أَحَسِبَ ٱلنَّاسُ أَن یُتۡرَكُوۤاْ أَن یَقُولُوۤاْ ءَامَنَّا وَهُمۡ لَا یُفۡتَنُونَ ﴿٢﴾
Одамлар: «Иймон келтирдик», дейишлари билан тек қўйиламиз ва синовга учрамаймиз, деб ўйладиларми?
وَلَقَدۡ فَتَنَّا ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡۖ فَلَیَعۡلَمَنَّ ٱللَّهُ ٱلَّذِینَ صَدَقُواْ وَلَیَعۡلَمَنَّ ٱلۡكَـٰذِبِینَ ﴿٣﴾
Биз улардан олдингиларни ҳам синаганмиз. Аллоҳ гапига содиқ қолганларни ҳам аниқ билади, ёлғончиларни ҳам аниқ билади.
أَمۡ حَسِبَ ٱلَّذِینَ یَعۡمَلُونَ ٱلسَّیِّـَٔاتِ أَن یَسۡبِقُونَاۚ سَاۤءَ مَا یَحۡكُمُونَ ﴿٤﴾
Ёки ёмонликлар қиладиган кимсалар биздан қочиб қутулишни ўйладиларми? Қилган ҳукмлари нақадар ёмон-а?!
مَن كَانَ یَرۡجُواْ لِقَاۤءَ ٱللَّهِ فَإِنَّ أَجَلَ ٱللَّهِ لَـَٔاتࣲۚ وَهُوَ ٱلسَّمِیعُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٥﴾
Ким Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, албатта, Аллоҳнинг (белгилаган) вақти келгувчидир. У Эшитгувчи ва Билгувчидир.
وَمَن جَـٰهَدَ فَإِنَّمَا یُجَـٰهِدُ لِنَفۡسِهِۦۤۚ إِنَّ ٱللَّهَ لَغَنِیٌّ عَنِ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٦﴾
Ким ҳаракат қилса, ўзи учун қилади. Аллоҳ барча оламлардан Беҳожатдир.
وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَنُكَفِّرَنَّ عَنۡهُمۡ سَیِّـَٔاتِهِمۡ وَلَنَجۡزِیَنَّهُمۡ أَحۡسَنَ ٱلَّذِی كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿٧﴾
Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларнинг ёмонликларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилган энг яхши амаллари ила мукофотлармиз.
وَوَصَّیۡنَا ٱلۡإِنسَـٰنَ بِوَ ٰلِدَیۡهِ حُسۡنࣰاۖ وَإِن جَـٰهَدَاكَ لِتُشۡرِكَ بِی مَا لَیۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمࣱ فَلَا تُطِعۡهُمَاۤۚ إِلَیَّ مَرۡجِعُكُمۡ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٨﴾
Инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Агар улар сен ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишингга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Қайтиб келар жойингиз Менгадир. Ўшанда сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман.
وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَنُدۡخِلَنَّهُمۡ فِی ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿٩﴾
Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни солиҳлар қаторига қўшурмиз.
وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن یَقُولُ ءَامَنَّا بِٱللَّهِ فَإِذَاۤ أُوذِیَ فِی ٱللَّهِ جَعَلَ فِتۡنَةَ ٱلنَّاسِ كَعَذَابِ ٱللَّهِۖ وَلَىِٕن جَاۤءَ نَصۡرࣱ مِّن رَّبِّكَ لَیَقُولُنَّ إِنَّا كُنَّا مَعَكُمۡۚ أَوَلَیۡسَ ٱللَّهُ بِأَعۡلَمَ بِمَا فِی صُدُورِ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿١٠﴾
Одамлардан шундайлари борки, Аллоҳга иймон келтирдик, дейдилар. Аллоҳ йўлида озор чексалар, одамларнинг фитналарини Аллоҳнинг азобидек кўрадилар. Парвардигорингиз тарафидан бир нусрат келса, биз сизлар билан бирга эдик, дейдилар. Аллоҳ оламларнинг қалбларида нима борлигини билгувчироқ эмасми?!
وَلَیَعۡلَمَنَّ ٱللَّهُ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَلَیَعۡلَمَنَّ ٱلۡمُنَـٰفِقِینَ ﴿١١﴾
Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни ҳам яхши билур, мунофиқларни ҳам яхши билур.
وَقَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لِلَّذِینَ ءَامَنُواْ ٱتَّبِعُواْ سَبِیلَنَا وَلۡنَحۡمِلۡ خَطَـٰیَـٰكُمۡ وَمَا هُم بِحَـٰمِلِینَ مِنۡ خَطَـٰیَـٰهُم مِّن شَیۡءٍۖ إِنَّهُمۡ لَكَـٰذِبُونَ ﴿١٢﴾
Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Бизнинг йўлимизга эргашинглар, хатоларингизни биз кўтарайлик», дерлар. Ҳолбуки, улар мўминларнинг гуноҳларидан бирон нарсани кўтара олгувчи эмаслар. Албатта, улар ёлғончидирлар.
وَلَیَحۡمِلُنَّ أَثۡقَالَهُمۡ وَأَثۡقَالࣰا مَّعَ أَثۡقَالِهِمۡۖ وَلَیُسۡـَٔلُنَّ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ عَمَّا كَانُواْ یَفۡتَرُونَ ﴿١٣﴾
Албатта, улар ўз юкларини ҳам, у юклар билан бирга бошқа юкларни ҳам кўтарурлар. Албатта, Қиёмат кунида ёлғон айтиб юрган нарсалари ҳақида сўралурлар.
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا نُوحًا إِلَىٰ قَوۡمِهِۦ فَلَبِثَ فِیهِمۡ أَلۡفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمۡسِینَ عَامࣰا فَأَخَذَهُمُ ٱلطُّوفَانُ وَهُمۡ ظَـٰلِمُونَ ﴿١٤﴾
Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Кейин уларни золим ҳолларида тўфон тутди.
فَأَنجَیۡنَـٰهُ وَأَصۡحَـٰبَ ٱلسَّفِینَةِ وَجَعَلۡنَـٰهَاۤ ءَایَةࣰ لِّلۡعَـٰلَمِینَ ﴿١٥﴾
Унга ва кемадаги ҳамроҳларига нажот бердик. Уни (кемани) оламларга бир белги қилдик.
وَإِبۡرَ ٰهِیمَ إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱتَّقُوهُۖ ذَ ٰلِكُمۡ خَیۡرࣱ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ ﴿١٦﴾
Иброҳимни (эсланг). У ўз қавмига шундай деди: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар. Мана шу сизлар учун яхшироқдир, агар биладиган бўлсангизлар».
إِنَّمَا تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوۡثَـٰنࣰا وَتَخۡلُقُونَ إِفۡكًاۚ إِنَّ ٱلَّذِینَ تَعۡبُدُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ لَا یَمۡلِكُونَ لَكُمۡ رِزۡقࣰا فَٱبۡتَغُواْ عِندَ ٱللَّهِ ٱلرِّزۡقَ وَٱعۡبُدُوهُ وَٱشۡكُرُواْ لَهُۥۤۖ إِلَیۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿١٧﴾
Аллоҳни қўйиб, бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва уйдирмалар тўқимоқдасизлар. Аллоҳни қўйиб, ибодат қилаётганларингиз сизларга ризқ бера олмайдилар. Бас, ризқни Аллоҳнинг ҳузуридан истанглар. Унга ибодат қилинглар. Унга шукр қилинглар. Унгагина қайтарилурсизлар.
وَإِن تُكَذِّبُواْ فَقَدۡ كَذَّبَ أُمَمࣱ مِّن قَبۡلِكُمۡۖ وَمَا عَلَى ٱلرَّسُولِ إِلَّا ٱلۡبَلَـٰغُ ٱلۡمُبِینُ ﴿١٨﴾
Агар ёлғонга чиқарсангизлар, сизлардан олдинги умматлар ҳам ёлғонга чиқарганлар. Пайғамбар зиммасида очиқ қилиб етказиб қўйиш бор, холос.
أَوَلَمۡ یَرَوۡاْ كَیۡفَ یُبۡدِئُ ٱللَّهُ ٱلۡخَلۡقَ ثُمَّ یُعِیدُهُۥۤۚ إِنَّ ذَ ٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ یَسِیرࣱ ﴿١٩﴾
Аллоҳнинг дастлаб қандай йўқдан бор қилганини ва кейин яна қайта яратишини кўрмадиларми? Албатта, бу иш Аллоҳга осондир.
قُلۡ سِیرُواْ فِی ٱلۡأَرۡضِ فَٱنظُرُواْ كَیۡفَ بَدَأَ ٱلۡخَلۡقَۚ ثُمَّ ٱللَّهُ یُنشِئُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡـَٔاخِرَةَۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ قَدِیرࣱ ﴿٢٠﴾
Айтинг: «Ерда айланиб юринглар ва дастлаб қандай яратганига назар ташланглар. Кейин Аллоҳ иккинчи марта яна пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ барча нарсага Қодирдир».
یُعَذِّبُ مَن یَشَاۤءُ وَیَرۡحَمُ مَن یَشَاۤءُۖ وَإِلَیۡهِ تُقۡلَبُونَ ﴿٢١﴾
Ўзи истаган одамни азоблар. Ўзи хоҳлаган одамга раҳм қилур. Унгагина қайтарилурсизлар.
وَمَاۤ أَنتُم بِمُعۡجِزِینَ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَا فِی ٱلسَّمَاۤءِۖ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِن وَلِیࣲّ وَلَا نَصِیرࣲ ﴿٢٢﴾
Сизлар на ерда, на кўкда У зотни ожиз қолдира оласиз. Сизларга Аллоҳдан ўзга бирон дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир.
وَٱلَّذِینَ كَفَرُواْ بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِ وَلِقَاۤىِٕهِۦۤ أُوْلَـٰۤىِٕكَ یَىِٕسُواْ مِن رَّحۡمَتِی وَأُوْلَـٰۤىِٕكَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمࣱ ﴿٢٣﴾
Аллоҳнинг оятларига ва Унга рўбарў бўлишга куфр келтирганлар, ана ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид бўлдилар. Ана ўшаларга аламли азоб бор.
فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهِۦۤ إِلَّاۤ أَن قَالُواْ ٱقۡتُلُوهُ أَوۡ حَرِّقُوهُ فَأَنجَىٰهُ ٱللَّهُ مِنَ ٱلنَّارِۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّقَوۡمࣲ یُؤۡمِنُونَ ﴿٢٤﴾
Қавмининг жавоби: «Уни ўлдиринглар ёки ёқиб юборинглар», дейишларидан бошқа нарса бўлмади. Бас, Аллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят-белгилар бордир.
وَقَالَ إِنَّمَا ٱتَّخَذۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ أَوۡثَـٰنࣰا مَّوَدَّةَ بَیۡنِكُمۡ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۖ ثُمَّ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ یَكۡفُرُ بَعۡضُكُم بِبَعۡضࣲ وَیَلۡعَنُ بَعۡضُكُم بَعۡضࣰا وَمَأۡوَىٰكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن نَّـٰصِرِینَ ﴿٢٥﴾
Деди: «Сизлар фақат шу дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлигингизни кўзлаб, Аллоҳни қўйиб, бутларни ушладинглар. Ҳали Қиёмат кунида бирингиз бирингиздан тониб, бирингиз бирингизни лаънатлар. Сизларнинг борар жойингиз дўзахдир. Сизлар учун ёрдамчилар йўқдир».
۞ فَـَٔامَنَ لَهُۥ لُوطࣱۘ وَقَالَ إِنِّی مُهَاجِرٌ إِلَىٰ رَبِّیۤۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٢٦﴾
Бас, унга Лут иймон келтирди. Деди: «Мен Парвардигорим сари ҳижрат қилгайман. У Азиз ва Ҳакимдир».
وَوَهَبۡنَا لَهُۥۤ إِسۡحَـٰقَ وَیَعۡقُوبَ وَجَعَلۡنَا فِی ذُرِّیَّتِهِ ٱلنُّبُوَّةَ وَٱلۡكِتَـٰبَ وَءَاتَیۡنَـٰهُ أَجۡرَهُۥ فِی ٱلدُّنۡیَاۖ وَإِنَّهُۥ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِ لَمِنَ ٱلصَّـٰلِحِینَ ﴿٢٧﴾
Унга Исҳоқ ва Яъқубни бердик. Пайғамбарлик ва китобни унинг зурриётида қилдик. Унга шу дунёда ҳам ажрини бердик ва, албатта, у охиратда солиҳлардандир.
وَلُوطًا إِذۡ قَالَ لِقَوۡمِهِۦۤ إِنَّكُمۡ لَتَأۡتُونَ ٱلۡفَـٰحِشَةَ مَا سَبَقَكُم بِهَا مِنۡ أَحَدࣲ مِّنَ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٢٨﴾
Лутни (эсланг). Ўшанда у ўз қавмига деди: «Албатта, сиз ўзингиздан олдин ўтган оламлардан биронтаси қилмаган фаҳш ишни қилмоқдасиз».
أَىِٕنَّكُمۡ لَتَأۡتُونَ ٱلرِّجَالَ وَتَقۡطَعُونَ ٱلسَّبِیلَ وَتَأۡتُونَ فِی نَادِیكُمُ ٱلۡمُنكَرَۖ فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهِۦۤ إِلَّاۤ أَن قَالُواْ ٱئۡتِنَا بِعَذَابِ ٱللَّهِ إِن كُنتَ مِنَ ٱلصَّـٰدِقِینَ ﴿٢٩﴾
"Сизлар эркакларга борасизларми, йўлтўсарлик қиласизларми, йиғинларингизда ёмон ишларни қиласизларми?» Қавмининг жавоби: «Агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга Аллоҳнинг азобини олиб кел», дейишдан бошқа нарса бўлмади.
قَالَ رَبِّ ٱنصُرۡنِی عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡمُفۡسِدِینَ ﴿٣٠﴾
Деди: «Парвардигорим, бу бузғунчи қавмга қарши Ўзинг менга нусрат бер».
وَلَمَّا جَاۤءَتۡ رُسُلُنَاۤ إِبۡرَ ٰهِیمَ بِٱلۡبُشۡرَىٰ قَالُوۤاْ إِنَّا مُهۡلِكُوۤاْ أَهۡلِ هَـٰذِهِ ٱلۡقَرۡیَةِۖ إِنَّ أَهۡلَهَا كَانُواْ ظَـٰلِمِینَ ﴿٣١﴾
Элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни олиб келиб: «Биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Унинг аҳолиси золимлар бўлгандилар», дедилар.
قَالَ إِنَّ فِیهَا لُوطࣰاۚ قَالُواْ نَحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَن فِیهَاۖ لَنُنَجِّیَنَّهُۥ وَأَهۡلَهُۥۤ إِلَّا ٱمۡرَأَتَهُۥ كَانَتۡ مِنَ ٱلۡغَـٰبِرِینَ ﴿٣٢﴾
Деди: «Улар орасида Лут ҳам бор-ку». Дедилар: «Улар орасида ким борлигини биз яхши биламиз. Уни ва унинг оиласини қутқариб қоламиз. Фақат хотини бундан мустасно. У ҳалок бўлгувчилар сафида бўлди».
وَلَمَّاۤ أَن جَاۤءَتۡ رُسُلُنَا لُوطࣰا سِیۤءَ بِهِمۡ وَضَاقَ بِهِمۡ ذَرۡعࣰاۖ وَقَالُواْ لَا تَخَفۡ وَلَا تَحۡزَنۡ إِنَّا مُنَجُّوكَ وَأَهۡلَكَ إِلَّا ٱمۡرَأَتَكَ كَانَتۡ مِنَ ٱلۡغَـٰبِرِینَ ﴿٣٣﴾
Элчиларимиз Лутнинг олдига келишганда у ёмон ҳолга тушди ва юраги сиқилди. Дедилар: «Қўрқма, хафа ҳам бўлма. Биз сени ва оилангни қутқариб қоламиз. Фақат хотининг бундан мустасно. У ҳалок бўлгувчилардан бўлди».
إِنَّا مُنزِلُونَ عَلَىٰۤ أَهۡلِ هَـٰذِهِ ٱلۡقَرۡیَةِ رِجۡزࣰا مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ بِمَا كَانُواْ یَفۡسُقُونَ ﴿٣٤﴾
«Биз бу шаҳар аҳолиси устига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан азоб ёғдиргувчимиз».
وَلَقَد تَّرَكۡنَا مِنۡهَاۤ ءَایَةَۢ بَیِّنَةࣰ لِّقَوۡمࣲ یَعۡقِلُونَ ﴿٣٥﴾
Ақл юритадиган қавм учун ундан оят-нишона қолдирдик.
وَإِلَىٰ مَدۡیَنَ أَخَاهُمۡ شُعَیۡبࣰا فَقَالَ یَـٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱرۡجُواْ ٱلۡیَوۡمَ ٱلۡـَٔاخِرَ وَلَا تَعۡثَوۡاْ فِی ٱلۡأَرۡضِ مُفۡسِدِینَ ﴿٣٦﴾
Ва Мадянга биродарлари Шуъайбни (юбордик). Бас, деди: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар, охират кунидан умидвор бўлинглар ва ер юзида бузғунчи бўлиб санқиб юрманглар».
فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلرَّجۡفَةُ فَأَصۡبَحُواْ فِی دَارِهِمۡ جَـٰثِمِینَ ﴿٣٧﴾
Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Шунда уларни бир силкиниш тутди ва турган жойларида қотиб қолдилар.
وَعَادࣰا وَثَمُودَاْ وَقَد تَّبَیَّنَ لَكُم مِّن مَّسَـٰكِنِهِمۡۖ وَزَیَّنَ لَهُمُ ٱلشَّیۡطَـٰنُ أَعۡمَـٰلَهُمۡ فَصَدَّهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِیلِ وَكَانُواْ مُسۡتَبۡصِرِینَ ﴿٣٨﴾
Од ва Самудни ҳам. Сизларга уларнинг турар жойлари аён бўлиб турибди. Уларга Шайтон ишларини безаб кўрсатди ва шу билан уларни йўлдан урди. Ҳолбуки, улар ақли-ҳуши жойида одамлар эдилар.
وَقَـٰرُونَ وَفِرۡعَوۡنَ وَهَـٰمَـٰنَۖ وَلَقَدۡ جَاۤءَهُم مُّوسَىٰ بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ فَٱسۡتَكۡبَرُواْ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا كَانُواْ سَـٰبِقِینَ ﴿٣٩﴾
Қорун, Фиръавн ва Ҳомонни (ҳам ҳалок қилдик). Мусо уларга яққол далиллар келтирганди. Улар эса ер юзида мутакаббирлик қилдилар ва қочиб қутулгувчи бўлмадилар.
فَكُلًّا أَخَذۡنَا بِذَنۢبِهِۦۖ فَمِنۡهُم مَّنۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَیۡهِ حَاصِبࣰا وَمِنۡهُم مَّنۡ أَخَذَتۡهُ ٱلصَّیۡحَةُ وَمِنۡهُم مَّنۡ خَسَفۡنَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ وَمِنۡهُم مَّنۡ أَغۡرَقۡنَاۚ وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِیَظۡلِمَهُمۡ وَلَـٰكِن كَانُوۤاْ أَنفُسَهُمۡ یَظۡلِمُونَ ﴿٤٠﴾
Ҳар бирини ўз гуноҳи билан тутдик. Улар орасида устига тош ёғдирганларимиз ҳам, қичқириққа тутилганлари ҳам, ерга юттириб юборганларимиз ҳам, ғарқ қилганларимиз ҳам бўлди.
مَثَلُ ٱلَّذِینَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ أَوۡلِیَاۤءَ كَمَثَلِ ٱلۡعَنكَبُوتِ ٱتَّخَذَتۡ بَیۡتࣰاۖ وَإِنَّ أَوۡهَنَ ٱلۡبُیُوتِ لَبَیۡتُ ٱلۡعَنكَبُوتِۚ لَوۡ كَانُواْ یَعۡلَمُونَ ﴿٤١﴾
Аллоҳни қўйиб, ўзгаларни дўст тутганлар худди ўзига уй қуриб олган ўргимчакка ўхшайдилар. Энг нимжон уй ўргимчак уясидир. Шуни билсалар эди.
إِنَّ ٱللَّهَ یَعۡلَمُ مَا یَدۡعُونَ مِن دُونِهِۦ مِن شَیۡءࣲۚ وَهُوَ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٤٢﴾
Албатта, Аллоҳ улар Ўзини қўйиб, қайси нарсага дуо қилаётганларини яхши билади. У Азиздир, Ҳакимдир.
وَتِلۡكَ ٱلۡأَمۡثَـٰلُ نَضۡرِبُهَا لِلنَّاسِۖ وَمَا یَعۡقِلُهَاۤ إِلَّا ٱلۡعَـٰلِمُونَ ﴿٤٣﴾
Бу мисолларни одамлар учун келтирамиз. Уларни фақат олимларгина англайдилар.
خَلَقَ ٱللَّهُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٤٤﴾
Аллоҳ осмонлару ерни ҳақ ила яратди. Албатта, бу ишда мўминлар учун бир белги бор.
ٱتۡلُ مَاۤ أُوحِیَ إِلَیۡكَ مِنَ ٱلۡكِتَـٰبِ وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَۖ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ تَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَاۤءِ وَٱلۡمُنكَرِۗ وَلَذِكۡرُ ٱللَّهِ أَكۡبَرُۗ وَٱللَّهُ یَعۡلَمُ مَا تَصۡنَعُونَ ﴿٤٥﴾
Ўзингизга ваҳий қилинган китобни тиловат қилиб беринг. Намозни тўкис адо этинг. Албатта, намоз бузуқлик ва ёмонликдан қайтаради. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғроқдир. Аллоҳ сизлар қилаётган ишларни билиб туради.
۞ وَلَا تُجَـٰدِلُوۤاْ أَهۡلَ ٱلۡكِتَـٰبِ إِلَّا بِٱلَّتِی هِیَ أَحۡسَنُ إِلَّا ٱلَّذِینَ ظَلَمُواْ مِنۡهُمۡۖ وَقُولُوۤاْ ءَامَنَّا بِٱلَّذِیۤ أُنزِلَ إِلَیۡنَا وَأُنزِلَ إِلَیۡكُمۡ وَإِلَـٰهُنَا وَإِلَـٰهُكُمۡ وَ ٰحِدࣱ وَنَحۡنُ لَهُۥ مُسۡلِمُونَ ﴿٤٦﴾
Аҳли китоб билан энг гўзал тарзда мунозара қилинглар. Улардан зулм қилганлари бундан мустасно. Айтинглар: «Ўзимизга нозил қилинган нарсага ҳам, сизларга нозил қилинган нарсага ҳам иймон келтирдик. Бизнинг илоҳимиз ҳам, сизларнинг илоҳингиз ҳам бирдир ва биз Унга бўйсунгувчилармиз».
وَكَذَ ٰلِكَ أَنزَلۡنَاۤ إِلَیۡكَ ٱلۡكِتَـٰبَۚ فَٱلَّذِینَ ءَاتَیۡنَـٰهُمُ ٱلۡكِتَـٰبَ یُؤۡمِنُونَ بِهِۦۖ وَمِنۡ هَـٰۤؤُلَاۤءِ مَن یُؤۡمِنُ بِهِۦۚ وَمَا یَجۡحَدُ بِـَٔایَـٰتِنَاۤ إِلَّا ٱلۡكَـٰفِرُونَ ﴿٤٧﴾
Шунингдек, сизга ҳам Китобни нозил қилдик. Биз китоб берган зотлар унга иймон келтирадилар. Анавилардан ҳам унга иймон келтирадиганлари бор. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор қиладилар.
وَمَا كُنتَ تَتۡلُواْ مِن قَبۡلِهِۦ مِن كِتَـٰبࣲ وَلَا تَخُطُّهُۥ بِیَمِینِكَۖ إِذࣰا لَّٱرۡتَابَ ٱلۡمُبۡطِلُونَ ﴿٤٨﴾
Ундан олдин ҳеч бир китобни тиловат қилмас эдингиз ва қўлингиз билан хат ёзмас эдингиз. Агар шундай бўлганида бузғунчилар шубҳага тушган бўлур эдилар.
بَلۡ هُوَ ءَایَـٰتُۢ بَیِّنَـٰتࣱ فِی صُدُورِ ٱلَّذِینَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَۚ وَمَا یَجۡحَدُ بِـَٔایَـٰتِنَاۤ إِلَّا ٱلظَّـٰلِمُونَ ﴿٤٩﴾
Балки у илм ато этилганлар дилларидаги очиқ оятлардир. Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор этадилар.
وَقَالُواْ لَوۡلَاۤ أُنزِلَ عَلَیۡهِ ءَایَـٰتࣱ مِّن رَّبِّهِۦۚ قُلۡ إِنَّمَا ٱلۡـَٔایَـٰتُ عِندَ ٱللَّهِ وَإِنَّمَاۤ أَنَا۠ نَذِیرࣱ مُّبِینٌ ﴿٥٠﴾
Дедилар: «Унга Парвардигори тарафидан мўъжизалар тушганида эди». Айтинг: «Мўъжизалар ёлғиз Аллоҳнинг даргоҳидадир. Мен эса фақат очиқ огоҳлантиргувчиман, холос».
أَوَلَمۡ یَكۡفِهِمۡ أَنَّاۤ أَنزَلۡنَا عَلَیۡكَ ٱلۡكِتَـٰبَ یُتۡلَىٰ عَلَیۡهِمۡۚ إِنَّ فِی ذَ ٰلِكَ لَرَحۡمَةࣰ وَذِكۡرَىٰ لِقَوۡمࣲ یُؤۡمِنُونَ ﴿٥١﴾
Бизнинг улар учун тиловат қилиб берилаётган китобни сизга нозил қилиб қўйганимиз уларга етмас эканми? Унда мўминлар қавми учун раҳмат ва эслатма бордир.
قُلۡ كَفَىٰ بِٱللَّهِ بَیۡنِی وَبَیۡنَكُمۡ شَهِیدࣰاۖ یَعۡلَمُ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۗ وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ بِٱلۡبَـٰطِلِ وَكَفَرُواْ بِٱللَّهِ أُوْلَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡخَـٰسِرُونَ ﴿٥٢﴾
Айтинг: «Мен билан сизларнинг орангизда гувоҳ бўлишга Аллоҳ кифоя қилади. У Зот осмонлару ердаги бор нарсани билур. Ботилга иймон келтириб, Аллоҳга кофир бўлганлар — ана ўшалар зиён кўргувчилардир».
وَیَسۡتَعۡجِلُونَكَ بِٱلۡعَذَابِ وَلَوۡلَاۤ أَجَلࣱ مُّسَمࣰّى لَّجَاۤءَهُمُ ٱلۡعَذَابُۚ وَلَیَأۡتِیَنَّهُم بَغۡتَةࣰ وَهُمۡ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿٥٣﴾
Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қиладилар. Агар белгиланган муддат бўлмаса эди, уларга азоб, албатта, келган бўлар эди. Азоб уларга ўзлари сезмаган ҳолларида тўсатдан аниқ келади.
یَسۡتَعۡجِلُونَكَ بِٱلۡعَذَابِ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِیطَةُۢ بِٱلۡكَـٰفِرِینَ ﴿٥٤﴾
Улар сиздан азобни тезлатишни талаб қиладилар. Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир.
یَوۡمَ یَغۡشَىٰهُمُ ٱلۡعَذَابُ مِن فَوۡقِهِمۡ وَمِن تَحۡتِ أَرۡجُلِهِمۡ وَیَقُولُ ذُوقُواْ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٥٥﴾
Азоб уларни устиларидан ҳам, оёқларининг остидан ҳам ўраб олган кунда (Аллоҳ) айтур: «Қилиб ўтган амалларингизнинг жазосини тотинглар!»
یَـٰعِبَادِیَ ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤاْ إِنَّ أَرۡضِی وَ ٰسِعَةࣱ فَإِیَّـٰیَ فَٱعۡبُدُونِ ﴿٥٦﴾
Эй иймон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилинглар.
كُلُّ نَفۡسࣲ ذَاۤىِٕقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَیۡنَا تُرۡجَعُونَ ﴿٥٧﴾
Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Кейин яна Бизга қайтарилурсизлар.
وَٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ لَنُبَوِّئَنَّهُم مِّنَ ٱلۡجَنَّةِ غُرَفࣰا تَجۡرِی مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَـٰرُ خَـٰلِدِینَ فِیهَاۚ نِعۡمَ أَجۡرُ ٱلۡعَـٰمِلِینَ ﴿٥٨﴾
Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни жаннатдаги остидан анҳорлар оқиб турадиган жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри нақадар яхши!
ٱلَّذِینَ صَبَرُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ یَتَوَكَّلُونَ ﴿٥٩﴾
Улар сабр этган ва Парвардигорларига таваккул қилган зотлардир.
وَكَأَیِّن مِّن دَاۤبَّةࣲ لَّا تَحۡمِلُ رِزۡقَهَا ٱللَّهُ یَرۡزُقُهَا وَإِیَّاكُمۡۚ وَهُوَ ٱلسَّمِیعُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٦٠﴾
Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бор. Уларга ҳам, сизларга ҳам ризқни Аллоҳ берур. У Эшитгувчи, Билгувчи Зотдир.
وَلَىِٕن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَسَخَّرَ ٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ لَیَقُولُنَّ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ یُؤۡفَكُونَ ﴿٦١﴾
Улардан: «Осмонлару ерни яратган, қуёшу ойни бўйсундириб қўйган ким?» - деб сўрасангиз: «Аллоҳ», деб жавоб беришлари аниқ. Бас, қаёққа қараб бурилмоқдалар-а?!
ٱللَّهُ یَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن یَشَاۤءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ وَیَقۡدِرُ لَهُۥۤۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَیۡءٍ عَلِیمࣱ ﴿٦٢﴾
Аллоҳ ризқни Ўзи хоҳлаган бандасига кенг қилиб, хоҳлаган бандасига танг қилиб беради. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.
وَلَىِٕن سَأَلۡتَهُم مَّن نَّزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءࣰ فَأَحۡیَا بِهِ ٱلۡأَرۡضَ مِنۢ بَعۡدِ مَوۡتِهَا لَیَقُولُنَّ ٱللَّهُۚ قُلِ ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِۚ بَلۡ أَكۡثَرُهُمۡ لَا یَعۡقِلُونَ ﴿٦٣﴾
Улардан: «Осмондан ёмғир ёғдириб, ўлик ерни яшнатган ким?» - деб сўрасангиз: «Аллоҳ», дейишлари аниқ. Айтинг: «Аллоҳга ҳамд бўлсин». Йўқ! Уларнинг аксари ақл юритмайдилар.
وَمَا هَـٰذِهِ ٱلۡحَیَوٰةُ ٱلدُّنۡیَاۤ إِلَّا لَهۡوࣱ وَلَعِبࣱۚ وَإِنَّ ٱلدَّارَ ٱلۡـَٔاخِرَةَ لَهِیَ ٱلۡحَیَوَانُۚ لَوۡ كَانُواْ یَعۡلَمُونَ ﴿٦٤﴾
Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулгидир. Охират диёри эса чин ҳаётдир. Шуни билсалар эди!
فَإِذَا رَكِبُواْ فِی ٱلۡفُلۡكِ دَعَوُاْ ٱللَّهَ مُخۡلِصِینَ لَهُ ٱلدِّینَ فَلَمَّا نَجَّىٰهُمۡ إِلَى ٱلۡبَرِّ إِذَا هُمۡ یُشۡرِكُونَ ﴿٦٥﴾
Қачон кемага минсалар, ёлғиз Аллоҳгагина сиғиниб, чин ихлос билан дуо қиладилар. Қачон уларга нажот бериб, қуруқликка етказиб қўйса, яна ширк келтираверадилар.
لِیَكۡفُرُواْ بِمَاۤ ءَاتَیۡنَـٰهُمۡ وَلِیَتَمَتَّعُواْۚ فَسَوۡفَ یَعۡلَمُونَ ﴿٦٦﴾
Берган неъматларимизга куфр келтираверсинлар, фойдаланиб қолаверсинлар. Яқинда билиб оладилар.
أَوَلَمۡ یَرَوۡاْ أَنَّا جَعَلۡنَا حَرَمًا ءَامِنࣰا وَیُتَخَطَّفُ ٱلنَّاسُ مِنۡ حَوۡلِهِمۡۚ أَفَبِٱلۡبَـٰطِلِ یُؤۡمِنُونَ وَبِنِعۡمَةِ ٱللَّهِ یَكۡفُرُونَ ﴿٦٧﴾
Атрофларидаги одамлар талон-торожга учраб турган бир пайтда Биз Ҳарамни тинч-осойишта қилиб қўйганимизни кўрмадиларми? Ботилга иймон келтириб, Аллоҳнинг неъматига куфр келтирадиларми?
وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّنِ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَوۡ كَذَّبَ بِٱلۡحَقِّ لَمَّا جَاۤءَهُۥۤۚ أَلَیۡسَ فِی جَهَنَّمَ مَثۡوࣰى لِّلۡكَـٰفِرِینَ ﴿٦٨﴾
Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки ҳақ келган пайтда уни ёлғон деган кимсадан ҳам золимроқ ким бор?! Кофирларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?!