Surah Зориёт сураси - Adh-Dhāriyāt

Listen

Uzbek Ўзбек

Surah Зориёт сураси - Adh-Dhāriyāt - Aya count 60

وَٱلذَّ ٰ⁠رِیَـٰتِ ذَرۡوࣰا ﴿١﴾

Тўзитгувчи (шамол)ларга қасам.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱلۡحَـٰمِلَـٰتِ وِقۡرࣰا ﴿٢﴾

Ташигувчи (булут)ларга қасам.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱلۡجَـٰرِیَـٰتِ یُسۡرࣰا ﴿٣﴾

Енгил юргувчи (кема)ларга қасам.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَٱلۡمُقَسِّمَـٰتِ أَمۡرًا ﴿٤﴾

Иш тақсимлагувчи (фаришта)ларга қасам.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَصَادِقࣱ ﴿٥﴾

Сизларга ваъда қилинаётган нарса ростдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَإِنَّ ٱلدِّینَ لَوَ ٰ⁠قِعࣱ ﴿٦﴾

Ҳисоб-китоб, албатта, рўй бергувчидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلسَّمَاۤءِ ذَاتِ ٱلۡحُبُكِ ﴿٧﴾

Йўллар эгаси бўлган самога қасам.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّكُمۡ لَفِی قَوۡلࣲ مُّخۡتَلِفࣲ ﴿٨﴾

Албатта, сизлар ихтилофли гап ичидасизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

یُؤۡفَكُ عَنۡهُ مَنۡ أُفِكَ ﴿٩﴾

Ундан бурилган бурилиб кетаверади.


Arabic explanations of the Qur’an:

قُتِلَ ٱلۡخَرَّ ٰ⁠صُونَ ﴿١٠﴾

Ёлғончиларга лаънат бўлсин!


Arabic explanations of the Qur’an:

ٱلَّذِینَ هُمۡ فِی غَمۡرَةࣲ سَاهُونَ ﴿١١﴾

Улар жаҳолат гирдобидаги ғофиллардир.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَسۡـَٔلُونَ أَیَّانَ یَوۡمُ ٱلدِّینِ ﴿١٢﴾

«Ҳисоб-китоб куни қачон?» - деб сўрайдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

یَوۡمَ هُمۡ عَلَى ٱلنَّارِ یُفۡتَنُونَ ﴿١٣﴾

У улар оловда азобланадиган кундир.


Arabic explanations of the Qur’an:

ذُوقُواْ فِتۡنَتَكُمۡ هَـٰذَا ٱلَّذِی كُنتُم بِهِۦ تَسۡتَعۡجِلُونَ ﴿١٤﴾

Азобингизни татинглар. Сизлар шошилтириб юрган нарса мана шу.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱلۡمُتَّقِینَ فِی جَنَّـٰتࣲ وَعُیُونٍ ﴿١٥﴾

Тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадирлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

ءَاخِذِینَ مَاۤ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَ ٰ⁠لِكَ مُحۡسِنِینَ ﴿١٦﴾

Парвардигорлари ато этган нарсаларни олганлари ҳолда. Дарҳақиқат, улар ундан олдин муҳсинлар эдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

كَانُواْ قَلِیلࣰا مِّنَ ٱلَّیۡلِ مَا یَهۡجَعُونَ ﴿١٧﴾

Туннинг оз қисмида ухлардилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَبِٱلۡأَسۡحَارِ هُمۡ یَسۡتَغۡفِرُونَ ﴿١٨﴾

Саҳарларда истиғфор айтардилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَفِیۤ أَمۡوَ ٰ⁠لِهِمۡ حَقࣱّ لِّلسَّاۤىِٕلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ ﴿١٩﴾

Уларнинг мол-давлатларида тиланчи ва муҳтожнинг ҳақи бўлар эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَفِی ٱلۡأَرۡضِ ءَایَـٰتࣱ لِّلۡمُوقِنِینَ ﴿٢٠﴾

Заминда ишонувчилар учун белгилар бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَفِیۤ أَنفُسِكُمۡۚ أَفَلَا تُبۡصِرُونَ ﴿٢١﴾

Ўзларингизда ҳам. Кўрмайсизларми?!


Arabic explanations of the Qur’an:

وَفِی ٱلسَّمَاۤءِ رِزۡقُكُمۡ وَمَا تُوعَدُونَ ﴿٢٢﴾

Самода ҳам ризқингиз ва сизларга ваъда қилинган нарса бор.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَوَرَبِّ ٱلسَّمَاۤءِ وَٱلۡأَرۡضِ إِنَّهُۥ لَحَقࣱّ مِّثۡلَ مَاۤ أَنَّكُمۡ تَنطِقُونَ ﴿٢٣﴾

Само ва заминнинг Парвардигорига қасамки, у (қайта тирилиш) сизларнинг сўзлаётганингиз каби ҳақдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِیثُ ضَیۡفِ إِبۡرَ ٰ⁠هِیمَ ٱلۡمُكۡرَمِینَ ﴿٢٤﴾

Сизга Иброҳимнинг азиз меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими?


Arabic explanations of the Qur’an:

إِذۡ دَخَلُواْ عَلَیۡهِ فَقَالُواْ سَلَـٰمࣰاۖ قَالَ سَلَـٰمࣱ قَوۡمࣱ مُّنكَرُونَ ﴿٢٥﴾

Ўшанда улар унинг олдига кириб: «Салом», дедилар. Деди: «Салом. Нотаниш қавм-ку».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَرَاغَ إِلَىٰۤ أَهۡلِهِۦ فَجَاۤءَ بِعِجۡلࣲ سَمِینࣲ ﴿٢٦﴾

Секин оиласи олдига бориб, бир семиз бузоқни олиб келди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَقَرَّبَهُۥۤ إِلَیۡهِمۡ قَالَ أَلَا تَأۡكُلُونَ ﴿٢٧﴾

Уни уларга яқин суриб: «Емайсизларми?"- деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَوۡجَسَ مِنۡهُمۡ خِیفَةࣰۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَـٰمٍ عَلِیمࣲ ﴿٢٨﴾

Улардан хавфсирай бошлади. Улар: «Қўрқма», дедилар ва унга бир билимдон ўғил ҳақида хушхабар бердилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَقۡبَلَتِ ٱمۡرَأَتُهُۥ فِی صَرَّةࣲ فَصَكَّتۡ وَجۡهَهَا وَقَالَتۡ عَجُوزٌ عَقِیمࣱ ﴿٢٩﴾

Бас, хотини қичқирганча келди-да, ўзининг юзига уриб: «Бир туғмас кампир-а?"- деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالُواْ كَذَ ٰ⁠لِكِ قَالَ رَبُّكِۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡحَكِیمُ ٱلۡعَلِیمُ ﴿٣٠﴾

Дедилар: «Парвардигоринг шундай деди. Албатта, У Ҳаким ва Билгувчи Зотдир».


Arabic explanations of the Qur’an:

۞ قَالَ فَمَا خَطۡبُكُمۡ أَیُّهَا ٱلۡمُرۡسَلُونَ ﴿٣١﴾

Деди: «Эй элчилар, нима иш билан келдингизлар?»


Arabic explanations of the Qur’an:

قَالُوۤاْ إِنَّاۤ أُرۡسِلۡنَاۤ إِلَىٰ قَوۡمࣲ مُّجۡرِمِینَ ﴿٣٢﴾

Дедилар: «Биз жиноятчи қавмга юборилганмиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

لِنُرۡسِلَ عَلَیۡهِمۡ حِجَارَةࣰ مِّن طِینࣲ ﴿٣٣﴾

Уларнинг устига сополдан бўлган тошни ёғдиришимиз учун.


Arabic explanations of the Qur’an:

مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُسۡرِفِینَ ﴿٣٤﴾

Парвардигоринг даргоҳида ҳаддан ошганлар учун белгилаб қўйилган (тошни)».


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَخۡرَجۡنَا مَن كَانَ فِیهَا مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٣٥﴾

Бас, биз у ердан мўмин бўлганларини чиқардик.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَمَا وَجَدۡنَا فِیهَا غَیۡرَ بَیۡتࣲ مِّنَ ٱلۡمُسۡلِمِینَ ﴿٣٦﴾

У ерда бир уйдан бошқа мусулмонларни топмадик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَتَرَكۡنَا فِیهَاۤ ءَایَةࣰ لِّلَّذِینَ یَخَافُونَ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِیمَ ﴿٣٧﴾

Аламли азобдан қўрқадиганлар учун у ерда бир белгини қолдирдик.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَفِی مُوسَىٰۤ إِذۡ أَرۡسَلۡنَـٰهُ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ بِسُلۡطَـٰنࣲ مُّبِینࣲ ﴿٣٨﴾

Мусода ҳам бор. Ўшанда уни Фиръавнга очиқ ҳужжат билан юборгандик.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَتَوَلَّىٰ بِرُكۡنِهِۦ وَقَالَ سَـٰحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونࣱ ﴿٣٩﴾

Куч-қудратига ишониб, юз ўгирди ва: «Бу сеҳргар ёки мажнун», деди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَأَخَذۡنَـٰهُ وَجُنُودَهُۥ فَنَبَذۡنَـٰهُمۡ فِی ٱلۡیَمِّ وَهُوَ مُلِیمࣱ ﴿٤٠﴾

Бас, уни ва лашкарини тутдик-да, денгизга отдик. У маломатга лойиқдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَفِی عَادٍ إِذۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَیۡهِمُ ٱلرِّیحَ ٱلۡعَقِیمَ ﴿٤١﴾

Одда ҳам (эслатма-ибратлар) бор. Ўшанда уларга туғмас (фойдасиз) бўронни юборгандик.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَا تَذَرُ مِن شَیۡءٍ أَتَتۡ عَلَیۡهِ إِلَّا جَعَلَتۡهُ كَٱلرَّمِیمِ ﴿٤٢﴾

У қайси бир нарсанинг устига келса, уни чириб кетган суяклардек қилмасдан қўймас эди.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَفِی ثَمُودَ إِذۡ قِیلَ لَهُمۡ تَمَتَّعُواْ حَتَّىٰ حِینࣲ ﴿٤٣﴾

Самудда ҳам (ибрат-эслатмалар) бор. Ўшанда уларга: «Вақтинча фойдаланиб тураверинглар», дейилди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَعَتَوۡاْ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِمۡ فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّـٰعِقَةُ وَهُمۡ یَنظُرُونَ ﴿٤٤﴾

Парвардигорларининг амридан ўзларини катта олдилар. Бас, уларни кутиб турган пайтларида ҳайқириқ тутди.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَمَا ٱسۡتَطَـٰعُواْ مِن قِیَامࣲ وَمَا كَانُواْ مُنتَصِرِینَ ﴿٤٥﴾

Бас, туролмай ҳам қолдилар. Ёрдам олгувчи ҳам бўлмадилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَقَوۡمَ نُوحࣲ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمࣰا فَـٰسِقِینَ ﴿٤٦﴾

Ундан олдин Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок қилган эдик). Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм эдилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلسَّمَاۤءَ بَنَیۡنَـٰهَا بِأَیۡیْدࣲ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ ﴿٤٧﴾

Самони куч-қудрат ила бино қилдик. Дарҳақиқат, Биз уни кенгайтиргувчимиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَٱلۡأَرۡضَ فَرَشۡنَـٰهَا فَنِعۡمَ ٱلۡمَـٰهِدُونَ ﴿٤٨﴾

Ерни эса тўшаб қўйдик. Биз нақадар яхши жой қилгувчилармиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمِن كُلِّ شَیۡءٍ خَلَقۡنَا زَوۡجَیۡنِ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ ﴿٤٩﴾

Ҳар бир нарсани жуфт-жуфт қилиб яратдик. Шоядки, эслатма-ибрат олсангизлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَفِرُّوۤاْ إِلَى ٱللَّهِۖ إِنِّی لَكُم مِّنۡهُ نَذِیرࣱ مُّبِینࣱ ﴿٥٠﴾

Бас, Аллоҳгагина қочинглар. Дарҳақиқат, мен сизлар учун У Зотдан очиқ огоҳлантиргувчиман.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَلَا تَجۡعَلُواْ مَعَ ٱللَّهِ إِلَـٰهًا ءَاخَرَۖ إِنِّی لَكُم مِّنۡهُ نَذِیرࣱ مُّبِینࣱ ﴿٥١﴾

Аллоҳ билан бирга бошқа бир худони қилиб олманглар. Албатта, мен сизларни У Зотдан очиқ огоҳлантирувчиман.


Arabic explanations of the Qur’an:

كَذَ ٰ⁠لِكَ مَاۤ أَتَى ٱلَّذِینَ مِن قَبۡلِهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا قَالُواْ سَاحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٌ ﴿٥٢﴾

Шунингдек, улардан олдин бирон бир пайғамбар келса, уни сеҳргар ёки мажнун, дедилар.


Arabic explanations of the Qur’an:

أَتَوَاصَوۡاْ بِهِۦۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمࣱ طَاغُونَ ﴿٥٣﴾

Шуни бир-бирларига васият қилганмилар? Йўқ. Балки улар ҳаддан ошган қавмдир.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَتَوَلَّ عَنۡهُمۡ فَمَاۤ أَنتَ بِمَلُومࣲ ﴿٥٤﴾

Бас, улардан юз ўгиринг. Сиз маломат қилингувчи эмассиз.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ ﴿٥٥﴾

Насиҳат қилинг. Зеро, насиҳат мўминларга фойда беради.


Arabic explanations of the Qur’an:

وَمَا خَلَقۡتُ ٱلۡجِنَّ وَٱلۡإِنسَ إِلَّا لِیَعۡبُدُونِ ﴿٥٦﴾

Инсу жинни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим.


Arabic explanations of the Qur’an:

مَاۤ أُرِیدُ مِنۡهُم مِّن رِّزۡقࣲ وَمَاۤ أُرِیدُ أَن یُطۡعِمُونِ ﴿٥٧﴾

Улардан бирон ризқ истамайман. Улар мени озуқалантиришларини хоҳламайман.


Arabic explanations of the Qur’an:

إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلرَّزَّاقُ ذُو ٱلۡقُوَّةِ ٱلۡمَتِینُ ﴿٥٨﴾

Аллоҳнинг Ўзи Раззоқдир. Куч-қувват соҳиби, қудратлидир.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَإِنَّ لِلَّذِینَ ظَلَمُواْ ذَنُوبࣰا مِّثۡلَ ذَنُوبِ أَصۡحَـٰبِهِمۡ فَلَا یَسۡتَعۡجِلُونِ ﴿٥٩﴾

Зулм қилганларнинг гуноҳлари дўстларининг гуноҳларича бор. Бас, Мени шошилтирмасинлар.


Arabic explanations of the Qur’an:

فَوَیۡلࣱ لِّلَّذِینَ كَفَرُواْ مِن یَوۡمِهِمُ ٱلَّذِی یُوعَدُونَ ﴿٦٠﴾

Куфр келтирганлар учун уларга ваъда қилинган кунларидан ҳалокат бўлсин.


Arabic explanations of the Qur’an: