҳм қилиб, мусибатларини аритсак ҳам, шак-шубҳасиз, яна ўз туғёнларида адашиб юраверадилар.
وَلَقَدۡ أَخَذۡنَـٰهُم بِٱلۡعَذَابِ فَمَا ٱسۡتَكَانُواْ لِرَبِّهِمۡ وَمَا یَتَضَرَّعُونَ ﴿٧٦﴾
Уларни азоб билан ушладик. Шунда ҳам улар Парвардигорларига бўйин эгмадилар, тазарру ҳам қилмадилар.
حَتَّىٰۤ إِذَا فَتَحۡنَا عَلَیۡهِم بَابࣰا ذَا عَذَابࣲ شَدِیدٍ إِذَا هُمۡ فِیهِ مُبۡلِسُونَ ﴿٧٧﴾
Ҳатто уларга қаттиқ азоби бор эшикни очиб юбордик. Қарабсизки, улар унда умидсизликка тушгувчилардир.
وَهُوَ ٱلَّذِیۤ أَنشَأَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَـٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَۚ قَلِیلࣰا مَّا تَشۡكُرُونَ ﴿٧٨﴾
Сизларга қулоқ, кўз ва қалбларни пайдо қилиб берган Ўша Зотдир. Шукр қилишингиз бунчалар оз бўлмаса!
وَهُوَ ٱلَّذِی ذَرَأَكُمۡ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَإِلَیۡهِ تُحۡشَرُونَ ﴿٧٩﴾
Сизларни ер юзида яратиб қўйган ҳам Ўша Зотдир. Қайта тўпланишингиз ҳам Унинг ҳузуригадир.
وَهُوَ ٱلَّذِی یُحۡیِۦ وَیُمِیتُ وَلَهُ ٱخۡتِلَـٰفُ ٱلَّیۡلِ وَٱلنَّهَارِۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ﴿٨٠﴾
Жон ато этадиган ҳам, жонни оладиган ҳам Ўша Зотдир. Кеча ва кундузнинг алмашиниб туриши ҳам Унгадир. Ақлингизни ишлатмайсизми?
بَلۡ قَالُواْ مِثۡلَ مَا قَالَ ٱلۡأَوَّلُونَ ﴿٨١﴾
Йўқ! Улар олдингилар нима деган бўлса, ўшани айтдилар.
قَالُوۤاْ أَءِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابࣰا وَعِظَـٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ ﴿٨٢﴾
Дедилар: «Ўлиб, тупроқ ва суяк бўлиб кетганимиздан кейин-а? Биз қайта тирилгувчилармизми?
لَقَدۡ وُعِدۡنَا نَحۡنُ وَءَابَاۤؤُنَا هَـٰذَا مِن قَبۡلُ إِنۡ هَـٰذَاۤ إِلَّاۤ أَسَـٰطِیرُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٨٣﴾
Бизга ҳам, олдинги ота-боболаримизга ҳам шу ваъда қилинган. Бу олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас».
قُل لِّمَنِ ٱلۡأَرۡضُ وَمَن فِیهَاۤ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ﴿٨٤﴾
Айтинг: «Биладиган бўлсангизлар (айтинглар-чи), ер ва ундаги нарсалар кимники?»
سَیَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ﴿٨٥﴾
Аллоҳникидир, дейдилар. Айтинг: «Бас, ибрат-эслатма олмайсизларми?»
قُلۡ مَن رَّبُّ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ ٱلسَّبۡعِ وَرَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡعَظِیمِ ﴿٨٦﴾
Айтинг: «Етти осмоннинг Парвардигори, буюк Аршнинг Парвардигори ким?»
سَیَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ أَفَلَا تَتَّقُونَ ﴿٨٧﴾
Аллоҳникидир, дейдилар. Айтинг: «Тақво қилмайсизларми?»
قُلۡ مَنۢ بِیَدِهِۦ مَلَكُوتُ كُلِّ شَیۡءࣲ وَهُوَ یُجِیرُ وَلَا یُجَارُ عَلَیۡهِ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ﴿٨٨﴾
Айтинг: «Агар билсангизлар (айтинглар-чи), ҳамма нарсанинг мулки Қўлида бўлган, Ўзи ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган Зот ким?»
سَیَقُولُونَ لِلَّهِۚ قُلۡ فَأَنَّىٰ تُسۡحَرُونَ ﴿٨٩﴾
Аллоҳникидир, дейдилар. Айтинг: «Бас, қандай алданасизлар?»
بَلۡ أَتَیۡنَـٰهُم بِٱلۡحَقِّ وَإِنَّهُمۡ لَكَـٰذِبُونَ ﴿٩٠﴾
Йўқ! Биз уларга ҳақни келтирдик. Улар эса, шак-шубҳасиз, ёлғончилардир.
مَا ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ مِن وَلَدࣲ وَمَا كَانَ مَعَهُۥ مِنۡ إِلَـٰهٍۚ إِذࣰا لَّذَهَبَ كُلُّ إِلَـٰهِۭ بِمَا خَلَقَ وَلَعَلَا بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضࣲۚ سُبۡحَـٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا یَصِفُونَ ﴿٩١﴾
Аллоҳ бола тутмади. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Акс ҳолда ҳар бир илоҳ ўзи яратгани билан кетган ва бири бошқасига устунлик қилган бўларди. Аллоҳ улар тавсифлаётган сифатлардан Покдир.
عَـٰلِمِ ٱلۡغَیۡبِ وَٱلشَّهَـٰدَةِ فَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا یُشۡرِكُونَ ﴿٩٢﴾
Ғайбу шаҳодатни Билгувчидир. Улар келтираётган ширклардан Олийдир.
قُل رَّبِّ إِمَّا تُرِیَنِّی مَا یُوعَدُونَ ﴿٩٣﴾
Айтинг: «Парвардигорим, уларга ваъда қилинаётган нарсани менга кўрсатсанг.
رَبِّ فَلَا تَجۡعَلۡنِی فِی ٱلۡقَوۡمِ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٩٤﴾
Парвардигорим, мени золим қавмлар сафида қилиб қўймагин».
وَإِنَّا عَلَىٰۤ أَن نُّرِیَكَ مَا نَعِدُهُمۡ لَقَـٰدِرُونَ ﴿٩٥﴾
Албатта, Биз уларга ваъда қилган нарсамизни сизга кўрсатишга Қодирмиз.
ٱدۡفَعۡ بِٱلَّتِی هِیَ أَحۡسَنُ ٱلسَّیِّئَةَۚ نَحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا یَصِفُونَ ﴿٩٦﴾
Сиз ёмонликни энг чиройли тарзда даф қилинг. Биз улар тавсифлаётган гапларни жуда яхши биламиз.
وَقُل رَّبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنۡ هَمَزَ ٰتِ ٱلشَّیَـٰطِینِ ﴿٩٧﴾
Айтинг: «Парвардигорим, шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман.
وَأَعُوذُ بِكَ رَبِّ أَن یَحۡضُرُونِ ﴿٩٨﴾
Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни сўрайман».
حَتَّىٰۤ إِذَا جَاۤءَ أَحَدَهُمُ ٱلۡمَوۡتُ قَالَ رَبِّ ٱرۡجِعُونِ ﴿٩٩﴾
Улардан бирига ўлим келганида дейди: «Парвардигорим, мени қайтаргин!
لَعَلِّیۤ أَعۡمَلُ صَـٰلِحࣰا فِیمَا تَرَكۡتُۚ كَلَّاۤۚ إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَاۤىِٕلُهَاۖ وَمِن وَرَاۤىِٕهِم بَرۡزَخٌ إِلَىٰ یَوۡمِ یُبۡعَثُونَ ﴿١٠٠﴾
Шояд, тарк қилган ўринларимда яхши амал қилсам». Асло! Бу у айтаётган бир гап, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларига қадар бир тўсиқ бордир.
فَإِذَا نُفِخَ فِی ٱلصُّورِ فَلَاۤ أَنسَابَ بَیۡنَهُمۡ یَوۡمَىِٕذࣲ وَلَا یَتَسَاۤءَلُونَ ﴿١٠١﴾
Сурга дам урилганда, ана ўша кунда улар орасида на насл-насаб қолур ва на бир-бирларини сўраб-суриштирурлар.
فَمَن ثَقُلَتۡ مَوَ ٰزِینُهُۥ فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ ﴿١٠٢﴾
Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар нажот топгувчилардир.
وَمَنۡ خَفَّتۡ مَوَ ٰزِینُهُۥ فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ خَسِرُوۤاْ أَنفُسَهُمۡ فِی جَهَنَّمَ خَـٰلِدُونَ ﴿١٠٣﴾
Кимнинг мезонлари енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларини ўзлари қўлдан бой бериб, жаҳаннамда абадий қоладилар.
تَلۡفَحُ وُجُوهَهُمُ ٱلنَّارُ وَهُمۡ فِیهَا كَـٰلِحُونَ ﴿١٠٤﴾
Юзларини ўт куйдириб, бадбашара бўлиб кетгувчилардир.
أَلَمۡ تَكُنۡ ءَایَـٰتِی تُتۡلَىٰ عَلَیۡكُمۡ فَكُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ ﴿١٠٥﴾
Сизларга оятларим тиловат қилинмаганмиди ва сизлар уларни ёлғонга чиқармаганмидингиз?
قَالُواْ رَبَّنَا غَلَبَتۡ عَلَیۡنَا شِقۡوَتُنَا وَكُنَّا قَوۡمࣰا ضَاۤلِّینَ ﴿١٠٦﴾
Дедилар: «Парвардигоро, бизга бадбахтлигимиз устун келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз».
رَبَّنَاۤ أَخۡرِجۡنَا مِنۡهَا فَإِنۡ عُدۡنَا فَإِنَّا ظَـٰلِمُونَ ﴿١٠٧﴾
Парвардигоро, бизни ундан чиқар. Агар яна қайтсак, бас, биз аниқ золимлармиз.
قَالَ ٱخۡسَـُٔواْ فِیهَا وَلَا تُكَلِّمُونِ ﴿١٠٨﴾
Деди: «Унда хор бўлиб қолинглар ва Менга гапирманглар».
إِنَّهُۥ كَانَ فَرِیقࣱ مِّنۡ عِبَادِی یَقُولُونَ رَبَّنَاۤ ءَامَنَّا فَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَا وَأَنتَ خَیۡرُ ٱلرَّ ٰحِمِینَ ﴿١٠٩﴾
Бандаларимдан бир гуруҳи дер эдилар: «Парвардигоро, иймон келтирдик, бизни кечир, бизга раҳм қил. Сен раҳм қилгувчиларнинг энг яхшисисан».
فَٱتَّخَذۡتُمُوهُمۡ سِخۡرِیًّا حَتَّىٰۤ أَنسَوۡكُمۡ ذِكۡرِی وَكُنتُم مِّنۡهُمۡ تَضۡحَكُونَ ﴿١١٠﴾
Уларни масхара қилдингиз. Ҳатто бу иш Мени эслашни унуттирди. Уларнинг устидан кулар эдингиз.
إِنِّی جَزَیۡتُهُمُ ٱلۡیَوۡمَ بِمَا صَبَرُوۤاْ أَنَّهُمۡ هُمُ ٱلۡفَاۤىِٕزُونَ ﴿١١١﴾
Албатта, Мен бугун уларни қилган сабри туфайли мукофотладим. Албатта, улар зафар қучгувчилардир.
قَالُواْ لَبِثۡنَا یَوۡمًا أَوۡ بَعۡضَ یَوۡمࣲ فَسۡـَٔلِ ٱلۡعَاۤدِّینَ ﴿١١٣﴾
Дедилар: «Бир кун ё бир куннинг бир қисмича турдик. Санаб тургувчилардан сўра».
قَـٰلَ إِن لَّبِثۡتُمۡ إِلَّا قَلِیلࣰاۖ لَّوۡ أَنَّكُمۡ كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ﴿١١٤﴾
Деди: «Жуда оз турдингиз. Шуни билганингизда эди».
أَفَحَسِبۡتُمۡ أَنَّمَا خَلَقۡنَـٰكُمۡ عَبَثࣰا وَأَنَّكُمۡ إِلَیۡنَا لَا تُرۡجَعُونَ ﴿١١٥﴾
Сизларни бекорга яратганмиз ва сизлар Бизга қайтарилмайсизлар, деб ўйлаганмидингиз?
فَتَعَـٰلَى ٱللَّهُ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡحَقُّۖ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡكَرِیمِ ﴿١١٦﴾
Ҳақ подшоҳ Аллоҳ Олийдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У буюк Арш Эгасидир.
وَمَن یَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَ لَا بُرۡهَـٰنَ لَهُۥ بِهِۦ فَإِنَّمَا حِسَابُهُۥ عِندَ رَبِّهِۦۤۚ إِنَّهُۥ لَا یُفۡلِحُ ٱلۡكَـٰفِرُونَ ﴿١١٧﴾
Ким ҳеч бир ҳужжатсиз Аллоҳ билан бирга бошқа бир илоҳга ҳам дуо қилса, унинг ҳисоби Парвардигори ҳузуридадир. Ҳақиқат шуки, кофирлар нажот топмайдилар.