طسۤۚ تِلۡكَ ءَایَـٰتُ ٱلۡقُرۡءَانِ وَكِتَابࣲ مُّبِینٍ ﴿١﴾
То, Син. Булар Қуръон ва Очиқ Китоб оятларидир.
ٱلَّذِینَ یُقِیمُونَ ٱلصَّلَوٰةَ وَیُؤۡتُونَ ٱلزَّكَوٰةَ وَهُم بِٱلۡـَٔاخِرَةِ هُمۡ یُوقِنُونَ ﴿٣﴾
Мўминларки, намозни тўкис адо этадилар, закот берадилар ва улар охиратга аниқ ишонадилар.
إِنَّ ٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ زَیَّنَّا لَهُمۡ أَعۡمَـٰلَهُمۡ فَهُمۡ یَعۡمَهُونَ ﴿٤﴾
Охиратга иймон келтирмайдиганларга амалларини чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Бас, улар адашиб-тентираб юраверадилар.
أُوْلَـٰۤىِٕكَ ٱلَّذِینَ لَهُمۡ سُوۤءُ ٱلۡعَذَابِ وَهُمۡ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ هُمُ ٱلۡأَخۡسَرُونَ ﴿٥﴾
Ана ўшаларга ёмон азоб бордир ва улар охиратда энг кўп зиён кўргувчилардир.
وَإِنَّكَ لَتُلَقَّى ٱلۡقُرۡءَانَ مِن لَّدُنۡ حَكِیمٍ عَلِیمٍ ﴿٦﴾
Албатта, сизга бу Қуръон Ҳаким ва Алим Зот тарафидан берилур.
إِذۡ قَالَ مُوسَىٰ لِأَهۡلِهِۦۤ إِنِّیۤ ءَانَسۡتُ نَارࣰا سَـَٔاتِیكُم مِّنۡهَا بِخَبَرٍ أَوۡ ءَاتِیكُم بِشِهَابࣲ قَبَسࣲ لَّعَلَّكُمۡ تَصۡطَلُونَ ﴿٧﴾
Эсланг! Мусо оиласига шундай деганди: «Мен бир олов кўрдим. Сизларга ундан бирон хабар келтираман ёки сизларга исиниб олишингиз учун бир чўғ олиб келаман».
فَلَمَّا جَاۤءَهَا نُودِیَ أَنۢ بُورِكَ مَن فِی ٱلنَّارِ وَمَنۡ حَوۡلَهَا وَسُبۡحَـٰنَ ٱللَّهِ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٨﴾
Олов ёнига келгач, унга нидо қилинди: «Олов ёнидаги кишига ва унинг атрофидаги зотларга хайру-баракот бўлсин. Барча оламлар парвардигори — Аллоҳ Покдир».
یَـٰمُوسَىٰۤ إِنَّهُۥۤ أَنَا ٱللَّهُ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٩﴾
«Эй Мусо, Албатта, бу Менман! Азиз ва Ҳаким Аллоҳман!
وَأَلۡقِ عَصَاكَۚ فَلَمَّا رَءَاهَا تَهۡتَزُّ كَأَنَّهَا جَاۤنࣱّ وَلَّىٰ مُدۡبِرࣰا وَلَمۡ یُعَقِّبۡۚ یَـٰمُوسَىٰ لَا تَخَفۡ إِنِّی لَا یَخَافُ لَدَیَّ ٱلۡمُرۡسَلُونَ ﴿١٠﴾
Асоингни ташла! Бас, унинг илондек қимирлаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. Эй Мусо, қўрқма. Менинг хузуримда пайғамбарлар қўрқмаслар.
إِلَّا مَن ظَلَمَ ثُمَّ بَدَّلَ حُسۡنَۢا بَعۡدَ سُوۤءࣲ فَإِنِّی غَفُورࣱ رَّحِیمࣱ ﴿١١﴾
Лекин ким зулм қилиб, кейин ёмонлик ортидан уни бир яхшиликка алмаштирса, бас, Мен Кечиримли ва Раҳмли Зотман.
وَأَدۡخِلۡ یَدَكَ فِی جَیۡبِكَ تَخۡرُجۡ بَیۡضَاۤءَ مِنۡ غَیۡرِ سُوۤءࣲۖ فِی تِسۡعِ ءَایَـٰتٍ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَقَوۡمِهِۦۤۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمࣰا فَـٰسِقِینَ ﴿١٢﴾
Қўлингни қўлтиғингга сол, у ҳеч қандай дардсиз оппоқ бўлиб чиқади. Фиръавн ва унинг қавмига борадиган тўққиз мўъжиза ичида (бу ҳам бор). Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлдилар».
فَلَمَّا جَاۤءَتۡهُمۡ ءَایَـٰتُنَا مُبۡصِرَةࣰ قَالُواْ هَـٰذَا سِحۡرࣱ مُّبِینࣱ ﴿١٣﴾
Уларга оятларимиз очиқ-ойдин келган пайтда: «Бу аниқ сеҳрдир», дедилар.
وَجَحَدُواْ بِهَا وَٱسۡتَیۡقَنَتۡهَاۤ أَنفُسُهُمۡ ظُلۡمࣰا وَعُلُوࣰّاۚ فَٱنظُرۡ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلۡمُفۡسِدِینَ ﴿١٤﴾
Ўзлари аниқ билиб турсалар-да, золимлик ва такаббурлик қилиб, уларни инкор этдилар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига қаранг.
وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا دَاوُۥدَ وَسُلَیۡمَـٰنَ عِلۡمࣰاۖ وَقَالَا ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِی فَضَّلَنَا عَلَىٰ كَثِیرࣲ مِّنۡ عِبَادِهِ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿١٥﴾
Биз Довуд ва Сулаймонга илм бердик. Дедилар: «Бизни кўп мўмин бандаларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».
وَوَرِثَ سُلَیۡمَـٰنُ دَاوُۥدَۖ وَقَالَ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّاسُ عُلِّمۡنَا مَنطِقَ ٱلطَّیۡرِ وَأُوتِینَا مِن كُلِّ شَیۡءٍۖ إِنَّ هَـٰذَا لَهُوَ ٱلۡفَضۡلُ ٱلۡمُبِینُ ﴿١٦﴾
Сулаймон Довудга ворис бўлди ва деди: «Эй одамлар, бизга қуш тили ўргатилди ва ҳар бир нарсадан берилди. Бу, албатта, очиқ-ойдин фазлдир».
وَحُشِرَ لِسُلَیۡمَـٰنَ جُنُودُهُۥ مِنَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ وَٱلطَّیۡرِ فَهُمۡ یُوزَعُونَ ﴿١٧﴾
Сулаймонга жин, инс ва қушлардан бўлган аскарлари тўпланиб, тизилган ҳолда турдилар.
حَتَّىٰۤ إِذَاۤ أَتَوۡاْ عَلَىٰ وَادِ ٱلنَّمۡلِ قَالَتۡ نَمۡلَةࣱ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلنَّمۡلُ ٱدۡخُلُواْ مَسَـٰكِنَكُمۡ لَا یَحۡطِمَنَّكُمۡ سُلَیۡمَـٰنُ وَجُنُودُهُۥ وَهُمۡ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿١٨﴾
Улар чумолилар водийсигача етиб келганларида бир чумоли деди: «Эй чумолилар, инларингизга кириб олинглар, тағин Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан янчиб юбормасинлар».
فَتَبَسَّمَ ضَاحِكࣰا مِّن قَوۡلِهَا وَقَالَ رَبِّ أَوۡزِعۡنِیۤ أَنۡ أَشۡكُرَ نِعۡمَتَكَ ٱلَّتِیۤ أَنۡعَمۡتَ عَلَیَّ وَعَلَىٰ وَ ٰلِدَیَّ وَأَنۡ أَعۡمَلَ صَـٰلِحࣰا تَرۡضَىٰهُ وَأَدۡخِلۡنِی بِرَحۡمَتِكَ فِی عِبَادِكَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿١٩﴾
Бас, унинг сўзидан кулиб-табассум қилди ва деди: «Парвардигорим, менга ва ота-онамга берган неъматингга шукр этишимга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларни қилишимга мени муваффақ айлагин ҳамда Ўз фазлу марҳаматинг ила солиҳ бандаларинг сафига киритгин!»
وَتَفَقَّدَ ٱلطَّیۡرَ فَقَالَ مَا لِیَ لَاۤ أَرَى ٱلۡهُدۡهُدَ أَمۡ كَانَ مِنَ ٱلۡغَاۤىِٕبِینَ ﴿٢٠﴾
У қушларни кўздан кечириб деди: «Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман, балки у ғойиб бўлгувчилардандир?
لَأُعَذِّبَنَّهُۥ عَذَابࣰا شَدِیدًا أَوۡ لَأَاْذۡبَحَنَّهُۥۤ أَوۡ لَیَأۡتِیَنِّی بِسُلۡطَـٰنࣲ مُّبِینࣲ ﴿٢١﴾
Энди у ё очиқ ҳужжат олиб келади ёки уни жуда қаттиқ жазолайман ёхуд сўйиб юбораман».
فَمَكَثَ غَیۡرَ بَعِیدࣲ فَقَالَ أَحَطتُ بِمَا لَمۡ تُحِطۡ بِهِۦ وَجِئۡتُكَ مِن سَبَإِۭ بِنَبَإࣲ یَقِینٍ ﴿٢٢﴾
Кўп ўтмасдан у келиб: «Сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим», деди.
إِنِّی وَجَدتُّ ٱمۡرَأَةࣰ تَمۡلِكُهُمۡ وَأُوتِیَتۡ مِن كُلِّ شَیۡءࣲ وَلَهَا عَرۡشٌ عَظِیمࣱ ﴿٢٣﴾
Мен бир аёлни кўрдим. Уларнинг маликаси экан. Унга ҳар нарса берилган экан ва унинг катта тахти бор ҳам экан.
وَجَدتُّهَا وَقَوۡمَهَا یَسۡجُدُونَ لِلشَّمۡسِ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَزَیَّنَ لَهُمُ ٱلشَّیۡطَـٰنُ أَعۡمَـٰلَهُمۡ فَصَدَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِیلِ فَهُمۡ لَا یَهۡتَدُونَ ﴿٢٤﴾
У ва унинг қавми Аллоҳни қўйиб, қуёшга ибодат қилаётганларини кўрдим. Шайтон уларга амалларини чиройли қилиб кўрсатди ва йўлдан оздирди. Бас, энди улар ҳидоят топмаслар.
أَلَّا یَسۡجُدُواْ لِلَّهِ ٱلَّذِی یُخۡرِجُ ٱلۡخَبۡءَ فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَیَعۡلَمُ مَا تُخۡفُونَ وَمَا تُعۡلِنُونَ ﴿٢٥﴾
Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган ва сизларнинг яширган ишларингизни ҳам, ошкора ишларингизни ҳам биладиган Аллоҳга сажда қилмасликлари учун.
ٱللَّهُ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ رَبُّ ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡعَظِیمِ ۩ ﴿٢٦﴾
Аллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг эгаси.
۞ قَالَ سَنَنظُرُ أَصَدَقۡتَ أَمۡ كُنتَ مِنَ ٱلۡكَـٰذِبِینَ ﴿٢٧﴾
Деди: «Кўрамиз, сен рост сўзладингми экан ёки ёлғончилардан бўлдингми экан.
ٱذۡهَب بِّكِتَـٰبِی هَـٰذَا فَأَلۡقِهۡ إِلَیۡهِمۡ ثُمَّ تَوَلَّ عَنۡهُمۡ فَٱنظُرۡ مَاذَا یَرۡجِعُونَ ﴿٢٨﴾
Мана бу мактубимни олиб бориб, уларга ташла, сўнг четлашиб қараб тур-чи, нима (жавоб) қайтарар эканлар».
قَالَتۡ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ إِنِّیۤ أُلۡقِیَ إِلَیَّ كِتَـٰبࣱ كَرِیمٌ ﴿٢٩﴾
Деди: «Эй аъёнлар, ҳақиқатан менга улуғ бир мактуб ташланди.
إِنَّهُۥ مِن سُلَیۡمَـٰنَ وَإِنَّهُۥ بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِیمِ ﴿٣٠﴾
У Сулаймондан бўлиб, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошланган).
أَلَّا تَعۡلُواْ عَلَیَّ وَأۡتُونِی مُسۡلِمِینَ ﴿٣١﴾
Мендан ўзингизни катта олмай, таслим бўлиб келинглар».
قَالَتۡ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ أَفۡتُونِی فِیۤ أَمۡرِی مَا كُنتُ قَاطِعَةً أَمۡرًا حَتَّىٰ تَشۡهَدُونِ ﴿٣٢﴾
Деди: «Эй аъёнлар, менга бу ишимда фатво-маслаҳат беринглар. Мен то сизлар гувоҳ бўлмагунингизча бирон ишда қатъий бўла олмайман».
قَالُواْ نَحۡنُ أُوْلُواْ قُوَّةࣲ وَأُوْلُواْ بَأۡسࣲ شَدِیدࣲ وَٱلۡأَمۡرُ إِلَیۡكِ فَٱنظُرِی مَاذَا تَأۡمُرِینَ ﴿٣٣﴾
Дедилар: «Биз қувват эгаларимиз, метин матонат эгаларимиз. Иш ўзингга ҳавола. Бас, нимага буюришни ўйлаб кўр».
قَالَتۡ إِنَّ ٱلۡمُلُوكَ إِذَا دَخَلُواْ قَرۡیَةً أَفۡسَدُوهَا وَجَعَلُوۤاْ أَعِزَّةَ أَهۡلِهَاۤ أَذِلَّةࣰۚ وَكَذَ ٰلِكَ یَفۡعَلُونَ ﴿٣٤﴾
Деди: «Подшоҳлар бирон шаҳар-қишлоққа кирсалар, уни вайрон этадилар, аҳолисининг азизларини хор қиладилар. (Доим) шундай қиладилар.
وَإِنِّی مُرۡسِلَةٌ إِلَیۡهِم بِهَدِیَّةࣲ فَنَاظِرَةُۢ بِمَ یَرۡجِعُ ٱلۡمُرۡسَلُونَ ﴿٣٥﴾
Мен уларга бир ҳадя юбориб кўрай-чи, элчиларим нима (хабар) билан қайтар эканлар».
فَلَمَّا جَاۤءَ سُلَیۡمَـٰنَ قَالَ أَتُمِدُّونَنِ بِمَالࣲ فَمَاۤ ءَاتَىٰنِۦَ ٱللَّهُ خَیۡرࣱ مِّمَّاۤ ءَاتَىٰكُمۚ بَلۡ أَنتُم بِهَدِیَّتِكُمۡ تَفۡرَحُونَ ﴿٣٦﴾
Сулаймоннинг олдига келишгач, деди: «Менга мол-давлат билан мадад бермоқчимисизлар? Аллоҳнинг менга бергани сизларга берганидан яхшироқ. Балки сизлар ҳадяларингиз билан қувонарсизлар.
ٱرۡجِعۡ إِلَیۡهِمۡ فَلَنَأۡتِیَنَّهُم بِجُنُودࣲ لَّا قِبَلَ لَهُم بِهَا وَلَنُخۡرِجَنَّهُم مِّنۡهَاۤ أَذِلَّةࣰ وَهُمۡ صَـٰغِرُونَ ﴿٣٧﴾
Уларга қайтиб бор. Бас, албатта, биз улар бас кела олмайдиган қўшин ила борурмиз ва у ердан уларни хору зор қилиб қувиб чиқарурмиз».
قَالَ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلۡمَلَؤُاْ أَیُّكُمۡ یَأۡتِینِی بِعَرۡشِهَا قَبۡلَ أَن یَأۡتُونِی مُسۡلِمِینَ ﴿٣٨﴾
Деди: «Эй одамлар, улар менинг олдимга бўйсуниб келишларидан олдин унинг тахтини менга қайси бирингиз келтира олади?"
قَالَ عِفۡرِیتࣱ مِّنَ ٱلۡجِنِّ أَنَا۠ ءَاتِیكَ بِهِۦ قَبۡلَ أَن تَقُومَ مِن مَّقَامِكَۖ وَإِنِّی عَلَیۡهِ لَقَوِیٌّ أَمِینࣱ ﴿٣٩﴾
Жинлардан бир паҳлавони деди: «Мен уни сенга ўрнингдан туришингдан олдин келтираман ва албатта, мен бунга қодир ва ишончлидирман».
قَالَ ٱلَّذِی عِندَهُۥ عِلۡمࣱ مِّنَ ٱلۡكِتَـٰبِ أَنَا۠ ءَاتِیكَ بِهِۦ قَبۡلَ أَن یَرۡتَدَّ إِلَیۡكَ طَرۡفُكَۚ فَلَمَّا رَءَاهُ مُسۡتَقِرًّا عِندَهُۥ قَالَ هَـٰذَا مِن فَضۡلِ رَبِّی لِیَبۡلُوَنِیۤ ءَأَشۡكُرُ أَمۡ أَكۡفُرُۖ وَمَن شَكَرَ فَإِنَّمَا یَشۡكُرُ لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّی غَنِیࣱّ كَرِیمࣱ ﴿٤٠﴾
Китобдан хабари бор яна бири деди: «Мен уни сенга кўз юмиб очгунингча келтираман». Уни ўз ҳузурида жойлашиб турганини кўргач, деди: «Бу Парвардигоримнинг шукр қиламанми ёки нонкўрлик қиламанми, шуни синаш учун кўрсатган фазлидандир. Ким шукр қилса, ўзи учун шукр қилади. Ким нонкўрлик қилса, бас, Парвардигорим Беҳожат ва Карамли Зотдир».
قَالَ نَكِّرُواْ لَهَا عَرۡشَهَا نَنظُرۡ أَتَهۡتَدِیۤ أَمۡ تَكُونُ مِنَ ٱلَّذِینَ لَا یَهۡتَدُونَ ﴿٤١﴾
Деди: «Унинг тахтини ўзгартириб қўйинглар. Кўрайлик-чи, (уни танишга) йўл топа олармикин ёки йўл тополмайдиганлардан бўлармикин».
فَلَمَّا جَاۤءَتۡ قِیلَ أَهَـٰكَذَا عَرۡشُكِۖ قَالَتۡ كَأَنَّهُۥ هُوَۚ وَأُوتِینَا ٱلۡعِلۡمَ مِن قَبۡلِهَا وَكُنَّا مُسۡلِمِینَ ﴿٤٢﴾
У келгач: «Тахтинг мана шундаймиди?» - дейилди. Деди: «Худди ўшанинг ўзи-ку». Ундан олдин бизга илм берилиб, мусулмон бўлганмиз.
وَصَدَّهَا مَا كَانَت تَّعۡبُدُ مِن دُونِ ٱللَّهِۖ إِنَّهَا كَانَتۡ مِن قَوۡمࣲ كَـٰفِرِینَ ﴿٤٣﴾
Уни Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётган нарсаси тўсган. У кофир қавмдан эди.
قِیلَ لَهَا ٱدۡخُلِی ٱلصَّرۡحَۖ فَلَمَّا رَأَتۡهُ حَسِبَتۡهُ لُجَّةࣰ وَكَشَفَتۡ عَن سَاقَیۡهَاۚ قَالَ إِنَّهُۥ صَرۡحࣱ مُّمَرَّدࣱ مِّن قَوَارِیرَۗ قَالَتۡ رَبِّ إِنِّی ظَلَمۡتُ نَفۡسِی وَأَسۡلَمۡتُ مَعَ سُلَیۡمَـٰنَ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٤٤﴾
Унга: «Саройга кир», дейилди. Уни кўргач, тўлқин деб ўйлади ва оёқларини очди. Деди: «Бу биллурдан силлиқ қилиб ясалган қасрдир». Деди: «Парвардигорим, мен аниқ ўзимга зулм қилибман. Энди Сулаймон билан бирга оламлар Парвардигори Аллоҳга бўйсундим».
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَاۤ إِلَىٰ ثَمُودَ أَخَاهُمۡ صَـٰلِحًا أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ فَإِذَا هُمۡ فَرِیقَانِ یَخۡتَصِمُونَ ﴿٤٥﴾
Самудга унинг биродари Солиҳни юбордик. Аллоҳга ибодат қилинглар. Бас, кутилмаганда улар икки гуруҳга бўлиниб олиб, тортиша бошладилар.
قَالَ یَـٰقَوۡمِ لِمَ تَسۡتَعۡجِلُونَ بِٱلسَّیِّئَةِ قَبۡلَ ٱلۡحَسَنَةِۖ لَوۡلَا تَسۡتَغۡفِرُونَ ٱللَّهَ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ ﴿٤٦﴾
Деди: «Эй қавмим, нима учун яхшиликдан олдин ёмонликни шошилтирасизлар? Аллоҳга истиғфор айтсангиз бўлмайдими? Шояд, сизларга раҳм қилинса».
قَالُواْ ٱطَّیَّرۡنَا بِكَ وَبِمَن مَّعَكَۚ قَالَ طَـٰۤىِٕرُكُمۡ عِندَ ٱللَّهِۖ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمࣱ تُفۡتَنُونَ ﴿٤٧﴾
Дедилар: «Сен ва сен билан бирга бўлганларнинг шумқадамлигидан деб билдик». Деди: «Шумланишингиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Балки сизлар синалаётган қавмсиз».
وَكَانَ فِی ٱلۡمَدِینَةِ تِسۡعَةُ رَهۡطࣲ یُفۡسِدُونَ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَا یُصۡلِحُونَ ﴿٤٨﴾
Шаҳарда тўққиз гуруҳ бор бўлиб, ер юзида бузғунчилик қилишар, ислоҳ қилмас эдилар.
قَالُواْ تَقَاسَمُواْ بِٱللَّهِ لَنُبَیِّتَنَّهُۥ وَأَهۡلَهُۥ ثُمَّ لَنَقُولَنَّ لِوَلِیِّهِۦ مَا شَهِدۡنَا مَهۡلِكَ أَهۡلِهِۦ وَإِنَّا لَصَـٰدِقُونَ ﴿٤٩﴾
Аллоҳ номига қасам ичишиб, бир-бирларига дедилар: «Уни ва унинг аҳлини тунда ўлдирамиз. Кейин унинг валийига, унинг аҳли қандай ҳалок бўлганини кўрмадик, биз рост сўзлагувчилармиз, деймиз».
وَمَكَرُواْ مَكۡرࣰا وَمَكَرۡنَا مَكۡرࣰا وَهُمۡ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿٥٠﴾
Улар макр қилдилар. Биз ҳам улар сезмаган ҳолда бир «макр» қилдик.
فَٱنظُرۡ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ مَكۡرِهِمۡ أَنَّا دَمَّرۡنَـٰهُمۡ وَقَوۡمَهُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٥١﴾
Улар қилган макрнинг оқибати нима бўлганини кўринг! Биз уларни ва қавмларини, ҳамма-ҳаммасини яксон қилдик.
فَتِلۡكَ بُیُوتُهُمۡ خَاوِیَةَۢ بِمَا ظَلَمُوۤاْۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَعۡلَمُونَ ﴿٥٢﴾
Ана, зулм қилганлари туфайли уйлари ҳувиллаб ётибди! Албатта, бунда биладиган қавмлар учун ибрат бордир.
وَأَنجَیۡنَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَكَانُواْ یَتَّقُونَ ﴿٥٣﴾
Иймон келтириб, тақво қилиб юрганларга эса нажот бердик.
وَلُوطًا إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦۤ أَتَأۡتُونَ ٱلۡفَـٰحِشَةَ وَأَنتُمۡ تُبۡصِرُونَ ﴿٥٤﴾
Лутни ҳам (эсланг). У қавмига деди: «Кўра-била туриб бузуқлик қиласизларми?»
أَىِٕنَّكُمۡ لَتَأۡتُونَ ٱلرِّجَالَ شَهۡوَةࣰ مِّن دُونِ ٱلنِّسَاۤءِۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمࣱ تَجۡهَلُونَ ﴿٥٥﴾
«Аёлларни қўйиб, эркакларга шаҳват билан яқинлик қиласизларми? Йўқ! Сизлар жоҳиллик қилаётган қавмдирсиз».
۞ فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهِۦۤ إِلَّاۤ أَن قَالُوۤاْ أَخۡرِجُوۤاْ ءَالَ لُوطࣲ مِّن قَرۡیَتِكُمۡۖ إِنَّهُمۡ أُنَاسࣱ یَتَطَهَّرُونَ ﴿٥٦﴾
Қавмининг жавоби: «Лут аҳлини юртингиздан чиқариб юборинг, албатта, улар ўзларини пок тутадиган одамлардир», дейишдан бошқа нарса бўлмади.
فَأَنجَیۡنَـٰهُ وَأَهۡلَهُۥۤ إِلَّا ٱمۡرَأَتَهُۥ قَدَّرۡنَـٰهَا مِنَ ٱلۡغَـٰبِرِینَ ﴿٥٧﴾
Биз унга ва унинг аҳлига нажот бердик. Фақат хотини бундан мустасно бўлди. Уни азобда қоладиганлардан бўлишини тақдир этдик.
وَأَمۡطَرۡنَا عَلَیۡهِم مَّطَرࣰاۖ فَسَاۤءَ مَطَرُ ٱلۡمُنذَرِینَ ﴿٥٨﴾
Уларнинг устига бир ёмғир ёғдирдик. Бас, огоҳлантирилганларнинг ёмғири нақадар ёмон бўлди!
قُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ وَسَلَـٰمٌ عَلَىٰ عِبَادِهِ ٱلَّذِینَ ٱصۡطَفَىٰۤۗ ءَاۤللَّهُ خَیۡرٌ أَمَّا یُشۡرِكُونَ ﴿٥٩﴾
Айтинг: «Аллоҳга ҳамд ва У Зот саралаб олган бандаларига саломатлик бўлсин. Аллоҳ яхшими ёки улар ширк келтираётган нарсаларми?
أَمَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَأَنزَلَ لَكُم مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَأَنۢبَتۡنَا بِهِۦ حَدَاۤىِٕقَ ذَاتَ بَهۡجَةࣲ مَّا كَانَ لَكُمۡ أَن تُنۢبِتُواْ شَجَرَهَاۤۗ أَءِلَـٰهࣱ مَّعَ ٱللَّهِۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمࣱ یَعۡدِلُونَ ﴿٦٠﴾
Ёки осмонлару ерни яратган ва сизларга осмондан ёмғир ёғдирган Зотми?» Бас, Биз у билан гўзал боғларни ўстирдик. Унинг дарахтини ўстириш қўлингиздан келмас эди. Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, улар (Холиқни махлуққа) тенглаштирадиган қавмдирлар!
أَمَّن جَعَلَ ٱلۡأَرۡضَ قَرَارࣰا وَجَعَلَ خِلَـٰلَهَاۤ أَنۡهَـٰرࣰا وَجَعَلَ لَهَا رَوَ ٰسِیَ وَجَعَلَ بَیۡنَ ٱلۡبَحۡرَیۡنِ حَاجِزًاۗ أَءِلَـٰهࣱ مَّعَ ٱللَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٦١﴾
Ёки заминни қароргоҳ айлаб, унинг орасида дарёлар пайдо қилган ва унинг учун поналар-тоғлар барпо этган ҳамда икки денгиз ўртасида тўсиқ ўрнатиб қўйган Зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Йўқ, уларнинг кўплари билмайдилар!
أَمَّن یُجِیبُ ٱلۡمُضۡطَرَّ إِذَا دَعَاهُ وَیَكۡشِفُ ٱلسُّوۤءَ وَیَجۡعَلُكُمۡ خُلَفَاۤءَ ٱلۡأَرۡضِۗ أَءِلَـٰهࣱ مَّعَ ٱللَّهِۚ قَلِیلࣰا مَّا تَذَكَّرُونَ ﴿٦٢﴾
Ёки музтар киши илтижо қилганида ижобат этиб, унинг мушкулини осон айлайдиган ҳамда сизларни заминга халифа қилиб қўядиган Зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?! Жуда оз ибрат оласизлар!
أَمَّن یَهۡدِیكُمۡ فِی ظُلُمَـٰتِ ٱلۡبَرِّ وَٱلۡبَحۡرِ وَمَن یُرۡسِلُ ٱلرِّیَـٰحَ بُشۡرَۢا بَیۡنَ یَدَیۡ رَحۡمَتِهِۦۤۗ أَءِلَـٰهࣱ مَّعَ ٱللَّهِۚ تَعَـٰلَى ٱللَّهُ عَمَّا یُشۡرِكُونَ ﴿٦٣﴾
Ёки сизларни қуруқлигу денгиз зулматларида тўғри йўлга йўллаб қўядиган ҳамда Ўз раҳмати олдидан шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотми?! Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳ борми?! Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан Олийдир.
أَمَّن یَبۡدَؤُاْ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ یُعِیدُهُۥ وَمَن یَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِۗ أَءِلَـٰهࣱ مَّعَ ٱللَّهِۚ قُلۡ هَاتُواْ بُرۡهَـٰنَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٦٤﴾
Ёки дастлаб Ўзи яратиб, кейин яна қайта яратадиган Зотми?! Ким сизларга осмону ердан ризқ берур? Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳ борми?! Айтинг: «Агар ростгўй бўлсангизлар, ҳужжатларингизни келтирингиз».
قُل لَّا یَعۡلَمُ مَن فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ ٱلۡغَیۡبَ إِلَّا ٱللَّهُۚ وَمَا یَشۡعُرُونَ أَیَّانَ یُبۡعَثُونَ ﴿٦٥﴾
Айтинг: «Ғайбни осмонлару ердаги ҳеч кимса билмас. Уни ёлғиз Аллоҳгина билур». Улар қачон қайта тирилишларини ҳам сезмаслар.
بَلِ ٱدَّ ٰرَكَ عِلۡمُهُمۡ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِۚ بَلۡ هُمۡ فِی شَكࣲّ مِّنۡهَاۖ بَلۡ هُم مِّنۡهَا عَمُونَ ﴿٦٦﴾
Балки охират ҳақидаги билимлари такомиллашгандир. Йўқ, улар ундан шубҳаланиб турибдилар. Йўқ, улар ундан кўрдирлар.
وَقَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُوۤاْ أَءِذَا كُنَّا تُرَ ٰبࣰا وَءَابَاۤؤُنَاۤ أَىِٕنَّا لَمُخۡرَجُونَ ﴿٦٧﴾
Куфр келтирган кимсалар дедилар: «Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланиб кетганимиздан кейин (қабрдан тирилиб) яна қайта чиқариламизми?
لَقَدۡ وُعِدۡنَا هَـٰذَا نَحۡنُ وَءَابَاۤؤُنَا مِن قَبۡلُ إِنۡ هَـٰذَاۤ إِلَّاۤ أَسَـٰطِیرُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٦٨﴾
Бизга ҳам, олдинги ота-боболаримизга ҳам шу иш ваъда қилинган. Бу олдингиларнинг афсоналаридан бошқа нарса эмас».
قُلۡ سِیرُواْ فِی ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلۡمُجۡرِمِینَ ﴿٦٩﴾
Айтинг: «Ерни кезинглар ва жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўринглар!»
وَلَا تَحۡزَنۡ عَلَیۡهِمۡ وَلَا تَكُن فِی ضَیۡقࣲ مِّمَّا یَمۡكُرُونَ ﴿٧٠﴾
Сиз уларга хафа бўлманг. Улар қилаётган найранглардан сиқилманг.
وَیَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٧١﴾
Айтадилар: «Ростгўй бўлсангиз, айтинг-чи, бу ваъда қачон юз беради?»
قُلۡ عَسَىٰۤ أَن یَكُونَ رَدِفَ لَكُم بَعۡضُ ٱلَّذِی تَسۡتَعۡجِلُونَ ﴿٧٢﴾
Айтинг: «Эҳтимол сизлар шошилтираётган нарсанинг айрим қисми сизларга яқин келиб қолгандир».
وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو فَضۡلٍ عَلَى ٱلنَّاسِ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا یَشۡكُرُونَ ﴿٧٣﴾
Албатта, Парвардигорингиз одамларга фазлу марҳаматлидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
وَإِنَّ رَبَّكَ لَیَعۡلَمُ مَا تُكِنُّ صُدُورُهُمۡ وَمَا یُعۡلِنُونَ ﴿٧٤﴾
Албатта, Парвардигорингиз уларнинг диллари яширадиган нарсаларни ҳам, ошкор қиладиган нарсаларни ҳам билур.
وَمَا مِنۡ غَاۤىِٕبَةࣲ فِی ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِ إِلَّا فِی كِتَـٰبࣲ مُّبِینٍ ﴿٧٥﴾
Осмону ерда Очиқ Китобда битилмаган бирон яширин нарса йўқ.
إِنَّ هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ یَقُصُّ عَلَىٰ بَنِیۤ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ أَكۡثَرَ ٱلَّذِی هُمۡ فِیهِ یَخۡتَلِفُونَ ﴿٧٦﴾
Албатта, бу Қуръон Бани Исроилга улар ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини баён қилиб беради.
إِنَّ رَبَّكَ یَقۡضِی بَیۡنَهُم بِحُكۡمِهِۦۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٧٨﴾
Албатта, Парвардигорингиз улар ўртасида Ўз ҳукми билан ажрим қилур. У Азиз ва Билгувчидир.
فَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۖ إِنَّكَ عَلَى ٱلۡحَقِّ ٱلۡمُبِینِ ﴿٧٩﴾
Бас, сиз Аллоҳга таваккул қилинг! Албатта, сиз очиқ-ойдин ҳақиқат устидадирсиз.
إِنَّكَ لَا تُسۡمِعُ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَلَا تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ ٱلدُّعَاۤءَ إِذَا وَلَّوۡاْ مُدۡبِرِینَ ﴿٨٠﴾
Аниқки, сиз ўликларга эшиттира олмассиз ва юз ўгириб кетаётган карларга ҳам даъватни эшиттира олмассиз.
وَمَاۤ أَنتَ بِهَـٰدِی ٱلۡعُمۡیِ عَن ضَلَـٰلَتِهِمۡۖ إِن تُسۡمِعُ إِلَّا مَن یُؤۡمِنُ بِـَٔایَـٰتِنَا فَهُم مُّسۡلِمُونَ ﴿٨١﴾
Сиз кўрларни залолатларидан ҳидоят сари йўлловчи эмассиз. Фақат Бизнинг оятларимизга иймон келтирганларгина бундан мустасно. Бас, ўшалар мусулмонлардир.
۞ وَإِذَا وَقَعَ ٱلۡقَوۡلُ عَلَیۡهِمۡ أَخۡرَجۡنَا لَهُمۡ دَاۤبَّةࣰ مِّنَ ٱلۡأَرۡضِ تُكَلِّمُهُمۡ أَنَّ ٱلنَّاسَ كَانُواْ بِـَٔایَـٰتِنَا لَا یُوقِنُونَ ﴿٨٢﴾
Уларга азоб тушиши аниқ бўлиб қолган пайтда заминдан бир ҳайвонни чиқарурмиз. У одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида сўзлар.
وَیَوۡمَ نَحۡشُرُ مِن كُلِّ أُمَّةࣲ فَوۡجࣰا مِّمَّن یُكَذِّبُ بِـَٔایَـٰتِنَا فَهُمۡ یُوزَعُونَ ﴿٨٣﴾
(Эсланг!) Биз ҳар бир миллатдан оятларимизни ёлғон дейдиган бир гуруҳ кимсаларни тўплаб, улар тизилиб турадиган кун!
حَتَّىٰۤ إِذَا جَاۤءُو قَالَ أَكَذَّبۡتُم بِـَٔایَـٰتِی وَلَمۡ تُحِیطُواْ بِهَا عِلۡمًا أَمَّاذَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٨٤﴾
Улар келишгач, (Аллоҳ) айтди: «Сизлар аниқ билмай туриб Менинг оятларимни ёлғон дедингизми?! Йўқса, нима қилган эдингизлар?!»
وَوَقَعَ ٱلۡقَوۡلُ عَلَیۡهِم بِمَا ظَلَمُواْ فَهُمۡ لَا یَنطِقُونَ ﴿٨٥﴾
Зулм қилганлари туфайли уларга азоб тушди. Бас, улар гапиролмай қолдилар.
أَلَمۡ یَرَوۡاْ أَنَّا جَعَلۡنَا ٱلَّیۡلَ لِیَسۡكُنُواْ فِیهِ وَٱلنَّهَارَ مُبۡصِرًاۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یُؤۡمِنُونَ ﴿٨٦﴾
Ором олишлари учун кечани, кўришлари учун эса кундузни қилиб берганимизни кўрмадиларми?! Албатта, бу ишда иймон келтирадиган қавм учун ибратлар бордир.
وَیَوۡمَ یُنفَخُ فِی ٱلصُّورِ فَفَزِعَ مَن فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَمَن فِی ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا مَن شَاۤءَ ٱللَّهُۚ وَكُلٌّ أَتَوۡهُ دَ ٰخِرِینَ ﴿٨٧﴾
Сур чалинган кунда осмонлару ердаги кимсалар даҳшатга тушадилар. Аллоҳ хоҳлаган кишиларгина бундан мустасно бўлади. Ҳамма У Зотга бўйин эгиб келади.
وَتَرَى ٱلۡجِبَالَ تَحۡسَبُهَا جَامِدَةࣰ وَهِیَ تَمُرُّ مَرَّ ٱلسَّحَابِۚ صُنۡعَ ٱللَّهِ ٱلَّذِیۤ أَتۡقَنَ كُلَّ شَیۡءٍۚ إِنَّهُۥ خَبِیرُۢ بِمَا تَفۡعَلُونَ ﴿٨٨﴾
Тоғларни кўриб, тек қотиб қолган, деб ўйлайсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар юргандек юрадилар. Бу ҳамма нарсани пухта қилган Аллоҳнинг санъатидир. Албатта, У Зот сизлар қилаётган ишлардан Хабардордир.
مَن جَاۤءَ بِٱلۡحَسَنَةِ فَلَهُۥ خَیۡرࣱ مِّنۡهَا وَهُم مِّن فَزَعࣲ یَوۡمَىِٕذٍ ءَامِنُونَ ﴿٨٩﴾
Ким яхшилик қилса, унга ундан ҳам яхшироғи бўлур ва улар ўша куннинг даҳшатидан омондадирлар.
وَمَن جَاۤءَ بِٱلسَّیِّئَةِ فَكُبَّتۡ وُجُوهُهُمۡ فِی ٱلنَّارِ هَلۡ تُجۡزَوۡنَ إِلَّا مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٩٠﴾
Ким ёмонлик қилса, бас, юзтубан дўзахга ташланур. «Сизларга фақат қилган амалларингиз жазоси берилмоқда, холос».
إِنَّمَاۤ أُمِرۡتُ أَنۡ أَعۡبُدَ رَبَّ هَـٰذِهِ ٱلۡبَلۡدَةِ ٱلَّذِی حَرَّمَهَا وَلَهُۥ كُلُّ شَیۡءࣲۖ وَأُمِرۡتُ أَنۡ أَكُونَ مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِینَ ﴿٩١﴾
Мана шу шаҳарни Ҳарам айлаган унинг Парвардигоригагина ибодат қилишга буюрилганман. Ҳамма нарса Уникидир. Мусулмонлардан бўлишга буюрилганман.
وَأَنۡ أَتۡلُوَاْ ٱلۡقُرۡءَانَۖ فَمَنِ ٱهۡتَدَىٰ فَإِنَّمَا یَهۡتَدِی لِنَفۡسِهِۦۖ وَمَن ضَلَّ فَقُلۡ إِنَّمَاۤ أَنَا۠ مِنَ ٱلۡمُنذِرِینَ ﴿٩٢﴾
Ва Қуръонни тиловат қилишга. Ким ҳидоят топса, фақат ўзи учун топади. Ким залолатга кетса, унга: «Мен огоҳлантиргувчиларданман, холос», деб айтинг.