Surah Қасас сураси - Al-Qasas

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Қасас сураси - Al-Qasas - Aya count 88

طسۤمۤ ﴿١﴾

То. Син. Мим.


Arabic explanations of the Qur’an:

تِلۡكَ ءَایَـٰتُ ٱلۡكِتَـٰبِ ٱلۡمُبِینِ ﴿٢﴾

Булар аниқ Китобнинг оятларидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

نَتۡلُواْ عَلَیۡكَ مِن نَّبَإِ مُوسَىٰ وَفِرۡعَوۡنَ بِٱلۡحَقِّ لِقَوۡمࣲ یُؤۡمِنُونَ ﴿٣﴾

Иймон келтирадиган қавм учун сизга Мусо ва Фиръавн хабаридан ҳақ ила тиловат қилиб берурмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ فِرۡعَوۡنَ عَلَا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَجَعَلَ أَهۡلَهَا شِیَعࣰا یَسۡتَضۡعِفُ طَاۤىِٕفَةࣰ مِّنۡهُمۡ یُذَبِّحُ أَبۡنَاۤءَهُمۡ وَیَسۡتَحۡیِۦ نِسَاۤءَهُمۡۚ إِنَّهُۥ كَانَ مِنَ ٱلۡمُفۡسِدِینَ ﴿٤﴾

Албатта, Фиръавн ер юзида катта кетиб, унинг аҳолисини гуруҳларга бўлиб юборди. Улардан бир тоифасини хорлаб, ўғилларини сўяр ва қизларини тирик қолдирарди. Албатта, у бузғунчилардан бўлганди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَنُرِیدُ أَن نَّمُنَّ عَلَى ٱلَّذِینَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَنَجۡعَلَهُمۡ أَىِٕمَّةࣰ وَنَجۡعَلَهُمُ ٱلۡوَ ٰ⁠رِثِینَ ﴿٥﴾

Биз эса ер юзида хорланганларга марҳамат кўрсатишни, уларни пешволар қилишни, уларни ворислар қилишни истаймиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَنُمَكِّنَ لَهُمۡ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَنُرِیَ فِرۡعَوۡنَ وَهَـٰمَـٰنَ وَجُنُودَهُمَا مِنۡهُم مَّا كَانُواْ یَحۡذَرُونَ ﴿٦﴾

Уларни ер юзида барқарор айлашни, Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарларига эса (Бани Исроил) тарафидан улар қўрқадиган нарсаларни кўрсатиб қўйишни ҳам.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَوۡحَیۡنَاۤ إِلَىٰۤ أُمِّ مُوسَىٰۤ أَنۡ أَرۡضِعِیهِۖ فَإِذَا خِفۡتِ عَلَیۡهِ فَأَلۡقِیهِ فِی ٱلۡیَمِّ وَلَا تَخَافِی وَلَا تَحۡزَنِیۤۖ إِنَّا رَاۤدُّوهُ إِلَیۡكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ ٱلۡمُرۡسَلِینَ ﴿٧﴾

Мусонинг онасига шундай ваҳий юбордик: «Уни эмизавер. Унга бирон кори ҳол бўлишидан қўрқсанг, уни дарёга ташла. Қўрқма, хафа бўлма. Биз уни сенга аниқ қайтаргувчимиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчимиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱلۡتَقَطَهُۥۤ ءَالُ فِرۡعَوۡنَ لِیَكُونَ لَهُمۡ عَدُوࣰّا وَحَزَنًاۗ إِنَّ فِرۡعَوۡنَ وَهَـٰمَـٰنَ وَجُنُودَهُمَا كَانُواْ خَـٰطِـِٔینَ ﴿٨﴾

Бас, уни Фиръавн хонадони ўзларига душман ва ғам-ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилгувчи бўлдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَتِ ٱمۡرَأَتُ فِرۡعَوۡنَ قُرَّتُ عَیۡنࣲ لِّی وَلَكَۖ لَا تَقۡتُلُوهُ عَسَىٰۤ أَن یَنفَعَنَاۤ أَوۡ نَتَّخِذَهُۥ وَلَدࣰا وَهُمۡ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿٩﴾

Фиръавннинг хотини деди: «У мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Балки унинг бизга фойдаси тегиб қолар ёки уни бола қилиб олармиз». Ҳолбуки, улар (нима қилаётганларини) сезмасдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَصۡبَحَ فُؤَادُ أُمِّ مُوسَىٰ فَـٰرِغًاۖ إِن كَادَتۡ لَتُبۡدِی بِهِۦ لَوۡلَاۤ أَن رَّبَطۡنَا عَلَىٰ قَلۡبِهَا لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿١٠﴾

Мусо онасининг қалби бўм-бўш қолди. Мўминлардан бўлиши учун қалбини мустаҳкам боғламаганимизда уни очиб қўйишига сал қолди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَتۡ لِأُخۡتِهِۦ قُصِّیهِۖ فَبَصُرَتۡ بِهِۦ عَن جُنُبࣲ وَهُمۡ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿١١﴾

Унинг опасига: «Изидан бор», деди. Бас, уни узоқдан кузатиб турди. Улар сезмас эдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَحَرَّمۡنَا عَلَیۡهِ ٱلۡمَرَاضِعَ مِن قَبۡلُ فَقَالَتۡ هَلۡ أَدُلُّكُمۡ عَلَىٰۤ أَهۡلِ بَیۡتࣲ یَكۡفُلُونَهُۥ لَكُمۡ وَهُمۡ لَهُۥ نَـٰصِحُونَ ﴿١٢﴾

Олдин унга эмизгувчиларни ҳаром қилган эдик. Деди: «Сизларга уни сизлар учун тарбиялаб берадиган ва унга насиҳатгўй бўладиган бир оилани айтайми?»


Arabic explanations of the Qur’an:

فَرَدَدۡنَـٰهُ إِلَىٰۤ أُمِّهِۦ كَیۡ تَقَرَّ عَیۡنُهَا وَلَا تَحۡزَنَ وَلِتَعۡلَمَ أَنَّ وَعۡدَ ٱللَّهِ حَقࣱّ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿١٣﴾

Бас, уни онасига қайтардик. Токи кўзи қувонсин, хафа бўлмасин ва Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ эканини аниқ билсин. Лекин уларнинг кўплари билмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَمَّا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَٱسۡتَوَىٰۤ ءَاتَیۡنَـٰهُ حُكۡمࣰا وَعِلۡمࣰاۚ وَكَذَ ٰ⁠لِكَ نَجۡزِی ٱلۡمُحۡسِنِینَ ﴿١٤﴾

Вояга етиб, расо бўлгач, унга ҳикмат ва билим ато этдик. Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَدَخَلَ ٱلۡمَدِینَةَ عَلَىٰ حِینِ غَفۡلَةࣲ مِّنۡ أَهۡلِهَا فَوَجَدَ فِیهَا رَجُلَیۡنِ یَقۡتَتِلَانِ هَـٰذَا مِن شِیعَتِهِۦ وَهَـٰذَا مِنۡ عَدُوِّهِۦۖ فَٱسۡتَغَـٰثَهُ ٱلَّذِی مِن شِیعَتِهِۦ عَلَى ٱلَّذِی مِنۡ عَدُوِّهِۦ فَوَكَزَهُۥ مُوسَىٰ فَقَضَىٰ عَلَیۡهِۖ قَالَ هَـٰذَا مِنۡ عَمَلِ ٱلشَّیۡطَـٰنِۖ إِنَّهُۥ عَدُوࣱّ مُّضِلࣱّ مُّبِینࣱ ﴿١٥﴾

Мусо шаҳарга унинг аҳолиси ғафлатда бўлган пайтда кирди. Унда икки киши урушаётганини кўрди. Бири ўз гуруҳидан, яна бири эса душманидан эди. Ўзининг гуруҳидан бўлган киши ундан душман томондан бўлган кимсага қарши ёрдам сўради. Шунда Мусо бир мушт уриб уни ўлдириб қўйди. Деди: «Бу шайтоннинг ишидандир. Албатта, у йўлдан ургувчи очиқ душмандир».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ رَبِّ إِنِّی ظَلَمۡتُ نَفۡسِی فَٱغۡفِرۡ لِی فَغَفَرَ لَهُۥۤۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلرَّحِیمُ ﴿١٦﴾

Деди: «Парвардигорим, дарҳақиқат, мен ўз жонимга жабр қилиб қўйдим. Энди Ўзинг мени мағфират қил». Бас, уни мағфират қилди. Албатта, Унинг Ўзигина Мағфиратли, Меҳрибондир.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ رَبِّ بِمَاۤ أَنۡعَمۡتَ عَلَیَّ فَلَنۡ أَكُونَ ظَهِیرࣰا لِّلۡمُجۡرِمِینَ ﴿١٧﴾

Деди: «Парвардигорим, менга берган неъматинг ҳаққи ҳаргиз жиноятчиларга ёрдам қилгувчи бўлмасман».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَصۡبَحَ فِی ٱلۡمَدِینَةِ خَاۤىِٕفࣰا یَتَرَقَّبُ فَإِذَا ٱلَّذِی ٱسۡتَنصَرَهُۥ بِٱلۡأَمۡسِ یَسۡتَصۡرِخُهُۥۚ قَالَ لَهُۥ مُوسَىٰۤ إِنَّكَ لَغَوِیࣱّ مُّبِینࣱ ﴿١٨﴾

Бас, у эрта тонгда шаҳарда қўрқиб, хавфсираб кетаётган эди, баногоҳ кеча ундан ёрдам сўраган кимса яна уни ёрдамга чақириб қолди. Мусо унга деди: «Дарҳақиқат, сен аниқ гумроҳдирсан».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَمَّاۤ أَنۡ أَرَادَ أَن یَبۡطِشَ بِٱلَّذِی هُوَ عَدُوࣱّ لَّهُمَا قَالَ یَـٰمُوسَىٰۤ أَتُرِیدُ أَن تَقۡتُلَنِی كَمَا قَتَلۡتَ نَفۡسَۢا بِٱلۡأَمۡسِۖ إِن تُرِیدُ إِلَّاۤ أَن تَكُونَ جَبَّارࣰا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا تُرِیدُ أَن تَكُونَ مِنَ ٱلۡمُصۡلِحِینَ ﴿١٩﴾

Энди у ўзларига душман бўлган кимсани тутмоқчи бўлиб турганди: «Эй Мусо, кеча бир жонни ўлдирганинг каби мени ҳам ўлдирмоқчимисан?! Сен ер юзида жабр қилувчи бўлишдан бошқа нарсани хоҳламайсан. Сен ислоҳ қилгувчилардан бўлишни истамайсан», деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَاۤءَ رَجُلࣱ مِّنۡ أَقۡصَا ٱلۡمَدِینَةِ یَسۡعَىٰ قَالَ یَـٰمُوسَىٰۤ إِنَّ ٱلۡمَلَأَ یَأۡتَمِرُونَ بِكَ لِیَقۡتُلُوكَ فَٱخۡرُجۡ إِنِّی لَكَ مِنَ ٱلنَّـٰصِحِینَ ﴿٢٠﴾

Шаҳарнинг нариги четидан бир киши шошганча келиб: «Эй Мусо, одамлар сени ўлдириш учун тил бириктиряптилар. Бас, чиқиб кет. Албатта, мен сенга холис насиҳат қилгувчиларданман», деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَخَرَجَ مِنۡهَا خَاۤىِٕفࣰا یَتَرَقَّبُۖ قَالَ رَبِّ نَجِّنِی مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٢١﴾

Бас, хавфсираб, атрофга аланглаган кўйи у ердан чиқиб кетар экан, деди: «Парвардигорим, менга бу золим қавмдан нажот бер».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَمَّا تَوَجَّهَ تِلۡقَاۤءَ مَدۡیَنَ قَالَ عَسَىٰ رَبِّیۤ أَن یَهۡدِیَنِی سَوَاۤءَ ٱلسَّبِیلِ ﴿٢٢﴾

Мадян сари юзланар экан: «Шояд, Парвардигорим мени тўғри йўлга ҳидоят қилса», деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَمَّا وَرَدَ مَاۤءَ مَدۡیَنَ وَجَدَ عَلَیۡهِ أُمَّةࣰ مِّنَ ٱلنَّاسِ یَسۡقُونَ وَوَجَدَ مِن دُونِهِمُ ٱمۡرَأَتَیۡنِ تَذُودَانِۖ قَالَ مَا خَطۡبُكُمَاۖ قَالَتَا لَا نَسۡقِی حَتَّىٰ یُصۡدِرَ ٱلرِّعَاۤءُۖ وَأَبُونَا شَیۡخࣱ كَبِیرࣱ ﴿٢٣﴾

Мадяннинг сувига етиб келгач, у ерда бир тўп одамлар ҳайвонларини суғораётганларини кўрди. Улардан бошқа яна икки қизнинг (қўйларини) сувга йўлатмай турганларини кўриб: «Сизларга нима бўлди?» - деди. Улар: «Биз то подачилар қайтмагунларича суғора олмаймиз. Отамиз эса қари чол», дедилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَسَقَىٰ لَهُمَا ثُمَّ تَوَلَّىٰۤ إِلَى ٱلظِّلِّ فَقَالَ رَبِّ إِنِّی لِمَاۤ أَنزَلۡتَ إِلَیَّ مِنۡ خَیۡرࣲ فَقِیرࣱ ﴿٢٤﴾

Бас, уларга (қўйларини) суғориб берди. Кейин сояга бориб, деди: «Парвардигорим, менга нима яхшилик туширсанг, ўшанга муҳтожман».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَجَاۤءَتۡهُ إِحۡدَىٰهُمَا تَمۡشِی عَلَى ٱسۡتِحۡیَاۤءࣲ قَالَتۡ إِنَّ أَبِی یَدۡعُوكَ لِیَجۡزِیَكَ أَجۡرَ مَا سَقَیۡتَ لَنَاۚ فَلَمَّا جَاۤءَهُۥ وَقَصَّ عَلَیۡهِ ٱلۡقَصَصَ قَالَ لَا تَخَفۡۖ نَجَوۡتَ مِنَ ٱلۡقَوۡمِ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٢٥﴾

Бас, улардан бири уялиб келиб: «Отам сизни (қўйларимизни) суғориб берганингиз ҳақини бериш учун чақиряпти», деди. Унинг олдига келиб, қиссани айтиб бергач, деди: «Қўрқма, золим қавмлардан нажот топдинг».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَتۡ إِحۡدَىٰهُمَا یَـٰۤأَبَتِ ٱسۡتَـٔۡجِرۡهُۖ إِنَّ خَیۡرَ مَنِ ٱسۡتَـٔۡجَرۡتَ ٱلۡقَوِیُّ ٱلۡأَمِینُ ﴿٢٦﴾

Улардан бири: «Эй отажон, уни ишга ёллаб олинг. Чунки, сиз ишга ёллаб оладиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кимсадир», деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ إِنِّیۤ أُرِیدُ أَنۡ أُنكِحَكَ إِحۡدَى ٱبۡنَتَیَّ هَـٰتَیۡنِ عَلَىٰۤ أَن تَأۡجُرَنِی ثَمَـٰنِیَ حِجَجࣲۖ فَإِنۡ أَتۡمَمۡتَ عَشۡرࣰا فَمِنۡ عِندِكَۖ وَمَاۤ أُرِیدُ أَنۡ أَشُقَّ عَلَیۡكَۚ سَتَجِدُنِیۤ إِن شَاۤءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿٢٧﴾

Деди: «Менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Ўн йил тўла ишлаб берсанг, бу сен тарафингдандир. Мен сени қийнашни истамайман. Иншооллоҳ, сен менинг солиҳ кишилардан эканимни кўрасан».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ ذَ ٰ⁠لِكَ بَیۡنِی وَبَیۡنَكَۖ أَیَّمَا ٱلۡأَجَلَیۡنِ قَضَیۡتُ فَلَا عُدۡوَ ٰ⁠نَ عَلَیَّۖ وَٱللَّهُ عَلَىٰ مَا نَقُولُ وَكِیلࣱ ﴿٢٨﴾

Деди: «Мана шу сиз билан менинг ўртамиздаги (битимдир). Икки муддатдан қай бирини бажарсам ҳам менга зўрлик қилинмас. Аллоҳ айтаётган сўзимизга гувоҳдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ فَلَمَّا قَضَىٰ مُوسَى ٱلۡأَجَلَ وَسَارَ بِأَهۡلِهِۦۤ ءَانَسَ مِن جَانِبِ ٱلطُّورِ نَارࣰاۖ قَالَ لِأَهۡلِهِ ٱمۡكُثُوۤاْ إِنِّیۤ ءَانَسۡتُ نَارࣰا لَّعَلِّیۤ ءَاتِیكُم مِّنۡهَا بِخَبَرٍ أَوۡ جَذۡوَةࣲ مِّنَ ٱلنَّارِ لَعَلَّكُمۡ تَصۡطَلُونَ ﴿٢٩﴾

Мусо муддатни ўтаб, оиласи билан йўлга тушгач, Тур тарафидан бир оловни кўриб қолди. Оиласига деди: «Кутиб туринглар, мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд, сизларга бирон хабар ёки исиниб олишингиз учун оловдан бир чўғ олиб келарман».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَمَّاۤ أَتَىٰهَا نُودِیَ مِن شَـٰطِىِٕ ٱلۡوَادِ ٱلۡأَیۡمَنِ فِی ٱلۡبُقۡعَةِ ٱلۡمُبَـٰرَكَةِ مِنَ ٱلشَّجَرَةِ أَن یَـٰمُوسَىٰۤ إِنِّیۤ أَنَا ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٣٠﴾

Унинг олдига етиб келганида у муборак жойдаги водийнинг ўнг тарафидаги дарахтдан унга бир нидо келди: «Эй Мусо, албатта, Мен барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳдирман».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَنۡ أَلۡقِ عَصَاكَۚ فَلَمَّا رَءَاهَا تَهۡتَزُّ كَأَنَّهَا جَاۤنࣱّ وَلَّىٰ مُدۡبِرࣰا وَلَمۡ یُعَقِّبۡۚ یَـٰمُوسَىٰۤ أَقۡبِلۡ وَلَا تَخَفۡۖ إِنَّكَ مِنَ ٱلۡـَٔامِنِینَ ﴿٣١﴾

«Асоингни ташла». Бас, уни илондек қимирлаганини кўргач, ортига қарамай қочди. «Эй Мусо, келавер, қўрқма, сен омон бўлгувчилардансан».


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱسۡلُكۡ یَدَكَ فِی جَیۡبِكَ تَخۡرُجۡ بَیۡضَاۤءَ مِنۡ غَیۡرِ سُوۤءࣲ وَٱضۡمُمۡ إِلَیۡكَ جَنَاحَكَ مِنَ ٱلرَّهۡبِۖ فَذَ ٰ⁠نِكَ بُرۡهَـٰنَانِ مِن رَّبِّكَ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِیْهِۦۤۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمࣰا فَـٰسِقِینَ ﴿٣٢﴾

«Қўлингни қўйнингга сол, бирон зарарсиз оппоқ бўлиб чиқур ва қанотингни қўрқувдан қисиб ол. Бас, шу иккиси Парвардигоринг томонидан Фиръавн ва унинг одамларига икки ҳужжатдир. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлдилар».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ رَبِّ إِنِّی قَتَلۡتُ مِنۡهُمۡ نَفۡسࣰا فَأَخَافُ أَن یَقۡتُلُونِ ﴿٣٣﴾

Деди: «Парвардигорим, мен улардан бир жонни ўлдириб қўйганман. Энди улар мени ўлдиришларидан қўрқаман.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَخِی هَـٰرُونُ هُوَ أَفۡصَحُ مِنِّی لِسَانࣰا فَأَرۡسِلۡهُ مَعِیَ رِدۡءࣰا یُصَدِّقُنِیۤۖ إِنِّیۤ أَخَافُ أَن یُكَذِّبُونِ ﴿٣٤﴾

Мендан кўра акам Ҳоруннинг нутқи равонроқ. Уни мен билан бирга ёрдамчи қилиб юбор. У мени тасдиқлаб туради. Улар мени ёлғончига чиқаришларидан қўрқаман».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ سَنَشُدُّ عَضُدَكَ بِأَخِیكَ وَنَجۡعَلُ لَكُمَا سُلۡطَـٰنࣰا فَلَا یَصِلُونَ إِلَیۡكُمَا بِـَٔایَـٰتِنَاۤۚ أَنتُمَا وَمَنِ ٱتَّبَعَكُمَا ٱلۡغَـٰلِبُونَ ﴿٣٥﴾

Деди: «Биз сени аканг билан қувватлаймиз ва иккингизга бир салтанат берурмиз. Бас, улар сизларга етиша олмаслар. Бизнинг оятларимиз ила сизлар ҳам, сизларга эргашган кишилар ҳам ғолиб бўлгувчидирлар».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَمَّا جَاۤءَهُم مُّوسَىٰ بِـَٔایَـٰتِنَا بَیِّنَـٰتࣲ قَالُواْ مَا هَـٰذَاۤ إِلَّا سِحۡرࣱ مُّفۡتَرࣰى وَمَا سَمِعۡنَا بِهَـٰذَا فِیۤ ءَابَاۤىِٕنَا ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٣٦﴾

Мусо уларга очиқ-ойдин оятларимизни келтиргач, дедилар: «Бу уйдирма сеҳрдан бошқа нарса эмас. Олдинги ота-боболаримиздан ҳам бу ҳақда эшитмаганмиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ مُوسَىٰ رَبِّیۤ أَعۡلَمُ بِمَن جَاۤءَ بِٱلۡهُدَىٰ مِنۡ عِندِهِۦ وَمَن تَكُونُ لَهُۥ عَـٰقِبَةُ ٱلدَّارِۚ إِنَّهُۥ لَا یُفۡلِحُ ٱلظَّـٰلِمُونَ ﴿٣٧﴾

Мусо деди: «Парвардигорим Ўзининг ҳузуридан ким ҳидоят келтирганини ҳам, охират диёри оқибати кимга бўлишини ҳам яхши Билгувчи Зотдир. Албатта, золимлар нажот топмаслар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ فِرۡعَوۡنُ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلۡمَلَأُ مَا عَلِمۡتُ لَكُم مِّنۡ إِلَـٰهٍ غَیۡرِی فَأَوۡقِدۡ لِی یَـٰهَـٰمَـٰنُ عَلَى ٱلطِّینِ فَٱجۡعَل لِّی صَرۡحࣰا لَّعَلِّیۤ أَطَّلِعُ إِلَىٰۤ إِلَـٰهِ مُوسَىٰ وَإِنِّی لَأَظُنُّهُۥ مِنَ ٱلۡكَـٰذِبِینَ ﴿٣٨﴾

Фиръавн деди: «Эй аъёнлар, мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмаганман. Бас, эй Ҳомон, лойга ўт ёқиб, мен учун бир қаср қур, шоядки, (унга чиқиб) Мусонинг худосини кўрсам. Албатта, мен уни ёлғончилардан деб ўйламоқдаман».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱسۡتَكۡبَرَ هُوَ وَجُنُودُهُۥ فِی ٱلۡأَرۡضِ بِغَیۡرِ ٱلۡحَقِّ وَظَنُّوۤاْ أَنَّهُمۡ إِلَیۡنَا لَا یُرۡجَعُونَ ﴿٣٩﴾

У ҳам, лашкари ҳам ер юзида ноҳақ каттазанглик қилдилар ва ўзларини Бизга қайтарилмайдилар, деб ўйладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَخَذۡنَـٰهُ وَجُنُودَهُۥ فَنَبَذۡنَـٰهُمۡ فِی ٱلۡیَمِّۖ فَٱنظُرۡ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٤٠﴾

Бас, уни ҳам, лашкарини ҳам ушладик-да, денгизга улоқтирдик. Энди у золимларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَعَلۡنَـٰهُمۡ أَىِٕمَّةࣰ یَدۡعُونَ إِلَى ٱلنَّارِۖ وَیَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ لَا یُنصَرُونَ ﴿٤١﴾

Уларни дўзахга чақирадиган пешволар қилдик. Қиёмат куни уларга ёрдам берилмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَتۡبَعۡنَـٰهُمۡ فِی هَـٰذِهِ ٱلدُّنۡیَا لَعۡنَةࣰۖ وَیَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ هُم مِّنَ ٱلۡمَقۡبُوحِینَ ﴿٤٢﴾

Биз бу дунёда ҳам уларга лаънатни эргаштирдик. Қиёмат кунида ҳам улар йироқ қилинганлардандирлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَـٰبَ مِنۢ بَعۡدِ مَاۤ أَهۡلَكۡنَا ٱلۡقُرُونَ ٱلۡأُولَىٰ بَصَاۤىِٕرَ لِلنَّاسِ وَهُدࣰى وَرَحۡمَةࣰ لَّعَلَّهُمۡ یَتَذَكَّرُونَ ﴿٤٣﴾

Олдинги авлодларни ҳалок қилганимиздан кейин Мусога одамлар учун нур, ҳидоят ва раҳмат қилиб Китобни ато этдик. Шояд, улар ибрат олсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا كُنتَ بِجَانِبِ ٱلۡغَرۡبِیِّ إِذۡ قَضَیۡنَاۤ إِلَىٰ مُوسَى ٱلۡأَمۡرَ وَمَا كُنتَ مِنَ ٱلشَّـٰهِدِینَ ﴿٤٤﴾

Мусога ишни ҳукм қилган пайтимизда сиз ғарбий томонда ҳам бўлмагансиз, гувоҳлардан ҳам бўлмагансиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَـٰكِنَّاۤ أَنشَأۡنَا قُرُونࣰا فَتَطَاوَلَ عَلَیۡهِمُ ٱلۡعُمُرُۚ وَمَا كُنتَ ثَاوِیࣰا فِیۤ أَهۡلِ مَدۡیَنَ تَتۡلُواْ عَلَیۡهِمۡ ءَایَـٰتِنَا وَلَـٰكِنَّا كُنَّا مُرۡسِلِینَ ﴿٤٥﴾

Лекин Биз кўп асрларни пайдо қилдик, бас, уларнинг умри чўзилди. Сиз Мадянда туриб, уларга оятларимизни тиловат қилиб бермаган эдингиз. Аммо Биз пайғамбар қилиб юборгувчи бўлган эдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا كُنتَ بِجَانِبِ ٱلطُّورِ إِذۡ نَادَیۡنَا وَلَـٰكِن رَّحۡمَةࣰ مِّن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوۡمࣰا مَّاۤ أَتَىٰهُم مِّن نَّذِیرࣲ مِّن قَبۡلِكَ لَعَلَّهُمۡ یَتَذَكَّرُونَ ﴿٤٦﴾

Нидо қилган пайтимизда сиз Турнинг ёнида бўлмаган эдингиз. Лекин Парвардигорингиз томонидан бир раҳмат бўлиб, сиздан олдин бирон огоҳлантиргувчи келмаган бир қавмни огоҳлантиришингиз учун (Сизга ваҳий қилдик). Шояд, улар эслатма-ибрат олсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡلَاۤ أَن تُصِیبَهُم مُّصِیبَةُۢ بِمَا قَدَّمَتۡ أَیۡدِیهِمۡ فَیَقُولُواْ رَبَّنَا لَوۡلَاۤ أَرۡسَلۡتَ إِلَیۡنَا رَسُولࣰا فَنَتَّبِعَ ءَایَـٰتِكَ وَنَكُونَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٤٧﴾

Уларга ўз қилмишлари туфайли бирон мусибат келганида: «Парвардигоро, бизга бир пайғамбар юборганингда эди, Сенинг оятларингга эргашар ва иймон келтиргувчилардан бўлар эдик», дейишмаса эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَمَّا جَاۤءَهُمُ ٱلۡحَقُّ مِنۡ عِندِنَا قَالُواْ لَوۡلَاۤ أُوتِیَ مِثۡلَ مَاۤ أُوتِیَ مُوسَىٰۤۚ أَوَلَمۡ یَكۡفُرُواْ بِمَاۤ أُوتِیَ مُوسَىٰ مِن قَبۡلُۖ قَالُواْ سِحۡرَانِ تَظَـٰهَرَا وَقَالُوۤاْ إِنَّا بِكُلࣲّ كَـٰفِرُونَ ﴿٤٨﴾

Уларга бизнинг ҳузуримиздан ҳақ келгач: «Унга ҳам Мусога берилган нарса берилганда эди», дедилар. Улар илгари ҳам Мусога берилган нарсага куфр келтирмаганмидилар?! Дедилар: «Икки сеҳр бир-бирига ёрдам бермоқда». Яна дедилар: «Биз ҳар бирига куфр келтиргувчимиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ فَأۡتُواْ بِكِتَـٰبࣲ مِّنۡ عِندِ ٱللَّهِ هُوَ أَهۡدَىٰ مِنۡهُمَاۤ أَتَّبِعۡهُ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٤٩﴾

Айтинг: «Бас, агар ростгўй бўлсангиз, Аллоҳ ҳузуридан у иккисидан кўра тўғрироқ бўлган бирон китоб келтиринглар, мен унга эргашай».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَإِن لَّمۡ یَسۡتَجِیبُواْ لَكَ فَٱعۡلَمۡ أَنَّمَا یَتَّبِعُونَ أَهۡوَاۤءَهُمۡۚ وَمَنۡ أَضَلُّ مِمَّنِ ٱتَّبَعَ هَوَىٰهُ بِغَیۡرِ هُدࣰى مِّنَ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَا یَهۡدِی ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٥٠﴾

Cизга жавоб бера олмасалар, бас, билингки, улар фақат ҳавойи нафсларигагина эргашяптилар. Аллоҳ тарафидан ҳидоят топмай, ўз ҳавойи нафсига эргашган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?! Албатта, Аллоҳ золим қавмни хидоят қилмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَلَقَدۡ وَصَّلۡنَا لَهُمُ ٱلۡقَوۡلَ لَعَلَّهُمۡ یَتَذَكَّرُونَ ﴿٥١﴾

Биз уларга гапни аниқ етказдик. Шоядки, эслатма-ибрат олсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ ءَاتَیۡنَـٰهُمُ ٱلۡكِتَـٰبَ مِن قَبۡلِهِۦ هُم بِهِۦ یُؤۡمِنُونَ ﴿٥٢﴾

Ундан олдин китоб берилганлар унга иймон келтирурлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا یُتۡلَىٰ عَلَیۡهِمۡ قَالُوۤاْ ءَامَنَّا بِهِۦۤ إِنَّهُ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّنَاۤ إِنَّا كُنَّا مِن قَبۡلِهِۦ مُسۡلِمِینَ ﴿٥٣﴾

Уларга тиловат қилиб берилган пайтда дедилар: «Унга иймон келтирдик. У Парвардигоримиз тарафидан юборилган ҳақиқатдир. Биз ундан олдин ҳам мусулмонлар бўлганмиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

أُوْلَـٰۤىِٕكَ یُؤۡتَوۡنَ أَجۡرَهُم مَّرَّتَیۡنِ بِمَا صَبَرُواْ وَیَدۡرَءُونَ بِٱلۡحَسَنَةِ ٱلسَّیِّئَةَ وَمِمَّا رَزَقۡنَـٰهُمۡ یُنفِقُونَ ﴿٥٤﴾

Ана ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки марта берилур. Улар ёмонликни яхшилик билан даф этадилар ва Биз берган ризқдан сарфлайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا سَمِعُواْ ٱللَّغۡوَ أَعۡرَضُواْ عَنۡهُ وَقَالُواْ لَنَاۤ أَعۡمَـٰلُنَا وَلَكُمۡ أَعۡمَـٰلُكُمۡ سَلَـٰمٌ عَلَیۡكُمۡ لَا نَبۡتَغِی ٱلۡجَـٰهِلِینَ ﴿٥٥﴾

Беҳуда гапларни эшитган пайтларида ундан юз ўгириб: «Бизга ўзимизнинг амалларимиз, сизларга ўзларингизнинг амалларингиз. Саломат бўлинглар. Бизга нодонлар керак эмас», дейдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّكَ لَا تَهۡدِی مَنۡ أَحۡبَبۡتَ وَلَـٰكِنَّ ٱللَّهَ یَهۡدِی مَن یَشَاۤءُۚ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِینَ ﴿٥٦﴾

Сиз ўзингиз истаган одамни ҳидоят қила олмассиз. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамни ҳидоят қилур. У ҳидоят топгувчиларни яхшироқ билгувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالُوۤاْ إِن نَّتَّبِعِ ٱلۡهُدَىٰ مَعَكَ نُتَخَطَّفۡ مِنۡ أَرۡضِنَاۤۚ أَوَلَمۡ نُمَكِّن لَّهُمۡ حَرَمًا ءَامِنࣰا یُجۡبَىٰۤ إِلَیۡهِ ثَمَرَ ٰ⁠تُ كُلِّ شَیۡءࣲ رِّزۡقࣰا مِّن لَّدُنَّا وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٥٧﴾

Дедилар: «Агар биз сен билан бирга ҳидоятга эргашсак, ўз еримиздан айрилиб қоламиз». Уларга тинч Ҳарамни маскан қилиб бермадикми?! Ҳамма нарсанинг мевалари Бизнинг даргоҳимиздан ризқ бўлиб ўша жойга йиғилади-ку! Лекин уларнинг кўплари билмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَكَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِن قَرۡیَةِۭ بَطِرَتۡ مَعِیشَتَهَاۖ فَتِلۡكَ مَسَـٰكِنُهُمۡ لَمۡ تُسۡكَن مِّنۢ بَعۡدِهِمۡ إِلَّا قَلِیلࣰاۖ وَكُنَّا نَحۡنُ ٱلۡوَ ٰ⁠رِثِینَ ﴿٥٨﴾

Биз ҳаддан ташқари маишатпараст бўлган қанча юртларни ҳалок қилдик. Ана уларнинг уй-жойлари. Улардан кейин у жойлар жуда кам маскан тутилди. Биз Ўзимиз ворис бўлиб қолдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا كَانَ رَبُّكَ مُهۡلِكَ ٱلۡقُرَىٰ حَتَّىٰ یَبۡعَثَ فِیۤ أُمِّهَا رَسُولࣰا یَتۡلُواْ عَلَیۡهِمۡ ءَایَـٰتِنَاۚ وَمَا كُنَّا مُهۡلِكِی ٱلۡقُرَىٰۤ إِلَّا وَأَهۡلُهَا ظَـٰلِمُونَ ﴿٥٩﴾

Парвардигорингиз то барча юртларнинг марказларига Бизнинг оятларимизни уларга тиловат қиладиган бир пайғамбарни юбормагунича ҳалок қилгувчи бўлмади. Биз юртларни фақат уларнинг аҳолиси золим бўлгандагина ҳалок қилгувчи бўлдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ أُوتِیتُم مِّن شَیۡءࣲ فَمَتَـٰعُ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا وَزِینَتُهَاۚ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ خَیۡرࣱ وَأَبۡقَىٰۤۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ﴿٦٠﴾

Сизга берилган нарсалар шу дунёнинг матоҳи ва зийнати, холос. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса яхшироқ ва боқийроқдир. Ақл юритмайсизларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَمَن وَعَدۡنَـٰهُ وَعۡدًا حَسَنࣰا فَهُوَ لَـٰقِیهِ كَمَن مَّتَّعۡنَـٰهُ مَتَـٰعَ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَا ثُمَّ هُوَ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ مِنَ ٱلۡمُحۡضَرِینَ ﴿٦١﴾

Ахир Биз гўзал ваъда қилган ва унга эришган киши Биз шу дунё матоҳидан озгина фойдалантириб, ортидан Қиёмат кунида (мангу азобга) дучор қилингувчилардан бўлган кимса каби бўлурми?!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَوۡمَ یُنَادِیهِمۡ فَیَقُولُ أَیۡنَ شُرَكَاۤءِیَ ٱلَّذِینَ كُنتُمۡ تَزۡعُمُونَ ﴿٦٢﴾

Уларга: «Сизлар даъво қилган Менинг «шерикларим» қани?» - деган кун(ни эсланг).


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ ٱلَّذِینَ حَقَّ عَلَیۡهِمُ ٱلۡقَوۡلُ رَبَّنَا هَـٰۤؤُلَاۤءِ ٱلَّذِینَ أَغۡوَیۡنَاۤ أَغۡوَیۡنَـٰهُمۡ كَمَا غَوَیۡنَاۖ تَبَرَّأۡنَاۤ إِلَیۡكَۖ مَا كَانُوۤاْ إِیَّانَا یَعۡبُدُونَ ﴿٦٣﴾

Устларига сўз — азоб тушиши ҳақ бўлганлар дедилар: «Парвардигоро, анавилар биз йўлдан оздирган кимсалардир. Уларни худди ўзимиз йўлдан озган каби йўлдан оздирганмиз. Сенга ўзимизни оқладик. Улар бизга ибодат қилган эмаслар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقِیلَ ٱدۡعُواْ شُرَكَاۤءَكُمۡ فَدَعَوۡهُمۡ فَلَمۡ یَسۡتَجِیبُواْ لَهُمۡ وَرَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَۚ لَوۡ أَنَّهُمۡ كَانُواْ یَهۡتَدُونَ ﴿٦٤﴾

«Бутларингизни чақиринг», дейилди. Бас, уларни чақирдилар. Улар эса жавоб бермадилар. Шунда азобни кўрдилар. Қани эди улар ҳидоят топган бўлганларида.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَوۡمَ یُنَادِیهِمۡ فَیَقُولُ مَاذَاۤ أَجَبۡتُمُ ٱلۡمُرۡسَلِینَ ﴿٦٥﴾

Уларга: «Пайғамбарларга қандай жавоб қилган эдингиз», дея нидо қилган кун(ни эсланг).


Arabic explanations of the Qur’an:

فَعَمِیَتۡ عَلَیۡهِمُ ٱلۡأَنۢبَاۤءُ یَوۡمَىِٕذࣲ فَهُمۡ لَا یَتَسَاۤءَلُونَ ﴿٦٦﴾

Ана ўша кунда хабарлар улардан яширин бўлур. Бас, улар бир-бирларидан сўрай олмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَمَّا مَن تَابَ وَءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحࣰا فَعَسَىٰۤ أَن یَكُونَ مِنَ ٱلۡمُفۡلِحِینَ ﴿٦٧﴾

Тавба қилиб, иймон келтирган ва яхши амал қилганлар эса нажот топгувчилардан бўлиб қолса ҳам ажаб эмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَرَبُّكَ یَخۡلُقُ مَا یَشَاۤءُ وَیَخۡتَارُۗ مَا كَانَ لَهُمُ ٱلۡخِیَرَةُۚ سُبۡحَـٰنَ ٱللَّهِ وَتَعَـٰلَىٰ عَمَّا یُشۡرِكُونَ ﴿٦٨﴾

Парвардигорингиз Ўзи истаган нарсани яратар ва ихтиёр этар. Уларда эса ихтиёр йўқ. Аллоҳ улар келтираётган ширклардан Пок ва Олийдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَرَبُّكَ یَعۡلَمُ مَا تُكِنُّ صُدُورُهُمۡ وَمَا یُعۡلِنُونَ ﴿٦٩﴾

Парвардигорингиз уларнинг қалблари яширган нарсаларни ҳам, улар ошкор қилаётган нарсаларни ҳам билади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَهُوَ ٱللَّهُ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَۖ لَهُ ٱلۡحَمۡدُ فِی ٱلۡأُولَىٰ وَٱلۡـَٔاخِرَةِۖ وَلَهُ ٱلۡحُكۡمُ وَإِلَیۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿٧٠﴾

У Аллоҳ. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Аввалда ҳам, охирда ҳам ҳамд Уникидир. Ҳукм ҳам Уникидир ва Унгагина қайтариласизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ أَرَءَیۡتُمۡ إِن جَعَلَ ٱللَّهُ عَلَیۡكُمُ ٱلَّیۡلَ سَرۡمَدًا إِلَىٰ یَوۡمِ ٱلۡقِیَـٰمَةِ مَنۡ إِلَـٰهٌ غَیۡرُ ٱللَّهِ یَأۡتِیكُم بِضِیَاۤءٍۚ أَفَلَا تَسۡمَعُونَ ﴿٧١﴾

Айтинг: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кечани Қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир илоҳ сизларга ёруғлик келтира олур? Қулоқ солмайсизларми?!"


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ أَرَءَیۡتُمۡ إِن جَعَلَ ٱللَّهُ عَلَیۡكُمُ ٱلنَّهَارَ سَرۡمَدًا إِلَىٰ یَوۡمِ ٱلۡقِیَـٰمَةِ مَنۡ إِلَـٰهٌ غَیۡرُ ٱللَّهِ یَأۡتِیكُم بِلَیۡلࣲ تَسۡكُنُونَ فِیهِۚ أَفَلَا تُبۡصِرُونَ ﴿٧٢﴾

Айтинг: «Айтинг-чи, агар Аллоҳ кундузни Қиёмат кунигача доимий қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир илоҳ сизларга ором оладиган кечани келтира олур?! Кўрмайсизларми?!"


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمِن رَّحۡمَتِهِۦ جَعَلَ لَكُمُ ٱلَّیۡلَ وَٱلنَّهَارَ لِتَسۡكُنُواْ فِیهِ وَلِتَبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِهِۦ وَلَعَلَّكُمۡ تَشۡكُرُونَ ﴿٧٣﴾

Сизларга кеча ва кундузни ором олишингиз ва У Зотнинг фазлидан умидвор бўлишингиз учун ҳамда шояд шукр қилсангизлар, деб пайдо қилиб қўйгани Унинг марҳаматидандир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَوۡمَ یُنَادِیهِمۡ فَیَقُولُ أَیۡنَ شُرَكَاۤءِیَ ٱلَّذِینَ كُنتُمۡ تَزۡعُمُونَ ﴿٧٤﴾

Уларга: «Сизлар даъво қилган Менинг «шерикларим» қани?» - деган кун(ни эсланг).


Arabic explanations of the Qur’an:

وَنَزَعۡنَا مِن كُلِّ أُمَّةࣲ شَهِیدࣰا فَقُلۡنَا هَاتُواْ بُرۡهَـٰنَكُمۡ فَعَلِمُوۤاْ أَنَّ ٱلۡحَقَّ لِلَّهِ وَضَلَّ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ یَفۡتَرُونَ ﴿٧٥﴾

Ҳар бир умматдан бир гувоҳ чиқариб: «Ҳужжатингизни келтиринг», дедик. Бас, ҳақ Аллоҳники эканини билиб олдилар. Ўзлари тўқиб олган уйдирмалари эса кўздан ғойиб бўлди.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ إِنَّ قَـٰرُونَ كَانَ مِن قَوۡمِ مُوسَىٰ فَبَغَىٰ عَلَیۡهِمۡۖ وَءَاتَیۡنَـٰهُ مِنَ ٱلۡكُنُوزِ مَاۤ إِنَّ مَفَاتِحَهُۥ لَتَنُوۤأُ بِٱلۡعُصۡبَةِ أُوْلِی ٱلۡقُوَّةِ إِذۡ قَالَ لَهُۥ قَوۡمُهُۥ لَا تَفۡرَحۡۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا یُحِبُّ ٱلۡفَرِحِینَ ﴿٧٦﴾

Қорун Мусо қавмидан эди. Бас, уларга мутакаббирлик қилди. Унга хазиналардан шу қадарини берган эдикки, унинг калитларини кўтариб юриш бир гуруҳ бақувват одамларга ҳам оғирлик қиларди. Ўшанда унга қавми шундай деганди: «Ҳовлиқма! Аллоҳ ҳовлиқмаларни ёқтирмайди».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱبۡتَغِ فِیمَاۤ ءَاتَىٰكَ ٱللَّهُ ٱلدَّارَ ٱلۡـَٔاخِرَةَۖ وَلَا تَنسَ نَصِیبَكَ مِنَ ٱلدُّنۡیَاۖ وَأَحۡسِن كَمَاۤ أَحۡسَنَ ٱللَّهُ إِلَیۡكَۖ وَلَا تَبۡغِ ٱلۡفَسَادَ فِی ٱلۡأَرۡضِۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا یُحِبُّ ٱلۡمُفۡسِدِینَ ﴿٧٧﴾

Аллоҳ сенга ато этган нарсаларда охират диёрини кўзла. Дунёдан ҳам насибангни унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчилик қилма. Аллоҳ бузғунчиларни ёқтирмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ إِنَّمَاۤ أُوتِیتُهُۥ عَلَىٰ عِلۡمٍ عِندِیۤۚ أَوَلَمۡ یَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ قَدۡ أَهۡلَكَ مِن قَبۡلِهِۦ مِنَ ٱلۡقُرُونِ مَنۡ هُوَ أَشَدُّ مِنۡهُ قُوَّةࣰ وَأَكۡثَرُ جَمۡعࣰاۚ وَلَا یُسۡـَٔلُ عَن ذُنُوبِهِمُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ ﴿٧٨﴾

Деди: «У менга ўзимдаги илм туфайли берилган». Билмасмики, Аллоҳ ундан олдин ҳам ундан кўра кучлироқ ва давлатмандроқ авлодларни ҳалок этган. Гуноҳкорлардан гуноҳлари ҳақида сўраб ўтирилмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَخَرَجَ عَلَىٰ قَوۡمِهِۦ فِی زِینَتِهِۦۖ قَالَ ٱلَّذِینَ یُرِیدُونَ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَا یَـٰلَیۡتَ لَنَا مِثۡلَ مَاۤ أُوتِیَ قَـٰرُونُ إِنَّهُۥ لَذُو حَظٍّ عَظِیمࣲ ﴿٧٩﴾

Қавми олдига зеб-зийнатлари билан чиққан эди, дунё ҳаётини истайдиганлар: «Бизда ҳам Қорунга ато этилган молу-давлат бўлса эди. Дарҳақиқат, у улуғ насиба эгасидир», дедилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلَّذِینَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ وَیۡلَكُمۡ ثَوَابُ ٱللَّهِ خَیۡرࣱ لِّمَنۡ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحࣰاۚ وَلَا یُلَقَّىٰهَاۤ إِلَّا ٱلصَّـٰبِرُونَ ﴿٨٠﴾

Илм-маъфират ато этилган кишилар эса шундай дедилар: «Сизларга ўлим бўлсин! Иймон келтириб, яхши амал қилганлар учун Аллоҳ берадиган ажр-савоб яхшироқдир! Унга фақат сабрли кишиларгина эришурлар».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَخَسَفۡنَا بِهِۦ وَبِدَارِهِ ٱلۡأَرۡضَ فَمَا كَانَ لَهُۥ مِن فِئَةࣲ یَنصُرُونَهُۥ مِن دُونِ ٱللَّهِ وَمَا كَانَ مِنَ ٱلۡمُنتَصِرِینَ ﴿٨١﴾

Бас, унинг ўзини ҳам, ҳовли-жойини ҳам ерга юттирдик. Сўнг унга Аллоҳдан ёрдам берадиган бирон жамоат бўлмади ва унинг ўзи ҳам ғолиблардан бўлмади.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَصۡبَحَ ٱلَّذِینَ تَمَنَّوۡاْ مَكَانَهُۥ بِٱلۡأَمۡسِ یَقُولُونَ وَیۡكَأَنَّ ٱللَّهَ یَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن یَشَاۤءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ وَیَقۡدِرُۖ لَوۡلَاۤ أَن مَّنَّ ٱللَّهُ عَلَیۡنَا لَخَسَفَ بِنَاۖ وَیۡكَأَنَّهُۥ لَا یُفۡلِحُ ٱلۡكَـٰفِرُونَ ﴿٨٢﴾

Ва кечагина унинг мартабасини орзу қилганлар: «Воажаб, Аллоҳ бандаларидан Ўзи хоҳлаганига ризқини кенг ёки тор қилиб қўяр экан-да. Агар Аллоҳ бизга марҳамат қилмаганида, бизни ҳам ерга юттирган бўлар эди. Воажаб, кофирлар нажот топмас экан-да», дейишга ўтдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

تِلۡكَ ٱلدَّارُ ٱلۡـَٔاخِرَةُ نَجۡعَلُهَا لِلَّذِینَ لَا یُرِیدُونَ عُلُوࣰّا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فَسَادࣰاۚ وَٱلۡعَـٰقِبَةُ لِلۡمُتَّقِینَ ﴿٨٣﴾

Ўша охират диёри. Уни ер юзида такаббурлик ва бузғунчилик қилмайдиганлар учун атаб қўйганмиз. Оқибат тақводорларникидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَن جَاۤءَ بِٱلۡحَسَنَةِ فَلَهُۥ خَیۡرࣱ مِّنۡهَاۖ وَمَن جَاۤءَ بِٱلسَّیِّئَةِ فَلَا یُجۡزَى ٱلَّذِینَ عَمِلُواْ ٱلسَّیِّـَٔاتِ إِلَّا مَا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿٨٤﴾

Ким бир яхшилик билан келса, унга ундан ҳам яхшироғи бор. Ким бир ёмонлик билан келса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلَّذِی فَرَضَ عَلَیۡكَ ٱلۡقُرۡءَانَ لَرَاۤدُّكَ إِلَىٰ مَعَادࣲۚ قُل رَّبِّیۤ أَعۡلَمُ مَن جَاۤءَ بِٱلۡهُدَىٰ وَمَنۡ هُوَ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ ﴿٨٥﴾

Сизга Қуръонни фарз қилган Зот, албатта, сизни бир қайтар жойга қайтаргувчидир. Айтинг: «Ким ҳидоятни олиб келганини ҳам, ким очиқ залолатда эканини ҳам Парвардигорим Билгувчироқдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا كُنتَ تَرۡجُوۤاْ أَن یُلۡقَىٰۤ إِلَیۡكَ ٱلۡكِتَـٰبُ إِلَّا رَحۡمَةࣰ مِّن رَّبِّكَۖ فَلَا تَكُونَنَّ ظَهِیرࣰا لِّلۡكَـٰفِرِینَ ﴿٨٦﴾

Сиз ўзингизга Китоб тушишидан умидвор бўлмаган эдингиз. У фақат Парвардигорингиз тарафидан бир раҳмат бўлибгина тушди. Шундай экан, кофирларни қўллаб-қувватловчи бўлманг.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا یَصُدُّنَّكَ عَنۡ ءَایَـٰتِ ٱللَّهِ بَعۡدَ إِذۡ أُنزِلَتۡ إِلَیۡكَۖ وَٱدۡعُ إِلَىٰ رَبِّكَۖ وَلَا تَكُونَنَّ مِنَ ٱلۡمُشۡرِكِینَ ﴿٨٧﴾

Аллоҳнинг оятлари сизга нозил қилинганидан кейин сизни улардан тўсмасинлар. Парвардигорингизга даъват қилинг ва ҳаргиз мушриклардан бўлманг.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَۘ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَۚ كُلُّ شَیۡءٍ هَالِكٌ إِلَّا وَجۡهَهُۥۚ لَهُ ٱلۡحُكۡمُ وَإِلَیۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿٨٨﴾

Аллоҳ билан бирга яна бошқа бир илоҳга илтижо қилманг. У Зотдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқдир. У Зотдан бошқа ҳамма нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм ёлғиз Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар.


Arabic explanations of the Qur’an: