Uzbek Ўзбек
Surah Аъло сураси - Al-A‘lā - Aya count 19
سَبِّحِ ٱسۡمَ رَبِّكَ ٱلۡأَعۡلَى ﴿١﴾
Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини покланг!
ٱلَّذِی خَلَقَ فَسَوَّىٰ ﴿٢﴾
У яратган ва расо қилиб қўйган Зотдир.
وَٱلَّذِی قَدَّرَ فَهَدَىٰ ﴿٣﴾
У белгилаб, ҳидоят қилиб қўйган Зотдир.
وَٱلَّذِیۤ أَخۡرَجَ ٱلۡمَرۡعَىٰ ﴿٤﴾
У ўт-ўланни ундириб чиқариб,
فَجَعَلَهُۥ غُثَاۤءً أَحۡوَىٰ ﴿٥﴾
Сўнг уни қорамтир хас-хашак қилиб қўйган Зотдир.
سَنُقۡرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰۤ ﴿٦﴾
Биз сизни қироат қилдирурмиз. Бас, сиз унутмассиз.
إِلَّا مَا شَاۤءَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ یَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ وَمَا یَخۡفَىٰ ﴿٧﴾
Аллоҳ хоҳлагани бундан мустасно. Албатта, У Зот ошкора ишларни ҳам, хуфёналарини ҳам билур.
وَنُیَسِّرُكَ لِلۡیُسۡرَىٰ ﴿٨﴾
Биз сизни осонликка муваффақ қилурмиз.
فَذَكِّرۡ إِن نَّفَعَتِ ٱلذِّكۡرَىٰ ﴿٩﴾
Эслатиш фойда берса, эслатинг!
سَیَذَّكَّرُ مَن یَخۡشَىٰ ﴿١٠﴾
(Аллоҳдан) қўрқадиган киши эслатмага қулоқ солади.
وَیَتَجَنَّبُهَا ٱلۡأَشۡقَى ﴿١١﴾
Бадбахт кимса эса ўзини ундан четга олур.
ٱلَّذِی یَصۡلَى ٱلنَّارَ ٱلۡكُبۡرَىٰ ﴿١٢﴾
Катта оловга кирадиган (бадбахт).
ثُمَّ لَا یَمُوتُ فِیهَا وَلَا یَحۡیَىٰ ﴿١٣﴾
Сўнгра у жойда на ўла олур ва на яшай олур!
قَدۡ أَفۡلَحَ مَن تَزَكَّىٰ ﴿١٤﴾
Дарҳақиқат, пок бўлган киши нажот топгай.
وَذَكَرَ ٱسۡمَ رَبِّهِۦ فَصَلَّىٰ ﴿١٥﴾
Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ўқиган (киши).
بَلۡ تُؤۡثِرُونَ ٱلۡحَیَوٰةَ ٱلدُّنۡیَا ﴿١٦﴾
Йўқ! Сизлар шу дунё ҳаётини устун қўйяпсизлар!
وَٱلۡـَٔاخِرَةُ خَیۡرࣱ وَأَبۡقَىٰۤ ﴿١٧﴾
Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
إِنَّ هَـٰذَا لَفِی ٱلصُّحُفِ ٱلۡأُولَىٰ ﴿١٨﴾
Албатта, (Сизга эслатилган) бу (нарсалар) аввалги саҳифаларда бордир.
صُحُفِ إِبۡرَ ٰهِیمَ وَمُوسَىٰ ﴿١٩﴾
Иброҳим ва Мусо саҳифаларида.