Surah Сабаъ сураси - Saba’

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Сабаъ сураси - Saba’ - Aya count 54

ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ ٱلَّذِی لَهُۥ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَمَا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَهُ ٱلۡحَمۡدُ فِی ٱلۡـَٔاخِرَةِۚ وَهُوَ ٱلۡحَكِیمُ ٱلۡخَبِیرُ ﴿١﴾

Ҳамд бўлсин Аллоҳгаки, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам ёлғиз Уникидир. Охиратдаги ҳамд ҳам ёлғиз Унинг учундир. У Ҳаким ва Хабардор Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَعۡلَمُ مَا یَلِجُ فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا یَخۡرُجُ مِنۡهَا وَمَا یَنزِلُ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ وَمَا یَعۡرُجُ فِیهَاۚ وَهُوَ ٱلرَّحِیمُ ٱلۡغَفُورُ ﴿٢﴾

У ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, унга кўтариладиган нарсаларни ҳам билади. У Меҳрибон ва Мағфиратли Зотдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَا تَأۡتِینَا ٱلسَّاعَةُۖ قُلۡ بَلَىٰ وَرَبِّی لَتَأۡتِیَنَّكُمۡ عَـٰلِمِ ٱلۡغَیۡبِۖ لَا یَعۡزُبُ عَنۡهُ مِثۡقَالُ ذَرَّةࣲ فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَلَا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَلَاۤ أَصۡغَرُ مِن ذَ ٰ⁠لِكَ وَلَاۤ أَكۡبَرُ إِلَّا فِی كِتَـٰبࣲ مُّبِینࣲ ﴿٣﴾

Куфр келтирганлар: «Бизга Қиёмат келмас», дедилар. Айтинг: «Йўқ! Ғайбни билгувчи Парвардигоримга қасамки, у аниқ келади. Осмонлардаги бир зарра миқдори бўлсин, ердаги бир зарра миқдори бўлсин, ундан-да кичик бўлсин, катта бўлсин, ҳаммаси Очиқ Китобда (битилгандир)».


Arabic explanations of the Qur’an:

لِّیَجۡزِیَ ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّـٰلِحَـٰتِۚ أُوْلَـٰۤىِٕكَ لَهُم مَّغۡفِرَةࣱ وَرِزۡقࣱ كَرِیمࣱ ﴿٤﴾

Иймон келтириб, яхши амаллар қилганларни мукофотлаш учун. Ана ўшалар учун мағфират ва мўл ризқ бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلَّذِینَ سَعَوۡ فِیۤ ءَایَـٰتِنَا مُعَـٰجِزِینَ أُوْلَـٰۤىِٕكَ لَهُمۡ عَذَابࣱ مِّن رِّجۡزٍ أَلِیمࣱ ﴿٥﴾

Бизнинг оятларимизга қарши ҳаракат қилиб юрган кимсалар учун эса аламли жазодан иборат азоб бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَرَى ٱلَّذِینَ أُوتُواْ ٱلۡعِلۡمَ ٱلَّذِیۤ أُنزِلَ إِلَیۡكَ مِن رَّبِّكَ هُوَ ٱلۡحَقَّ وَیَهۡدِیۤ إِلَىٰ صِرَ ٰ⁠طِ ٱلۡعَزِیزِ ٱلۡحَمِیدِ ﴿٦﴾

Илм ато этилган зотлар эса сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган ишнинг ҳақ эканини ҳамда у Азиз ва ҳамду санога лойиқ Зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ هَلۡ نَدُلُّكُمۡ عَلَىٰ رَجُلࣲ یُنَبِّئُكُمۡ إِذَا مُزِّقۡتُمۡ كُلَّ مُمَزَّقٍ إِنَّكُمۡ لَفِی خَلۡقࣲ جَدِیدٍ ﴿٧﴾

Куфр келтирганлар (бир-бирларига) дедилар: «Сизларга, титилиб парча-парча бўлиб кетганингизда(н кейин) яна янгитдан яратилурсизлар, дея хабар берадиган бир (мажнун) кишини кўрсатайликми?


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَم بِهِۦ جِنَّةُۢۗ بَلِ ٱلَّذِینَ لَا یُؤۡمِنُونَ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ فِی ٱلۡعَذَابِ وَٱلضَّلَـٰلِ ٱلۡبَعِیدِ ﴿٨﴾

У Аллоҳга ёлғон тўқидими ёки унда бир жиннилик борми?» Аксинча! Охиратга иймон келтирмайдиганлар азобда ва узоқ залолатдадирлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَفَلَمۡ یَرَوۡاْ إِلَىٰ مَا بَیۡنَ أَیۡدِیهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُم مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِن نَّشَأۡ نَخۡسِفۡ بِهِمُ ٱلۡأَرۡضَ أَوۡ نُسۡقِطۡ عَلَیۡهِمۡ كِسَفࣰا مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَةࣰ لِّكُلِّ عَبۡدࣲ مُّنِیبࣲ ﴿٩﴾

Ахир улар осмону ердаги нарсаларни, олдиларидаги нарсаларни, ортларидаги нарсаларни кўрмадиларми?! Агар хоҳласак, уларни ерга юттириб юборурмиз ёки устларига осмондан парчалар туширурмиз. Албатта, бу ишда (Парвардигорига) қайтгувчи ҳар бир банда учун бир белги бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ وَلَقَدۡ ءَاتَیۡنَا دَاوُۥدَ مِنَّا فَضۡلࣰاۖ یَـٰجِبَالُ أَوِّبِی مَعَهُۥ وَٱلطَّیۡرَۖ وَأَلَنَّا لَهُ ٱلۡحَدِیدَ ﴿١٠﴾

Дарҳақиқат, Довудга Ўзимиз тарафимиздан бир фазл ато этдик. (Ва дедик): «Эй тоғлар ва қушлар, у билан бирга тасбеҳ айтинглар!» Унинг учун темирни мулойим қилиб қўйдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَنِ ٱعۡمَلۡ سَـٰبِغَـٰتࣲ وَقَدِّرۡ فِی ٱلسَّرۡدِۖ وَٱعۡمَلُواْ صَـٰلِحًاۖ إِنِّی بِمَا تَعۡمَلُونَ بَصِیرࣱ ﴿١١﴾

«Совутлар яса ва бир текисда тўқи. Яхши ишлар қилинглар. Албатта, Мен қилаётган ишларингизни Кўргувчиман».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلِسُلَیۡمَـٰنَ ٱلرِّیحَ غُدُوُّهَا شَهۡرࣱ وَرَوَاحُهَا شَهۡرࣱۖ وَأَسَلۡنَا لَهُۥ عَیۡنَ ٱلۡقِطۡرِۖ وَمِنَ ٱلۡجِنِّ مَن یَعۡمَلُ بَیۡنَ یَدَیۡهِ بِإِذۡنِ رَبِّهِۦۖ وَمَن یَزِغۡ مِنۡهُمۡ عَنۡ أَمۡرِنَا نُذِقۡهُ مِنۡ عَذَابِ ٱلسَّعِیرِ ﴿١٢﴾

Сулаймонга эса эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши яна бир ойлик йўл бўлган шамолни бердик ва унга мис булоғини оқизиб қўйдик. Жинлардан ҳам Парвардигорининг изни ила унинг қўл остида ишлайдиганлари бор. Улардан ким амримиздан тойилса, унга олов азобидан тоттирамиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَعۡمَلُونَ لَهُۥ مَا یَشَاۤءُ مِن مَّحَـٰرِیبَ وَتَمَـٰثِیلَ وَجِفَانࣲ كَٱلۡجَوَابِ وَقُدُورࣲ رَّاسِیَـٰتٍۚ ٱعۡمَلُوۤاْ ءَالَ دَاوُۥدَ شُكۡرࣰاۚ وَقَلِیلࣱ مِّنۡ عِبَادِیَ ٱلشَّكُورُ ﴿١٣﴾

Унга ибодатхоналар, ҳайкаллар, ҳовузларга ўхшаган лаганлар ва мустаҳкам қозонлар каби истаган нарсасини ясаб берардилар. Эй Довуд хонадони, шукрона учун амал қилинглар! Бандаларим орасида шукр қилгувчилари кам.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَلَمَّا قَضَیۡنَا عَلَیۡهِ ٱلۡمَوۡتَ مَا دَلَّهُمۡ عَلَىٰ مَوۡتِهِۦۤ إِلَّا دَاۤبَّةُ ٱلۡأَرۡضِ تَأۡكُلُ مِنسَأَتَهُۥۖ فَلَمَّا خَرَّ تَبَیَّنَتِ ٱلۡجِنُّ أَن لَّوۡ كَانُواْ یَعۡلَمُونَ ٱلۡغَیۡبَ مَا لَبِثُواْ فِی ٱلۡعَذَابِ ٱلۡمُهِینِ ﴿١٤﴾

Биз унга ўлимни ҳукм қилгач, унинг ўлимини фақат асосини еяётган ёғоч қуртигина билдириб қўйди. У қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, агар улар ғайбни билгувчи бўлганларида бу хор қилгувчи азобда қолмаган бўлардилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

لَقَدۡ كَانَ لِسَبَإࣲ فِی مَسۡكَنِهِمۡ ءَایَةࣱۖ جَنَّتَانِ عَن یَمِینࣲ وَشِمَالࣲۖ كُلُواْ مِن رِّزۡقِ رَبِّكُمۡ وَٱشۡكُرُواْ لَهُۥۚ بَلۡدَةࣱ طَیِّبَةࣱ وَرَبٌّ غَفُورࣱ ﴿١٥﴾

Аниқки, Сабаъ (қабиласи) учун ўз масканларида (Аллоҳнинг фазлу марҳаматига далолат қиладиган) бир белги бор эди — ўнг томон ҳам, сўл томон ҳам боғ-роғ бўлиб, (Биз уларга): «Парвардигорингиз (берган) ризқдан баҳраманд бўлинглар ва У Зотга шукр қилинглар! (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират килгувчи Парвардигордир», (деган эдик).


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَعۡرَضُواْ فَأَرۡسَلۡنَا عَلَیۡهِمۡ سَیۡلَ ٱلۡعَرِمِ وَبَدَّلۡنَـٰهُم بِجَنَّتَیۡهِمۡ جَنَّتَیۡنِ ذَوَاتَیۡ أُكُلٍ خَمۡطࣲ وَأَثۡلࣲ وَشَیۡءࣲ مِّن سِدۡرࣲ قَلِیلࣲ ﴿١٦﴾

Юз ўгирдилар. Бас, устларига қаттиқ селни юбориб, икки боғини аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазорга айлантириб қўйдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

ذَ ٰ⁠لِكَ جَزَیۡنَـٰهُم بِمَا كَفَرُواْۖ وَهَلۡ نُجَـٰزِیۤ إِلَّا ٱلۡكَفُورَ ﴿١٧﴾

Куфр келтирганлари сабабли уларни шундай жазоладик. Биз фақат нонкўрларнигина жазолаймиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَجَعَلۡنَا بَیۡنَهُمۡ وَبَیۡنَ ٱلۡقُرَى ٱلَّتِی بَـٰرَكۡنَا فِیهَا قُرࣰى ظَـٰهِرَةࣰ وَقَدَّرۡنَا فِیهَا ٱلسَّیۡرَۖ سِیرُواْ فِیهَا لَیَالِیَ وَأَیَّامًا ءَامِنِینَ ﴿١٨﴾

Улар билан Ўзимиз баракотли қилган шаҳарлар орасида кўриниб турадиган қишлоқларни барпо қилдик. Улар орасида юришни ҳам ўлчаб қўйдик. У ерларда кечалари ҳам, кундузлари ҳам тинч-омон юраверинглар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَقَالُواْ رَبَّنَا بَـٰعِدۡ بَیۡنَ أَسۡفَارِنَا وَظَلَمُوۤاْ أَنفُسَهُمۡ فَجَعَلۡنَـٰهُمۡ أَحَادِیثَ وَمَزَّقۡنَـٰهُمۡ كُلَّ مُمَزَّقٍۚ إِنَّ فِی ذَ ٰ⁠لِكَ لَـَٔایَـٰتࣲ لِّكُلِّ صَبَّارࣲ شَكُورࣲ ﴿١٩﴾

Улар эса: «Парвардигоро, сафарларимиз орасини йироқ қил», дея ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Бас, уларни ҳикояларга айлантириб қўйдик ва парча-парча қилиб юбордик. Албатта, бу ишда ҳар бир сабрли ва шукр қиладиган одам учун белгилар бордир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَقَدۡ صَدَّقَ عَلَیۡهِمۡ إِبۡلِیسُ ظَنَّهُۥ فَٱتَّبَعُوهُ إِلَّا فَرِیقࣰا مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٢٠﴾

Дарҳақиқат, Иблис улар ҳақидаги гумонини рўёбга чиқарди. Бас, унга эргашдилар. Мўминлардан бир гуруҳигина бундан мустасно бўлди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا كَانَ لَهُۥ عَلَیۡهِم مِّن سُلۡطَـٰنٍ إِلَّا لِنَعۡلَمَ مَن یُؤۡمِنُ بِٱلۡـَٔاخِرَةِ مِمَّنۡ هُوَ مِنۡهَا فِی شَكࣲّۗ وَرَبُّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءٍ حَفِیظࣱ ﴿٢١﴾

(Иблиснинг) улар устидан ҳеч қандай ҳукмронлиги бўлмаган. Фақат охиратга иймон келтирадиганлар билан у ҳақда шак-шубҳа қиладиганларни ажратиб билиб олишимиз учунгина (унинг ҳукмронлиги бўлган). Парвардигорингиз ҳар бир нарсани асрагувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلِ ٱدۡعُواْ ٱلَّذِینَ زَعَمۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ لَا یَمۡلِكُونَ مِثۡقَالَ ذَرَّةࣲ فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَلَا فِی ٱلۡأَرۡضِ وَمَا لَهُمۡ فِیهِمَا مِن شِرۡكࣲ وَمَا لَهُۥ مِنۡهُم مِّن ظَهِیرࣲ ﴿٢٢﴾

Айтинг: «Сизлар ўша Аллоҳдан бошқа ишонганларингизга дуо қилаверинглар. Улар самоларда ҳам, ерда ҳам бир зарра мисқоличалик нарсага ҳам эга эмаслар. Бу иккисида улар учун ҳеч қандай шериклик ҳам йўқ. (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқ».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَنفَعُ ٱلشَّفَـٰعَةُ عِندَهُۥۤ إِلَّا لِمَنۡ أَذِنَ لَهُۥۚ حَتَّىٰۤ إِذَا فُزِّعَ عَن قُلُوبِهِمۡ قَالُواْ مَاذَا قَالَ رَبُّكُمۡۖ قَالُواْ ٱلۡحَقَّۖ وَهُوَ ٱلۡعَلِیُّ ٱلۡكَبِیرُ ﴿٢٣﴾

У Зотнинг даргоҳида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати фойда бермас. То қалбларидан қўрқув кетгач: «Парвардигорингиз нима деди?» - дерлар. «Ҳақни», дерлар. У Олий ва Буюкдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ قُلۡ مَن یَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضِۖ قُلِ ٱللَّهُۖ وَإِنَّاۤ أَوۡ إِیَّاكُمۡ لَعَلَىٰ هُدًى أَوۡ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ ﴿٢٤﴾

Айтинг: «Осмонлару ердан сизларга ким ризқ беради?» Айтинг: «Аллоҳ. Бизлар ёки сизлар ё ҳидоятда бўламиз ва ё очиқ залолатда».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لَّا تُسۡـَٔلُونَ عَمَّاۤ أَجۡرَمۡنَا وَلَا نُسۡـَٔلُ عَمَّا تَعۡمَلُونَ ﴿٢٥﴾

Айтинг: «Биз қилган гуноҳлардан сизлар масъул бўлмассиз. Сизлар қилган ишлардан биз масъул бўлмасмиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ یَجۡمَعُ بَیۡنَنَا رَبُّنَا ثُمَّ یَفۡتَحُ بَیۡنَنَا بِٱلۡحَقِّ وَهُوَ ٱلۡفَتَّاحُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٢٦﴾

Айтинг: «Парвардигоримиз бизни тўплаб, кейин ҳақ билан орамизни очиқ қилар. У Очгувчи, Билгувчи Зотдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ أَرُونِیَ ٱلَّذِینَ أَلۡحَقۡتُم بِهِۦ شُرَكَاۤءَۖ كَلَّاۚ بَلۡ هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡحَكِیمُ ﴿٢٧﴾

Айтинг: «Аллоҳга қўшаётган бутларингиз шериклар эканини Менга кўрсатинглар-чи. Асло! Билъакс, У Зот Азиз ва Ҳаким Аллоҳдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَـٰكَ إِلَّا كَاۤفَّةࣰ لِّلنَّاسِ بَشِیرࣰا وَنَذِیرࣰا وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٢٨﴾

Сизни ҳамма одамларга хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٢٩﴾

«Агар ростгўй бўлсангизлар, бу ваъда қачон?» - дейдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُل لَّكُم مِّیعَادُ یَوۡمࣲ لَّا تَسۡتَـٔۡخِرُونَ عَنۡهُ سَاعَةࣰ وَلَا تَسۡتَقۡدِمُونَ ﴿٣٠﴾

Айтинг: «Сизлар учун бир кун ваъда қилинган. Ундан бирон соат ортга ҳам, олдга ҳам ўта олмайсизлар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لَن نُّؤۡمِنَ بِهَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ وَلَا بِٱلَّذِی بَیۡنَ یَدَیۡهِۗ وَلَوۡ تَرَىٰۤ إِذِ ٱلظَّـٰلِمُونَ مَوۡقُوفُونَ عِندَ رَبِّهِمۡ یَرۡجِعُ بَعۡضُهُمۡ إِلَىٰ بَعۡضٍ ٱلۡقَوۡلَ یَقُولُ ٱلَّذِینَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ لِلَّذِینَ ٱسۡتَكۡبَرُواْ لَوۡلَاۤ أَنتُمۡ لَكُنَّا مُؤۡمِنِینَ ﴿٣١﴾

Куфр келтирганлар: «Бу Қуръонга ҳам, ундан олдинги нарсага ҳам иймон келтирмаймиз», дедилар. Золимларнинг Парвардигорлари ҳузурида тургизиб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди. Бечора саналганлари ўзини катта олганларига шундай дейдилар: «Сизлар бўлмаганингизда биз, албатта, мўмин бўлар эдик».


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالَ ٱلَّذِینَ ٱسۡتَكۡبَرُواْ لِلَّذِینَ ٱسۡتُضۡعِفُوۤاْ أَنَحۡنُ صَدَدۡنَـٰكُمۡ عَنِ ٱلۡهُدَىٰ بَعۡدَ إِذۡ جَاۤءَكُمۖ بَلۡ كُنتُم مُّجۡرِمِینَ ﴿٣٢﴾

Мутакаббирлик қилганлар заиф саналганларга: «Сизларга ҳидоят келганидан кейин сизларни ундан биз тўсдикми?! Аксинча, ўзларингиз жиноятчи эдингизлар», дерлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالَ ٱلَّذِینَ ٱسۡتُضۡعِفُواْ لِلَّذِینَ ٱسۡتَكۡبَرُواْ بَلۡ مَكۡرُ ٱلَّیۡلِ وَٱلنَّهَارِ إِذۡ تَأۡمُرُونَنَاۤ أَن نَّكۡفُرَ بِٱللَّهِ وَنَجۡعَلَ لَهُۥۤ أَندَادࣰاۚ وَأَسَرُّواْ ٱلنَّدَامَةَ لَمَّا رَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَۚ وَجَعَلۡنَا ٱلۡأَغۡلَـٰلَ فِیۤ أَعۡنَاقِ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْۖ هَلۡ یُجۡزَوۡنَ إِلَّا مَا كَانُواْ یَعۡمَلُونَ ﴿٣٣﴾

Бечора саналганлар эса мутакаббирлик қилганларга: «Йўқ, кеча-ю кундуз макр қилароқ бизни озғирдингиз! Ўшанда сизлар бизни Аллоҳга кофир бўлишга ва У Зотга ширк келтиришга буюрар эдингизлар», дедилар. Азобни кўрган пайтларида ичларида надомат қилдилар. Куфр келтирганларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Уларга фақат ўзлари қилиб ўтган қилмишларининг жазоси берилур.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَا فِی قَرۡیَةࣲ مِّن نَّذِیرٍ إِلَّا قَالَ مُتۡرَفُوهَاۤ إِنَّا بِمَاۤ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَـٰفِرُونَ ﴿٣٤﴾

Қайси бир шаҳарга бир огоҳлантирувчи юбормайлик, унинг боёнлари: «Биз сизлар олиб келган рисолатга аниқ кофирлармиз», дедилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالُواْ نَحۡنُ أَكۡثَرُ أَمۡوَ ٰ⁠لࣰا وَأَوۡلَـٰدࣰا وَمَا نَحۡنُ بِمُعَذَّبِینَ ﴿٣٥﴾

Яна дедилар: «Бизнинг мол-давлатимиз ҳам, болаларимиз ҳам кўпроқ ва биз азоблангувчилар эмасмиз».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ إِنَّ رَبِّی یَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن یَشَاۤءُ وَیَقۡدِرُ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٣٦﴾

Айтинг: «Дарҳақиқат, Парвардигорим Ўзи истаган кишига ризқни кенг қилади ва танг қилади. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ أَمۡوَ ٰ⁠لُكُمۡ وَلَاۤ أَوۡلَـٰدُكُم بِٱلَّتِی تُقَرِّبُكُمۡ عِندَنَا زُلۡفَىٰۤ إِلَّا مَنۡ ءَامَنَ وَعَمِلَ صَـٰلِحࣰا فَأُوْلَـٰۤىِٕكَ لَهُمۡ جَزَاۤءُ ٱلضِّعۡفِ بِمَا عَمِلُواْ وَهُمۡ فِی ٱلۡغُرُفَـٰتِ ءَامِنُونَ ﴿٣٧﴾

Мол-давлатларингиз ҳам, бола-чақаларингиз ҳам сизларни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Иймон келтириб, солиҳ амал қилган кишигина бундан мустасно. Бас, ана ўшалар учун қилган амаллари сабабли неча баробар мукофот бордир. Ва улар юксак масканларда тинч-хотиржамдирлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلَّذِینَ یَسۡعَوۡنَ فِیۤ ءَایَـٰتِنَا مُعَـٰجِزِینَ أُوْلَـٰۤىِٕكَ فِی ٱلۡعَذَابِ مُحۡضَرُونَ ﴿٣٨﴾

Бизнинг оятларимизни ожиз қолдириш учун ҳаракат қиладиганлар эса, ана ўшалар азобга ҳозир қилинганлардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ إِنَّ رَبِّی یَبۡسُطُ ٱلرِّزۡقَ لِمَن یَشَاۤءُ مِنۡ عِبَادِهِۦ وَیَقۡدِرُ لَهُۥۚ وَمَاۤ أَنفَقۡتُم مِّن شَیۡءࣲ فَهُوَ یُخۡلِفُهُۥۖ وَهُوَ خَیۡرُ ٱلرَّ ٰ⁠زِقِینَ ﴿٣٩﴾

Айтинг: «Дарҳақиқат, Парвардигорим Ўзи хоҳлаган бандасига ризқни кенг қилур ва танг қилур. Нимани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас, унинг ўрнини тўлдирур. У энг яхши ризқ Бергувчидир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَیَوۡمَ یَحۡشُرُهُمۡ جَمِیعࣰا ثُمَّ یَقُولُ لِلۡمَلَـٰۤىِٕكَةِ أَهَـٰۤؤُلَاۤءِ إِیَّاكُمۡ كَانُواْ یَعۡبُدُونَ ﴿٤٠﴾

Уларнинг ҳаммасини тўплайдиган, кейин эса фаришталарга: «Анавилар сизларга ибодат қилар эдиларми?», дейдиган кунда.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالُواْ سُبۡحَـٰنَكَ أَنتَ وَلِیُّنَا مِن دُونِهِمۖ بَلۡ كَانُواْ یَعۡبُدُونَ ٱلۡجِنَّۖ أَكۡثَرُهُم بِهِم مُّؤۡمِنُونَ ﴿٤١﴾

Дедилар: «Парвардигоро, улар эмас, Сен бизнинг дўстимизсан. Аксинча, улар жинларга ибодат қилардилар. Уларнинг кўплари ўшаларга ишонардилар».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱلۡیَوۡمَ لَا یَمۡلِكُ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضࣲ نَّفۡعࣰا وَلَا ضَرࣰّا وَنَقُولُ لِلَّذِینَ ظَلَمُواْ ذُوقُواْ عَذَابَ ٱلنَّارِ ٱلَّتِی كُنتُم بِهَا تُكَذِّبُونَ ﴿٤٢﴾

Бугун бир-бирингизга фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайсиз. Зулм қилган кимсаларга шундай деймиз: «Дўзах азобини ёлғонга чиқарган эдингизлар. Мана энди уни татинглар».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِذَا تُتۡلَىٰ عَلَیۡهِمۡ ءَایَـٰتُنَا بَیِّنَـٰتࣲ قَالُواْ مَا هَـٰذَاۤ إِلَّا رَجُلࣱ یُرِیدُ أَن یَصُدَّكُمۡ عَمَّا كَانَ یَعۡبُدُ ءَابَاۤؤُكُمۡ وَقَالُواْ مَا هَـٰذَاۤ إِلَّاۤ إِفۡكࣱ مُّفۡتَرࣰىۚ وَقَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لِلۡحَقِّ لَمَّا جَاۤءَهُمۡ إِنۡ هَـٰذَاۤ إِلَّا سِحۡرࣱ مُّبِینࣱ ﴿٤٣﴾

Уларга оятларимиз тиловат қилинганда дедилар: «Бу сизларни ота-боболарингиз ибодат қиладиган бутлардан тўсмоқчи бўлаётган бир одам, холос». Яна дедилар: «Бу бир тўқилган бўҳтондан бошқа нарса эмас». Ҳақ келган пайтда у ҳақда куфр келтирганлар дедилар: «Бу очиқ сеҳрдан бошқа нарса эмас».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَاۤ ءَاتَیۡنَـٰهُم مِّن كُتُبࣲ یَدۡرُسُونَهَاۖ وَمَاۤ أَرۡسَلۡنَاۤ إِلَیۡهِمۡ قَبۡلَكَ مِن نَّذِیرࣲ ﴿٤٤﴾

Ҳолбуки, уларга дарс қилиб ўрганадиган китобларни бермаганмиз. Сиздан олдин уларга бирон огоҳлантиргувчи ҳам юбормаганмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَكَذَّبَ ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَمَا بَلَغُواْ مِعۡشَارَ مَاۤ ءَاتَیۡنَـٰهُمۡ فَكَذَّبُواْ رُسُلِیۖ فَكَیۡفَ كَانَ نَكِیرِ ﴿٤٥﴾

Улардан олдингилар ёлғонга чиқаришганди. Биз уларга берган нарсаларнинг ўндан бирига ҳам етмадилар. Пайғамбарларимни ёлғончига чиқардилар. Бас, инкорим қандай бўлди?


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ قُلۡ إِنَّمَاۤ أَعِظُكُم بِوَ ٰ⁠حِدَةٍۖ أَن تَقُومُواْ لِلَّهِ مَثۡنَىٰ وَفُرَ ٰ⁠دَىٰ ثُمَّ تَتَفَكَّرُواْۚ مَا بِصَاحِبِكُم مِّن جِنَّةٍۚ إِنۡ هُوَ إِلَّا نَذِیرࣱ لَّكُم بَیۡنَ یَدَیۡ عَذَابࣲ شَدِیدࣲ ﴿٤٦﴾

Айтинг: «Сизларга фақат биргина нарсани тавсия қиламан. Аллоҳ учун жуфт-жуфт бўлиб ва ёлғиз ҳолингизда туринглар-да, кейин тафаккур қилинглар. Соҳибингизда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга (юборилган) бир огоҳлантиргувчи, холос».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ مَا سَأَلۡتُكُم مِّنۡ أَجۡرࣲ فَهُوَ لَكُمۡۖ إِنۡ أَجۡرِیَ إِلَّا عَلَى ٱللَّهِۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَیۡءࣲ شَهِیدࣱ ﴿٤٧﴾

Айтинг: «Сизлардан ҳеч бир ажр сўрамадим. Бас, у сизларга бўлсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. У ҳамма нарсага Шоҳиддир».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ إِنَّ رَبِّی یَقۡذِفُ بِٱلۡحَقِّ عَلَّـٰمُ ٱلۡغُیُوبِ ﴿٤٨﴾

Айтинг: «Парвардигорим ҳақни отади. У ғайбларни Билгувчи Зотдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ جَاۤءَ ٱلۡحَقُّ وَمَا یُبۡدِئُ ٱلۡبَـٰطِلُ وَمَا یُعِیدُ ﴿٤٩﴾

Айтинг: «Ҳақ келди. Энди ботил на бошлай олади ва на қайтара олади».


Arabic explanations of the Qur’an:

قُلۡ إِن ضَلَلۡتُ فَإِنَّمَاۤ أَضِلُّ عَلَىٰ نَفۡسِیۖ وَإِنِ ٱهۡتَدَیۡتُ فَبِمَا یُوحِیۤ إِلَیَّ رَبِّیۤۚ إِنَّهُۥ سَمِیعࣱ قَرِیبࣱ ﴿٥٠﴾

Айтинг: «Адашсам, ўзимнинг зараримга адашаман. Ҳидоят топсам, бас, менга Парвардигорим юборган ваҳий билан бўлади. У Эшитгувчи, Яқин Зотдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَوۡ تَرَىٰۤ إِذۡ فَزِعُواْ فَلَا فَوۡتَ وَأُخِذُواْ مِن مَّكَانࣲ قَرِیبࣲ ﴿٥١﴾

Уларнинг даҳшатга тушиб, қочгани жой топа олмай қолган ва яқин бир макондан тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَالُوۤاْ ءَامَنَّا بِهِۦ وَأَنَّىٰ لَهُمُ ٱلتَّنَاوُشُ مِن مَّكَانِۭ بَعِیدࣲ ﴿٥٢﴾

Дедилар: «Унга иймон келтирдик». Энди узоқ бир макондан қўллари қандай етсин?!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَدۡ كَفَرُواْ بِهِۦ مِن قَبۡلُۖ وَیَقۡذِفُونَ بِٱلۡغَیۡبِ مِن مَّكَانِۭ بَعِیدࣲ ﴿٥٣﴾

Унга олдин куфр келтиргандилар. Узоқ жойдан туриб ғайбга тош отардилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَحِیلَ بَیۡنَهُمۡ وَبَیۡنَ مَا یَشۡتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشۡیَاعِهِم مِّن قَبۡلُۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ فِی شَكࣲّ مُّرِیبِۭ ﴿٥٤﴾

Улар билан истаган истаклари ўртаси тўсилди. Худди олдинги маслакдошлари каби. Дарҳақиқат, улар шак-шубҳа ичида эдилар.


Arabic explanations of the Qur’an: