Surah Сажда сураси - As-Sajdah

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Сажда сураси - As-Sajdah - Aya count 30

الۤمۤ ﴿١﴾

Алиф, Лом, Мим.


Arabic explanations of the Qur’an:

تَنزِیلُ ٱلۡكِتَـٰبِ لَا رَیۡبَ فِیهِ مِن رَّبِّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٢﴾

Нозил қилинган бу Китобда ҳеч қандай шубҳа йўқ. У оламлар Парвардигори тарафидандир.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمۡ یَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۚ بَلۡ هُوَ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوۡمࣰا مَّاۤ أَتَىٰهُم مِّن نَّذِیرࣲ مِّن قَبۡلِكَ لَعَلَّهُمۡ یَهۡتَدُونَ ﴿٣﴾

Ёки: «Уни ўзи тўқиб чиқарган», дейишадими?! Йўқ! У сиздан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз (томонидан келган) ҳақдир. Шоядки, улар ҳидоят топсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱللَّهُ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَیۡنَهُمَا فِی سِتَّةِ أَیَّامࣲ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ مَا لَكُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَلِیࣲّ وَلَا شَفِیعٍۚ أَفَلَا تَتَذَكَّرُونَ ﴿٤﴾

Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратди. Кейин Аршга кўтарилди. Сизлар учун Ундан ўзга бирон дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Эслатма-ибрат олмайсизларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

یُدَبِّرُ ٱلۡأَمۡرَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ثُمَّ یَعۡرُجُ إِلَیۡهِ فِی یَوۡمࣲ كَانَ مِقۡدَارُهُۥۤ أَلۡفَ سَنَةࣲ مِّمَّا تَعُدُّونَ ﴿٥﴾

У Зот осмондан ергача барча ишнинг тадбирини қилур. Кейин сизларнинг ҳисобингиздаги минг йил миқдорича бўлган бир кунда Унинг Ўзига кўтарилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

ذَ ٰ⁠لِكَ عَـٰلِمُ ٱلۡغَیۡبِ وَٱلشَّهَـٰدَةِ ٱلۡعَزِیزُ ٱلرَّحِیمُ ﴿٦﴾

Мана шу (Аллоҳ) ғойиб ва ҳозирни Билгувчи, Азиз ва Меҳрибондир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِیۤ أَحۡسَنَ كُلَّ شَیۡءٍ خَلَقَهُۥۖ وَبَدَأَ خَلۡقَ ٱلۡإِنسَـٰنِ مِن طِینࣲ ﴿٧﴾

Ки, ҳамма нарсани чиройли қилиб яратди. Инсонни дастлаб лойдан яратди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ جَعَلَ نَسۡلَهُۥ مِن سُلَـٰلَةࣲ مِّن مَّاۤءࣲ مَّهِینࣲ ﴿٨﴾

Кейин унинг наслини сизиб чиқадиган бир арзимас сувдан қилди.


Arabic explanations of the Qur’an:

ثُمَّ سَوَّىٰهُ وَنَفَخَ فِیهِ مِن رُّوحِهِۦۖ وَجَعَلَ لَكُمُ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡأَبۡصَـٰرَ وَٱلۡأَفۡـِٔدَةَۚ قَلِیلࣰا مَّا تَشۡكُرُونَ ﴿٩﴾

Кейин уни расо қилиб, ичига Ўз Руҳидан пуфлади. Сизларга қулоқ, кўз ва диллар қилиб берди. Жуда оз шукр қиласизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالُوۤاْ أَءِذَا ضَلَلۡنَا فِی ٱلۡأَرۡضِ أَءِنَّا لَفِی خَلۡقࣲ جَدِیدِۭۚ بَلۡ هُم بِلِقَاۤءِ رَبِّهِمۡ كَـٰفِرُونَ ﴿١٠﴾

Дедилар: «Ер ичида йўқ бўлиб кетганимиздан кейин яна қайта тирилтириламизми?» Йўқ! Улар Парвардигорларига рўбарў бўлишни инкор қилгувчилардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ قُلۡ یَتَوَفَّىٰكُم مَّلَكُ ٱلۡمَوۡتِ ٱلَّذِی وُكِّلَ بِكُمۡ ثُمَّ إِلَىٰ رَبِّكُمۡ تُرۡجَعُونَ ﴿١١﴾

Айтинг: «Сизларга вакил қилинган фаришта жонингизни олади. Кейин Парвардигорингизга қайтариласизлар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡ تَرَىٰۤ إِذِ ٱلۡمُجۡرِمُونَ نَاكِسُواْ رُءُوسِهِمۡ عِندَ رَبِّهِمۡ رَبَّنَاۤ أَبۡصَرۡنَا وَسَمِعۡنَا فَٱرۡجِعۡنَا نَعۡمَلۡ صَـٰلِحًا إِنَّا مُوقِنُونَ ﴿١٢﴾

Гуноҳкорларнинг Парвардигорлари ҳузурида бошларини эгиб: «Парвардигоро, кўрдик, эшитдик, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз, энди биз аниқ ишонгувчилармиз», дейишларини кўрсангиз эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡ شِئۡنَا لَـَٔاتَیۡنَا كُلَّ نَفۡسٍ هُدَىٰهَا وَلَـٰكِنۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ مِنِّی لَأَمۡلَأَنَّ جَهَنَّمَ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ أَجۡمَعِینَ ﴿١٣﴾

Агар истасак, ҳар бир жонга ҳидоятини бериб қўйган бўлар эдик. Лекин Мен тарафимдан: «Албатта, жаҳаннамни инсу жинларнинг ҳаммаси билан тўлдираман», деган гап ҳақ бўлди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَذُوقُواْ بِمَا نَسِیتُمۡ لِقَاۤءَ یَوۡمِكُمۡ هَـٰذَاۤ إِنَّا نَسِینَـٰكُمۡۖ وَذُوقُواْ عَذَابَ ٱلۡخُلۡدِ بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿١٤﴾

Бас, ушбу кунингиздаги учрашувни унутганингиз туфайли (азобни) тотингиз! Биз ҳам сизни «унутдик». Қилиб ўтган амалларингиз туфайли мангу азобни тотинг!


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا یُؤۡمِنُ بِـَٔایَـٰتِنَا ٱلَّذِینَ إِذَا ذُكِّرُواْ بِهَا خَرُّواْ سُجَّدࣰا وَسَبَّحُواْ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡ وَهُمۡ لَا یَسۡتَكۡبِرُونَ ۩ ﴿١٥﴾

Бизнинг оятларимизга улар зикр қилинганда сажда қилиб ерга йиқиладиган ҳамда мутакаббирлик қилмасдан Парвардигорларига ҳамду тасбеҳ айтадиган зотларгина иймон келтирадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

تَتَجَافَىٰ جُنُوبُهُمۡ عَنِ ٱلۡمَضَاجِعِ یَدۡعُونَ رَبَّهُمۡ خَوۡفࣰا وَطَمَعࣰا وَمِمَّا رَزَقۡنَـٰهُمۡ یُنفِقُونَ ﴿١٦﴾

Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Парвардигорларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَا تَعۡلَمُ نَفۡسࣱ مَّاۤ أُخۡفِیَ لَهُم مِّن قُرَّةِ أَعۡیُنࣲ جَزَاۤءَۢ بِمَا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿١٧﴾

Бас, ҳеч бир жон ўзлари учун қилиб ўтган амалларига мукофот сифатида беркитиб қўйилган кўз қувончларини билмас.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَمَن كَانَ مُؤۡمِنࣰا كَمَن كَانَ فَاسِقࣰاۚ لَّا یَسۡتَوُۥنَ ﴿١٨﴾

Мўмин бўлган кимса фосиқ бўлган кимса кабими? (Улар) тенг бўлмаслар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَمَّا ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِ فَلَهُمۡ جَنَّـٰتُ ٱلۡمَأۡوَىٰ نُزُلَۢا بِمَا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿١٩﴾

Иймон келтириб, яхши ишларни қилганларнинг қилиб ўтган амаллари учун жойлари жаннатлардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَأَمَّا ٱلَّذِینَ فَسَقُواْ فَمَأۡوَىٰهُمُ ٱلنَّارُۖ كُلَّمَاۤ أَرَادُوۤاْ أَن یَخۡرُجُواْ مِنۡهَاۤ أُعِیدُواْ فِیهَا وَقِیلَ لَهُمۡ ذُوقُواْ عَذَابَ ٱلنَّارِ ٱلَّذِی كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ ﴿٢٠﴾

Фосиқлик қилган кимсаларнинг эса жойлари дўзахдир. Қачон ундан чиқмоқчи бўлсалар, унга яна қайтариладилар ва уларга шундай дейилади: «Дўзах азобини тотинглар. Уни ёлғон деган эдинглар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَنُذِیقَنَّهُم مِّنَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَدۡنَىٰ دُونَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَكۡبَرِ لَعَلَّهُمۡ یَرۡجِعُونَ ﴿٢١﴾

Албатта, уларга улуғ азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن ذُكِّرَ بِـَٔایَـٰتِ رَبِّهِۦ ثُمَّ أَعۡرَضَ عَنۡهَاۤۚ إِنَّا مِنَ ٱلۡمُجۡرِمِینَ مُنتَقِمُونَ ﴿٢٢﴾

Парвардигорининг оятлари ила насиҳат қилинганидан кейин улардан юз ўгирган одамдан ҳам золимроқ одам борми?! Албатта, Биз жиноятчилардан интиқом олгувчилармиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَـٰبَ فَلَا تَكُن فِی مِرۡیَةࣲ مِّن لِّقَاۤىِٕهِۦۖ وَجَعَلۡنَـٰهُ هُدࣰى لِّبَنِیۤ إِسۡرَ ٰ⁠ۤءِیلَ ﴿٢٣﴾

Аниқки, Мусога китобни бердик. Бас, у билан рўбарў бўлганингиздан шубҳа қила кўрманг. Уни Бани Исроилга ҳидоят қилдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَعَلۡنَا مِنۡهُمۡ أَىِٕمَّةࣰ یَهۡدُونَ بِأَمۡرِنَا لَمَّا صَبَرُواْۖ وَكَانُواْ بِـَٔایَـٰتِنَا یُوقِنُونَ ﴿٢٤﴾

Сабр қилишгач, улардан Бизнинг амримиз ила ҳидоятга бошлайдиган пешволар чиқардик. Улар Бизнинг оятларимизга аниқ ишонардилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ رَبَّكَ هُوَ یَفۡصِلُ بَیۡنَهُمۡ یَوۡمَ ٱلۡقِیَـٰمَةِ فِیمَا كَانُواْ فِیهِ یَخۡتَلِفُونَ ﴿٢٥﴾

Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Қиёмат куни улар орасида ихтилоф қилган нарсалари тўғрисида ажрим қилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوَلَمۡ یَهۡدِ لَهُمۡ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا مِن قَبۡلِهِم مِّنَ ٱلۡقُرُونِ یَمۡشُونَ فِی مَسَـٰكِنِهِمۡۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَـٰتٍۚ أَفَلَا یَسۡمَعُونَ ﴿٢٦﴾

Улардан олдин қанча авлодларни ҳалок қилганимиз, ўзлари эса ўшаларнинг уйларида юрганлари уларга аён эмасми? Албатта, бу ишда белгилар бор. Қулоқ солмайдиларми?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَوَلَمۡ یَرَوۡاْ أَنَّا نَسُوقُ ٱلۡمَاۤءَ إِلَى ٱلۡأَرۡضِ ٱلۡجُرُزِ فَنُخۡرِجُ بِهِۦ زَرۡعࣰا تَأۡكُلُ مِنۡهُ أَنۡعَـٰمُهُمۡ وَأَنفُسُهُمۡۚ أَفَلَا یُبۡصِرُونَ ﴿٢٧﴾

Ахир улар Биз қуруқ ерга сув ҳайдаб, шу билан уларнинг чорвалари ҳам, ўзлари ҳам озуқаланадиган экинларни чиқаришимизни кўрмадиларми?! Кўзларини очмайдиларми?!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا ٱلۡفَتۡحُ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٢٨﴾

«Бу ғалаба қачон рўй беради, агар ростгўй бўлсангизлар», дейдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ یَوۡمَ ٱلۡفَتۡحِ لَا یَنفَعُ ٱلَّذِینَ كَفَرُوۤاْ إِیمَـٰنُهُمۡ وَلَا هُمۡ یُنظَرُونَ ﴿٢٩﴾

«Фатҳ куни куфр келтирган кимсаларга иймонлари фойда бермайди ва уларга муҳлат берилмайди», деб айтинг.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَعۡرِضۡ عَنۡهُمۡ وَٱنتَظِرۡ إِنَّهُم مُّنتَظِرُونَ ﴿٣٠﴾

Бас, улардан юз ўгиринг ва кутиб туринг. Албатта, улар ҳам кутиб тургувчилардир.


Arabic explanations of the Qur’an: