إِنَّا جَعَلۡنَـٰهُ قُرۡءَ ٰ نًا عَرَبِیࣰّا لَّعَلَّكُمۡ تَعۡقِلُونَ ﴿٣﴾
Албатта, Биз уни арабча Қуръон қилдик. Шоядки, ақл юритсангизлар.
وَإِنَّهُۥ فِیۤ أُمِّ ٱلۡكِتَـٰبِ لَدَیۡنَا لَعَلِیٌّ حَكِیمٌ ﴿٤﴾
Албатта, у Бизнинг ҳузуримиздаги Лавҳул-Маҳфуздадир, олийдир, ҳакимдир.
أَفَنَضۡرِبُ عَنكُمُ ٱلذِّكۡرَ صَفۡحًا أَن كُنتُمۡ قَوۡمࣰا مُّسۡرِفِینَ ﴿٥﴾
Исроф қилувчи қавм бўлганингиз учун Зикрни сизлардан буриб юборамизми?
وَمَا یَأۡتِیهِم مِّن نَّبِیٍّ إِلَّا كَانُواْ بِهِۦ یَسۡتَهۡزِءُونَ ﴿٧﴾
Уларга қайси бир пайғамбар келса, уни масхара қилардилар.
فَأَهۡلَكۡنَاۤ أَشَدَّ مِنۡهُم بَطۡشࣰا وَمَضَىٰ مَثَلُ ٱلۡأَوَّلِینَ ﴿٨﴾
Бас, улардан қудратлироқларни ҳам ҳалок айлаганмиз. Олдингиларнинг мисоли ўтди.
وَلَىِٕن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ لَیَقُولُنَّ خَلَقَهُنَّ ٱلۡعَزِیزُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٩﴾
Агар улардан: «Осмонлару ерни ким яратган», деб сўрасангиз: «Уларни Азиз ва Алим бўлган Зот яратган», дейишлари тайин.
ٱلَّذِی جَعَلَ لَكُمُ ٱلۡأَرۡضَ مَهۡدࣰا وَجَعَلَ لَكُمۡ فِیهَا سُبُلࣰا لَّعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ﴿١٠﴾
Шундай Зотки, сизларга заминни бешик қилиб берди. Сизларга унда йўлларни барпо қилди. Шояд, ҳидоят топсангизлар.
وَٱلَّذِی نَزَّلَ مِنَ ٱلسَّمَاۤءِ مَاۤءَۢ بِقَدَرࣲ فَأَنشَرۡنَا بِهِۦ بَلۡدَةࣰ مَّیۡتࣰاۚ كَذَ ٰلِكَ تُخۡرَجُونَ ﴿١١﴾
Шундай Зотки, осмондан ёмғир ёғдириб, у билан ўлик шаҳарни жонлантирдик. Сизлар ҳам мана шундай чиқариласизлар.
وَٱلَّذِی خَلَقَ ٱلۡأَزۡوَ ٰجَ كُلَّهَا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ ٱلۡفُلۡكِ وَٱلۡأَنۡعَـٰمِ مَا تَرۡكَبُونَ ﴿١٢﴾
Шундай Зотки, жуфтларнинг ҳаммасини яратди. Сизлар учун кема ва чорва ҳайвонлардан минадиган уловлар қилиб берди.
لِتَسۡتَوُۥاْ عَلَىٰ ظُهُورِهِۦ ثُمَّ تَذۡكُرُواْ نِعۡمَةَ رَبِّكُمۡ إِذَا ٱسۡتَوَیۡتُمۡ عَلَیۡهِ وَتَقُولُواْ سُبۡحَـٰنَ ٱلَّذِی سَخَّرَ لَنَا هَـٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُۥ مُقۡرِنِینَ ﴿١٣﴾
Токи уларнинг устларига ўрнашиб, кейин Парвардигорингизнинг неъматларини эслайсизлар. Унинг устига ўрнашиб, шундай дейсизлар: «Бизга шуни бўйсундириб берган Зот ҳар қандай нуқсондан Покдир. Биз бунга қодир эмас эдик.
وَجَعَلُواْ لَهُۥ مِنۡ عِبَادِهِۦ جُزۡءًاۚ إِنَّ ٱلۡإِنسَـٰنَ لَكَفُورࣱ مُّبِینٌ ﴿١٥﴾
Улар Аллоҳ учун Ўзининг бандаларидан бир қисмини ажратдилар. Албатта, инсон очиқ нонкўрдир.
أَمِ ٱتَّخَذَ مِمَّا یَخۡلُقُ بَنَاتࣲ وَأَصۡفَىٰكُم بِٱلۡبَنِینَ ﴿١٦﴾
Ёки Ўзи яратган нарсалардан қизларни олиб қолиб, сизларга ўғилларни саралаб бергандир?!
وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِمَا ضَرَبَ لِلرَّحۡمَـٰنِ مَثَلࣰا ظَلَّ وَجۡهُهُۥ مُسۡوَدࣰّا وَهُوَ كَظِیمٌ ﴿١٧﴾
Улардан бирига Раҳмон учун мисол қилган нарсаси ҳақида хушхабар келса, ғазабланиб, юзи қорайиб кетади.
أَوَمَن یُنَشَّؤُاْ فِی ٱلۡحِلۡیَةِ وَهُوَ فِی ٱلۡخِصَامِ غَیۡرُ مُبِینࣲ ﴿١٨﴾
Зийнат ичра катта қилинадиган ва жанжал пайтида очиқ бўла олмайдиганми?!
وَجَعَلُواْ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةَ ٱلَّذِینَ هُمۡ عِبَـٰدُ ٱلرَّحۡمَـٰنِ إِنَـٰثًاۚ أَشَهِدُواْ خَلۡقَهُمۡۚ سَتُكۡتَبُ شَهَـٰدَتُهُمۡ وَیُسۡـَٔلُونَ ﴿١٩﴾
Раҳмоннинг бандалари бўлган фаришталарни қизлар, деб билдилар. Уларнинг яратилишига гувоҳ бўлганмидилар?! Бу гувоҳликлари, албатта, ёзиб қўйилади ва улар масъул бўладилар.
وَقَالُواْ لَوۡ شَاۤءَ ٱلرَّحۡمَـٰنُ مَا عَبَدۡنَـٰهُمۗ مَّا لَهُم بِذَ ٰلِكَ مِنۡ عِلۡمٍۖ إِنۡ هُمۡ إِلَّا یَخۡرُصُونَ ﴿٢٠﴾
Дедилар: «Агар Раҳмон истаганида биз уларга ибодат қилмаган бўлар эдик». Уларда бу ҳақда ҳеч қандай билим йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос.
أَمۡ ءَاتَیۡنَـٰهُمۡ كِتَـٰبࣰا مِّن قَبۡلِهِۦ فَهُم بِهِۦ مُسۡتَمۡسِكُونَ ﴿٢١﴾
Ёки ундан олдин уларга бир китоб берганмизми? Ва улар уни маҳкам тутиб олганларми?!
بَلۡ قَالُوۤاْ إِنَّا وَجَدۡنَاۤ ءَابَاۤءَنَا عَلَىٰۤ أُمَّةࣲ وَإِنَّا عَلَىٰۤ ءَاثَـٰرِهِم مُّهۡتَدُونَ ﴿٢٢﴾
Йўқ, улар бундай дедилар: «Биз ота-боболаримизни бир дин устида топдик ва биз ҳам ўшаларнинг изидан бориб, ҳидоят топамиз».
وَكَذَ ٰلِكَ مَاۤ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ فِی قَرۡیَةࣲ مِّن نَّذِیرٍ إِلَّا قَالَ مُتۡرَفُوهَاۤ إِنَّا وَجَدۡنَاۤ ءَابَاۤءَنَا عَلَىٰۤ أُمَّةࣲ وَإِنَّا عَلَىٰۤ ءَاثَـٰرِهِم مُّقۡتَدُونَ ﴿٢٣﴾
Шунингдек, сиздан олдин бирон шаҳарга бирон огоҳлантирувчи юборган бўлсак, унинг зодагонлари: «Биз ота-боболаримизни бир дин устида топганмиз ва биз уларнинг изларидан эргашиб боргувчилармиз», деганлар.
۞ قَـٰلَ أَوَلَوۡ جِئۡتُكُم بِأَهۡدَىٰ مِمَّا وَجَدتُّمۡ عَلَیۡهِ ءَابَاۤءَكُمۡۖ قَالُوۤاْ إِنَّا بِمَاۤ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَـٰفِرُونَ ﴿٢٤﴾
Айтинг: «Ўша ота-боболарингизни нимани устида топган бўлсангиз, ўшандан кўра тўғрироқ нарсани олиб келган бўлсам ҳамми?» Дедилар: «Биз сизлар элчи бўлиб олиб келган нарсага кофирмиз».
فَٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡۖ فَٱنظُرۡ كَیۡفَ كَانَ عَـٰقِبَةُ ٱلۡمُكَذِّبِینَ ﴿٢٥﴾
Бас, улардан қасос олдик. Қаранг, ёлғонга чиқарувчиларнинг оқибати нима бўлди?!
وَإِذۡ قَالَ إِبۡرَ ٰهِیمُ لِأَبِیهِ وَقَوۡمِهِۦۤ إِنَّنِی بَرَاۤءࣱ مِّمَّا تَعۡبُدُونَ ﴿٢٦﴾
Эсланг, Иброҳим отаси ва қавмига деди: «Албатта, мен сизлар ибодат қилаётган бутлардан покман».
إِلَّا ٱلَّذِی فَطَرَنِی فَإِنَّهُۥ سَیَهۡدِینِ ﴿٢٧﴾
Мени яратган Зотгина бундан мустасно. Бас, У яқинда мени аниқ ҳидоят қилади.
وَجَعَلَهَا كَلِمَةَۢ بَاقِیَةࣰ فِی عَقِبِهِۦ لَعَلَّهُمۡ یَرۡجِعُونَ ﴿٢٨﴾
Уни ортидан боқий қоладиган бир сўз қилди. Шояд, улар қайтсалар.
بَلۡ مَتَّعۡتُ هَـٰۤؤُلَاۤءِ وَءَابَاۤءَهُمۡ حَتَّىٰ جَاۤءَهُمُ ٱلۡحَقُّ وَرَسُولࣱ مُّبِینࣱ ﴿٢٩﴾
Мен анавиларни ва уларнинг ота-боболарини то уларга ҳақ ва очиқ пайғамбар келгунига қадар фойдалантирдим.
وَلَمَّا جَاۤءَهُمُ ٱلۡحَقُّ قَالُواْ هَـٰذَا سِحۡرࣱ وَإِنَّا بِهِۦ كَـٰفِرُونَ ﴿٣٠﴾
Энди уларга ҳақ келгач: «Бу сеҳрдир ва биз унга куфр келтиргувчилармиз», дедилар.
وَقَالُواْ لَوۡلَا نُزِّلَ هَـٰذَا ٱلۡقُرۡءَانُ عَلَىٰ رَجُلࣲ مِّنَ ٱلۡقَرۡیَتَیۡنِ عَظِیمٍ ﴿٣١﴾
Дедилар: «Бу Қуръон икки шаҳардан бўлган бир улуғ кишига нозил қилинганида эди».
أَهُمۡ یَقۡسِمُونَ رَحۡمَتَ رَبِّكَۚ نَحۡنُ قَسَمۡنَا بَیۡنَهُم مَّعِیشَتَهُمۡ فِی ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۚ وَرَفَعۡنَا بَعۡضَهُمۡ فَوۡقَ بَعۡضࣲ دَرَجَـٰتࣲ لِّیَتَّخِذَ بَعۡضُهُم بَعۡضࣰا سُخۡرِیࣰّاۗ وَرَحۡمَتُ رَبِّكَ خَیۡرࣱ مِّمَّا یَجۡمَعُونَ ﴿٣٢﴾
Парвардигорингизнинг раҳматини ўшалар тақсимлар эканми? Уларнинг ўртасида шу дунё ҳаётидаги тирикчиликларини Биз тақсимлаб берганмиз. Бир-бирларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларини айримларидан юқори даражаларга кўтарганмиз. Парвардигорингизнинг раҳмати улар тўплаётган нарсадан яхшироқдир.
وَلَوۡلَاۤ أَن یَكُونَ ٱلنَّاسُ أُمَّةࣰ وَ ٰحِدَةࣰ لَّجَعَلۡنَا لِمَن یَكۡفُرُ بِٱلرَّحۡمَـٰنِ لِبُیُوتِهِمۡ سُقُفࣰا مِّن فِضَّةࣲ وَمَعَارِجَ عَلَیۡهَا یَظۡهَرُونَ ﴿٣٣﴾
Агар одамларнинг битта миллат (яъни кофир миллат) бўлиб кетиши хавфи бўлмаганда эди, Раҳмонга куфр келтирганларнинг уйлари учун кумуш шифтлар ва унга чиқадиган нарвонлар қилиб берган бўлар эдик.
وَلِبُیُوتِهِمۡ أَبۡوَ ٰبࣰا وَسُرُرًا عَلَیۡهَا یَتَّكِـُٔونَ ﴿٣٤﴾
Уйларининг эшикларини ҳам, ястаниб ўтирадиган сўриларини ҳам.
وَزُخۡرُفࣰاۚ وَإِن كُلُّ ذَ ٰلِكَ لَمَّا مَتَـٰعُ ٱلۡحَیَوٰةِ ٱلدُّنۡیَاۚ وَٱلۡـَٔاخِرَةُ عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُتَّقِینَ ﴿٣٥﴾
Зеб-зийнат, безакларни ҳам. Буларнинг ҳаммаси дунё ҳаётининг матосидир. Охират эса Парвардигорингиз наздида тақводорларникидир.
وَمَن یَعۡشُ عَن ذِكۡرِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ نُقَیِّضۡ لَهُۥ شَیۡطَـٰنࣰا فَهُوَ لَهُۥ قَرِینࣱ ﴿٣٦﴾
Ким Раҳмоннинг эслатмасидан кўр бўлиб олса, унга шайтонни яқин қилиб қўямиз. Бас, шайтон унинг ҳамроҳидир.
وَإِنَّهُمۡ لَیَصُدُّونَهُمۡ عَنِ ٱلسَّبِیلِ وَیَحۡسَبُونَ أَنَّهُم مُّهۡتَدُونَ ﴿٣٧﴾
Шайтонлар уларни йўлдан оздирадилар. Улар эса ўзларини ҳидоят топганлар, деб ҳисоблайдилар.
حَتَّىٰۤ إِذَا جَاۤءَنَا قَالَ یَـٰلَیۡتَ بَیۡنِی وَبَیۡنَكَ بُعۡدَ ٱلۡمَشۡرِقَیۡنِ فَبِئۡسَ ٱلۡقَرِینُ ﴿٣٨﴾
Токи Бизга келгач: «Мен билан сенинг ўртанг мағриб билан машриқчалик бўлганида қани эди, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан», деб қоладилар.
وَلَن یَنفَعَكُمُ ٱلۡیَوۡمَ إِذ ظَّلَمۡتُمۡ أَنَّكُمۡ فِی ٱلۡعَذَابِ مُشۡتَرِكُونَ ﴿٣٩﴾
Зулм қилганингиз туфайли бу кунда азобда муштарак эканингиз сизларга фойда бермайди.
أَفَأَنتَ تُسۡمِعُ ٱلصُّمَّ أَوۡ تَهۡدِی ٱلۡعُمۡیَ وَمَن كَانَ فِی ضَلَـٰلࣲ مُّبِینࣲ ﴿٤٠﴾
Сиз карга гап уқтира олармидингиз ёки кўрни ва очиқ залолатдаги одамни ҳидоят қила олармидингиз?!
فَإِمَّا نَذۡهَبَنَّ بِكَ فَإِنَّا مِنۡهُم مُّنتَقِمُونَ ﴿٤١﴾
Гарчи сизни кетказсак ҳам, барибир Биз улардан интиқом олгувчилармиз.
أَوۡ نُرِیَنَّكَ ٱلَّذِی وَعَدۡنَـٰهُمۡ فَإِنَّا عَلَیۡهِم مُّقۡتَدِرُونَ ﴿٤٢﴾
Ёки сизга уларга ваъда қилган нарсамизни кўрсатурмиз. Бас, Биз уларга Қодирмиз.
فَٱسۡتَمۡسِكۡ بِٱلَّذِیۤ أُوحِیَ إِلَیۡكَۖ إِنَّكَ عَلَىٰ صِرَ ٰطࣲ مُّسۡتَقِیمࣲ ﴿٤٣﴾
Шундай экан, ўзингизга ваҳий қилинган нарсани маҳкам ушланг. Албатта, сиз тўғри йўлдасиз.
وَإِنَّهُۥ لَذِكۡرࣱ لَّكَ وَلِقَوۡمِكَۖ وَسَوۡفَ تُسۡـَٔلُونَ ﴿٤٤﴾
Албатта, у сиз учун ҳам, қавмингиз учун ҳам шарафдир. Яқинда масъул бўласизлар.
وَسۡـَٔلۡ مَنۡ أَرۡسَلۡنَا مِن قَبۡلِكَ مِن رُّسُلِنَاۤ أَجَعَلۡنَا مِن دُونِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ءَالِهَةࣰ یُعۡبَدُونَ ﴿٤٥﴾
Ўзингиздан олдинги Биз юборган пайғамбарлардан сўранг: «Биз Раҳмондан бошқа ибодат қилинадиган худолар қилибмизми?»
وَلَقَدۡ أَرۡسَلۡنَا مُوسَىٰ بِـَٔایَـٰتِنَاۤ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ وَمَلَإِیْهِۦ فَقَالَ إِنِّی رَسُولُ رَبِّ ٱلۡعَـٰلَمِینَ ﴿٤٦﴾
Мусони Ўз оятларимиз билан Фиръавн ва унинг аъёнларига юборгандик. Бас, деди: «Албатта, мен оламлар Парвардигорининг элчисиман».
فَلَمَّا جَاۤءَهُم بِـَٔایَـٰتِنَاۤ إِذَا هُم مِّنۡهَا یَضۡحَكُونَ ﴿٤٧﴾
Уларга Бизнинг оятларимизни олиб келганида, баногоҳ улар улардан кулиб турибдилар.
وَمَا نُرِیهِم مِّنۡ ءَایَةٍ إِلَّا هِیَ أَكۡبَرُ مِنۡ أُخۡتِهَاۖ وَأَخَذۡنَـٰهُم بِٱلۡعَذَابِ لَعَلَّهُمۡ یَرۡجِعُونَ ﴿٤٨﴾
Уларга қайси бир оятни кўрсатган бўлсак, у олдингисидан каттароқ бўлган. Уларни азоб билан ушладик. Шоядки, қайтсалар.
وَقَالُواْ یَـٰۤأَیُّهَ ٱلسَّاحِرُ ٱدۡعُ لَنَا رَبَّكَ بِمَا عَهِدَ عِندَكَ إِنَّنَا لَمُهۡتَدُونَ ﴿٤٩﴾
Дедилар: «Эй сеҳргар, сенга берган аҳди ила Парвардигорингга бизнинг ҳақимизга дуо қил. Биз, албатта, ҳидоят топгувчилармиз».
فَلَمَّا كَشَفۡنَا عَنۡهُمُ ٱلۡعَذَابَ إِذَا هُمۡ یَنكُثُونَ ﴿٥٠﴾
Биз улардан азобни аритганимизда эса, қарабсизки, аҳдларини бузиб турибдилар.
وَنَادَىٰ فِرۡعَوۡنُ فِی قَوۡمِهِۦ قَالَ یَـٰقَوۡمِ أَلَیۡسَ لِی مُلۡكُ مِصۡرَ وَهَـٰذِهِ ٱلۡأَنۡهَـٰرُ تَجۡرِی مِن تَحۡتِیۤۚ أَفَلَا تُبۡصِرُونَ ﴿٥١﴾
Фиръавн қавмига нидо қилиб деди: «Эй қавмим, Мисрнинг мулки ва мана бу остимдан оқиб ўтаётган анҳорлар меники эмасми? Кўрмаяпсизларми?
أَمۡ أَنَا۠ خَیۡرࣱ مِّنۡ هَـٰذَا ٱلَّذِی هُوَ مَهِینࣱ وَلَا یَكَادُ یُبِینُ ﴿٥٢﴾
Ёки мен мана бу хор ва равшан гапира олмайдиган кимсадан яхшироқ эмасманми?
فَلَوۡلَاۤ أُلۡقِیَ عَلَیۡهِ أَسۡوِرَةࣱ مِّن ذَهَبٍ أَوۡ جَاۤءَ مَعَهُ ٱلۡمَلَـٰۤىِٕكَةُ مُقۡتَرِنِینَ ﴿٥٣﴾
Унга олтиндан бўлган билагузуклар ташланса ёки у билан бирга малоикалар ҳамроҳ бўлиб келсалар бўлмасмиди?»
فَٱسۡتَخَفَّ قَوۡمَهُۥ فَأَطَاعُوهُۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمࣰا فَـٰسِقِینَ ﴿٥٤﴾
Бас, у қавмини лақиллатди. Улар эса унга итоат қилдилар. Албатта, улар фосиқ қавм эдилар.
فَلَمَّاۤ ءَاسَفُونَا ٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡ فَأَغۡرَقۡنَـٰهُمۡ أَجۡمَعِینَ ﴿٥٥﴾
Улар Бизни ғазаблантиришгач, улардан қасос олдик-да, ҳаммаларини ғарқ айладик.
فَجَعَلۡنَـٰهُمۡ سَلَفࣰا وَمَثَلࣰا لِّلۡـَٔاخِرِینَ ﴿٥٦﴾
Бас, уларни ўтмишга ва бошқалар учун мисолга айлантириб қўйдик.
۞ وَلَمَّا ضُرِبَ ٱبۡنُ مَرۡیَمَ مَثَلًا إِذَا قَوۡمُكَ مِنۡهُ یَصِدُّونَ ﴿٥٧﴾
Марямнинг ўғли мисол қилиб келтирилганда, баногоҳ қавмингиз ундан (хурсанд бўлиб) қийқира бошладилар.
وَقَالُوۤاْ ءَأَ ٰلِهَتُنَا خَیۡرٌ أَمۡ هُوَۚ مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلَۢاۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمٌ خَصِمُونَ ﴿٥٨﴾
Дедилар: «Бизнинг худоларимиз яхшироқми ёки уми?» Бу мисолни фақат талашиб-тортишиш учун келтирдилар. Зеро, улар хусуматлашадиган қавмдир.
إِنۡ هُوَ إِلَّا عَبۡدٌ أَنۡعَمۡنَا عَلَیۡهِ وَجَعَلۡنَـٰهُ مَثَلࣰا لِّبَنِیۤ إِسۡرَ ٰۤءِیلَ ﴿٥٩﴾
У бир банда, холос. Унга неъмат бердик ва уни Бани Исроилга мисол қилдик.
وَلَوۡ نَشَاۤءُ لَجَعَلۡنَا مِنكُم مَّلَـٰۤىِٕكَةࣰ فِی ٱلۡأَرۡضِ یَخۡلُفُونَ ﴿٦٠﴾
Истасак, сизларнинг ўрнингизга ер юзида халифа бўладиган фаришталар қилиб қўйган бўлар эдик.
وَإِنَّهُۥ لَعِلۡمࣱ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمۡتَرُنَّ بِهَا وَٱتَّبِعُونِۚ هَـٰذَا صِرَ ٰطࣱ مُّسۡتَقِیمࣱ ﴿٦١﴾
У Қиёмат аломатидир. Унга шубҳа қилманглар. Менга эргашинглар. Мана шу тўғри йўлдир.
وَلَا یَصُدَّنَّكُمُ ٱلشَّیۡطَـٰنُۖ إِنَّهُۥ لَكُمۡ عَدُوࣱّ مُّبِینࣱ ﴿٦٢﴾
Шайтон сизларни тўсиб қўймасин. У сизларга очиқ душмандир.
وَلَمَّا جَاۤءَ عِیسَىٰ بِٱلۡبَیِّنَـٰتِ قَالَ قَدۡ جِئۡتُكُم بِٱلۡحِكۡمَةِ وَلِأُبَیِّنَ لَكُم بَعۡضَ ٱلَّذِی تَخۡتَلِفُونَ فِیهِۖ فَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَأَطِیعُونِ ﴿٦٣﴾
Ийсо ҳужжатларни келтирган пайтда деди: «Сизларга ҳикматни олиб келдим ва ўзингиз ихтилоф қилиб юрган айрим ишларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат этинглар.
إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ رَبِّی وَرَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُوهُۚ هَـٰذَا صِرَ ٰطࣱ مُّسۡتَقِیمࣱ ﴿٦٤﴾
Ёлғиз Аллоҳ менинг Парвардигоримдир ва сизларнинг Парвардигорингиздир. Бас, Унгагина ибодат қилинглар. Мана шу тўғри йўлдир».
فَٱخۡتَلَفَ ٱلۡأَحۡزَابُ مِنۢ بَیۡنِهِمۡۖ فَوَیۡلࣱ لِّلَّذِینَ ظَلَمُواْ مِنۡ عَذَابِ یَوۡمٍ أَلِیمٍ ﴿٦٥﴾
Кейин улар орасидаги фирқалар ихтилоф қилдилар. Бас, зулм қилган кимсаларга аламли куннинг азобидан иборат бўлган ҳалокат бўлсин!
هَلۡ یَنظُرُونَ إِلَّا ٱلسَّاعَةَ أَن تَأۡتِیَهُم بَغۡتَةࣰ وَهُمۡ لَا یَشۡعُرُونَ ﴿٦٦﴾
Улар Қиёматнинг бехосдан, ўзлари ҳам сезмай қоладиган бир тарзда келиб қолишини кутмоқдалар, холос.
ٱلۡأَخِلَّاۤءُ یَوۡمَىِٕذِۭ بَعۡضُهُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوٌّ إِلَّا ٱلۡمُتَّقِینَ ﴿٦٧﴾
У кунда дўстлар бир-бирига душмандир. Фақат тақводорлар бундан мустасно.
یَـٰعِبَادِ لَا خَوۡفٌ عَلَیۡكُمُ ٱلۡیَوۡمَ وَلَاۤ أَنتُمۡ تَحۡزَنُونَ ﴿٦٨﴾
Эй бандаларим, бугун сизларга хавф йўқ ва сизлар хафа ҳам бўлмайсизлар.
ٱلَّذِینَ ءَامَنُواْ بِـَٔایَـٰتِنَا وَكَانُواْ مُسۡلِمِینَ ﴿٦٩﴾
Улар оятларимизга иймон келтирганлар ва мусулмон бўлганлар.
ٱدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ أَنتُمۡ وَأَزۡوَ ٰجُكُمۡ تُحۡبَرُونَ ﴿٧٠﴾
Ўзинглар ҳам, жуфти ҳалолларингиз ҳам шод-хуррам бўлиб жаннатга кираверинглар.
یُطَافُ عَلَیۡهِم بِصِحَافࣲ مِّن ذَهَبࣲ وَأَكۡوَابࣲۖ وَفِیهَا مَا تَشۡتَهِیهِ ٱلۡأَنفُسُ وَتَلَذُّ ٱلۡأَعۡیُنُۖ وَأَنتُمۡ فِیهَا خَـٰلِدُونَ ﴿٧١﴾
Уларга олтиндан бўлган лаганлар ва қадаҳлар айлантирилур. У ерда кўнгиллар тусайдиган, кўзлар лаззатланадиган неъматлар бор ва сизлар у ерда мангу қоласизлар.
وَتِلۡكَ ٱلۡجَنَّةُ ٱلَّتِیۤ أُورِثۡتُمُوهَا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ﴿٧٢﴾
Мана шу қилиб ўтган амалларингиз учун сизларга мерос қилиб берилган жаннатдир.
لَكُمۡ فِیهَا فَـٰكِهَةࣱ كَثِیرَةࣱ مِّنۡهَا تَأۡكُلُونَ ﴿٧٣﴾
Сизлар учун у ерда кўп мевалар бор. Улардан тановул қиласизлар.
إِنَّ ٱلۡمُجۡرِمِینَ فِی عَذَابِ جَهَنَّمَ خَـٰلِدُونَ ﴿٧٤﴾
Албатта, жиноятчилар жаҳаннам азобида мангу қолгувчилардир.
لَا یُفَتَّرُ عَنۡهُمۡ وَهُمۡ فِیهِ مُبۡلِسُونَ ﴿٧٥﴾
Улардан азоб енгиллатилмас ва улар у ерда ноумид бўлгувчилардир.
وَمَا ظَلَمۡنَـٰهُمۡ وَلَـٰكِن كَانُواْ هُمُ ٱلظَّـٰلِمِینَ ﴿٧٦﴾
Биз уларга зулм қилмадик. Лекин уларнинг ўзлари золимлар эдилар.
وَنَادَوۡاْ یَـٰمَـٰلِكُ لِیَقۡضِ عَلَیۡنَا رَبُّكَۖ قَالَ إِنَّكُم مَّـٰكِثُونَ ﴿٧٧﴾
Нидо қиладилар: «Эй Молик, Парвардигоринг бизнинг устимиздан ҳукм этсин». Деди: «Сизлар аниқ тургувчисизлар».
لَقَدۡ جِئۡنَـٰكُم بِٱلۡحَقِّ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَكُمۡ لِلۡحَقِّ كَـٰرِهُونَ ﴿٧٨﴾
Сизларга ҳақни олиб келгандик. Лекин кўпларингиз ҳақни ёқтирмагувчисизлар.
أَمۡ أَبۡرَمُوۤاْ أَمۡرࣰا فَإِنَّا مُبۡرِمُونَ ﴿٧٩﴾
Ёки улар бир ишга қарор қилгандирлар. Бас, албатта, Биз ҳам қарор қилгувчилармиз.
أَمۡ یَحۡسَبُونَ أَنَّا لَا نَسۡمَعُ سِرَّهُمۡ وَنَجۡوَىٰهُمۚ بَلَىٰ وَرُسُلُنَا لَدَیۡهِمۡ یَكۡتُبُونَ ﴿٨٠﴾
Ёки улар Бизни уларнинг сирларини ва пичир-пичирларини эшитмайди, деб ўйлайдиларми? Асло! Бизнинг элчиларимиз уларнинг ҳузурида ёзиб турадилар.
قُلۡ إِن كَانَ لِلرَّحۡمَـٰنِ وَلَدࣱ فَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡعَـٰبِدِینَ ﴿٨١﴾
Айтинг: «Агар Раҳмоннинг боласи бўлса, бас, мен ибодат қилгувчиларнинг биринчисидирман».
سُبۡحَـٰنَ رَبِّ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ رَبِّ ٱلۡعَرۡشِ عَمَّا یَصِفُونَ ﴿٨٢﴾
Осмонлару ернинг Парвардигори, Аршнинг Парвардигори улар тавсифлаётган нуқсонлардан покдир!
فَذَرۡهُمۡ یَخُوضُواْ وَیَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ یُلَـٰقُواْ یَوۡمَهُمُ ٱلَّذِی یُوعَدُونَ ﴿٨٣﴾
Бас, уларни тек қўйинг. То ўзларига ваъда қилинган кунлари келгунига қадар шўнғиб, ўйнаб-кулиб юраверсинлар.
وَهُوَ ٱلَّذِی فِی ٱلسَّمَاۤءِ إِلَـٰهࣱ وَفِی ٱلۡأَرۡضِ إِلَـٰهࣱۚ وَهُوَ ٱلۡحَكِیمُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٨٤﴾
У шундай Зотки, самода ҳам илоҳдир, ерда ҳам илоҳдир. У Ҳаким ва Алим Зотдир.
وَتَبَارَكَ ٱلَّذِی لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَیۡنَهُمَا وَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَإِلَیۡهِ تُرۡجَعُونَ ﴿٨٥﴾
Баракотли бўлди Ул Зотки, осмонлару ернинг ва улар орасидаги нарсаларнинг мулки Уникидир. Қиёмат кунини билиш ҳам Унинг ҳузуридадир ва Унга қайтарилурсизлар.
وَلَا یَمۡلِكُ ٱلَّذِینَ یَدۡعُونَ مِن دُونِهِ ٱلشَّفَـٰعَةَ إِلَّا مَن شَهِدَ بِٱلۡحَقِّ وَهُمۡ یَعۡلَمُونَ ﴿٨٦﴾
Уни қўйиб, дуо қилаётган бутлари шафоат қилишга ҳақли эмаслар. Фақат ўзлари билганлари ҳолида ҳақ шаҳодатни келтирган зотларгина бундан мустасно.
وَلَىِٕن سَأَلۡتَهُم مَّنۡ خَلَقَهُمۡ لَیَقُولُنَّ ٱللَّهُۖ فَأَنَّىٰ یُؤۡفَكُونَ ﴿٨٧﴾
Агар улардан, уларни ким яратганини сўрасангиз: «Аллоҳ», деб жавоб беришлари аниқ. Бас, қаёққа қараб кетмоқдалар.
وَقِیلِهِۦ یَـٰرَبِّ إِنَّ هَـٰۤؤُلَاۤءِ قَوۡمࣱ لَّا یُؤۡمِنُونَ ﴿٨٨﴾
Унинг: «Эй Парвардигорим, анавилар иймон келтирмайдиган қавмдир», дейишини ҳам.