لِتُنذِرَ قَوۡمࣰا مَّاۤ أُنذِرَ ءَابَاۤؤُهُمۡ فَهُمۡ غَـٰفِلُونَ ﴿٦﴾
Ота-боболари огоҳлантирилмаган ва ғофил бўлиб қолган бир қавмни огоҳлантиришингиз учун.
لَقَدۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ عَلَىٰۤ أَكۡثَرِهِمۡ فَهُمۡ لَا یُؤۡمِنُونَ ﴿٧﴾
Дарҳақиқат, уларнинг кўпларига (азоб келиши ҳақидаги) Сўз ҳақ бўлди. Бас, улар иймон келтирмайдилар.
إِنَّا جَعَلۡنَا فِیۤ أَعۡنَـٰقِهِمۡ أَغۡلَـٰلࣰا فَهِیَ إِلَى ٱلۡأَذۡقَانِ فَهُم مُّقۡمَحُونَ ﴿٨﴾
Дарҳақиқат, Биз уларнинг бўйинларига то иякларигача бўлган кишанларни солиб қўйдик, бас, улар ғўдайиб қолдилар.
وَجَعَلۡنَا مِنۢ بَیۡنِ أَیۡدِیهِمۡ سَدࣰّا وَمِنۡ خَلۡفِهِمۡ سَدࣰّا فَأَغۡشَیۡنَـٰهُمۡ فَهُمۡ لَا یُبۡصِرُونَ ﴿٩﴾
Уларнинг олдиларидан ҳам бир тўсиқ, орқаларидан ҳам бир тўсиқ қилдик. Кўзларига эса парда тортдик. Бас, улар кўрмайдилар.
وَسَوَاۤءٌ عَلَیۡهِمۡ ءَأَنذَرۡتَهُمۡ أَمۡ لَمۡ تُنذِرۡهُمۡ لَا یُؤۡمِنُونَ ﴿١٠﴾
Уларни огоҳлантирасизми ё огоҳлантирмайсизми, уларга фарқи йўқ. Барибир ишонмайдилар.
إِنَّمَا تُنذِرُ مَنِ ٱتَّبَعَ ٱلذِّكۡرَ وَخَشِیَ ٱلرَّحۡمَـٰنَ بِٱلۡغَیۡبِۖ فَبَشِّرۡهُ بِمَغۡفِرَةࣲ وَأَجۡرࣲ كَرِیمٍ ﴿١١﴾
Сиз фақат насиҳатга қулоқ солган ва Раҳмондан ғойибона қўрққан кишиларнигина огоҳлантирасиз. Бас, уларга мағфират ва улуғ ажр ҳақида хушхабар беринг.
إِنَّا نَحۡنُ نُحۡیِ ٱلۡمَوۡتَىٰ وَنَكۡتُبُ مَا قَدَّمُواْ وَءَاثَـٰرَهُمۡۚ وَكُلَّ شَیۡءٍ أَحۡصَیۡنَـٰهُ فِیۤ إِمَامࣲ مُّبِینࣲ ﴿١٢﴾
Дарҳақиқат, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим этган ишларни ҳамда изларини ёзиб қўюрмиз. Ҳамма нарсани Аниқ Китобда ҳисоблаб қўйганмиз.
وَٱضۡرِبۡ لَهُم مَّثَلًا أَصۡحَـٰبَ ٱلۡقَرۡیَةِ إِذۡ جَاۤءَهَا ٱلۡمُرۡسَلُونَ ﴿١٣﴾
Сиз уларга шаҳар аҳолисига пайғамбарлар келган пайтини мисол қилиб келтиринг.
إِذۡ أَرۡسَلۡنَاۤ إِلَیۡهِمُ ٱثۡنَیۡنِ فَكَذَّبُوهُمَا فَعَزَّزۡنَا بِثَالِثࣲ فَقَالُوۤاْ إِنَّاۤ إِلَیۡكُم مُّرۡسَلُونَ ﴿١٤﴾
Ўшанда уларга иккисини юборгандик, уларни ёлғончига чиқардилар. Бас, учинчиси билан қувватладик. Дедилар: «Биз аниқ сизларга юборилган пайғамбарлармиз».
قَالُواْ مَاۤ أَنتُمۡ إِلَّا بَشَرࣱ مِّثۡلُنَا وَمَاۤ أَنزَلَ ٱلرَّحۡمَـٰنُ مِن شَیۡءٍ إِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا تَكۡذِبُونَ ﴿١٥﴾
Дедилар: «Сизлар ўзимизга ўхшаган одамдан бошқа нарса эмассиз. Раҳмон ҳеч нарсани нозил қилмаган. Сизлар ғирт ёлғон гапиряпсизлар».
قَالُواْ رَبُّنَا یَعۡلَمُ إِنَّاۤ إِلَیۡكُمۡ لَمُرۡسَلُونَ ﴿١٦﴾
Дедилар: «Парвардигоримиз билади. Биз сизларга аниқ пайғамбарлармиз.
وَمَا عَلَیۡنَاۤ إِلَّا ٱلۡبَلَـٰغُ ٱلۡمُبِینُ ﴿١٧﴾
Зиммамизда очиқ-ойдин етказиб қўйишдан бошқа вазифа йўқ».
قَالُوۤاْ إِنَّا تَطَیَّرۡنَا بِكُمۡۖ لَىِٕن لَّمۡ تَنتَهُواْ لَنَرۡجُمَنَّكُمۡ وَلَیَمَسَّنَّكُم مِّنَّا عَذَابٌ أَلِیمࣱ ﴿١٨﴾
Дедилар: «Дарҳақат, биз сизлар ҳақингизда бадгумон бўлдик. Агар тийилмасангизлар, сизларни аниқ тошбўрон қиламиз ва аниқ биз тарафимиздан сизларга бир аламли азоб етади».
قَالُواْ طَـٰۤىِٕرُكُم مَّعَكُمۡ أَىِٕن ذُكِّرۡتُمۚ بَلۡ أَنتُمۡ قَوۡمࣱ مُّسۡرِفُونَ ﴿١٩﴾
Дедилар: «Бадгумонлигингиз ўзингиз билан. Сизга эслатма берилганигами?! Аксинча, ўзингиз ҳаддидан ошган қавмсиз».
وَجَاۤءَ مِنۡ أَقۡصَا ٱلۡمَدِینَةِ رَجُلࣱ یَسۡعَىٰ قَالَ یَـٰقَوۡمِ ٱتَّبِعُواْ ٱلۡمُرۡسَلِینَ ﴿٢٠﴾
Шаҳар четидан бир киши шошилиб келди ва деди: «Эй қавмим, пайғамбарларга эргашинг.
ٱتَّبِعُواْ مَن لَّا یَسۡـَٔلُكُمۡ أَجۡرࣰا وَهُم مُّهۡتَدُونَ ﴿٢١﴾
Сизлардан ҳақ сўрамаётган, ўзлари эса ҳидоятда бўлган зотларга эргашинглар!»
وَمَا لِیَ لَاۤ أَعۡبُدُ ٱلَّذِی فَطَرَنِی وَإِلَیۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿٢٢﴾
Менга нима бўлдики, ўзимни яратган Зотга ибодат қилмайин?! Ёлғиз Унгагина қайтарилурсизлар.
ءَأَتَّخِذُ مِن دُونِهِۦۤ ءَالِهَةً إِن یُرِدۡنِ ٱلرَّحۡمَـٰنُ بِضُرࣲّ لَّا تُغۡنِ عَنِّی شَفَـٰعَتُهُمۡ شَیۡـࣰٔا وَلَا یُنقِذُونِ ﴿٢٣﴾
Уни қўйиб, бошқаларни худо қилиб олайми? Агар Раҳмон менга бир зиён етказмоқчи бўлса, уларнинг шафоатлари ҳеч қандай фойда бермас ва улар мени қутқара олмаслар.
إِنِّیۤ ءَامَنتُ بِرَبِّكُمۡ فَٱسۡمَعُونِ ﴿٢٥﴾
Дарҳақиқат, мен Парвардигорингизга иймон келтирдим. Бас, менга қулоқ солинглар.
قِیلَ ٱدۡخُلِ ٱلۡجَنَّةَۖ قَالَ یَـٰلَیۡتَ قَوۡمِی یَعۡلَمُونَ ﴿٢٦﴾
Дейилди: «Жаннатга кир». Деди: «Қани эди, қавмим билса эди.
بِمَا غَفَرَ لِی رَبِّی وَجَعَلَنِی مِنَ ٱلۡمُكۡرَمِینَ ﴿٢٧﴾
Парвардигорим мени мағфират айлаб, ҳурмат-эътиборли зотлардан қилганини».
۞ وَمَاۤ أَنزَلۡنَا عَلَىٰ قَوۡمِهِۦ مِنۢ بَعۡدِهِۦ مِن جُندࣲ مِّنَ ٱلسَّمَاۤءِ وَمَا كُنَّا مُنزِلِینَ ﴿٢٨﴾
Унинг қавмига ундан кейин бирон қўшин туширмадик ва туширгувчи ҳам бўлмадик.
إِن كَانَتۡ إِلَّا صَیۡحَةࣰ وَ ٰحِدَةࣰ فَإِذَا هُمۡ خَـٰمِدُونَ ﴿٢٩﴾
Биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлмади. Бирдан улар ўчиб қолдилар.
یَـٰحَسۡرَةً عَلَى ٱلۡعِبَادِۚ مَا یَأۡتِیهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ یَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿٣٠﴾
Бандаларга ҳасратлар бўлсин! Қачон уларга бир пайғамбар келса, уни масхара қилаверардилар.
أَلَمۡ یَرَوۡاْ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّنَ ٱلۡقُرُونِ أَنَّهُمۡ إِلَیۡهِمۡ لَا یَرۡجِعُونَ ﴿٣١﴾
Ахир, улар ўзларидан олдинги қанча асрларни ҳалок этганимизни ва олдингилар уларнинг ёнига қайтмасликларини кўрмадиларми?!
وَإِن كُلࣱّ لَّمَّا جَمِیعࣱ لَّدَیۡنَا مُحۡضَرُونَ ﴿٣٢﴾
Дарҳақиқат, ҳаммалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар.
وَءَایَةࣱ لَّهُمُ ٱلۡأَرۡضُ ٱلۡمَیۡتَةُ أَحۡیَیۡنَـٰهَا وَأَخۡرَجۡنَا مِنۡهَا حَبࣰّا فَمِنۡهُ یَأۡكُلُونَ ﴿٣٣﴾
Улар учун ўлик ер бир белгидир. Уни тирилтирдик ва ундан донни чиқардик. Бас ундан ейдилар.
وَجَعَلۡنَا فِیهَا جَنَّـٰتࣲ مِّن نَّخِیلࣲ وَأَعۡنَـٰبࣲ وَفَجَّرۡنَا فِیهَا مِنَ ٱلۡعُیُونِ ﴿٣٤﴾
У ерда хурмозор ва узумзор боғлар қилдик. У ерда булоқларни чиқардик.
لِیَأۡكُلُواْ مِن ثَمَرِهِۦ وَمَا عَمِلَتۡهُ أَیۡدِیهِمۡۚ أَفَلَا یَشۡكُرُونَ ﴿٣٥﴾
Токи унинг мевасидан есинлар. Ҳолбуки, уни қўллари қилмаганди. Шукр қилмайдиларми?
سُبۡحَـٰنَ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلۡأَزۡوَ ٰجَ كُلَّهَا مِمَّا تُنۢبِتُ ٱلۡأَرۡضُ وَمِنۡ أَنفُسِهِمۡ وَمِمَّا لَا یَعۡلَمُونَ ﴿٣٦﴾
Замин ўстирадиган нарсалардан, уларнинг ўзларидан ва улар билмайдиган нарсалардан ҳамма жуфтларни яратган Зот Покдир.
وَءَایَةࣱ لَّهُمُ ٱلَّیۡلُ نَسۡلَخُ مِنۡهُ ٱلنَّهَارَ فَإِذَا هُم مُّظۡلِمُونَ ﴿٣٧﴾
Улар учун кеча ҳам бир белгидир. Биз ундан кундузни шилиб оламиз-да, шу билан улар бирдан зулматда қолгувчилардир.
وَٱلشَّمۡسُ تَجۡرِی لِمُسۡتَقَرࣲّ لَّهَاۚ ذَ ٰلِكَ تَقۡدِیرُ ٱلۡعَزِیزِ ٱلۡعَلِیمِ ﴿٣٨﴾
Қуёш ўз қароргоҳи сари юрар. Бу Азиз ва Билгувчи Зотнинг тақдиридир.
وَٱلۡقَمَرَ قَدَّرۡنَـٰهُ مَنَازِلَ حَتَّىٰ عَادَ كَٱلۡعُرۡجُونِ ٱلۡقَدِیمِ ﴿٣٩﴾
Ойни бир неча манзилларга белгилаб қўйганмиз. Токи у эски бутоқ каби ҳолга қайтди.
لَا ٱلشَّمۡسُ یَنۢبَغِی لَهَاۤ أَن تُدۡرِكَ ٱلۡقَمَرَ وَلَا ٱلَّیۡلُ سَابِقُ ٱلنَّهَارِۚ وَكُلࣱّ فِی فَلَكࣲ یَسۡبَحُونَ ﴿٤٠﴾
На қуёшнинг ойга етиб олиши ва на кечанинг кундуздан ўзиб кетиши мумкин бўлади. Барчалари фалакда сузиб юрадилар.
وَءَایَةࣱ لَّهُمۡ أَنَّا حَمَلۡنَا ذُرِّیَّتَهُمۡ فِی ٱلۡفُلۡكِ ٱلۡمَشۡحُونِ ﴿٤١﴾
Зурриётларини ичи тўла кемага юклаганимиз ҳам улар учун яна бир белгидир.
وَخَلَقۡنَا لَهُم مِّن مِّثۡلِهِۦ مَا یَرۡكَبُونَ ﴿٤٢﴾
Улар учун унга ўхшаш минадиган нарсаларни ҳам яратдик.
وَإِن نَّشَأۡ نُغۡرِقۡهُمۡ فَلَا صَرِیخَ لَهُمۡ وَلَا هُمۡ یُنقَذُونَ ﴿٤٣﴾
Истасак, уларни ғарқ айлармиз. Бас, улар учун бирон ёрдамчи бўлмас ва улар қутқарилмаслар.
إِلَّا رَحۡمَةࣰ مِّنَّا وَمَتَـٰعًا إِلَىٰ حِینࣲ ﴿٤٤﴾
Биз тарафимиздан бўлган бир раҳмат ва маълум муддатгача фойдаланиб қолишларигина бундан мустасно.
وَإِذَا قِیلَ لَهُمُ ٱتَّقُواْ مَا بَیۡنَ أَیۡدِیكُمۡ وَمَا خَلۡفَكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تُرۡحَمُونَ ﴿٤٥﴾
Уларга: «Олдингиздаги ва ортингиздаги нарсадан қўрқинглар, шояд, раҳм қилинсангизлар», дейилса, (қулоқ солмадилар).
وَمَا تَأۡتِیهِم مِّنۡ ءَایَةࣲ مِّنۡ ءَایَـٰتِ رَبِّهِمۡ إِلَّا كَانُواْ عَنۡهَا مُعۡرِضِینَ ﴿٤٦﴾
Парвардигорлари оятларидан қайси бир оят келса, ундан юз ўгирувчи бўлавердилар.
وَإِذَا قِیلَ لَهُمۡ أَنفِقُواْ مِمَّا رَزَقَكُمُ ٱللَّهُ قَالَ ٱلَّذِینَ كَفَرُواْ لِلَّذِینَ ءَامَنُوۤاْ أَنُطۡعِمُ مَن لَّوۡ یَشَاۤءُ ٱللَّهُ أَطۡعَمَهُۥۤ إِنۡ أَنتُمۡ إِلَّا فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ ﴿٤٧﴾
Қачон уларга: «Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан сарфланглар», дейилса, куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Аллоҳ хоҳласа, Ўзи таомлантириб қўядиган кишиларга биз таом берамизми? Сизлар шак-шубҳасиз, очиқ залолатдадирсизлар», дедилар.
وَیَقُولُونَ مَتَىٰ هَـٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَـٰدِقِینَ ﴿٤٨﴾
Дейдилар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон?»
مَا یَنظُرُونَ إِلَّا صَیۡحَةࣰ وَ ٰحِدَةࣰ تَأۡخُذُهُمۡ وَهُمۡ یَخِصِّمُونَ ﴿٤٩﴾
Улар фақат биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, холос. Қичқириқ уларни жанжаллашиб турганларида бехосдан олиб кетади.
فَلَا یَسۡتَطِیعُونَ تَوۡصِیَةࣰ وَلَاۤ إِلَىٰۤ أَهۡلِهِمۡ یَرۡجِعُونَ ﴿٥٠﴾
Васият қилишга ҳам, уйларига қайтишга ҳам қодир бўлмай қоладилар.
وَنُفِخَ فِی ٱلصُّورِ فَإِذَا هُم مِّنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ إِلَىٰ رَبِّهِمۡ یَنسِلُونَ ﴿٥١﴾
Сурга дам урилди. Бас, улар қабрларидан Парвардигорлари сари шошилиб чиқиб келадилар.
قَالُواْ یَـٰوَیۡلَنَا مَنۢ بَعَثَنَا مِن مَّرۡقَدِنَاۜۗ هَـٰذَا مَا وَعَدَ ٱلرَّحۡمَـٰنُ وَصَدَقَ ٱلۡمُرۡسَلُونَ ﴿٥٢﴾
Дедилар: «Вой, шўримиз қурсин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғатди?!» Бу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар тасдиқлаган нарсадир.
إِن كَانَتۡ إِلَّا صَیۡحَةࣰ وَ ٰحِدَةࣰ فَإِذَا هُمۡ جَمِیعࣱ لَّدَیۡنَا مُحۡضَرُونَ ﴿٥٣﴾
Фақатгина бир даҳшатли қичқириқ, холос. Шу билан уларнинг ҳаммаси даргоҳимизда ҳозирлар.
فَٱلۡیَوۡمَ لَا تُظۡلَمُ نَفۡسࣱ شَیۡـࣰٔا وَلَا تُجۡزَوۡنَ إِلَّا مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٥٤﴾
Бу кунда бирон жон бирон зулмга учрамас. Фақат ўзларингиз қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофот олурсизлар.
إِنَّ أَصۡحَـٰبَ ٱلۡجَنَّةِ ٱلۡیَوۡمَ فِی شُغُلࣲ فَـٰكِهُونَ ﴿٥٥﴾
Бу кунда жаннат эгалари кўнгиллари тусаган иш ила банд бўлурлар.
هُمۡ وَأَزۡوَ ٰجُهُمۡ فِی ظِلَـٰلٍ عَلَى ٱلۡأَرَاۤىِٕكِ مُتَّكِـُٔونَ ﴿٥٦﴾
Улар ўз жуфтлари билан бирга соя-салқинлардаги сўриларда ястаниб ётурлар.
لَهُمۡ فِیهَا فَـٰكِهَةࣱ وَلَهُم مَّا یَدَّعُونَ ﴿٥٧﴾
Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир.
۞ أَلَمۡ أَعۡهَدۡ إِلَیۡكُمۡ یَـٰبَنِیۤ ءَادَمَ أَن لَّا تَعۡبُدُواْ ٱلشَّیۡطَـٰنَۖ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوࣱّ مُّبِینࣱ ﴿٦٠﴾
Сизларга: «Эй Одам болалари, шайтонга ибодат қилманглар, у сизларга очиқ душмандир», демаганмидим?!
وَأَنِ ٱعۡبُدُونِیۚ هَـٰذَا صِرَ ٰطࣱ مُّسۡتَقِیمࣱ ﴿٦١﴾
«Менгагина ибодат қилинглар. Мана шу тўғри йўлдир».
وَلَقَدۡ أَضَلَّ مِنكُمۡ جِبِلࣰّا كَثِیرًاۖ أَفَلَمۡ تَكُونُواْ تَعۡقِلُونَ ﴿٦٢﴾
Сизлардан кўп авлодни адаштирганди-ку. Ақлингизни ишлатмаганмидингиз?!
ٱلۡیَوۡمَ نَخۡتِمُ عَلَىٰۤ أَفۡوَ ٰهِهِمۡ وَتُكَلِّمُنَاۤ أَیۡدِیهِمۡ وَتَشۡهَدُ أَرۡجُلُهُم بِمَا كَانُواْ یَكۡسِبُونَ ﴿٦٥﴾
Бугун уларнинг оғизларини муҳрлаб қўямиз. Қилган ишлари ҳақида эса қўллари сўзлайди, оёқлари гувоҳлик беради.
وَلَوۡ نَشَاۤءُ لَطَمَسۡنَا عَلَىٰۤ أَعۡیُنِهِمۡ فَٱسۡتَبَقُواْ ٱلصِّرَ ٰطَ فَأَنَّىٰ یُبۡصِرُونَ ﴿٦٦﴾
Истасак, кўзларини кўр қилиб қўяр эдик. Бас, йўлга шошаверардилар. Лекин қаёқдан ҳам кўрсинлар.
وَلَوۡ نَشَاۤءُ لَمَسَخۡنَـٰهُمۡ عَلَىٰ مَكَانَتِهِمۡ فَمَا ٱسۡتَطَـٰعُواْ مُضِیࣰّا وَلَا یَرۡجِعُونَ ﴿٦٧﴾
Истасак, уларни турган жойларида ўзгартириб қўярдик. Бас, олдинга юришга ҳам қодир бўлмасдилар, ортга ҳам қайта олмас эдилар.
وَمَن نُّعَمِّرۡهُ نُنَكِّسۡهُ فِی ٱلۡخَلۡقِۚ أَفَلَا یَعۡقِلُونَ ﴿٦٨﴾
Кимга умр берсак, унинг хилқатини ночор қилиб қўямиз. Ақлларини ишлатмайдиларми?
وَمَا عَلَّمۡنَـٰهُ ٱلشِّعۡرَ وَمَا یَنۢبَغِی لَهُۥۤۚ إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرࣱ وَقُرۡءَانࣱ مُّبِینࣱ ﴿٦٩﴾
Унга шеърни ўргатмадик. Шеър унга лойиқ ҳам эмас. У зикр ва очиқ Қуръондан бошқа нарса эмас.
لِّیُنذِرَ مَن كَانَ حَیࣰّا وَیَحِقَّ ٱلۡقَوۡلُ عَلَى ٱلۡكَـٰفِرِینَ ﴿٧٠﴾
Тирик бўлган одамларни огоҳлантириш ва кофирларга сўзини ҳақ қилиш учун.
أَوَلَمۡ یَرَوۡاْ أَنَّا خَلَقۡنَا لَهُم مِّمَّا عَمِلَتۡ أَیۡدِینَاۤ أَنۡعَـٰمࣰا فَهُمۡ لَهَا مَـٰلِكُونَ ﴿٧١﴾
Кўрмадилармики, Биз уларга Ўз Қўлимиз билан қилган нарсалардан иборат бўлган чорва ҳайвонларини яратиб бердик. Бас, улар ўшаларга эгадирлар.
وَذَلَّلۡنَـٰهَا لَهُمۡ فَمِنۡهَا رَكُوبُهُمۡ وَمِنۡهَا یَأۡكُلُونَ ﴿٧٢﴾
Ўша ҳайвонларни уларга бўйсундириб қўйдик. Бас, улардан айримлари уловлари бўлса, айримларини ейдилар.
وَلَهُمۡ فِیهَا مَنَـٰفِعُ وَمَشَارِبُۚ أَفَلَا یَشۡكُرُونَ ﴿٧٣﴾
Улар учун ўшаларда фойдалар ва ичимликлар бор. Шукр қилмайдиларми?!
وَٱتَّخَذُواْ مِن دُونِ ٱللَّهِ ءَالِهَةࣰ لَّعَلَّهُمۡ یُنصَرُونَ ﴿٧٤﴾
Аллоҳни қўйиб, бошқа илоҳларни тутдилар. Кошки уларга ёрдам берилса.
لَا یَسۡتَطِیعُونَ نَصۡرَهُمۡ وَهُمۡ لَهُمۡ جُندࣱ مُّحۡضَرُونَ ﴿٧٥﴾
Уларга ёрдам беришга қодир бўлмаслар. Ҳолбуки, улар ёлғон худолари учун ҳозирланган қўшин каби эдилар.
فَلَا یَحۡزُنكَ قَوۡلُهُمۡۘ إِنَّا نَعۡلَمُ مَا یُسِرُّونَ وَمَا یُعۡلِنُونَ ﴿٧٦﴾
Уларнинг гаплари сизни хафа қилмасин. Дарҳақиқат, Биз уларнинг яширин ишларини ҳам, ошкора ишларини ҳам билурмиз.
أَوَلَمۡ یَرَ ٱلۡإِنسَـٰنُ أَنَّا خَلَقۡنَـٰهُ مِن نُّطۡفَةࣲ فَإِذَا هُوَ خَصِیمࣱ مُّبِینࣱ ﴿٧٧﴾
Инсон кўрмадимики, дарҳақиқат, Биз уни бир томчи сувдан яратдик. Қарабсизки, у очиқ рақиб бўлиб турибди.
وَضَرَبَ لَنَا مَثَلࣰا وَنَسِیَ خَلۡقَهُۥۖ قَالَ مَن یُحۡیِ ٱلۡعِظَـٰمَ وَهِیَ رَمِیمࣱ ﴿٧٨﴾
Бизга мисол зарб қилди-ю, ўзининг яратилишини унутди. Деди: «Чириб кетган суякларни ким тирилтиради?»
قُلۡ یُحۡیِیهَا ٱلَّذِیۤ أَنشَأَهَاۤ أَوَّلَ مَرَّةࣲۖ وَهُوَ بِكُلِّ خَلۡقٍ عَلِیمٌ ﴿٧٩﴾
Айтинг: «Уни биринчи марта пайдо қилган Зот тирилтиради. У ҳамма яратилган нарсани Билгувчидир».
ٱلَّذِی جَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلشَّجَرِ ٱلۡأَخۡضَرِ نَارࣰا فَإِذَاۤ أَنتُم مِّنۡهُ تُوقِدُونَ ﴿٨٠﴾
У шундай Зотки, сизларга яшил дарахтдан олов қилиб берди. Қарабсизларки, ундан олов ёқиб турибсизлар.
أَوَلَیۡسَ ٱلَّذِی خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِقَـٰدِرٍ عَلَىٰۤ أَن یَخۡلُقَ مِثۡلَهُمۚ بَلَىٰ وَهُوَ ٱلۡخَلَّـٰقُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٨١﴾
Осмонлару ерни яратган Зот уларнинг ўхшашини ярата олмайдими? Орий! У Яратгувчи, Билгувчи Зотдир.
إِنَّمَاۤ أَمۡرُهُۥۤ إِذَاۤ أَرَادَ شَیۡـًٔا أَن یَقُولَ لَهُۥ كُن فَیَكُونُ ﴿٨٢﴾
Бир нарсани ирода қилган пайтида Унинг иши унга «Бўл», дейишдир. Бас, у бўлади.